YURIST MASLAHATI
前往频道在 Telegram
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
显示更多2025 年数字统计

291 900
订阅者
+43424 小时
-1 9907 天
+17 97330 天
帖子存档
❗️Адлия вазирлиги фейк хабарлардан огоҳлантирмоқда
Тадбиркорлар ва фуқаролар электрон почтасига шу каби хабарлар юборилаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда.
❌Бундай кўриниш ва мазмундаги хатлар Адлия вазирлигига умуман тегишли эмас ва фейк хабарлар ҳисобланади.
❌Мазкур хатдаги ҳаволалар ва QR-код сизнинг маълумотларингизни ўғирлайдиган сохта сайтларга ҳам йўналтириши мумкин.
❗️Тадбиркорлардан ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмасликни ва фейк хабарларга ишонмасликни сўраймиз, дейилади расмий хабарда.
❤ 15😨 4👏 2👍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Chery гибрид бизнес-класс седани — Arrizo 8 Hybrid
Битта автомобилда самарадорлик, хавфсизлик ва премиум қулайлик.
Асосий афзалликлари:
🔹 Ёқилғи сарфи — 3,9 л / 100 км
🔹 Юриш масофаси — 1400+ км
🔹 Электр режимида — 125 км
🔹 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш
🔹 10 та хавфсизлик ёстиқчаси
🔹 12 та Premium Sony аудио тизими
🔹 Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўриндиқлар
🔹 Кафолат — 7 йил ёки 200 000 км
Батафсил маълумот учун: +998555000655
❤ 16🙈 2
照片不可用在 Telegram 中显示
❗️2026 йилдан бошлаб фуқароларнинг даромад ва харажатларни декларация қилишнинг дастлабки қадами бошланади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромад ва харажатларини ҳисобга олиш тизими тажриба-синов тариқасида ишга туширилади.
Дастлабки босқичда фақат барча солиқ органлари ходимлари ва Навоий вилояти ва Чирчиқ шаҳри фуқаролари қамраб олади.
Бунда Сизнинг харажатларингиз қуйидагилар асосида автоматик ҳисобланади: — Вазирлик ва идоралар маълумоти (масалан, номингизга уй ёки машина олсангиз); — Soliq мобил иловасидаги QR-кодли чеклар ва электрон ҳисобварақ-фактуралар.
Тажриба даврида харажатингиз даромадингиздан кўп чиқса ҳам, қўшимча солиқ ҳисобланмайди ва жарима қўлланилмайди. Тизим фақат синовдан ўтказилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
#Суд_амалиёти
"PROFI UNIVERSITY" иши бўйича суд нега Вазирликнинг даъвосини рад қилди.
Кеча иш бўйича умумий картинани ёритгандим. Бугун ҳуқуқий асосларни муҳокама қиламиз.
Вазирликнинг даъвосига кўра, "Лицензия" ахборот тизимига вазирликка номаълум бўлган шахс ноқонуний кирган. Бу шахс вазирлик ходимининг логин-паролидан фойдаланиб, ваколатсиз равишда университетга янги лицензияни тасдиқлаб юборган. Вазирлик буни "тизимга ташқи ҳужум" ёки "жиноий ҳаракат" сифатида баҳолаб, лицензияни бекор қилишни сўраган.
Суднинг таъкидлашича, агар вазирлик тизимга "номаълум шахс ноқонуний кирганини" ёки бу ерда жиноят аломатлари борлигини иддао қилаётган бўлса, бу факт аввало Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан тасдиқланган бўлиши шарт. Ҳозирги ҳолатда эса, ҳеч қандай суд ҳукми йўқки, унда "фалончи тизимга бузиб кирди ва лицензияни сохталаштирди" деб ёзилган бўлсин.
Баъзи ҳолатлар фақатгина аниқ далиллар (масалан, жиноят суди ҳукми) билан исботланиши керак. Бошқа ҳар қандай тахминлар ёки хизмат текшируви хулосалари суд учун етарли далил бўла олмайди (ИПК 72-модда). Вазирлик "тизимга кимдир кирди" деган важни исботлаб бера олмаган.
