en
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Open in Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
24 612
Subscribers
-2524 hours
-1557 days
-78630 days
Posts Archive
#Қарғалар_маҳкамаси 123-қисм "Яна баъзи суриштирувлар олиб борганимда, аслида Фирдавс Турғунов доим самолётда қатнагани маълум бўлди. Хуршид билан жанжал қилган куни эса яшил инамарка автомобилда келган. Бу кўрсатиб турибди-ки, оила оддий эл қатори маош олиб кун кўрадиган оила эмас” Юсуф гапларини давом эттирар экан менинг эътиборимни яшил инамарка машинаси тортди. Нодира қотиллик кунини айтганда, яшил машина подезд олди-да, турганини айтган эди.Ва қочиб кетган йигит Хуршид бўлса, демак... “Йиллар аввал қилинган суд экспертиза хулосаларини қайтиб ўқидим. Унда баъзи маълумотлар камга ўхшайди. Масалан, мураданинг расмлари устида ишлаганда, бўйиндаги кесик эътиборимни тортди. Унда жиноят қуроли бўлган пичоқ, чапдан ўнга қараб тортилган. Чунки тиғи ўткир кесувчи жисм бир нуқтадан бошланиб иккинчи нуқтада тўхтаганда, бошдаги ерга нисбатдан чуқурроқ из қолдиради. Мутахасислардан сўраганимда юзда тўқсон мен билан бир хил фикрда эканлигини айтишди” “Бундан келиб чиқади-ки, қотил чапақай”,-деб бошлиқ Юсуфнинг гапини якунлади. Юсуф бошлиқ билан бунинг муҳокамасини қилар экан, менинг нафасим қисила бошлади. Фирдавс билан бирга овқатланган кунимиз, унинг ҳамма нарсани чап қўлида ушлашлаганини эсладим. “Камчиликлар фақат бу эмас.Негадир ҳеч оиладан шубҳа қилинилмган. Тергов жараёнларида тутилган хужжатллларнинг ҳеч бирида акадан шубҳаланилмаган” “Сен юз фоиз ака ўлдирган дейсанми? Бу жиддий айблов”,-деб бошлиқ уни қизиқтирган саволни берди. “Агар гувоҳларнинг кўрсатмалари ва воқеа кунидаги ҳодисаларни оладиган бўлсак, қотил юзда юз Фирдавс Турғунов. Мотив эса, синглисининг хулқи дейлик. Ота ишда, она касалхонага кетган. Ака ўқишда деб билинган қиз севган йигитини уйга чақиради. Ёки тескариси. Хуршидни Фирдавс уч кун аввал сингли билан муносабати бор деб калтаклаган бўлса, улар орасидаги муносабат узилган. Телефони йўқ, назорат кучли бўлган дейлик, Хуршид Чаросни ўқишдан келишини билиб, уйларига келган” “Аммо акасидан калтак еб, нега эртаси куни яна қизнинг уйига келиши мумкин?”,-бу саволни бермасам бўлмас эди. “Эртаси куни эмас уч кун кейин келган. Фикримча, Фирдавсни уйдагилари воҳага кетди деб билган. Чунки тез-тез келиб кетадиган одати борлигини айтишди” “Шу ерда бир мантиқсизлик бор. Чунки маҳаллага борганимда ҳамма Фирдавсни ўқишда эканини ва уни кўп кўришмаганини айтишганди”,-деб орага кирдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Show all...
