ch
Feedback
Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

前往频道在 Telegram

Молиявий билимлар Асосий блог: @shohida_ibragimova Курс бўйича: @Shohida_Ibragimova_admin Реклама учун: @muxlisa_gan1yeva

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
11 027
订阅者
-624 小时
-997
-28030
帖子存档
Кредит сиз учун нима?Anonymous voting
  • Орзуни амалга ошириш
  • Эркинликни йуқотиш
0 votes
👍 14
🔑 Кредит” – ёрдамми ёки тузоқ? Одамлар кредитни икки хил кўради: 💡 Кимдир учун – орзуга етиш йўли ❗️ Кимдир учун – йиллар давомида эркинликни йўқотиш ❓ Сиз кредит олишдан кўпроқ фойда кўрдингизми ёки зарар? Изоҳда ёзинг!
显示全部...
🔥 21 4💯 1
📌 Молиявий саводхонлик нафақат пулни санаш, балки тўсиқ бўлаётган фикрларни енгиш ҳамдир. Ушбу карусельда сиз: ✅ Пулга бўлган нотўғри қарашларни аниқлаш ✅ Позитив бефарқликни ўрганиш ✅ Миндсетни тўғрилаш ва негатив фикрларни йўқотиш ✅ Фикр хатоларини тузатиш усулларини билиб оласиз. 💬 Охиригача кўриб чиқинг ва қайси қисми сизга энг фойдали бўлганини изоҳда ёзинг! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
🔥 14❤‍🔥 5
Сизга маъқул келдими? Яна қандай мақзулар қизиқ?
显示全部...
36❤‍🔥 4
Ўзбекистонда Матиз (~50 млн сўм) олишни молиявий саводхонлик асосида реал, ҳисоб-китоб билан режалаб чиқамиз.
Пастда 3 та йўл бор: тўлиқ нақд, аралаш (бошланғич + кредит/лизинг) ва фақат кредит/лизинг. Ҳар бирида аниқлик, хавфсизлик ва вақт мувозанатини кўрамиз.
📌 Бошлашдан аввал (2 қадам) Фавқулодда жамғарма: камида 1 ойлик харажат (ойлик 4 млн бўлса → 4 млн). Бу бўлмаса, машина олгач бир муаммо чиқса бюджет йиқилади. 1️⃣ Вариант А — Тўлиқ нақд (қарзсиз) Мақсад: 50 000 000 сўм Жамғариш тезлигига қараб муддат: 1,0 млн/ой → 50 ой (4 йил 2 ой) 1,5 млн/ой → 33,3 ой (2 йил 9 ой) 2,0 млн/ой → 25 ой (2 йил 1 ой) 2,5 млн/ой → 20 ой (1 йил 8 ой) 👉 Қандай қилиб 1,5–2,0 млн/ой топиш? 50/30/20 бюджет (50% зарур, 30% ихтиёрий, 20% жамғарма) ўрнига, вақтинча 60/20/20 ёки 65/15/20га ўтинг: энг кўп “пул еб қўядиган 3 категория”ни (Парето 80/20) кесинг: (1) овқат ташқарида, (2) плансиз онлайн харидлар, (3) ортиқча транспорт/абонементлар. Қўшимча даромад: монтаж/СММ/реэлс хизматлари (сизга мос), кечки куръэрлик (велик/оёқ), дам олиш куни уста-муста ёки комиссия асосида савдо. ✅ Афзаллик: фоиз йўқ, энг арзон йўл. ⚠️ Камчилик: вақт талаб қилади, интизом шарт. 2️⃣ Вариант Б — Аралаш (бошланғич + лизинг/кредит) Бошланғич тўлов мақсади 20%: 10 млн 30%: 15 млн (яхшироқ, ой тўлов пасаяди) 9 ойда йиғиш мисоли: 1,5 млн/ой → 13,5 млн (тахминан 30% га яқин). Қолдиқни бўлиб тўлаш (ҳисоб-китоблар) Фараз: 50 млн нарх, 20% (10 млн) тўлайсиз, 40 млн қарз бўлади. Ҳисоб-китоблар учун йиллик ставкаларни консерватив олдим. 