en
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

Open in Telegram

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
233 922
Subscribers
-20724 hours
-4677 days
-1 25830 days
Posts Archive
39:40
Video unavailableShow in Telegram
#жума_марузаси БИР ҲАДИС ШАРҲИ ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Show all...
telegram 28.11.2025 Juma BIR HADIS SHARHI.mp4121.33 MB
96👍 35🕊 6👏 3🎉 3
Марям сураси 43-оят.mp34.19 KB
93👍 34🕊 10
Photo unavailableShow in Telegram
43. Эй отажон, албатта, сенга келмаган илм менга келди. Бас, менга эргаш, сени тўғри йўлга бошлайман. @mehrob_uz
Show all...
169👍 60😢 36🕊 13
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар: “Аллоҳнинг зикридан бошқа гапни кўпайтирманглар. Агар шундай қилсангиз қалбларингиз қотиб қолади. Қотган қалб эса Аллоҳдан узоқ бўлади. Сизлар эса унинг узоқлигини билмайсизлар. Ўз гуноҳларингизга қуллардек назар солинглар. Инсонларнинг гуноҳларига хўжайинлардек назар солманглар. Инсонлар офиятга эришган ва балога учраган ҳолда бўладилар. Балога учраганларга раҳим қилинглар. Офият учун Аллоҳга ҳамд айтинглар”. @mehrob_uz
Show all...
302😢 106👍 66🕊 15🔥 10👏 6🎉 3
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️ ✨ Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲 Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Show all...
AQOmC_ldAxINXTaS0wsSnqsotCE6vQM8kdY6gnkxsQquHM5iTZp0I94_kOi68do.mp410.08 MB
348👍 87🕊 19👏 18💯 14🎉 7😍 2🤩 1
Ичида тошлар бўлса-чи? Яҳё ибн Закариёдан ривоят қилинади: «Али ибн Баккорнинг олдида эдик, бир булут ўтиб қолди. Мен Али ибн Баккордан бир нарса ҳақида сўраб турган эдим, у киши: «Жим тур, булутнинг ичида тошлар бўлишидан қўрқмайсанми?» деди». Изоҳ: Олдинги қавмларга гуноҳ-маъсиятларга муккасидан кетганларида устларидан балолар булутлар кўринишида келиб ёғиларди. Ваҳоланки, ташқи томондан қаралганида одатий булутлардан фарқ қилмас, кўрган одам ҳозир ёмғир ёғади деб ўйлар эди. Бу қиссада ҳам шу назарда тутилмоқда. "Солиҳлар гулшани"дан @mehrob_uz.
Show all...
194😢 124👍 41👏 20🕊 10💯 5🔥 3😍 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 04.12.2025 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
204👍 40🕊 12👏 8💯 8😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
«Эй Одам боласи! Шайтондан эҳтиёт бўл! Чунки у эскидир, сен эса янгисан. У бўшдир, сен эса машғулсан, бандсан. Унинг мақсади битта – сени ҳалок қилиш. Сен эса кўп мақсадлар билан юрасан. У сени кўради, сен эса уни кўрмайсан. Сен уни унутиб қўясан, у эса сени асло унутмайди». Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ @mehrob_uz
Show all...
302😢 202👍 74🔥 30😱 10🕊 6😍 2👏 1
«Уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?! Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир». Нур сураси, 22-оят. Аллоҳ бандаларида энг кўп яхши кўрадиган хулқлар Ўзида ҳам бор бўлган сифатлардир. Аллоҳ бандаларини афв қилишни, уларнинг айбидан ўтишни яхши кўрганидек, бандалари ҳам бир-бирларини кечиришларини истайди, кечиримлиларни яхши кўради. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни хайру садақага тарғиб қилдилар. Улба ибн Зайд розияллоҳу анҳу ўшанда камбағал эди. Берадиган пули йўқ. Шарт турди-да: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени иғво қилганларга ўз шаънимни садақа қилдим» (яъни ҳаққимни поймол қилган ҳар кимдан розиман), деди. Эртаси куни Расулуллоҳ: «Улба ибн Зайд қани?» дедилар. У киши туриб: «Шу ердаман, Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сенинг садақангни қабул қилди», дедилар. Ҳайсамий келтирган. “Қуръондан мактублар”дан @mehrob_uz
Show all...
