Rost24 | Расмий канал
前往频道在 Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
显示更多2025 年数字统计

39 451
订阅者
-4424 小时
-1757 天
-80630 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Тошкентда пулли автотураргоҳлар бўйича янги тартиб белгиланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан пойтахтда пулли автотураргоҳлар фаолиятига оид қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги тартибга кўра, пулли тўхтаб туриш ҳудудларига яқин жойларда яшовчи фуқаролар учун резидент автотураргоҳ рухсатномалари жорий этилади.
Ҳужжат имзоланган кундан кучга киради, аммо белгиланган тартиб-қоидалар 2026 йил 1 февралдан амал қила бошлайди.
Резидент ким?
Резидент — пулли автотураргоҳ ҳудуди ёки унга туташ кўчаларда жойлашган уйда яшайдиган, ушбу уйга мулк ҳуқуқи (ёки улуши) бўлган шахс.
Резидент рухсатномаси нима беради?
Резидент рухсатномаси бўлса: автомобил соат 20:00 дан 08:00 гача резидент зонасида бепул тўхтаб туради;
08:00–20:00 оралиғида эса йиллик тўлов асосида тўхташ мумкин. Бир хонадон учун кўпи билан 2 та резидент рухсатномаси берилади;
Рухсатнома 1 йилга амал қилади;
Фақат битта транспорт воситаси учун берилади;
Фақат ўша резидент яшайдиган маҳалла ва унга туташ кўчаларда амал қилади;
Маълумотларни ўзгартириш ёки янгилаш маълум муддатлар асосида амалга оширилади.
Резидентлар учун йиллик тўлов тариф зонасига боғлиқ:
1-тариф зонаси — 1 базавий ҳисоблаш миқдори (1 БҲМ);
2–5 тариф зоналари учун ҳам алоҳида миқдорлар белгиланади (зонага қараб). Тўлов бир марта қилинади ва йил давомида амал қилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 30😡 6😁 3🤣 3❤ 2👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Маҳбусни озодликка чиқарган судялар ваколати тугатилди
Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар бермоқда. Кенгаш қарорига кўра, ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2,10-бандларига асосан, Тургунова Мухтарама Махамадалиевна, Илхомжонов Одилбек Илхомжон ўғли ҳамда Абидов Мирзиёд Мирджололитдиновичларнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Улар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилганлар.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 27👏 11❤ 5😁 3🤔 2🤣 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Тадбиркор мурожаати тезкор кўриб чиқилиб, ҳуқуқий муаммо бартараф этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил (Бизнес-омбудсман) девонига Олмалиқ шаҳрида фаолият юритаётган “MASSIV EKSKLYUZIV” МЧЖ раҳбари томонидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда жамият тасарруфидаги савдо мажмуаси ҳудудидан тегишли рухсат ва олдиндан огоҳлантиришсиз сув қувури ўтказилаётганлиги билдирилган.
Мазкур мурожаат Бизнес-омбудсман девони томонидан белгиланган тартибда тезкор кўриб чиқилиб, Сув қурилиш инспекцияси, маҳаллий ҳокимият ҳамда Кадастр агентлиги иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, канализация қувури тадбиркорлик субъектининг ер майдонига зарар етказмайдиган, меъёрий талабларга мувофиқ масофада ўтказилиши таъминланди. Натижада тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.
Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларига тезкор ва холисона ёндашиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 9❤ 6🥴 2👍 1🤣 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг доллар пора талаб қилганлар қўлга тушди
«Кўмир таъминот»нинг Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари ва ходими коррупцияда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.
Қайд этилишича, муқаддам судланган мансабдор ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони вилоятдаги туманлардан бирининг кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда омборга келувчи кўмир ортилган юк вагонлари сонини кўпайтириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.
6 декабрь куни у сўралган пул маблағидан 25 минг долларни филиал ишчиси орқали олган, шундан сўнг фуқаро омбор мудири лавозимига тайинланган.
Кейинроқ филиал бошлиғи ўринбосари қолган 15 минг доллар ҳамда омборга кўмир ортилган 30 та вагон юборгани учун улуш сифатида 7500 доллар, жами 22 500 доллар беришини талаб қилган.
Ўзининг воситачиси бўлган филиал ишчиси орқали ушбу пул маблағини олган вақтида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан улар қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👏 7❤ 6🤔 5🥴 3🤣 2🙏 1🤨 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Ўзбекистонда зўравонликка учраган болалар учун тутинган оила хизмати жорий этилади
Профессионал тутинган оилалар махсус ижтимоий-реабилитация дастурлари асосида тайёрланади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан тузилган шартнома асосида ушбу оилаларга жойлаштирилади.
