ELTUZ
前往频道在 Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
显示更多2025 年数字统计

147 752
订阅者
+9324 小时
+2 2997 天
+20930 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ҚУМҚЎРҒОНЛИК ХОТИН МАСТ ЭРИНИ БЕЛКУРАК БИЛАН УРИБ ЎЛДИРДИ
Қумқўрғонда 38 яшар хотин Г. О. маст эрини белкурак билан уриб ўлдирди. Эркак уйдаги оғилхонада боқилган улоқни сотиб, пулни ичиб кайф қилиб юборган.
Хотин эса шу улоқни сотиб пулига уч боласи учун зарур уст-бош олмоқчи эди.
«Йўқчилик қурсин. 2017 йилда турмуш қурдик. Эрим ғирт ароқхўр алкаш чиқди. Уч боланинг эҳтиёжига пул топай деб тинмай ҳаракатдаман» – дейди аёл.
Лекин унинг эри улоқни сотиб пулини ичиб бошлаган. Уч боласини бозорга етаклаб борган хотин эрини ширакайф аҳволда кўрди, сўнг индамай болалари билан ортига қайтиб кетди.
Уйга ширакайф қайтган эрини кўрган хотин чидаб туролмади. Орада жанжал чиқиб хотин ҳовлидаги белкурак билан эрнинг бошига бир уриб ўлдириб қўйди.
Қумқўрғон туман суди уни 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Эр гўрда, хотин қамағда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 124❤ 61👍 32🤬 20😱 9🤔 5😁 2🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ҚАРШИДА 2000 ЎРИНЛИК СТАДИОННИ «БУШ ЕР» ДЕБ КЎРСАТИБ, КОТТЕЖГА АЙЛАНТИРИШДИ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Шайх-Али маҳалласида 1998–1999 йилларда давлат маблағи ва ходимлар меҳнати билан барпо этилган 2000 ўринли Марказий стадион бугун “вайрона ҳолат”га келиб қолди,
Иддаоларга кўра, стадион ўрнида коттежлар қуриш режаси бор.
Ушбу стадион аввал фақат маҳалла ёшлари учун эмас, балки Жазони ижро этиш колониялари, тергов ҳибисхонаси ва ҳарбий қисм ходимларининг спорт машғулотлари учун ҳам хизмат қилган. Стадионда теннис корти, турниклар, спорт ускуналари бор эди, маҳалла ҳамда қўшни қишлоқлар ёшлари шу ерда футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланган.
Мурожаатда таткиланишича, ИИВ тизимидаги айрим мансабдорлар Президентнинг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарори ижроси доирасида уй-жой қуришни баҳона қилиб, стадион ҳудудини “4,5 гектар ташландик бўш ер” сифатида расмийлаштирган ва хусусий қурилиш ташкилоти билан шартнома тузилган.
Мурожаат муаллифига кўра, натижада стадион бузилган, ҳудуд ташландиқ ҳолга келиб қолди.
Стадион ЖИЭК ҳудудига жуда яқин жойлашган, маҳкумлар сақланадиган муассаса ёнида уй-жой қуриш эса ғалати ғоя.
Шунингдек, стадион атрофида 1998–2000 йилларда экилган минглаб арча, сосна, терак каби дарахтлар нобуд қилинган. Бу ҳолат “экология талаблари қўпол бузилиши” сифатида баҳоланиши шарт.
Фуқаролар бу масала юзасидан турли идораларга кўп марта мурожаат қилишди, аммо амалда натижа йўқ. Шу сабаб у стадионни “аввалги ҳолатига келтириш”, етказилган зарарни қоплаш ва айбдор деб кўрсатилаётган мансабдорларга қонун доирасида чора кўришни талаб зарур.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 70🤬 38👍 16😢 4🤯 3🔥 1
00:32
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДЕМИЯСИДА ЁТОҚХОНА БИНОСИ БЎШ, ТАЛАБАЛАР ЭСА ИЖАРАДА САРСОН
Элтузга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида таҳсил олаётган талабалар мурожаат қилишди.
Академия ҳудудида иккита ётоқхона биноси мавжуд бўлса-да, улардан фақат биттаси ишламоқда, иккинчиси эса тўрт ойдан бери бўш ҳолда ёпиқ турибди.
Маълумотга кўра, иккинчи ётоқхона аввал маъмурият ходимлари томонидан вақтинча фойдаланилган. Ўқув йили бошида маъмурият янги бинога кўчиб ўтгач, ётоқхона бўшаб қолди. Бироқ шу пайтгача бу.бинога талабалар жойлаштирилмади.
Раҳбарият расмий сабаб дея мебель учун маблағ йўқлигини таъкилади. Натижада, 2-курс ва ундан юқори курс талабалари ётоқхонадан рад жавоби олиб, ижарама-ижара сарсон бўлиб юришибди.
Шунингдек, академияда спорт инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ҳам талайгина. Ўқув даргоҳида спортзал йўқ, биронта спорт иншооти ишламайди. Янгидан қурилган газонли стадион ҳам талабалар учун ёпиқ. Жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўқув корпуси ичида ўтказилмоқда.