259👍 79😢 63🕊 16🎉 6
Маърифий суҳбат ОИЛАДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ Бугун, 2025 йил 3 декабрь куни пойтахтимизнинг Яшнабод туманидаги 161-умумий ўрта таълим мактабида устоз ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида маърифий суҳбат бўлиб ўтди. Тадбирда Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), "Минор" жоме масжиди имом-хатиби Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий иштирок этиб, йиғилганларга "Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва мустаҳкамлаш" мавзусида маърифий суҳбат қилиб бердилар. Тадбирга ташриф буюрган иштирокчилар мавзуга оид керакли маълумотларга эга бўлдилар. Тадбир сўнгида устозлар ва ота-оналарнинг саволларига Устоз жавоб қайтардилар. Хайрли дуолар билан маърифий суҳбат ниҳоясига етди.
Show all...
👍 148 99👏 11🔥 5💯 5🕊 3🎉 2😱 1
04:44
Video unavailableShow in Telegram
Беҳуда илм жаҳаннамга гирифтор қилади ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Show all...
telegram 5. Behuda ilm jahannamga giriftor qiladi.mp444.53 MB
112👏 42👍 40😢 26🔥 9🕊 7💯 7🎉 2
"УЙИМДА ТИНЧЛИК ВА ҲАЛОВАТ ЙЎҚ"... Шайх Муҳаммад Мухтор Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар: "Бир киши бир олимнинг олдига келиб, уйида ва оиласида кўп муаммолар бўлаётганидан шикоят қилди. Шунда олим унга: - Сен уйингда суннат, таҳажжуд ва витр намозларини ўқийсанми? - деди. - Йўқ, - деди у киши. - Энди сен уйингда суннат, таҳажжуд ва витр намозларини ўқишга эътибор бериб бир тажриба қилиб кўр, сўнг уйингдаги ҳолат қандай бўлишини кузат! - деди олим. Киши олим айтганидай қилди ва: - Аллоҳга қасамки, биринчи ҳафтаданоқ ҳаётим ўзгарди ва мушкулларим ҳам ариди, Алҳамдулиллаҳ! - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ банда учун уйида ўқиган намози сабабидан яхшиликни пайдо қилади", дедилар. "Ибратли ҳикоялар"дан. @mehrob_uz
Show all...
390👍 136🕊 29💯 14🔥 11😢 9👏 5😍 1
Марям сураси 43-оят.mp34.19 KB
93👍 33🕊 9🔥 7😢 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
42. Қачонки у отасига: «Эй отажон, нима учун эшитмайдиган, кўрмайдиган ва сенга бирон фойда бермайдиган нарсага ибодат қиласан? @mehrob_uz
Show all...
147👍 41😢 22🕊 15👏 7💯 1
Имом Ғаззолий насиҳатлари: - Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; - Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг; - Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг; - Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим», деб айтинг; - Бирор нарса ёки кимнидир мақтаганда, ошириб юборманг; яхши гапга диққат билан қулоқ солинг; - Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг; - Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўғга ураверманг; - Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг; - Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг; - Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг; - Фақат ва фақат рост гапиринг; ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг; - Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг; - Вужудингиз роҳатини ! истасангиз, оз енг ва оз ичинг! - Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг; - Хеч кимни алдаманг, масхараламанг; - Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг; - Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг; - Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг; - Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг; - Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг; - Оғзингизда луқма билан гапирманг; - Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг. @mehrob_uz
Show all...
306👍 163💯 36🕊 17👏 8🔥 2😍 2😢 1
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ 🌷Янги тонг муборак🌷 Ёмғир сўраш дуоси اللَّهُمَّ اسْقِنَا غَيْثًا مُغِيثًا، مَرِيئًا مَرِيعًا، نَافِعًا غَيْرَ ضَارٍّ، عَاجِلًا غَيْرَ آجِلٍ Ўқилиши: «Аллоҳумма асқина ғойсан муғийсан, марий’ан марийъан, нафиъан ғойро зоррин, ъаажилан ғойро аажилин». Маъноси: “Бизга ёқимли, тез, фойдали, зарарсиз, кечикмайдиган ёмғирни ёғдириб, у билан бизни сероб қилгин”. @mehrob_uz
Show all...
