Rost24 | Расмий канал
前往频道在 Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
显示更多2025 年数字统计

39 406
订阅者
-5524 小时
-2307 天
-83930 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди
Хабарингиз бор, бугун, 10 декабрь куни соат 02:30 да “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган зарур муҳофаза тадбирлари натижасида соат 12:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ қайта очилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 4❤ 2👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Метронинг йиллар давомида ёпиқ турган вестибюллари очилади
Метронинг "Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” метро бекатларининг бир томон кириш (вестибюль) қисмларида техник янгилаш ишлари амалга оширилди, энди улар фойдаланишга топширилади.
Бу ҳақда “Toshkent metropoliteni” DUK хабар бермоқда. Маълум қилинишича, йўловчи оқимининг ортиб бораётгани ҳамда шаҳар аҳолисининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, аввал йўловчи оқими камлиги сабабли узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлиб келган “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” метро бекатларининг бир томон кириш (вестибюль) қисмларида техник янгилаш ишлари амалга оширилган.
Ҳозирда ушбу вестибюлларда барча техник жараёнлар якунланиб, бекатлар замонавий техник жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
Вестибюллар 2025 йил 11 декабрдан бошлаб йўловчилар учун қайта очилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👏 15❤ 9👍 8😁 3🥴 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Қўмита раислигидан бўшаган Норқобилов Оҳангаронга ҳокимлик қилади
Оҳангарон туманидаги навбатдан ташқари сессияда туман ҳокими Дониёр Мадиримов лавозимидан озод этилди. Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг маърузасидан сўнг, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасини бошқариб келган Баҳромжон Норқобиловнинг номзоди кўрсатилди ва халқ депутатлари томонидан туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Аввалги ҳоким нима учун ҳокимлик лавозимидан олингани келтирилмаган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😁 9🤡 8🤣 3❤ 1👎 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Қор сабабли "Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди
Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда. Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши сабабли Қамчиқ довонида 10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилиб, довон номаълум муддатга ёпилган. Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, кўчки хавфи юзага келган.
Довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади, ЙҲХХ хабарида.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 5👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Humans иловасидаги муаммо бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Марказий банк 8 декабрь куни Humans иловасида айрим фуқаролар ҳисобларидан маблағлар ечиб олиниши ҳақида мурожаатлар келиб тушгани бўйича расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 10 апрелда “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) ўртасида 32-сонли шартнома имзоланган. Унга мувофиқ, Humans агент сифатида мазкур ташкилот орқали мижозларга тўлов хизматларини, турли тўловлар ва P2P пул ўтказмаларини тақдим этиб келган.
8 декабрь куни соат 08:30 атрофида Humans иловаси орқали маблағлар ноқонуний ечиб олинаётгани ҳақида фуқаролардан Марказий банкка мурожаатлар келиб тушган. Шундан кейин Марказий банк ўз ваколатлари доирасида “Octagram” АЖ билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилиши ва эҳтимолий техник заифликни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.
9 декабрь ҳолатига кўра Humans мобил иловаси орқали Paylov платформаси томонидан амалга ошириладиган барча тўлов хизмати вақтинча тўхтатилган.
Марказий банк фуқароларга шунu маълум қилди: Uzcard ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатдаги тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк иловалари ва тўлов хизматларида фойдаланиш имконияти ҳам тўлиқ сақланиб қолган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда. Барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.
Шунингдек, Марказий банк ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш мумкинлигини эслатиб ўтди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 13🤔 5👏 2👎 1😢 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Вилоят ҳокимлари ўринбосарлари ва туман ҳокимлари тайинланди
Алишер Алланиязов — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосар;
Акмалжон Тўланов — Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари;
Исомиддин Исманов — Андижон вилояти ҳокимининг туризм ва маданият масалалари бўйича ўринбосари;
Отабек Мавлонбердиев — Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати ва мафкуравий йўналишлар бўйича ўринбосари;
Илёсбек Умрзоқов — Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими;
Қомус Юлдашев — Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими лавозимларига тайинланишди.
Шунингдек, Баҳромжон Тўраевич Норқобилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 16🤔 3👎 2🤣 2👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Шуҳрат Ғаниев “Қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатган ходим” унвони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Мадаминович Ғаниев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони билан мукофотланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонда келтирилган.
Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ғаниев 1968 йилда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида туғилган. Олий маълумотли мутахассис, Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган.
Иш фаолиятини 1989 йилда бошлаган ва турли йилларда Фарғона вилояти ва республика даражасида қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор раҳбарлик вазифаларини бажарган. Жумладан, у Фарғона вилояти ҳокими, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳалари бўйича ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритган.
2023 йилда Президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва шу кунга қадар ушбу вазифада фаолият олиб бормоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 51🤣 47👎 15❤ 7🤮 4😁 2🤔 2🤡 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Ўлдирилган, бедарак йўқолган ёки қамоқда: Дунёда журналистлар билан боғлиқ вазият қандай?
Ғазо сектори 29 журналист ҳалок бўлган энг хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда. 9 журналист ўлдирилгани билан Мексика кейинги ўринда. Россиянинг кенг кўламли босқинидан ўзини ҳимоя қилишда давом этаётган Украина, шунингдек, Судан ва Суриядаги журналистлар ҳам айниқса юқори хавф остида.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2447
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 8😢 8👍 1🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Энди ҳокимлар ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади
Энди ҳоким ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади. Бу ҳақда жорий йилнинг 6 декабрь куни қабул қилинган “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади:
Конституциявий ва миллий даража;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси;
ҳудудий даража;
туман (шаҳар) даражаси;
маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси.
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади.
Бунда:
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда қоида тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;
ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;
раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;
ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 16😁 10👍 9🤔 6🤣 2👏 1
04:28
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️Қашқадарёда 300 га яқин Қизил китобга киритилган арчалар оммавий равишда кесилгани айтилмоқда
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Давлат ўрмон хўжалигининг Дуоб бўлими, 1-сарҳад, Ойнабулоқ массивида 2025 йил давомида 300 га яқин кўп йиллик арча дарахтлари оммавий равишда ноқонуний кесилгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Rost24.uz сайтига мурожаат қилган фуқаронинг айтишича, мазкур ҳудудда кўп йиллик арчалар йилдан-йилга кесилиб, ўтин сифатида ишлатилаётгани сир эмас. Унинг таъкидлашича, ўрмон ҳудуди юқори нуқтадан яхши кўринади ва бу ердан тушаётган ҳар бир автомашина ёки шахсни пайқамасликнинг имкони йўқ. Шу боис, бу дарахтларнинг оммавий кесилиши “назоратсиз қолган ҳолат” сифатида изоҳланиши мумкин эмас.
Мурожаатчининг шахси сир сақланиши сўралган. Унинг сўзларига кўра, арчаларнинг йўқ қилиниши йиллар давомида давом этмоқда ва бу жараёндан айрим масъуллар ҳам хабардор бўлган ҳолда кўз юмиб келаётгани эҳтимолдан холи эмас. Ушбу ҳолатда уларнинг манфаатдорлиги мавжуд, дея таъкидлайди мурожаатчи.
Арча — Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, тикланиши қийин ва экологик аҳамияти юқори дарахт тури. Уни оммавий равишда кесиш атроф-муҳитга катта зарар келтиради, биоҳавфсизликка таҳдид солади.
Мутасаддилар идоралардан ушбу масалани кескин назоратга олишни, ҳолат юзасидан расмий ахборот беришни ва қонунбузарликка йўл қўйган мансабдорларга нисбатан чора кўрилишини сўраб қоламиз.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
IMG_0204.MP423.65 MB
🤯 17😡 14❤ 8👍 3😱 2
00:24
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️Олой бозорида тандир қиздириш учун олов ёққанлар жазоланди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган Олой бозори ҳудудида фуқаро тандир қизитиш мақсадида олов ёққани аниқланган.
Ҳолат бўйича ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима белгиланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
YOQQANLAR JAZOLANDIE.mp427.55 MB
👎 35😁 13❤ 3👍 3🤯 2🤔 1🌚 1🤣 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Энди давлат ишига кириш учун тест имтиҳони топширилади
“Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга кўра, эндиликда бўш бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янгича тизим жорий этилади.
