en
Feedback
davletovuz

davletovuz

Open in Telegram

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
79 283
Subscribers
No data24 hours
+627 days
-11930 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
Шерзод Қудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди.
Show all...
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси тизимига ўтказилади — фармон
Show all...
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилди — президент қарори
Show all...
Президент қарори: ➖Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун визасиз режим жорий этиладиган давлатлар рўйхати кенгайтирилади.2026 йил 1 февралдан бошлаб чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш уларнинг хоҳишига кўра нақд пул шаклида амалга оширилиши мумкин. ➖2026 йил 1 июлдан миллий туризм ягона платформаси орқали хорижий туристларнинг розилиги асосида Давлат чегарасини кесиб ўтишда йиғиладиган маълумотларни интеграция қилган ҳолда туристик электрон SIM-карта билан улаш ва вақтинча бўлиш жойи бўйича рўйхатга олиш проактив шаклда амалга оширилади. ➖мулкчилик шаклидан қатъи назар транспортнинг барча турлари интеграция қилинган ҳолда саёҳат йўналишини тузиш, энг мақбул йўналиш ва транспорт турини танлаш, чипталарни онлайн банд қилиш ва сотиб олиш имконияти яратилади; ➖аҳоли томонидан дала ҳовлиларини ижарага бериш “Soliq” мобил иловаси орқали “мен билан бирга” шаклида бир нафар шахс номига бирга дам олувчилар сонини кўрсатган ҳолда соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
9 йиллик финтех тажриба: OSON янги босқичда Финтех-холдинг OSON бу йил 9 йиллигини нишонламоқда. Компания 2016 йилда мамлакатдаги биринчи электрон ҳамён сифатида бошланган ва бугун халқаро молиявий экотизимга айланиб бормоқда. OSON'нинг фаолияти тўлов хизматларидан ташқари кенг инфратузилмани қамраб олади. Холдинг Марказий Осиёда ягона молиявий экотизим яратиш ва БАА ҳамда АҚШ бозорларига киришни стратегик мақсад сифатида белгилаган. Экосистемада 2,8 миллиондан ортиқ фойдаланувчи мавжуд. Биргина 2025 йилнинг 9 ойида сервислар орқали 30 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилди. Маҳсулотлар қаторида трансчегаравий Wallet & Transfer хизматлари, 500 та ўз ва 1 200 та агент терминаллар, бизнеслар учун ягона API ҳамда 178 мамлакатни қамраб олган eSIM хизмати мавжуд. Компаниянинг келгуси қадамлари фундамент яратиш, лицензиялаш ва интеграция жараёнларини якунлашга қаратилган. OSON БААда фаолият йўлга қўйган ва АҚШда MSB лицензиясини олиш устида ишлаяпти.
"OSON — банклар, бизнес ва одамларни боғловчи рақамли кўприк. 2026 йилда янги мультивалютали платформа орқали салоҳиятимизни намойиш этамиз", — дейди CEO Фаррух Махмудов.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати Давлат корхоналарида қатор функциялар аутсорсингга ўтказилади. Тозалаш, хавфсизлик, овқатланиш, автотранспорт, техник хизмат, IT қўллаб-қувватлаш, бухгалтерия, юридик хизмат, маркетинг ва колл-марказ каби юмушлар хусусий секторга берилади.
Show all...
Давлат корхоналари бошқарув ходимлари сони 10 фоизгача қисқартирилади — президент фармойиши
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Нью-Йорк шаҳрининг мэри Эрик Адамс Ўзбекистонга ташриф буюрибди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
World Usability Day 2025: амалий ечимлар ва халқаро тажриба 29 ноябр куни Click компанияси, IT Community of Uzbekistan кўмагида, World Usability Day 2025 халқаро тадбирини ташкил этади. Тадбир “Янги технологиялар ва инсон тажрибаси” мавзусига бағишланган бўлиб, унда рақамли маҳсулотларни барча, хусусан, ногиронлиги бор фойдаланувчилар учун қулайлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Тадбирда дизайнерлар, дастурчилар, UX тадқиқотчилари ва инклюзив технологияларга қизиққанлар учун фойдали маълумотлар тақдим этилади. Спикерлар орасида WUD асосчиси Элизабет Розенсвейг ва Walmart экспертлари каби халқаро меҳмонлар ҳамда бошқа кўплаб маҳаллий экспертлар ҳам бор. Шунингдек, дастурда АI ва инклюзивлик бўйича панел муҳокамалари, UX ва АI соҳасидаги чиқишлар ҳамда компанияларнинг амалий кейслари намойиш этилади. Вақти: 29 ноябр, соат 11:30 да Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчаси, 13-уй, School 21. Қатнашиш бепул, лекин олдиндан рўйхатдан ўтиш шарт. Жойлар сони чекланган. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола Реклама
