2025 年数字统计

61 544
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
+19830 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
ҚУВВАТНИ ОШИРМОҚЧИМИСИЗ? ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАНГ!Иммунитетим пастлиги учун тез-тез касал бўлиб қолардим. Ҳамкасбим тавсия қилган маслаҳатни қўллаб кўргандим, анча фойдасини сездим. Уни сизлар билан бўлишгим келди. 🔹1 дона тухум оқини ажратиб, унга 1 чой қошиқ зайтун ёғи қўшиб аралаштирилади. Эрталаб овқатланишдан ярим соат олдин истеъмол қилинади. Бу вақт оралиғида ёғли нарсалар ейиш мумкин эмас. Муолажа 10 кун давомида бажарилади. Бу малҳам иммунитетни кўтарибгина қолмай, ичакни тозалаб, организмни мустаҳкамлайди. Матлубахон ҲОШИМОВА, Тўрақўрғон шаҳри 🔔Telegram | Instagram | Youtube
❤ 5👍 1
😍 Momoo, buni olmasangiz bo'lmaydi!
texnomart'da uy bekalarini shokka soladigan narxlar bo'layapti, ulgurib qoling!
*Aksiya muddati juda oz qoldi, 19-sentabrgacha.
__
😍 Ойй мамочкииии, такое надо брать!
Девачки, в texnomart сейчас идут шокирующие цены, успейте!
*Акция уже скоро закончится, по 19 сентября.
➡️ Buyurtma bering 71-209-99-44 | texnomart.uz 👇Подписывайтесь: @texnomartРеклама
❤ 4
照片不可用在 Telegram 中显示
☝️СЎКИНИШ - АСАБНИ ЗАҲАРЛАЙДИ👤Россиялик нейрофизиолог олимлар сўкиниш асабларни издан чиқариб, кўплаб касалликларга йўл очади, деган ахборот тарқатишди. 🧠 Марказий асаб тизими сўкинишни агрессия деб қабул қилиб, танани стресс ҳолатига ўтказар экан. Бундай ҳолатда инсон ҳатто танасида бўлаётган оғриқларни ҳам сезмай қолиши мумкин. 🫀Доимий стресс юрак-қон томир, асаб каби тизимларни қийнайди ва инсулт, инфаркт, қандли диабет, гипертония каби касалликлар келиб чиқишини тезлаштиради. Ҳа, шунақа, соғлом бўлишни истасангиз ҳеч ҳам сўкинманг, асабларни асрашни ўрганинг. Telegram | Instagram | Youtube
❤ 4
照片不可用在 Telegram 中显示
ҚЎЛИГА СУЯНГАН ҲОЛДА ЎТИРИШСАВОЛ: Чап қўлни орқага қилган ҳолда, унга суяниб ўтириш жоизми? Ёши катталар бу ишни "ёмон" деб, қайтаришади. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Ёши катталар бу ишни бежизга "ёмон" деб, қайтаришмаган. Зеро, бу макруҳ амал саналади. Бу ҳақда Шарид ибн Сувайд исмли саҳобий розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолдилар. Мен чап қўлимни орқамга қўйиб, қўлимнинг кафтига суяниб ўтирган эдим. Шунда У Зот “Ғазаб қилинганларни ўтириши каби ўтирасанми?”, деб танбеҳ бердилар”. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти). Шунга кўра фақиҳлар "Киши хоҳ бир қўлига суянсин, хоҳ икки қўлига суянсин, фарқи йўқдир. Яъни, ҳар иккала ҳолатда ҳам макруҳ бўлади", деганлар ("Мирқотул-мафотиҳ" китоби асосида). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 5
照片不可用在 Telegram 中显示
🍁 Кузги меваларнинг фойдалари🍎 Олма • C витамини кўп, иммунитетни мустаҳкамлайди. • Темир моддаси бор, камқонликка фойдали. • Толага бой, ичак фаолиятини яхшилайди. 🍇 Узум • Тез энергия беради, чарчоқни камайтиради. • Юрак ва қон томир соғлиғига фойдали. • Мия фаолиятини қўллаб-қувватлайди, хотирани яхшилайди. 🍐 Нок • Ичакларни тозалайди, қабзиятдан сақлайди. • Қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради. • Организмни витамин ва минераллар билан таъминлайди. 🍊 Анор • Қонни тозалайди, қон ишлаб чиқаришни кўпайтиради. • Кучли антиоксидант – қаришни секинлаштиради. • Иммунитетни оширади, шамоллашдан ҳимоя қилади. 🍊 Мандарин ва Апелсин (эрта ҳосил) • Витамин C га жуда бой. • Совуқда шамоллаш ва гриппдан асрайди. • Кайфиятни кўтаради, асабларни тинчлантиради. 🌰 Ёнғоқлар (кузда йиғилади) • Омега-3 ва оқсил манбаи – мия фаолиятини кучайтиради. • Юрак ва қон томирларни мустаҳкамлайди. • Болалар ва ҳомиладор аёллар учун фойдали 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
💦 Гуруч суви сочларни "янгилайди"🙋♀ Гуруч сувида мавжуд бўлган аминокислоталар сочларнинг ўсиши ва янгиланишига ёрдам беради. ✔️ Гуруч крахмалида, шунингдек, шикастланган сочларни тиклайдиган ва ҳимоя қиладиган углевод – инозитол мавжуд.
