en
Feedback
Юрист блогер /расмий канал

Юрист блогер /расмий канал

Open in Telegram

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
63 935
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
-80330 days
Posts Archive
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШГА ОЙЛИК ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ? 📃Қонунчиликка кўра, субсидия орқали уй-жой олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оиланинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлари миқдори: ➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 8 баравари (9 240 000 сўм)гача; ✅ Тошкент шаҳрида 2,7 баравари (3 118 500 сўм)дан 9,2 баравари (10 626 000 сўм)гача бўлиши талаб этилади. ✏️ Субсидия орқали уй олмоқчи бўлган талабгор шахс ёки оила қайси ҳудудда яшашидан қатъий назар, уларнинг даромади бир ойда энг камида юқоридаги 3 118 500 сўмдан кам бўлмаслиги керак. Бепул маслаҳат олиш👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
37🤷‍♀ 5😢 3👍 1😁 1
❗️БИЗ ЎЙНАБ ГАПИРМАЙМИЗ ЎЙЛАБ ГАПИРАМИЗ ⚡️ ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ 10 ИЮЛДАН БОШЛАНИШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ. ✏️ Кеча биз айнан шу мавзуга тўхталиб, яқин вақт ичида аризалар қабули қайта очилиши ҳақида ёзган эдик. Орадан бир кун вақт ўтти ва бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредити бўйича субсидияларга аризалар қабули 10 июлдан қайта бошланишини маълум қилди. Бепул маслаҳат олиш👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
👏 47 33👍 7😢 2
❗️ФУҚАРОЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ КАФОЛАТЛАНГАН 📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра, ➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. ✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. ✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. ✏️ Нима учун "Кафолатланган" деган сўзни ишлатяпмиз. Чунки бундай норма Конституцияда белгиланган. Конституция эса нормативлик ҳусусиятига кўра хар қандай қонун хужжатидан ва ҳар қандай шахс томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатдан устун туради. Шундай экан, биз Конституцияда белгиланган нормаларни кафолат деб атасак бўлади Савол юбориш 👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
35👏 21😱 3😁 2🤔 2
❗️АЛИМЕНТГА АРИЗАНИ ҚАЙСИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ? ⚡️САВОЛ: Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа шаҳарда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам, аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ? ⚡️ЖАВОБ: Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан, алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин деб кўрсатилган. ✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъволар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди. Бепул маслаҳат олиш👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
23👍 7
❗️ЭНДИ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДАГИ ТИББИЁТ ҲОДИМЛАРИ ФАҚАТ ТЎЛИҚ СТАВКАДА ИШЛАЙДИ 📄 Президентнинг 19.05.2025 йил кунги ПФ-88-сон Фармонига асосан, ❗️Фармонга кўра, эндиликда оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади. (✏️ 0,75, 0,5, 0,25, 000000,5 деган ставкалар энди йўқ) ✅ Фармонга асосан, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан: ✅ оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади; ✅ оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади; ✅ аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
43👍 17🤣 2😢 1
Университет фақат ном эмас Сўнгги йилларда “университет” деган сўз ҳаддан ташқари енгил ва кўп ишлатила бошлади. Одамлар дипломга эҳтиёж сезгани сари, кимлардир бу эҳтиёждан фойдаланиб, бир неча ойда ОТМ очвораётган, бу эса таълим тизимини ич-ичидан емираётганди. Вазирлар Маҳкамаси қарори эса бу ҳолатга аниқ нуқта қўйди. Эндиликда янги хусусий ОТМлар фаолиятини бошлаши учун шунчаки бино ва рухсатнома етарли эмас. Улар ҳар бир таълим дастурини алоҳида аккредитациядан ўтказиши, замонавий моддий-техник база ва кенг инфратузилма билан таъминланган бўлиши шарт. Бу талаблар фақат назорат ёки чеклов эмас. Аксинча, ҳақиқий таълимга интилган, узоқ муддатли стратегияси бор муассасалар учун ажойиб имконият. Тизимда бу каби аниқликлар кўпайгани сари, энг катта фойдани ёшлар кўради. Чунки улар алдов эмас, билим учун ўқий бошлайди. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
32👍 17🤣 13🥰 1😁 1