Ҳар бир бола учун тутинган оилага ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов амалга оширилади ҳамда боланинг яшаш харажатлари давлат ҳисобидан қопланади.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2459
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤔 6❤ 4💯 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Интеллектуал мулк маркази экспертлари текширилади
Адлия вазирлигига қарашли мазкур марказ экспертларига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Текширув 2024 йил 11 июн куни балиқни ёпиқ сув таъминотли қурилмаларда етиштиришда сувни газсизлантириш қурилмасини патентлаш бўйича фуқаро мурожаати рад этилгани билан боғлиқ.
Фуқаронинг 2025 йил 12 декабр куни вазир шахсий қабулида ушбу масалани кўтаргани хизмат текшируви тайинланганишига сабаб бўлган.
Айтилаётган қурилма ким томонидан патентлангани ва уни рад этиш сабаби маълум қилинмаган. Текширув вазирликнинг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Г.Абдулахатов ҳамда Интеллектул мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Н.Сулеймановлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўтказилиши айтилмоқда.
Интеллектуал мулк марказининг жамоатчиликка ёпиқлиги ва ишлашидаги баъзи очиқ бўлмаган ҳолатлар ҳақида илгаридан ижтимоий тармоқларда ва фаоллар орасида эътирозлар юради. Айтиш мумкинки, ушбу мурожаатнинг вазирликка етиб боргани ҳам қайсидир маънода ютуқ. Текширув натижаларини ва унинг жамоатчиликка очиқланишини кутиб қоламиз.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 10🤯 4❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ Диққат: Rost24 uz'да “Шнобель” мукофотининг ғолибларини аниқлаш бошланди
🥇 Rost24.uz сайти вазирлик ва вилоят ҳокимликлари ҳамда амалдорлар ўртасида “Шнобель” мукофоти совриндорларини аниқлашни бошлайди.
🏆 Ўтган 2025 йил давомида халқнинг кўнглидан жой ололмаган ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган “Шнобель—2025” мукофоти совриндорлари онлайн тарзда аниқланади.
👉 “Шнобель—2025” совриндорлари қуйидаги номинацияларда аниқланади:
▪️Халқ кўнглидан жой ололмаган вазир
▪️Халқ кўнглидан жой ололмаган вилоят ҳокими
▪️Халқ кўнглидан жой ололмаган давлат ташкилоти
▪️Йилнинг “бажарилмаган” ваъдаси
▪️Энг самарасиз лойиҳа
▪️Энг ёқимсиз қарор
▪️Энг бюрократик ташкилот
▪️Устидан энг кўп шикоят қилинадиган ташкилот
▪️ОАВ учун энг ёпиқ ташкилот
▪️Йилнинг ўхшамаган “пиар”и
🏵 Халқ томонидан аноним тарзда бериладиган овозлар орқали аниқланадиган ғолиб ташкилот Rost24.uz ахборот-таҳлилий сйти томонидан махсус диплом ва совға билан тақдирланади.
🟥 Муносиб номзодлар учун таклифларингиз бўлса, Rost24.uz муҳокама гуруҳида қолдиришингиз мумкин.
💠 Таклифлар учун: 👉 https://t.me/rost24_muhokama
⚠️ Эслатма: Rost24.uz сайти томонидан ўтказиладиган “Шнобель” танлови расмий аҳамиятга эга бўлмасада, халқ томонидан холисона баҳосини олади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 11😁 7🔥 6❤ 5👏 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Байрам яқин, ходимларга мукофот пуллари бериладими?
Байрам олдидан ҳар бир ходим мукофот пули олишни кутади, аммо ҳамма ташкилотлар ҳам байрам пули беравермайди. Хўш, қонуний жиҳатдан бунинг тартиби қандай? Байрамда мукофот пули аслида берилиши керакми ёки берилмаслиги керакми?
Умуман олганда, ҳар қандай иш берувчи ходимларни моддий рағбатлантириш: мукофот, устама, бонус ва ҳоказолар тўлаш ҳуқуқига эга. Аммо бу мажбурий эмас.
Қонун ҳужжатларида тижорат ташкилотларини мукофотлаш юзасидан қандайдир чекловлар белгиланмаган. Компаниялар ўз фаолиятининг хусусиятлари, молиявий шароити ва ривожланиш мақсадларига кўра ходимларини рағбатлантириш тизимини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва қўллаш ҳуқуқига эга.
