Allaev Uz
Open in Telegram
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b Reklama: @asaxiymedia
Show more2025 year in numbers

12 320
Subscribers
-724 hours
-507 days
-24330 days
Posts Archive
ChatGPT 5.2 чиқди.
Навбатдаги “апдейт” ChatGPT ни 30% гача яхшилагани айтилмоқда.
Фарқлардан, мантиқий фикрлаш яхшиланган, контекст кенгайган. Бу бизнес, таҳлил ва стратегияда учун фойдали.
Иккинчидан, ёзиш услуби анча тозаланган. Ортиқча “сув” камайган, фикр аниқроқ, жавоблар қисқа, лекин мазмунли. Копирайтинг, пост, нутқ тайёрлашда бу сезилади дейишмоқда.
Учинчидан, шахсийлаштириш кучайибди. Модел сизни тезроқ “ўрганиб олади” ва сизга мос руҳда жавоб беради.
Энг муҳими — ChatGPT 5.2 энди фақат жавоб берувчи эмас, фикрлашда ҳамкорга яқинлашди дейишмоқда.
Google томонидан Gemini 3 Pro тақдим этилгач, бир қатор фойдаланувчилар Gemini га миграция қилишганди.
Матбуотда OpenAi асосчиси Сэм Алтман асосий эътиборни Gemini билан рақобатга қаратгани ҳақида хабарлар бўлганди.
Тест қилиб кўрамиз.
#ai #chatgpt #gemini
👍 33❤ 3
Ноширлик соҳасига янги назорат органи бириктирилди.
Бунгача АОКА китоб соҳасида асосий назорат органи эди. АОКА ёпилгандан бери соҳани назорат қилувчи ташкилот тасдиқланмаган эди.
Президентнинг 11 декабрдаги “Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ноширлик соҳаси назорати Рақамли технологиялар вазирлиги таркибидаги Ўзкомназорат инспекциясига топширилибди. Бунгача АОКА администрация таркибида эканлигини ҳисобга олсак, китоб соҳаси Вазирлар маҳкамаси назоратига қайтди.
Эслатиб ўтаман, АОКА даврида нашриётларга соҳага қатор енгилликлар берилган, соҳа ҳам олдингидан анча ривожланган эди.
#kitob #aoka #uzkomnazorat
👍 22❤ 1👎 1
Ишни билиш — ҳали уни бажариш дегани эмас.
Бугунги кунда қиммат кўникма бу — талант эмас, бу — интизом (дисциплина).
Asaxiy да қизиқ бир "кейс" бўлди. Замонавий муаммолардан гапираман.
Бир интернет-дўкондаги ходимимизнинг вазифасини Сунъий Интеллектга (AI) топширдик. Ходим ишдан кетмади, бошқа вазифага ўтди. Қизиғи, ҳозир у AI бажарган ишлардан ўтириб хато топяпти. Тан оламан, эътирозлари асосли: AI мукаммал эмас, у баъзида инсон қилмайдиган майда хатоларга йўл қўяди.
Ҳа, бу ходим ишни "қандай қилиш кераклигини" AI дан кўра яхшироқ билади. Лекин масала қилишда.
Таҳлил қилсак, ходим ишлаган пайтда иш ҳажми ҳозиргидан бир неча баробар кам бўлган, сифат ҳам баъзан яхши, баъзан жуда ёмон бўлган. У ўз вақтининг кўпи билан 8 соатнинг 20-25 фоизини ишга сарфлаган, қолган вақт ва сифат масаласи эса "қўл учида" бўлган.
AI эса, балким идеал эмасдир, лекин у тинимсиз режимда ва катта ҳажмда ишлаяпти. У ишини вақтида ва талабга мос бир хил бажаргани учун умумий сифат ҳам яхшиланмоқда.
Менежер сифатида айтсам, янги ходим ёки технологияни "мукаммаллик" даражаси билан эмас, балки олдинги ходимнинг реал натижаси билан солиштириш керак.
