ch
Feedback
Dorixona 💊

Dorixona 💊

前往频道在 Telegram

САЛОМАТЛИК СИРЛАРИ - инсон саломатлигига доир мақола ва маслахатлар, узоқ умр кўриш сирлари хамда доимо тетик ва соғлом бўлиши учун тавсиялар. 👉Reklama uchun: @Udroid_admin Reklama: @shokin_pricee tg.segroup.me?uz 📌Асло касал бўлманг

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
56 199
订阅者
无数据24 小时
-367
-24730
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Қўлтиқ ва оёқ терлаши учун супер рецептКерак бўлади: Спрей идиш, Ромашка дамламаси, Перикс водород, Аччиқтош кукуни, Лимонная кислота. ✅Тайёрлаш: Биринчи 120 млли спрей идишга 100 мл Ромашка дамламаси, устидан 10 мл перикс солинг, кейин устига ярим чой қошиқ аччиқтош кукуни, ва охиргиси лимонная кислотани 6-8 та донасидан солиб яхшилаб аралаштиринг. Тайёр эритмани 1 кунда 2 махал оёқ ва қўлтиқ остига қўлласангиз нохуш хид ва тердашдан тезда қутиласиз. Эритмани оёқ кийимларга хам қўллаш . ❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
🌐Болаларда сколиоз келиб чиқиши сабабларини биласизми??? ➡️Сколиоз-умуртқа поғонасининг нотекис шаклланиши… ✅Болаларда сколиоз она қорнидаёқ пайдо бўлади.Кўплаб ҳомиладор аёллар газли ичимликлар ичишади.Бу эса ҳомила умуртқаси ривожланмай қолиши,нуқсонлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.(газли ичимликлар Са сўрилишини секинлаштиради). 🗯Бола туғулгандан кейин бешикка ётқизаётганда еҳтиёткор бўлиш керак.Бешикда болани тагига қўйилган матони текис жойлаштирилиши лозим,чунки бешикка болани қандай ётқизсангиз,умуртқаси шундай ривожланади. ❗️ Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Dorini tez va oson topmoqchimisiz? Endi dorixonalarda yugurib yurish shart emas! 🚀 👉 birjoyda_uzbot sizga yon-atrofdagi dorixonalarni ko‘rsatadi va kerakli dori bor-yo‘qligini narxlari bilan birga chiqarib beradi. 🗺 Xarita → dori nomini yozasiz → darhol ro‘yxat qo‘lingizda! ✅ Vaqtingizni tejang ✅ Eng yaqin dorixonani toping ✅ Eng qulay narxni tanlang Sinab ko‘ring hoziroq 👇 👉 birjoyda_uzbot
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Қишда D витамини ичиш керакми? ✔️Албатта, организм, айниқса қиш ойларида бу витаминга кўпроқ эҳтиёж сезади. Айниқса, болалар учун бу жуда муҳим. Қишда қуёш нури етарли бўлмагани учун сиз қўшимча D витамини қабул қилишингиз керак. 💢Витаминнинг қабул қилиш дозаси ва муддатини шифокор белгилайди. Лекин табиий витамин манбалари ҳақида ҳам унутманг: ёғли балиқ, товуқ сариғи, жигар, ёнғоқларни кўпроқ истеъмол қилиш керак бўлади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Қандли диабет олди ҳолат касалликка аниқ ташхис бўла оладими? ✅ Одатда қандли диабет олди ҳолат ҳақида гапирилганда, соғлом  ва касаллик ўртасидаги ҳолат назарда тутилади. Буни қарангки, қанди диабет олди ҳолатидаги беморларнинг тахминан 25 фоизидагина касаллик кейинги босқичга ўтиши мумкин. 🔻Шундай экан касалликни ўзингизга «яқинлашиши»га йўл қўйманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг. Маҳсулотларнинг озуқавий қийматига аҳамият беринг. Жисмоний ҳаракатлардан чекланманг.. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Сигарет чекувчилар кунда камида 1 та олма ейиши керак! ✅ Олма мевалар орасида антиоксидант миқдори бўйича етакчи ўринни эгаллайди. Қизиғи шундаки, улар витаминлардан фарқли ўлароқ, сақлаш вақтида бузилмайди. ✅ Бундан ташқари, олма таркибидаги антиоксидантлар чекувчиларни кўплаб сурункали касалликлардан четлаб ўтишга ёрдам беради ҳамда ўпкаларни тамаки тутуни таъсиридан ҳимоя қилади ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг 📨 @dorixona
