en
Feedback
davletovuz

davletovuz

Open in Telegram

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
79 283
Subscribers
No data24 hours
+627 days
-11930 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувининг доимий фахрий меҳмонига айланиб бормоқда. У 2023 йил Душанбеда, 2024 йил Остонадаги саммитларда иштирок этган эди. Шу кунларда Тошкентда ўтадиган “сиёсий гап”га ҳам таклиф қилинган.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ фуқаролари учун визасиз режим Ўзбекистонга янги инвестиция тўлқинини олиб келиши мумкин Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши кўп йиллар давомида кутилган катта қалам ҳисобланади. Бу янгилик икки мамлакат ўртасида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, сармоя киритиш имкониятларини кенгайтириш ва лойиҳалар сонини кескин оширишга хизмат қилади. Шунингдек, Ўзбекистон резидентлари Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларидан маблағларни АҚШда корхоналар ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан тўлдириш учун эркин ўтказишлари мумкин бўлади. Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Show all...
InfinBANK «KEY TECH: чакана савдо ва электрон тижоратда сунъий интеллект» халқаро анжуманида сунъий интеллект ечимларини тақдим этди Технологик банкларидан бири бўлган InfinBANK «KEY TECH: чакана савдо ва электрон тижоратда сунъий интеллект» халқаро анжуманида иштирок этди. Анжуманда банк чакана банк хизматларида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг инновацион ёндашувларини тақдим этди. InfinBANK’нинг сунъий интеллектни ривожлантириш департаменти директори Азиз Сияев «Сунъий интеллект замонавий банкни қандай ўзгартирмоқда» мавзусида нутқ сўзлаб, сунъий интеллект технологиялари InfinBANK экотизимига қандай жорий этилаётгани, рақамли трансформациянинг қандай реал ҳолатлари аллақачон амалга оширилгани ва сунъий интеллект мижозлар учун қандай янги имкониятлар очаётгани ҳақида сўзлаб берди. «Биз учун сунъий интеллект шунчаки технология эмас, балки мижозларни чуқурроқ тушуниш ва уларнинг банк билан мулоқотини осонроқ ва қулайроқ қилиш усулидир. Биз инсон учун ишлайдиган рақамли ечимларни яратмоқдамиз, аксинча эмас», - деди Азиз Сияев.
Show all...
“Бизнесни ривожлантириш банки” АССА эътирофига сазовор бўлди Ўзбекистонда илк бор ўтказилган “Uzbekistan Future CFO” танлови мамлакатнинг энг иқтидорли талабаларини бир майдонга жамлади. Танловнинг бош ҳомийси сифатида “Бизнесни ривожлантириш банки” ёшларнинг амалиёт ва малака орттиришига кенг имконият яратди. Натижада 8 нафар талабага банкда амалиёт ўтайдиган бўлди. Танлов ташаббускори ACCA эса банкнинг таълим ва молия соҳасини ривожлантиришдаги ҳиссасини юксак баҳолаб, махсус сертификат билан тақдирлади. Ёшларни қўллаб-қувватлаш — “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Батафсил Реклама
Show all...
14-17 ноябрь кунлари пойтахтга юк машиналари кириши чекланади, шаҳар ичида уларнинг ҳаракати тўхтатилади Жорий йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланиб, улар учун айланма ҳаракат ташкил этилади: ➖15 ноябрь куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Ганга кўприги кесишмасидан бошлаб, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача бўлган йўл вақтинча ёпилади. Ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчалари орқали айланма тарзда ҳаракатланишлари мумкин. ➖15 ноябрь куни соат 09:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий – Қорасарой кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Қорасарой кўчаси бўйлаб Нурафшон–Қорасарой чорраҳасигача ҳаракат вақтинча чекланади. Айланма йўл сифатида Қорасарой кўчасидан Кичик ҳалқа йўлига ва Нурафшон кўчасидан Себзор кўчаси йўналишига ҳаракатланиш тавсия этилади. ➖16 ноябрь куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Ботир Закиров кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат кўчаси чорраҳасигача вақт-вақти билан қисман ёпилади. Ҳайдовчилар Ботир Закиров – Алишер Навоий ҳамда Олмазор – Бешёғоч кўчалари орқали айланма йўлдан фойдаланишлари мумкин. ➖16 ноябрь куни соат 09:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов – Фурқат чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Хадра майдонигача иккинчи даражали йўл вақтинча ёпилади. Айланма йўл сифатида Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари орқали ҳаракатланиш мумкин. ➖Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши чекланади. ➖Шаҳар ичида юк машиналарининг ҳаракати тўхтатилади. ➖Водийдан воҳага, воҳадан водийга келаётган транспорт воситалари айланма йўллар орқали йўналтирилади. ИИВ
Show all...
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг навбатдаги стипендия танлови эълон қилинди “Эл-юрт умиди” жамғармаси хорижий университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олишни истаганлар учун 2025 йил иккинчи очиқ стипендия танловини эълон қилди. Ҳужжатлар 12–26 ноябрь кунлари махсус онлайн платформа орқали қабул қилиниб, танловга оид барча маълумотлар жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Show all...
PISA Бошқарув кенгашининг 60‑юбилей сессияси Тошкентда иш бошлади Бугун Тошкентда ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастур (PISA) Бошқарув кенгашининг 60‑юбилей сессиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. Каримова Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари, халқаро тадқиқотлардаги иштирок ва келгуси вазифаларга тўхталиб ўтди. Сессияда OЕCD'нинг таълим масалалари бўйича маслаҳатчиси Андреас Шлайхер, Бошқарув кенгаши раиси Микеле Брунигес ҳамда PISA да қатнашувчи 91 мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Муҳокамалар PISA натижалари, таълимдаги янги ёндашувлар ва истиқболдаги режалар атрофида кечмоқда. Сессия 14 ноябргача давом этади. Батафсил