Агар янги ечим олдинги "реаллик"дан анча кўпроқ, сифатлироқ ва тезроқ натижа бераётган бўлса — демак қарор тўғри. Ишни "зўр биладиган", лекин уни тўлиқ бажармайдиган кадрдан кўра, балким озроқ хато қиладиган, аммо улкан тартиб билан эплайдиган интизомли "робот" ёки ходим бизнес учун фойдалироқ.
#biznes #ai #menejment
Photo unavailableShow in Telegram
Asaxiy да оммабоп китоблардан бошлаб русча ва инлизча версиялари келтирилиб, гуруҳ қилиб йиғиб бошланди.
Яқин орада туркчаси ҳам қўшилади. Мижоз ўзига қулай тилда харид қилса бўлади.
#kitob #asaxiy
👍 49❤ 8😁 2
📚 Сиз олиб келган биргина китоб кимнингдир келажагини ўзгартириши мумкин
InfinBANK “Келажак кутубхонаси” лойиҳаси доирасида хайрли ташаббус бошлабди.
Бугунги кунда банк томонидан Тошкентда тўртта замонавий кутубхона фаолият юритаётган бўлиб, улардаги жавонларни болалар ишонч билан қўлига оладиган, мазмунли ва фойдали китоблар билан янада бойитиш мақсад қилинибди.
Шу сабаб InfinBANK сизни ўқилиб бўлинган китобларингизга янги ҳаёт бахш этишга – уларни болаларга улашишга чақиради. Сиз берган биргина китоб қайсидир навниҳолнинг фикрлашига, орзусига йўл очиши мумкин.
📘 Қабул қилинадиган адабиётлар:
• Яхши ҳолатдаги болалар китоблари (0–16 ёшлилар учун)
• Молиявий саводхонлик, ривожланиш, мантиқ ва психология бўйича адабиётлар
• Эртаклар, энциклопедиялар, ривожлантирувчи ва ўқув қўлланмалар
Китобларни InfinBANK’нинг бош офиси ёки Тошкентдаги исталган филиалига топширишингиз мумкин.
🗓 Қабул муддати: 2025 йил 19 декабргача.
👍 26❤ 5
Qoʻshtirnoq podcastda Manzura bilan turli xil mavzularda, asosan Asaxiy haqida gaplashdik.
Manzura sobiq xodimamiz boʻlgani uchun ichki masalalarda savollar qoʻydi.
Asaxiy qiziq boʻlganlarga tavsiya qilaman:
https://youtu.be/cdhP0URuVGo
#podcast
👍 13❤ 11
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Бу фақат статистика эмас!
Янги йилда аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланар экан. Бу кейинги йилларимиз учун муҳим қадам бўлади. Сабаби токи аниқ маълумот бўлмас экан ривожланиш бўлмайди.
Рўйхатга олиш давлат учун ҳам, аҳоли учун ҳам бирдек муҳим.
Сафдан тушиб қолманг!
2.57 MB
👍 27😁 3❤ 1
04:01
Video unavailableShow in Telegram
Ёшлар ижод саройида икки кун жуда файзли китоб фестивали бўлиб ўтди. Бугун ҳам давом этмоқда.
Манга бўлса, " Китоб олами фестивали"га ишланган мана бу видео лавҳа жуда ёқди.
#kitob #kitobolami
tg KItob AI 05.12.mp442.77 MB
👍 23
Photo unavailableShow in Telegram
Navbat kutayotganingizda biznesingiz bekor turibdimi?
TBC Business'ni sinab ko‘ring. Bu onlayn servis sizning moliyaviy ishlaringizni oson va tushunarli qiladi. TBC Business bilan bir nechta kompaniyani bitta kabinetdan boshqarish, soliqlarni to‘lash, 24/7 to‘lovlarni amalga oshirish va komissiyalardan tejash mumkin. Bularning barchasi uchun bankka borish shart emas!
Maqolada TBC Business qanday ishlashi haqida batafsil ma’lumot berganmiz ↓
https://tbcbank.uz/blog/articles/tbc-business-uz/?utm_campaign=pr_tbcbusiness&utm_source=telegram&utm_medium=allaevuz
Reklama
👍 7❤ 2👎 2
Кеча мулк ҳуқуқи ҳурмат қилинмаса, жамият бугунги куни билан яшаб бошлаши ҳақида ёзган эдим.