Академияда ошхона ҳам йўқ эмас, янгидан қурилган ошхона ҳали ишга тушмаган. Фақат битта кичик буфет бор, ундаги нархлар кўча кафеларига нисбатан ҳам икки баробар қиммат. Шу сабаб ўқитувчи ва талабалар атрофдаги кафе ва ресторанларга чиқиб овқатланишга мажбур. Арзонлаштирилган талабалар тушлиги умуман йўқ.
Ётоқхонада яшовчи талабалар ҳам деярли овқат пишира олмайди. Сабаби, табиий газ плиталар ўрнатилмаган, барчаси электр плиталар. Электр плитада эса ҳатто тухум қовуриш ёки чой қайнатишга ҳам узоқ вақт кетади, қуввати шу даражада паст.
Яна бир эътиборли жиҳат – академияга Президент ташрифи куни билан боғлиқ. Айтилишича, ўша куни ётоқхонада яшовчи талабалар эрталабдан кеч соат 20:00 гача кўчага чиқариб қўйилган. Фақат олдиндан тайёрлаб қўйилган 10–15 нафар талаба қолдирилган.
Молиявий масалалар эса энг оғриқли нуқталардан бири. Давлат гранти асосида ўқувчи талабалар амалда фақат 1-курсда 6 ой стипендия олади. 2-3 курсларда стипендия олувчилар 10 фоизга ҳам етмайди. Сабаб сифатида сессия пайтида атайлаб паст баҳолар қўйилиши айтилмоқда. Агар учта фандан “3” баҳо қўйилса, кейинги 6 ой учун стипендия тўланмайди. Шу боис, талаба қанча ҳаракат қилмасин, барибир баъзи фанлардан “3” қўйилиб, стипендиядан маҳрум қолмоқда. Эътиборлиси, 3 лик стипендия миқдори ҳам бор-йўғи 550 минг сўм.
Бундан ташқари, якуний назорат имтиҳонлари даврида талабаларга икки кун “ўқиш бўлмайди” деб айтилган, натижада талабалар шаҳар кезиб юрган. Лекин бу ҳолат кейин имтиҳонларда ҳисобга олинмаслиги маълум қилинган.
Шу билан бирга, академияга бу ўқув йилида 100 нафардан зиёд талаба суперконтракт асосида қабул қилингани ҳам саволлар уйғотмоқда. Аввал бундай амалиёт бўлмаган. Мурожаатда “буларни қандай ишга жойлаштиради, квота тизими қаерда қолади?” деган савол қўйилган ва суперконтракт орқали қабул қилинганлар келажакда устувор бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Ҳуқуқ академияси.mp46.35 MB
❤ 107😱 51😁 32🤬 20😢 9🤔 6👍 3🔥 3🎉 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ИИВ АКАДЕМИЯСИ ДИНИЙ РАДИКАЛИЗМ БОТҚОҒИДА
Ички ишлар ходимлари демократик давлат қўлидан ош-нон ейди. Шу «тоғут» ҳукумат уларга ҳар йили бюджетдан ойлик ажратади. Лекин бу чаласавод овсарлар Толибон форматидаги тоталитар шариат ҳақида орзуманд. Бунинг отини тузлиққа тупириш ёки нон тутган қўлни тишлаш дейилади.
Элтуз таҳририятига Ички ишлар вазирлиги Академиясида кузатилаётган хавотирли ҳолатлар ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, бугун ИИВ Академиясида диний фанатизм ва радикал қарашлар тобора кучайиб бормоқда, аммо раҳбарият буни ё кўрмаяпти, ёки атайлаб кўрмасликка оляпти.
Ўзбекистон дунёвий давлат ҳисобланади ва дунёвийликни ҳимоя қилиш энг аввало ички ишлар органларининг бевосита энг долзарб вазифаси саналади. Лекин айнан шу органлар учун кадр тайёрлайдиган асосий таълим муассасаси — ИИВ Академиясида бу тамойилга зид ҳолатлар оддий ҳолга айланаётгани айтилмоқда.
Мурожаатда қайд этилишича, курсантлар Конституция, кодекслар ва амалдаги қонунларни чуқур ўрганиш ўрнига турли норасмий диний материаллар, диний давлатчилик ғоялари ва радикал қарашларга берилиб кетмоқда. Бу кетишда, улар тез орада «Тавба» сурасидаги битикларни амалга ошира бошлашади.
Миллий қадриятлар, маданий-маърифий ва оилавий анъаналар, гендер тенглиги ҳамда дунёвий давлатчилик асосларини очиқдан-очиқ инкор этиш айрим курсантлар орасида “меъёр”га айланиб бормоқда. Улар учун хотинга рўмол ўратиш – ор масаласи.
