📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Open in Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Show more2025 year in numbers

24 612
Subscribers
-2524 hours
-1557 days
-78630 days
Posts Archive
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Ўзини севиш - бу нафақат ўзига бўлган ҳурмат ва эътибор, балки ўзининг ички дунёсини тушуниш ва қадрини билишдир.
10.82 MB
❤ 1👍 1
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
101-қисм
Аёлларга ғийбатчи дейдиганлар, шу эркакларнинг ҳам ўзро гапларини бир таҳлил қилишса-да.
Бошлиқ хонасидан чиқиб йўлак бўйлаб юра бошладик. Чидолмай охири гапирдим.
“Бошқалар олдида гапларинг ва ҳаракатларинга эътиборли бўл”,-дедим бироз аввал Фирдавс демак деган гапини эслатиб.
“Бир қотилни бунчалик ҳимоя қиласан деб ўйламаган эдим”,-деди ўтли нигоҳлари билан менинг баттар жаҳлимни чиқазиб.
“Юрагимни, орзуларимни қотили эмас-ку, ҳар ҳолда? Қолаверса ўз синглисини ўлдирганига ишонмайман”,-деганимда қаттиқ ютинди.
Бир неча сония жим турибм “Уни ёқтиришни бошладингми?”,-деб сўради маюс оҳангда.
Шундан қутилиш учун шу гап етарли бўлса, менинг жоним ёнганидек унинг ҳам жони ёнсин эди, менга нима.
“Ҳа, кеча шунча гапни эшитиб, илмоқли уйланиш ҳақидаги гапини эшитмадингми?- деганимда, унинг яна бир бор оғриқ билан ютинганини кўрдим.
Менга ундай қарама. Худди бунга ҳаққи бордай. Сўроқлама юрагимнинг дардини. Индама мен ҳам яшай ўз ҳаётимни демоқчи бўлдим. Фақат журъат эта олмадим. Гапиришини кутмай иш ўрнимга қайтиб яна хужжатлар оламига шўнғиб кетдим.
Кўзим компьютердаги маълумотларда экан телефонимга смс келди.
Фирдавс: Ошми- мантими?
Кўп ўйламай жавоб ёздим.
Мен: Манти
Фирдавс: Шўрвами- маставами?
Мени овқатланишга таклиф қилмоқчими бу?
Мен: Шўрва
Фирдавс: Чойми-қаҳвами?
Мен: Чой
Фирдавс: Менми –у ми?
Кўзим ёзувни ўқиб ҳеч иккиланмай у деди. Фақат ақлим жавоб ёзишдан тилийди. Кайфиятим тушди. Атрофга қараб кўзим уни қидирди. Телефонда ким биландир гаплашиб турганди. Яна бир смс овози келди.
Фирдавс: Хафа қилдимми? Узр ниятим сизни тушликка таклиф қилиш эди. Охирги қиёсламани нега қилдим ўзим ҳам ҳайронман. Хафа қилган бўлсам узур. Илтимос мени кечиришингиз учун сизни тушликка таклиф қилишимга рози бўлинг”
Келган смсни ўқиб хаёлим Юсуфнинг гапига кетди. Ёпиқ ер жинояти деди. Мен ўз оиламдан қиёс бориб, бошқа оилаларга маъно юклар эдим. Чаросни ўз оиласи йўқ қилиши мумкинлигини ўйлаб кўрмаган эканман. Ҳатто мен учун ҳам энг катта шубҳали бу қўшни, ёки акасининг дўсти наркоша Хуршид. Балкида кўчадан келган ўғри ёки бошқаси. Лекин оиласи эмас.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 45👍 13🔥 13🤔 3
#Қарғалар_маҳкамаси
100-қисм
Дарди мени ишдан эмас Фирдавсдан четлашиш эканини билиб турибман. Лекин бошлиқ буни билмагани учун мени ношуд ходим сифатида кўришини истамайман.
“Зумрад, сен бу Чарос ишини давом эттиришни истаяпсанми?”,-деб сўради бошлиқ менга қараб.
“Албатта, йиллар давомида тергов қилинган лекин мен топган баъзи маълумотлар ҳеч қайсиси хужжатларда йўқ ва бу янги далил ва гувоҳлар билан бу ишни фош қилади деган умиддаман”,-деганимда Юсуф кинояли кулди.
