ch
Feedback
Pressuzb

Pressuzb

前往频道在 Telegram

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
23 227
订阅者
-724 小时
-977
-33130
帖子存档
Туризмда нималар ўзгаради? Президент қароридаги 5 та асосий янгилик Президентнинг “Туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Энг муҳим янгиликлар: 1. “Tax Free” нақд пулда: 2026 йилдан сайёҳлар ҚҚС суммасини чегарада нақд кўринишда қайтариб олиши мумкин. 2. Транспорт: Туристик шаҳарлар ўртасида қатнов вақти 3 баробарга қисқаради. 3. Кадрлар: Самарқандда БМТ шафелигида Халқаро туризм академияси очилади. 4. Ижара: Уй ва дала ҳовлиларни сайёҳларга ижарага бериш соддалаштирилади. 5. Мақсад: 2030 йилга бориб йилига 20 млн сайёҳ ва минглаб янги иш ўринлари яратилади. Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган. Меҳмонхона, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши аҳоли даромадини ошириб, турмуш даражасини юксалтиради. Инфратузилмага киритилаётган инвестициялар эса нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам қулай шароитлар яратади. @pressuzb
显示全部...
00:13
视频不可用在 Telegram 中显示
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида: “Ура-ура қилиб босиш керак эмас менга. Ҳозир одамларимизни рози қилишимиз керак. Кўкрагимизга қўлимизни қўйиб, хизмат қилишимиз керак”. @pressuzb
显示全部...
sinxron_tg_2 ура ура.mp419.85 MB
04:05
视频不可用在 Telegram 中显示
ТМК Ўзбекистон вольфрам бозоридаги улушини бир неча баробар оширади Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) бугун мамлакат саноатининг энг стратегик йўналишларидан бири - вольфрам бўйича янги даврни бошлаб бермоқда. ТМК томонидан амалга оширилаётган янги лойиҳалар натижасида:
Инвестиция қиймати: 103,9 млн долларга; Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми: 280 млн долларга; Экспорт салоҳияти: 181,5 млн долларга етади. Иш ўринлари эса 5000 дан ортиқни ташкил этади.
Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга тушиши натижасида Ўзбекистоннинг вольфрам соҳасидаги глобал улуши ортиб, захиралар ҳозирдаги 2%дан 2030 йилга келиб 5,1 % га, қазиб олиш бўйича эса 0,05 %дан 14,8 га ошади. Батафсил маълумот ва инфографикалар “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган “Махсус репортаж” дастурида тақдим этилди.
显示全部...
TMK.mp439.12 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Азиз Абдуқахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. @pressuzb
显示全部...
Ўзбекистонга экологик муаммоларга қарши кураш янги босқичга чиқмоқда “Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармоннинг қабул қилиниши давлат раҳбарининг фуқароларни ташвишлантираётган экология соҳасидаги муаммолардан хабардор эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, давлат экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг яшаши ва фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрмоқда. Шу муносабат билан, Экология қўмитасини мустаҳкамлаш, Экополицияни ташкил этиш ва экология соҳасидаги умуммиллий лойиҳаларни янада давом эттириш ва кенгайтириш белгиланган мақсадларга эришишга ҳисса қўшиши лозим. @pressuzb
显示全部...
Экополиция тузилади Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади. Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади. Экополицияга Давлат экологик назорат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий махсус прокуратуралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишидаги бўлинмаларининг оптималлаштириладиган штат бирликлари киради. @pressuzb
显示全部...
Экология вазирлиги ҳукумат таркибидан чиқарилади — Президент фармони Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси деб қайта ташкил этилади. @pressuzb
显示全部...
