ch
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

前往频道在 Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
202 148
订阅者
-1 44224 小时
+1 4797
-46430
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Yashnobodda o‘lim bilan bog‘liq "avariya" sodir bo‘ldi Bugun soat 03:45 larda Yashnobod tumani Mahtumquli ko’chasida haydovchi 2004-yilda tug‘ilgan J.Y. Lacetti rusumli avtomashinasini boshqarib ketayotib, rul boshqaruvini yo'qotib, yo'lning qarama-qarshi tomoniga o'tib ketib 1977-yilda tug'ilgan S.A. boshqaruvidagi Nexia-3 rusumli avtomashinasi bilan to'qnashishi oqibatida yo'l-transport hodisasi sodir bo'lgan. YTH natijasida Nexia-3 rusumli avtomashina yo'lovchisi olgan tan jarohatlari  natijasida vafot etgan. Lacetti va Nexia-3 rusumli avtomashina haydovchilariga shifokorlar tomonidan birinchi tibbiy yordam ko’rsatilgan. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
😢 210😱 20👎 11🔥 9👍 4
"Метан заправка"ларда газ бор-йўқлиги ҳақида маълумот берувчи илова ишга туширилди “Avto24” номли ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи илова тест синовида ишга туширилди. Истеъмолчилар мазкур иловани Android ва iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин.
显示全部...
👍 164👎 106🤯 10😱 10😢 1
00:31
视频不可用在 Telegram 中显示
Буюк Британия Бош вазири Абрамовичга тахдид қилди Буюк Британия Бош вазири Абрамовични «Челси» ни сотишдан олинган маблағларни Украинага ўтказиш билан таҳдид қилди: 🗣 "Абрамовичга йўллаган хабарим: вақт тугаяпти. Ўз зиммасига олган мажбуриятни бажариб, дарҳол пул ўтказиб беринг. Акс ҳолда, биз судга мурожаат қилишга тайёрмиз, шунда бу маблағларнинг ҳар бир пенси Путиннинг ноқонуний уруши туфайли ҳалок бўлган одамларга етказилади", деган у. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
1.09 MB
👍 177👎 100👌 7🤯 6👏 3🔥 1😢 1
01:59
视频不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда ўзини “СЭС ходими” деб таништираётган сохта шахслар аниқланмоқда Уйингизга келиб, мажбурий дезинфекция воситалари ёки дори-дармон таклиф қилаётган шахсларга ишонмаган маъқул. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
14.26 MB
👍 86🤯 16😢 9
Қозоғистон Сенати жамоат жойларида педофилия ва ноанъанавий жинсий ориентацияни тарғиб қилишни таъқиқловчи қонунни қабул қилди. Қонун болаларни уларнинг саломатлиги ва ривожланишига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Қонунга кўра, чекловлар ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ва онлайн платформаларга нисбатан қўлланади. Бундай контент вояга етмаганлар учун очиқ бўлмаслиги керак. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 324👏 28👎 2🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❄️Dam olish kunlari yomg‘ir va qor yog‘ishi kutilmoqda Shanba va yakshanba kunlari O‘zbekiston hududiga nam havo massalarining yangi qismi kirib keladi. Respublika bo‘yicha vaqti-vaqti bilan yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi kutilmoqda. Havo harorati kechalari 0-5 daraja sovuq, kunduz kunlari 0-5 daraja iliq atrofida bo‘ladi. Tog‘li hududlarda qor ko‘chishi xavfi bor. Toshkentda: shanba kuni asosan qor ko‘rinishidagi yog‘ingarchilik bo‘ladi, tuman tushishi mumkin. Yakshanba kuni kechasi va ertalab biroz qor yog‘adi, tuman tushadi, kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Kuchsiz shamol esadi. Harorat kechasi va kunduzi 2 daraja sovuq-3 daraja iliq atrofida bo‘ladi.(O‘zgidromet) 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 99🔥 15😢 5🙏 2👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон GovTech рейтингида 9-ўринга чиқди Жаҳон банки эълон қилган 2025 йилги GovTech индексига кўра, Ўзбекистон 9-ўринни эгаллаб, дунёнинг энг илғор 10 давлати қаторига кирди. 2020 йилда мамлакатимиз 80-ўринда қайд этилган бўлса, бугунги кунда 71 поғона юқорилашга эришган. Демак, давлат бошқарувида рақамли трансформация жараёнлари жадаллашган. GovTech индекси давлат хизматларининг онлайн кўриниши, рақамли тизимлар ва фуқароларнинг электрон иштирок даражасини баҳолайди. 2025 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Менимча, бу натижа рақамлар билан чекланиб қолмаслиги керак. Барибир энг асосий вазифа — рақамли давлат хизматлари фуқаролар учун ҳақиқатан ҳам қулай ва ишончли бўлиши. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
star reaction 1👍 241👏 34🔥 12👎 7🤯 3👌 3😱 2
00:57
视频不可用在 Telegram 中显示
Эроннинг Хормозган вилоятида жойлашган Хормоз ороли кучли ёғингарчиликдан сўнг қизил рангга айланди. Бу ҳодиса орол тупроғида темир оксидига бой минерал — охранинг кўплиги билан боғлиқ. Ёмғир пайтида охра ювилиб, сув ва қирғоқ ҳудудларини қизил рангга бўяйди. Ҳормоз бўғозида жойлашган Ҳормоз ороли ўзининг бетакрор ландшафтлари ва минералларга бой тупроғи билан машҳур. Бу эса уни ғайриоддий табиат ҳодисалари ва машҳур “Қизил соҳил”ни излаётган сайёҳлар учун оммабоп манзилга айлантиради. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