Иқтисодиёт тилида бу short-termism (қисқа муддатли фикрлаш) дейилади. Ҳамма бугунги манфаат билан яшиб бошлайди. Шунга ўхшаган фикрлаш тарзи кўп эмас 10 йил олдин авжида эди.
Бунақа менталитет жамиятга қанчага тушади?
Агар мамлакат бизнеси фақат қисқа муддатли (short-termism) мақсадлар билан яшаса, бутун иқтисодиёт "чайқовчилик" даражасига тушиб қолади.
Бу ҳолатда тадбиркор 10 йилда мева берадиган завод қуриш ёки янги технология яратишга пул тикмайди. Чунки бу узоқ ва хатарли. Унинг ўрнига, энг осон йўл танланади: "арзон олиб, қиммат сотиш" ёки тез айланадиган хомашё экспорти.
Ёки аҳоли ҳам маблағларини инвестиция қилиб, иқтисод учун қиймат яратиш ўрнига, нақд пулни ушлаб туришни маъқул кўради.
Натижада жамият нимани йўқотади?
Инновация йўқолади: Янгилик яратиш сабр талаб қилади. Қисқа ўйлайдиган жамиятда илм-фан ва технология ривожланмайди.
Вахшийлик кўпаяди: "Бугун фойда олсам бўлди, эртага нима бўлса бўлар" деган бизнес табиатни ваҳшийларча эксплуатация қилади, сифатсиз маҳсулот билан аҳоли саломатлигига зарар етказади.
Қиймат яратилмайди: Иқтисодиёт ўсмайди, фақат бор бойлик қайта тақсимланади.
Узоқ муддатли стратегик бизнес пайдо бўлиши учун жамиятда барқарорлик ва келажакка ишонч муҳити бўлиши шарт. Акс ҳолда, биз "савдогарлар мамлакати" бўлиб қоламиз, "яратувчи мамлакат" эмас.
Шу учун ҳам "short-termism" ҳам бизнес учун, ҳам давлат учун, ҳам халқ учун хавфли жараён.
Унга олиб борадиган сабаблар билан шуғуллуниш, уларни йиринг отишдан олдин даволаб бориш зарур бўлади.
#biznes #iqtisodiyot
👍 36❤ 5
01:00
Video unavailableShow in Telegram
1959 йилда Канаданинг Онтариё вилоятида 12 ёшли Линн Ҳарпер ўлдирилган ҳолда топилди. Жиноятда 14 ёшли Стивен Трасскот айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Унга қарши далиллар асосан гувоҳларнинг сўзлари ва ўша даврда ҳали ривожланмаган суд-тиббий экспертиза натижаларига асосланган эди. DNA таҳлили ёки аниқ вақт аниқлаш технологиялари мавжуд эмаслиги сабабли, терговда кўплаб хатолар юз берди. Йиллар ўтиб, криминалистика ривожлангач, иш қайта кўриб чиқилди ва Ҳарпернинг ўлим вақти илгари ўйланганидан бошқача бўлиши мумкинлиги аниқланди. Бу Трасскотнинг айбсизлигини кўрсатди ва у 2007 йилда расман оқланиб, давлатдан кечирим олди. Бу иш Канада суд тизимига катта таъсир кўрсатди: у DNA таҳлили ва илмий далиллар аҳамиятини очиб берди, гувоҳлик сўзларига ҳаддан ташқари ишониш хавфини кўрсатди ҳамда криминалистикани янада адолатли ва илмий асосда ривожлантириш зарурлигини исботлади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/DnGlQiMw74c?si=ukUr2Sjdpfj7GWyE
video_2025-12-04_13-42-18.mp420.48 MB
👍 17😢 3❤ 1
Бугунги бировнинг мулки билан қилинган иш мамлакат учун мулк ҳуқуқи қанчалик муҳимлигини кўп ходимлар ҳали англамаётганини кўрсатади.