Туризим қўмитаси Экология вазирлигидан ажратилади Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади — Президент фармони. @pressuzb
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди Судда кўрилаётган иш доирасида ўтказилган тафтишда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 8,7 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисоблангани аниқланган. Кейинчалик қайта тафтиш пайтида бош инспектор ушбу солиқни бекор қилиб бериш эвазига 5 минг доллар олган. У ҳисобланган солиқни тўлиқ бекор қила олмагани учун пулни қайтариб бермоқчи бўлган вақтда ДХХ ходимлари томонидан ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. @pressuzb
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Катта лойиҳалар учун — барқарор ва ишончли булутли инфратузилма, уй ва офис учун — хавфсизликни таъминловчи видеокузатув тизими UZTELECOM сизга бир қадам олдинда бўлиш имконини берадиган ечимларни таклиф қилади: бизнес учун булутли хизматлар маълумотларни ишончли сақлаш, лойиҳаларни чексиз кенгайтириш ва дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириб ишлаш имконини беради. Уй ва офис учун видеокузатув тизими эса ҳудудни кузатиш, мулкни ҳимоя қилиш ва бутун оила ёки ходимлар учун хавфсизликни кафолатлайди. UZTELECOM Cloud Техник чекловлар сизнинг бизнесингизни тўхтатмасин. UZTELECOM Cloud билан сиз лойиҳаларингизни чекловларсиз кенгайтиришингиз ва маълумотларни самарали бошқаришингиз мумкин. Энди диққатни инфратузилма эмас, балки ғоя ва натижаларга қаратиш вақти келди. Чексиз кенгайиш — лимитларни унутиб, лойиҳалар ўсиши билан сақлаш ҳажми ва ҳисоблаш қувватини оширинг. Маълумотларни ишончли захиралаш имкони —маълумотларингиз доим хавфсиз, тиклаш эса бир неча дақиқада. 24/7 кириш имконияти — лойиҳаларни дунёнинг исталган нуқтасидан, ҳар қандай қурилмадан бошқаринг. Юқори ишончлиликка эга виртуал серверлар — ҳеч қандай тўхташларсиз, фақат барқарор ишлаш имкони. S3 сақлаш хизмати Managed Kubernetes va CI/CD — иловаларни мураккабликсиз ишга туширинг ва кенгайтиринг. GitHub, GitLab, Docker интеграциялари — иш жараёнини тўлиқ назорат қилинг. Тайёр ечимлар маркетплейси — янги лойиҳаларни тез ишга туширинг, вақт ва ресурсларни тежанг. Чексиз имкониятларни бепул синаб кўринг: cloud.uztelecom.uz Видеокузатув — уй ва офис устидан тўлиқ назорат Агар булутли инфратузилма бизнесингизга чекловларсиз ишлашга ёрдам берса, UZTELECOM видеокузатув тизими уй, офис ёки ҳудудингиз учун тинчлик ва хавфсизликни таъминлайди. Ечим жисмоний ва юридик шахсларга мос бўлиб, соддалик ва ишончлиликни бирлаштиради. Смартфон, планшет ёки компютер орқали онлайн кириш — ҳудудни исталган вақтда кузатинг. Автомобил рақамларини аниқлаш — ҳудудга ким кираётганини дарҳол билиб олинг. Камера шикастланиши ва ноқонуний киришлар ҳақида огоҳлантиришлар Тутун ва оловни аниқлаш — хавф пайдо бўлмасидан олдин ёнғин ҳақида огоҳланинг. Меҳмонларнинг юзини аниқлаш — объектга киришни назорат қилиш имкони. Катта шовқин ва шубҳали фаолият ҳақида сигнал — дарҳол телефонингизга билдиришнома қабул қилинг. 24/7 ҳаракатни қайд этиш ва видео архив — ҳаммаси назорат остида, ҳаммаси қўлингиз остида. Уланиш осон ва тез: 1155 рақамига қўнғироқ қилинг ёки videokuzatuv.utc.uz сайтига ўтинг ва уй ҳамда офисингизни бугуноқ ҳимоянгизга олинг! UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор! @pressuzb
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
DW: Cloudflare хизматида глобал узилиш туфайли Х, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди Хабарларга кўра, энг йирик ҳостинг провайдерларидан бири бўлган Cloudflare узилишларга дуч келди. Фойдаланувчилар Spotify ва Yandex Music мусиқа стриминг хизматлари, Х ижтимоий тармоғи, Аmazon веб-ресурслари ва Оpen AI'нинг сунъий интеллект хизматлари, шу жумладан, ChatGPT билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришмоқда. Узилишдан бироз олдин, Cloudflare барча веб-трафикнинг тахминан 20 фоизини бошқарадиган компания Сантягодаги маълумотлар марказида режали техник ишлар амалга ошириши ҳақида огоҳлантирган эди. Фойдаланувчиларнинг шикоятларидан сўнг, Cloudflare бу муаммодан хабардор эканлигини ва техник муаммоларни ҳал қилиш устида ишлаётганини маълум қилди. @pressuzb
显示全部...