AQMbqbbQ9N_gXEJ3V_qj5BhslMFGn8IrZID_n_Rw3t4ZbnSb_GJ6gglJa4G_iri.mp46.60 MB
350👍 87😢 54🕊 18🎉 6👏 2💯 2🔥 1🤩 1
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан парҳезкорлик борасида ибрат ҳикоя: Али ибн Ҳафс Баззоз шундай ҳикоя қилади: Ҳафс ибн Абдураҳмон имом Абу Ҳанифанинг тижоратдаги шериги эди. У киши сотмоқчи бўлган кийимларни мазкур шериги орқали жўнатар, у сотиб берар эди. Бир куни Абу Ҳанифа унга бир қатор кийимлар бериб, фалончи кийимда айб (камчилик бор) бор, шуни айтиб кўрсатиб сотинг, дедилар. Ҳафс ибн Абдураҳмон сотиш пайтида буни унутиб қўйди, кимга сотганини ҳам билмади. Қайтиб келиб воқеани айтгач, имом Абу Ҳанифа келган маблағнинг барчасини садақа қилиб юбордилар. Тарихи Бағдод 15-жилд, 490-бет. @mehrob_uz
Show all...
264👍 116😢 45🕊 14💯 5😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 03.12.2025 - Чоршанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
196👍 53🕊 9💯 7🔥 4
Яхшилигини ўзидан қизғанган киши бошқага ҳам яхшилик қилмайди. Изоҳ. Бахиллик заққум дарахтининг дунё оламида осилиб турган шохи экан, демак, бахилга то бу иллатдан қутулмагунча нажот йўқ. Оллоҳ таоло дейди: «Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар» (Тағобун сураси, 16-оят). Ўзбек тилида бахиллик тушунчасини ифодалайдиган бир неча сўзлар бор: қурумсоқ, зиқна, хасис, қизғанчиқ. Бу сўзларда мазмунан умумийлик бўлиши билан бирга маънода нозик фарқланишлар бор. «Қурумсоқ» ва «зиқна» сўзларида «хасис» ва «қизғанчиқ»қа нисбатан бахиллик маъноси кўпроқ. Масалан, хасис ва қизғанчиқ киши бирор нарсани ўзгалардан қизғанса ҳам, ўзига нисбатан сахий бўлиши мумкин. Лекин қурумсоқ ва зиқна кимса уни ўзгадан ҳам, ўзидан ҳам қизғанади. Ейиш, ичиш, кийиш, совға қилиш, умуман фойдаланишни Оллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсалардан ўзгани ҳам, ўзини ҳам маҳрум этиш бахилликнинг сўнгги чегараси эканига шубҳа йўқ. “Унвонул баён”дан. @mehrob_uz
Show all...
215👍 84🕊 18💯 15😢 8🔥 7👏 3
#савол_жавоб Китобга қараб намоз ўқиш мумкинми?Савол: Баъзан ижтимоий тармоқларда гувоҳ бўлиб қоляпмиз: намозда Қуръонга қараб ўқияпти, шу тўғрими? ✉️Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Китобга қараб намоз ўқиш унинг бузилишига сабаб бўлади. Чунки уламоларимиз намозхон китобга қараб қироат қилишини намоз ўқимаётган кишидан бир нарсани ўрганиб, уни қироат қилишга ўхшатганлар ва бу билан “Намоз бузилади”, деб фатво берганлар. Бу ҳақида “Дурарул ҳукком” китобида қуйидаги матн келтирилган: Яъни: “(Намоз ичида) мусҳафга қараб ўқиш намозни бузади. Чунки бу мусҳафдан ўрганиш ҳисобланиб, намоз ўқимаётган кишидан нарса ўрганишга ўхшайди”. Мулла Алий Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида ва Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Нафъул муфтий” китобида намоз ичида туриб китобга қараб ўқиганда намоз бузилишини баён қилганлар. Валлоҳу аълам. “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz
Show all...
221👍 72😱 18🕊 13👏 11😢 10💯 7😍 3🔥 1