Rasul Kusherbayev
前往频道在 Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
显示更多2025 年数字统计

200 741
订阅者
-97924 小时
-1 9607 天
-16330 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Талабалар учун самолёт ва поезд чипталарига 50 фоиз чегирма берилади
Чегирма 18 декабрдан 12 январга қадар давом этади.
👉 @r_kusherbayev
👏 147👍 57👎 26😢 6🤯 3
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
6 декабрга ўтар кечаси соат 2:04 да Наманган вилояти Поп туманида 5 баллик зилзила қайд этилди.
Эпицентрда сезилиш кучи: 5 балл
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Наманган вилоятида 3 балл, 77 км;
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 104 км;
Андижон вилоятида 2 балл, 129 км;
Тошкент шаҳрида 2 балл, 135 км;
Сирдарё вилоятида 2 балл, 173 км.
👉 @r_kusherbayev
😢 114👏 13😱 13🔥 11🙏 8👍 4
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Ўзбекистон МТЖ Жаҳон чемпионатида К гуруҳидан жой олди
Мазкур гуруҳда ҳозирча қуйидагилар бор:
1. Португалия
2.
3. Ўзбекистон
4. Колумбия
Хабар тўлдирилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
👍 313🔥 53😢 44🤯 7👌 6👏 3👎 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланиш санаси маълум бўлди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғига мувофиқ, олий, ўрта махсус ва касбий таълим муассасалари ҳамда академик лицейларда қишки таътил муддати тасдиқланди.
📅 Таътил 2025 йил 28 декабрдан бошланади, 2026 йил 10 январигача (шу куни ҳам) давом этади.
👉 @r_kusherbayev
👍 95👎 32🔥 11👏 2👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
“Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти ғолиблари эълон қилинди
“Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида юртда фуқаролик институтларини ривожлантиришга ҳисса қўшган фаоллар тақдирланди. Танлов илк маротаба ўтказилаётганига қарамай, 350 дан ортиқ номзодлар ҳужжати келиб тушган.
Номзодлар Ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилиб, ижтимоий тармоқ орқали кенг жамоатчилик ҳам энг муносиб номзодларга овоз берди.
Аъзамжон Фарманов Турғунович: “Ҳуқуқий таянч” жамоат бирлашмаси раҳбари — “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари фаоли” номинацияси билан; • Джалолов Азамат Ахрарович: “Digital Generation Uzbekistan” ННТ раҳбари — “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш фаоли” номинацияси билан; • Илмурадова Олия Владимировна: “Барқарор ҳаёт” халқаро маркази директори — “Ижтимоий ҳимоя фаоли” номинацияси билан; • Қосимова Наргис Суннат қизи: “Эколог” жамоат бирлашмаси директори — “Ташаббускор экология фаоли” номинацияси билан; • Ширинова Мавлюдахон Расуловна: “Сабр” Республика ривожланиш маркази раҳбари — “Хотин-қизлар бўйича ижтимоий фаол” номинацияси билан тақдирланди.Мукофотнинг жорий этилиши фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар доирасидаги навбатдаги амалий қадам сифатида баҳоланмоқда.
👍 26👎 12🔥 2😢 2
❗️«Грозный-Сити» мажмуасида портлаш содир бўлди
ОАВ хабар беришича, Чеченистоннинг Грозний шаҳридаги «Грозный-Сити» мажмуасида кучли портлаш юз бериб, бинонинг бир нечта қаватларига зарар етган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш дрон зарбаси натижасида содир бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда тергов ишлари олиб боряпти.
Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ.
👉 @r_kusherbayev
video_2025-12-05_08-23-58.mp41.05 MB
😢 47🔥 36👍 25😱 9👎 5👏 1
Ўзбекистон АCWА Power билан янги лойиҳаларни ривожлантиради
Бугун Саида Мирзиёева АCWА Power компанияси раиси ва Vision Invest компанияси директорлар кенгаши аъзоси Муҳаммад Абунаян билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида иқтисодиётни модернизация қилиш, аҳолининг турмуш сифатини ошириш ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига хизмат қиладиган энергетика, соғлиқни сақлаш, рақамли технологиялар ҳамда бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида сўнгги йилларда ишончли ривожланиш суръатларини намойиш этаётган Қорақалпоғистондаги истиқболли лойиҳалар ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Бу ташаббуслар ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув Ўзбекистоннинг етакчи халқаро ҳамкорлар билан барқарор энергетика ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қатъий интилишини тасдиқлади.