“Сен топган далиллар янги эмас. Улар ҳар сафар бўлган фақат кимдир хужжатга киришини олдини олган. Тергов иши номига очилиб ҳеч ким устида ишламай, қайтиб далил йўқ, гувоҳ йўқ деб, яна архивга берилган”,-деганида мен ҳам бошлиқ ҳам унга қараб турар эдик.
“Мен ҳам Чарос Турғунованинг ишини кеча бироз ўқиб чиқдим. Ёпиқ ерда содир этилган жиноятнинг биринчи шубҳали халқаси бу -оиласи. Бу ишни оиласи ўзи қилган. Ҳатто зўр театр уюштиришганга ўхшайди. Мен қотил оиладан дейман. Ҳатто акасининг ўзи дейман”,-деганда Юсуф биан нигоҳларим тўқнашди.
“Фирдавсдан шубҳаланияпсанми?”,-деб бошлиқ ҳам қизиқиб сўради.
Чунки Фирдавсни бир баҳона билан терговга олса, бошқа кирдикорлари фош бўлишини билади.
“Биринчи шубҳалим ўша, кейин ота-онаси”,-деганда юзимни буриштирдим.
“Қайси ота –она ўз боласини ўлдирсин? Ёки акаси? Жигарику ахир? Мен Фирдавс билан гаплашганимда у ҳам синглисининг қотилини топишни истаганини доим айтиб келяпти. Ҳатто мендан ёрдам ҳам сўради. Бирга эски маҳаллага бориб келишни таклиф қилди”,-деб кечаги гапларини эслаб айтдим.
“Фирдавс демак?”,-деб Юсуф менга илмоқли қаради.
“Юсуф бу ишни кенкроқ тергов олиб боришингни истайман. Менинг зарур бир жойга боришим керак. Бўлмаса, жон деб икки мутахасиснинг талашиб- тортишганини эшитган бўлар эдим”,-деб кесатиб қўйди бошлиқ ҳам.
Юсуфга кўрдингми, дегандек қарадим бир шу одам қолган эди ўтмишимизни билмаган. Гарчи Нўъмон Бурханович аллақачон етказган бўлиши ҳам мумкин.
Бунақа одамларга ҳайрон қоласан. Давлатнинг ҳамма билган гаппини сирдек сақлашади. Лекин бошқаларнинг шахсий ишинини уялмай бошқалар билан муҳокама қилишади. Бошлиқнинг гап-сўзига қараганда бу одамнинг ҳам, Юсуф билан менинг ўтмишимдан хабари бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
🔥 34❤ 26👍 19🐳 1🌚 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўғлим 23 ёшда эди қизим эса 18 ёшда ҳар бирининг ўз хонаси бор эди
Яқинда хотиним ва мен иш жойимиздан бир неча кун бошқа шахарга кетадиган бўлдик болаларимиз эса уйда ёлғиз қолишди.
Орадан 2 кун ўткач кечаси қизим йиғлаб телефон қилди акам уйига дўстларини олиб келди улар маст ва менга ёпишиб олган деди. Мен нафратланиб кетиб дарҳол оғлимга телефон қилдим лекин у кўтармади.
Хотиним ва мен шокга тушиб қолиб уйимиз томон машинада йўлга чиқдк 2 соатдан кейин уйда бўлдик уйни очдик тўғри қизимнинг хонасига бордик эшикни очиб биз шокда қолдик чунки... давомини ўқиш 16+
❤ 1
👉 Давоми... 😢
Photo unavailableShow in Telegram
Бугунни яшаш учун, кеча содир бўлган айрим воқеаларни унутиш керак...
© Лао-Цзи
03:34
Video unavailableShow in Telegram
❗️Бир камзилим бор эди...
Албатта кўринг...
3.38 MB
❤ 4
#Қарғалар_маҳкамаси
99-қисм
Ҳилоладан ҳам тайинли маслаҳат чиқмагач, ноилож яна муаммоларим билан ёлғиз қолдим. Эртага янги ҳафта ва ишларим талайгина эди. Юзимдаги нозик пардозимни тозалаб ухлашга шайландим. Фақат бугунги кун мен учун жуда оғир ва турли туйғуларга бой ўтди.
Уйқу келар эдими энди?