Ташкилотнинг жамоа шартномаси ёки ички ҳужжати билан байрам кунлари, муҳим саналар ёки бошқа сабаблар билан мукофотлар тўлаш назарда тутилиши мумкин. Байрам кунлари рўйхати Меҳнат кодексининг 208-моддасида белгиланган.
Давлат байрамларидан ташқари муайян ташкилотнинг байрами ва касб санаси, масалан, унинг ташкил этилган куни муносабати билан ҳам мукофотлар тўлаш мумкин.
Қайси муҳим саналарга мукофотлар тўлашни ҳар бир ташкилот молиявий имкониятлари ва ривожланиш режаларидан келиб чиққан ҳолда мустақил белгилайди. Мукофот миқдори қатъий белгиланган, маошга нисбатан фоизда ёки бошқа усулда белгиланиши мумкин. Бироқ, бундай мукофотлар ходимларнинг меҳнат натижаларига боғланмаслиги, яъни камситишларга йўл қўйилмаслиги керак. Байрам кунлари, масалан, Янги йил учун мукофотлар одатда барча ходимларга бир хил миқдорда тўланади.
Агар тўловнинг барча шартлари ва миқдорларини жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда белгиланмаган бўлса, унда тўлов раҳбарнинг байрам муносабати билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруғи билан расмийлаштирилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 6👍 6🤔 2🤣 2🤡 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 2025 йил 31 декабрь – чоршанба;
2026 йил 2 январь – жума дам олиш куни.
олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба дам олиш куни.
2. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига кўчирилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 65🔥 17❤ 13😱 3🥴 2
01:38
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ЙҲХХ транспорт воситаларини интернетдан кузатиш ҳақидаги хабарга расмий муносабат берди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон йўлларида ўрнатилган фото ва видео қайд этиш тизимлари фаолиятига доир хабарлар юзасидан Rost24.uz'га расмий маълумот берди.
ЙҲХХ Марказий компютерлаштирилган бошқарув тизими бўлим бошлиғи, подполковник Сухроб Турсунов томонидан таъкидланишича, интернет орқали транспорт воситаларини оммавий тарзда кузатиш имкони мавжуд эмас.
"Ҳудудларда ўрнатилган фото ва видео қайд этиш қурилмалари тадбиркорлик ва бошқа субъектлар томонидан хизмат кўрсатилиб, аниқланган қоидабузарликлар ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — “Маъмурий амалиёт” модулига узатилади.
Cloud.yhxx.uz веб-ресурси фуқароларга фақат ўзларига тегишли бўлган қоидабузарлик материалларини кўриш имконини бериш учун мўлжаллангани, ушбу саҳифага кириш махсус генерация қилинган ҳаволалар орқали амалга оширилади", дея таъкидлади у.
Шунингдек, қоидабузарлик видеолавҳаларида шахсга доир маълумотлар мавжуд эмаслигини, ахборот тизимлари бир неча босқичли киберхавфсизлик экспертизаларидан ўтказилиши ҳақида ҳам маълум қилинди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
36.20 MB
❤ 7🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Туризм қўмитасига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, Умид Рустамович Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Абдулазиз Ўролбойевич Аққулов эса Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 68🔥 16💯 9❤ 4🤡 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Махфийлик ва хавфсизлик учун ким жавобгар: Ўзбекистон йўлларидаги камералар интернетда очиқ қолиб кетган
📌 Бутун Ўзбекистон бўйлаб йўллардаги қоидабузарликларини аниқлайдиган юқори аниқликдаги камералар интернетда очиқ қолган. Ушбу тизим узлуксиз равишда автомобилларнинг давлат рақамлари ва уларнинг ичидаги одамларни сканерлаб боради ва эҳтимолий йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлайди.
🔵 Ушбу тизимда энг кўп кузатилган автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси олти ой давомида Чирчиқ шаҳридан пойтахт Тошкент орқали, шунингдек, яқинидаги Эшонгузар аҳоли пунктигача бўлган йўналишларда ҳаракатлангани қайд этилган – кўпинча ҳафтасига бир неча бор.
🔵 Буни билишимизнинг сабаби шундаки, мамлакат бўйлаб ёйилган давлат рақамларини кузатиш тизими интернетда очиқ ҳолда қолиб кетган.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2458
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
🤯 6🤣 6❤ 3😱 3🤔 2🤡 1🗿 1😡 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳуқуқни эътироф этишда солиқ ва тўлов тартиби енгиллаштирилади
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Эндиликда:
▪️1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилади.