24 ой, 30% йиллик → ойига ~2 236 000 сўм; жами фоиз ~13,68 млн 36 ой, 30% йиллик → ойига ~1 698 000 сўм; жами фоиз ~21,13 млн Агар 30% бошланғич (35 млн қарз) қилинса: 24 ой, 30% → ~1 957 000 сўм 36 ой, 30% → ~1 486 000 сўм 👉 Мувозанат тести: ойига (кредит тўлови + ёқилғи + хизмат) даромаднинг 20%идан ошмасин. Ойлик 4 млн бўлса, бу қийин; демак қўшимча даромад шарт. Масалан, 1–1,5 млн/ой қўшимча даромад билан бюджет хавфсизроқ бўлади. ✅ Афзаллик: машина тезроқ қўлингизда, иш/бола ташиш қулай. ⚠️ Камчилик: фоизлар бор; интизом ва қўшимча даромад зарур. 3️⃣ Вариант C — Тўлиқ кредит/лизинг (бошланғичсиз ёки жуда кичик) Тавсия этилмайди, чунки: Ой тўлови катта бўлади, фоизлар кўп, фавқулодда ҳолатда бюджет йиқилади Агар барибир шуни танласангиз, муддати 36 ойдан узун бўлмасин, ва олдиндан 1–2 ойлик тўлов захираси тайёр бўлсин. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
👍 36❤‍🔥 10 5👏 3🔥 2🙏 2😁 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🚗 “ҲАММАДА МАШИНА БОР… МЕН ЭСА ҲАЛИ ҲАМ ҚИЗИМНИ ҚУЁШ ОСТИДА КЎТАРИБ ЮРИБМАН…” 💰Жасур оддий ишчи. Ҳар ой 4 миллион сўм ишлайди. Уй-рўзғор, бола-чақа харажати шу пулдан. 🔻Лекин ҳар гал қизини мактабдан олиб қайтаётганда, ташқаридаги иссиқликда оғирлашган боласини кўтариб кетаркан — бир савол қалбини қийнайди:
“Қачон мен ҳам фарзандимни ўз машинамда, салқинда олиб кетаман?”
Машина олиш учун пул йўқ. Қўшимча даромад — йўқ. ❓ Сизда ҳам худди шундай ҳолат бўлганми? Қайси вақтда шундай савол бергансиз. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
🔥 56❤‍🔥 10🙏 5👍 3
Ассалому алайкум азиз обуначилар! Кеча сизлар билан бўлишган “Eyzenxauer матрицаси” (4 тоифага бўлинган, “Шошилинч/Муҳим” деб белгиланган шаблон) жуда кўплар учун фойдали бўлди ва кимлар уни амалий тўлдиришга киришди.
显示全部...
🔥 23👍 8
01:39
视频不可用在 Telegram 中显示
Фарзандингиз бизнес бошламоқчи бўлса нима қилишингиз керак? 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
19.00 MB
👍 25🔥 3👏 3 1
📌 ТОПШИРИҚ: 📤 Матрицани тўлдиришда аввал 5–10 дақиқа вақт ажратиб, барча молиявий вазифаларингизни ёзиб чиқинг. Кейин уларни 4 та тоифага ажратинг. 📸 Агар хоҳласангиз, тўлдирилган матрицангизни скриншот қилиб, изоҳда биз билан бўлишингиз мумкин! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
🔥 24
📥 ЭЙЗЕНХАУЭР МАТРИЦАСИ — АМАЛИЙ БАЖАРИШ УЧУН ШАБЛОН
Хозирги молиявий муаммоларингизни аниқлаш ва уларни устуворлик даражасига кўра бўлиб чиқиш учун сизга махсус шаблон файлни тақдим этдик.