«Ўқишга қабул қилинган пайтда соғлом ва дунёвий фикрлайдиган кўплаб ёшлар қисқа вақт ичида радикаллашиб бормоқда. Улар тарих, мантиқ, диншунослик асослари ва фалсафадан мутлақ бехабар. Бўш мия фанатизмга мойил бўлади. Бир тийинга қиммат, сунъий интеллект яратган «Келажак соат»лари ушбу фанлардаги базавий билимни қамрамайди» – дейди педагоглар.Академиянинг шахсий хавфсизлик бўлими урчиган фанатизмга қарши ҳеч қандай самарали чора кўрмаяпти. Муаллифлар буни ё лоқайдлик, ёки онгли равишда кўз юмиш сифатида баҳоламоқда. Иккинчи вариант ҳақиқатга яқинроқ. Айрим хавфсизлик ходимларининг ўзи ҳам хизмат вақтида беш маҳал намозни канда қилмайди. Майли, инсонийлик юзасидан ўқийверсин деймиз. Лекин бу мулла мелисалар «далЬше, болЬше» қабилида тарғибот қила бошлашади. Ўзгалар виждонига аралашиб охират қозисига айланишади...» Ваҳоланки, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга кўра, ички ишлар органлари ходимларига хизматни ўташ вақтида диний расм-русум ва маросимларни бажариш қатъиян ман этилган. Шунингдек, ИИО бинолари ва ҳудудларида диний маросимлар ўтказиш, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлаш мумкин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган. Асосий вазифаларидан бири экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўлган органда хизмат қиладиган кадрларнинг ўзи радикал қарашларга мойил бўлиши, шариатни қонундан устун қўйиши — жуда хавфли ҳолат. Мурожаат муаллифлари кескин огоҳлантиради: агар жамиятда диний радикал ҳаракатлар кучайса, уларнинг олдинги сафларида айнан ИИВ Академиясини битирган ходимлар туриб қолиши хавфи бор. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 117😱 44😁 28🤬 23👍 13🤔 6
06:30
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️НАМАНГАНДА ЯНА БИР ИИБ БОШЛИҚ ЎРИНБОСАРИ «КЎТПАРАСТ» БЎЛИБ ЧИҚДИ
Ушбу аудиони тингланг. Ички ишлар тизимида ходимларга худди жиноятчи маҳкумдек муносабат шаклланган. Аудиода Наманган вилояти Давлатобот ИИБ бошлиғи ўринбосарлари Азизов ва Мавлоновлар ходимларни «кт», «қтақ» каби устма-уст ҳақоратлар билан эзишни одат қилишган. Аудиода ҳам айнан «кўт» ҳақорати кўпроқ қайтарилади. ИИБ раҳбариятининг кўт мавзусига жуда боғланиб қолганини сезиш мумкин. Бу носоғлом қизиқишнинг сабаби нима?
Ҳар куни 8:00 дан 20:00 гача, кўп ҳолларда ярим тунгача ишда ўтириш шарт. Шанба, якшанба кунлари ҳам мажбурий иш. Устига-устак мана бундай куракда турмас ҳақоратлар. Бу босимга чидолмаган 2 нафар ходим аллақачон бўшаб кетди.
Ички ишлар раҳбарияти қуйи поғона ходимларни атай ишдан бездириб, ҳукуматга, сиёсий тузумга нисбатан нафрат шакллантирмоқдами?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
61.58 MB
🤬 116❤ 73👍 37😱 21😁 17🤯 4😢 4🔥 2⚡ 1
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?
Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?
https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.
Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.
Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.
Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
❤ 41👍 9🔥 5
01:28
视频不可用在 Telegram 中显示
Янги йил, янги йил... Свет ўчмасин бу йил!
svet o'chmasin bu yil.mp416.73 MB
😁 265❤ 23🔥 10😢 10🎉 6🤬 3🤩 3
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 18 декабр – АҚШда қуллик ва мажбурий меҳнат бекор қилинган кун.
1865 йил 18 декабрь – тарихдаги энг муҳим саналардан бири бўлиб, у нафақат бир Америка, балки бутун инсониятнинг эркинлик ва тенгликка бўлган қарашларини ўзгартириб юборган.
Шу куни АҚШ Конституциясидаги қуллик ва мажбурий меҳнат бекор қилиш тўғрисидаги 13-тузатиш расман кучга кирди. Бу миллионлаб инсонларнинг озодликка чиқиши ва инсон ҳуқуқлари тарихидаги энг катта бурилишлардан бири бўлди.
АҚШ Конституциясига киритилган 13-тузатиш (13th Amendment) мамлакат ҳудудида қуллик ва мажбурий меҳнатни (жазо сифатида қўлланиладиган ҳолатлардан ташқари) бутунлай тақиқлади.
Бунгача 1863 йилда президент Авраам Линкольн «Озодлик тўғрисидаги декларация»ни (Emancipation Proclamation) имзолаган эди. Бироқ, ушбу декларация фақат уруш давридаги ҳарбий буйруқ бўлиб, уруш тугагач қонуний кучини йўқотиши мумкин эди.
13-тузатиш эса қулликни конституциявий даражада бекор қилди. Тузатиш 1865 йил 31 январда АҚШ Вакиллар палатаси томонидан кўп қийинчиликлар билан қабул қилинган (бу жараён машҳур "Линкольн" фильмида жуда аниқ кўрсатилган). Қонун кучга кириши учун штатларнинг 3/4 қисми уни тасдиқлаши керак эди.
1865 йил 18 декабрь куни Давлат котиби Уильям Сьюард тузатиш етарли миқдордаги штатлар томонидан тасдиқланганини ва расман кучга кирганини эълон қилди.