🐦⬛️
“Бу ишнинг борган сари хавфи ортмоқда.Мақсад аниқ ва қандай тўда билан ишлаётганимиз маълум. Бундан бу ёғига ишни қопқон(легенд)лар бажаради.Сиз бошқа иш билан шуғилланишда давом этинг”,-деб бошлиқ мен ва Юсуфга қараб гапирди.
Аслида фақат уч киши ўтирган хонамизда, тор доирада мажлис бўлишини билмай кунни бошлаб олган эдим. Бошлиқнинг қопқон ёки легенд деб тилга келтирган нарсаси, махсус хизмат томондан яратилган сохта кишига айтиларди. Бундай агент учун сохта “биография” тайёрланади (қаерда ўқиган, қаерда ишлаган, нега жиноятчилар билан алоқада бўлиши мумкинлиги ҳақида).
Баъзан унга “кичик жиноятчи” сифатида обрў берилади, масалан контрабанда билан шуғулланган, ёки қарздорлиги бор одам сифатида. У секин-аста гуруҳ ичида ўз ўрнини топади. Ишини қилади, содиқлигини кўрсатади.Мақсад тўда ичидаги лидерлар, молия оқимлари, режалари ва бошқа жиноят алоқалари ҳақида маълумот йиғиш. Агент тўғридан-тўғри эмас, балки яширин алоқа каналлари орқали (масалан, “сигнал жойлари”, кодланган хабарлар, яширин учрашувлар орқали) маълумотни ташкилотга етказади.
Етарли далиллар тўплангач, тўдага қарши катта операция ўтказилади яъни ушлаш, жиноятни фош қилиш, тармоқни йўқ қилиш.Хуллас қисқа қилиб тушунтирганда, аниқланган тўда ичига махсус хизмат ходимлари жойлаштирилади.
Юсуф орамизда сотқин бўлишидан хавотир олиб бошлиқдан тор доирада йиғилиш истаган экан. Ташқарида бизни кутиб турганлар бизни шунчаки бошлиқ чақирди деб ўйлади. Аслини эса ичкариига кирганимизда билдик.
“Зумрад бу одам сенинг уйингача келди. Унинг атрофидаги одамларда шубҳали ҳеч нима кўрмадим деяпсан. Биздаги разведка эса у тўданинг кирдикорлари талайгина демоқда”,-деди бошлиқ менга баъзи таълимотар рўйхатини кўрсатар экан.
“Шунинг учун Зумрадни бу ишдан четлатиш керак. Ташлаган ҳар қадамидан хабардор. Сотқин кимлигини билмагунимизча..”
“Мен маҳаллага борганимни бировлар айтган бўлиши мумкин. Эски яшаган маҳалласи. Йиллар давомида неча марта тергов иши очилиб маҳаллага борилган балкида, сўроқлар ҳам қилинган”,-деб Юсуфнинг гапини бўлдим.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 61👍 14🤔 6
#Қарғалар_маҳкамаси
98-қисм
“Ўзингни билмаганга олардинг, нима бўларди?”
“Қандай тутишни билмадим. Ҳилола, мен ўзим билан яхши гаплашаман, бошқалар билан эмас. Ҳаяжондан нима дейишни билмадим”,-деб Ҳилолага Фирдавс билан эски маҳалласига боришга кўнганимни айтаётган эдим.
Ва албатта, Фирдавсга у маҳаллага олдин ҳам борганимни айтдим. Маҳалла оқсоқоли билан гаплашган эдим. Бирга бормаган тақиримизда ҳам менинг борганимни эшитар эди. Ҳеч бўлмаса мақола учун суриштирув олиб боряпти деб билсин.
“Дадаси, беш дақиқа шу болаларга қараб турсангиз бўладими?”,-деб Ҳилола Жамилга бақирар эди.
Телефонимда эшитиш программаси ҳали ҳам фаоллигидан, планшетимдаги инстаграм саҳифамдан Ҳилолага видеоқўнғироқ қилиб, охирги кунларда ҳаётимда бўлаётган ўзгаришларни муҳокама қилаётган эдик..
“Катталарига қарайман.Лекин кичкинасига берадиган нарсангдан менда йўқ”,-деб Жамилнинг овози узоқдан эшитилди.