"PROFI UNIVERSITY" қонуний тартибда ариза топширган ва давлат божини тўлаган. Лицензия тизимда шаклланган. Тизимнинг ички хавфсизлиги ёки ходимларнинг масъулиятсизлиги учун тадбиркор жавобгар бўлиши мумкин эмас.
Бу биринчи инстация судининг қароридаги энг муҳим асослар, иш ҳозирда апелляция инстанциясида кўрилмоқда. Умид қиламиз иш тадбиркор фойдасига ҳал бўлиб, нотўғри амалиёт шакилланишини олдини олади.
Зеро, Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим. (Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаши қонун 59-м)
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 35👍 4
“Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Ҳукумат қарори (772-сон, 06.12.2025 й.) матни
#Янги_ҳужжат
7889295.pdf2.87 MB
❤ 8👍 3😨 2
Кадастр агентлигининг “отаси” аслида ким бўлиши керак?!
Мустақиллик йилларида ер ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш соҳасидаги маъмурий ислоҳотлар хронологиясига назар ташласак, қуйидагиларни кўришимиз мумкин.
1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.1998 йилдаги ПФ-2059-сон Фармонига асосан Ер ресурслари давлат қўмитаси ташкил этилган ва тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасига бўйсундирилган.
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.10.2004 йилдаги ПФ-3502-сон Фармонига мувофиқ Ер ресурслари давлат қўмитаси тугатилиб, унинг негизида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ташкил қилинган. Мазур Фармон билан давлат қўмитаси бўйсунуви Вазирлар Маҳкамасида қолдирилган.
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2020 йилдаги ПФ-6061-сон Фармонига кўра, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилган.
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2024 йилдаги ПФ-16-сон Фармонига кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўйсунувига ўтказилган.
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.11.2025 йилдаги ПФ-347-сон Фармонига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси бўйсунувига ўтказилган.
Кадастр идораси аввал Вазирлар Маҳкамаси, 2020 йилдан Давлат солиқ қўмитаси, 2024 йилдан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 2025 йилдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси бўйсунувига ўтказилган.
Ер ҳисоби ва давлат кадастрини юритиш соҳаси у идорадан бу идора бўйсунувига ўтказилавериб, “тажриба қуёнчаси” сифатида роса синовдан ўтказилмоқда.
Қизиқ, яқин келажакда Кадастр агентлиги яна қайси вазирлик тизимига ўтказилар экан?!
Манба
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 34😢 15👍 4🤔 3
#Кадровик
Мактаблардаги декабрдаги тарификатция бўйича топшириқ вазирликнинг ноябрь ойидаги қўшма хатида ҳам берилган.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 8🤔 3😨 2
#Кадровик
Мактабларда декабрда тарификатция ўтказилиб, дарслар тақсимланиши қанчалик тўғри?
Кўпчилик педагоглар дарс тақсимоти фақат ўқув йили бошида, яъни сентябрь ойида бир марта қилинади ва йил охиригача ўзгармайди, деган фикрда юрадилар. Аслида эса вазият бошқача ва бундан ўз фойдангизга фойдаланишингиз мумкин.
Агар ўқув йили давомида (масалан, ноябрь ёки декабрь ойларида) малака тоифангиз кўтарилган бўлса, сиз янги йилдан бошлаб кўпроқ дарс соати талаб қилишга ҳақлисиз.
Тартиб қандай ишлайди?
Мактабларда дарс соатлари махсус Низомга асосан устуворлик тамойили бўйича тақсимланади. Яъни, кимнинг кўрсаткичлари (тоифаси, ютуқлари) юқори бўлса, ўша ўқитувчига максимал соат берилиши керак.
Гарчи асосий тақсимот 15 сентябргача якунланса-да, қонунчилик Педагогик кенгашга дарс соатларини қайта кўриб чиқиш ваколатини беради. Демак, сиз янги тоифа олганингиздан сўнг, мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз ва январь ойида Педкенгаш қарори билан юкламангизни оширишларини сўрашингиз мумкин.