Шу куни АҚШдаги 4 миллионга яқин қул расман озод фуқароларга айланди. Жанубий штатларнинг текин ишчи кучига асосланган иқтисодий тизими бутунлай вайрон бўлди ва янги меҳнат муносабатлари шакллана бошлади. Бу тузатиш кейинчалик қора танлиларга фуқаролик бериш (14-тузатиш) ва овоз бериш ҳуқуқини бериш (15-тузатиш) учун йўл очди.
Гарчи 1865 йилда федерал даражада тасдиқланган бўлса-да, Миссисипи штати рамзий маънода 13-тузатишни фақат 1995 йилда ратификация қилган ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни 2013 йилдагина якунига етказган.
Бугунги кунда 18 декабрь – инсониятнинг ўз хатоларини тузатиш ва шахс эркинлигини ҳамма нарсадан устун қўйиш рамзидир. Гарчи қулликнинг классик шакли тугатилган бўлса-да, бу сана халқаро миқёсда замонавий қуллик ва одам савдосига қарши курашиш кераклигини эслатиб туради.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 53👍 10😁 8
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️АЛИШЕР ИЛҲОМОВ: ПУТИН ДЎППИСИНИ ОСМОНГА ОТСИН
Комилжон исмли тожик болани ўлдирган Тимофей 9 синфда ўқир ва 14 ёшда эди. У ўлдиришни режалаган қурбонини айнан миллий мансублигига қараб танлади. Бу қотиллик кўпчиликни шок ҳолатига туширди. Лекин ҳайрон қолишга ҳожат йўқ, чунки бу Россия «зомби қутиси»дан (ТВ) тинимсиз оқиб келаётган рашистик пропаганда ва нацизм руҳдаги мияни ювиш натижасидир.
Путин мамнун бўлиши керак, чунки бу унинг сиёсати мевасидир. Унга айнан шундайлар керак ва у айнан шундай манқуртларни тарбиялаб етиштиришни кўзлаган эди. Тан олишимиз керак — у ўз мақсадига эришди.
Ягона истисно шундаки: Путин бу каби «тимофейлар» айнан президент бармоғи билан кўрсатган одамларни ўлдиришини афзал кўрган бўларди. Бу зомби эса бироз шошилиб қўйди. Аммо, катта эҳтимол билан, у ягона «зомбилашган» бола эмас ва биз ҳали пул учун эмас, балки ўз қарашлари ва мафкураси учун одам ўлдирадиган янги «Z-авлод» вакилларини яна кўп кўрамиз.
Тимофейнинг тақдири нима бўлади? Уни, катта эҳтимолда, айбдор деб топишади, лекин вояга етмагани сабабли қамоққа тиқишмайди. 3-4 йилдан кейин эса уни навбатдаги СВОда (Украинага қарши урушда. таҳр.) иштирок этиш учун қуролли кучлар сафига таклиф қилишади.
Фронтда бу зомби ўзи учун ҳеч қандай салбий оқибатларсиз, катта миқёсда одам ўлдириш имкониятига эга бўлади. Қанча кўп ўлдирса, шунча кўп мукофот, жумладан «қаҳрамонлик» юлдузини ҳам олади. Шундай қилиб, боланинг келажаги порлоқ — ҳали бу хунрезлик этади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 138😢 86😱 33🤬 27🔥 5😁 5🤔 4👍 2🤯 2🎉 1
⚡️РОССИЯДА МИЛЛАТЧИ ЎСМИР 10 ЯШАР ТОЖИКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИНИ ЎЛДИРДИ
Москва вилоятидаги мактабда 10 яшар тожикистонлик ўқувчи пичоқланди. Фожиа 16 декабр куни содир бўлган.
Маълумотларга кўра, мактабнинг 9 синф ўқувчиси Тимофей К. ҳужум учун айнан рус миллатига мансуб бўлмаган болаларни қидирган. Тимофей К. Қобилжон Алиевга у асли тожикистонлик бўлгани учун ҳам бир неча бор пичоқ урган. Болажон оғир жароҳатлар оқибатида нобуд бўлди.
Ҳукумат босқинчи уруш билан банд. Халқ орасида эса эгасизлик, «безпредел» шукуҳи ҳукм сурмоқда. Ўзга миллатларга нафрат ва шовинизм ғояси ғўр мияни эгаллаб олса, оқибат шу бўлади.
Ушбу хабар ўрис патриот миллатчиларга хурсандчилик олиб келди. 10 яшар ўлган болани личинка ва чурка деб ҳақоратлаган мана бу постга юз-юзлаб одам лайк босган.
Ватниклар бу жиноятни «уюштирилган», нафрат постини эса «ғарб фитнаси» деб аташи тайин. Хўп, шундай ҳам дейлик. Лекин ҳукуматнинг сукунатини нима деб оқлаш мумкин?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 287😢 84❤ 71🤯 4🎉 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ФИНЛАДИЯДА ОСИЁЛИКЛАР УСТИДАН МАЗАҲ ХАЛҚАРО ЖАНЖАЛГА АЙЛАНДИ
«Мисс Финляндия» танлови ғолиби Сара Жафце ноябрь ойи охирида кўзларини қисиб тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.
«Мен хитойликлар билан тушлик қилишга кетяпман», — деб ёзди у сурати остига.
