ELTUZ
前往频道在 Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
显示更多2025 年数字统计

147 659
订阅者
-4924 小时
+2617 天
+9230 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ЭЛТАЪСИР: КАПИТАЛБАНК БИЛАН МУАММО ҲАЛ ҚИЛИНДИ - ЭЛТУЗ РЕДАКЦИЯСИГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМАН
"Элтузда чоп этилган “Капиталбанк мижознинг 200 долларини ютиб юбориб, қайтаришга келганда «эрталар» билан боқмоқда” сарлавҳали мақоладан кейин менинг масалам ижобий ҳал қилинди.
Мақола эълон қилинганидан сўнг банк ходимлари тезкор равишда боғланиб, вазиятни ўрганишди ва менинг 200 долларим тўлиқ қайтариб берилди.
Бу масаланинг ҳал бўлишида Элтуз таҳририятига ўз вақтида ёрдам ва жамоатчиликка ошкор этиш орқали кўрсатган кўмаги учун чин дилдан рахмат айтаман.
Оммавий ахборот воситаларининг аралашуви орқали оддий мижознинг ҳақ-ҳуқуқи тиклангани — амалий мисолдир.
Менинг шикоятимни эшитгани, текширгани ва адолат қарор топишига ҳисса қўшган барчага миннатдорчилик билдираман."
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
⚡️КЎЧАДАГИ ДИНИЙ СЎРОВНОМАЛАРДАН МУДДАО НИМА?
Радикализм қобиғидаги араблашув – ғоявий бўшлиқка тушиб қолган жамиятни ташқи таъсирга мойил қилиб қўядиган хавфли иллат. Жамиятда шу бўшлиқдан фойдаланиб, ўзга миллатнинг маданияти ва ғоясини “илм”, “маърифат”, “ўқув курси” ниқобида сингдиришга уринишлар очиқ-ойдин давом этмоқда.
Жамоат жойларида одамларни тўхтатиб, араб тили, араб ҳарфлари ҳақида савол бериб, сўнгра уларни ўқув курсларига чақириш тренд бўлди.
Бу эса дастлаб одамларни қизиқтириш, руҳий яқинлаштириш ва кейинчалик маълум бир ғояга йўналтириш усулларидан биридир. Бугун «тил ўргатамиз» дейишади, эртага эса «Тавба» сурасидаги оятлар ҳарфма-ҳарф тўғри тушунилиб, амалга оширилиши шарт деган тарғибот оммалашиши тайин.
Энг аламлиси, бунга энг кўп мойил бўлаётганлар аллақачон арабпарастликка хиссий боғланиб қолган, ўз миллий қадриятларига бефарқ бўлиб бораётган қатлам. Миллий ғурур, маданий етуклик ва маънавий мустақиллик етишмаган жойда, албатта, бошқаларнинг ғояси келиб жой олади.
Ўрта Осиё халқларини умумлаштирувчи куч – миллий ўзлик ва бирдамлик. Агар шу пойдевор емирилса, фалокат эшиги очилади.
Тил ўрганиш, ўргатиш айб эмас, лекин кўчада сандирақлаб одамларнинг эътиқодига билвосита алоқадор саволларни бериш – виждон эрки тамойилига зид.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
9.40 MB
10.83 MB
❤ 82👍 56🤬 36😁 15😱 3🔥 2😢 2🤯 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️РАССОМ ТУЗ: ЖУРФАКДАН ЖУРНАЛИСТ ЧИҚСИН ОТИН ОЙИ БИЛАН АПРСҚОРАКАЛАР ЭМАС
Барак ейишдан мақсад - эт ейиш, дейишади. Журфакда ўқишдан мақсад эса - журналист бўлиш.
Журфакни битириб, битта эга кесимли хабар ëзолмай шиғичилик қилиб юрганларни бир жойга жийнасанг, қўй сурувидай бўлади. Журфакни битириб диний рижол, апрс хожака ва ҳижоб тагида ижод қиладиган профессионал отинойиларни йиғса, Орол денгизининг қуриган жойини тўлдирадиган оломон ҳосил бўлади. Битта хотинқули қорака журфакни хатм қилиб, Прагада салафий ячейкаси очувди.
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ëшуллиси Шерзодхон истудентлар билан бетма бет ўтириб бир суҳбатлашсин. Нима хоҳлайсан, нима қилиб юрибсан бу ерда, эртага қайси мачит мутавваллиси бўлмоқчисан ëки қайси гўристонда мушкулкушод ҳужра очиб, хотинларни миясини ювадиган отин ойилик қилмоқчисан, деб, савол-сўроқ қилсин.