Ҳилола бу гапларни эшитиб оғзи очиқ қолди. Уялганидан суҳбат овозини ўчирди. Унинг ҳаракатларига қараганда эрига бақирарди. Бир неча сония сўнгра экранда Жамил кўринди. Кичик чақалоғини қўлида кўтариб менга тиржайиб салом берди. Овоз ҳали ҳам йўқ бўлсада, Ҳилола уни яна уришиб бераётгани билинарди. Ниҳоят яна экранда ёлғиз ўзи қолиб овозни очди.
“Ўзимга доим такрорлайман. Тинчлан Ҳилола, қаттиқ гапирма шу эркакка. Лекин шу даражага олиб боради-ки, бақиришга мажбур қилади. Мен иккита бола бас десам, туғ деб ҳоли жонимга қўймади. Ҳомиладорлигимдан бошлаб ўзим ёлғиз ҳаммасига улгурмайман”,-деб шикоят қилган дугонамга ҳақ берсамда, бечора тўртта, бешта болали аёллар нима қилсин, деб хаёлимдан ўтказдим.
Қайнона –қайнота хизмати, катта ҳовли, яна мол-ҳоли бўлган оналар нима қилсин? Шаҳарда кирни машинка ювса. Овқат пишираман деса, турли- туман ёрдамчи техникалари бор. Ҳамма нарсани тўғраб бериб, электрон ускунага солсанг бир пасда овқатинг ҳам тайёр. Болаларни қўлига телефон тутқазиб қўйса, соатлаб еридан қимирламай ўтиради. Лекин биз томондаги аёлларчи? Кир ювишга ярим куни кетади. Газ йўқ, ўтин ёқиб овқат қилади. Тандир- тандир нон пиширади. Томорқани ўтларини териб, яна нарса экади. Қизиқ бир тафовутлар орасида қолган эдим. Ҳар икки томонга ҳам гувоҳ бўлганим учун баъзи нарсалар менга ғалати туюларди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 45👍 16🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси
97-қисм
“Сизга нега Пуаро дейишганини энди англаяпман шекилли. Эди деб, ўтган замонда гапирганимдан билдингиз чамамда”,-деганида рол ўйнашда давом этдим.
“Ўлдими?”
Бошини қимирлатди.
“Жиноятга қурбон кетдими?”,-деб янада саволни аниқ бердим.
“Йўқ. Раҳматли наркоша эди.Передозировкадан ўлди, деди оиласи.”
“Вой, товба”,- ролни яхши ўйнаяпсан, давом эт, дерди ичимдаги бир овоз.
Яна ҳар хил мавзелардан ўтиб, уй олдига ҳам етиб келдик. Машинадан мен билан бирга тушиб подъезд эшиги олдигача келди.
“Бугунги ташриф учун раҳмат. Жуда хурсанд бўлдим”,-деди самимий ифода билан.
“Сизга ҳам раҳмат. Қарғаларни мазза қилиб кузатдим”,-деганимда кулди.
“Ҳамма, булбул гулга қўнади, қарға ахлатга дейди-ю, лекин қарға доим ўтмиш изини таъқиб қилади, шуни билишмайди. Сизнинг кўзингизга қандай кўриндик билмадим, аммо ҳаммаси яхши инсонлар ”,-деб кинояли гапини якунлади.
Жавоб бериш ўрнига жилмайиб қўйдим. Смсни ўқиган эди демак. Шунча пайт индамай тургани ва вақтини топиб ҳамла қилиши сабр ишими ёки ақл?
“Агар хўп десангиз, сиз билан бир кун эски маҳаллага ўтиб келсак”,-дегани эса, дард устига чипқон бўлди.
Ер шари ўз ўқи атрофида неча марта айланар эди? Ҳар айланганда ернинг ўзи бундан хабари борми? Ерни ичидагиларни-чи? Ёки устидагиларни? Ер неча қатлам? Ернинг мувозанат ва меъёрини қандай назоратда тутади Яратган? Қуёш ердан маълум бир масофада узоқ бўлса, бир чақирим яқинлашса, куйиб бўлар экан дунё. Аксинча, бир чақирим узоқлашса, музлайди деган нарсани билганимда, меъёрнинг назоратига қойил қолмай иложим йўқ эди.
Унда шахмат ўйинига ўхшатган ўйинимда, аслида меъёрни бузганим учун мот бўлиб турмаганмидим? Қонунга хилоф ҳолатда, ҳеч қандай рухсатсиз давлат формасини кийиб тергов ўтказган менга, энди нима бўлар эди?