12.93 MB
👍 131😢 21🔥 18👏 10
照片不可用在 Telegram 中显示
Навоийда университет мансабдор ходими пора билан ушланди Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим даргоҳини таъмирлаб берган МЧЖга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм пулни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 75😱 13👌 4👎 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Тожикистонда қуёш панеллари ҚҚСдан озод қилинади Тожикистонда 2031 йил 1 январгача қайта тикланадиган энергия манбалари — қуёш панеллари, шунингдек, энергияни сақлаш мосламалари ва уларнинг компонентларини импорт қилиш қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинади. Шунингдек, бундай панеллар ўрнатилган кўчмас мулк объектлари учун уларни ишга туширилган кундан бошлаб 5 йил давомида ҚҚС бекор қилинади. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 184👏 21🤯 1
Тошкентда “Халқаро иқтисодий ҳамкорлик бизнес форуми” ўтказилди Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик уюшмаси (ЎзМИҲУ) экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда миллий маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Кеча уюшма ташаббуси билан “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Халқаро иқтисодий ҳамкорлик бизнес форуми” ўтказилди. Форумда хорижий давлатлар элчихоналари ва дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар, давлат идоралари, маҳаллий ва хорижий инвесторлар, ҳокимликлар ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. Форумнинг асосий мақсади Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятини халқаро жамоатчиликка намоён этиш, миллий маҳсулотларни ташқи бозорларда тарғиб қилиш, янги экспорт йўналишларини шакллантириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этишга хизмат қиладиган самарали очиқ мулоқот майдонини яратишга қаратилди. Форум якунида бир гуруҳ маҳаллий тадбиркорлар ҳорижлик янги ҳамкорлар билан экспорт шартномалари ва инвестиция келишувлари тузишга эришдилар. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👏 23👍 8🔥 7👎 6😱 1
Тошкентда университетлар ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал олимпиадаси якунланди Бу мусобақа сўнгги йилларда талабалар орасида энг кутилган интеллектуал тадбирлардан бирига айланди. Президент қарори асосида ташкил этилган олимпиада Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Заковат» интеллектуал клуби, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ўтди. Бу йил танловда республика бўйлаб 132 та ОТМдан 1000 дан ортиқ талаба иштирок этди. Саралаш босқичларидан сўнг энг кучли 50 та университет ва 550 нафар талаба финалга йўл олди. Финал босқичида иштирокчилар «Заковат», «Брейн-ринг», «Эрудит-квартет», шахсий ўйин, шунингдек шахмат ва шашкада билим ва зеҳн синовидан ўтишди. Мусобақанинг жами соврин жамғармаси 5,4 млрд сўмни ташкил этди. Умумжамоа ҳисобида ғалаба Ўзбекистон Миллий университетига насиб этди. Ғолиблар нафақат йирик мукофотлар, балки янги имкониятларга ҳам эга бўлди: «Заковат» ғолиблари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилиниб, стипендия олади ва халқаро таълим ҳамда стажировкаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Билим бугун ҳам энг кучли капитал экани яна бир бор исботланди. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 87🔥 11👎 6👏 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Россияда "янги йил арча"сини ноқонуний кесганлар икки йилгача қамалиши мумкин Россия қонунчилига кўра, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун аксарият ҳолатда 5000 рублгача жарима қўлланади. Аммо табиатга зарар катта бўлса ва дарахтларни кесиш бир гурух шахслар томонидан техника ёрдамида амалга оширилса, айбдорлар жиной жавобгарликка тортилиб, икки йилгача озодликдан маҳрум этилади. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 110🤯 14👏 11👎 4🔥 1😱 1
Энди ҳоким фақат ижро билан шуғулланади, Кенгаш эса назорат қилади Сенатнинг 12 ялпи мажлисида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган қонун маъқулланди. Энди ҳоким фақат ижро билан шуғулланади, Кенгаш эса назорат қилади. Шу билан бирга, ижтимоий аҳамияти юқори бўлган масалалар бўйича маҳаллий Кенгашларнинг назорат қилиш ваколатлари аниқ белгилаб берилаётгани ушбу тамойилнинг амалда ишлашини таъминлайди. Шу сабабли бир нечта кодекс ва ўнлаб қонунларга ўзгартириш киритилди. Кераксиз такрорланадиган вазифалар олиб ташланмоқда. Қонун кучли Кенгаш ва ҳисобдор ҳоким тамойилини амалда ишлатишга хизмат қилади. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
👍 161😱 16🤯 14👎 11👏 3😢 1
02:33
视频不可用在 Telegram 中显示
"Долзарб 40 кунлик" тадбирларида панада қолиб кетган "кўча" одамларига қарши ов давом этмоқда. Бу сафар Деновни "кўча"лари қўлга олинган. 👉 @r_kusherbayev
显示全部...
11.00 MB
👍 171👌 20🔥 15👏 3
📍 Хивадаги “Ғовук” кўли туристик марказида хизмат кўрсатиш соҳаси учун мўлжалланган бино-иншоотлар аукцион орқали таклиф этилади. Халқ банки томонидан тақдим этилаётган тайёр инфратузилма ва қулай жойлашув – бизнесингиз учун сармояни самарали йўналтириш имкониятидир. 🔹 Ресторан Турк ошхонаси 🔹 Кафе Турк ошхонаси 🔹 Фотостудия 🔹 Кафе 🔹 Арда клуб 🔹 Уй меҳмонхона 🔹 Уй меҳмонхона 🔹 33 ўринли меҳмонхона 🔹 39 ўринли меҳмонхона 🔹 48 ўринли меҳмонхона 🔹 66 ўринли меҳмонхона Инвестицион қулай, истиқболли ва даромадли имкониятни қўлдан бой берманг!
显示全部...
👎 30👍 12
Шаҳрисабз боғчалари учун ўтказилган шубҳали гўшт таъминоти танлови ҳақида Ревизорнинг ёзишича, 2025 йил 8 декабрь куни (дам олиш куни) Шаҳрисабз шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан мол гўшти таъминотчисини аниқлаш бўйича танлов ўтказилган. Танлов ўтказилган кундан бор-йўғи 11 кун аввал ташкил этилган «RAUF G’O’SHT MAHSULOTI» ХК ўз тижорий таклифи билан иштирок этган. Натижада мазкур корхона ғолиб деб топилиб, 4 487 кг гўштни 1 килограммини 114,9 минг сўмдан, жами 515,5 млн сўмлик шартномани қўлга киритган. Шунингдек, танловнинг яна бир иштирокчиси «SHAHRISABZ ASL CHORVA GO’SHTLARI» ХКнинг тижорий таклифида кўрсатилган СТИР — анча аввал тугатилиб кетилган «SHAHRISABZ GO’SHT MAXSULOTI» ХКга тегишли бўлган. «RAUF G’O’SHT MAHSULOTI» ХК томонидан тақдим этилган маълумотнома ва сертификатларга кўра, гўшт маҳсулотлари «XOMID O’G’LI ODIL» деҳқон хўжалигида тайёрланган. Бу деҳқон хўжалигини «SHAHRISABZ GO’SHT MAXSULOTI» ва «SHAHRISABZ ASL CHORVA GO’SHTLARI» ХКлар билан айрим боғлиқлик ҳамда ўхшашликлари мавжудлиги кузатилади. Хусусан, ушбу субъектлар айни бир телефон рақам (+998 90 729 00 20)дан фойдаланади, шунингдек, манзил маълумотларида ҳам яқинлик бор. Шу билан бирга, «XOMID O’G’LI ODIL» деҳқон хўжалигининг раҳбари ва таъсисчиси — Холов Одил Хамидович ҳамда «SHAHRISABZ ASL CHORVA GO’SHTLARI» ХКнинг раҳбари — Ҳамидов Жонибек Одил ўғли ўртасида яқин қариндошлик алоқалари эҳтимоли бўлиши мумкин.
显示全部...
👍 98😱 32👎 23🔥 10😢 6👌 3