Rasul Kusherbayev
前往频道在 Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
显示更多2025 年数字统计

202 527
订阅者
+2 93324 小时
+3 4697 天
+1 75330 天
帖子存档
02:18
视频不可用在 Telegram 中显示
❗Тошкентда ёш йигит банкоматни бузиб очишга уринди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 10 млн сўм қарзи сабаб банкоматни бузиб очишга уринган ёш йигит қўлга олинди. Ҳодиса тахминан соат 02:30 ларда содир бўлган.
У тош билан банкоматнинг ташқи корпусини шикастлаган, аммо ичидаги сейфни очолмай, воқеа жойидан қочиб кетган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи ушланди.
Маълум бўлишича, банкомат сейфида 552 млн сўмдан ортиқ маблағ бўлган. Қурилмага етказилган зарар эса 30 млн сўмни ташкил этган.
Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
👉 @r_kusherbayev
BANKOMAT teleg.mp419.00 MB
😢 103👍 26😱 12👎 9👌 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗2026 йилда ноқонуний эгаллаб олинган уй-жойлар хатловдан ўтказилади
2026 йилдан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган уй-жойларни хатловга олиш ишлари бошланади.
Фуқаролар махсус сайт орқали ўз маҳалласи 2026 йилги режага киритилган-киритилмаганини онлайн текшириши мумкин.
🔎 Онлайн текшириш:
https://kadastr.uz/uz/etirof-etish-reja-jadvali
👉 @r_kusherbayev
👍 64😱 6🔥 1😢 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Қўқонлик "табиб иши" бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолди
Фарғона вилоят суди апелляция инстанцияси 2025 йил 20 декабр куни Қўқонлик табиб И.Салиевни 10 суткага қамаш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Адвокат томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмади.
Судга кўра, халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия талаб этилади, И.Салиевда эса бундай лицензия мавжуд эмас. Унинг “халқ табобати аъзоси” гувоҳномаси лицензия ҳисобланмайди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги видеоларни ўзи жойламагани ҳақидаги важлар ҳам рад этилди. Суд И.Салиев ушбу канал ва профилларда фаол иштирок этганини қайд этди.
Ҳозирча мазкур қарор юзасидан кассация шикояти берилмаган.
👉 @r_kusherbayev
👍 222👌 18👎 7🤯 5🔥 2👏 2😱 1😢 1
01:00
视频不可用在 Telegram 中显示
Гиехвандлик воситасини автомобил моторига яширишибди
"Навоий" чегара божхона постида божхоначилар яширин контрабандага чек қўйишди.
👉 @r_kusherbayev
Видео.mp477.26 MB
👏 84👍 12🤯 7👎 6😢 3
00:36
视频不可用在 Telegram 中显示
Сўз ва матбуот эркинлиги – устувор вазифа
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Ўзбекистондаги кенг кўламли янгиланишлар даврида очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтилмайди.
Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш давлатнинг устувор вазифаси сифатида қолади.
👉 @r_kusherbayev
24.64 MB
👍 515🔥 76👏 75👎 32😢 11🤯 8😱 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Андижон йил номига бағишлаб баннер илиш бўйича доимгидек биринчида
(Суратда Андижон вилояти Хўжаобод тумани)
👉 @r_kusherbayev
👎 410👏 73👍 25🤯 25😱 8🔥 5😢 2👌 2
00:57
视频不可用在 Telegram 中显示
🎉 Mehr Go – sizni, oilangizni va rejalaringizni qadrlaydi! ✨
Endi siz uchun yangilangan, qulay va tez ishlovchi Mehr Go ilovasi tayyor!
Hayotingizni soddalashtirish uchun atigi 3 qadam kifoya:
1️⃣ App Store yoki Play Market orqali Mehr Go ilovasini yuklab oling.
2️⃣ Telefon raqamingiz bilan ro‘yxatdan o‘ting.
3️⃣ Ibratlivaqt promokodini kiriting va buyurtma bering.
💸Har bir buyurtmadan 5% keshbekga ega bo‘ling!
Yoki shunchaki 902901222 raqamiga qo‘ng‘iroq qilib buyurtma bering.
📱 Ilovani hoziroq yuklab oling:
👉 Android uchun
👉 iOS uchun
🚖 Haydovchilar ilovasi
⭐️ Mehr Go – ishonchli, xavfsiz va mehrga to‘la yo‘ldoshingiz!
📱 Telegram kanalimiz
IMG_6687.MP420.50 MB
👍 31👎 3🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Президент экологик масалаларга эътибор қаратди
Мурожаатномада Шавкат Мирзиёев зарарли чиқиндиси юқори автомашиналарнинг шаҳарлар ва вилоят марказларига кириши чекланишини маълум қилди.
Эски машиналарни янгисига алмаштириш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади, фильтр ўрнатувчи ҳайдовчиларга эса субсидия ажратилади.
👉 @r_kusherbayev
👍 311🔥 99👏 73👌 34😢 17😱 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Ўзбекистонда Фуқаро авиацияси университети ташкил қилинади.
👉 @r_kusherbayev
👍 291🔥 79👏 54👌 33👎 14😱 6
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️«Жанубий Кореядан янги 6 та тезюрар поезд олиб келинади, бунинг бир қисми тез орада юртимизга етиб келади» - Президент.
👉 @r_kusherbayev
👍 352👏 81🔥 55😢 6🤯 4👎 1😱 1👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Ўзбекистон илк бор космосга чиқмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида илк бор миллий сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш ишлари бошланганини маълум қилди. Бу қадам Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик тараққиётида янги босқич бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, 2028 йил Самарқандда Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш режалаштирилган.