👍 53 28🤔 13🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси 122-қисм “Вақтим камроқ. Охирги янгиликларни қисқача рапорт беринглар. Кейин ҳамма ўз ишини давом эттирсин”,-деб бошлиқ ўрнига ўтирди. Мен охирги кунлар ишда йўқ эдим ва менда ҳеч қандай янги хабар йўқ эди. Бошлиқ каби мен ҳам Юсуфнинг берадиган рапортини эшитардим. “Мен бошлай қолай унда”,-деб Юсуф сўз олди. “Жиноий тўда иши бўйича бошқа йиғилишда кенгроқ тўхталамиз. Бошқа ҳамкасбларимизнинг ҳам йиққан маълумотлари бор. Ва анча олдинга кетяпмиз, буни айта оламан. Зумрад билан бирга суриштирган бошқа масала, бу Фирдавс Турғуновнинг синглисининг жинояти. Олдинги йиғилишдан хабарингиз бор, тўда ичида бир келишмовчилик ёки ўзлари жазо бериш усули билан фуқаро Хуршид Пардаев ўлган эди. Биз шу пайтгача буни бир оддий юрак хуружи деган эдик, фақат бошқа далиллар чиқди. Фирдавс Турғуновнинг ошна- оғайнисига чиқишнинг ҳеч иложи йўқ, чунки у шахснинг жуда тор ва ёпиқ мулоқот қиладиган танишлари бор. Деярли биз билган ҳаммаси ё ҳамкасби ёки мижози. Фақат Хуршиднинг бир танишини топдик. У билан гаплашганимизда, бундан йиллар аввал Чароснинг ўлимидан икки ёки уч кун олдинроқ бир футбол майдончасида катта жанжал чиққан экан. У гувоҳнинг айтишича, Хуршид Пардаев ўз дўстлари билан тунги соатларда пуллик футбол майдончасида ўйинга келишган. Айни қизғин бир пайтда Фирдавс Турғунов келиб Хуршид билан жанжаллашиб кетган. Аниқ сабини ҳеч ким билмаса-да, кўпчилик эшитган гапи “Сен мени синглимга қандай яқинлашасан?“,-деган гапи бўлган. Жанжал шунчалик катта бўлган-ки,ҳатто 02 ва 03 чақирилган. Мен эски 02 архивидаги хужжатларни текширдим. Унда ҳеч қандай қайднома йўқ. Фақат бошқа қизиқ нарсага дуч келдим. Ўша пайтлар Фирдавс Турғуновнинг тоғаси ички ичларда ходим бўлиб ишлаган”,-деганида жаҳлдан кулиб юбормаслик учун ўзимни зўрға тийдим. Бу тоғалар ҳамма ёқдан чиқаверар экан-да? “Фирдавс Турғунов воҳада ўқимаганми?”,-деб бошлиқ сўради. “Ўқиган дея олмаймиз. Чунки деярли ўқишга бормаган. Бунинг сабаби эса, холаси у ўқиган иститутда декан бўлиб ишлаган. Яъни Фирдавс Турғунов воҳадан кўра кўпроқ пойтахтда бўлган. Яна бир нарса, Зумрад билан бўлган суҳбатида жиноят куни ўқишда, ҳатто ётоқхонада эдим, ва автобусда 5-6 соатда пойтахтга етиб келдим деган. Бунинг автобусда имкони йўқлигини яхши биламиз. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Show all...
👍 39 23👏 9🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус 121-қисм “Бир пайтлар севганингни тан олдинг шунга шукур дедим”,-деб илжаярди ҳали ҳам. “Мен туйғуларимдан ҳеч қачон тонмадим. Қўрқиб қочган сенсан. Ҳатто шунчалик қўрқдинг-ки, Сени Истанбулга олиб бораман, қиз қалъасини кўрсатаман деган ваъдаларингни олиб, бошқаси билан яшаб келдинг”,-дедим. Аламим ичимда кўп эди. Айниқса менга атаб қўшиқ айтган кунини эслаганимдан сўнг. Менга берган ваъдаларидани, кўрмаган диёримни менга севдириб ўзи у ерда бошқаси билан яшаганини эслаб ичимда бир олов ёнарди. Турк қўшиғи ўрнига, форс қўшиғини куйласа, форс диёрларини севардим. Аммо у мени аввал осмонларга кўтариб, аямай бултлардан ирғитган эди. “Жоним, у пайт Турки..” “Жонинг чиқсин! Мен сенга қанақа жонинг бўламан?”,-деб овозимни патстроқ лекин кўзимни катта очиб унга жавоб қайтардим. Эшик олдида бошлиқнинг келгани эшитилмаса, қўлимга илинган нарсани унга қарата отар эдим. Фақат бошлиқ хонага кириб бизни соч- бош юлишганимзни кўрмасин деб, пастроқ гапирган эдим. Майли соч- бош юлишни сал бўрттирдим. Лекин руҳий ҳолатимни сиз тушунинг. “Узр! Йиғилиш сал чўзилиб қолди”,-деб бошлиқ кирар экан, Юсуф пайтдан фойдаланиб овоз чиқармай бармоғини лабига теккизиб “изи бор”,-деб мени баттар асабларимни