✅ Ушбу матрица режалаштириш, тўғри ҳаракат қилиш ва ҳиссий қарорларни чеклаш учун жуда самарали восита ҳисобланади. 📝 ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ТЎЛДИРИЛАДИ? 🟥 1. “DARHOL QILISH KERAK” (МУҲИМ + ШОШИЛИНЧ) Бу блокқа кечиктириш мумкин бўлмаган молиявий вазифаларни ёзинг: – Кредит тўлови – Суд ёки мажбурий тўлов – Қарзни ёпиш 🟨 2. “REJALASHTIRISH KERAK” (МУҲИМ + ШОШИЛИНЧ ЭМАС) Бу ерга сиз учун муҳим, аммо ҳозирча шошилмаган ишлар тушади: – Инвеститсияни ўрганиш – Жамғарма режасини тузиш – Қўшимча даромад йўналишлари устида ишлаш 🟦 3. “AVTOMATLASHTIRISH” (МУҲИМ ЭМАС + ШОШИЛИНЧ) Бу ерда ҳамма вақтингизни еб қўядиган, аммо муҳим бўлмаган ишларни автоматлаштиринг: – Ҳар ой тўланадиган интернет, телефон, коммунал тўловлар – Банкомат орқали нақдлаштириш ⬜ 4. “BUTUNLAY CHIQARIB TASHLASH” (МУҲИМ ЭМАС + ШОШИЛИНЧ ЭМАС) Бу ерга умуман керак бўлмаган, пул ва вақтни исроф қилувчи одатлар тушади: – Импульсив харидлар (рекламада кўриб олиб қўйиш) – Бошқалар билан солиштириб депрессияга тушиш – Ҳар куни ижтимоий тармоқларда пул билан боғлиқ ҳавотирли видеоларни томоша қилиш 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
👍 19❤‍🔥 10🔥 5💯 1
EYZENXAUER MATRITSASI.png1.39 KB
❤‍🔥 11👍 7
Бу матрица орқали: – Қайси ишни аввал бажариш керак – Қайси ишни кейинроқ режалаштириш – Қайси ишни бошқаларга топшириш ёки автоматлаштириш – Ва қайси ишлар умуман керак эмаслигини АНИҚ БИЛИБ ОЛАСИЗ. 📌 Кейинги постда сиз учун амалий бажаришга тайёр PDF файлни (шаблонни) берамиз. Унга ўзингизга тегишли молиявий вазифаларингизни ёзиб, аниқ ҳаракат режасини тузишингиз мумкин бўлади. 💬 Изоҳга “ТАЙЁРМАН” деб ёзинг. Кейинги постда файл билан бошлаймиз! 📄
显示全部...
🔥 28👍 4
ЭЙЗЕНХАУЭР МАТРИЦАСИ — МОЛИЯВИЙ ХАЁТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ УЧУН ЭНГ ҚУДРАТЛИ ВОСИТА! Ҳар куни шундай бўладими: – "Ҳамма ишни қилишим керак..." – "Нимадан бошлашни билмайман..." – "Пул топиш керак, лекин нима қилсам...?" 💡 ЭЙЗЕНХАУЭР МАТРИЦАСИ — ана шу беқарорликдан чиқиш, молиявий ҳаракатларингизни тартибга солиш ва устуворликни аниқлаш учун ажойиб восита. 📊 У қандай ишлайди? Бу усул ишларингизни 2та асосий мезон орқали 4та тоифага ажратади: 1️⃣ ШОШИЛИНЧ 2️⃣ШОШИЛИНЧ ЭМАС 3️⃣МУҲИМ 4️⃣МУҲИМ ЭМАС 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
🔥 14👍 3
照片不可用在 Telegram 中显示
🚨 МАҚСАДЛАРИНГИЗНИ ЁЗДИНГИЗ… ЛЕКИН ЭНДИ ҚАЙСИ МАҚСАД МУХИМ ЭКАНЛИГИНИ АНИҚЛАШТИРИШ КЕРАК! Ҳар бир инсонда орзулар, мақсадлар бор — уй, машина, бизнес, таълим, саёҳат, молиявий эркинлик… Аммо бир вақтнинг ўзида барча мақсадларга эришишнинг иложи йўқ. Шундай экан, ҳозир айнан қайси мақсад СИЗ УЧУН энг муҳим? Қайси ишни ҳозир бажариш керак, қайсини кейинроқ режалаштириш мумкин? 🧠 Бу саволларга жавоб бериш учун сизга “ЭЙЗЕНХАУЭР МАТРИЦАСИ” керак бўлади. Бу — мақсадларингизни ва молиявий ҳаракатларингизни устуворликка кўра тақсимлаб, тўғри қарор қабул қилишга ёрдам берадиган аниқ тизим. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
🔥 26
00:06
视频不可用在 Telegram 中显示
💰 Иш ва бизнес ўртасидаги танлов. 🔹 Иш (JOB) – хавфсизлик, лекин чегараланган эркинлик. – Кундан-кунга ўша иш жойи, ўша вазифа. – Даромад барқарор, лекин ўсиш учун имконият кам. – Вақт ва ҳаётингизни пулга алмашиш. 🔹 Бизнес (BIZNES) – хавф, лекин эркинлик. – Қарорлар сиздан, натижа ҳам сиздан. – Аввало риск, кейин ўсиш, охирида эркинлик. – Меҳнатингиз ўзингизга ва келажагингизга хизмат қилади. 🏹 Савол: Сиз ҳозир қаердасиз? Чегара ичидами ёки эркинлик йўлидами? 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
svbnmnhgfd.mp43.52 MB
20❤‍🔥 11💯 9
Кимда қандай муаммо бор, биргаликда йечим топамиз!
