Huquqiy axborot
Open in Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Show more2025 year in numbers

333 814
Subscribers
-91324 hours
-1 4707 days
-17730 days
Posts Archive
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қурилиш учун ажратилган майдонлар комплекс текширувдан ўтказилади🔰 Фармонга кўра, махсус комиссия Тошкент шаҳрида қурилиш учун ажратилган 500 м2 ва ундан ортиқ майдонларда қуйидаги талаблар асосида комплекс текширувни амалга оширади: 🔹 умумий майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани; 🔹 сув пуркагичлар ўрнатилгани; 🔹 кириш-чиқиш йўлакларида автотранспортлар ғилдиракларини ювиш ҳовузларининг барпо этилгани. 🔹 қурилиш материаллари ва маиший чиқиндиларни ташишда транспортларнинг брезент ёки ПВХ қопламали материаллардан тайёрланган тент билан ёпилган тарзда ҳаракатланиши. ✅ Шунингдек, майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади. ⛔️ Шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади. Бунда: 🔹 ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади; 🔹 кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар амалга оширилади“Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–229-сон, 24.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 мартга қадар: 🔹 Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар амалга оширилади; 🔹 Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилади. ✳️ Махсус комиссияга қуйидаги ваколатлар берилади, жумладан: ▪️ табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилиш; ▪️ транспортлар ҳаракатини чеклаш; ▪️ атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхона ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш; ▪️ Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларга кўчирилиши мажбурий бўлган саноат корхоналари ва саноат зоналарини белгилаш; ▪️ қурилиш ишларини амалга оширишга чеклов ва уларга талаблар жорий қилиш, шу жумладан қурилиш вақтида чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма
❗️ "Умуммиллий Конституция имтиҳони" бошланди✅ Танловнинг 1-босқичи бугун соат 14:00га қадар бўлиб ўтади. 📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг. Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг! Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Архив хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилади⛔️ Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан архив хизматларини кўрсатишда қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади, жумладан: 🔹 талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказишда тегишли архив муассасаси ёки ташкилот раҳбарининг тавсия хати; 🔹 мавзули сўровлар тўғрисида маълумотнома беришда сўралаётган ҳужжатнинг нусхаси. ⏳ 2026 йил 1 мартдан қуйидаги архив хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилади: 🔹 архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистондан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома бериш муддати 15 иш кунидан 5 иш кунигача; 🔹 яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш муддати 20 иш кунидан 10 иш кунигача; 🔹 олий ва ўрта-махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш муддати 5 иш кунидан 2 иш кунигача; 🔹 архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) муддати 3 иш кунидан 1 иш кунигача. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Шажара” ахборот тизими жорий этилади🔰 Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан фуқароларнинг оилавий шажаралари бўйича маълумотларни онлайн тақдим этувчи “Шажара” ахборот тизими жорий этилади. ✅ “Шажара” ахборот тизимида қуйидаги имкониятлар яратилади, жумладан: 🔹 “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидаги дастлабки маълумотлар, давлат архивлари ҳамда идоравий архивларда сақланаётган архив ҳужжатлари асосида оила шажараси бўйича маълумотларни шакллантириш хизматини кўрсатиш; 🔹 Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлари хизмати орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни аниқлаш. ☑️ Оила шажарасини шакллантириш хизмати давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қуйидаги даврлар бўйича кўрсатилади: 🔸 IX асрдан – 1917 йилгача; 🔸 1918 йилдан – 1945 йилгача; 🔸 1946 йилдан – ҳозирги кунга қадар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Давлат архивларининг айрим функциялари тўлиқ рақамлаштирилади🔰 Фармонга кўра, “Ўзархив” агентлигининг давлат архивларида сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар ҳаракатини автоматлаштириш ишларига RFID (радиочастотали идентификация) технологияси жорий этилади. ✅ 2026 йил 1 июндан ушбу технология Ўзбекистон миллий архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашда мажбурий қўлланилади. ▶️ 2026 йил 1 августдан қуйидаги давлат архивлари функциялари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда амалга оширилади: 🔹 Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш; 🔹 йиғмажилдлар рўйхатини тузиш ва расмийлаштириш, уларга оид илмий-маълумотнома аппаратини тузиш, келишиш, тасдиқлаш; 🔹 давлат архивлари томонидан архив ҳужжатларини қабул қилиш, фойдаланишга бериш; 🔹 корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатларини ҳуқуқий ворисларида сақлаш масаласини давлат архивлари билан келишиш; 🔹 давлат архивларига архив ҳужжатлари топширилиши лозим бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг ягона рўйхатини шакллантириш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Архив иши соҳаси рақамлаштирилади“Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–228-сон, 24.