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Қандай омиллар буйрак касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин? 🔸 Тана вазнининг кескин пасайиши, бунда сабаб бўлиб буйракни ўраб турган ёғли капсуланинг камайиши хизмат қилади. 🔹 Семизлик. Ортиқча ёғ буйракка босим ўтказиб, унинг ишини ёмонлаштиради. Бундан ташқари, сезмизликда қон томирлар тонуси ёмонлашади. 🔸 Қандли диабет. 🔹 Зарарли одатлар (чекиш ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш). Спиртли ичимлик сувсизланишига олиб келиши натижасида қон қуюқлашади, тамаки тутуни эса энг кучли канцерогендир. Буларнинг ҳаммаси буйракларнинг ишига салбий таъсир қилади. 🔸 Юқори қон босими буйрак томирларига зарар етказади ва уларнинг фаолиятини бузилишига сабаб бўлади. 📲 @dorixona
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
#Бу_факт ✔️ Иссиқ ҳаммом бурун битиши ва бошқа кўплаб шамоллаш аломатларини енгиллаштиради. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Зайтун мойи - эркаклар фойдали 🫒 Эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ атеросклероз ва шунга ўхшаш юрак-қон томир касалликларидан азият чекишади. 🫒Шунинг учун эркаклар учун бу касалликлар хавфини камайтирадиган озиқ-овқатларни ўз таомномасига киритиш жуда муҳим ва зайтун мойи улардан биридир. 🫒 У омега-3 ёғ кислоталарини ўз ичига олади, улар эса қон томирлари деворларидаги холестерин бирикмаларини эритади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Ажинларга қарши рецепт 💢 Кўз ва лаб атрофидаги ажинлардан халос бўлишни истаганлар қуйидаги ниқобдан фойдаланишлари мумкин. ✔️ Сизга керак бўлади: 100 г сариёғ, 1 ошқошиқ зайтун ёғи, алоэ шарбати (1/3 стакан), бир стакан табиий суюқ асал, янги чиқарилган лимон шарбати ёки А витамини. 🟢 Сариёғ ва зайтун мойини аралаштириб, сув ҳаммомига қўйинг. Маҳсулот яхши эригач, унга асал ва алоэ шарбатини қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Агар терингиз ёғли бўлса, 1 ошқошиқ лимон шарбати ҳам қўшинг. Ҳаммасини аралаштириб, идишга солинг. Тайёр ниқобни музлатгичда сақланг. ☑️ Тозаланган терига бир қатлам ниқобни суртиб, ажинлар устидан енгил массаж қилинг. Қўллашдан 20-30 дақиқа ўтгач, қуруқ пахтали тампон билан ортиқча кремни олиб ташланг. Муолажа ҳафтада 3 бор такрорланади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Ўтириб туриш - энг яхши машқ ✔️ Бу оддий машқ ҳаётингизни сезиларли даражада яхшилаши ва узайтириши мумкин: ✅ Озишда ёрдам беради Ушбу машқ метаболизмни яхшилайди ва ёғ эришини фаоллаштиради. ✅ Қон айланишини яхшилайди Жисмоний машқлар юрак мушакларини кучайтиришга ёрдам берадиган ажойиб кардио машғулотдир. ✅ Умуртқа фаолиятини яхшилайди Бу машқ умуртқа саломатлиги учун ҳам фойдали. 🔻Бир ойлик машғулот киши ташқи кўринишини сезиларли даражада яхшилайди! ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
Repost from N/a
照片不可用在 Telegram 中显示
💸 Million so‘mlik imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! 💸 📢 Endi siz o‘z pulingizni sarflamasdan kuniga 100.000 so‘mdan 1.000.000 so‘mgacha daromad topishingiz mumkin! 🚫 Hech qanday sarmoya kerak emas — faqat telefoningiz va biroz harakat! 💳 To‘lovlar 100% va bir zumda kartangizga tushadi — kutilarli darajada tez va oson! 🔥 Chegara yo‘q — qancha ko‘p harakat qilsangiz, shuncha ko‘p topasiz! 👇 Hozir boshlang va birinchi daromadingizni bugunoq oling 🔗 💰 PUL ISHLASH BOTI 💰 🔗 💰 PUL ISHLASH BOTI 💰 🔗 💰 PUL ISHLASH BOTI 💰
显示全部...