Ирқий жанжалнинг бошланиши учун шу постнинг ўзи етарли бўлди. Бунга муносабат ўлароқ тезкор жавоблар янгради. Натижада бу хотин ирқчиликда айблади ва «Мисс Финляндия» унвонидан маҳрум қилинди. Аммо бу ҳали холва эди.
Ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи ўнг қанот – «Ҳақиқий финлар» партияси сиёсатчилари жазо жуда қаттиқ бўлганини айтиб чиқишди ва қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида ўзлари ҳам худди шундай тарзда кўзларини қисган суратларни эълон қилишди.
Шундан сўнг, Бош вазир оммавий равишда, жумладан, Финляндиянинг Токиодаги элчихонаси аккаунти орқали ҳам узр сўрашга мажбур бўлди.
Жанжал ҳамон тинмаяпти ва ҳозирда Хельсинкида ҳукмрон коалиция парчаланиб кетишидан жиддий хавотир билдирилмоқда.
Бизнинг бодомқовоқ гўзаллар бу қилиққа қандай муносабат билдирган бўлишарди?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 88😁 77🤬 20👍 15😱 5🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ЭНДИ УКРАИНА АРМИЯСИНИНГ АСОС ҲОМИЙСИ ЕВРОПА БЎЛАДИМИ?
АҚШ ва Европа давлатлари урушдан кейин Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлади, деб ёзади The New York Times.
Режа Украина армиясини кучайтириш, мамлакат ичига Европа кучларини жойлаштириш ва Америка разведкасидан фаол фойдаланишни назарда тутади.
Ҳужжатлар Берлиндаги музокараларда тасдиқланди:
• Биринчи ҳужжат: Украинага НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатларини берилади.
• Иккинчи ҳужжат: Россия янги ҳужум бошламаслиги учун АҚШ ва Европа Украина Қуролли Кучларига қандай ёрдам беришини тавсифлайди.
Шунингдек, «Тинчлик даврида» Украина армияси сонини 800 минг кишига етказиш режалаштирилган.
Европа кучлари осмонда ва денгизда хавфсизликни таъминлаши керак, АҚШ ва Иттифоқ эса қурол етказиб беришни давом эттириш мажбуриятини олади.
Кафолатларни юридик жиҳатдан мажбурий қилиб қўйиш кўзда тутилган, Трамп эса уларни Сенат ратификациясига тақдим этишга тайёр.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 49❤ 36😁 19🤬 7🤔 4🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
ЧОРТОҚ ТУМАНИ ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИДА НОҚОНУНИЙ ПУЛ ЙИҒИМЛАРИ
Биз, Чортоқ тумани Ёшлар ишлари агентлигида фаолият юритувчи ёшлар етакчилари, туман агентлиги раҳбариятининг ноқонуний пул йиғимлари ва ойлик маошларимизни асоссиз ушлаб қолишларидан чарчадик.
Туман агентлиги раҳбари Дилдора Баннаева томонидан “вилоят раҳбари Бахтиёр Мирзатовнинг топшириғи” баҳона қилиниб, 10,5 кВтли қуёш панелларини ўрнатиш учун етакчиларнинг ойлик маоши ва мукофот пулларидан ҳар биримиздан 2 миллион 300 минг сўмдан, олдиндан огоҳлантирмасдан ушлаб қолинди.
Бу ҳолат юзасидан савол берганимизда, “сизлар ўзингиз ташаббус кўрсатиб қўйгансизлар, қаршилар бўлса ариза ёзсин ёки уйига ўрнатсин” деган жавоблар билан босим ўтказилди. Норози бўлган ходимлар ишдан олиш билан қўрқитилмоқда.
Айтиш жоизки, Чортоқ туманидаги ёшлар етакчиларидан жами 131 миллион сўм пул йиғилган бўлиб, шундан фақат 60 миллион сўмга қуёш панеллари ўрнатилгани айтилмоқда. Қолган маблағлар тақдири эса номаълум.
Биз ўз дардимизни очиқ айта олмаймиз, чунки туман агентлиги раҳбари бундай ишларини ходимларни ишдан бўшатиш таҳдиди орқали давом эттириб келмоқда.
Савол туғилади: бундай раҳбарлар қачонгача оддий ходимларнинг ойлик маоши ҳисобига яшайди? Бу ҳолат қачонгача давом этади?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 54🤬 17😁 12🔥 8🤯 2👍 1
00:58
视频不可用在 Telegram 中显示
⚡️ ТАЛАБАЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ ЧЕГИРМАСИ ХЎЖАКЎРСИНГА АКЦИЯМИ?
Ҳар йили «Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун янги йил арафасида 50 фоизлик чегирма эълон қилади. Расмий тартибга кўра, талабалар билет пулининг ярмини тўлаб сафар қилишлари мумкин.
Аммо бу чегирмадан фойдаланиш осон эмас. Талаба вокзалга бориб, талабалик гувоҳномаси ва ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этиши, шундан кейингина билетни қўлда расмийлаштириши керак.
Бу йил ҳам шундай бўлябди. Маълум қилинишича, чегирмали билетлар 18.12.2025 йилдан бошлаб расмийлаштирилади. Аммо муаммо шундаки, янги йилгача бўлган поезд билетлари аллақачон онлайн сотилиб бўлган.
