Rasmiy xabarlar I Официальные новости
前往频道在 Telegram
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot
显示更多2025 年数字统计

80 251
订阅者
-13024 小时
-7537 天
+1 59130 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистонда ўрмонлар майдони 4,7 млн гектарга етди
"Ўзбекистон – 2030" Стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатда ўрмон майдонларини кўпайтириш ва деградацияга учраган ҳудудларни тиклаш бўйича чоралар изчил кенгайтирилмоқда. Ўрмон фондини ривожлантириш экологик барқарорликнинг, чўлланишга қарши курашишнинг ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишнинг асосий омилларидан бири сифатида, айниқса республиканинг заиф ҳудудларида кўриб чиқилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 5
照片不可用在 Telegram 中显示
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
АТБ “Агробанк” бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Файзуллаева Юлдуз Камиловна 1991 йил 26 декабрда Навоий вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ю.Файзуллаева 2014-2021 йилларда “Тошнефтгазқурилиш” АЖда ва АТБ “Агробанк”да турли лавозимларда фаолият юритган.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 10👏 2😍 2🫡 2😐 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Пойтахтдаги пулли парковкалар учун йиллик рухсатномалар жорий қилинади
Тошкент шаҳрида пулли тўхтаб туриш жойларида резидентлар учун автотураргоҳ рухсатномалари жорий этилмоқда. Қарорга кўра, ҳар бир тураржой учун кўпи билан иккита резидент автотураргоҳ рухсатномалари рўйхатга киритилиши мумкин.
Унга кўра, резидентлар учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул, қолган вақтларда эса белгиланган тарифлар асосида тўлов ундирилади. Рухсатнома бир йиллик муддатга берилади. Йиллик резидентлик тўлови учун бир базавий ҳисоблаш (амалда 412 минг сўм) миқдорида тўлов қилиниши керак бўлади.
Ушбу қарор 2026 йил 1 февралдан кучга киради.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 6😢 4
Расмий ахборот
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2,10-бандларига асосан Тургунова Мухтарама Махамадалиевна, Илхомжонов Одилбек Илхомжон ўғли ҳамда Абидов Мирзиёд Мирджололитдиновичларнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
01:00
视频不可用在 Telegram 中显示
Иродали ва жисмонан бақувват.
ФВВ қутқарувчиси 27 қаватли бинонинг энг юқори қисмига елкасида 10 кг.лик юк билан 5 дақиқада кўтарилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
tg.mp421.53 MB
👍 23🤔 3🤝 1
10:27
视频不可用在 Telegram 中显示
#Brifing
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 2025 йилда амалга оширилган энг муҳим ишлар юзасидан брифинг
✅ Жорий йилда соҳа ривожини таъминлаш, таълим сифатини ошириш ҳамда педагоглар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўналишида қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан:
59 та янги мактаб фаолияти йўлга қўйилди ва мактаблар сони 10 193 тага, ўқувчилар сони 6,5 млн нафарга етказилди.
2024-2025 ўқув йилида мактабларни тамомлаган 433 503 нафар 11-синф ҳамда 633 952 нафар 9-синф битирувчиларига тегишли шаҳодатномалар берилди.Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи 78 фоизга, 6 ёшли болалар қамрови 98 фоизга етказилди. Мактабларнинг 43 тасида янги қурилиш, 371 тасида реконструкция, 88 тасида мукаммал таъмирлаш, мактабгача таълим ташкилотларининг 103 тасида янги қурилиш, 191 тасида реконструкция, 36 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Бунинг натижасида мактабларда қўшимча 142 мингга яқин ўқув ўрни яратилди ҳамда мавжуд 92 минг 400 ўринли бинолар мукаммал таъмирланди.