Рўпарамда турган шахс ҳақ- ҳуқуқни яхши биладиган одам. Расмий рухсатсиз бу ишни қилганимни билиб, мен билан ўйин қилмаяптими?
Ўйла Зумрад! Ё ҳозир тан ол, ёки қулоқсизлигинг ортидан келадиган ҳар қандай фалокатга тайёр бўл..
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 59🔥 11👍 7❤🔥 5🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
00:26
Video unavailableShow in Telegram
❄️Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
4.69 MB
❤ 8
00:10
Video unavailableShow in Telegram
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н ✨
✨🌙 Т И Л А Г И М 🤲
🌙 Орзулар саробидан
✨ Армоннинг гирдобидан
🌙 Севгининг азобидан
✨ Душманнинг кўзидан
🌙 Тухматнинг сўзидан
✨ Бевафонинг ўзидан
🌙 Омад тарк этишидан
✨ Бахт қўлдан кетишидан
🌙 Соғликни йўқотишдан
✨ Аллох ўзи асрасин.
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН КАЛБИ МУХАББАТГА ОШНО ҚАЛБЛАР ЯХШИ ДАМ ОЛИНГИЗЛАР АЛЛОХИМГА ОМОНАТСИЗЛАР АЗИЗЛАРИМ!!!
4.24 KB
❤ 2
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
96-қисм
Хуршидни назарда тутдими экан? Ёки қотилни билиб ўзи жазосини берган бўлса... эй, Худойим, шу учун қарғани ўзига тимсол қилиб олдими?
“Ўлмаган бўлса, ички ишлар топмас эдими?”,-деб мени даҳшатли ўйловлардан ҳаёт ҳақиқатларига қайтарди.
“Мен ҳам шу нарсага ҳайронман. Наҳотки шунча йилдан бери бу жиноий иш шунчаки қолиб кетган бўлса. Сиздан бошқа нарса сўрасам бўладими?”,-деганимда кўзларимга қараб кулди.
“Сўранг, Пуаро хоним”,-деганида юзимдаги ифода тош қотган эди.
Мени фақат яқинларим Пуаро хоним дер эди, бунга ким айтди экан?
“Кафедрадаги танишим айтди.Сизга шунақа мурожаат қилганлар ҳам бор экан.”
Ёлғон!
Кафедрада мени ҳеч ким Пуаро демас эди. Людмиладан ташқари. У ҳам бўлса ҳамманинг олдида айтмасди.
Тезда ўзимни қўлга олиб, Пуаро исмини оқлашим зарур бўлди.
“Чарос раҳматлига ўша пайтлар... оғиз солган биров ёки бировлар бўлганми?”,-деб саволни юмшатиб сўрадим.
Юзида мамнуниятсиз ҳаракатлар кўрдим.Ака сифатида балки бу саволим унга сал оғир ботгандир.
“Чарос кўзга яқин қиз эди. Мен ўқишдалигим туфайли кўп гапдан хабар топа олмас эдим. Аммо Хуршид деган ўртоғим...синглим билан гаплашганини эшитиб , иккаласини ҳам огоҳлантирган эдим. Онамнинг айтишича, охирги 6 ой Чарос уй телефони жирингласа, ваҳимага тушадиган одат чиқарган экан. Ҳатто онам қўлим банд, сен жавоб бер деганида, дарс қиляпман,ёки бошқа баҳона билан гўшакни кўтармаган.”
“Биров унга таҳдид қилган эканми?”,-деганимда яна менга қаради.
“Буни билмаймиз. Узун йиллар ўз ичимизда сабабини қидирдик. Онам анча ўзига келиб, кейин эслаган эди. Унгача аллақачон биз у уйдан кўчиб кетгандик. Уй ҳам сотилди, рақами ҳам алмашди”,-деб ўзи ҳам йўлга қараб қолди.
“Бу маълумот тергов ҳужжатларида йўқ?”
“Ҳар тергов иши қайта кўрилганда фақат қўшни ва ўша куни уйма-уй юрган тиланчи ҳақида оғзаки суриштирув бўларди. Ундан нарига ўта олмадик.”
“Ўша Хуршид деган дўстингиз....Чаросни бирор нарса деб шантаж қилган бўлиши мумкинми?”,-деганимда аччиқ кулди.
