ch
Feedback
Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

Nasafnews.uz | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Мурожаат ва реклама учун: @nasafnewsuzgayoz Ҳамкор саҳифалар: @karimovuz @foydalixona "Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз.

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
32 609
订阅者
-23124 小时
+9 5177
+12 83330
帖子存档
❗️Автотранспортларга экологик стикерларни бериш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (750-сон, 28.11.2025 й.) билан “Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, транспорт воситасининг экологик тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига мувофиқ белгиланади. Бунда транспорт воситалари қуйидаги мезонларга кўра экологик тоифаларга ажратилади: 🔹 бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-2” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0” ва “Евро-1” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; 🔹 дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-4” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-3” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0”, “Евро-1” ва “Евро-2” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “зарарли” экологик тоифага; 🔹 гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида харакатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага. 🟢 Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади. Транспорт эгаси ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига унинг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади. Ариза белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган экологик стикерлардан бири тақдим этилади. Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
👍 7 5
照片不可用在 Telegram 中显示
#TEZKOR ❗️FAQAT 2 KUN! 29-30 NOYABR! Texnikalar oylik to'lovi atigi 99 000 so'mdan! 👉 Manzillarimiz 🔻 43" Smart TV (43SNR100SV) - 99 000 so'mdan 🔻 Honor X7d (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 Redmi Note 14 (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 KLEO 225L (BCD275W) - 99 000 so'mdan 🔻 SHIVAKI Gaz (6400GECOGP) - 99 000 so'mdan 🔻 FERRE Gaz (LP60G31DBecoF22) - 99 000 so'mdan 🔻 6KG LORETTO (LW6007BLDCW) - 99 000 so'mdan oyiga* ☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q ☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q 🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar * Shoshiling, narxlar muddatli to'lovga o'ttiz oyga ko'rsatilgan! 📞 71-230-7799 | LAYLOXON 👉RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
显示全部...
👍 4 3🔥 1🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Қуриқлаш хизмати Миллий гвардиядан Ички ишлар вазирлигига ўтказилди Президент қарори билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилди. Президентнинг тегишли фармойиши билан ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб полковник Шодибеков Қобил Адилович тайинланди. Бунга қадар Қ.Шодибеков Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
👍 13🤔 7 5😁 1
Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни эълон қилди: "Nvidia" компанияси билан суперкомпьютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги "Келажак марказлари"да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади; ➖ мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади; ➖ Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади; ➖ ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасига старт берилади. 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади; ➖ ҳар йили ноябрь ойи "Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги" деб эълон қилинади ва доимий равишда "Ипак йўли сунъий интеллект форуми" ўтказиб борилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
👍 4👏 3 2👎 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Электрон сигарета айланмаси учун жавобгарлик белгиланди ЎРҚ–1098-сонли қонунга мувофиқ, электрон сигареталар ва улар учун суюқликларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки сотиш – энди қаттиқ жазога сабаб бўлади. Агар тақиқланган маҳсулотлар анча миқдорда аниқланса ёки аввал маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такрорланса: — 300–500 БҲМ миқдорида жарима; — ёки 2–3 йил ахлоқ тузатиш ишлари; — ёки 3–5 йил озодликни чеклаш/маҳрум қилиш белгиланди. Агар шахс маҳсулотларни ихтиёрий топширса ва айбини бўйнига олса жавобгарликдан озод қилинади. Электрон сигареталар ва уларнинг суюқликлари айланиши ҳам расман тақиқланди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
6👍 4👏 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#TEZKOR 🔥 FAQAT 1 KUN - 28-NOYABR! Sifatli texnikalar 12 oyga “ZO‘R NARXLAR” Manzillarimiz 👈 🔻 TECNO Spark Go1 (4/64) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 32" Smart TV (32KN100HS) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 GOODWELL (GMF2012BL) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 FERRE Gaz (60G40DBECOF21) - 166 583 so'mdan 12 oyga 🔻 211L LORETTO Sovitkichi (220IDFW) - 166 583 so'mdan 12 oyga 🔻 6KG Premier (60F1002LING) - 199 917 so'mdan 12 oyga 🔻 55" Smart TV (SNR100USV) - 333 250 so'mdan 12 oyga _______________ ❗️BUGUNDAN 26-30 NOYABR! Original Texnikalar oyiga 99 000 so'mdan! 🔻 Honor X7d (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 Redmi Note 14 (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 KLEO 225L (BCD275W) - 99 000 so'mdan 🔻 43" Smart TV (43SNR100SV) - 99 000 so'mdan 🔻 SHIVAKI Gaz (6400GECOGP) - 99 000 so'mdan 🔻 FERRE Gaz (LP60G31DBecoF22) - 99 000 so'mdan 🔻 6KG LORETTO (LW6007BLDCW) - 99 000 so'mdan o'ttiz oyga* ☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q ☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q 🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar *Shoshiling, texnikalar soni cheklangan! 📞 71-230-7799 | LAYLOXON 👉RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
显示全部...