Келинг, мисол билан кўриб чиқамиз: мактабда она тили фанидан икки ўқитувчи бор: Зулфия опа – Олий тоифали (20 соат дарси бор). Насиба опа – Биринчи тоифали (14 соат дарси бор). Насиба опа декабрь ойида аттестациядан ўтиб, Олий тоифа олди. Энди у ҳам худди Зулфия опа каби юқори салоҳиятга эга кадр ҳисобланади.
Бу ҳолатда декабр ойида Педагогик кенгаш чақирилади. Зулфия ва Насиба опаларнинг кўрсаткичлари энди тенг бўлгани сабабли, мавжуд умумий дарс соатлари уларнинг ўртасида тенг бўлинади. Натижада, Насиба опанинг дарс соатлари кўпайиб, иккала ўқитувчига ҳам максимал даражада бир хил (масалан, 17-18 соатдан) дарс юкламаси белгиланиши мумкин.
Асос: «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом, 15-банд.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 32👍 8👏 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Хатлов 2025. Мактабларимиздаги вазият
➖ 52 % мактаб мажлислар залига эга эмас.
➖ 56 % мактаб ошхонасиз.
➖ 95 % мактаб ҳожатхоналари инкубация жойлашган.
➖ 274 та мактаб қўлбола печь ("буржуйка") билан иситилади
➖ 79 % фоизи иситиш учун кўмирдан фойдаланади.
➖ 88 % мактаб канализацияга эга эмас
➖ 48 % мактаб марказлашган сув таъминотига эга эмас.
➖ 44 % мактаб ногиронлиги бўлган болалар учун асосий шарт-шароитлар мавжуд эмас.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
😨 90❤ 36👏 9🙈 6
照片不可用在 Telegram 中显示
#Бизнес_солиқ
Энди каммерал солиқ текшируви бўйича камчилик бартараф қилинганда тадбиркор маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди
❗️“Пахтачилик ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш учун юқори самарадор интенсив агротехнологияларни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–370-сон, 09.12.2025 й.) матни
#Янги_ҳужжат
7889484.pdf8.54 MB
👏 7❤ 6
Телефонингиз бузилиб қолди. Устага югуришга шошилманг!
Кўпчилик сотувчилар "фақат ремонт қилиб берамиз" дейишади. Аслида сизда 5 хил танлов бор.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига асосан нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирини талаб қилиши мумкин:
1️⃣Алмаштириш: Айни шундай маркали (моделли) сифатли товарга алмаштириб бериш.
2️⃣Бошқасига алмаштириш: Бошқа моделга алмаштириб, нархдаги фарқни ҳисоб-китоб қилиш.
3️⃣Бепул таъмирлаш: Нуқсонларни бепул бартараф этиш.
4️⃣Арзонлаштириш: Товар нархини нуқсонга яраша камайтириб бериш.
5️⃣Пулни қайтариб олиш: Шартномани бекор қилиб, пулни тўлиқ қайтариб олиш ва кўрилган зарарни қоплаш.
Танлаш ҳуқуқи сотувчида эмас, СИЗДА!
👉@yuristlar_maslahati 👈
👍 55❤ 42🔥 4👏 4
"ИПОТЕКА ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУННИНГ 43-МОДДАСИНИ ҚОНУНДАН ЧИҚАРИБ ТАШЛАЙЛИК! БАРИБИР ИШЛАМАС ЭКАН...
Бугун Самарқанд шаҳар иқтисодий судида бўлган ҳолат мени, адвокат сифатида, чуқур ўйга толдирди. Наҳотки Ўзбекистон Республикаси Қонунидаги аниқ, қатъий ва икки хил талқинга ўрин қолдирмайдиган норма судья учун "мавҳум" туюлса?
Вазият қандай?
"Ипотека тўғрисида"ги Қонуннинг 43-моддасида, Фуқаролик кодексининг 281-моддасида, “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 29 моддасида аниқ ёзилган:
👉 Агар ипотекага олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилади(гаров шартномаси бекор қилинади).
Амалиётда нима бўлди?
