Burchak | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
显示更多2025 年数字统计

326 819
订阅者
-1 29424 小时
-9 2957 天
+109 09230 天
帖子存档
02:02
视频不可用在 Telegram 中显示
Oлмaoтада тил масаласи атрофида жанжал: ресторан администратори сўзлари кескин норозиликка сабаб бўлди
Олмaoта шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирида тил масаласи билан боғлиқ ҳолат жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Тарқалган маълумотларга кўра, муассаса администратори казах тилида хизмат кўрсатишни талаб қилган мижозга:
«Мен СССРда туғилганман. Мен сизнинг тилингизда гапиришга мажбур эмасман», — дея жавоб берган.Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчилиги орасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар ресторанни оммавий равишда “бекор қилиш” (boycott)га чақириб, муассаса ҳамда ходимдан оммавий узр сўрашни талаб қилмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
AQOiiGJDjl6vId8IjLImguGT9kpDSxo0a_uUVdGeNfm9COqDLIAIWWCAb5rPkOc.mp416.38 MB
👍 28❤ 8🤬 1
照片不可用在 Telegram 中显示
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Ядро можароси хавфи бартараф этилгани йўқ, Россия АҚШга ҳақиқий келишув зарурлиги ҳақида сигналлар юбормоқда — Сергей Рябков
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг бошқа баёнотлари:
◾️ Украина АҚШ билан олиб борилаётган муҳокамаларимиздан тубдан фарқ қиладиган келишув режасини тарқатди;
◾️ Можарони тартибга солиш бўйича аниқ саналарни белгилаш нотўғри, ҳозирча ҳеч қандай муддатларни тилга олиш керак эмас;
◾️ Украина можаросини ҳал этишга ҳақиқатдан анча яқинлашдик.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 6
照片不可用在 Telegram 中显示
#расман
❗️1-январдан бошлаб ИП ва ўзини ўзи банд қилганларга тўлов QR-коди бўлмагани учун жарима қўйилади. Энди картага ўтказмалар бўлмайди!
1-январдан бошлаб якка тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус QR кодга эга бўлишлари шарт.
Нима учун жарима қўйилади:
• QR-коднинг йўқлиги ККТ\/терминалсиз ишлашга тенглаштирилади — 5 миллион сўм жарима;
• бошқа шахс номига расмийлаштирилган QR-коддан фойдаланиш учун 20 миллион сўм жарима қўйилади.
Ўзгаришлар Солиқ кодексининг 221-моддасига киритилган.
Хабарни тарқатинг👇
INSTAGRAM | TELEGRAM
👎 14❤ 5
照片不可用在 Telegram 中显示
#диққат #тарқатинг
⚡️Энди Open budget'да ютиш учун биттаям овоз йиғиш шартмас
Лойиҳаларнинг ярмини тўлаганлар автоматик ғолиб бўлади, яъни: махалла асфалтлаш қиймати 1 млрд сўм, 500 миллион тўлаб берилса 1 миллиардлик асфалт қилиб беришади
2026 йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади. Бунда, ҳар бир маҳаллага бир мавсумда фақат битта лойиҳани шерикчилик асосида амалга оширишга рухсат берилади. Шерикчилик лойиҳалари фуқаролар томонидан лойиҳа шакллантириш босқичида махсус шартларга розилик билдирган ҳолда илгари сурилади (яъни аввал бошдан шерикчилик режаси очиқланиши керак). «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар» рўйхатидаги маҳаллалар учун лойиҳа қийматини 25 фоизини тўплаш кифоя бўлади, қолган 75 фоизини давлат қоплаб беради. Лойиҳалар ғолиб деб топилиши учун минимал овоз сони 10тадан 50 тагача оширилади.Махалла группаларига юбориб қўямиз INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 23😁 7👍 4❤ 2😡 2
00:16
视频不可用在 Telegram 中显示
ШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!🌺🕊
Шанба тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин. 🤲
😍Ҳамиша
🥰Омад
😊Қувонч
🤗Тарк этмасин
Яқинларга ҳам улашинг!👇
INSTAGRAM | TELEGRAM
ogfuWtOADgCEfhA5oPDJoOIBrQDfwKjgEFqIBm.mp41.99 MB
❤ 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Жаҳон чемпионлари Гулшан Алимарданова ва Нажмиддин Қосимхўжаевга автомобил совға қилинди
Каратэ ва таэквондо бўйича жаҳон чемпионлари Гулшан Алимарданова ва Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида BYD русумли автомобиллар ҳамда 15 минг доллардан мукофот пули топширилган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 27🤬 3❤ 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#диққат
Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат ҳимоячиси
Расман. Қитъамизнинг энг қиммат футболчиси “Манчестер Сити” клуби аъзоси, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Метин ҳимоячимизнинг трансфер баҳоси 35 миллион еврога тенг. Иккинчи ўриндан Жанубий Корея терма жамоаси вакили Ким Мин Жэ жой олган бўлиб, унинг қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади. Кучли учликни Япония футболчиси Хироки Ито якунлаб бермоқда — 18 миллион евро.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 15❤ 3
00:48
视频不可用在 Telegram 中显示
🇷🇺 Матвиенко: “Россия дунёдаги энг кучли армияга эга, бизни ҳеч ким чўчита олмайди”
Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко “Россияда дунёдаги энг кучли армия бор, бизнинг жамият ва давлатни ҳеч ким парчалай олмайди”, дея баёнот берди.
(Лекин ижтимоий тармоқларда Матвиенконинг ўғли урушга бормагани, аксинча шохона ҳаёт кечириши доимо танқид қилинади)
INSTAGRAM | TELEGRAM
8.91 MB
🤣 25❤ 4👍 2👎 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Зеленский: келишув деярли тайёр, у аллақачон стол устида, уни имзолаш учрашув қандай ўтишига боғлиқ
Президент Россия томони ҳужжатни кўриб чиқишдан бош тортгани ҳақида гапирар экан, албатта, Россиясиз ҳеч нарса имзоланмаслигини таъкидлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россиядан ташқари Украина ва АҚШ ўртасида икки томонлама келишув ҳам мавжуд.
«
Биз бу масалаларни президент билан муҳокама қилишимиз керак. Ҳужжатларда ҳар куни ўзгаришлар киритилмоқда, улар устида музокара гуруҳларимиз ишлаяпти», — дея хулоса қилди давлат раҳбари.INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 3❤ 2👏 2🤔 1😡 1