бузарди. Бошлиқнинг кўрмаганидан фойдаланиб, қаламимни унга отган эдим, “Сиз иккалнгиз нимани келиша олмайсизлар?”,-деган савол берди. Эҳ, Зумрад хоним махсус хизматда соч оқартиган одам, сен ва бу рўпарангда турган одам орасидаги негатив тўлқинни сезмайдими? Энг бошидан мени яккaлаб қўйганидан, шу пайтгача бўлган ишлар кўрга ҳассодек гап. Албатта калтош тоғамиз яна оғзи бўшлик қилиб, ҳар нарсалар демаган бўлса? “Бирга ишлай олмасаларинг, айтинглар”,-деб иккимизга қараб турар эди. “Биз..” “Ҳаммаси жойида. Тортишув ва ҳар хил фикр бор жойда ўсиш бўлади”,-деб оғзимдан гапни олди Юсуф “Ҳа, ёдимдан кўтарилибди. Юсуф, Зумрадга иш телефони ташкил қил-да, шахсий телефони кузатувдан чиқар”,-деб буйруқ берди. Юсуфнинг ранги ўзгарар экан. Мен ҳам овоз чиқармай бармоғимни лабимга келтириб, ” изи ўчди”,-дедим. Авзойи бузилиб, хафа бўлди. Баттар бўл! Юсуф кўзимга тик қараб, бармоғини ҳавода айлантирди. Бунинг маъноси, ўрнига қайтараман дегани-ми? Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Show all...
52👍 17🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
Show all...
1
00:39
Video unavailableShow in Telegram
ШУКРОНА КЕЛТИР Аста тонг отмоқда сокин,  мусаффо, Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир, Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо, Гузал кунларингга шукрона келтир Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб, Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб, Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор, Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт, Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт, Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Шунчаки яшама рўёлар ютиб, Боғритош диллардан муҳаббат кутиб, Азиз инсонларинг қўлидан тутиб, Гўзал кунларингга шукрона келтир. Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат, Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат, Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат, Гўзал кунларингга шукрона келтир. ✍Хуршид Карим
Show all...
2.50 MB
8👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
#Хайрли_тонг ❄️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! ❄️Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ❄️Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! ❄️Янги кунингиз мазмунли ўтсин🤲
Show all...
3
00:16
Video unavailableShow in Telegram
✨🌙Ҳ А Й Р Л И Т У Н!🌙✨ 🌙✨Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадур айтиш кераклигини ҳам унутманг! Зеро ширин сўзга арзийдигон қанча яқин инсонларимиз бор. 🌙✨Бир-бирига керакли инсонлар доим Бир-биридан узоқда яшаркан. Шундай бўлса ҳам борига шукр!🤗🥰 ✨🌙ҲАЙРЛИ ТУН УЗОКДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!🌙✨
Show all...
3.12 MB
3🥰 1
#Қарғалар_маҳкамаси 120-қисм Мактабдаги билим билан, ўқишга иккинчи ўринда кирган бўлишинг мумкин. Лекин жиноят олами, сен ўқиган тарих ва адабиётдан иборат эмаслигини бимай қолганинг кулгили. Қаерда ҳавога кириб хато қилдим экан? Пуаро деб лақаб қўйишгандами, ўзимни зийрак ҳисоблаб кўз олдимдаги айрим ҳақиқатларни кўрмай, билмай, эшитмай келиганимда-ми? 🐦‍⬛ Оилам даврасидан яна жиноят оиламинг кирдиркорлари ортига тушиш, сал қийинроқ бўлди. Бошлиқ ҳали келмаганди. Юсуф иккаламиз йиғилиш хонасида уни кутардик. Келганимда менга илиқ муомала қилган эски танишимга юз бермагандим, хўмрайиб рўпарамдаги ўриндиқда ўтирарди. “Шунча кун ёздим, қўнғироқ қилдим жавоб бермадинг. Лекин унинг исмини ёздим, ҳеч куттирмай ўзинг алоқага чиқдинг”,-деб кечаги смсидан сўнги қўнғироғимни айтаётган эди. “Шахсий ҳаётим ҳақидаги смс ва қўнғироқларинга берадиган жавобим йўқ. Лекин иш масаласида албатта мулоқот қиламан”,-дегам эдим, кулди. “Нимаси кулгили?” “Ҳар қалай, уни ҳам шахсий ҳаётинг масаласига қўшмай иш деб қабул қилганинга куляпман. Шукур..”,-деб тиржайишда давом этарди. “Ҳаётида бошқасининг изи бўла туриб, бошқа биров билан денгиз бўйида ҳаёт қурадиган даражада инсофсиз эмасман ахир?!”,-деб кесатган эдим. Юзида бир неча хил ифода кўрдим. Туйғуларимни назорат қилишни ўрганишим керак эди. “Давлат иши билан кетдим Туркияга.