ch
Feedback
Kun Axborotlari || Расмий канал

Kun Axborotlari || Расмий канал

前往频道在 Telegram

Ишончли ва долзарб ахборотлар – ҳар куни, ҳар дақиқа. 📰 Сиёсат, ижтимоий ҳаёт, технология, воқеалар ва таҳлиллар. 🎯 Асосий тамойилларимиз: ҳаққонийлик, аниқлик ва тезкорлик. 🚫 Фейк йўқ, ёлғон йўқ – фақат ишончли манбалар.

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
156 091
订阅者
+36524 小时
+23 4017
+23 55230
帖子存档
00:32
视频不可用在 Telegram 中显示
🇸🇾Асосан курдлардан иборат Сурия демократик кучлари қўмондони янги ҳукуматга қарши баёнот билан чиқди. У, агар раҳбарият рухсат берса, бир неча соат ичида Дамашққа кириб боришларини таъкидлади. Қўмондоннинг бу баёноти Сурия армияси ҳамда СДФ кеча Халаб яқинида қуролли низога борганидан сўнг янгради.
显示全部...
DKBtKCKlIAR1JdpU.mp41.11 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Президент Мурожаатномаси кутилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатнома йўллаши кутилмоқда.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Марказий банк 24 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
显示全部...
02:31
视频不可用在 Telegram 中显示
Хоразмда $30 минг пора олган ИИБ ходими қўлга олинди У Хивада қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 12 сотих ер майдонида ҳокимиятдаги танишлари орқали уй-жой қуришга рухсат олиб беришини ваъда қилган. Шу каби ҳолат Фарғонада ҳам кузатилган. Тафсилотлар видеода.
显示全部...
video_2025-12-24_09-34-38.mp416.74 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Президент Мурожаатномаси кутилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатнома йўллаши кутилмоқда. 👉
显示全部...
00:13
视频不可用在 Telegram 中显示
🇰🇿 Қозоғистонда дрифт қилмоқчи бўлган ҳайдовчи Янги йил арчасини машинасида уриб ағдарди
显示全部...
IMG_0752.MP42.45 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
💸💸💸Эртага ва индинга, Россия ва бошқа давлатлардан банк орқали пул ўтказмалари учун оҳирги кун! Шу билан “перевод“лар 2026-йил байрамдан сўнг очилади Байрам учун пул керак бўлса шу 2 кун ичида улгуриб қолинг
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
НАТОга аъзо давлат Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўрмоқда Норвегияда Россия билан чегарадош ҳудудларда фуқароларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилмоқда. Фуқаролик ҳимояси бошқармаси маълумотига кўра, Россияга яқинлиги сабабли хавфли деб ҳисобланган ҳудудлар баҳоланмоқда. Тромсё, Финнмарк ва Сёр-Варангер муниципалитетлари эҳтимолий эвакуацияга тайёргарликни аллақачон бошлаган. Аввалроқ Норвегия Қуролли кучлари қўмондони Қутб шимолида урушга тайёргарлик кўрилаётганини билдирган эди.
显示全部...
01:04
视频不可用在 Telegram 中显示
“Нетай табибимнинг ўзи ҳам бемор“ ❗️Охирги 3 ойда 1000 га яқин ИИО ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги аниқланиб чора кўрилган, хусусан 20 нафар ИИО ходимлари маст ҳолда машина бошқарганлиги учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди
显示全部...
IMG_0152.MP412.76 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Доналд Трамп Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди. Суҳбат давомида глобал можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, ўзаро савдо ва ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Доналд Трамп келаси йили Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммитига Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларини фахрий меҳмон сифатида таклиф қилишини билдирди. Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев АҚШ президентини ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