👍 3 2👎 2👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Майданак туристик маркази ва Лагнар ота зиёратгоҳига олиб борувчи йўл реконструкция қилинади Расмий манба бу бўйича ҳозир ишчи лойиҳа ишлаб чиқилгани, мутахассислар томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Қамаши тумани ҳокими лойиҳа тақдимоти чоғида Лангар ота зиёратгоҳи, Майданак ва Амир Темур ғорини ўзаро боғловчи ягона туристик йўл барпо этилиши сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширишини таъкидлаган. Лойиҳа бўйича қурилиш ишлари 2026 йилдан бошланиши режа қилинган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
13👏 10👍 7
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет давлатга бориб келиши мумкин бўлади Эндиликда алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради. Адлия вазирлиги тегишли ҳужжатни рўйхатга олди. Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
👍 14👏 6 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Адлия вазирига биринчи ўринбосар тайинланди Президентнинг тегишли қарори билан Махмуд Шуҳратович Истамов адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар (2025 йилдан) Адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
👍 9 3
照片不可用在 Telegram 中显示
#TEZKOR 🔥 FAQAT 1 KUN - 28-NOYABR! Sifatli texnikalar 12 oyga “ZO‘R NARXLAR” Manzillarimiz 👈 🔻 TECNO Spark Go1 (4/64) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 32" Smart TV (32KN100HS) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 GOODWELL (GMF2012BL) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 FERRE Gaz (60G40DBECOF21) - 166 583 so'mdan 12 oyga 🔻 211L LORETTO Sovitkichi (220IDFW) - 166 583 so'mdan 12 oyga 🔻 6KG Premier (60F1002LING) - 199 917 so'mdan 12 oyga 🔻 55" Smart TV (SNR100USV) - 333 250 so'mdan 12 oyga _______________ ❗️BUGUNDAN 26-30 NOYABR! Original Texnikalar oyiga 99 000 so'mdan! 🔻 Honor X7d (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 Redmi Note 14 (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 KLEO 225L (BCD275W) - 99 000 so'mdan 🔻 43" Smart TV (43SNR100SV) - 99 000 so'mdan 🔻 SHIVAKI Gaz (6400GECOGP) - 99 000 so'mdan 🔻 FERRE Gaz (LP60G31DBecoF22) - 99 000 so'mdan 🔻 6KG LORETTO (LW6007BLDCW) - 99 000 so'mdan o'ttiz oyga* ☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q ☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q 🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar *Shoshiling, texnikalar soni cheklangan! 📞 71-230-7799 | LAYLOXON 👉RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
显示全部...
😁 5 4
00:59
视频不可用在 Telegram 中显示
Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадасининг очилишидаги нутқини тўхтатиб, қувончли янгилик – юртдошимиз Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Жаҳон кубогида ғалаба қозонганини эълон қилди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
Javohir Sindarov_tg.mp437.32 MB
👍 29🔥 14 8👏 7
00:48
视频不可用在 Telegram 中显示
Қаршида йўллар чангдан тозаланмоқда Қарши шаҳар ободонлаштириш ташкилоти томонидан махсус техника ва сув сепувчи машиналар ёрдамида шаҳар кўчаларига сув сепилиб, йўллар чангдан тозаланмоқда. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
55.99 MB
👍 33👏 7😁 3 1
❗️1 декабрдан никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди — Президент фармони Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади: ▪️никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби; ▪️никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши; ▪️автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
👍 7 3
照片不可用在 Telegram 中显示
#TEZKOR 🔥 FAQAT 1 KUN - 28-NOYABR! Sifatli texnikalar 12 oyga “ZO‘R NARXLAR” Manzillarimiz 👈 🔻 TECNO Spark Go1 (4/64) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 32" Smart TV (32KN100HS) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 GOODWELL (GMF2012BL) - 83 250 so'mdan 12 oyga 🔻 FERRE Gaz (60G40DBECOF21) - 166 583 so'mdan 12 oyga 🔻 211L LORETTO Sovitkichi (220IDFW) - 166 583 so'mdan 12 oyga 🔻 6KG Premier (60F1002LING) - 199 917 so'mdan 12 oyga 🔻 55" Smart TV (SNR100USV) - 333 250 so'mdan 12 oyga _______________ ❗️BUGUNDAN 26-30 NOYABR! Original Texnikalar oyiga 99 000 so'mdan! 🔻 Honor X7d (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 Redmi Note 14 (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 KLEO 225L (BCD275W) - 99 000 so'mdan 🔻 43" Smart TV (43SNR100SV) - 99 000 so'mdan 🔻 SHIVAKI Gaz (6400GECOGP) - 99 000 so'mdan 🔻 FERRE Gaz (LP60G31DBecoF22) - 99 000 so'mdan 🔻 6KG LORETTO (LW6007BLDCW) - 99 000 so'mdan o'ttiz oyga* ☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q ☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q 🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar *Shoshiling, texnikalar soni cheklangan! 📞 71-230-7799 | LAYLOXON 👉RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
显示全部...