Ҳатто икки уч соатгина учадиганимиз учоқ ичида махсус ўргатилган стюардесса ҳар бир йўловчини рентген қилиб ичкарига олади. Мабодо кимнидир тақвоси кучлилик қилиб учоқни пўртиллатмасин деб.
Бу эса камида тўрт беш йил ўқиладиган Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. Мабодо сенинг компасинг толибон разливидаги шариатчилик экан мақласан курсини иситиб, ҳақиқий журналист бўлишни истаган, дунëвий либерал қадриятларни устун қўйган юрдошни ўрнини эгаллаб. Бор, ана ҳужрага. Афғонистонга бориб яша, истаганча соқол қўй, бурқаю паранжини ичида йўқ бўлиб кет.
Хайп сенга бу ўқиш. Ўз вақтида Мадвазир бўлган Турсунали ака мактабда расм чизадиган қобилиятли қизни кўриб қолган. Шу қизга ëрдам берган. Зулпия аберган. Хуллас, бу қизни давлат аашинча рассомликка ўқитган. Бешинчи курсга борганида "Расм чизиш куфр экан, мен отинойи бўламан" деб, бир имомбердига тўртинчи хотин бўлиб ўлиб йўқолиб дап бўлган.
Иби, давлатни сенга сарплаган пули нимаўлди?
Хуллас, кимдир имомбердига бачча ëки эшонбовога назира бўлиб муршид таҳорат қилган сувни талашиб ичиб юрмоқчи бўлса, бемалол.
Лекин Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бундақа жой эмас.
Мендан ойтш.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 101😁 57👍 28🤬 23😢 4🔥 1🤯 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ЖУРНАЛИСТИКА УНИВЕРСИТЕТИ ПРОРЕКТОРИГА НИСБАТАН ЯНГИ АЙБЛОВЛАР
Элтузга Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларидан яна бир мурожаат келди. Бу сафарги шикоятда проректор Санжарбек Рашидовнинг даромадлари, моддий рағбат пулидан ноқонуний улуш олиш иддаоси ва талабаларга босим масалалари тилга олинган.
Мурожаат билан бирга юборилган my.gov.uz орқали олинган даромад маълумотномасида Рашидов ҳар ой 28 миллиондан 47 миллион сўмгача маош олгани кўрсатилган. Талабаларнинг таъкидлашича, проректор расмий маошидан ташқари университетдаги моддий рағбат пулларини ҳам ўз манфаатига йўналтиради. Иддаога кўра, рағбат пули расман берилса ҳам, унинг ярми тьюторлар орқали “қайтариб олинади”. Мурожаатчиларнинг айтишича, бунга рози бўлмаган талабаларга босим ўтказилади.Шикоятда проректорнинг шахсий ҳаётига оид жиддий айбловлар ҳам келтирилган. У Олмазор Ситидаги уйида рус гуруҳида ўқиётган қизлар билан қонунга зид ҳолатларда вақт ўтказиши ҳақида даъволар бор. Бу иддаолар мустақил равишда тасдиқланмаган, аммо талабалар уларни жиддий текширишни сўрашмоқда.
Мурожаатда аввалги хабарда айтиб ўтилган масала, яъни рўмол таққан талабаларга нисбатан босим ҳам такрор келтирилган. Талабаларнинг таъкидлашича, проректор ҳижобли қизлардан рўмолни ечишни талаб қилмоқда, уларни ҳақорат қилаётган ҳолатлар кузатилган. Шу билан бирга университетдаги таълим шароитлари ёмонлиги, совуқ хоналар, лифт ишламагани, смарт-доска етишмаслиги каби муаммолар эътибордан четда қолиб, барча энергия форма назоратига сарфланаётгани айтилган.Талабалар масъул идораларни вазиятни текширишга чақираётгани ва проректорнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 90❤ 49😱 28😁 14🤬 13🔥 6🤯 2🤩 2😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ЖУРНАЛИСТИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ ПРОРЕКТОРНИНГ ҲАҚОРАТЛАРИ ҲАҚИДА ЯНА ШИКОЯТ БИЛАН ЧИҚДИ
Элтузда эълон қилинган анти-ҳижоб кампаниясига оид хабар ортидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларидан яна бир мурожаат келди. Янги мактубда ёшлар проректор Санжар Рашидовнинг муомаласи янада кескинроқ танқид қилганлар.Бир талабанинг ёзишича, проректорнинг талабаларга муносабати ҳақорат ва босим билан тўла. Университет раҳбариятидан мана шундай муносабат кутишмаганини таъкидлаган талабалар вазиятнинг жуда оғир эканини айтишади.