Банкка МИБ томонидан мулкни балансга олиш бўйича таклиф берилган. 1 ойлик муддат ўтган. 2 ойдан сўнг балансимизга оламиз деб жавоб беришган. Шунингдек, бугунги кунгача орадан нақ 9 ой вақт ўтди! Банк мулкни балансига олмади. Кадастрдан ўтказмади. Солиғини тўламади.
Суд нима деди?
Судга: Марҳамат, қонунни қўлланг, 1 ойда расмийлаштирмадими — ипотека тугади десак, судья нима деди денг?
Қонундаги 'тугатилади' деган тушунча — бу МАВҲУМ тушунча.
Мантиқ қани? Агар "ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланиш" дегани — шунчаки бир парча қоғозга "розиман" деб ёзиб, кейин йиллаб мулкни номига расмийлаштирмаса, унда Қонундаги 1 ойлик муддат нега керак?
Агар судлар Қонунлардаги бир ойлик муудатни бундай "резина" қилиб чўзишни ва Банкнинг ҳаракатсизлигини оқлашни давом эттирса, келинг, бу нормани қонундан чиқариб ташлайлик!
Бошқа бировнинг кредити учун мулкини гаровга қўйган тадбиркорни алдамайлик. Сенда ҳуқуқ бор, агар банк 1 ойда балансига олмаса, Қонун нормасига асосан ипотека тугатилади (гаров бекор қилинади) деб умид бермайлик.
Токи, банк хоҳлаган пайтда — 1 ойда эмас, 1 йилда, хоҳласа 5 йилда "эсимга тушди, энди балансимга оламан" деб келаверсин.
Лекин биз ҳуқуқий демократик давлат қураётган эканмиз, ҚОНУН БАРЧАГА БАРОБАР бўлиши керак.
Мен бу адолатсиз ва қонунга зид ҳал қилув қарори устидан юқори инстанцияга шикоят қиламан. Кўрамиз, юқори судлар учун ҳам қонун "мавҳум"микан?
👉 @yuristlar_maslahati
❤ 65👏 26👍 10🔥 5
❗️ Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувлар бартараф этилади📷 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан босқичма-босқич назорат қилувчи органлар томонидан ушбу Фармонда кўрсатилган ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар боди-камерадан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. ✅ 2026 йил 1 январдан: 🔸 импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг 9 ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотларнинг 3 ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади; 🔸 кўчмас мулк объектлари ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси ушбу товарларнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб аниқланади; 🔸 Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи ва товарлар сотувчи чет эл юридик шахслари солиқ органида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётгани аниқланиб, рўйхатдан ўтиш тўғрисида хабарнома юборилгандан кейин 30 кун ичида рўйхатдан ўтмаганда, ушбу юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланади; 🔸 камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари аниқлаган тафовутни асослаш учун солиқ тўловчилар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда солиқ органлари томонидан уларнинг кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 26👍 26🙈 1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги"Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-246-сон фармони
#Янги_ҳужжат
ПФ-246.pdf2.09 MB
👍 41❤ 4🙈 4
❗️ Ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади.
➖2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилади.
Бунда 2026 йил 1 июлдан:
➖барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;
➖ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
Президент фармони
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 31❤ 21🙈 2
❗️Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади
2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
➖давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
➖электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
➖алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
➖транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
➖қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
➖кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Президент фармони
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 60❤ 20🤔 7🔥 2
#Суд_амалиёти
Олий таълим вазирлиги судда ютқазган.
Хабарингиз бўлса, Олий таълим Вазирлиги томонидан "PROFI UNIVERSITY"га юриспруденция йўналиши бўйича лицензия берилган эди.
Шундан сўнг Олий таълим вазирлиги қуйидагича изоҳлаб, "2025-йил 29-август куни соат 06:19 дан 09:53гача https:/ license.gov.uz ахборот тизимида юзага келган техник носозлик сабабли, кўриб чиқиш муддати тугамаган аризалар бўйича айрим нодавлат олий таълим ташкилотларининг амалдаги лицензияларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги сўровларига тизим томонидан белгиланган талаб бузилган ҳолда ижобий хулосалар шакллантирилган. Мазкур ҳолат техник хатолик ҳисобланиб, ҳозирда унинг сабаблари тегишли идоралар билан ҳамкорликда чуқур ўрганилмоқда." -деб раддия берганди.