АCWА Power билан ҳамкорликни кенгайтирилиши Ўзбекистоннинг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлаш, яшил энергия улушини ошириш ва ижтимоий соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш, таълим, рақамли хизматлар сифатини сезиларли даражада яхшилаш учун кучли туртки беради.
👉 @r_kusherbayev
👍 348🔥 36👎 15👏 14
Shavkatjonov Muhammadrizo Azizbek og'li DTSP(Bolalar miya falaji) kasalligi bilan kurashmoqda.
Bemor tug'ruq travmasi natijasida miyaga qon quyilganligi sababli hozirda mustaqil o'tirolmaydi va yura olmaydi. Kasallikdan tuzalguncha davolanish muddati uzoq va narxi qimmat.
Hozirda xitoylik shifokorlarga 4 oylik uzluksiz davolatish yotqizilgan.
Bolaning ota-onasi hozirda talaba bo‘lib, kontrakt asosida oqiydi va otasi daromadi uncha kop bolmagan sohada ishlaydi.
Ayni paytda bolani davolatish va dori-darmoni uchun 15-20 ming AQSh dollari miqdorida mablag kerak.
Shu bois, bolakayning yurib ketishi va tengqurlari qatoriga qotoriga qo'shilib, sog'lom farzand bolishi uchun hissamizni qo‘shaylik!
Uzcard
5614681812870925
Uzcard
5440810309862208
Humo card
9860080108283583
Humo card
9860010114773582
Kartalar otasi Akramov Azizbek nomida.
Tel raqami:+998996569006
❗️Янгийўлда М-39 йўлида жанжал содир бўлди
4 декабрь куни соат 16:30 ларда Янгийўл тумани Чаманзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомагистралида "Damas" ва "Toyota" автомобили ҳайдовчилари ўртасида йўл талашиш бўйича жанжал келиб чиққан.
Бироз вақт ўтиб, "Toyota" ҳайдовчиси автомашинасини тўхтатиб, "Damas" ҳайдовчисига турли ҳақорат ва тан жароҳати етказган. Жабрланувчи тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. - Янгийўл тумани ИИБ.
👉 @r_kusherbayev
10.54 MB
13.53 MB
👍 177😱 18👌 7😢 5👎 3👏 3🤯 2🔥 1
01:20
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ Энг керакли қурилиш материалларидан бири — минерал вата ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнес сотилмоқда!
📍Жиззах вилояти, Фориш тумани, “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган замонавий минерал вата ишлаб чиқариш мажмуаси сотувга қўйилди.
• Умумий ер майдони — 20 гектар | қурилиш ости майдони — 7 050 кв.м;
• Электр, сув, газ — тўлиқ мавжуд;
• Йиллик қувват — 32 минг тонна маҳсулот;
• Ускуналар — Туркия технологияси асосида ишлаб чиқарилган.
Ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати: 245 млрд сўм
Тўлиқ тўловда Асакабанкдан йирик чегирмалар тақдим этилади. Бўлиб тўлаш асосида харид қилиш имкони мавжуд, бунда бошланғич тўлов: 5%, 10 йилгача муддатга Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида.
Ҳавола орқали сотувдаги бошқа мулклар билан танишиш мумкин.
Батафсил: +998781476402
41.23 MB
👍 36👎 7👌 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️АҚШ “Лукойл”га оид айрим санкцияларни жорий этиш муддатини узайтирди
АҚШ Молия вазирлиги Трамп маъмурияти даврида Россиянинг “Лукойл” корпорациясига нисбатан жорий этилган баъзи чекловларни тўхтатиб турувчи истисно муддатини узайтирди.
Бу ўзгариш “Лукойл” бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларининг Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Америкада Россиядан ташқарида ишлашда давом этишига рухсат беради.
Истисно камида 2026 йил 29 апрелгача амал қилади.
👉 @r_kusherbayev
👍 60👎 42🔥 8
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Трамп Ғазо сектори бўйича тинчлик жараёнининг “иккинчи босқичи”ни эълон қилишни режалаштирмоқда — деб хабар беради Axios манбалари.
Иккинчи босқичда нима кўзда тутилган?
➖ Israel Defense Forces (IDF)нинг асосий қисмини Ғазодан олиб чиқиш;
➖ анклавдаги янги бошқарув тузилмасини яратиш — “Board of Peace” номли халқаро кенгаш орқали;
➖ халқаро барқарорлаштириш кучлари (International Stabilization Force, ISF)ни Ғазога киритиш, тинчликни таъминлаш ва хавфсизликни назорат қилиш.
👉 @r_kusherbayev
👎 116👌 18👍 7😢 7👏 6🤯 5😱 3🔥 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Тошкент жамоат транспорти 2030 йилгача тубдан янгиланади
Президент қарорига кўра, пойтахт транспорт тизимида катта ўзгаришлар кутилаяпти. Жумладан 2030 йилга қадар:
🔹 жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси — 60% га етказилади;
🔹 автобуслар тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатга оширилади;
🔹 150 минг ўринли парковка жойлари барпо этилади;
🔹 метро тармоғи 103 км гача кенгайтирилади.
Бу ўзгаришлар Тошкентдаги ҳаракатни енгиллаштириш, тирбандликни камайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашни мақсад қилади.
👉 @r_kusherbayev
👍 180👎 20🤯 11😢 8👏 4🔥 3👌 3😱 1
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ходими фуқаро номига кредит ажратиш масаласида ноқонуний равишда 2 000 доллар ва 1,3 млн сўм олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, фуқаро 17 млрд сўмлик кредит олиш учун мурожаат қилган. Банк мутахассиси эса гаров мулки қиймати етарли эмаслигини айтган ҳолда, масалани “ҳал қилиб бериш” учун пора талаб қилган.
⚖️ Ходимга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
👉 @r_kusherbayev
👍 119🤯 15😢 10👎 3😱 2👌 2🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Гулистондаги портлашга тааллуқли мансабдорларнинг 3 нафари қамоққа олинди
2 декабрь куни соат Гулистон шаҳридаги “Bek Family Cafe” МЧЖга қарашли овқатланиш шаҳобчасида юз берган портлаш бўйича ЖКнинг 192¹¹-моддаси 1-қисми, 257-моддаси 2-қисми “а,б“ бандлари ва 259-моддаси 2-қисми “а,б“ бандлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, “Bek Family Cafe” МЧЖ мансабдор шахсларининг 3 нафари процессуал тартибда қамоққа олинган.
Тергов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи Р. Ашропов бошчилигида ташкил топган тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
👍 85👎 22😢 7🔥 3
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️Reuters: Украина аҳолиси 42 миллиондан 36 миллионгача камайди
“Reuters” агентлиги Украина Миллий фанлар академияси маълумотларига таянган ҳолда, мамлакат аҳолиси уруш бошланган 2022 йилдаги 42 миллион одамдан бугунги кунда тахминан 36 миллионгача қисқарганини хабар қилди.
👉 @r_kusherbayev
😢 255👏 14👎 13👍 8🔥 2
02:17
视频不可用在 Telegram 中显示
Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
Фарғона вилояти, Боғдод тумани ҳокими ўринбосари 8 минг доллар пора олган вақтида қўлга олинди.
У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бешариқ туманида яшовчи фуқаро томонидан “электрон онлайн аукцион” савдо платформаси орқали ижара ҳуқуқи асосида ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога ўтказиб беришни ваъда қилган.
Шунингдек, Наманганда икки нафар ҳоким ёрдамчиси ер ажратишни ваъда қилиб, пора билан қўлга олинган.
👉 @r_kusherbayev
11.05 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️The New York Times: Мадуро лавозимини тарк этиши мумкин
The New York Times газетасига кўра, Венесуэла президенти Николас Мадуро яқин 72 соат ичида ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Манба маълумотларига кўра, у Яқин Шарққа “кўчиб ўтиши” эҳтимоли бор.
👉 @r_kusherbayev
😢 96👎 43👍 23👏 8🔥 4👌 2
02:18
视频不可用在 Telegram 中显示
❗️Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан бир нечта ҳокимлик идораларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.
1️⃣ Фарғонада — Боғдод туман ҳокимининг ўринбосари 8 минг доллар олган пайтда ушланди. У фуқарога аукциондан ютиб олинган ерни бошқа шахсга мулк сифатида ўтказиб беришни ваъда қилган. 2️⃣ Наманганда — шаҳар ҳокимининг маҳалладги ёрдамчиси “Яшил макон” лойиҳасидаги ерни бир йил вақтинчалик бериш ва кейин турар-жойга айлантириб бериш учун 6 минг доллар талаб қилган. Пулни олган вақтда ушланди. 3️⃣ Янги Наманганда — ҳоким ёрдамчиси 12 сотих ерни расмийлаштириб бериш учун 16 минг доллар талаб қилган, шундан 6 минг долларни олганида ушланди.⚖️ Барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Ер_сотиш_тг.mp423.68 MB
👍 134👏 20😢 17🤯 8🔥 3🙏 2