显示全部...
💯 15🔥 3
照片不可用在 Telegram 中显示
💔 Пул топиш учун умр ўтиб кетаяптими? Бугун кўп одамнинг кўзларида бир хил чарчоқни кўраман. Ҳар куни меҳнат қиламиз, пул топиш учун югуриб, тер тўкамиз. Лекин ой охирида топилган пул қайерга кетганини билмай ўйлаймиз: “Қани менинг меҳнатимнинг баҳоси? Қани тинчлик, қани эркинлик?” 🔹 Пулни топиш осон эмас. У шунчаки пайдо бўлмайди. Унга қиймат, вақт ва асабларимиз билан эришамиз. 🔹 Лекин қанча топмайлик, агар уни ақл билан сарфлашни билмасак, пулсиз қоламиз. 😔 Ҳақиқат қаерда? ➖ Баъзан умримизни фақат пул топиш учун сарфлаймиз. ➖ Фарзандларимизга вақт қолмайди, ўзимизга эътибор қолмайди. ➖ Жамғарма қилиб қўяйлик десак, кутилмаган харажат, кредит ва реклама қурбони бўламиз. 🎯 Рекламалар инсон психологиясини шундай ўрганиб, шундай урғу берадики: “Агар бу нарсани харид қилмасанг, ҳаётингда орқада қоласан”. 💭 Сизда ҳам бўлганми? Шунча ишлаб, шунча меҳнат қилиб, топган пулингизни хиссиёт учун сарфлаб, кейин афсусланган кунларингиз? 🧠 Эсда сақлаб кўйинг: ➖ Харажат қилайотганда эмоцияга эмас, ақлга таянган холда харажат қилинг. ➖ Сиз пулга хизмат қилманг, пул сизга хизмат қилсин. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
👍 32🔥 11💯 4❤‍🔥 3
00:51
视频不可用在 Telegram 中显示
Айол ишга чиқишни истаса аввал нима қилиш керак?
显示全部...
21.16 MB
💯 58❤‍🔥 6🔥 5😁 4
照片不可用在 Telegram 中显示
💡 Молиявий саводхонликда дангасалик нима учун келиб чиқади? 🔹 Дангасалик — бу миямиз учун энергияни тежаш механизми. У қийин, ресурс талаб қиладиган ишларни кўрганда автоматик равишда “кейинроқ” деган реакцияни чиқаради. 📌 Молиявий соҳада дангасаликнинг асосий сабаблари: ✅ Кучли чарчоқ — организм дам олмаган, уйқу етарли эмас. ✅ Ресурслар камлиги — тана ва мияда энергия берувчи витамин, моддалар танқислиги. ✅ Хато қилишдан қўрқиш — “Нотўғри қарор қилсамчи?” деган ички блок. ✅ Нотўғри қўйилган мақсад — аниқ эмас, ўлчанмайдиган мақсад мияга оғир туюлади ва уни бошлашни кечиктиради. 💬 Шунинг учун молиявий ҳаракатларда дангасаликни енгиш учун биринчи қадам – сабабини англаш керак. 📌 Кейинги постда: 👉 Молиявий саводхонликда дангасаликни қандай енгиш мумкинлиги ҳақида аниқ қадамлар билан ўрганамиз. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...
🔥 38❤‍🔥 12👍 9
照片不可用在 Telegram 中显示
💡 Молиявий саводхонликда дангасалик нима учун келиб чиқади? 🔹 Дангасалик — бу миямиз учун энергияни тежаш механизми. У қийин, ресурс талаб қиладиган ишларни кўрганда автоматик равишда “кейинроқ” деган реакцияни чиқаради. 📌 Молиявий соҳада дангасаликнинг асосий сабаблари: ✅ Кучли чарчоқ — организм дам олмаган, уйқу етарли эмас. ✅ Ресурслар камлиги — тана ва мияда энергия берувчи витамин, моддалар танқислиги. ✅ Хато қилишдан қўрқиш — “Нотўғри қарор қилсамчи?” деган ички блок. ✅ Нотўғри қўйилган мақсад — аниқ эмас, ўлчанмайдиган мақсад мияга оғир туюлади ва уни бошлашни кечиктиради. 💬 Шунинг учун молиявий ҳаракатларда дангасаликни енгиш учун биринчи қадам – сабабини англаш керак. 📌 Кейинги постда: 👉 Молиявий саводхонликда дангасаликни қандай енгиш мумкинлиги ҳақида аниқ қадамлар билан ўрганамиз. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
显示全部...