Биз ҳайвон эмас, одаммиз. Хатто ўз отамиз айтмаган ифодалар билан ҳақоратлади. Университетда маданий ва билимли раҳбарлар бор деб ўйлагандик, лекин биринчи курсданоқ бундай таассурот олдик, - дейилади мурожаатда.Талабаларнинг айтишича, проректорнинг асосий талаби форма, аммо таълим сифати ва шароитлар эътибордан четда қолмоқда. Уларнинг таъкидлашича: Ойбек филиалида дарслар совуқ хоналарда ўтмоқда; 7-қаватга лифтсиз чиқишга мажбур бўлиш ҳоллари бор; Смарт-доскалар етишмаслиги сабаб соатлаб навбат кутишга тўғри келади; Сув олиб киришга ҳам асоссиз таъқиқ қўйилган; Танаффуслар қисқа, талабалар ўзини тиклаб олишга улгурмайди.
Форма ўқишимизга таъсир қиладими? Бу ерда ҳар ким ўз пулини тўлаб ўқийди. Формани баҳона қилгандан кўра шароитлар ҳақида ўйланг. Талаба ҳақиқат айтса, НБ қўяман, ҳайдайман деб қўрқитиш тўхтасин. Ҳурмат йиллар давомида йиғилади, бир сонияда йўқолади, - дейди мурожаат муаллифи.Талабалар университет раҳбарияти ва масъул идоралардан вазиятга жиддий эътибор қаратишни сўрашмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 78🤬 42😁 23👍 10🔥 10⚡ 3🤯 3😢 1🎉 1😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️НАВОИЙ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ХОРИЖИЙ ПРОФЕССОРНИ КУТИБ ОЛИШ УЧУН ЎҚИТУВЧИЛАРДАН 200 МИНГ СЎМДАН ПУЛ ТЎПЛАНМОҚДА
Навоий давлат университети Санъат ва спорт факультетининг "Жисмоний маданият" кафедрасида ўқитувчилардан 200 минг сўмдан мажбурий равишда пул тўпланаётгани ҳақида Элтузга маълумот келиб тушди. Хабар берувчининг айтишича, кафедра устозлари чет элдан келадиган профессорни кутиб олиш ва кузатиш учун ушбу маблағни топширишлари талаб қилинган.
Иддаоларга кўра, "эшитмадим, кўрмадим, ойликдан эмас" каби баҳоналар қабул қилинмаслиги билдирилган. Аноним манба бу ҳолат факультетда доимий ва одатий ҳолга айланганини таъкидлади.
Четдан келган меҳмонларни кутиб олиш университет раҳбарияти масъулиятими ёки бу вазифа ўқитувчилар зиммасига юкланяптими?
Маълумотни юборган шахс ўз хавфсизлиги учун сир сақланишини сўради.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 76❤ 50🤬 31👍 5🤯 4⚡ 3🔥 2
⚡️БУВАЙДАДА ЗАМҲОКИМ «АҚЛЛИ БЕКАТ» ЛОЙИҲАСИ МИСОЛИДА ҚОНУННИ БУЗДИМИ?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сонли “Ақлли шаҳар технологияларини жорий этиш Консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида 2021 йил 8 февралда Фарғона вилояти ҳокимининг N67-01-51-сонли фармойиши қабул қилинган. Унга мувофиқ, Бувайда туманидан 18 та бўш турган бекат «Манзилли дастур»га киритилиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров томонидан тасдиқланган.
Бироқ манбаларнинг хабар беришича, Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С. Хизиров қонунга зид равишда туманда амалда фойдаланилаётган яна 18 та бекат бўйича 62-F сонли фармойиш чиқарган. Шу асосда қурилган бекатлар ҳозир кунда фаолият юритмоқда.Манзилли дастурга расман киритилган бекатларнинг кўп қисми эса ўз эгаларига топширилмаган, айримлари ҳанузгача бўш ҳолда турибди.
