en
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Open in Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
1 116 712
Subscribers
-60324 hours
-2 0967 days
-7 68030 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
Шаҳарлар кенгайяпти: 2025 йилда энг йирик мегаполислар рейтинги 2050 йилга бориб, прогнозларга кўра, Ер аҳолисининг 68 фоизи шаҳарларда яшайди — бугун бу кўрсаткич 55 фоизга тенг. Урбанизациянинг бу шиддатли жараёни аллақачон дунёдаги энг йирик мегаполислар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. 👉 https://kun.uz/kr/26505632 Kun.uz расмий канали
Show all...
211👍 52😢 30🤔 24🔥 12😍 11😁 7🤯 4
Photo unavailableShow in Telegram
Зеленский офиси Украинада сайлов учун пул йўқлигини айтди Украина ҳозир сайловларни молиялаштира олмайди, бюджетга бошқа устуворликлар - сафарбарлик ва ижтимоий дастурлар киритилган, деди Подоляк. МСК сайловларни ўтказиш харажатларини деярли 480 миллион долларга баҳолаган. 👉 https://kun.uz/kr/83340438 Kun.uz расмий канали
Show all...
😁 600 216👍 108😢 69🤯 31🤔 15🔥 12
Photo unavailableShow in Telegram
Никоҳ ёшига етмаганлар билан турмуш қурганлик учун жазо чоралари кучайтирилади Яқин қариндошлар орасидаги никоҳга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик учун жарима миқдорлари оширилиши ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 👉 https://kun.uz/kr/48478478 Kun.uz расмий канали
Show all...
👍 950 272😁 97🤯 30😢 23🔥 21🤔 11
04:11
Video unavailableShow in Telegram
Рождествода ўлим тилаги: тоқатсизлик нафратга айланди Кўзингиз тушган бўлса керак, Украина президенти Володимир Зеленский халқини насронийларнинг муқаддас байрами рождество билан табрикларкан Путинни назарда тутиб «барча украинлар унинг ўлимини хоҳлашини» айтди. Қуйида уруш одамларни қанчалик нафратга мойил қилиб қўйиши ҳақида гаплашамиз. 👉 https://kun.uz/kr/36254263 Kun.uz расмий канали
Show all...
Мои видео1.mp438.96 MB
👍 389 204😁 66😢 43🤯 30🤔 27
08:02
Video unavailableShow in Telegram
Космосга учадиган ўзбек ва жиноий тўдаларга эслатма: президент мурожаатида нималар деди? Ўзбекистон президентининг йиллик мурожаатномаси қарийб уч соат давом этди. У давлат ЯИМ 145 млрд долларга етгани, келаси йилда 160 млрд доллардан ошишини айтди. Бундан ташқари, илк ўзбек космонавти фазога учирилиши эълон қилинди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев жиноий тўдалар фаолиятини тўхтатишда давлатнинг қудрати етишини эслатди, наркожиноятлар сонидан хавотирини яширмади. Хўш, давлат раҳбари яна нималар деди? 👉 https://kun.uz/kr/06941705 Kun.uz расмий канали
Show all...
Мои видео.mp481.36 MB
👍 578 391😁 124🔥 46🤔 37😢 9😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
«Россия Украина, Қозоғистон ва Кавказни бериб юборган». АҚШ Путин ва Бушнинг музокаралари расшифровкасини махфийликдан чиқарди Миллий хавфсизлик архиви нодавлат ташкилоти ўз сайтида Владимир Путиннинг 2001, 2005 ва 2008 йилларда АҚШ президенти Жорж Буш билан ўтказган музокараларининг махфийликдан чиқарилган стенограммаларини эълон қилди. Ҳужжатларга кўра, Кремл раҳбари Буш билан биринчи учрашувдаёқ Россия «минглаб километрлик ҳудудларни ўз ихтиёри билан бериб юборгани»дан нолиган ва НАТОнинг кенгайишига эътироз билдирган. 👉 https://kun.uz/kr/76983211 Kun.uz расмий канали
Show all...
454😁 224🤯 72👍 66🤔 34🔥 11😢 11😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр Сўнгги кунларда эҳтимолий вориси билан ахборот майдонига «қайтган» Ким Чен Ин узоқ масофали ракеталар синовини кузатди ва ўқ-дорилар корхонасига борди. КХДРнинг “деярли тайёр” бўлган ядро двигателли сувости кемаси эса қўшниларда хавотир уйғотмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/92434569 Kun.uz расмий канали
Show all...
455😁 208👍 121🔥 85🤯 67🤔 29😢 11😍 3
04:57
Video unavailableShow in Telegram
2026 йил номи ва ўзбек космонавтини фазога учириш режаси – маҳаллий дайжест Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/90826023 Kun.uz расмий канали
Show all...
Мои видео.mp449.85 MB
👍 441 261😁 104🔥 45🤔 24🤯 19😢 18
Photo unavailableShow in Telegram
Жаҳон чемпионлари Гулшан Алимарданова ва Нажмиддин Қосимхўжаевга автомобил совға қилинди Каратэ ва таэквондо бўйича жаҳон чемпионлари Гулшан Алимарданова ва Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида BYD русумли автомобиллар ҳамда 15 минг доллардан мукофот пули топширилган. 👉 https://kun.uz/kr/69948734 Kun.uz расмий канали
Show all...
👍 1 242 416😢 72🔥 48🤯 41😁 25😍 16🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
Зеленский Трамп билан навбатдаги учрашувини анонс қилди «Янги йилгача кўп нарса ҳал бўлиши мумкин», – деди у. 👉 https://kun.uz/kr/29834918 Kun.uz расмий канали
Show all...