Эсимда, янги конституцияга таклифлар йиғилганда, ман айнан шу мулк ва интеллектуал мулк ҳақидаги таклифларимни жўнатган эдим. Муҳими, янги конституцияда ҳақиқатдан ҳам мулк ҳуқуқи мустаҳкамланган. Ундан кейин снослар камайган, вазият яхшиланган, баъзи ҳолатларни айтмаса жараён суд орқали ўтмоқда.
Бугунги ҳол ҳам ўша баъзи ҳолларга киради.
Аслида, мулк ҳуқуқи — иқтисодиётнинг кўринмас "пойдевори" ҳисобланади. Унинг мамлакат учун аҳамиятини тушунган одам бу ҳуқуққа дахл қилмасликка ҳаракат қилади.
Тасаввур қилинг: сиз йиллаб меҳнат қилиб, ҳашаматли боғ яратдингиз. Лекин кўнглингизда бир қўрқув бор: "Эртага кимдир келиб, бу боғни тортиб олиши мумкин". Бундай шароитда сиз яна дарахт эккан, меҳнат қилган бўлармидингиз? Йўқ. Сиз бор пулингизни яшириб, "қора кун"га сақлаб турардингиз.
Мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги — айнан шу қўрқувни йўқ қиладиган ягона кучдир.
Бу фақат завод қурадиган бойлар учун эмас, ҳар биримиз учун муҳим. Сизнинг уйингиз, машинангиз ёки телефонингиз — ҳеч ким (ҳатто давлат ҳам) асоссиз тортиб ололмайдиган, қатъий ҳимояланган мулкингиз бўлиши шарт.
Агар мамлакатда "Бу менинг мулким ва у қонун ҳимоясида" деган 100% ишонч бўлмаса:
- Тадбиркор катта пул тикиб, бизнесини кенгайтирмайди.
- Чет эллик инвесторлар унақа жойдан қочишади.
- Пуллар "ёстиқ тагида" ётади ёки чет элга оқиб кетади.
- Узоқ муддатли режа ва лойиҳалар қилинмайди, бугун билан яшалади. Бугун уриб қол, эртага нима бўлади деган менталитет шаклланади.
Натижада иш ўринлари яратилмайди, иқтисодиёт ўсмайди, қиймат яратилмайди. Дунё тарихи исботлаган ҳақиқат шу: қаерда мулк муқаддас ва дахлсиз бўлса, ўша ерда бойлик ва ривожланиш бўлади, одамлар узоқ муддатга каттароқ режа қилиб, каттароқ ишларни амалга оширишади. Тадбиркор ҳам 5-10 йилдан кейин фойда олиб келадиган бизнесга пул тикмасдан, қишда шакар арзон бўлганда сотиб олиб, ёзда мураббони сезонида қиммат сотишни маъқул кўради. Бундан бўлса мамлакат ҳам, жамият ҳам ютқазади.
Хусусий мулкка тажовуз қилиш — бу мамлакат келажагига болта уриш билан баробар. Шуни ҳокимлар, кучишлатар тизимлари, умуман катта ва кичик амалдорлар, судлар тушуниб етишлари жуда зарур.
#iqtisodiyot #mulk #huquq
Upd: Тандир бузгани учун Шаҳрихон тумани ҳокими "хайфсан" олибди.
#jazo #xayfsan #uzr
😁 88👍 22👎 9😢 4
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Сочини деса бошини олиш шу бўлади.
Тандир бировнинг мулки. Уни бузиш бўйича суд қарори йўқ. Мулк конституция билан ҳимояланган.
Иккинчидан тадбиркор оловда овқат пиширишини қайси қонун таъқиқлаган?
Учинчидан, сомсачини тандирида ўтин ёқилмаса ҳаво тозаланиб қоладими?
Суд қарорисиз, асоссиз ўзини ўзи банд қилиб оила бораётган, катта эҳтимол билан солиқ ҳам тўлаётган тадбиркор хонавайрон бўлди.
Эртага давлат раҳбарини бизнесни ривожлантириш ҳақида янги қарори чиқса, шу тандир бузганлар тадбиркорни мажбуран чақириб муаммонгни айт деб мажлис ҳам қилади.
#biznes #qonun
2.95 MB