7👍 2🤔 2
01:12
视频不可用在 Telegram 中显示
"Ватан таянчи" ҳаракати аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида вилоятдаги мактабларнинг 400 нафар "Ватан таянчи" ҳаракати аъзоларига кўкрак нишон ва аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
ROLIK KO'KRAK NISHONLARI TOPSHIRISH.mp473.86 MB
👍 6 2🤔 1
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш; 🔹 “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш; 🔹 “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш. Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади: 🔹 таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш; 🔹 таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш; 🔹 волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш; 🔹 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
👍 6 4
照片不可用在 Telegram 中显示
#TEZKOR ❗️FAQAT 25-30 NOYABR! Original Texnikalar oylik to'lovi atigi 99 000 so'mdan! 👉 Manzillarimiz 🔻 Honor X7d (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 Redmi Note 14 (6/128) - 99 000 so'mdan 🔻 KLEO 225L (BCD275W) - 99 000 so'mdan 🔻 43" Smart TV (43SNR100SV) - 99 000 so'mdan 🔻 SHIVAKI Gaz (6400GECOGP) - 99 000 so'mdan 🔻 FERRE Gaz (LP60G31DBecoF22) - 99 000 so'mdan 🔻 6KG LORETTO (LW6007BLDCW) - 99 000 so'mdan oyiga* ☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q ☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q 🟢 Adres 👉 Lokatsiyalar * Shoshiling, narxlar muddatli to'lovga o'ttiz oyga ko'rsatilgan! 📞 71-230-7799 | LAYLOXON 👉RASMIY KANAL  | Instagram | 📍Do'konlarimiz
显示全部...
👍 5 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Кўкдалада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди Тадбиркор Қ.С. га тегишли электр ускуналари ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 953,8 миллион сўмлик зарар етказилганини кўрсатган. 👉 nasafnews.uz/2148-.html @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
🤔 6 3👍 2
❗️1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади Президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Шунингдек, ушбу қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда: ⁃ республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади; ⁃ қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади; ⁃ Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади; ⁃ пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади; ⁃ Тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади; ⁃ Биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади; ⁃ Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
20😁 12🤔 3👍 2
01:24
视频不可用在 Telegram 中显示
Ҳокимлар Косон туманидаги семинарда жам бўлишди Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов, ДХХ вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) ҳокимлари ва масъуллар ҳамда вилоятдаги техникумлар раҳбарлари иштирокида Косон туманидаги педагогика техникумида “Касбий таълим тизимини модернизация қилиш ва рақобатбардош ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш” бўйича вилоят амалий семинари ўтказилди.
Дастлаб, семинар иштирокчилари тумандаги техникумлар фаолиятига оид амалий кўргазмали жараёнлар, хусусан, тадбиркорлар ва техникумлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош ва замонавий билимларга эга бўлган ўрта бўғин кадрларини тайёр бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Семинар иштирокчилари Қашқадарё педагогика техникумидаги шароитлар, яъни боғдорчилик, деҳқончилик, ўрдакчилик, иссиқхона хўжалиги, мева-сабзавотларни сақлаш учун музлаткич, мини футбол майдони ва ёпиқ сузиш ҳавзасидаги имкониятларни кўздан кечирди. Вилоят ҳокими таълим жараёнлари билан ҳам қизиқиб, ўқувчи ва касб-ҳунар ўрганувчилар билан суҳбат қилди. Уларнинг таклиф ва мулоҳазаларига қулоқ тутди. @nasafnewsuz расмий саҳифаси
显示全部...
IMG_5673.MOV66.78 MB
13👍 9👏 4🤔 3