🇹🇯🇷🇺 Москвада ўлдирилган Қобилжон Алиевнинг онасига уй беришди Тожикистон ҳукумати Москва вилоятидаги мактабда ўлдирилган 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг онаси Нилуфар Сафоевага уй берди.
显示全部...
01:16
视频不可用在 Telegram 中显示
#Тезкор ❗️⚡️Қамоқдан қочиб йўлда учраган 2016-йилда туғилган қизни зўрлаган эркакка нисбатан суд бошланди!
显示全部...
IMG_6627.MP414.95 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
🇮🇷 Эрон 2026-йилда 6,1 миллион тонна олтин рудасини сотиш орқали 8 триллион долларлик янада ривожланган қуроллар, радарлар, ўқ-дорилар ва қирувчи самолётлар сотиб олишни кўриб чиқмоқда.
显示全部...
02:11
视频不可用在 Telegram 中显示
☄️Энди ўқитувчи ўқувчига фақат таҳқир ва зўравонлик қилса жавобгар бўлади Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасининг янги таҳририга кўра, ўқитувчи болани таҳқирламаса, хўрламаса ва жисмоний зўравонлик қилмаса, жавобгарликка тортилмайди. Турлича талқин қилиниши мумкин бўлган руҳий босим, ғамхўрлик қилмагани учун каби мезонлар таҳрирдан чиқарилди. Ўқитувчиларга юборинг!
显示全部...
69R6EWCsSKtiTmrF8KaQ+Cr_nQevEbXA.mp46.23 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
🇮🇱🇸🇾🇵🇸 Биз Сурияга бир қарич ҳам ер бермаймиз. Биз Ғазони ҳеч қачон тарк этмаймиз — Исроил Мудофаа вазири "Исроил Сурияда ўз назорати остида ушлаб турган ерларнинг бир қаричини ҳам қайтармайди. Шунингдек, биз эвакуация қилинган аҳоли пунктлари ўрнини босиш учун Ғазо шимолида янги турар-жой мажмуаларини барпо этамиз. Исроил Ғазони ҳеч қачон тарк этмайди", — дея таъкидлади Исраэл Кац.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
🇮🇱🇹🇷 Исроил Туркияни Эрон билан бир қаторда стратегик таҳдид сифатида кўрмоқда Исроил ОАВларининг хабарига кўра, ЦАХАЛнинг истеъфодаги генерали Гиора Эйланднинг ёзишича, Туркия аста-секин Исроил учун Эрон билан аҳамияти бир хил бўлган "саккизинчи фронт" таҳдидига айланмоқда. Унинг фикрича, "Президент Эрдўғон бошчилигидаги ҳозирги Туркия сиёсати радикаллашув, диний ва миллий ёндашув ҳамда улуғворлик манияси билан ажралиб туради". Шунингдек, вазият ёмонлашса, Исроил денгиз қамали ёки Сурия ҳаво ҳудудида чекланган ҳарбий тўқнашувларга дуч келиши мумкинлиги қайд этилган. Эйланд Тель-Авивни Кипр ва Греция билан ҳамкорликни фаоллаштиришга ва Туркия ҳамда Эронга қарши курашиш учун мумкин бўлган стратегик иттифоқларни кўриб чиқишга чақирмоқда.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Россияда доллар қулади, курс бугун 77 рублга тушиб кетибди😳 Россияга бориб ишлайдиганлар учун бу жуда ва жуда ажойиб хабар!! Россиядаги яқинларга тезда юбориб қўямиз.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
#Диққат 2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва имтиёзлар жорий этилади. Тадбиркорларга божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти берилади. Шунингдек, бизнес вакиллари даврий декларация асосида ҳар бир олиб кирилган товар партияси учун божхона тўловларини алоҳида тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
🇸🇦🇵🇰 Саудия ҳукумати 24 минг покистонлик тиланчига мамлакатдан чиқариб юборди Ушбу шахслар Умра ва бошқа визалар орқали мамлакатга кириб, ноқонуний тиланчилик тармоқларига қўшилгани тахмин қилинмоқда. БАА ҳам шунга ўхшаш сабаблар билан 6 минг покистонликни ортга қайтарган, Озарбайжон эса 2,5 мингга яқин кишини депортация қилган. Покистон томонига кўра, тиланчилик оддий муҳтожлик эмас, балки уюшган жиноий тармоқ шаклини олган ва бу ҳолат мамлакатнинг халқаро обрўсига зарар етказмоқда.
显示全部...
照片不可用在 Telegram 中显示
Норвегия аскарлари Украинага ёрдам туфайли кийим-кечаксиз қолди Бу ҳақда Forsvarets forum журнали хабар бермоқда
显示全部...