Қонунбузарликка оид яна бир далил сифатида М. Ибрагимова номига расмийлаштирилган бекат мисол қилиб келтирилмоқда. У Фарғона вилояти АЙББга ушбу бекатни «ақлли бекат»ка айлантириш учун «техник шарт» сўраб мурожаат қилган. Бироқ 2021 йил 21 июндаги N1439/1-05 сонли жавобда унга бекат вилоят ҳокимининг манзилли дастурига киритилмагани айтилган ва рад жавоби берилган. Бу эса туман ҳокими ўринбосари томонидан тузилган рўйхатнинг қонуний эмаслигини тасдиқлайди.Шунингдек, “2019–2021 йилларда Ўзбекистонда ақлли шаҳар технологияларини жорий этиш Концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”га кўра, мазкур йўналишдаги ижро ваколати вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилган. Туман ҳокимлари ёки уларнинг ўринбосарлари мазкур ҳуқуққа эга эмас.
Иддаоларга кўра, С. Хизиров томонидан чиқарилган 18 та ноқонуний фармойиш асосида қурилган бекатларнинг аксари ҳокимликка алоқадор шахсларнинг қариндошлари номига расмийлаштирилган. Бу бекатлар бепул берилганми ёки пул билан — бу ҳам очиқ қолмоқда.Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ ва Прокуратура томонидан текширув ўтказилиши, С. Хизировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу хатти-ҳаракатлари бўйича ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши сўралмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 60👍 30🤬 16😁 3😱 2🔥 1🤯 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️АНДИЖОН ХАЛҚ ТАЪЛИМИДА МАЖБУРИЙ СУҒУРТА КАМПАНИЯСИ
Элтузга Андижон вилоятидан таълим соҳаси ходими мурожаат қилиб, вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбариятига нисбатан жиддий иддаоларни билдирди.
Мурожаатда айтилишича, Халқ таълими Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи шаҳар ва туман таълим бўлимлари раҳбарларини йиғиб, ходимлар учун Молия вазирлиги томонидан йилда бир марта ажратиладиган суғурта маблағи фақат битта компания - “Ўзагросуғурта”га ўтказилиши керак деган топшириқ бергани иддао қилинган.Манбанинг таъкидлашича, бундай талаб мажбурий танловни чеклаш ва амалда монополия яратиш билан тенг:
“Суғурта пулига ҳам аралашяптими? Нима учун фақат битта компания? Бу монополия эмасми?”, дейилади мурожаатда.Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган. Элтузга мурожаат қилган ходим бу ҳолатни текширишда ёрдам сўраган ва жараён очиқ-ошкора ўрганилишига умид қилмоқда. Элтуз мурожаатда келтирилган айбловларни расмий идоралардан изоҳ сўраб ўрганишга тайёр. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 49🤬 15⚡ 2👍 1😱 1
⚡️⚡️⚡️Яқиндагина Мурод билдинчи дегани ҳаволаниб "барибир дарахтларни кесаверамиз" деганди. Қани у?
😁 235👍 17🔥 16❤ 11😱 1
00:24
视频不可用在 Telegram 中显示
Соат 00:45 ҳавони яхшилаш мақсадида тегишли чоралар ҳам кўриляпти. Ёмонни ёмон десанг эти қотади. Яхшини яхши деб турайлик!
IMG_2194.MOV18.42 MB
👍 181😁 40❤ 17🤔 8😢 4
⚡️⚡️⚡️Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани Авайхон МФЙ Дўрмон йўли кўчаси атрофида кимдир ҳазон ёқмоқда. Тутун бутун Қорасувни қамраб олди. Ҳолат 25 ноябрь соат 23:00 атрофида кузатилди. Экологияяяяяя!!!
М Улугбек хазон2.mp44.70 MB
М Улугбек хазон.mp418.41 MB
🤬 55😁 29❤ 12👍 7🔥 1😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА САЪВА КОНТРОБАНДАСИ
Тошкент вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 30 дона саъвани кийим остидан ноқонуний олиб ўтишга уриган одамни қўлга олди.
Маълумотларга кўра, воқеа “Навоий” божхона постида содир бўлган. Шубҳали ҳаракатлари ҳақида пост ходимлари огоҳлантирилган эркак сканерланганда, суратларда шубҳали контурлар аниқланди. Шахсий кўрикдан ўтказилганда, фуқаронинг ички кийимлари орасига 30 та сайроқи қушчалар яшириб қўйилгани аниқланди. Қушлар сайраб кетмаганини қаранг!