Ўзим истаб эмас”,-деб сал овозини баланд қилиб очиқлик келтирди. “Ҳа, аниқ шундайдир. Махсус хизматни ярми қариндошим бўлсайди, мени ҳам жўнатишарди. Айниқса турк қўшиқларини севиб ижро қиладиган одамни, қандай тасодиф ва ҳикмат борки айнан ўша давлатга жўнатишган?”,-деб кесатишда давом этардим. Сен билан ишим битган бўлсада, мен билан қилган орзуларни бошқаси билан яшаганингни аламини сендан олмасам менга Зумрад демасинлар. “Рашк қиляпсанми?”,-деб кулди. “Йўқ, нафратланиш учун сабабларни ўзимга эслатяпман” “Нафрат билан севгини ораси ҳеч қанча эмас”,-деганда кўзларимга қарар эди. “Тўғри, бизда ҳам шундай бўлди. Фақат у жумла тескари ёзилди. Севги билан нафратни ораси ҳеч қанча эмас” “Севганингни тан оласан ҳар тугул, бунга ҳам шукур” “Ношукурни ҳа деб шукур келтириши ҳам ғалати экан”,-деб эрталабдан бери шукур келтирган юзига қарадим. Қаҳқаҳа отиб кулди. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Show all...
64👍 20🔥 13
#Қарғалар_маҳкамаси 119-қисм Аслида ҳамма янгамнинг муносабатидан хабари борлигини шунда билдим. Онам опаларинга айтмадим десада,опаларим ҳам сезиб бўлишган кўринади. “Сен хавотир олма.Онамни ҳеч кимга ташлаб қўймайман. Поччанг Россияда. Онамга ўзим қарайман”,-деди. 🐦‍⬛ Сўнги кунлар сувдек ўтди- кетди. Энг оғриқлиси онам билан хайрлашиш бўлди. Яқинларидан узоқда яшайдиганларнинг энг катта қўрқуви бу, бир гап бўлса, етиша олмасамчи деган ҳадик. Кейинги келгунимча, ҳозиргилар орасидан сонлари камайсачи деган қўрқув. Онам қари, айниқса жуда хаста. Боқувчига муҳтож. Лекин опа-сингллар вазифаларни бўлиб олдик. Икки опам онамга гулдек қараш сўзини берди. Мен эса ишлаб моддий юкни бўйинимга олдим. 🐦‍⬛ Чарчоқли ўтган йўлдан сўнг, чангиб қолган уйимни ҳавосини тозлаб ҳамма ерини қўлдан ўтказдим. Эртага ишга чиқадиган куним эди. Руҳан ва жисмонан тайёр бўлишим, ҳатто шунча гапдан кейин Юсуф билан яна қайта учрашиш ва бирга ишлашга куч йиғишим лозим эди. Қайнаган чойнинг остини ўчирганимда телефоним тинмай жирингларди. Юсуфнинг рақамани кўриб индмадим. Кейин смс овози келди. Ўқиганим билинмасин деб экран юқорисидан қарадим. “Фирдавс Турғуновни жиноят куни пойтахтда бўлганига гувоҳ топдим. Қотиллик рўй берган кунидан уч кун олдин Хуршид Пардаевни ўлгудек дўппослаган экан”, -деган ёзув турар эди. Бу хабар мен учун Фирдавс ҳам энди бош шубҳали дегани эди. 🐦‍⬛️ Ақл –одамзодга берилган энг катта неъматдир.Ёмонларнинг заковати хийласида бўлса, яхшиларнинг ақли- виждони ва марҳамати экан. Ўзимни доим ақлли ва ҳар хавфни керакли пайтда сеза оладиган деб ўйлар эдим. Қанчалик адашган эканман. Кўз олдимга бир девор ўраб, ўшани дунё деб яшаб юрганимга нечи баҳо? Йиллаб устоз деган одамимнинг виждони ва марҳамати бор. Шу учун мендек қишлоқ қизига ёрдам беряпти, ғамхўрлик қиляпти деб алданиб яшаганимни яқинда билдим. Тасодифан қўнғироқни эшитиб қолмасам, ким билади яна қанча давом этарди бу ҳолат. Янгамнинг икки хуш муомаласига учиб, онамнинг сўзсиз қарашларига эътибор бермай келибман. Қўлимдаги хужжатларга кунлаб, ҳафталаб қараб бир аканинг ёки оиланинг ёш қизнинг жонига қасд қилиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман. Шунчалар содда ва ахмоқ бўласанми Зумрад? Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Show all...
