AXBOROT | Yangiliklar kanali
前往频道在 Telegram
📌 Тезкор янгиликлар 🚘 Йўл-транспорт ҳодисалари 🔥 Ёнғинлар ва фавқулотда вазиятлар ⚽️ Спорт янгиликлари 🎥 Воқеалар жойидан тезкор видеолар Барчасини каналимиздан чиқмаган ҳолда кўришингиз мумкин Admin: @zamonga_reklama
显示更多2025 年数字统计

56 477
订阅者
-9024 小时
-6637 天
-2 91830 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигидаги лойиҳалар қиймати 20 млрд доллардан ошди
Шавкат Мирзиёев Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири Рёсей Аказава билан савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Сурхондарёда "рэкет"лар ушланди
Улар телефон савдоси, ойлик иш ҳақи, автомобиль олди-сотдиси, ишга жойлаш, ишлаган пулни ундириб бериш каби масалаларда фуқароларга таҳдид, товламачилик ва зўравонлик орқали млрдлаб пулларни талаб қилиб, уларни жим юришга мажбурлаб келишган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
АҚШ “грин карта” дастурини вақтинча тўхтатди
Бунга Браун университетидаги отишмада гумон қилинаётган шахс айнан шу дастур орқали АҚШга келгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 7
照片不可用在 Telegram 中显示
“Толибон” минглаб тожик ва ўзбек жангчиларини тарқатиб юборди — БМТ
БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги вазият бўйича янги ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, “Толибон” ҳаракати ўз хавфсизлик кучлари таркибини 20 фоизга қисқартирди. Уларнинг аксарини ўзбек ва тожик этник озчилик вакиллари ташкил этади.
❤ 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Иқтисодиёт ва молия вазирининг нефть ва газ бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди
Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг янги раиси Абдуғани Сангиновни жамоага таништириш чоғида маълум қилинди.
Тадбирда бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳам иштирок этди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 1
01:04
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОКИОДА
Расмий ташриф билан Токио шаҳрига келган Президент Шавкат Мирзиёевни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз қизғин кутиб олди.
👉 @Axborotyangiliklari
IMG_2450 (2).MP422.75 MB
❤ 4👍 3
Repost from TBC Bank Uzbekistan
照片不可用在 Telegram 中显示
Kredit biznesning o‘sishiga yordam berishi yoki ortiqcha yuk bo‘lishi ham mumkin
Biz 6 ta holatni ko‘rib chiqdik, qachon kredit tadbirkor foydasiga ishlashini tushuntirdik va byudjet yuklamasini baholashga yordam beradigan oddiy chek-list tayyorladik.
Maqolani TBC Blog’da o’qish
❤ 2
00:26
视频不可用在 Telegram 中显示
🇺🇦Украина Олий Радасида депутатлар муштлашди
Мазкур ҳолат Маряна Безуглая Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Александр Сирскийнинг истеъфосини талаб қилганидан сўнг юз берган.
👉 @Axborotyangiliklari
IMG_3565.MP44.96 MB
❤ 6
00:51
视频不可用在 Telegram 中显示
Хитойда саккиз қаватли бино баландлигидаги "қор одам" ясалди
Унинг баландлиги 23,8 метр бўлиб, бу рақам мамлакатда рамзий маънога эга, яъни хитой тилида 2, 3 ва 8 рақамларининг бирикмаси "ҳар томонга оқиб бораётган муҳаббат" деган маънони англатади.
Санъат объектини қуриш учун мутахассислар нақд 4 кун вақт сарфлашган.
👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
5gafkvnl_s0f0d50m0_1080x1920(1).mp49.82 MB
👍 8❤ 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Эҳтиёжманд оилаларнинг учта тоифасини жамловчи ягона реестрга ўтилади
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри негизида Ижтимоий реестр юритишга ўтилмоқда. Ундаги оилалар ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб алоҳида тоифаларга – давлат таъминотидаги оилалар, камбағал оилалар ва камбағаллик чегарасидаги оилаларга ажратилади, ҳар бир тоифага мос ёрдам ва хизматлар кўрсатилади.