“Уни Чарос ўзи шантаж қилиши мумкин эди. Жуда пассив бола эди”,-деганида тилидан тутдим.
“Эди деяпсиз. Ҳозир ўзгардими?”,-деганимда яна ўткир нигоҳларини менга қадади.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 50❤ 23🤔 6❤🔥 4🔥 3🕊 2
#Қарғалар_маҳкамаси
95-қисм
“Узоқ йиллар бўлди бир аёлга бунчалик яқин турганимга “,-дерди кўзларимга қараб.
“Мен ҳам вальсни фақат тўйимда тушаман деб ўйлар эдим”,-деб гапни ҳазилга бурмоқчи эдим.
Қўлини белимда эмас, тирсакларимда ушлаб масофани сақларди. Баланд мусиқадан бир –биримизни зўрға эшитар эдик. Қулоғимга яқин келиб,
“Унда бу тайёргарлик бўлсин”,-деганида этим жимирлаш ўрнига ёнди.
Юсуфдан бошқа ҳеч ким менга бунчалик яқин келмаган эди. Юзини қайтиб юзимга тўғрилаганда,
“Албатта... ақлингиздагини ҳаётингиздан бутунлай чиқарганингизда”,-деб гапини якунлади.
Юсуфнинг айтганларини эсладим. Мени яхши суриштирган кўринади. Ким билади, балким бугун Юсуфни ҳам уйим олдига келганини кўрди.
Чигал вазиятда чалкаш туйғуларни ҳис этиш дунёдаги энг ёмон иш эканини айни дамда ҳис эта бошладим.
Ўйин -кулги ва суҳбат ниҳоясига етиб, ҳамма тарқала бошлади. Биз ҳам Фирдавснинг машинасида йўлга тушдик. Радиода сокин инглиз тилида қўшиқ янграр эди. Тунги пойтахт янада чирой очганга ўхшарди.
“Бир нарса сўрасам майлими?”,-деб орамиздаги сукунатни бузди.
Майли, дегандек бошимни қимирлатдим.
“Бир кун оила қуриш ҳақида жиддий ўйлаб кўришингиз мумкинми?”,-деди бир йўлга, бир кўзларимга қараб.
Бироз ўйланиб, гапларимни ва ақлимни йиғиб олишга ҳаракат қилдим.
“Билмадим. Ичимда, энди кеч деган нарса ўтишни бошлаганига анча бўлди”,-деб бошимни эгдим.
Гапларим ёлғон эмас, ҳақиқат эди. Менинг барча орзуларим оила қуриб, бахтли бўлиш истагим Юсуф билан якун топган эди.
“Чароснинг иши битсин. Мен ҳам оиламни қураман, шунга қарор қилдим”,-деб қатъий гапирди.
Балки ички хотиржамлик маъносида айтгандир лекин...
“Бир ярим йилдан кам вақт қолди. Агар қотил ёки қотиллар топилмаса, унда бу иш вақт ўтгани ҳисобига шунчаки ёпилиб кетади.”
“Қотилнинг виждонига қолдик денг”,- маъюс чиқди оҳанги.
“Қотилларда виждон бўлади деб ўйлайсизми? Агар бир тасодиф туфайли ўлдирилган бўлсайди, балким виждони қийналиб чиқарди. Шунча йил ўтди. Сизнингча тинч ухлай оладими?”,-деганимда ўйга толди. Машина рулини ушлаган қўллари қаттиқ босим билан турганини кўрдим.