👍 38 34👏 12🤔 7🔥 2
00:13
Video unavailableShow in Telegram
ДЕКАБРЬ..... БУ ЙИЛНИНГ СУНГГИ ОЙИ УНИ КУВОНЧЛИ ЛАХЗАЛАРДА УТКАЗАЙЛИК......
Show all...
2.23 MB
4
03:00
Video unavailableShow in Telegram
Ўғлинг еб ўрга кетар, Қизинг еб - қирга...    
Show all...
6.80 MB
#Қарғалар_маҳкамаси 118-қисм "Буни хоҳланг таҳдид қабул қилинг, хоҳланг бошқа. Лекин қариб қолган онамга муносабатингизни ўзгартиринг. Бугун бу уйда, акамни ёнида яшаб юрганингизнинг сабаби онам эканини унутманг”,-деб гапимни айтиб дастурхонга ўтирдим. Акам ва жиянларим ҳам бир –бир келишди. Янгам рангдан рангга кириб нима қиларини билмай турсада, мендан эшитадиганини эшитди. Телефонимга келган хабарларни қарай бошладим.Фирдавсдан бир неча қўнғироқ ва смс. Ҳилола қўнғироқ қилиб, овозли хабар жўнатган экан. Нима деганини билмаганим учун ҳамманинг олдида эшитмадим. Ва Юсуф онамнинг аҳволини сўраган. “Зумрад! Сен қачон қайтасан?”,-деб акам чойидан ҳўплаб сўради. “Онам бироз ўзига келсин. Кейин қайтаман, ака.” “Ойим тузалиб кетади. Ҳали сизни тўйингизни кўради”,-деганда тишларимни бир-бирига босдим. Илон қаерда бўлмасин заҳрини сочади, бу ҳақиқат. Акамни олдида юзимга ураётган нарсаси, аслида бироз аввалги гапларимнинг алами эди. Акамнинг юзига қарай олмадим. Ўзимни кучли тутишга ҳаракат қилардим. “Шимим тайёрми?”,-деб хотинига бақирди. “Ҳа, дадаси тайёр”,-деб тил ёғлади илон. Юзида мамнуният белгилари бор эди. Йилда бир –икки бир неча кунга келиб кетганимда, бошқача муомала, хушомад ва мулозамат кўрар эдим. Чунки қўлим тўлиб- тошиб келардим уйга. Ҳозир эса айбини юзига айтганимдан, ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсатган эди. 🐦‍⬛ Бир ҳафта худди сувдек оқди, кетди. Онам бечора зўрға ўзига келди. Оғриқлари ҳали ҳам бор. Яна узоқ вақт касалхонада даволаниши лозим. Шу бир ҳафта ичида беморнинг ўзидан тортиб яқинларигача, қанчалар қийин эканини тушуниб етдим. Тушунган яна бир нарсам, онамни даволанишига пул керак. “Зумрад, сен ишингга қайтавер. Биз ўзимиз онамга қараймиз”,-деб опам вазиятдан чиқишни қидирар эди. Мен пойтахтга қайтсам, ҳеч бўлмаса онамнинг даволанишига пул жўнатиб турар эдим. Бу бир ҳафта ичида Фирдавс бир неча бор қўнғироқ қилиб, ҳол- аҳвол сўради. Юсуфнинг эса қўнғироқларига жавоб бермадим. Телефонимда кузатиш мосламаси ҳали ҳам очиқлигига амин эдим. Фирдавснинг назокатли ва кўнгил олиш учун жўнатган смсларини ҳам кўрганидан ҳеч шубҳам йўқ. Фақат ҳозир дардим на Юсуф ва на бошқаси. “Яна бир- икки кун қоламан опа, кейин кетаман мажбур. Фақат сиздан бир илтимосим бор. Онамни уйингизга олиб кетинг.Мен ҳамма харажатларингизни кўтараман”,-деганимда опам нима демоқчи эканлигимни тушунди. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Show all...