Ўқувчиларни нуфузли олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлашга қаратилган «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастур фаолияти йўлга қўйилди ва дастурга 2 642 та ҳужжат қабул қилинди. ➖ Таълим ташкилотлари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда мактаб директорининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, мактаб директори ўринбосарининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилди.Батафсил Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Brifinng 2025-25-12.mp435.50 MB
👍 3🤝 1
04:59
视频不可用在 Telegram 中显示
#Brifing
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида экология йўналишида қилинган ишлар юзасидан вазирлик бошқарма бошлиғи М.Болибеков иштирокида брифинг
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
ekologiya_12_2025SD.mp466.09 MB
👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
2025 йилда 247 та субъектда нефть маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди
Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёнилғи билан таъминлаш мақсадида Ўзенергоинспексия назорат-кимё лабораториялари томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, 2025 йилда нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида 799 та АЁҚШ ва корхоналардан 2 289 та намуналар олинди.
Таҳлил натижаларига кўра, 247 та субъектда 8 млн 962 минг литр нефть маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.❗️Унутманг! Техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ва миёридан ортиқ заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилганлик учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик мавжуд. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 6
02:10
视频不可用在 Telegram 中显示
Рўйхатдан ўтиш сизга ҳеч қандай зиён келтирмайди
❌ Аҳолини рўйхатга олиш — бу текширув эмас, жарима ҳам эмас.
Бу жараён мол-мулкингизни текшириш учун ўтказилмайди. Сиздан қанча пул топишингиз, нечта уйингиз ёки машинангиз борлиги сўралмайди.
🔐 Берилган барча маълумотлар қонун билан ҳимояланади ва сир сақланади.
📊 Рўйхатга олиш натижалари эса:
— янги иш ўринлари яратиш,
— мактаб, боғча ва шифохоналар қуриш,
— ижтимоий хизматларни яхшилаш учун хизмат қилади.
Имкон бўлса, онлайн рўйхатдан ўтинг — осон, тез ва хавфсиз.
Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
85.mp412.71 MB
👍 8🤔 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Ҳарбий оркестр ижросидаги Қорбоболар паради бўлиб ўтади
26 декабрь куни Тошкентда Миллий гвардия ҳарбий оркестри Қорбобо образида мусиқий парад ўтказади.
19:00 — Амир Темур хиёбони → Марказий арча
20:30 — Magic City → Янги йил арчаси
21:30 — Tashkent City Mall → Tashkent City сайлгоҳи.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 4🤔 3👏 2😍 1
08:20
视频不可用在 Telegram 中显示
#Brifing
Япония ва Озарбайжонда бўлиб ўтган “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбирлари ҳақида
👉 Batafsil: https://gov.uz/oz/madaniyat/news/view/114002
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
BRIFING SD.mp447.77 MB
👍 5
08:28
视频不可用在 Telegram 中显示
#brifing
2025 йил давомида олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган натижаларга бағишланган брифинг
👉 Maтн шаклида ўқиш.
🎞 YouTube'да кўриш
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
1.Brifing Ful hd.mp434.59 MB
👍 5
Рақобат қўмитаси 5 та қурилиш компаниясидан истеъмолчилар фойдасига 6,7 млрд сўмлик пул маблағларини қайтариш чораларини кўрди
Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролардан хонадон харид қилиш бўйича тузилган шартнома талабларига мувофиқ ўз вақтида тўловларни амалга оширган бўлишларига қарамасдан, айрим тадбиркорлик субъектлари (қурувчи ташкилотлар) томонидан белгиланган муддатларда хонадонларни топшириш мажбуриятлари бажарилмаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.
Шикоятлар асосида қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд органларига жами 32 нафар истеъмолчи манфаатида 11 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундириш ҳақида даъво аризалари киритилган.
Натижада “GLAMUR GOLD”, “TRANSPORT FREE GROUP”, “LUCKY TECHNICAL”, “BROCCOLI PLUS”, “NUR” МЧЖларга нисбатан 16 нафар истеъмолчи фойдасига жами 6,7 млрд сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.
Айни пайтда қолган истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан суд ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда, дейилади қўмита билдиришномасида.Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 3
01:01
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️⚡️Мўйноқдаги янги қудуқдан табиий газ оқими олинди
Устюртдаги Мўйноқ майдонида муҳим геологик натижага эришилди. Бугун 3-сонли излов қудуғидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.
Қудуқда бурғилаш ишлари жорий йилнинг 8 сентябрь куни "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" томонидан бошланган бўлиб, қуйи юра қатламлари 4 940 метр чуқурликкача бурғиланди.