Энг асосийси - чегирмали билетларни олдиндан онлайн расмийлаштириш умуман мумкин эмас. Натижада талабаларга эълон қилинган чегирма амалда ишламай қолябди.
Бу ҳолат илк бор кузатилаётгани йўқ. Ҳар янги йил арафасида айнан шу сценарий такрорланади. Ўтган йили ҳам бу муаммо жамоатчилик томонидан кўтарилган, жумладан, блогер Хушнудбек бу ҳақда очиқ айтиб чиққан эди:
- агар билет олдиндан сотиб олинган бўлса, талабаларга ярим пулини қайтариб бериш механизмини жорий қилиш керак, деган таклиф берилган.
Аммо орадан бир йил ўтди - ҳеч нарса ўзгармади.
Қоғозда бор чегирма, амалда йўқ имконият. Бундай «имтиёз» талабага ёрдам эмас, балки статистика учун қилинган ишга ўхшайди.
Айни муаммо автобус билетларида ҳам кузатиляпти: барчаси онлайн сотилади, чегирмалар эса амалда ишламайди.
Агар ростдан ҳам талабаларни қўллаб-қувватлаш нияти бўлса, чегирмани онлайн тизимга интеграция қилиш ёки олдин сотиб олинган билетлар учун компенсация механизмини жорий этиш шарт.
Акс ҳолда, ҳар йилги янги йил «чегирмаси» шунчаки хўжакўрсинга акция бўлиб қолаверади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Билет чегирма.mp415.12 MB
😁 91❤ 64🤬 25🔥 19👍 8😱 3
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️АВТОСУҒРТА БОЗОРДАГИ ОЧОФАТ АКУЛАГА ҚАЙСИ ТАШКИЛОТ СТОП ДЕЙДИ?
Ўзбекистонда бир неча йилдан буён фаолият юритиб келаётган Astana Motors Company МЧЖ (МК DIRECT МЧЖ) икаласи битта корхонаси ўзининг BYD электромобилларини сотиш билан Ўзбекистон автомобил бозорида ўрин эгаллади.
Ушбу корхонанинг Тошкент шаҳри ва вилоятларда ўзининг диллерлари мавжуд. Диллерлар орқали юзлаб электромобиллар сотилади.
Гап шундаки, сотилаётган элетромобилларни суғурталаш фақатгина Инсон суғурта компанияси орқали амалга оширилмоқда. Иккала корхоналарнинг бош директори Нурали Абдувалиевич суғурта соҳасида гигант акула бўлишни кўзламоқда.
Маълумотларга кўра, корхонанинг автосалонларида ҳар бир менеджерларига суғурта тўловлари бўйича ойлик режа белгилаб берилган. Ойлик режа бажарилмаса, ойликдан кесиб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддасида фуқаролар ва юридик шахслар шартномани эркин тузиши ва ким билан шартнома тузишни ўз хоҳишига кўра белгилашлари қайд этилган. Автосалонга келган ҳар бир мижоз эса Каско суғуртасини олиши учун албатта Инсон суғурта компаниясидан ўтказилиши шарт, бошқа суғурта компаниясидан умуман рухсат берилмайди. Шунингдек, автосалонга келган мижозлар кредит олиш учун тижорат банклари (Алоқабанк, Ипотекабанклар)нинг келишилган филиалларидан ўтиши мажбурий белгилаб қўйилган.
«Фирма яқинда Алоқабанк билан имтиёзли кредит тизимини йўлга қўйди ва у хам Инсон суғуртасидан ўтказилиши белгилаб берилди. Агар менеджер мижозни бошқа банкдан кредит олиш учун йўл-йўриқ бериб жўнатса ёки Каско суғуртаси бошқа компаниядан ўтказилса менеджер ишдан кетади. Кўплаб ёшлар бундай монополияга чидай олмай бошка автосалонларга ўтиб кетишган».
Айнан шу суғурта компаниясини танлашга автосалонни нима мажбур килаяпти? Рақобатни ривожлантириш ваистеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раиси Ҳалилилло Турахужаевдан жиддий чоралар кўриш сўралади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 69🤬 18😁 13👍 7🤯 2
照片不可用在 Telegram 中显示
ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ, КЕЧҚУРУН ЎТАДИГАН ҲОКИМЛИК СОАТИ КИМГА КЕРАК?
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг иш режасига мувофиқ, ҳар ҳафта душанба куни иш вақтидан сўнг, кечқурун “ҳокимлик соати” ўтказилиши белгиланган.
Аммо бу ҳокимлик соатлари кўп ҳолларда соатлаб давом этиб, ундан кейин туман ва шаҳар ҳокимларининг қўл остидаги ташкилот раҳбарларига айтиладиган “бир оғиз гаплари” тугагунча деярли ярим кеча бўлиб кетмоқда. Ташкилот раҳбарлари лом-мим демай, чарчаган ҳолда йиғилиш тугашини кутиб ўтиришга мажбур.