👍 38 36😢 5🔥 4👏 4
00:50
Video unavailableShow in Telegram
Аёлларга пул куч беради😅 Ишонмасангиз синаб кўринг)
Show all...
9.32 MB
4😁 4
02:27
Video unavailableShow in Telegram
Она бу борлиқ Она бутун олам Она бу энг илиқ қўллар, бу ҳотиржамлик
Show all...
26.84 MB
🔥 2
#Қарғалар_маҳкамаси 117-қисм Касалхона йўлакларида бўлаётган суҳбатимиздан бироз вақт ўтиб онам амалиётга олинди. Мен эса шу авария билан боғлиқ масалани билиш учун керакли ерларга мурожаат қилдим.Тергов бўлимларда ишлаганингдан сўнг ҳамма нарсадан шубҳаланар экансан. Лекин авария ҳолатини ўрганган инспекторлар юз фоиз айб акамда эканини исботлаб беришди. Йўл қоидасини бузганидан юзага келган автоҳалокат мана бир неча соатлик оғир операция билан давом этарди. 🐦‍⬛ Қишлоқ ҳаётини жуда соғинган эканман. Тонгнинг аёзини, қушлар сайрашини, товуқ ,мол-ҳолнинг бир симфоник oркестрдек жўр бўлган оҳанглари. Инсон пул- иш ва мансаб демай шундай ҳузур берадиган ерда яшаса. Телефоним икки кундан бери ўчиқ. Келган туним ва эртаси куни касалхонада ўтиб, кеча чарчоқдан бошим айланай дегандан сўнг, мажбур уйга келиб дам олдим. Нарсаларимни опам билан уйга жўнатган эдим. Қуввати ўчган телефоним ҳам бирга сумкамда кетган эди. Кетимни сўрайдиган ҳеч ким бўлмаганидан, қишлоқда яқинларим олдида ортиқча алоқа воситаларига эҳтиёжим йўқ эди. “Зумрад! Келинг, нонушта қилиб олинг. Акангиз касалхонага кетаркан, сиз ҳам борсангиз, тайёр бўлинг олдинроқ”,-деб мулозамат кўрсатган янгам чақирди. Келганимдан бери унга қарашларимдан, онамга қилган муомаласини эшитганимни билса керак, ҳаддан ошиқ сертакаллуф бўлиб қолди. Оддий, аммо ҳаммаси табиий бўлган маҳсулотлардан ёзилган дастурхонга ўтиришдан аввал, янгамга қарадим. “Янга, сиз акамни ёқтириб қолган эдингиз-а?Ҳатто акам ҳарбий хизматдан келиб, бошқа қизга уйланаман деб турган жойида, бир амаллаб онамга ўзингизни келинлик номзодлигингизни таклиф қилган эдингиз.” Гапларим қаерга боришини билмай, юзимга тушунарсиз ифода билан қараб турар эди. “Тинчликми? Нега бирдан бунақа гапларни айтяпсиз?” “Ҳатто аммангизни қизини келин қилишмоқчи бўлишганида, яна бир йўлини топиб онамга ўзингизни кўрсатган эдингиз”,-деб ўтмишни эслатдим. “Бунақа гаплар қаердан чиқди?”,-деб қош-кўзини ўйната бошлади. “Сизни акамга олиб берган онам бўлади.Ўша сиз ёқтирмаган онам”,-деганимда юзи қизариб, жаҳли чиқа бошлади. “Мен нега ойимни ёқтирмай? Туҳмат қиляпсиз ҳозир”,-деб типирчилаб қолди. “Сизнинг онамга қилган муомалангиз, аслида ким эканингизни яхши билдириб қўйди.Акамнинг феълини яхши биласиз-а?Аввало акамга қолдирмай, ўзим ҳаққингизни беришни яхши биламан. Буни хоҳланг таҳдид қабул қилинг, хоҳланг бошқа. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Show all...