Францияда ўзбекистонлик банкирнинг ўғирланиши саҳналаштирилган бўлиши мумкин — The Insider 2025 йилнинг ёзида ўзбекистонлик банкир Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғирлаб кетилгани ва қийноққа солингани ҳақида хабар чиққанди. Унга кўра, жиноятчиларнинг мақсади 10 млн доллар миқдорида товон пули олиш бўлган. L’Express ва The Insider нашрларининг қўшма суриштируви мазкур ҳодиса бўйича кўплаб зиддиятларни ва воқеа саҳналаштирилганига оид далилларни аниқлади. Хабарда ўзбек олигархи Ботир Раҳимов Қаҳрамонжон Олимовнинг собиқ иш берувчиси бўлгани, 2016 йилда Раҳимов Ўзбекистонни тарк этиб, Туркияга кўчиб кетгани ортидан Олимов унинг активларини қўлга киритиш орқали йирик бойлик орттиргани ҳақида ҳам сўз боради. @pressuzb
显示全部...
02:01
视频不可用在 Telegram 中显示
Бизни ош эмас, байроқ бирлаштиради. @pressuzb
显示全部...
rolik_bayroq_tg_new.mp473.57 MB
star reaction 1
Аграр соҳада тўлов агентлиги ташкил этилади Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳа бўйича давлат раҳбарига тақдимот қилди. Тақдимотда субсидиялар тизимини соддалаштириш мақсадида ҳозирда турли идоралар томонидан берилаётган 75 турдаги субсидияни ягона платформа орқали ажратиб борадиган Аграр соҳада тўлов агентлигини ташкил этиш ташаббуси билдирилди. Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. @pressuzb
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкентда 18 ноябрь куни ҳарбийларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади Тадбир Давлат байроғи кунига бағишланади. Айрим кўчаларда соат 15:00 дан соат 17:00 гача транспорт воситалари ҳаракати чекланади. @pressuzb
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
АҚШ Россия билан ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай давлатга санкция жорий қилиши кутилмоқда АҚШ президенти Доналд Трамп Трамп республикачилар Россия билан бизнес олиб бораётган ҳар қандай давлатга нисбатан санкциялар жорий этадиган қонун устида ишлаётганини маълум қилди.
“Биласизки, мен шундай таклифни ўртага ташлаган эдим. Шу сабабли, Россия билан савдо-сотиқ олиб борадиган ҳар қандай давлат жуда қаттиқ санкцияларга дуч келади”, - деди Трамп.
@pressuzb
显示全部...
00:28
视频不可用在 Telegram 中显示
Кеча Tashkent City’даги биноларда Марказий Осиё давлатларининг байроқлари акс этди. Қозоғистонлик ижтимоий фойдаланувчилари бу ҳолатни ўзгача таассурот билан қабул қилди. Изоҳларда улар ўзларининг илиқ фикрларини ёзиб қолдирган. @pressuzb
显示全部...
IMG_3736.MP410.16 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Президентлар имзолари @pressuzb
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди Президентлар қуйидаги муҳим ҳужжатларни қабул қилдилар: ⁃ Қирғиз Республикасининг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди юзасидан БМТга аъзо давлатларга мурожаат; ⁃ Озарбайжон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши тўғрисидаги қарор; ⁃ Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси; ⁃ Марказий Осиё хавфсизлигига хатарларнинг каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган чоралар. @pressuzb
显示全部...
00:56
视频不可用在 Telegram 中显示
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров: “Биз ҳар доим биродар Ўзбекистонга ўзгача ҳис-туйғу билан ташриф буюрамиз, бу ерда Марказий Осиё бирлигининг ҳақиқий муҳити сезилиб туради”. @pressuzb
显示全部...
Qirg'iz_tg.mp41.71 MB