Фармонда белгиланишича, 2026 йил 1 мартдан давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар “vacancy.gov.uz” электрон платформасида эълон қилинади.
Шу жумладан, фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади; “vacancy.gov.uz” электрон платформасида рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда, фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Агентликнинг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади. Мазкур тест натижалари 1 йилгача амал қилади; танловнинг қўшимча босқичи сифатида ўтказиладиган соҳавий билимларни баҳолаш бўйича тест синовлари давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан: республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади; ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади; раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади; ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 15❤ 8🤔 6😁 3👎 2🤣 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Имконияти чекланганлар учун чекланиб қолаётган метро
Бугунги кунда метронинг баъзи бекатларида ўрнатилган кўтариш кранлари, афсуски, ишламайди. Бу эса, аравачада юрадиганлар ва ёш болали ота-оналар учун катта ноқулайлик туғдирмоқда.
Биргина шу эмас, ер остига тушиш зиналаридаги аравалар учун мўлжалланган махсус йўлак ҳам жуда тик бўлиб, арава етаклаган одам учун ҳам, электр аравада ҳаракатланувчи имконияти чекланган фуқаролар учун ҳам ўта ноқулай.
Фуқаролар томонидан бу масала юзасидан бир неча бор мурожаатлар берилганига қарамасдан, метрополитен маъмурияти бунга жиддий эътибор қаратмаяпти.
Бугун “Буюк Ипак Йўли” бекатида айнан шу ҳолат такрорланди. Аравача тўрт киши томонидан зинадан кўтариб туширилди, аммо кўтарма кранни ишга туширишнинг иложи бўлмади. Метрополитен ходимлари ҳам у ёқдан бу ёққа югуришди, лекин ускуна барибир ишламади. Икки ёш йигит келиб аравачани кўтариб ёрдам бермоқчи бўлишди, аммо ходимлар ўзлари ёрдам кўрсатишларини айтган ҳолда уларни қайтаришди. Ҳамма кранни ишга тушириш билан овора бўлиб югурди, бироқ вақт эса ўтиб боряпти.
Ушбу ҳолатни метрополитен раҳбарияти томонидан жиддий тарзда назоратга олиш шарт. Ахир бир кунда қанчадан қанча имконияти чекланган фуқаролар метродан фойдаланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 12👏 3❤ 2🤔 1🤯 1😢 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Ўзбекистон Қамбарота-1 ГЭС қурилишининг 33 фоизини молиялаштиради
Қамбарота-1 ГЭС қурилиши Қирғизистон (34 фоиз), Ўзбекистон ва Қозоғистон (33 фоиздан) томонидан келаси йилдан бошлаб молиялаштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси сув энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда минтақавий аҳамиятга молик қўшма лойиҳаларни, энг аввало, Қамбарота-1 ГЭС қуриш лойиҳасини самарали илгари суриш муҳим эканини таъкидлаган.
“Минтақанинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва биргаликда бошқариш мақсадида келгуси йилда Қирғизистон ва Қозоғистон билан биргаликда Қамбарота-1 гидроэлектр станциясини қуриш лойиҳасини молиялаштиришни бошлаймиз”, деган Президент Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Қирғизистондаги Қамбарота-1 ГЭС қурилиши қиймати 4,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, халқаро молия институтлари томонидан молиялаштиришнинг умумий портфели эса 5,6 миллиард долларга етган.
Томонларнинг иштирок этиш улуши қуйидагича тақсимланган: Қирғизистон – 34 фоиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон – 33 фоиздан. Ҳар бир мамлакат электр энергиясини ўз улушига мутаносиб равишда олиши мумкин бўлади, бунда бозор шароитлари ва эҳтиёжларга қараб тузатишлар киритилиши мумкин.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 54❤ 3🤔 3👎 1🙏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Исломободда “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилади
Бу ҳақда Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаевнинг Покистон “Habib Rafiq Pvt. Ltd” компанияси бош менежери Аслам Малик билан ўтказган учрашувида айтилган.
Муҳим мулоқот давомида компания билан ҳамкорлик истиқболлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилган.