Эркак ҳайвонларни декларация қилмаган ва оғзаки сўров давомида улар ҳақида ҳам маълумот бермаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбдор қушларни алоҳилда саватга солиб, давлат божини тўлаб, ўтиб кетиши мумкин эди.
Аввалроқ Тошкентда ноёб лемур ноқонуний савдодан қутқарилгани ҳақида хабар берилганди. Айбдор халқаро миқёсда энг юқори даражада ҳимояланган жониворни парранда бозорида сотмоқчи бўлган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 66😁 21👍 12😢 3🔥 2🎉 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️МТРК ТАЛАБЛАРИ УЧ ЧАҚАЛИК ОЙЛИК УЧУН ОҒИР ЭМАСМИ?
ЎзМТРК қаттиқ интизомий талаблари билан ходимларни ишдан бўшатишга баҳона қидирмоқда.
Ҳозир МТРКда Абдурашид Жўрабоев раислик қилиши маълум. Вазирлар маҳкамаси етиштирган бу мулозимнинг Бош Вазир Абдулла Ариповга алоқадор эканини тахмин қилиш мумкин. Хуллас, МТРК эски қолипда қолиб кетган, бошқарув ва коррупция схемалар услуби ҳам эскича бўлган бир нафталин ташкилот.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида расмий ойликлар ҳаминқадар. Иш тақсимоти адолатсиз ва шу сабабдан гонорарлар ҳам адолатсиз бўлинган. Манаман деган суҳандонлардан тортиб, журналистларгача гонорардан бошлиққа ўлрон тўлаши ҳақида бот-бот шикоятлар келади.
Энди эса компания ходимларга эрталаб 9:00 дан келишни мажбурий қилиб, келмаганларга аёвсиз ҳайфсан бермоқда. Ходимлар кўрсатувлардан бўш пайтда тирикчилик қилиб қўшимча пул топишар эди. Энди эса шу имконият ҳам чиппакка чиқди.
Афтидан, раис Жўрабоев имкон қадар ходимларни ишдан бўшатиш пайидан бўлмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 46😁 23🤬 9👍 8🤩 2
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги, ушбу жараёнда туман ҳокими ўринбосари Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатганлигига оид видеоёзувлар тарқалган.
Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тегишли идоралар иштирокида ушбу ҳолат ўрганилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Бувайда тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникация, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.Х. мансабдор шахс бўла туриб, мансаб ваколатидан четга чиқиб, Бувайда тумани "Найман" маҳалласидан ўтган Найман зовури атрофидаги дарахтларни "Д.С." МЧЖнинг ишчиси томонидан кесилаётганлигидан хабар топиб, уни олдини олиш чораларини кўраётган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Бувайда туман бўлими инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасидан кечишга мажбур қилиб, ҳодиса жойидан олиб кетиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зиён етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 194❤ 75😁 30🎉 4🤔 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️«KOMFORT TEKSTIL» КОРХОНАСИНИНГ ШАРИАТЧИ РАҲБАРИ ИШЧИ ПАСПОРТИНИ ТОРТИБ ОЛДИ
Куни кеча Бухородаги «Комфорт текстил» корхонасида ишчи ходимларга Абдуллоҳ домланинг маърузалари қўйиб берилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Корхонадаги ҳолатни ишчилардан бири видеога олиб қариндошлар гуруҳига юборган. Видео шу гуруҳдан ижтимоий тармоқларга кенг тарқалди.
Абдуллоҳ қорининг маърузаларини эшитиш, оммага қўйиб бериш Ўзбекистонда тақиқланган. Корхона раҳбари шуни била туриб юзлаб ходимларга мунтазам қўйиб эшиттирган.
Буҳоро ИИБ бу шариатчи тадбиркорга қонуний чора кўриш ўрнига видеони тасвирга туширган ходимга босим қила бошлади. Ҳозир «Комфорт текстилнинг» радикал раҳбари ишчиси Наргиза Ражабованинг паспортини тортиб олган.
Раҳбар уни фош қилган ишчидан 18 миллион сўм жарима талаб қилмоқда. Агар жарима тўламасанг, паспорт ва ойликни бермайман деб қўрқитмоқда.