✅ S T A R T ✅
💸 PUL ISHLASH 💸
照片不可用在 Telegram 中显示
Қазғоқни уй шароитида йўқотинг 😷Қазғоққа қарши шампунларнинг аксарияти селен сульфиди каби заҳарларни ўз ичига олади. Шунингдек, улар таркибида канцероген сирт фаол моддалар ва формальдегид мавжуд. Бизга керак бўлади: 😷2 дона занжабил илдизи, майдаланган; 😷3 ош қошиқ кунжут ёғи; 😷бир оз лимон шарбати. Майдаланган занжабил сувидан 1-2 ошқошиқ олиб, ёғ ва лимон билан яхшилаб аралаштирасиз. Бош терисига массаж ҳаракатлари билан қўлланг ва 15-30 дақиқага қолдиринг, кейин ювинг. 📌 Жараённи ҳафтасига 3 марта такрорланг. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Диск чуррасига қарши халқона восита 💥Бел оғриғидан шамолладим, деб ўйладим. Аммо шифокорга кўринганимда диск чурраси дейишди. Отамнинг дўсти тавсия қилган халқона усул жонимга оро кирди. Уларнинг тавсияларига амал қилдим ва бел оғриғидан (диск чурраси азобидан) фориғ бўлдим. 🧅 1 дона пиёз илиқ сувда ювилади, гўшт қиймалагичдан ўтказилади. Унга 4 ош қошиқ асал қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнг аралашмани оғриқ жойга суриш тавсия этилади. Муолажа давомийлиги 20 кунгача давом этади. 💕 Аьзият чекаётган яқинларингизга ҳам улашинг ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍1 ёшли боланинг ривожланишдан ортда қолаётганлигини билдирувчи аломатлар ✅ Педиатрларнинг таъкидлашича, қуйидаги аломатлар бола ривожланишининг кечикишини кўрсатиши мумкин: ▪️ бола кимнингдир ёрдами билан ҳам оёққа турмайди; ▪️ўтира олмайди; ▪️ташқи ёрдамсиз ўтира олмайди; ▪️энг оддий имо-ишораларни ҳам такрорламайди; ▪️энг оддий сўзларни ҳам гапирмайди (масалан, "она" ва "ота"); ▪️бармоқларини нарсалар ёки одамларга қаратмайди; ▪️эмаклашда оёқ ёки гавдани тортади. ✔️ Фарзандингизда ушбу аломатлардан бири намоён бўлса, уни аниқ ташхис қўядиган педиатрга олиб боринг. Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда текширишлари керак. Бундан ташқари, ота-оналар ўйинлар ва машғулотлар орқали боланинг соғлом ривожланишини рағбатлантиришлари мумкин. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Танамиз учун фойдали ичимликлар ☑️ Сув Токсинлардан халос қилади, ошқозон фаолиятини қўллаб-қувватлайди, қон томирлари ва бўғимларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. ☑️ Анор шарбати Юрак ва қон томирларининг фаолиятини нормаллаштиради, гипертензия ва анемия учун фойдалидир. ☑️ Ялпизли чой Ошқозон ширасининг секрециясини рағбатлантиради, тинчлантиради, қон босимини пасайтиради, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради. ☑️ Клюква шарбати С витаминининг юқори миқдори туфайли у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди. ☑️ Мойчечакли чой Бу антибактериал таъсирга эга, шунингдек, асабларни тинчлантиради ва бўшаштиради. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Маккажўхори бўтқаси - организм учун фойдали маҳсулот ✅ Аввало, маккажўхори бўтқаси таркибида толанинг юқорилиги туфайли овқат ҳазм қилишни нормаллаштиришга ёрдам беради ва ичакларда муҳим озиқ моддаларнинг сўрилишини яхшилайди. ✔️ Муҳим жиҳати шундаки, маккажўхори донларида глютенин мавжуд эмас, шунинг учун уни турли касалликлар билан оғриган беморларнинг рационига киритиш мумкин. 🔻 Ушбу таомни мунтазам истеъмол қилиш тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. 💢 Маккажўхори бўтқасини рационга киритиш иммунитет тизимига фойдали таъсир кўрсатиши исботланган. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
#Иқтибос 💢 Инсонни ажинларнинг кўплиги эмас, балки орзу-умидларнинг камлиги қаритади. ©Япон халқ мақоли ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
📍Буйрак тошларининг пайдо бўлишидан қандай сақланиш мумкин? 1️⃣ Етарлича сув ичинг: Етарли миқдорда сув ичиш сийдикни суюлтиради ва тош ҳосил бўлишига ҳисса қўшадиган минераллар концентрациясини камайтиради. Кунига тахминан 8 стакан сув ичиш тавсия этилади. 2️⃣ Ўз таомномангизни кузатиб боринг: оксалатларга бой (исмалоқ, шоколад) ортиқча овқатлардан сақланинг, туз ва ҳайвон оқсилларини чекланг. Сут маҳсулотларида мавжуд бўлган кальцийни истеъмол қилишни оширинг. 3️⃣ Озиқ-овқат истеъмол қилишда меъёр: шоколад, қаҳва, спиртли ичимликлар, денгиз маҳсулотлари ва қизил гўшт каби озиқ-овқатларни истеъмол қилишни чекланг. ✅ Ушбу тавсияларга риоя қилиш буйрак тизимини соғлом сақлашга ёрдам беради ва буйрак тошлари пайдо бўлишининг олдини олади. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
👄 Лабдаги учуқнинг сабаблари 🔘 Иммунитет тизимининг умумий заифлашиши; 🔘 стресс ва депрессия; 🔘 шахсий гигиена қоидаларини бузиш; 🔘 аллергик реакциялар; 🔘 лабларнинг механик шикастланиши; 🔘 бошқа вирусли касалликларнинг мавжудлиги. ❗️Яқинларга Ҳам Улашинг @dorixona - каналига аъзо бўлинг!
显示全部...