👍 46 32🤔 6🔥 3👏 2
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус. 116-қисм Анча кеч тушганда манзилга етиб келдик. Юсуф чарчаган бўлсада, мени қишлоққача олиб бораман деди, кўнмадим. Онам касалхонада бўлгани учун тўғри касалхонада тушиб қолдим. Унга раҳмат айтишга ҳам ҳолим қолмаган эди. Оғиз учида миннатдорчилик билдириб у билан хайрлашдим. Хайрлашишга хайрлашдим-у, чарчаган ҳолатида қайтиб шунча йўлни қандай кетади, деб хавотир олдим. Ётишга бирор меҳмонхона ҳам йўқ эди туманимизда. Шаҳаргача етиб борса, ўша ерда балким топиларди. Уни ўзига айтмасамда, ортидан Аллоҳга омонат топшириб онамни кўргани кирдим. 🐦‍⬛️ “Ёшлари катта, албатта хавф бор. Фақат бу ҳолатда ҳам ташлаб бўлмайди”,-деди даволовчи шифокор. “Дўстим, сал нархини келиштиринг. Укамга ҳам ҳали амалиёт керак бўлиб қолар”,-деб катта акам орага кирди. “Мен яхшигина келиштириб айтдим.Амалиётни фақат мен қилмайман. Анестезиологи бор, бошқа врачлар ҳам бор”,-деб чайналар эди. Бу майли, ишини қиляпти. Дарди оғир бемор устидан пул ишлаш. Лекин онаси учун савдолашаётган акаларимга қараб юрагим баттар эзилди. Агар акси бўлганида, ҳозир буларнинг бирига пул керак бўлганида, онам шу қари ҳоли ва нимжон жуссаси билан дунёни ағдар- тўнтар қилиб бўлсада, фарзандига аямай топар эди-да. Бола- чақаси ҳам ёнига кириб, ишлаб пул топаётган акаларим пулнинг дардига тушганди. Ҳар бирининг уйида камида уч моли бор.Наҳотки бир она ёки ота борини боласига фидо қилади-да, уларга муҳтож бўлганида эса, бўш оғизлар ҳидланади холос. Йиғиб қўйган пулларимни янги уйга деб шошиб топширганимга минг пушаймонлар едим. Акамлар ташқарига чиқиб талашиб- тортишар экан, уй олмоқчи бўлган фирмага қўнғироқ қилиб сўрадим. Бунинг ҳозир иложи йўқлигини ва пул қайтарилганда ҳам маълум фоиз ушланиб қолиниши айтилди. Охири опамга айтдим. Онамнинг ҳар соати ғанимат. “Айтинг акамларга, онамга харажат қилган ҳар тийинни мени бўйнимга ёзишсин. Мен қайтараман”,-деб кўз ёшларимни тута олмадим. “Сен нега тўлар экансан.Отам ҳар бирига ер олиб, уй кўтариб берганди.Ўғиллар қолиб биргина сенга тушадими оғирлиги”,-деб опам қарши чиқди. “Опа, онам оғирлик эмас. Вақтимиз кам”,-деб хавотиримни тилга келтирдим. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Show all...
👍 35 19😢 10🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
Ахмоқлигим сабаб бошқа миллат йигитга никоҳландим. Ўзбекистонда катта бўлганман. Лекин Ўзбек эмасдим. Буни 16 ёшимда билдим. Кореадан ота онам келганида... Энг дахшати бу эмасди. Мен ахмоқлигим сабаб 1-йилдан сўнг, корейс йигитга турмушга чиқдим. У яқинда топган акамдан қасос олиш учун мендан фойдаланди. — Бу нима қилганингиз? Сизни ҳам опа ёки синглингиз бордир. Қўрқмайсизми Аллоҳдан? Сизни синглингизга шундай қилишса ёқадими? - йиғлаб юбордим. — Ўчир. Ҳамма гапирса ҳам, сен гапирма бу ҳақида. Сени мараз аканг, менинг синглимни ёш умрини еди. Хазонга буркади. Энди аканг учун сен.... сен жавоб берасан.