ИИБ эса қўл қовуштириб, ич-ичидан шариатчи раҳбарга ҳайрихоҳ бўлиб жараённи кузатиб турибди. Юртда диний тўнтарилиш бўлса, тузумни биринчилардан бўлиб шу мелисалар сотади. Элтуздан ойтиш.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 103❤ 67😁 18👍 6🤔 5😢 3⚡ 1
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️10 ЙИЛ КЕЧИККАН ЧОРАЛАР
Ҳозир фақат оқибат билан курашилмоқда. Аслида 10 йил олдин экологик талафотга олиб келган сабабларни йўқ қилиш керак эди. Майли ҳечдан кўра кеч. Охирида умид ўлади. Бу шошилинч чорларни кўриш учун Эковазиликни Арипов чангалидан қутқаришга тўғри келди.
Тошкентда ҳавони яхшилаш бўйича Ўзбекистон Президенти тасдиқлаган шошилинч чоралар:
Ўзбекистон Президенти 18 ноябр куни Тошкентда ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган янги чора-тадбирлар дастурини тасдиқловчи қарорни имзолади.
Доллар курси пасайиши ҳисобига ташқи қарзлардан иқтисод қилинган маблағларнинг бир қисми экология масалаларига йўналтирилмоқда.
Асосий қарорлар:
Иссиқхоналар учун газ:
Тошкент шаҳри ва вилояти иссиқхоналарини 2025 йил охирига қадар барқарор газ билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Шу жумладан, тармоқларни инвентаризация қилиш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш вазифаси қўйилган. 2025 йил декабр ойи охирига қадар "Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги"ни ташкил этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади.
Ёқилғи:
1 декабрдан мамлакат бўйлаб АИ-80 бензининг сотилиши тақиқланади.
Юк машиналари:
Декабр ойидан бошлаб Тошкентда юк транспортининг маълум соатларда ҳаракатланиши чекланади (кўчалар рўйхатини ИИВ белгилайди).
Қурилиш:
2026 йил март ойига қадар “Қурилишда экологик фаолият стандарти талаби”ни ишлаб чиқиш. Унда мажбурий мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилиши назарда тутилади.
Ифлослантирувчи корхоналар 2026 йил 1 мартигача мониторинг станцияларини ўрнатиши шарт.
2026 йил апрелига қадар бинолар лойиҳалаштиришда “шамол йўналиши (роза ветров)”ни инобатга олиш стандарти ишлаб чиқилади.
Мониторинг:
Ўзгидромет Тошкентда шамол йўналишига доир маълумотларни доимий ўрганиб, эълон қилиб боради.
Санкциялар:
Экологик қоидаларни бузганлик учун молиявий жазолар фақат юридик шахсларга қўлланилади.
“Яшил Тошкент”:
2025 йил ноябр ойи охирига қадар шаҳарни яшиллаштириш ва экологик тизимини ривожлантиришни мувофиқлаштирадиган республика ишчи гуруҳи тузилади.
Қўшимча чоралар:
Санитария мақсадида дарахт кесишлар (қуриган дарахт кесиш) бўйича коллегиал овоз беришни жорий этиш, 18 та дендрологик ва 15 та ботаник боғлар барпо қилиш, ободонлаштириш хизматлари ва “Яшил ҳудуд” фаолиятини яхшилаш, Экология қўмитаси ходимларини аттестациядан ўтказиш, туман бўлимларини бино билан таъминлаш.
Эко-платформа:
Ягона экологик онлайн платформа ишга туширилади.
Эко-полиция:
Экология вазирлиги мустақил қўмитага айлантирилди ва унинг ҳузурида жисмоний куч ва электрошокер ишлатиш ҳуқуқига эга Экополиция ташкил этилди. (Буларнинг қўлига пистолет ҳам берилади.)
Дарахт кесишга тақиқ:
Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятларга дарахт кесиш ёки кўчиришни назарда тутувчи ҳужжатлар қабул қилиш қатъиян ман этилди.