Show all...
Банк карталари бўйича янгиликлар: ➖Энди якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсга ўз ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш имконини берадиган бизнес банк картасини очишлари мумкин; ➖ 14 – 18 ёшдаги вояга етмаган шахслар ўзлари мустақил, 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-онасидан бири ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида тижорат банкларида банк картасини очишлари мумкин бўлади. ➖юридик шахслар учун ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали тўлаш имконияти яратилди.
Show all...
Бўстонлиқ туманидаги Chimgan Resort меҳмонхонасида Great Silk Road Business Cooperation Forum – 2025 бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжондан келган вазирликлар, савдо палаталари ва йирик компанияларнинг 300 дан ортиқ вакиллари қатнашмоқда. Бу ҳудуд президентнинг сентябрь ойидаги ташрифидан сўнг тўлиқ иш бошлаган эди. Таъкидлаш лозим, Бўстонлиқдаги ўзгаришлар ҳудуднинг «Осиё Давоси»га айланиб бораётганидан далолат.
Show all...
Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тоқаев 14-15 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. 16 ноябрь куни эса Марказий Осиё мамлакатлари лидерларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Show all...
Экология вазирлигининг рапорт беришича, Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосферага зарар етказаётган 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилибди, дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 58 иссиқхона хўжалигига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилибди. Шунингдек, 387 ҳолат бўйича плёнка, автошина ва ўсимлик қолдиқларини ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари юборилди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида Марказий Осиёга бағишланган мақоласи эълон қилинибди. Давлат раҳбари минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришни давом эттириш — мавжуд механизмларни мустаҳкамлаб, уларга барқарор тус ва амалий маъно-мазмун бағишлаш зарурлигини таъкидлаган. “Охир-оқибатда самарали минтақавий институтларсиз ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва қабул қилинаётган қўшма қарорларни сифатли амалга оширишни таъминлаб бўлмайди”, деб ёзади президент.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Юта штатининг Исо Масиҳ Охирги замон авлиёлари черкови оқсоқоли Дэвид Беднар ва “Stirling” халқаро хайрия фонди раиси Майлс Хансендан иборат бизнес делегациясини қабул қилди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳам иштирок этди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
UZCARD "Омад мавсуми" акциясининг биринчи мавсуми якунланди! Пул сертификатлари, Мальдив оролларига саёҳат йўлланмаси ва бош соврин — BYD Yuan UP ўз эгаларини топди. 1-ноябрдан бошлаб 1 миллиард сўмлик янги мавсум бошланди! Ҳар ойда — 25 ва 100 млн сўмлик совринлар, финалда эса 50 ва 200 млн сўм. 50 минг сўмдан ошиқ онлайн тўлов қилинг ва ғолиб бўлиш имкониятингизни оширинг. Батафсил | Реклама
Show all...
Ички бозорда таклиф рағбатлантирилади Ички бозорда товар ва хизматлар таклифини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу президент ҳузурида инфляцияни жиловлашга бағишланган йиғилишда маълум қилинган. Хусусан, 2026 йилда банклар аграр тармоқ, озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиради. Мақсад — 2026 йилда инфляция кўрсаткичини 7 фоизгача тушириш, 2027 йилда эса 5 фоиз доирасида ушлаб туриш. Қайд этилишича, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, йиллик инфляция даражаси ўтган йилги 10,2 фоиздан 7,8 фоизгача пасайган.
Show all...
02:41
Video unavailableShow in Telegram
Самарқандда бўлиб ўтаётган учрашув ва музокаралар доирасида Саида Мирзиёева ЮНЕСКО Котибиятига самарали ҳамкорлик учун ташаккур билдириб, доктор Холид Ал-Ананийни ташкилот бош директори лавозимига тайинлангани билан табриклади. Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг тинчлик, таълим ва маданиятлараро мулоқот йўлидаги ишончли ҳамкори бўлиб қолмоқда.
Show all...
IMG_8343.MP4127.87 MB
Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра: ➖иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди. ➖иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида ҳам 8 та йўлакдан иборат e-gate паспорт назорати тизими ишга туширилибди. Йўловчилар паспортларини сканерлаб, Face-ID орқали идентификациядан ўтишлари мумкин бўлади. Тизим Ўзбекистон фуқаролари учун жорий қилинибди.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Яқин кунларда Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари лидерларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
🏦InfinBANK юридик шахслар учун 0 фоиздан бошлаб автокредит жорий қилди Банк UzAutoMotors билан ҳамкорликда бизнес субъектлари учун Chevrolet Onix, Tracker, Damas ва Labo автомобилларини харид қилишни молиялаштирувчи янги акция эълон қилди. Акция доирасида юридик шахсларга 0% дан бошланадиган ставкалар, мослашувчан бошланғич тўлов ва узоқ муддатли тўлов имкониятлари таклиф қилинмоқда. Таклиф корхоналарга транспорт воситаларини янгилаш, логистика жараёнларини оптималлаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш имконини беради. Шартлари: • Chevrolet Onix - 0% ставка, бошланғич тўлов 25–50%, муддат 30–60 ойгача; • Chevrolet Tracker - 0% ставка, бошланғич тўлов 25–60%, муддат 24–60 ойгача; • Damas ва Labo - 0% дан бошланадиган ставка, 25% бошланғич тўлов, муддат 60 ойгача. ➡️Батафсил маълумот 📞 71 202 50 80 Реклама
Show all...