😁 263 164👍 112🤔 41🤯 28🔥 15😢 13😍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 млн сўм маънавий зарар тўлади Суд «Mufasa» тахаллуси билан танилган Мирсаид Ҳайдаровга маънавий зарар билан бирга журналистдан узр сўраб, ҳақоратли постларини ўчириш мажбуриятини ҳам юклаган. Қарздор блогер бугун белгиланган маънавий зарар ҳамда 5 млн 643 минг сўм суд харажатларини тўлаб берди, бу – унинг мол-мулкига тақиқ қўйилишидан сўнг амалга ошди. 👉 https://kun.uz/kr/90827621 Kun.uz расмий канали
Show all...
👍 659 454😁 179🤔 31🔥 12😢 6😍 4🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Кредит олишга тақиқни қандай расмийлаштириш мумкин? 2025 йил июндан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси беш дақиқа ичида банк ва микромолия ташкилотларига ўз номига кредит беришини тақиқлаш имконига эга бўлди. Бу хизматдан фойдаланганлар сони қарийб 150 минг нафарга етди. 👉 https://kun.uz/kr/82385177 Kun.uz расмий канали
Show all...
👍 407 295😁 44🤯 19😍 13😢 7🤔 4🔥 2
06:03
Video unavailableShow in Telegram
Нигерияда ИШИДга зарба берган АҚШ, украиналикларнинг Путинга «тилаги» ва Килиманжарода қулаган вертолёт – кун дайжести Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/44953103 Kun.uz расмий канали
Show all...
Фабрика форматовДАЙЖЕСТ 26-12.mp439.81 MB
251👍 98😁 28🤔 21🤯 18😍 6🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сиз ички ишлар органлари ходимларидан қанчалик розисиз? Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан тизим сифатини яхшилаш, ходимларнинг аҳоли билан муносабатларда йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда. Сизнинг фикрларингиз халқчил ички ишлар органларини шакллантириш борасида келгусидаги режалар учун хизмат қилади. Ўз хавфсизлигингиз ва тинч ҳаёт кечиришингиз учун масъул бўлган куч тузилмаси фаолияти янада яхшиланишини истасангиз бефарқ бўлманг, сўровномада фаол иштирок этинг ва фикр мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг. 📝 Сўровномани тўлдириш 👉 https://kun.uz/kr/20855281
Show all...
😁 241👍 233 106😢 43🤔 32🤯 22🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди Трамп жангарилар «бегуноҳ христианларни кўп йиллар ва ҳатто асрлар давомида мисли кўрилмаган даражада шафқатсизлик билан ўлдириб келишгани»ни айтган. 👉 https://kun.uz/kr/47621207 Kun.uz расмий канали
Show all...
🤔 318 238🤯 102👍 61😁 44😢 31🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
«Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга кучимиз етади ва буни қиламиз» – президент Президент мурожаатида сўнгги пайтларда ўзини қонундан устун қўйган, тадбиркорларга босим қилиб, уларнинг бизнесини эгаллаб олишга ҳаракат қилаётган, иқтисодиётга жиддий путур етказадиган мураккаб молиявий жиноятларни содир этаётган, ўзини «қози» деб ҳисоблаб, одамлар ўртасидаги олди-берди масалаларни ҳал қилиб юрган айрим жиноий тўдалар ҳақида ҳам сўз борди. «Осон пул топаман» деган илинжда айрим спортчилар ҳам бундай жиноий тўдаларга қўшилиб қолаётгани қайд этилди. 👉 https://kun.uz/kr/27590683 Kun.uz расмий канали
Show all...
👍 1 318 381😁 240🔥 129🤔 47🤯 13😢 13😍 5
Photo unavailableShow in Telegram
JAC JS8 Ўзбекистонда расман тақдим этилди: бутун оила учун кенг ва технологик SUV Ўзбекистонда янги SUV — JAC JS8 сотуви расман бошланди. У оилавий автомобиллар бозорида муҳим янгиликлардан бирига айланиши кутилмоқда. Модел замонавий дизайн, кенг салон, юқори технологиялар ва хавфсизлик тизимларининг кенг тўпламини ўзида мужассам этган бўлиб, бу уни шаҳарда ва шаҳар ташқарисидаги сафарлар учун энг мақбул танловга айлантиради. 👉 https://kun.uz/kr/95107615 Реклама
Show all...
258👍 70😁 43🤔 8😢 8🤯 7😍 5🔥 1
03:56
Video unavailableShow in Telegram
«Купянскда назорат бой берилди» – Z-блогерлар ғазабда Купянск фронтдаги стратегик даражада муҳим манзилга айланди. Россия шаҳар эгаллангани ҳақида камида уч марта баёнот берган. Лекин Z-блогерлар бирин-кетин шаҳар назорати бой берилгани ҳақида ёзиб чиқмоқда. 📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Show all...
Мои видео.mp437.46 MB
👍 376 184😁 122😢 25🔥 20🤔 16🤯 6😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади? Декабр ойининг бошида шахсий эҳтиёжлар учун маиший ҳаво тозалаш ускуналарини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божи бекор қилинганди. Аммо эътибор бериш лозим бўлган айрим жиҳатлар бор. Масалан, Хитойдан 320 долларлик қурилма буюртма қилинса, 200 долларлик лимитдан ортиқча 120 доллар учун 36 доллар ягона божхона тўлови ундирилади. 👉 https://kun.uz/kr/60880829 Kun.uz расмий канали
Show all...
😁 312 222🤯 47😢 33🤔 19👍 13🔥 11😍 3