Маҳалла:
Маҳалла ҳудудидаги дарахтларни ўтин қилиб сотиш аҳолининг камида 10% розилиги билан тақиқлаб қўйилади. Мажлис қилиб 100 кишидан ўнтаси «за» бўлса, бўлди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 129😁 38👍 8🤬 5😢 3
⚡️ҲАВОНИ БУЛҒАГАН ОТКАТ ҚИРОЛИ
Тошкент осмонининг ҳира тортиб, тоза ҳаво қолмаганида ҳар ким турли омилларни айблади. Маҳаллийчилар пойтахтни вилоятлик мошиналар эгаллаб олгани асосий сабаб деб билса, чангдан ўпкаси шишиб ақли ҳиралашган фуқаролар “вазият сирли равишда юқоридан бошқариляпти, мақсад – одамларни қириб юбориш” деган фитна назариясига ишонмоқда.Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистон бошкенти мустақиллик даврининг асосий ифтихори бўлмиш мусаффо осмондан мосуво бўлди. Бу тундлик, ҳавода муаллақ қотган ғубор бир неча кундан бери ҳамманинг кўнглини бузяпти. Шу жумладан, юқоридаги каттаконларнинг ҳам.
Президент администрацияси қатор графиклар билан бирга шаҳарни, теплицаларни иситиш учун ёқилаётган ғилдираклар расмини ҳам эълон қилди. Кенг қамровли рейд бошланди. Аҳвол биз ўйлагандан ҳам ёмон. Лекин машинист бир четда қолиб стрелкачидан айб изламайлик. Ким айтди покришка ёқ деб? Буйруқни ким берди?Тақдим этилган графикларга кўра, шаҳар чангидаги PM 2.5 дисперс заррачаларнинг асосий манбаси табиий чанг ва иссиқлик таъминоти экан. Хўш, ҳеч қачон бўлмаган табиий чанг қандай қилиб бирдан шунчалар кўп ҳажмда пайдо бўлди? 10 йиллаб дарахтларни қириб, ёлғондан кўчат экканимиз оқибати бу. Кўчат экиш баҳонасида миллиардлаб пул ювган ҳокимликлар, вазирликлар, Вазирлар маҳкамаси қачон жавоб беради? Кўчат қуриб кетса қайта-қайта экишда шуларнинг манфаати бор ахир.
Ким Ариповга откат берса истаган биносини қуриб олавериши маълум. На шамол йўналиши, на табиий ландшафт зарурати инобатга олинмайди. Йиллар давомида бирор қурилиш компаниясига экологик сабаб билан қизил карта кўрсатилмади. Мана, оқибат – чанг энди табиий деб номланмоқда. 36 фоиз дисперс заррачалар Тошкент билан туғишган жигар – табиий чанг эмиш. Ким ишонади шу сафсатага? Фақат Алишер Қодиров ва қурилишнинг “откат қироли” – Абдулла Арипов ишонади.Ички аҳволга қараб Бош вазирга баҳо бериш мумкин. Бош вазир ички тартиб, тизим ва ҳатто ҳавога ҳам масъул. Президент мамлакатни халқаро аренада намойиш қилади, ташқаридан инвестиция чақиради – бир сўз билан айтганда мамлакатни ташқи олам билан боғловчи сиёсий шахс у. (Бу борада президент ўз вазифасини уддаламоқда дейиш мумкин.) Маъмурият эса ҳукумат қўлида. Ҳукумат боши Абдулла Арипов эканини инобатга олсак, бош вазир мамлакат экологиясини ҳам тиқадиган жойига икки буклаб тиқиб юборди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 123❤ 74😁 11😢 8🔥 7🤔 5🎉 3😱 2
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️КАПИТАЛБАНК МИЖОЗНИНГ 200 ДОЛЛАР ПУЛИНИ ЮТИБ ЮБОРИБ ҚАЙТАРИШГА КЕЛГАНДА «ЭРТАЛАР» БИЛАН БОҚМОҚДА
Капиталбанк ўз мижозининг 200 доллар пулини ютиб юбориб 16 кундан бери қайтармаяпти.
Элтузга мурожаат қилган банк мижози 9-ноябр куни Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчасидаги “Буюк” супермаркетида жойлашган Капиталбанк банкоматида долларни сўмга айлантирмоқчи бўлган. У конвертация учун 200 доллар пулни Капиталбанк банкоматига қўйганда чироқ ўчиб қолди.Банкомат пулни ютиб юборгач қайтармади. Капиталбанк 5 кун ичида мижозга пулни қайтариб беришни кафолатлаган. Банк ходими билан телефон суҳбати ёзиб олинган. Воқеа содир бўлган банкомат коди: SAMR0283. Мен конвертация қилиш учун банкоматга 200 АҚШ доллари солганимда, пулни ўзбек сўмига айлантириб, чиқариш жараёнида кутилмаганда свет ўчиб қолди. Натижада пул банкомат ичида қолиб кетди.