Йиғилиш якунлангач, ярим кечаси уйга қайтишнинг ўзи ҳам осон эмас. Айниқса, қиш фаслида, қировли ва туманли кунларда бу ҳолат янада хавфли тус олади. Айрим ҳудудларда туман жуда қалин бўлади ва йиғилиш қатнашчилари жонини хатарга қўйиб, амаллаб уйларига етиб олишга ҳаракат қилади.
Хайрулло Бозоровга савол: Худо кўрсатмасин, қалин туманда йиғилишдан чарчаб, мудраб қайтаётганларнинг бирига бирор бахтсиз ҳодиса рўй берса, бунинг жавобгарлиги кимнинг зиммасида бўлади?
Келгуси душанба оқшомида, иш режага асосан, яна вилоят раҳбарининг ҳокимлик соати бўлиб ўтади.
Шу ўринда асосли таклиф пайдо бўлади: қиш ойлари тугагунига қадар ҳокимлик соатларини кечқурун эмас, эрталабдан тушгача ўтказиш имкони йўқми?
Бу ҳам қатнашчилар хавфсизлигини таъминлар, ҳам иш самарадорлигига салбий таъсир қилмас эди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 94❤ 65😁 38🤬 21😱 3🔥 1🎉 1
⚡️СЕNTRUM HOLIDAYS ФИРМАСИ МАККА ЗИЁРАТЧИЛАРИНИ ОЧ-НАҲОР ҚОЛДИРДИ
Сеntrum holidays фирмаси Умрачи мижозларга 14 кунлик комфорт тур пакет сотган. Сайёҳатчилар Мадина шаҳри зиёратгоҳларига яқин меҳмонхонада эмас, бошқа бир узоқроқ мусофирхонага жойлаштирилган. Бу фирманинг бирирчи ёлғони эди.
Мадинага тўғридан-тўғри рейс режалаштирилган эди. Бироқ бу ҳам ёлғон бўлиб чиқиб, зиёратчилар Жиддага қўниб транзит қилган.
Мусофирхонада уларга емак берилмади. Нон, туршак, чой билан қорин алдашди.
Араб тилида футбол шарҳини эшитса ҳам юзига фотиҳа тортиб омин дейдиган кўрсавод ва кўрмурид тоифа бор.
«Ашағларга боришганинга шукр қилиш. Оборганларди хатосини яшир. Олло сениям гуноҳингди яширади, бўмаса авлодингдан қори чиқмайди» – дейди улар.Дин тужжорлари ҳам айни шу баҳонани қалқон қилади. Шунинг учун доим уларнинг ошиғи олчи. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
1.mp45.02 MB
2.mp43.98 MB
3.mp44.84 MB
4.mp45.02 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР МИНГЛАБ МИЖОЗЛАРНИ ВАТАНГАДО ҚИЛАДИ
Ўзбекистонда ноқонуний қурилишлар муаммоси жиддий инқироз даражасига етди. Натижада, минглаб оилалар уй-жойсиз қолишлари мумкин. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов расмий равишда маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги саккиз йил ичида республика бўйлаб 38 минг хонадондан иборат ноқонуний қурилишлар аниқланган. Уларнинг маълум қисми ҳали қурилиш босқичида бўлса-да, энг хавфли жиҳати — уйларнинг кўпчилиги аллақачон фуқароларга сотиб юборилган. Айрим ҳолларда эса битта хонадон икки мижозга сотилгани аниқланди.
“Ноқонуний қурилиш” деганда ер участкаси учун қонуний рухсатнома ва маҳаллий ҳокимлик қарори бўлмаган, Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосасисиз ҳамда лойиҳанинг сейсмик хавфсизлиги бўйича давлат экспертизасидан ўтмаган объектлар тушунилади.
Бундан ташқари, бу бинолар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида рўйхатдан ўтказилмаган.
Шунга қарамасдан, уйлар бозорга чиқарилиб, фуқароларнинг йиллаб тўплаган маблағлари эвазига сотилмқда. Бу эса соҳада давлат назоратининг сустлиги ва мансабдорларнинг «масъулиятсизлигини», балки ўғритомоқлигини кўрсатади.
Ҳозирда ноқонуний қурилган уй-жойлар бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган. Унинг вазифаси — объектларни қонунийлаштириш, зарур техник ва сейсмик экспертизаларни ўтказишдан иборат. Гуруҳ вакиллари жойларга чиққан ҳолда биноларнинг зилзилабардошлигини баҳоламоқда. Кейин эса лойиҳа институтлари ва тажрибали конструкторлар иштирокида техник текширувлар ўтказилади.
Элтуз нашрига тақдим этилган маълумотларга кўра, йил бошида 200 дан ортиқ янги бино бузилиш хавфи остида экани маълум қилинган.
Шунингдек, йил якунига келиб 400 га яқин қурилиш объектларида қонунбузарликлар аниқланди.
Ноқонуний қурилишлар муаммоси фақат қурилиш соҳасидаги тартибсизлик эмас, балки ижтимоий адолат, хавфсизлик ва фуқаролар ишончига путур етказади.
Давлат идоралари бу муаммога йиллар давомида кўз юмгани оқибатида минглаб оилалар жабр тортмоқда.