❗️ Бунинг учун бир стакан гуручни ярим литр сувга солинг ва 1 соат давомида қайнатинг. Ва тайёр бўлган гуруч сувида бошингизни ювишингиз мумкин.☝️ Соч учун гуруч сувидан фойдаланиш 3 мартадан кейин натижа беради. Эффектни сақлаб қолиш учун ҳафтада бир марта ювиш кифоя 👩🦰 Бу сочларингизга ўзгача ёрқинлик ҳам беради 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🧈 ЭРИТИЛГАН САРИЁҒ — ИЧАК ВА ИММУНИТЕТГА ҚАДАМ!
Бу — сариёғнинг энг пок шакли. Қайнатилиб, суви ва сут оқсилларидан тозаланган. Натижада фақат тоза ёғ қолади.
✔️ Лактоза йўқ — сутга тоқатсизлар ҳам бемалол истеъмол қила олади.
✔️ Ичакни ҳимоя қилади — бутир кислотаси ичак деворини мустаҳкамлайди.
✔️ Саратони олдини олади — зарарли ҳужайра ўсишига қарши курашади.
🍳 Қовуришда куймайди, таъми — ёғли, илқ ва ёнғоқсимон. Бу — нафақат озуқа, балки шифо ҳам!
🔠Теша тегмаган ҳақиқат:
Эритилган сариёғ музлатилмасдан ҳам 6 ой сақланади. Антисептик хусусиятга эга.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3👍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Дардга йўлиқишимиз гуноҳлар кўплигиданми?Cавол: “Аллоҳнинг амрисиз зарра тикон ҳам кирмайди”, дейилади. Турли хил дардга йўлиқишимиз гуноҳларимиз кўплигиданми ёки бошқа сабаби ҳам борми? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда мусулмон одам гирифтор бўлаётган ҳар қандай бало-офат, қийинчиликлар – улар умумий ёки хос бўлсин – инсонларнинг зулми туфайли берилган илоҳий жазо деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Кимдир бирор балога йўлиқса, у одам солиҳми-фосиқми, каттами-кичикми, балоғатга етганми-етмаганми, оқилми-мажнунми, масъулми-масъул эмасми, айбдорми-беайбми – фарқи йўқ, ҳаммаси қилган зулми ва гуноҳлари учун илоҳий жазо олибди, дейишади. “Нимага бундай деяпсиз?” – деб сўралса, Аллоҳ таолонинг «Сизга қайси бир мусибат етса, ўз қўлингиз қилган касбдандир...» деган ояти билан жавоб беришади (Шууро сураси, 30-оят). Бошимизга тушган бало-мусибатларнинг сабаби ҳақиқатан ҳам гуноҳларимиз сабабми? Бу оятнинг ягона тафсири шуми? Батафсил 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
👍 3❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Наъматак қандли диабетни даволайди✅ Наъматак диабетни даволашда чой, дамлама ва қайнатма шаклида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 20 г мевани (1 ош қошиқ) майдалаб, 500 мл қайноқ сув қўшинг, қопқоғини ёпинг, сув буғида 15 дақиқа дамлаб туринг ва бир кунга қолдиринг. 🔻Овқатдан 15 дақиқа олдин кунига 2 марта ярим стакандан ичинг. Тelegram | Instagram | Youtube
❤ 1👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️ САБЗАВОТЛАР – ТАБИИЙ ШИФОСабзавотлар ҳар бир инсоннинг кундалик таомномасида бўлиши шарт. Улар таркибида турли витаминлар, минераллар ва энг асосийси клетчатка (тола) кўп. Бу толалар ҳазм қилиш тизимини тозалайди, ичакни соғлом ушлайди ва организмдан ортиқча токсинларни чиқаради. ✅ Кўк сабзавотлар (исфано, брокколи, карам) организмни тозалайди. ✅ Қизил сабзавотлар (помидор, сабзи, лавлаги) юрак-қон томир саломатлиги учун фойдали. ✅ Оқ сабзавотлар (пиёз, саримсоқ) иммунитетни кўтаради. ☝️ Шунинг учун ҳар куни таомингизда камида 2–3 хил сабзавот бўлишига эътибор беринг. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❓Нима учун аёллар ёмон воқеаларни узоқ вақт эслаб юришади?!💁♀ Илмий тадқиқотларга кўра, аёлларда ҳиссий хотира кучлироқ ривожланган бўлади. Мия фаолиятида амигдала ва гиппокамп каби тузилмалар салбий воқеаларни кучлироқ қайд этади. 🌈 Гормонлар, хусусан эстроген ва кортизол, стрессли ҳолатларда хотирани янада мустаҳкамлайди. Шу сабабли аёллар ёмон воқеаларни эркакларга қараганда узоқроқ ва аниқроқ эслаб юришади. 🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 1🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🍎 Қизил олма – юрак ва қон учун
Олмадаги пектин қонни тозалайди, холестеринни камайтиради. Витамин С ва антиоксидантлар иммунитетни кўтариб, терини ёшартириб туради.
✅ Ҳар куни 1 та олма – “табибсиз соғломлик” деб бежизга айтилмаган.
👉 Олмани тозаланмаган ҳолда истеъмол қилиш – янада фойдали.
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
🍫 Қора шоколад – энергия ва кайфият манбаи
Қора шоколад нафақат ширин таъм, балки соғлиқ учун фойдали маҳсулот ҳамдир. Унинг таркибида жуда кўп антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар эркин радикалларни йўқотиш орқали ҳужайраларни қаришдан ҳимоя қилади. Шунингдек, қора шоколаддаги флавоноидлар юрак-қон томир тизимини соғлом сақлайди, қон айланишини яхшилайди ва юрак хуружлари хавфини пасайтиради.
✅ Қора шоколад қон босимини меъёрга келтиришга ёрдам беради.
✅ Уни истеъмол қилиш диққатни жамлаш ва иш қобилиятини оширади.
✅ Мияга қон оқимини яхшилаб, хотира ва фикрлаш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
✅ Энг асосийси – шоколад эндорфин (бахт гормони) ишлаб чиқарилишини кўпайтириб, кайфиятни кўтаради.
⚡️ Лекин меъёрни унутмаслик керак! Бир кунда 20–30 грамм қора шоколад еб туриш етарли. Ортиқча истеъмол қилиш вазн ортиши ва қонда шакар миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин.
👉 Демак, ширинлик истаганда шунчаки торт ёки сутли шоколад эмас, балки ҳақиқий 70% ва ундан юқори како таркибига эга қора шоколадни танланг. Бу сизнинг ҳам энергиянгизни, ҳам кайфиятингизни кўтаради.
Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 3👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🥛 Йогурт – ичаклар соғломлиги учун
Йогурт – ҳазм тизими учун энг фойдали озиқ-овқатлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибидаги пробиотиклар ичак микрофлорасини соғлом сақлайди, яъни яхши бактерияларни кўпайтириб, ёмон бактерияларни йўқотишда ёрдам беради. Бу эса иммунитетнинг кучайишига тўғридан-тўғри таъсир қилади.
✅ Йогурт ҳазм қилишни енгиллаштиради, оғир таомлардан ичакка ёрдамчи вазифасини бажаради.
✅ У ич қотиш ва дисбактериоз муаммоларини камайтиради.
✅ Сут маҳсулоти сифатида кальций ва витамин Д манбаи бўлиб, суяк ва тишлар саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
⚡️ Лекин, эътибор бериш керак: бозорда сотиладиган кўп йогуртларда шакар ва турли ёрдамчи моддалар кўп бўлади. Шунинг учун энг фойдали йогурт – шакарсиз, табиий йогурт. Уни уй шароитида ҳам осон тайёрлаш мумкин.
📌 Ҳар куни 1–2 порция йогурт ейиш – соғлом ичаклар ва кучли иммунитет учун энг яхши одат!
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
❤ 7👍 1