«Пулим банкоматда қолиб кетиши билан, шу заҳоти банкнинг ишонч рақамига қўнғироқ қилдим. Барча суҳбатлар ёзиб олинган бўлиб, операторлар масала 5 иш кунида кўриб чиқилишини, пулни фақат паспортим билан олишим мумкинлигини айтишди. Мен вақт йўқотмаслик учун талаб қилинган барча маълумотларни дарҳол тақдим қилдим» – дейди мижоз.Капиталбанк каби йирик молия институти учун атиги 200 доллар шунчалик "глобал" муаммоми? Банк бундай арзимас суммани қайтариш учун нега 5 кунлик меъёрий муддатни 16 кунгача чўзмоқда?
Супермаркет ҳудудидаги камера ёзувларини текшириш мумкин. Ёки банк ходимлари камералар ёзувларининг “тасодифан” ўчиб кетишини кутишяптими?Банк мижозга берган ваъдани шунчалик бемалол бузаверса, унинг хизмат сифатига ва мижозларга бўлган муносабатига қандай баҳо бериш мумкин?
Аслида, мижоз бу масалани ҳеч қаерга ошкор қилмоқчи эмасди. У банкка вақт берган, унинг стандартларига ишонган. Аммо банкнинг ўзи мижозни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун оммавий ахборот воситаларига чиқишга мажбур қилди.Капиталбанк ушбу шикоятнинг Марказий банкка етиб боришини кутмоқдами? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 99🤬 44😁 16😱 11👍 10🔥 1
БУВАЙДАДА ЗАҲОКИМ ЭКОИНСПЕКТОРНИ КАЛТАКЛАДИ
Фарғонанинг Бувайда туманида ҳокимликнинг катта мансабдори экоинспекторга қўл кўтарди.
Аҳоли шикаоятидан кейин жойига етиб борган Экология қўмитаси инспектори Ахроржон Ниёзов ноқонуний дарахт кесилаётганини кўриб, жараённи тўхтатиш ва ҳужжатлаштиришга уринган.
Лекин туман ҳокими ўринбосари Саидали Хидировга бу ёқмади. Гувоҳларнинг айтишича, у инспекторга босим ўтказиб, ҳатто калтаклаган.
Кейин Миллий гвардия ходимлари ҳам жалб қилиниб, Ниёзов куч ишлатилган ҳолда туман ИИБга олиб кетилган.
Қонуний талабини айтган инспекторга нисбатан зўравонлик содир этилгани айтилаяпти. Бу ҳолат аҳоли, экологлар ва ҳуқуқшуносларда кескин норозилик уйғотди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Бувайда 5.mp441.44 MB
Бувайда 3.mp417.60 MB
Бувайда 4.mp411.60 MB
Бувайда 2.mp44.96 KB
Бувайда 1.mp41.24 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️ҚАЙНОТА, КЕЛИН ВА ЎҒИЛ УЧБУРЧАГИ
Самарқандда фуқаро Нориев Жавлонбек Баҳодирович отаси сабаб шармисор бўлди. Устачилик билан шуғулланувчи 24 яшар ушбу йигит оилали ва икки нафар фарзанди бор.
У ишлаб топган пулларини ота-онасига йиғиб туриш учун бериб келган. Фурсати келганда уй кўтараман, алоҳида чиқаман дея ота-онасидан йиғилган пулларини сўрай бошлади.Йигитнинг отаси пулни қайтаришни хоҳламасдан уйда доимий жанжал чиқараверди. Навбатдаги жанжал ярим кечаси содир бўлди. Йигитнинг отаси келинни суюқоёқликда айблаб, бегона эркак билан тутиб олганини таъкидлади. Жанжал катталашгандан катталашиб, келин ўта оғир ҳақоратларни эшитди.
«Ўғлимни сен айнитяпсан. Пулни сўратиб орага совуқчилик тушуряпсан» дея қайнота келини ва икки неварасини ярим тунда уйдан ҳайдаб чиқарди.Келин 102 қўнғироқ қилди ва оилавий низони тинчитиш учун икки профилактика инспектори етиб келди. Шу пайт ичкарида ухлаб ётган ўғил чиқиб келиб инспекторлардан бирини уриб бурнини синдирди.
Пайариқ туман суди ИИБ ходимини урган Нориев Жавлонбекнинг озодлигини 3 йилга чеклади.Кечаси уйда ухлайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 67😁 34🤬 28😱 13😢 9👍 2🎉 1