Фуқаролар бундай вазиятда фақат давлатга суяниб қолмаслиги керак. Аввало, уй сотиб олишдан олдин ер ҳужжатлари, қурилиш рухсатномаси, давлат экспертизаси хулосалари ва инспекцияда рўйхатдан ўтганини текшириш шарт. Бу маълумотларни Қурилиш вазирлиги ёки маҳаллий ҳокимлик орқали расман тасдиқлаш мумкин.
Ноқонуний қурилган уйни сотиб олган фуқаролар эса якка ҳолда эмас, жамоавий тарзда масъулларга мурожаат қилиши, прокуратура ва суд органларига даъво киритиши керак. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик назорати орқали мансабдорларнинг масъулияти оширилиши зарур.
Энг муҳими, бу инқироз ҳар бир томонга сабоқ бўлиши керак: қонунийлик ҳар доим ҳам хавфсизлик ва келажак гарови бўлган. Фуқаро ҳам бу тамойилга амал қилмаса, оқибатда энг катта зарарни доимгидек оддий одамлар кўради.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 68👍 21😢 12🤯 7😁 4🤬 3
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ВАҚТ МАШИНАСИ: 17 декабр – инсоннинг илк парвози, Бетховен ва Симпсонлар
17 декабрда қандай оламшумул воқеалар юз берган ва қандай буюк шахслар туғилган? Бугун бу ҳақда энг қисқа сатрларда Элтузнинг «Вақт машинаси» орқали билишингиз мумкин:
⁃ 1903 йил: Биринчи бошқариладиган моторли парвоз. Ака-ука Райтлар (Орвилл ва Уилбур Райт) Шимолий Каролинадаги Китти-Ҳоукда "Флайер" номли самолётда тарихдаги биринчи муваффақиятли, бошқариладиган ва ўз-ўзидан ҳаракатланадиган моторли парвозни амалга оширдилар. Бу воқеа авиация даврининг бошланиши бўлиб, дунёни тубдан ўзгартирди.
⁃ 1989 йил: "Симпсонлар" сериалининг дебюти. Дунё бўйлаб машҳур ва таъсир кўлами кенг бўлган анимацион ситком "Симпсонлар" (The Simpsons) АҚШда Fox телеканалида расман намойиш этила бошлади.
⁃ 1991 йил: Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг эълон қилиниши. Қозоғистон расман мустақил давлат деб эълон қилинди (Мустақиллик куни 16 декабр, аммо расмий эълон 17 декабрда бўлиб ўтган). Бу собиқ Совет Иттифоқининг парчаланиши билан боғлиқ муҳим геосиёсий воқеалардан бири эди.
⁃ 1947 йил: Boeing B-47 Stratojet’нинг биринчи парвози. Биринчи муваффақиятли реактив бомбардимончи самолётнинг парвози авиация техникаси ривожида муҳим қадам бўлди.
⁃ 1939 йил: Иккинчи Жаҳон уруши даврида Жанубий Атлантикада Британия ҳарбий-денгиз кучларининг Германиянинг "Адмирал Граф Шпее" чўнтак линкорига қарши Ла-Плата жанги деб номланган муваффақиятли акцияси якунланди.
Шунингдек, 17 декабрда қуйидаги машҳур шахслар туғилган:
⁃ 1770 йил: Людвиг ван Бетховен. Немис композитори ва пианиночиси. Ғарб классик мусиқаси тарихидаги энг буюк ва энг таъсирли шахслардан бири ҳисобланади. Унинг асарлари Классицизм давридан Романтизм даврига ўтишни акс эттиради.
⁃ 1749 йил: Доменико Чимароза. Машҳур итальян композитори. Асосан, опера-буффа (комик опера) жанридаги асарлари билан танилган.
⁃ 1778 йил: Ҳамфри Деви. Инглиз кимёгари ва физиги. Электрокимё соҳасидаги пионерлардан бири. У натрий, калий, кальций, магний, бор ва бошқа элементларни ажратиб олган. Шунингдек, кончилар учун хавфсиз лампани ихтиро қилган.
⁃ 1797 йил: Жозеф Генри. Америкалик физик. Электромагнетизм соҳасида муҳим кашфиётлар қилган. У электромагнит релени ихтиро қилиш ва ўзаро индукцияни кашф этиш орқали телеграфнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган.
⁃ 1706 йил: Эмили дю Шатле. Француз математиги, физик ва ёзувчиси. У Ньютоннинг "Philosophiæ Naturalis Principia Mathematica" асарини француз тилига таржима қилиб, изоҳлари билан нашр эттирган, бу эса Францияда Ньютон физикасининг тарқалишига катта таъсир кўрсатган.
⁃ 1734 йил: Португалиянинг биринчи қироличаси Мария I туғилган. У 1777 йилдан то вафотига қадар ҳукмронлик қилган.
⁃ 1936 йил: Папа Франциск. Католик черковининг 266-Рим Папаси (2013 йилдан бошлаб). Аргентиналик бўлиб, АҚШдан ташқарида туғилган биринчи Папа ва Лотин Америкасидан чиққан биринчи Пападир.
Бу шахслар ўз соҳаларида чуқур из қолдирганлар ва уларнинг мероси бутун дунё тарихига таъсир кўрсатган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 89👍 21🤬 2