▪️ Ваколатли ташкилотлар — 20 кун
▪️ Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун
▪️ Адлия органлари — 20 иш куни
— Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи мавжуд.
— Агар қарз БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин.
— 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма берилади.
— Тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 4❤ 2😁 1🤝 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Ҳаво сифати яна ёмонлашиши кутилмоқда
Кучли ифлосланган ҳаводан сўнг тушган ёғингарчилик республика ҳавосини тозалаган эди. Синоптиклар Ўзбекистонга инверсия қайтаётганини, ҳаво яна ифлосланишини башорат қилишмоқда. Маълум бўлишича, экологик вазиятнинг ёмонлашиши ёғингарчиликдан кейин ҳаво ҳарорати ошганлиги учун атмосферада инверсион жараёнларнинг фаоллашиши билан боғлиқ.
Ёғингарчиликлардан сўнг мамлакатда об-ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши атмосферада инверсия жараёнлари яна фаоллашишига олиб келяпти.
Бу ҳолат Республиканинг кўплаб ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айниқса сезиляпти. Эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинуви чекланмоқда.
Бунинг оқибатида ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши қийинлашадиган ноқулай метеорологик шароит шаклланган.
Илиқ об-ҳаво ҳарорати ва инверсия жараёни бутун республика бўйлаб ҳафта охиригача сақланиб туриши кутилмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10😢 6🤔 2🤣 2😡 2🤨 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ Диққат: Rost24 uz'да “Шнобель” мукофотининг ғолибларини аниқлаш бошланди
🥇 Rost24.uz сайти вазирлик ва вилоят ҳокимликлари ҳамда амалдорлар ўртасида “Шнобель” мукофоти совриндорларини аниқлашни бошлайди.
🏆 Ўтган 2025 йил давомида халқнинг кўнглидан жой ололмаган ташкилотлар ўртасида ўтказиладиган “Шнобель—2025” мукофоти совриндорлари онлайн тарзда аниқланади.
👉 “Шнобель—2025” совриндорлари қуйидаги номинацияларда аниқланади:
▪️Халқ кўнглидан жой ололмаган вазир
▪️Халқ кўнглидан жой ололмаган вилоят ҳокими
▪️Халқ кўнглидан жой ололмаган давлат ташкилоти
▪️Йилнинг “бажарилмаган” ваъдаси
▪️Энг самарасиз лойиҳа
▪️Энг ёқимсиз қарор
▪️Энг бюрократик ташкилот
▪️Устидан энг кўп шикоят қилинадиган ташкилот
▪️ОАВ учун энг ёпиқ ташкилот
▪️Йилнинг ўхшамаган “пиар”и
🏵 Халқ томонидан аноним тарзда бериладиган овозлар орқали аниқланадиган ғолиб ташкилот Rost24.uz ахборот-таҳлилий сйти томонидан махсус диплом ва совға билан тақдирланади.
🟥 Муносиб номзодлар учун таклифларингиз бўлса, Rost24.uz муҳокама гуруҳида қолдиришингиз мумкин.
💠 Таклифлар учун: 👉 https://t.me/rost24_muhokama
⚠️ Эслатма: Rost24.uz сайти томонидан ўтказиладиган “Шнобель” танлови расмий аҳамиятга эга бўлмасада, халқ томонидан холисона баҳосини олади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 23🤣 20❤ 6👎 3👏 1😁 1🙏 1👻 1
02:31
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️Хоразм ва Фарғонада ер билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар фош этилди
Хоразм вилоятида ИИБ Тезкор-қидирув хизмати катта тезкор вакили қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Бувайда туманида 1998 йилда туғилган шахс таниши билан тил бириктириб, давлат томонидан деҳқончилик учун имтиёзли шартларда ажратилган 3 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 115 миллион сўм талаб қилган. Улар 9 500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Ер_сотиш tg.mp417.27 MB
❤ 5😁 3🥴 1🤣 1
Repost from TgId: 2223535587
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари белгиланмаган.
Тақвимга кўра: ➖ 31 декабрь — байрамолди, камида 1 соатга қисқартирилган иш куни; ➖ 1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами, дам олиш куни; ➖ 2 январь (жума) — одатдаги иш куни; ➖ 3 январь (шанба) — ▪️ 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш, ▪️ 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш куни; ➖ 4 январь (якшанба) — барча учун дам олиш куни.Йилнинг қолган қисмида қўшимча дам олиш ёки кўчириш кунлари назарда тутилмаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 9🥴 7❤ 3😁 2