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, архив соҳасини 2030 йилгача рақамлаштириш ва соҳада самарали бошқарув тизимини яратишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 Миллий архив фонди ҳужжатлари рақамлаштирилишини 60 фоизга етказиш; 🔹 электрон хизмат кўрсатиш улушини 100 фоизга етказиш ҳамда хизмат кўрсатиш муддатини камида 3 бараварга қисқартириш; ✅ 2026 йил 1 июндан архив хизматларини рақамлаштиришда қўлланиладиган амалдаги архив ахборот тизимлари негизида Ягона миллий архив ахборот тизими жорий этилади. ✔️ Архив ҳужжатларини рақамлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 🔸 1-босқичда (2025–2027 йиллар) – алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар, мол-мулк ва ерга оид архив ҳужжатлари; 🔸 2-босқичда (2028–2029 йиллар) – кино, фото, фоно ва илмий-техник архив ҳужжатлари; 🔸 3-босқичда (2030 йилдан) – Миллий архив фондининг бошқа архив ҳужжатлари. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Суд мустақиллигининг кафолатлари кучайтирилади🔗 Фармонга кўра, судьялик лавозимларига номзодлардан ортиқча маълумотлар талаб этилишига чек қўйиш мақсадида “Рақамли ҳукумат” тизими Кенгашнинг ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинади. ✅ Кенгаш мажлисларида ёпиқ овоз бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларига рақамли технологиялар жорий этилади. ⏭️ Шунингдек, судьяга нисбатан интизомий жазо қўллаш тизимини шаффоф ва адолатли қилиш бўйича қуйидагилар жорий этилади: 🔹 судьяга нисбатан интизомий иш кўриб чиқишда унинг ҳимояга бўлган ҳуқуқини тақдим этиш; 🔹 қуйи судьялик лавозимига ўтказиш интизомий жазо чорасини жорий этиш; 🔹 интизомий жазо амалда бўлган вақтда юқори судьялик лавозимига тавсия этилмаслик; 🔹 судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг аниқ мезонларини белгилаш. 📁 Бундан ташқари, судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Кенгашнинг Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб Кенгаш томонидан хотин-қизлар учун квота белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Судьялар олий кенгаши раисига қўшимча ваколатлар берилади🛑 Фармонга кўра, Судьялар ҳамжамияти органларининг мустақиллигини ошириш мақсадида Кенгаш ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма йиғилишини ўтказиш тартиби бекор қилинади. ✅ Кенгаш раисига, унинг конституциявий мақомидан келиб чиқиб, қуйидаги ваколатлар берилади: 🔹 судьяларга нисбатан малака ҳайъатлари томонидан интизомий иш асоссиз тугатилган ёки интизомий жазо содир этилган қилмишга мос эмас деб топилганда, малака ҳайъатларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритиш; 🔹 Кенгашнинг тузилмаси ва штат жадвалини белгиланган штат бирликлари доирасида мустақил тасдиқлаш. ⏭️ 2025 йил 15 декабргача Кенгашнинг расмий веб-сайтида қуйидагилар очиқ эълон қилиб борилади: ▪️ суд тизимида мавжуд бўш раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига оид маълумотлар ҳамда уларни эгаллаш учун танловда иштирок этиш тартиби; ▪️ суд тизимида судьялик лавозимлари, шу жумладан, раҳбарлик ва юқори турувчи судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ҳамда тайинлаш бўйича барча босқичларга оид маълумотлар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Судьялар эндиликда дастлаб 5 йил, кейинчалик муддатсиз даврга сайланади“Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–227-сон, 24.11.2025 й.) қабул қилинди. ⛔️ Фармонга кўра, судьяларни навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартиби бекор қилинади. ⏳ Судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб 5 йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби белгиланади. ✅ Туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартиби ўрнатилади. 📝 Судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “судьялик одоби қоидаларига риоя этиш” талабларининг аниқ мезонлари қонун даражасида белгиланади. ⏭️ Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодлар тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этилади. 📑 Бунда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йил ишлаган судьялар номзоди кўрсатилиши мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги томонидан “Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3707, 21.11.2025 й.). 🔰 Мазкур Низомда Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби белгиланди. 🏛 Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан шакллантирилади ва юритилади. ☑️ Давлат хизматлари ягона реестри “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади. 📝 Давлат хизматлари ягона реестрида ҳар бир давлат хизматининг паспорти юритилади. 📑 Давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. ✅ Давлат хизматлари ягона реестридаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
🪙 Қонунчиликка кўра, ҳар қандай давлат хизматини олиш, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма
❗️ "Умуммиллий Конституция имтиҳони" учун рўйхатдан ўтиш якунланди✅ Танловнинг 1-босқичи 25 ноябрь куни 10:00 дан 14:00га қадар бўлиб ўтади. 📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг. Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг! Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Реципиент ва донорларни инсон аъзолари трансплантацияси амалиётига тайёрлаш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги "Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби тўғрисида"ги низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3708, 21.11.2025 й.) 🔰 Мазкур Низомда давлат тиббиёт муассасаларида реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлаш ва уларнинг амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартиби белгиланди. ✔️ Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасалари реципиентлар ва донорларни трансплантация амалиётига тайёрлашдан олдин, уларнинг соғлиғи бўйича махсус тиббий тайёрлов чораларини амалга оширади. 📷 Реципиент ва донордан трансплантация амалиётидан олдин розилик олинади ҳамда у видеоёзувга қайд этилади. ✅ Реципиентлар ва донорлар трансплантацияси амалиётидан сўнг 21 кунгача реабилитацияда бўлади, реабилитациядан кейин эса улар ҳудудий тиббиёт муассасаларида диспансер назоратига олинади. 🔗 Реципиентлар диспансер назоратида бўлган вақтда шифокорлар томонидан бепул иммуносупрессив дори воситалари билан таъминланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Адлия вазирлиги Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025 й.).⏳ Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади: 🔹 тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15-сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1-октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача; 🔹 тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1-январгача, 75 фоизи 1-мартгача ва 100 фоизи 1-майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади. ✅ Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин. 💸 Контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва уларнинг стажировка ўташларига сарфланиши мумкин. 💰 Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
01:17
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиландиМанба: ВМҚ-718-сон, 11.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
718-ru.mp410.17 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Инсон аъзоларини трансплантация қилиш ҳақида реципиентлар ва донорларга тиббий хулосалар бериш бўйича низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами: 3706, 21.11.2025 й.). 🔰 Мазкур Низомда реципиент ва донорларни тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда трансплантация амалиёти учун тиббий хулосалар бериш тартиби белгиланди. ✅ Низомга кўра, реципиент ва тирик донор тиббиёт муассасаларида 3 ой ичида тиббий текширувлардан ўтиши керак. 📑 Тиббий текширув хулосаларига кўра трансплантация амалиётига рухсат бериш фақат Ҳукуматнинг 2024 йил 13 июндаги 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасаларининг тиббий консилиуми томонидан амалга оширилади. ☑️ Тиббий консилиум реципиентга инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги, донорга эса трансплантация амалиётига лаёқатлилиги тўғрисида тиббий хулосани беради ёки беришни рад этади. ⛔️ Трансплантация амалиёти инсоннинг кўриш, нутқ, эшитиш қобилиятининг йўқолиши ёки руҳиятнинг бузилиши, меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиқ барқарор йўқолишига сабаб бўладиган тарзда зиён етказишига олиб келса реципиент ва донорга тиббий хулосани бериш рад этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Ишдан бўшатиш нафақаси 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун қанча миқдорда тўланиши лозим?Anonymous voting
- ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги лозим
- ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги лозим
- ўртача ойлик иш ҳақининг 70 фоизидан кам бўлмаслиги лозим
- ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим
Photo unavailableShow in Telegram
#LexAI_жавоб_беради
📝 Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб этиш мумкин, аммо бу қатъий тартибга солинган ва чекловлар мавжуд.
🚫 1. Умумий қоида: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 209-моддасига мувофиқ, дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади, фақат Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳолларда истисно қилинади.
✅ 2. Жалб этиш шартлари:
🔹 Ходимнинг розилиги билан - иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва ходимнинг ёзма розилиги олинади (212-модда)
🔹 Ходимнинг розилигисиз - фақат 210-моддада кўрсатилган алоҳида ҳолларда:
➖ табиий ёки техноген ҳалокатларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш;
➖ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш;
➖ коммунал тизимлардаги носозликларни бартараф этиш;
➖ иш берувчи мулкини нобуд қилиш ёки зарар етказишнинг олдини олиш.
⛔️ 3. Чекловлар: Ишга жалб этиладиган дам олиш кунларининг сони жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра чекланиши мумкин (211-модда).
💸 4. Ҳақ тўлаш: Дам олиш кунларидаги иш учун ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
https://ai.lex.uz/
Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан қанча муддатга амалга оширилиши мумкин?Anonymous voting
- 3 ойдан кўп бўлмаган муддатга
- 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга
- 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга
- 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга
