ch
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

前往频道在 Telegram

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
12 816
订阅者
-724 小时
-557
-18830
帖子存档
00:55
视频不可用在 Telegram 中显示
“Меҳнат бозорида иш топиш табиий бўлиши керак”, Нурбек Йўлдошев Сигма подкастда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бош мутахассиси Нурбек Йўлдошев иштирокида демография ва камбағаллик мавзусига бағишланган подкаст чиқди. Демография анча мураккаб ва сўнгги вақтларда актуаллашган мавзудир. Кўпгина мамлакатларда аҳолининг қариши ва туғилишнинг камайиши кузатилмоқда. Подкастда айтилганидек, инсонларни “таъминлаш” орқали камбағалликдан чиқариб бўлмайди. Фақатгина статистикани кўтариш мумкин. Инсонларга бозорнинг ўзида таклифлар бўлиши керак. Бошқа инсонлар томонидан очилган бизнесларда. Хуллас, подкастни кўриб, ўзингизга керакли хулосаларни олишингиз мумкин. https://youtu.be/FPS-ekFQpEM?si=5klGCOfzQIovFygT
显示全部...
IMG_6904.MP410.89 MB
👍 18😁 1
Repost from TgId: 1212108397
Йўлда бир самарқандлик аёлгинанинг гапларини эшитиб қолдим. Невараси Россияда, Смоленскда ўқир экан. Бир домласи ўзбекистонлик эканми, ўзбеклар билан хизмат қилган эканми, хуллас ўзбекчани ўрганган экан. Ўзбек талабани кўриб, мен билан ўзбекча гаплаш, ўзбекчани эслай депти. Талаба эса рус мактабда ўқиган экан, уйда тожикча гаплашар экан, ўзбекчаси зўр эмас экан. Домласи жуда хафа бўлибди, биттагина ўзбекни учратиб, шу билан ҳам ўз тилида гаплаша олмасам деб. Талаба бувисига (ҳикояни айтаётган аёлга) бўлган воқеани айтиб берибди. Бувиси домлангни бу ёз Самарқандга олиб кел, ўзбекча гапириб, гапиртириб, ўзбекчага тўйдириб, яхшилаб семиртириб ҳам жўнатворамиз, депти. Жуда қизиқ ҳикоя. Кўп хулосалар қилса бўлади.
显示全部...
37😁 34🤬 12🤔 10
Йўлда бир самарқандлик аёлгинанинг гапларини эшитиб қолдим. Невараси Россияда, Смоленскда ўқир экан. Бир домласи ўзбекистонлик эканми, ўзбеклар билан хизмат қилган эканми, хуллас ўзбекчани ўрганган экан. Ўзбек талабани кўриб, мен билан ўзбекча гаплаш, ўзбекчани эслай депти. Талаба эса рус мактабда ўқиган экан, уйда тожикча гаплашар экан, ўзбекчаси зўр эмас экан. Домласи жуда хафа бўлибди, биттагина ўзбекни учратиб, шу билан ҳам ўз тилида гаплаша олмасам деб. Талаба бу гапни бувисига (ҳикояни айтиб бераётган аёлга) бўлган воқеани айтиб берибди. Бибиси домланинг бу ёз Самарқандга олиб кел, ўзбекча гапириб, гапиртириб, ўзбекчага тўйдириб жўнатворамиз, яхшилаб семиртириб ҳам қайтарворамиз, депти. Жуда ажойиб ҳикоя. Кўп хулосалар қилса бўлади.
显示全部...
Сингармонизм ҳақидаги суҳбатимизни анонс қилганда, барибир кўпчилик тушунмайди, кўпчиликка қизиқмас, деган хаёлда эҳтиёткорлик билан ёндашиб кетувдим. Ўйлаганимдан кўра кўпроқ одамга қизиқарли ва тушунарли экан: уч кунда 13 минг мартадан кўпроқ кўрилди! Сингармонизмдай тор, баъзи тилшуносларам чуқур билмайдиган мавзу учун зўр натижа.
显示全部...
👍 52❤‍🔥 12🔥 10🙏 4
Меҳмондўстлик худбинликми? Ëки ижтимоий масъулият? Эволюцион биологияда машҳур бўлиб, бошқа фанларда ҳам қисман тарқалган бир қараш бор: бутун инсоният (биологияда — ҳамма тирик жонзотлар) ҳаёти ва эволюцияси худбинлик асосига қурилган. Гуманитар фанларда буни мана бундай тушунтириш мумкин: фарзандингни парваришлашдан асосий мақсад — насл қолдириш, қариганингда ижтимоий ва молиявий "ёстиқча"га эга бўлиш, яъни худбинлик; кимгадир ёрдам қилишдан мақсад — ё келажакда қандайдир манфаат кўриш, ё ижтимоий мақомга эга бўлиш, яъни бу ҳам худбинлик. Меҳмондўстлик ҳам худбинликка кирадими, деган савол қизиқтириб қўйди; озгина изландим. Мана натижа. Меҳмондўстлик, базму жамшидлар уюштириш кўп жамиятларда тарқалган бўлиб, ундан асосий манфаат ижтимоий мақомни кўтаришдир: каттароқ дастурхон ёзган одам каттароқ обрўга эга бўлади. Ўзбек тўйларининг ҳам ўтмишда мана шундай ижтимоий вазифаси бўлган — оиланинг обрўини кўтариш ёки мақомини намойиш этиш; аслида ҳозирам бор, ҳашаматли тўйлардан кўпинча шунақа мақсад кўзланади. Марказий Осиё контекстига ўтадиган бўлсак, тадқиқотларда айтилишича, меҳмондўстлик конкрет вазифаларни бажарган ва маълум даражада "худбинлик" деб ҳисобланиши мумкин. Айтайлик, даштларда аҳоли бир-биридан узоқда яшайди, тасодифий мусофирни қабул қилмасанг, у очидан ўлиши ёки довулларда қолиб кетиши мумкин; у ўлиб кетар, лекин эртага сенга нисбатан ҳам кимдир шунақа қилиши мумкин, яъни ўз ҳаётинг хавф остида. Шунинг учун ёзилмаган қонун ўлароқ меҳмондўстлик кодекси ишлаган — ҳамма бир-бирига ёрдам кўрсатиши шарт, акс ҳолда бир куни ҳамманинг бошига бало келиши мумкин. Ўзбек жамиятини оладиган бўлсак, уларда меҳмондўстлик маросимий шакл олган — махсус кутиб олиш амаллари, айтиладиган мулозамат сўзлари, тайёрланадиган маълум овқатлар бор (масалан, хайрлашувга ош қилинади). Шунинг учун ўзбек меҳмондорчилиги ёрқинроқ ва тартиблироқ кўринади. Қолаверса, анъанавий жамиятларда ижтимоий назорат ҳам кучли: меҳмондўст бўлмасанг, қўпол бўлсанг, маросимларда қатнашмасанг, жамиятдан узилиб қоласан, бу сенинг мақомингга таъсир қилади — маҳалла даражасида, қариндошлар жамоаси даражасида. Шунинг учун меҳмондўстлик маълум маънода ижтимоий масъулиятга, маданий кодга, ижтимоий мақомни сақлаш ва кўтариш воситасига айланиб қолган. Меҳмон жудаям ардоқли, керакли бўлгани учун эмас, мезбон ўзини яхши томондан кўрсатмоқчи экани ва жамият олдида вазифасини бажариб, ғурурини сақламоқчи бўлгани учун ошга-гўштга бўктирилиб жўнатиб юборилади. @AsanovEldar
显示全部...
👍 62👏 11👎 4🎉 3
01:05
视频不可用在 Telegram 中显示
"Дунё кезганман, айланаман, саёҳат қиламан, доим қаерликсиз деса ўзбекистонликман дейман. Ўзбекистондан кетган бошқа миллат эгалари, Ўзбекистонга бир боришим керак, ҳаётимга нимадир етмаяпти, дейди". Ўзбекистон — кўп миллатли давлат. Ҳар бир инсон миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар тенг ҳуқуқли бўлиши керак. Қўштирноқда Озарбайжон миллий маданий маркази раиси Мобил Мамедов Ўзбекистонда бошқа миллат вакили бўлиб яшаш қандайлиги ҳақида гапириб берибди. 🔗 https://youtu.be/PaLTyIGeIN0
显示全部...
IMG_3242.MP45.44 MB
👍 28 9👏 4💔 1
Янги ишга тушган ChatGPT 5 Thinking моделини синаб кўриш учун бир савол бериб кўрдим. Антропологияда "табиат—маданият" мухолифати бор. Унга кўра, бутун инсоният тарихи моҳиятан табиатдан маданиятга интилишдир. Яъни инсон бир ҳайвон ўлароқ табиатда яралди ва яшади, табиий инстинктларга бўйсунди, табиий шароитларга мослашди. Маданият эса бу инстинктларни ва табиий қийинчиликларни енгиш, табиатга боғлиқ бўлмаган турмуш тарзи яратиш демакдир. Яъни инсон маданийлашгани сайин табиатдан узоқлашиб бораверади. Янги моделга қуйидагича савол бердим: қадимда, антик даврда ва ўрта асрларда вужудга келган динлар табиий инстинктларни чеклайди, жинсий ҳаётни қатъий назоратга олади, инсоннинг кийинишини регламентация қилади, яъни "табиий" кўринишни бекитишга ҳаракат қилади; бугунги модерн ва постмодерн даврда эса инстинктлар инкор этилмайди, бунга инсон табиатининг бир бўлаги деб қаралади, жинсий ҳаёт эркин қўйилади, либослар эркинроқ ва ҳ.к. Шундан келиб чиқиб, қадимги динлар бугунги модерндан кўра табиатдан узилганроқ, яъни "маданийроқ"ми? Саволни ёрворибманми? Ўта айёрона ва нозик қўйилган савол эканини тан оламан, адашиб кетиш осон. Лекин ChatGPT 5 адашмади. У мен келтирган қараш XX аср антропологиясида дарвинистик ғоялар таъсирида мода бўлганини, ҳозир барча кишилик жамиятлари бирдай маданиятли ҳисобланишини айтди. Унга кўра, ҳамма маданиятлар бирдай жинсий ҳаётни ва танани назорат қилади, фақат ҳар хил нарсаларга таянади: қадимда — маросим, ғурур, уят, дин, бугун — биотиббиёт, ҳуқуқ ва маъмурий бошқарув. Муҳим тезислар: - ҳеч қандай жинсий эркинлик йўқ, жинсий назорат шаклини, талаб ва эҳтиёжларини ўзгартирган холос (Фукога иқтибос); - маданий режимлар шундайки, ҳатто табиат ҳам маданий жиҳатдан конструкт қилинади (яна Фукога иқтибос). Хуллас, анча тузук жавоблар олдим. @AsanovEldar
显示全部...
👍 51 17👏 9😁 2
00:58
视频不可用在 Telegram 中显示
Пресидио де Ушуая — дунёнинг охиридаги қамоқхона Пресидио де УшуаяАргентинанинг Тьерра дель Фуэго оролидаги Ушуая шаҳрида жойлашган машҳур тарихий қамоқхона. Уни 1902 йилда Аргентина ҳукумати очган бўлиб, бу ерга энг хавфли жиноятчилар, сиёсий маҳбуслар ва такрор жиноят содир этганлар юборилган. Узоқ, совуқ ва қочиб бўлмайдиган жойда жойлашгани учун бу қамоқхона "дунёнинг охиридаги қамоқхона" деб аталган. Маҳбуслар фақат қамалмаган, балки улар Ушуая шаҳрининг ривожига ҳам ҳисса қўшган — темир йўл қуриш, ёғоч кесиш ва бино қурилиши каби ишлар билан шуғулланган. Ушбу қамоқхона 1947 йилда ёпилган. Ҳозирда бу бино Мusео Marítimo y del Presidio de Ushuaia деб номланадиган музейга айлантирилган бўлиб, у орқали ташриф буюрувчилар Аргентина тарихининг муҳим саҳифаларини ўрганиши мумкин. Видеога ҳавола: https://youtu.be/6cpnSbK_6vE?si=ULc_3phqXWVWCBM2
显示全部...
video_2025-08-11_16-34-57.mp420.02 MB
👍 5 2🔥 2🤯 1
Самарқандда анжир сайлига бордим. Кўплар билмаслиги мумкин, лекин анжир сайллари олдинларам ўтказилган, камида 2019 йилдан бери бундай анъана бор. Қадимда-чи, қадимда бўлганми? Билмадим. Лекин анжир қадимда жуда муҳим озиқ-овқат манбаларидан бири бўлган. Анжир ўзига хос қалин ва тўйимли тўқимага эга бўлгани туфайли у қорин тўқловчи, очликка қарши курашувчи муҳим емиш ҳисобланган. Олис сафарларда, қаҳатчиликда, қамал ҳолатида анжир кўпларнинг ҳаётини қутқарган. Анжир тез айнигани боис уни қуритиш, мураббо тайёрлаш кенг тарқалган. Қолаверса, анжир боғлари ўзига хос тузилишга эга бўлади — чангалзорларни эслатиб юборади; бундай боғларда болалар ўйин-кулги қилиб, бекинмачоқ ўйнаб юрганини кўп кўрганман — анжир боғини кўрсангиз, негалигини тушунасиз. Хуллас, Самарқанд тарафларда анжир азалдан жуда кенг тарқалган, болалигимдан бу мева билан яхши танишман. Тадбир ташкилотчиси — Агробанк эски анъаналарни янги ташаббусларга қўшиб, янгича шаклда сайл ўтказди. Биринчидан, анжир етиштириш бўйича ишлар, хориждан келтирилган янги навлар, уларни in vitro услубида кўпайтириш технологиялари намойиш қилинди; Uzun Agro Star томонидан 200 минг хонадонга 2 млн кўчат етказиш режалари (444 минг етказиб бўлинган), "Фермерлар мактаби" онлайн платформаси ҳақида гапириб берилди. Иккинчидан эса, сайл мен юқорида тасвирлаган аутентик анжир боғида ўтди. Уни тасвирлаш қийин, кўриш керак. @AsanovEldar
显示全部...
👍 21 10🔥 3🤔 2
1970 йилда Самарқанд шаҳрининг 2 500 йиллиги кенг нишонланган. Шу юбилей муносабати билан Самарқанд шаҳрида ЎзССР ФА Археология институти ташкил қилинган. Бу институт ҳалигача шаҳарда фаолият юритиб келади. Шаҳарнинг 3 минг йиллик ёши ҳақидаги янги хулосани ҳам шу институт ходимлари (франциялик ҳамкасблари билан бирга) Кўктепа манзилгоҳлари материаллари асосида берган. 1971 йилда юбилей муносабати билан "Самарқанд тарихи" номли икки жилдли тўплам чоп этилган, унда шаҳарнинг бошланишидан замонавий кунларигача бўлган тарихининг қисқача очерки берилган. Ушбу китобнинг 1-жилдидан 2 500 йил деган хулосага нима асос бўлганини билиб олишимиз мумкин. Шоҳизинда яқинидан топилган, милоддан аввалги VI асрга оид чайлалар материкда жойлашгани (яъни унинг остида одам фаолияти яратган бошқа қатламлар бўлмагани) боис шаҳардаги илк аҳоли яшаб бошлаши шу асрдан бошланган. Лекин яна бир қизиқ факт бор — қадимги Самарқанд, ўша пайтдаги кўп шаҳарлар сингари, қишки қўрғон бўлган: аҳоли асосан шаҳардан ташқарида яшаб, мол боққан, қишда ёки душман ҳужум қилганида шаҳар ичига кириб олган. Кўчманчи эронийларнинг бунақа илк ибтидоий шаҳарлари Авестада вара деб аталади. Кўплар билмайдиган қизиқ маълумот — аҳоли шаҳарга кирганида чорва девор орасига жойлаштирилган. Яъни девор ичида лабиринтсимон оғилхоналар бўлган. Суратлар ўз кутубхонамдан олинди. @AsanovEldar
显示全部...
👍 29 5🆒 4
1970 йилда Самарқанд шаҳрининг 2 500 йиллиги кенг нишонланган. Шу юбилей муносабати билан Самарқанд шаҳрида ЎзССР ФА Археология институти ташкил қилинган. Бу институт ҳалигача шаҳарда фаолият юритиб келади. Шаҳарнинг 3 минг йиллик ёши ҳақидаги янги хулосани ҳам шу институт ходимлари (франциялик ҳамкасблари билан бирга) Кўктепа манзилгоҳлари материаллари асосида берган. 1971 йилда юбилей муносабати билан "Самарқанд тарихи" номли икки жилдли тўплам чоп этилган, унда шаҳарнинг бошланишидан замонавий кунларигача бўлган тарихининг қисқача очерки берилган. Ушбу китобнинг 1-жилдидан 2 500 йил деган хулосага нима асос бўлганини билиб олишимиз мумкин. Шоҳизинда яқинидан топилган, милоддан аввалги VI асрга оид чайлалар материкда жойлашгани (яъни унинг остида одам фаолияти яратган бошқа қатламлар бўлмагани) боис шаҳардаги илк аҳоли яшаб бошлаши шу асрдан бошланган. Лекин яна бир қизиқ факт бор — қадимги Самарқанд, ўша пайтдаги кўп шаҳарлар сингари, қишки қўрғон бўлган: аҳоли асосан шаҳардан ташқарида яшаб, мол боққан, қишда ёки душман ҳужум қилганида шаҳар ичига кириб олган. Кўчманчи эронийларнинг бунақа илк ибтидоий шаҳарлари Авестада вара деб аталади. Кўплар билмайдиган қизиқ маълумот — аҳоли шаҳарга кирганида чорва девор орасига жойлаштирилган. Яъни девор ичида лабиринтсимон оғилхоналар бўлган. Суратлар ўз кутубхонамдан олинди. @AsanovEldar
显示全部...
01:33
视频不可用在 Telegram 中显示
Экожурналист Наргис Қосимова Жиззах ва Нукусда ўтказилган тадқиқот ҳақида гапириб берди. Унинг натижасига кўра, 72% аёл зўравонликка учраган ва 10% аёлни эри "сув йўқлиги" учун ташлаб кетган экан. Тўлиқ видеони кўриш: https://youtu.be/wIJIm-CTXaU
显示全部...
IMG_6265.MP470.31 MB
😨 31😢 8 7🤷 2
照片不可用在 Telegram 中显示
Тилшунос олим Жўра Худойбердиевнинг "Ўзбек тилидан сингармонизмнинг чиқарилиши" номли мақоласи 2023 йилда "Ўзбекистон: тил ва маданият" журналида чоп этилган эди. Шу тадқиқот янада кенгайиб, монография ҳолига келди. 300 бетли китобни икки оғиз гап билан тушунтириб бўлмайди. Шунга домлани Qurultoy'га чақириб, суҳбатлашдик. Шунда ҳам ҳамма тафсилотлар очилмади, лекин ҳарқалай мутахассис бўлмаган томошабинга мавзунинг моҳиятини ва аҳамиятини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Вақт бўлса, кўринг. @AsanovEldar
显示全部...
👍 38 24🔥 5
01:25
视频不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистонда имконияти чекланган болани ўстиришнинг бир ойлик харажатлари — 7 млн 250 минг сўм Ижтимоий соҳаларда тадқиқотлар камдан-кам ҳолда медиага чиқади, лекин уларнинг аҳамияти жуда юқори. Бу тадқиқотлар давлатнинг маълум соҳалардаги сиёсати ўзгаришига олиб келиши мумкин. Мактабдаги бепул тушликлардан тортиб имконияти чекланган болаларга бериладиган бепул маҳсулот ва хизматларгача. Ушба парча шундай ижтимоий тадқиқотларга бағишланган подкастдан. Вақт топиб томоша қилинг: https://youtu.be/AKyDl8_Eeuo?si=J4LmxQm8joEIILyR
显示全部...
IMG_6702.MP416.89 MB
👍 15 7🔥 3🙏 2
Нега кўктурк битиклари зўр? Нега бошқача, ҳеч нарсага ўхшамайди? Шунчаки бизга бир ўқишда таниш бўлган тилда ёзилгани учун бунчалик яхши кўрамизми ё бошқа сабаблар борми? Тошларга, тоғларга, деворларга катта монументал ёзувлар ёзиш — жуда эски анъана: Мисрда, Месопотамияда, Римда бор. Қоғоз қиммат бўлган, интернет бўлмаган замонда энг узоқ сақланадиган ва кўпчиликка етиб борадиган платформалардан фойдаланишган. Миср, Месопотамия, Эрон ёзувларининг бари тахминан бир хил, ўхшаш мундарижага эга: мен, фалонча ҳукмдор (узундан-узоқ унвон), фалонча ерлар эгаси... Кейин қилган урушлари, олган ўлжалари, асир олган ҳукмдорлари, эгаллаган шаҳарлари... Бир қарашда, жуда кўп фактик маълумот — тарихчиларга маза, лекин қуруқ маълумот саноғи. Масалан, Беҳистун битигини ўқиб бошласангиз, "Адам Дараяҳавуш ҳшаятья вазрака ҳшаятья ҳшаятьянам пус Виштаспа пус Аршама Ҳахаманишья" ва ҳ.к. Унвонлари, боболари, мамлакатлари саноғи хуллас. Қадимги форс тилини билмасангиз ҳам матн мазмунини тахминан тушундингиз, деб ўйлайман. Энди Билга хоқон битигини олайлик. Бошланишини қаранг: "Юқорида кўк осмон, пастда қўнғир ер яратилганида, иккисининг орасида инсон ўғли яратилди. Инсон болалари устидан боболарим Бумин хоқон ва Истами хоқон ҳукмрон бўлди. Улар турк халқининг бирлигини ва тўрасини ўрнатди". Даҳшатми, тан олинг? Икки битикниям хотирадан ёздим — китоб очишга вақт бўлмай қолди, бир-икки сўзида адашган бўлишим мумкин, лекин мазмунида адашмайман. Хуллас, кўктурк битиклари шунчаки унвонлар, жанглар ва олинган ғанимат саноғи эмас. Битикларда юқори бадиий дид, улуғвор ташбеҳ ва истиоралар, руҳият, туйғу бор. Хоқон ўзининг унвонларини санамайди, балки халқига ва бекларига мурожаат қилади — уларни бирлашишга, жасоратли бўлишга чақиради. Табғачнинг гўзал сўзига, нафис ипагига учиб, ўзлигини йўқотган халқига ачинади. Хоқон туйғуларини, қайғусини яширмайди, халқининг мағлубиятларини эсга олиб, элининг ҳалок бўлишидан қўрқувларини ифодалайди. Мана шу жиҳатдан кўктурк битиклари Яқин Шарқ битикларига ўхшамайди. Хитойда, чамамда, умуман монументал эпиграфика кенг тарқалмаган, кўпроқ ибодатхона маданияти билан боғлиқ бори ҳам. Шунинг учун биз кўктурк битикларини бадиияти кучли, самимий ва ҳис-туйғуга бой тилда, халқ оғзаки ижодидан илҳомланиб ёзилган ёдгорликлар сифатида севамиз. Битикларнинг коммеморантлари — Билга хоқон, Култегин, Тўнюқуқ ва бошқалар ҳам Доро I олисларда, тахтда ўтирган узоқ ҳукмдор эмас, таниш ва эмоционал жиҳатдан тушунарли, ўз нуқсонларига эга, керагида қайғурадиган, хавотирга тушадиган, керагида жасорат кўрсатадиган, эмпатия уйғотадиган қаҳрамонларга айланиб қолган. @AsanovEldar
显示全部...
🔥 65👍 39 22😁 1
01:26
视频不可用在 Telegram 中显示
Ploss podcast'нинг навбатдаги сонида меҳмон бўлган Самандар Турсуналиев стартапни қандай бошлаш, яқинларни унга бошланғич сармоя киритишлари учун салоҳиятга ишонтириш ҳақида гапирибди. Қизиқ: стартапларга бошланғич капитал киритадиган ва кейинчалик компаниянинг малум улушини қўлга киритадиган инвесторлар — "бизнес фаришталар" деб юритилади. Подкастни тўлиқ кўриш учун линк: https://youtu.be/sFZfKw51sGs
显示全部...
video.mp47.52 MB
❤‍🔥 5🔥 2
Қамалнинг ўзига келсак. Шаҳристон деворларидан ташқарида 5-10 километрга узанган рабод бор. Рабодда далалар, кичик маҳаллалар, тегирмонлар, омборлар, отхоналар, сув захиралари, аскарларнинг лагерлари бор. 30 минг аскар шаҳристон ичига жойлаша олмайди — жой етмайди, шаҳар бўғилиб қолиб, бирпасда юқумли касалликлар авж олиб кетади. Унча отни умуман олиб кириб бўлмайди — 30-60 минг отга ичкарида сув етмайди, отларнинг тапписи ҳидидан шаҳарда туриб бўлмай қолади. Шунга отлар доим шаҳристон деворларидан ташқаридаги отхоналарда сақланади. Томонлар қандай ҳаракат қилади? Хоразм қўшинлари рабоднинг стратегик объектлар (тегирмонлар, омборхоналар, каналлар ўтадиган жойлар) жойлашган ҳудудларида мудофаа иншоотларини қуради — пахса деворлар кўтаради, кичик минорачалар ёки истеҳкомчалар қуради, бу нуқталарга қурол ташиб келтиради. Истеҳкомларда 40-60 аскар, деворлар ортида бир неча юз кишилик отрядлар туради. Чингизхон қўшинлари эса фронт бўйлаб чўзилиб, рабодни қуршаб келади. Йўлда учраган истеҳкомлар ёки пахса деворлар қамал қилади, кичик тўқнашувлар рўй беради. Уларни бирин-кетин забт этиб, рабодни сиқувга олиб боради. Йўл-йўлакай каналлар ва йўлларни ҳам эгаллаб, тўсиб боради. Омбор ва отхоналарга яқинлашганида, хоразмликлар ё бутун захирани олиб, ортга чекинади, ёки ўзи омборларга ўт қўяди. Аскарларга қўшилиб рабодларда яшовчи аҳоли ҳам шаҳристон томон чекиниб боради. Шу тариқа, мўғуллар шаҳарни бир неча ҳафта давомида сиқувга олиб боради. Мана шу нарса қамал деб аталади — деворларга тош отиб, кенг кўламда жанг қилиш эмас. Мўғуллар ҳам ойлар давомида бу таҳлит давом этолмайди — улар ҳам ўзи билан нари борса икки ҳафталик захира олиб юради. Қамал чўзилиб кетса — тамом. Тезда сиқувни кучайтириб, янги омборларни, янги каналларни қўлга киритиб бориш керак. Икки ҳафталик қуршовдан сўнг рабоддаги аҳоли ва аскарлар шаҳристон остоналарига келиб қолади. Аскарлар ва аҳолининг бир қисми мўғул қўшинига ташланиб, ҳалқани ёриб чиқиб, қочишга уринади. Қолганлари шаҳристон ичига яширинади. Отларни рабоднинг мўғуллар яқинлашмаган, деворга яқин қисмига кўчиришади — шаҳар ичига имкон қадар киритмаслик керак. Ахийри 55 гектар шаҳристон ичига 150 минг аҳоли ва 30 минг аскар кириб олади. Ичкаридаги зичлик — бир гектарга 3 300 киши. Деярли нафас олиб бўлмайди — ҳаммаёқда одамлар ётибди, аскарларнинг чодирлари девор остини ва марказий майдонни эгаллаб олган. Уч кундаёқ захиралар тугайди. Тежаса, бир ҳафтага етади, одамларда кам ейиш ва ичишдан ҳолсизлик бошланади. Шунинг учун бўлса керак, Самарқанд ҳам, Бухоро ҳам уч кун ичида таслим бўлгани айтилади. Қурбонларга келсак, бунақа сценарийда қурбонлар сони аскарлар ва аҳоли сонининг 10-15 фоизини (18-25 минг киши) ташкил қилган бўлиши мумкин. Аслида бу ҳам — жуда улкан рақам. Бунча одамни қисқа муддатда кўмишнинг имкони йўқ, натижада ўликлар кўчаларда қолиб, ҳиди чиқиб, касалликлар авж олиб кетади. Юз минглаб одам ўлса, нималар бўлишини тасаввур қилаверинг. Мўғуллар шаҳар ташқарисига 400 минг кишини чиқариб, улардан 100 мингини қулликка саралаб, қолганини ўлдириб юбориши ақлга сиғмайдиган сценарий. Буни амалга оширадиган куч ҳам йўқ уларда (бунча одамни бир ерга тўплаб бўлмайди, газ камераларисиз ўлдириб ҳам бўлмайди), бунинг фойдаси ҳам йўқ. Шаҳар таслим бўлгач, Чингизхон шаҳар катталарини асирга олади, аскарларга бир-икки кун талончиликка рухсат беради (хони яғмо). Аскарлар сочилиб, маҳаллаларга кириб кетади, йўлида учраган уйга кириб, топганини ўғирлайди, қаршилик кўрсатганларни ўлдиради, чиройли қизларни кўриб қолса, ғанимат қилиб олиб кетиши мумкин. Аслзода мўғуллар шаҳар аслзодаларининг уйларидан бойликларни олиб чиқади. Хони яғмо тугагач, шаҳар катталаридан сўраб, ҳунарманд маҳаллалардан қўлга илинган усталар ушлаб чиқилади ва Қорақурумга юборилади. Ҳар бир маҳалладан нечтадир қиз, қанчадир озиқ-овқат бериш сўралиши мумкин. Қаршилик кўрсатганларга 50-60 нафар отлиқ отряд ташланиб, жазоси берилади. Шунинг учун манбаларга кўр-кўрони ишониб кетилавермайди, улар мантиқ нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. @AsanovEldar
显示全部...