Суҳбат Ўзбекистон инвестиция муҳитининг асосий элементлари, мавжуд эркин иқтисодий зоналар, мамлакатимиз ҳудудларида барпо этилаётган Янги Ўзбекистон массивлари, Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси ҳақида бўлган.
Хорижий инвесторлар учун Ўзбекистонда яратилган шароитлар, солиқ ва божхона қулайликлари, имтиёзли молиялаштиришнинг мослашувчан сиёсати, инфратузилмадан фойдаланиш имконияти, ҳукумат даражасидаги лойиҳаларни маъмурий қўллаб-қувватлаш ва мамлакатимизнинг Евроосиё транспорт йўналишлари ва қулай географик жойлашуви тўғрисидаги суҳбатлар давомида Аслам Малик Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хорижий инвесторлар учун, хусусан қурилиш ва инфратузилма соҳаларида, жуда қулай шароит яратаётганини таъкидлаган.
“Habib Rafiq Pvt. Ltd” бош менежери Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги ўзгаришлардан яхши хабардорлигини, сўнгги йилларда Ўзбекистон инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини қулай уй-жойлар билан таъминлаш, янги шаҳарларни барпо этиш соҳасида катта тажриба тўплаганини, Ўзбекистоннинг шаҳарсозлик бўйича тажрибасини ўрганиш ва лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдорлигини таъкидлаб, Ўзбекистон қурилиш компанияларини Покистондаги лойиҳаларга иштирок этишга таклиф қилган.
Покистон вакили Исломобод шаҳри яқинида 2,8 минг гектар майдонда амалга оширилаётган “Capital Smart City” йирик девелоперлик лойиҳаси билан таништирган. Унинг маълум қилишича, ҳудудда тураржой бинолари, мактаб, боғча, спорт иншоотлари, замонавий дам олиш ва кўнгилочар боғлар қурилиб фойдаланишга топширилган. Шунингдек, АҚШдаги Силикон водийси муқобили бўлган технологик шаҳарча — “Silicon Village” қурилиши давом этаяпти.
Аслам Малик, шунингдек “Capital Smart City” лойиҳаси ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массиви ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғини барпо этиш, мамлакатимиз ҳудудларида барпо этилаётган Янги Ўзбекистон массивлари ҳамда “Янги Тошкент” шаҳридаги лойиҳаларда иштирок этиш, компания раҳбариятининг Ўзбекистонга сафарини амалга ошириш, Ўзбекистондаги йирик қурилиш компанияларининг Покистондаги иштирокини ташкил этиш ва бошқа таклифларни билдирган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 6👍 6🤣 6🤮 2👎 1
Сиз ўз конституциявий ҳуқуқларингизни биласизми?Anonymous voting
- Ҳа, яхши биламан
- Бироз биламан
- Умуман билмайман, энди ўрганишни бошламоқчиман
- Ҳуқуқни билиш шарт эмас, ҳаёт ўргатади деб ўйлайман
- Конституцияни умуман очиб ўқимаганман, ростини айтсам
- Фақат энг керакли — сўз эркинлиги ва ҳуқуқим бузилмаслиги ҳақидагиларни биламан, қолгани ёдимда йўқ
- Керак бўлганида интернетдан излаб топаман
- Ҳуқуқларим борлигини биламан, лекин улар амалда ишлаяптими-йўқми шунга ишончим кам
❤ 11👏 3😢 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️8 ДЕКАБР – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН
Бугун – мамлакатимиз тарихидаги энг муҳим саналардан бири. 1992 йил 8 декабрь куни XII чақириқ Олий Кенгашнинг XI сессиясида Ўзбекистон Республикасининг мустақил Конституцияси қабул қилинган.
Орадан 31 йил ўтгач, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида Конституциямизнинг янги таҳрири қабул қилинди. Умумхалқ овози билан маъқулланган бу ўзгаришлар асосида:
– моддалар сони 128 тадан 155 тага,
– конституцион нормалар 275 тадан 434 тага етди.
Янгиланган Бош қомус инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, юртимизнинг демократик тараққиёт йўлини чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Конституция куни муборак бўлсин! Бош қомусимиз – эртанги кунимизнинг ҳуқуқий пойдеворидир.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 12👎 5😁 4🤔 2👍 1🥰 1🤣 1