⚡️МУҲИМ ❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ ЯНА ҚАЧОН ОЧИЛИШИ МУМКИН ? ⚡️САВОЛ; Мен субсидиядан фойдаланиб уй олмоқчиман. Уй-жойга субсидия бериш қачон қайта очилиши мумкин ? ⚡️ЖАВОБ; Президентининг 21.02.2025 йилдаги ПФ-26-сон фармонида, ➖ ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2025 йил 3 мартдан 1 ноябрга қадар қабул қилинади деб кўрсатилган. ✏️ Хоп, Президент фармонида аризалар қабули 2025 йил 3 мартдан 1 ноябрга қадар давом этиши кераклиги белгиланган бўлса, нима учун аризалар қабули март ойидаёқ тўхтатилди деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, ушбу субсидиялар чекланмаган миқдорда ажратилмайди. 2025 йилда қайси вилоятга қанча субсидия ажратилиши кераклиги бўйича маълум бир миқдор белгиланган. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси учун манашунча, Андижон учун анашунча, Бухорога яна шунча деган лимит белгиланган бўлади. Аризалар қабули тўхтатилганига сабаб эса ажратиладиган субсидиялар сони ҳудудлар учун белгиланган анашу лимитдан ошиб кетмаслиги учун вақтинча тўхтатилган. ❗️Унда бу йил аризаларни қабул қилиш яна қачон бошланади ? ➖ Ҳабарингиз бор, юқорида кўрсатилган Фармон асосида жорий йилнинг 3 март санасидан бундай субсидиялар учун аризалар қабул қилиниши бошланган ва бир-икки кун ўтди ёки ўтмасдан яна ёпилган эди. Анашу вақтда қабул қилинган аризаларни сарҳисоби юритилиб, кимга субсидия ажратилди-ю кимга ажратиш рад қилинди. Кимлар ажратилган субсидиядан фойдалана олди-ю кимлар фойдаланмади. Манашу каби ҳолатлар пилус-минус қилиб чиқилганидан кейин ҳалеги лимит белгиланган рўйхатга яна бир қараладида,— ҳааа, бизда ҳали яна шунча лимит бор экан, аризани оловрилар дейилса, аризалар қабули яна қайта очилади. Субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий ҳабарномани амал қилиш муддати 4 ой эканлигини ҳисобга олсак, вазият барча пилус-минуслар қилиб бўлиниш арафасида турипти ва яқин вақт ичида аризалар қабули яна қайта очилса керак. ✏️ Шунинг учун орангизда "вот именно" манашу субсидия менга керак деб кутиб юрганлар бўлса шунча кутганингизга яраша иш қилиб, яқин вақт ичида хушёрликни йўқотмай турганингиз яхши. Яна бир гап! Ҳар замонда биз ёзган маълумотларни хам таниш-билишларга жўнатиб турорилар а? Обуначиларимиз кўпайиб кетса бирон кун ош қилиб чақирамиз хаммаларингни)) Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 86 56😁 49👏 5🥰 4🔥 3
❗️Kамбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган 📄 Президентнинг 23.09.2024 йил кунги ПҚ-330-сон қарорига асосан,  ▪️ 2025 йил 1 январдан: ➖ камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилиниши белгиланган. ✅ 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. ✅ шунингдек, жорий йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
35👍 14😁 3
❗️1 АВГУСТДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛИШИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҲАМ ТАЪСИРИ БЎЛАДИМИ ? ⚡️САВОЛ: Биринчи августдан ойликлар оширилишини алимент тўловчиларга хам таъсири борми ? ⚡️ЖАВОБ: Албатта, жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб ойликлар оширилишини ишлайдиган алимент тўловчиларга хам, ишламайдиган алимент тўловчиларга хам таъсири бўлади. Яъни, улар аввалгига қараганда кўпроқ алимент тўлашларига тўғри келади. ✏️ Гап шундаки, агар алимент тўловчи шахс бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса 1 августдан унинг ойлиги 10 фоизга оширилади. Демак, у ойлиги ошгунига қадар Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган тартибда неча пул алимент тўлаб келаётган бўлса, ойликлар ошганидан кейин ойлигини ошган қисмининг маълум миқдорини тўлаб келаётган алиментига қўшиб тўлайди. Масалан, алимент тўловчи 3 миллион ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Биринчи августдан бошлаб эса уни ойлиги 10 фоизга кўпайиб 3 300 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир миқдорини (100 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди. ✏️ Хоп яхши, энди ҳеч қаерда ишламайдиган алимент тўловчиларга ойликлар оширилишини нима алоқаси бор, улар барибир ишламайдику, Пушкин бир жаҳон эмасми уларга деб кўпчиликда савол туғилган бўлса керак. Оила кодексининг 140-моддасида айнан шу саволга жавоб бор! Ушбу модда мазмунига кўра, ишсиз бўлган алимент тўловчилардан Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ундирилади. 1 августдан ойликлар оширилса Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори кўтарилиши хам табиий тўғрими ? Демак, ишсиз алимент тўловчилар августдан кейин алиментни ошган нархда тўлай бошлайди. Ойликлар ошганидан кейин Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи миқдори қанча бўлади ва шундан кейин ишсиз алимент тўловчилар айнан қанча миқдорда алимент тўлаши кераклигини Миллий статистика қўмитаси томонидан август ойи якунлари бўйича ҳисобланган статистик маълумотлардан билиб олишимиз мумкин бўлади.. Бепул маслаҳат олиш👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇            @Yurist_Blogerr
Show all...