👏 72👍 34 23👎 2
Энди мўғуллар Самарқандни/Бухорони қамал қилишини қандай тасаввур қилишингизни ўйлаб кўринг. Тахмин қилиб кўраман: 400 минг аҳоли ва 100 минг аскар шаҳар деворлари ичига яшириниб олган, мўғуллар ташқаридан арусак ва палақмонларда тош отиб, нефть тўлдирилган кува отиб, деворни йиқитмоқчи. Девор тагига ёпирилиб келиб, зиналар билан тепага чиқмоқчи, деворга қўчбоши (таран) уриляпти... Девор очилгач, бутун ҳаммани (500 минг кишини кўчага тўплаб, қириб ташлаяпти. 500 минг одамни бир ерга тўплаш ва қиличдан ўтказиш у давр учун имконсиз ва аслида бефойда бир нарса эканини қўя турайлик. 50-55 гектар ҳудудга 500 минг киши мутлақо сиғмайди. Ўрта аср шаҳарларининг ўртача сиғими — бир гектарга 800-1 600 киши. Аслида Самарқанд қамали қандай бўлган? Шаҳристон девори ичида 60-80 минг киши яшаган, шаҳар ташқарисида, рабодда — яна шунча. Тинч кунларда шаҳарда 2-3 минг аскар турган; мўғуллар қамали арафасида гарнизон 15 минггача кўтарилган бўлиши мумкин (ёрдам қўшинлари ва шаҳарликлардан ёллаш ҳисобига). Майли, 30 минг бўлсин, лекин манбаларда айтилган 110 000 аскар бўлиши мумкин эмас. Қўшин билан доим 30 фоиз ёрдамчи персонал — отбоқарлар, муҳандислар, ошпазлар, бухгалтерлар ва ҳ.к. юрганини ҳисобласак, фантастик рақамлар чиқиб кетади. Қолаверса, армия кетидан доим юзлаб, минглаб туялар, хачирлар озиқ-овқат кўтариб ва судраб келади. Яна гап шундаки, бир киши кунига 3-4 литр, отлар ўртача 30-40 литр сув ичади. Шаҳарда 110 000 аскар бўлса, отлар сони энг камида 220 000 бўлади. Бу кунига 8 800 тонна сув дегани. Бу энг минимал рақам — одатда отлар кўпроқ, уларга туя ва хачирлар қўшилади, ёзда 60 литргача сув ичишади. Ҳали аскарларни қўшмадик. Натижада юз минглик қўшин бир кунда шаҳарнинг бутун сув захирасини ичиб қўяди. Шу боис катта қўшинларнинг йўли ярим йил — бир йил олдин режалаштирилган, чунки қўшин нари борса икки ҳафталик сув ва озиқ-овқат захирасини олиб юролган; йўлда бир кун ортиқча туриб қолиш ҳам очлик хавфини келтириб чиқарган. Озиқ-овқат ва сув захираси тўлдириладиган кейинги манзил аниқ ҳисоблаб чиқилган. Урушни аскарлар эмас, бухгалтерлар, муҳандислар ва географлар ютиб чиққан қайсидир маънода. @AsanovEldar
显示全部...
👍 75🔥 12 9👎 3
Ўтмиш демографияси ҳақида. Манбаларда баъзан жуда катта рақамлар тилга олинади: масалан, мўғуллар ҳужуми пайтида Самарқанд, Бухоро, Урганч каби шаҳарларда 400 мингдан одам яшагани айтилади. Тарихчилар бу рақамлар бироз кўпиртирилганини билади, лекин қай даражада кўпиртирилган? Масалан, мўғуллар вайрон қилган Самарқанд — Афросиёбнинг археологлар аниқлаган майдони 50-55 гектарни ташкил қилади. Бу ҳудудда 60-80 минг аҳоли яшагани айтилади (аҳоли сонини ҳовлилар сонига қараб ҳисоблашади). Бухорода — 25-30 гектар ва 40-50 минг аҳоли; Урганчда — 35-40 гектар ва 50-60 минг аҳоли. Наҳотки саккиз баравар кўпиртириб ёзган бўлса муаррихлар? Саккиз эмас, уч-тўрт баравар. Гап шундаки, кўрсатилган рақамлар шаҳар арки ва шаҳристонига тегишли — айнан улар девор билан ўраб олинган. Девордан ташқарида 5-10 километрга чўзилган яшаш ҳудуди бўлган — у рабод деб аталган. Бу ҳудуд асосан экин майдонларидан, кичик маҳаллачалардан, омборлардан ва чорва тутадиган базалардан иборат бўлган. Расман рабод ҳам шаҳарнинг маъмурий қисми ҳисобланган, лекин рабодлар одатда археологик из қолдирмайди. Рабод билан ҳисоблаганда, 1220 йилда Самарқандда 120-150 минг, Бухорода 70-100 минг, Урганчда 90-120 минг аҳоли яшаган. Амалда, битта вилоятнинг деярли бутун аҳолиси йирик шаҳар ва унинг атрофида яшаган. Қолган ҳудудларда одам кам бўлган: йўлларда карвонсаройлар, ёмлар (почта хизматлари), тоғли ҳудудларда 150-200 ҳарбий яшайдиган истеҳкомлар, сув бўйларида бир неча юз одам яшайдиган балиқчи ва деҳқон қишлоқлар бўлган. @AsanovEldar
显示全部...
👍 47💯 6🔥 4 3