Show all...
4👍 1
ДАВОМИНИ ЎҚИШ
САРА ҲИКОЯЛАР
😊 Болалик пайтимиз биз севиб томоша қилган мултфилмлар...📺 1. Қизча ва Қуёнчалар 2. Лоло ва Пепе 3. Пашша Ойпошша 4. Алёнушка ва Иванушка 5. Аёзбобо 6. Хат Ташувчи Қорбобо 7. Шер ва Қуюн 8. Қорбобо ва Ёз 9. Арчалар Безалганда 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Show all...
2.05 MB
1.69 MB
3.19 MB
2.18 MB
3.74 MB
1.64 MB
1.50 MB
2.37 MB
2.17 MB
15
00:17
Video unavailableShow in Telegram
💥Бугун 16 декабр – Халқаро Ҳолажонлар куни Онамдайин энг меҳрибоним - ҳолажоним! Байрамингиз муборак азиз ҳолажонлар! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Show all...
3.10 MB
3👍 1
#Қарғалар_маҳкамаси 115-қисм Ўзимни уйқуга солиб уни орқадан кузатдим. Ўйчан ҳаракатлар билан машинани бошқарар эди. Орада уйқуси келди шекилли, машинани бир чеккага тўхтатиб, ундан тушди. Деразадан секин қараганимда, қўл- оёғини тортиб ҳаракат қилди. Узоқ йўлда кўп юрмагани учун толиққан кўринади. 🐦‍⬛ Телефондаги харитага қараганимда туманимиз марказигача бир ярим соат қолган эди. Машина ичида кетма-кет янграётган қўшиқлар тобора юрак эзадиган бўлиб борарди. Юсуф бирдан икки букилди. Рулни бир амаллаб бошқариб, йўл четида тўхтади. Мени безовта қилмаслик ниятида машинадан тушиб ташқарида чўккайди. Бир неча дақиқа кутдим, хабар бўлмагач,эски севгилисини йўлда инфаркт ёки бошқа нарсадан ўлдирди, деган ном олмаслик учун машинадан тушдим. Ва у чўккайган ерга бордим. “Нима бўлди?”,-деб сўрадим индамади. “Ҳой, нима бўлди деяпман?”,-туппа-тузук келаётган одамга нима қилди экан? Ёнига бориб эгилганимда, юрагини ушлаб икки букилиб ўтирган эди. Қўлидан туртиб ўзидами, йўқми билмоқчи бўлдим. “Нега гапирмайсан? Тез ёрдам чақирайми?”,-деб такрор сўрадим. “ Аҳволим яхши эмас”,-деб овози зўрға чиқарди. Эй, Худойим, бунга ариққа йиқилган алкаш дедим-да, яна ичида бирор дарди касали бўлмасин? “Машинага чиқ! Ёрдам чақираман”,-деб энгашиб қўлидан ушлаб турғизмоқчи бўлдим. Қўлимни ушлаб юрагига олиб борди. “Эшитяпсанми? Қийналяпти “,-деб сал қолса йиғлагудек турар эди. “Э, сенда бор эди-ми, у матоҳдан?”,-деб устидан кулмоқчи бўлдим. Яна ростан бирор нарса бўлиб қолишидан қўрқдим, индамадим. “Ўлишимни хоҳлайсанми?”,-деб ғалати савол берди кўзаримга қараб. “Ҳаммамиз бир кун ўламиз. Фақат бугун, бу ерда эмас. Мени йўл машинасига миндирмай ўзингча қаҳрамонлик қилдинг. Ўрнингдан тур, кетдик”,-деб мавзуни бошқа ёққа олиб қочмоқчи бўлдим. “Бироз аввал ўл, дединг”,-деб ғалати, ғарибона оҳанг чиқарди. “Биров ўл, деган билан ҳамма ўлаверсайди. Аёллар қарғиши олтинга тенг бўларди.” Нигоҳларини яна менга қаратди. “Тилинг пичоқдек кессада, кўзингдаги севги малҳамдек ҳар ярамга”,-деб ўрнидан бир амаллаб турди. Бу гаплари ортидан яна уни жеркиб беришимни кутганди шекилли, лекин индамай қолдим. Чунки ўзим ҳам чарчаган эдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Show all...
54😢 16👍 8