51👍 19👏 2🐳 2😨 2
❗️БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА МУРОЖААТ ҚИЛИНМАСА СУД АРИЗАНИ ҚАЙТАРАДИ 📃 Фуқаролик процессуал кодексининг 153-моддасида процессуал муддатларни ўтказиб юбориш оқибатлари белгиланган бўлиб, жумлада келтирилишича, ➖ Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи қонунда белгиланган ёки суд томонидан тайинланган муддатнинг ўтиши билан бекор бўлади. Бундай ҳолда процессуал муддатларнинг ўтиши ишда иштирок этувчи шахсларни уларнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди. ❗️Процессуал муддатлар ўтгандан сўнг тақдим этилган аризалар, шикоятлар ва ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки уни қаноатлантириш рад этилган бўлса, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади. Бепул маслаҳат олиш👇         @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇                       @Yurist_Blogerr
Show all...
18
❗️ЭНДИЛИКДА АЙРИМ ОИЛАЛАРНИНГ ТАЛАБА ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТЎЛАНАДИ 📄 Фармонга кўра, 2025 йил 1 июндан “қизил” тоифага киритилган оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқиган талаба қизларига базавий стипендиянинг 2 баравари (750 000 сўм)миқдоридаги махсус стипендия тўланади. ➖ 2025 йил 1 сентябрдан умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади. ✅ 2026 йил 1 январдан камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. 🟢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
30👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
Rossiyada ishlaydiganlar uchun zo’r yangilik! Rossiya fuqarosi bo‘lmasangiz ham T-Bank kredit kartasini rasmiylashtira olasiz. Bank pullaringizni qanday ishlatishingizga qaraydi. Kartada harakat bo‘lsa — doimiy maosh olib, do‘konlarda hisob-kitob qilsangiz, pul o‘tkazsangiz va hisobingizda saqlasangiz — bank sizni ishonchli mijoz sifatida “ko‘radi”. T-Bankning Black debet kartasidan boshlash mumkin. Kartadan foydalanish kredit tasdiqlanish ehtimolini oshiradi: 👉 Karta orqali xarid qiling 👉 Pulni hisobingizda saqlang 👉 T-Bankning omonat yoki jamg‘arma hisobidan foydalaning Black Card imtiyozlari: - Rossiyada SIM kartasisiz rasmiylashtirish mumkin - MDHga komissiyasiz pul o‘tkazmalari — oyiga 20 000 ₽ gacha, undan ko‘pi uchun 1% komissiya - Ilovada tilni o‘zbek, tojik, qirg‘iz yoki ingliz tiliga o‘zgartirish mumkin - 30% gacha keshbek Hoziroq Black kartasini rasmiylashtiring — Rossiya bo‘ylab qulay manzilga bepul yetkazib beriladi https://t.tb.ru/Yurist_Blogerruz
Show all...
20👍 4🥰 1😁 1
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ БЕРИШ РАД ЭТИЛИШИ МУМКИН ? 📄 26.12.2018 йил кунги ПҚ-4079-сон Президент қарорига асосан, ▪️ қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этилишига сабаб бўлади: 1)➖ биометрик паспортни олиш учун талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 2)➖ агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса; 3)➖ қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса; 4)➖ агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар; 5)➖ агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар; 6)➖ агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача 7)➖ агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар; 8)➖ агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар (вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно); 9)➖ агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса; . ❗️Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни юқорида санаб ўтилганлардан бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди. Бепул савол юбориш  👇   @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                  @Yurist_Blogerr
Show all...
31👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️МАЪЛУМОТ УЧУН: ⚡️Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси 2023 йилнинг 1 май санасидан расман кучга киритилган ❗️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат ➖ Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
👍 29 7🔥 2
❗️БУГУНДАН ЭЪТИБОРАН НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ 1 012 000 СЎМ БЎЛДИ 📄 “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармонига асосан, 🟢 Бугун, яъни 1 июлдан бошлаб: ➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб; ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб; ➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори эса – ойига 1 012 000 сўм этиб белгиланди. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
65👍 28👏 4😁 3
❗️БУГУНДАН БОШЛАБ БОЛАЛАР НАФАҚАСИНИНГ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ 📄 Президентнинг жорий йил 2 июнь куни қабул қилинган 91-сон фармонига мувофиқ, ➖ 2025-йил 1 июль санасидан бошлаб болалар нафақаси миқдори 10 фоизга оширилди. ✅ Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Бугунгача 325 000 сўм эди), ➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Бугунгача 250 000 сўм бўлган), ➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Бугунгача 150 000 сўмни ташкил қилар эди); ➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Бунгача 100 000 сўм эди) этиб белгиланди. Бепул савол-жавоб 👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
64👍 10🥴 10😁 7😢 5🔥 3🤣 2
⚡️ЯНГИ ҚАРОР ❗️Ногиронлик пенсиясини фуқаронинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби белгиланди 📄 Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йил кунги 398-сон “Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. ➖ Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини мурожаат талаб қилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланди. ✅ Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади. ➖ Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади. ✅ 2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади. ✏️ Аввалроқ ногиронлик пенсияларини фуқароларнинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинлаш бўйича Президент қарори (27.05.2025 йил кунги ПҚ-194-сон) қабул қилинган эди. Эндиликда ўша қарорда белгиланган вазифаларнинг аниқ ижроси бўйича Ҳукумат қарори хам қабул қилинди. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
41👍 15🔥 5🤔 1
⚡️ ҲАБАРДОР БЎЛИНГ! ❗️Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам берилади 📄 Фармонга кўра, ✅ Ижтимоий ҳимоя ягона реестридаги оилалар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади: ✅ давлат хизматларидан фойдаланиш учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни тўлашда “сариқ” тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, “қизил” тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади; ✅ камбағал оилалар “қизил” ёки “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги 12 ой муддатга сақлаб қолинади; ✅ “қизил” тоифага киритилган оилаларга белгиланган пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади. ❗️ Ушбу реестрларга киритилган оилалар аъзоларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар оилалар камбағал деб эътироф этилгани тўғрисидаги маълумотлар ёки шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси экани ҳақидаги маълумотнома асосида кўрсатилади. ✅ Ушбу тартиб 2025 йил 1 июндан кучга киритилган. Савол юбориш  👇        @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
57👍 17😁 1
Тамаки контрабандаси масаласида саволлар кўпайишда давом этяпти Охирги йилларда контрабандага қарши кураш усуллари анча фаоллашди. Рейдлар, ахборот кампаниялари, солиқ органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу яхши, эътироз бўлиши ҳам мумкин эмас. Мана, яқиндагина Наманганда аҳолига ноқонуний тамаки маҳсулотлари фақат бюджет эмас, соғлиқ учун ҳам таҳдид экани тушунтирилди. Лекин йиллар ўтса-да, янгиликларда ҳамон ўша бир хил брендлар — Milano ва Oris қайд этиляпти. Milano тамакисининг ўзи бозордаги контрабанданинг 4% ини ташкил қилар экан. Ишлаб чиқарувчи ҳам маълум — Gulbahar Tobacco. Шу ўринда савол туғилади: агар манба, маҳсулот ва тарқалиш йўналишлари маълум бўлса, нега ҳали-ҳануз бу брендлар бозорда? Давлатда акциз, сертификатлаш, маркировка каби реал инструментлар бор-ку. Демак, масала воситада эмас, улардан фойдаланишда экан-да? Контрабандага қарши кураш шунчаки рейдлар эмас, балки тизимли назорат ва сиёсий ироданинг натижаси. Энди гап билан эмас, аниқ қадамлар билан ишлаш вақти келмадими? Савол юбориш 👇     @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇                   @Yurist_Blogerr
Show all...
15🤝 9👍 3
00:50
Video unavailableShow in Telegram
❗️Фирибгарлар учун қонунчиликда қандай жазо белгиланган ? ➖ Видеода бугунги кунда оммалашиб бораётган жиноят турларидан бири бўлган фирибгарлик ва унинг учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ҳақида гап боради. ✏️ Инстаграм фойдаланувчиларидан ушбу юристнинг 👉 инстаграм окаунтига 👈 аъзо бўлиб қўйишларини тавсия қиламиз! Олдин хам айтганмиз ва яна айтамиз, видеодаги юрист биз ҳурмат қиладиган саноқли юристлардан бири хисобланади. Тўғри бу вақт масаласи, лекин Сиз хам кузатиб борсангиз биз нега ушбу юристни ҳурмат қилишимизни ўзингиз хам тушуниб оласиз. ✏️ Инстаграм оккаунтга ўтиш 👉 https://www.instagram.com/yurist_jma?igsh=cGc1ZXUxNWNjb3hz&utm_source=qr
Show all...
IMG_7222.MP49.91 MB
23👍 9🔥 2😢 1