Naqshband.uz
Open in Telegram
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik
Show more2025 year in numbers

14 032
Subscribers
-824 hours
-417 days
-11630 days
Posts Archive
#Сарҳисоб
Самарадорлик ва масъулият мезонлари муҳокамада: Бухоро вилояти диний соҳа сарҳисоби
Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ҳамда диний таълим муассасаларининг 2025 йилда амалга оширилган фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим муассасалари раҳбарлари, туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳамда мадраса ўқитувчилари иштирок этди.
Йиғилиш давомида диний соҳа вакилларининг жамият ҳаётидаги ўрни, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, тизим фаолияти самарадорлигини ошириш, устувор вазифаларни белгилаш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
👏 1💯 1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай одамни паҳлавон деб таърифлаган?
📗 «Иймон» китобиданAnonymous voting
- Зинога таклиф қилинганда рад этадиган кишини
- Аллоҳ йўлида жиҳоддан қайтмайдиган кишини
- Ғазаб келган вақтида ўзини идора қила оладиган кишини
- Энди билиб оламан