“Балки аллақачон абадий уйқуга кетгандир?”,-деди ҳеч жиддиятини бузмай.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 49👍 20🤔 6🔥 5
01:40
Video unavailableShow in Telegram
АРАВАМНИ ӮЗИМ ТОРТИБ ЮРИБМАН
📝 Хуршид Карим
🎙Axadjon🇹🇯 2404
4.41 MB
👍 3❤ 1
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Мандарин...🍊😁🌨
Кимга мандаринли букет керак бўлса мархамат 😂🍊
2.82 KB
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
🩸🩸🩸🩸🩸
🩸🅰️🩸🅰️🩸🩸🩸
⏺⏺⏺⏺⏺⏺⏺⏺⏺⏺
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ
JOYLAR BOR
MARAFONDA NIMALAR BOLADI
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
🔴SIZ QAYSI TANA TURIDASIZ
🔴SIZDA QANDAY SEMIZLIK
🔴ALOMATLARI PAYDO BOLDI
🔴AYOLLIK ENERGIYASI
🔴5 MAHALIK MENYU
🔴DETOKS MENYU
🔴ARGANIZMGA SUV ICHISH
🔴TARTIB QOYDASI
HAMMASI 0 DAN ORGATILADI
VA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ
NAZORAT 200%
SIZ SHUNCHA TARTIB QOYDASI BILAN YESANGIZ ALBATTA
NATIJANI OLASIZ
1️⃣OY 5️⃣🅾️ MING
2️⃣OY 1️⃣🅾️🅾️MING
3️⃣OY 1️⃣5️⃣🅾️MING
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
https//t.me/SOGLOM_1_OZISH
koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga
TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI
🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
❤ 2
#Қарғалар_маҳкамаси
94-қисм
Мендан махсус хизмат ходими чиқмас эди.Мен мимикаларимни бошқара оладиган инсон эмас эдим. Мен яхши таҳлил қилар эдим. Бундай хусусиятга эга қуш эса, лочин бўлиши мумкин.
🐦⬛
“Ўн беш миллиард деганимда, кўзлари хонасидан чиқай деди.”
“Ўртоқ, яна озроқ қўшиб айтмабсанда”,-деб қаҳ-қаҳа отди стол атофида ўтирганлар. Ресторанга келганимиздан бери бу қарғаларни кузата бошладим. Ҳамма нарса оддий, суҳбатлари ташкилотлардаги пул масаласи ва кўпи борса солиқчилар билан бўлган можаролари эди.
Узун қилиб ёйилган дастурхон атрофида ҳамма ўз- бирлик суҳбатлар қурар. Ўнг томонимда Фирдавс, чап томонимда Дилбар деган ёш аёл ўтирар эди. Ҳақиқатдан бу гуруҳнинг деярли ҳаммаси бир бюрода ишлайдиган ҳамкасблар экан. Буни уларнинг самимий ва бир хил мавзудан хабардоликларига гувоҳ бўлдим. Ора-сира Фирдавс менга қараб қўяр ва юзи куларди.
“Олинг нега емаяпсиз?”,-деб гапирди Дилбар.
“Олдим, еб турибман раҳмат”,-деб нозикча мен ҳам унга муомала қилдим.
“Фирдавс акани хурсандлигини кўриб биз ҳам хурсанд бўлдик. Илоҳим бахтинглар бутун бўлсин”,-деганида унга бизни нотўғри тушунганини айтмоқчи бўлдим.
Фақат мусиқа бошланиб ҳамма рақсга тушиш учун ҳаракатга тушди.
Жонли мусиқа янграб турган банкет залида, чироқлар пасайиб ҳамма ўйин -кулгига тушди. Мени ҳам даврадаги аёл -қизлар ўйинга тортсада, чиқмадим.
Якшанба куним чарчоқ ва можароли давом этар экан, сумкамдаги телефонимни чиқариб экранига қарадим. Бу ерга келганимизга ҳам икки соатга яқинлашган эди. Телефонимда турли гуруҳ ва яқинлардан келган смс хабарлар орасида бошқа келган смс юрагимни тез уришига сабаб бўлди.
“Қарға ҳар қанча ақлли бўлмасин, унинг ери ахлатхона. Сенга ўзини мақтаганга кўп ишонма, унинг иши, тумшуғи билан ер ковлаш.”
“Рақсга тушмаймизми?”,-деган овоздан сесканиб кетдим.
Фирдавс менга яқинлашганини сезмай қолган эканман. Чунки бор диққатим Юсуфнинг смсида эди.
Тезда телефонимни сумкамга қўйиб ўрнимдан турдим. Бу ҳаракатни рефлекс ўлароқ бажардим.Чунки айби бор кишининг ҳаракатлари эди булар. Смсимни ўқиб -ўқимаганини билмас эдим. Бундан амин бўлиш учун эса, ўзимни қўлга олиб, ишимни бажаришим зарур эди.
“Узоқ йиллар бўлди бир аёлга бунчалик яқин турганимга “,-дерди кўзларимга қараб.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 46🔥 15👍 6🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган...
Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
571
751
157
175