“Маҳалла еттилиги” меҳнат қилиш имконияти чекланган ва оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш ҳуқуқини олади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
Қоҳира ва бошқа йирик шаҳарларда хорижликларнинг миграция қонунчилиги ҳамда жамоат тартиб-қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилган. Ўзбекистонликлар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилиши ҳолати ортган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 6👎 1
🤼♂️ 🇺🇿 Ўзбекистонлик уч нафар курашчи йилни жаҳон рейтинги пешқадами сифатида якунлади
Бирлашган кураш дунёси (UWW) декабрь ойи учун жаҳон рейтингини эълон қилди.
2025 йил якунларига кўра, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар курашчиси ўз вазн тоифасида жаҳон рейтинги етакчиси бўлди.
Рейтингининг биринчи ўрнида Алишер Ғаниев (−60 кг), Айтжан Халмаҳанов (−63 кг) ва Абдулло Алиев (−72 кг) жойлашди.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5
照片不可用在 Telegram 中显示
Қорли об-ҳаво сабаб Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин
Учиб кетишдан олдин ҳаво кемаларига музлашга қарши ишлов бериш қисқа муддатли кечикишларга олиб келиши эҳтимоли бор.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 1👎 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Андижонда иш вақтида вафот этган ходиманинг қизига 793 млн сўм ундириб берилди
Қиз онасининг Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасида иш вақтида олган тан жароҳати оқибатида вафот этгани юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбари номига мурожаат қилган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3👍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
Шартнома шартларига кўра, хизмат ҳақи ойига 83 минг 334 доллар этиб белгиланган. Тўлов ҳар чорак якунида (250 минг доллар) амалга оширилади. Келишув 5 йиллик муддатга тузилган бўлиб, якуний хизмат ҳақи 5 млн долларгача етиши мумкин. АҚШ оммавий ахборот воситаларида Ballard Partners’нинг Трампга яқин эканлиги тез-тез тилга олинади.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 3👍 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Шафқатсиз калтаклаш ва фирибгарлик учун 8 йилга қамалган Акмал Шукуров озодликка чиқди
Апелляция суди Акмал Шукуровга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгартириб, унга нисбатан енгилроқ, озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Бир қатор жиноий моддалар, жумладан, оғир тан жароҳати етказиш ва ўта йирик миқдордаги фирибгарлик жиноятлари қўзғатилганига қарамай, судланувчи суд залида озодликка чиқарилди.
👉 @Axborotyangiliklari
👎 15❤ 6
00:54
视频不可用在 Telegram 中显示
🏔❗️Амирсой, Билдирсой ва Чимёнга олиб борувчи йўлдаги вазият
У ерда махсус техника йўлларни қордан тозаланмоқда.
👉 @Axborotyangiliklari
IMG_1040.MOV19.50 MB
❤ 5👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🗣️ Энг кўп мулоқот қилинадиган 10та тил:
1. 🇬🇧 Инглиз тили - 1.4 млрд
2. 🇨🇳 Хитой тили - 1.2 млрд
3. 🇮🇳 Хинд тили - 625 миллион
4. 🇪🇸 Испан тили - 548 миллион
5. 🇫🇷 Француз тили - 294 миллион
6. 🇦🇪 Араб тили - 282 миллион
7. 🇧🇩 Бенгал тили - 275 миллион
8. 🇷🇺 Рус тили - 258 миллион
9. 🇵🇹 Португал тили - 253 миллион
10. 🇵🇰 Урду - 231 миллион
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 9👍 1
00:39
视频不可用在 Telegram 中显示
Хориждан Ватанга қайтган болаларни мактабга қабул қилиш жараёни онлайнга ўтказилди
Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб, тегишли хизматни танлаш, аризани тўлдириш ҳамда фарзандингиз чет элда таълим олганини тасдиқловчи нотариал ҳужжатларни электрон шаклда юклашингиз керак бўлади.
Тақдим этилган аризалар 3 иш куни ичида бепул кўриб чиқилади.
👉 @Axborotyangiliklari
videoplayback.mp42.24 MB
❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ишдан озод этилди. У 2020 йилдан буён мазкур туманга раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Элбек Ҳабибуллаевич давлат хизмати ва сиёсий фаолиятда кўп йиллик тажрибага эга. У ўз вақтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
2017 йил июл ойидан 2018 йил август ойигача Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгашига раҳбарлик қилган. Шу билан бирга, пойтахт ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини ҳам бажарган.
2018–2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Элбек Шукуров 2017 йилда давлат ва жамият ривожига қўшган ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
👉 @Axborotyangiliklari
❤ 5👏 1