👉 @r_kusherbayev
👍 496👏 73👌 52🔥 30👎 28🤯 5😱 5😢 5
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️"2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади" - Шавкат Мирзиёев
👉 @r_kusherbayev
👍 270👏 61🔥 47👎 27🤯 5😱 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️2026 йил «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилинди.
👉 @r_kusherbayev
👍 395🔥 84👎 77👏 52😱 5🤯 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бошланди.
👉Жонли эфир
👉 @r_kusherbayev
🔥 190👍 155👌 124👏 120👎 33😢 3
01:01
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Мўйноқда янги қудуқдан саноат миқёсида табиий газ олинди
Устюрт ҳудудида жойлашган “Мўйноқ” конида муҳим геологик ютуқ қайд этилди. 3-сонли излов қудуғидан саноат аҳамиятига эга табиий газ оқими олинди.
Қудуқда бурғилаш ишлари жорий йил 8 сентябрдан бошланган бўлиб, қуйи юра қатламлари 4 940 метр чуқурликкача ўрганилди. Энди 3 сутка давомида қудуқнинг маҳсулдор қатлами текширилиб:
— суткалик газ дебити;
— қатлам босими;
— техник ва геологик параметрлар аниқланади.
Айни пайтда Мўйноқ майдонида яна 2 та қудуқда бурғилаш ва синов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу қудуқлардан ҳам яқин кунларда натижалар олиниши кутилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
1.mp424.07 MB
👍 269👏 48👎 18😢 13😱 3🔥 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Шукуровни қамоқдан чиқариб юборган судьялар ишдан олинган
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб, жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари ишдан олинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси М.У.Мирзажонов ҳам одил судловни бузганлиги учун лавозимидан озод этилган.
👉 @r_kusherbayev
Бюджет ҳақида баҳс чиққанини тушунаман. Лекин бир жойда хавфли одат бошланяпти: кимдир қарорни муҳокама қилиш ўрнига, аввало уни шубҳали қилиб кўрсатишга уринаяпти.
Бу усул тез шов-шув бўлиб кетади, лекин адолатсиз.
Ҳар қандай бюджет ўзгариши орқасида пул оқими, ижтимоий мажбурият, қиш мавсуми, инфратузилма, бозордаги нарх, одамларнинг харид қобилияти туради. Бундай масалада “шовқинли сарлавҳа” билан умумий ҳукм чиқариш осон. Аммо шу ҳукмнинг нархини ким тўлайди? Ҳар доим — оддий одам.
Бобур Бекмуродов билдирган позицияда мен учун энг муҳим нуқта шу: бу ўзгаришлар “бир кунда, ўн дақиқада” пайдо бўлмаган. Ҳукумат вакилларига 50 тадан ошиқ савол берилгани айтилди. Айни шу нарса қонун чиқарувчи органнинг энг муҳим функцияси: ҳисоботни қабул қилиш эмас, уни устидан сўроқ қилиш. Онлайн трансляция бўлмаганини “ҳеч нарса бўлмади” деганига айлантириш тўғри эмас.
Энди қарорнинг мазмунига келайлик. Агар қўшимча маблағлар пенсия, нафақа ва маошлар билан боғлиқ тўловларга, ижтимоий соҳа объектларини қишга тайёрлашга, иссиқлик таъминоти, йўл, сув каби ҳаётий инфратузилмага йўналтирилган бўлса, ижтимоий барқарорликнинг нархини тушуниш керак.
Яна бир жиҳат: бу жараёнда парламентнинг иштироки — муҳим сигнал. Шу нуқтадан қараганда, депутатлар савол бергани, тушунтириш талаб қилгани — парламент назоратининг ишлаётганини кўрсатади. Ва уни қоралаш эмас, аксинча, кучайтириш керак.
👉 @r_kusherbayev
👍 201👎 36🤯 4😢 3😱 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Тошкентда экорейд: 110 та объект фаолияти тўхтатилди
25 ноябрь – 24 декабрь кунлари ўтказилган рейдлар давомида 3 707 та объект текширилиб,
1 128 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Натижада атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган 110 та объект фаолияти 10 иш кунигача тўхтатилди. 94 та иссиқхонага фильтрлар ўрнатилди. 6 та иссиқхона газ тармоғига уланди
Рейдлар Экология инспекцияси, Бош прокуратура, ФВВ, Миллий гвардия ва ИИВ иштирокида ўтказилди.
👉 @r_kusherbayev
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Андижон шаҳридаги автобусларда ҳам нақд пул билан тўлов қилиш бекор қилинади
2026 йил 1 январдан бошлаб Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади.
Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга ошириши мумкин.
Йўловчиларга тўловни банк карталари, мобил иловалар, АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш тавсия қилинмоқда. Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш учун бевосита бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш зарур бўлади.👉 @r_kusherbayev
👍 126👎 39👏 10😱 6
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️11 ойда Ўзбекистонга туристлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млн нафарга ёки 47,4 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар: ➖ Қирғиз Республикаси – 3 млн нафар; ➖ Қозоғистон – 2,5 млн нафар; ➖ Тожикистон – 2,5 млн нафар; ➖ Россия – 923,8 минг нафар; ➖ Афғонистон – 429,4 минг нафар; ➖ Туркманистон – 341,4 минг нафар; ➖ Хитой – 250,5 минг нафар; ➖ Туркия – 161,9 минг нафар; ➖ Ҳиндистон – 73,4 минг нафар; ➖ Корея Республикаси – 44,1 минг нафар.👉 @r_kusherbayev