Энди 3 сутка давомида қудуқ маҳсулдор қатламининг табиий хусусиятлари ўрганилади. Ушбу тадқиқотлар натижасида қудуқнинг суткалик дебити, қатлам босими ва бошқа муҳим параметрлари аниқланади.
Айни пайтда Мўйноқ майдонида яна иккита қудуқда бурғилаш ва синаш ишлари жадал давом этмоқда. Тез кунларда ушбу қудуқлардан ҳам натижалар олиниши кутилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
1.mp424.07 MB
👏 15😱 3😍 2
Рақобат қўмитаси 5 та қурилиш компаниясидан истеъмолчилар фойдасига 6,7 млрд сўмлик пул маблағларини қайтариш чораларини кўрди
Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролардан хонадон харид қилиш бўйича тузилган шартнома талабларига мувофиқ ўз вақтида тўловларни амалга оширган бўлишларига қарамасдан, айрим тадбиркорлик субъектлари (қурувчи ташкилотлар) томонидан белгиланган муддатларда хонадонларни топшириш мажбуриятлари бажарилмаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.
Шикоятлар асосида қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд органларига жами 32 нафар истеъмолчи манфаатида 11 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундириш ҳақида даъво аризалари киритилган.
Натижада “GLAMUR GOLD”, “TRANSPORT FREE GROUP”, “LUCKY TECHNICAL”, “BROCCOLI PLUS”, “NUR” МЧЖларга нисбатан 16 нафар истеъмолчи фойдасига жами 6,7 млрд сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.
Айни пайтда қолган истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан суд ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда, дейилади қўмита билдиришномасида.Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
РАСМИЙ АХБОРОТ
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманидаги ҳолатга оид жиноят иши юзасидан
Бугун жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида М. Т. (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Т. вояга етмаган С. Х. (қиз бола, 2016 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” бандига асосан М. Т. ўта хавфли рецидивист деб топилди.
М. Т. тайинланган жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
😢 1
❗️ Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди — президент фармони
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
🔹 зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади;
🔹 зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади;
🔹 мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.
Шунингдек:
➖ Таълим ташкилотларининг қабул квотасини тасдиқлашда ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади;
➖ Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ва Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасии тугатилади;
➖ Давлат муассасаси шаклида Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Бухоро вилоятларида минтақавий бўлинмалари ташкил этилади.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 6
06:45
视频不可用在 Telegram 中显示
#Brifing
📌 2025-йил якунлари: асосий натижалар
2025 йилда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Жорий йилда 53 та шаҳар ва шаҳарчалар ҳамда 108 та қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режалари ишлаб чиқилди, 567 та шаҳарсозлик ҳужжатлари рақамли тизимга жойлаштирилди.
Жорий йил дастури доирасида республика бўйича 135 мингта хонадондан иборат уй-жойлар қурилиши белгиланган. Унга кўра 56 та “Янги Ўзбекистон” массивларида 28 219 та хонадонли 543 та уй, талаб юқори бўлган ҳудудларда эса 106 781 та хонадондан иборат 2 018 та уйларни қуриб фойдаланишга топшириш ишлари қизғин давом этмоқда.
“Шаффоф қурилиш” тизими орқали қарийб 26 мингта объект лойиҳаси экспертизадан ўтказилиб, 9,7 трлн сўм маблағ тежалди. Электрон тендерлар натижасида яна 823 млрд сўм иқтисод қилинди.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
Brifing Final.mp480.70 MB
👍 5👏 1😢 1🤝 1
2026 йил байрамларида дам олиш кунлари
— Янги йилда 5 кун,
— 8 Март байрамида 3 кун,
— Наврўз байрамида 3 кун (Рамазон ҳайити ҳам шу кунларга тўғри келиши кутиляпти),
— 9 майда 3 кун,
— Қурбон ҳайитида (май охири) 4 кун,
— Мустақиллик байрамида 4 кун,
— 2027 йилги Янги йил байрамида эса 4 кун дам олиш кунлари бўлиши кутилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Facebook | Instagram | Медиабанк
👍 56👏 15🤝 1