Show all...
Abu Dhabi National Oil Co. (Adnoc) компанияси АҚШ санкциялари остидаги “Лукойл” компаниясининг Ўзбекистондаги активларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди Bloomberg. АҚШнинг Exxon ва Chevron компаниялари эса “Лукойл”нинг Ироқ ва Қозоғистондаги улушларига қизиқмоқда. “Лукойл”нинг ўзи хорижий активларини битта пакетда сотишни хоҳламоқда.
Show all...
Мажбурий автосуғурта: 2026 йилдан минимал кафолатланган товон пули ҳам, тарифлар ҳам ошади 2026 йилдан мажбурий автосуғурта бўйича тўлов қопламасининг энг кам миқдори 40 млн сўмдан 80 млн сўмга кўтарилади. Бу сумма — ЙТҲ содир бўлганда жабрланувчининг соғлиғи, ҳаёти ёки мулкига етказилган зарар учун суғурта компанияси томонидан тўланадиган минимал кафолатланган товон ҳисобланади. 2026 йил 1 январдан ошириладиган тарифлар: Енгил автомобиллар учун: ➖Ҳудудларда: 160 000 сўм ➖Тошкент ш. ва вилояти: 192 000 сўм ➖Чет эл рақамли (вақтинча киритилган): 320 000 сўм Сўнгги 12 ойда суғурта ҳодисалари юз берган бўлса, суғурта мукофотлари миқдори ҳам ўзгаради. ЙТҲ содир этган ҳайдовчилар учун тарифлар: ➖1 та ҳодиса – 208 000–249 600 сўм ➖2 та ҳодиса – 320 000–384 000 сўм ➖3 ва ундан ортиқ – 480 000–576 000 сўм Батафсил
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Якуббоев FIDE Жаҳон кубоги ярим финалига чиқди, энди улар ярим финалда ўзаро баҳс олиб боради. Бу эса камида бир нафар ўзбек шахматчиси Жаҳон кубоги финалига ва номзодлар турнирига йўл олишини билдиради. Айтишларича, бу мамлакат шахмат тарихида илк бор содир бўлмоқда.
Show all...
Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олинди. 20 та туман - Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон, Косон, Хатирчи, Қумқўрғон, Янгийўл, Ўзбекистон, Гулистон, Яккабоғ, Андижон, Паркент, Тошкент, Нуробод, Учтепа, Чортоқ, Давлатобод, Олтинкўл, Қизириқ, Когон туманлари ҳокимларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади.
Show all...
Ipak Yuli Bank Ўзбекистон Иқтисодий Имкониятларни Кенгайтириш Жамғармаси (EEFU) билан 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш битимини имзолади. Маблағлар шариат талабларига мос Мурабаҳа воситаси орқали микро, кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, фаолиятини исломий нормаларга мувофиқ олиб боришни истаган тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Батафсил
Show all...
Ҳукумат дарахт кесиш учун протокол чиқариши тақиқланади ➖дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланади; ➖2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Бунда маҳалла аҳолисининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми тақиқ қўйишга розилик билдирса бўлди. ➖“Soliq” мобил иловаси орқали жисмоний шахсларга харид суммасининг ва республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширганлик учун харажатларнинг республика бюджетидан қайтариладиган қисмини ихтиёрий равишда дарахт кўчатларини экишга йўналтириш имконияти яратилади.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
2 хонали хонадонларни чегирма нархларда харид қилинг. Ҳозирда Iskander Buildings компанияси 2 хонали хонадонларни ушбу нархларда таклиф қилмоқда: 88 млн бош тўлов 48 ойга булиб тулаш Асосийси ишонч ва шаффофлик! Бу таклиф доирасидаги хонадонлар сони чекланган! Биз билан боғланиш учун 👈 Лойиҳа Юнусобод тумани 16 мавзе рўпарасида қад кўтармокда! Мурожаат учун: +998787770011 Реклама
Show all...
Азиз Абдуқахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Show all...
Экология қўмитасининг жорий фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси раҳбарлик қилади — президент қарори
Show all...
Экополиция тузилади Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади. Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади. Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади. Унга Давлат экологик назорат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий махсус прокуратуралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишидаги бўлинмаларининг оптималлаштириладиган штат бирликлари киради.
Show all...
Туризм қўмитаси алоҳида бўлади Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади — президент фармони
Show all...