Бу ҳолатга Адлия вазирлиги эса, тизимда ҳеч қандай носозлик бўлмаган, штат режимида ишлаб турганлиги ҳақида ёзганди.
Шу билан университетга шунчаки лицензияни бериб қўймоқчи бўлмаган Олий таълим вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “PROFI UNIVERSITY” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун 2025 йил 29-августда берилган 996228-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Бироқ, 2025 йилнинг 24 отабирида Тошкент туманлараро иқтисодий судида суднинг қарори билан вазирликнинг даъво аризаси рад қилинган.
Суднинг бу қарорга келишига сабаб бўлган ҳуқуқий асосларни қуйида таҳлил қиламиз.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 33👍 6😨 2
#Кадровик
Айтишларича, Янги йилда кетма-кет 4 кун дам олишимиз кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бу бўйича ҳукуматга таклиф киритибди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👏 23❤ 8👍 7
❗️Бугун Президентнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида қилинадиган ўзгаришларга қаратилган муҳим фикрлари жамланмаси.
➖ Ўзбекистонда пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларнинг алоҳида рейтинги юритилади рейтингнинг юқори поғонасида турган фермерларга кредит ставкаси пахта учун 8 фоиз, ғалла учун 10 фоиз қилиб белгиланади.
➖ Агрономлик сирларини ўргатган фермер ва кластерга ҳар бир талаба учун 5 миллион сўмдан пул, талабага эса 1,5 миллион сўм стипендия тўланади.
➖ Устоз фермерлар ўз тажрибасини шогирд фермерга ўргатиб, ҳосилни 50 сентнердан оширишга кўмаклашса, 5 миллион сўм мукофот олади.
➖ Ўз маблағидан пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизигача қисмини субсидиялашга 250 миллиард сўм берилади.
➖ Пахта етиштириш учун биржа орқали минерал ўғит ва ёқилғини 10–15 фоиз арзон нархда етказиб бериш амалиёти келгуси йилда ҳам давом эттирилади.
➖ Адир ерлар қийматининг 1 фоизи миқдоридаги нарх билан аукционда сотилади. Аукцион ғолиблари ерни бошқа одамга қайта ижарага бериши мумкин бўлади ва ижара ҳуқуқи бепул рўйхатдан ўтказилади.
➖ Ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга пахтадагидек ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
➖ Пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларга ўз ерида чорвачиликни йўлга қўйиш учун 20 сотихгача жойда енгил конструкцияли бино қуришга рухсат берилади.
➖ Импорт қилинган наслдор қорамол ва бир кунлик жўжа учун субсидия ажратиш тартиби яна 5 йилга узайтирилади.
➖ Чорвачилик лойиҳалари учун кейинги йил Жаҳон банки ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасидан олиб келинган ресурслар ҳисобидан 157 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу маблағлар чорвадорларга 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан 17 фоиздан берилади.
➖ Четдан наслдор она балиқ олиб келиш харажатининг ярми қоплаб берилади.
➖ Балиқчилик хўжаликлари инкубация, лаборатория, ёпиқ сув айланма тизимларини импорт қилишда божхона божидан озод этилади. Интенсив балиқчиликни йўлга қўйган хўжаликларга ер ва мол-мулк солиқлари 2 карра камайтирилади.
➖ Келаси йил деҳқон ва фермерларга 2 триллион 200 миллиард сўмлик субсидия берилади. Бунда субсидия ажратиш жараёни ҳозирги 4 босқичдан 2 босқичга, уни олишга кетадиган вақт эса 1 ойдан 15 кунга қисқаради. Энг муҳими, ҳар бир субсидия фермерларга маъқул бўладиган шартларда, уларга маблағ энг зарур пайтда бериладиган тизимга ўтилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 40❤ 23😢 3
