Allaev Uz
Open in Telegram
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b Reklama: @asaxiymedia
Show more2025 year in numbers

12 318
Subscribers
-824 hours
-487 days
-24230 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
“The Women” – unutilmas qahramonlik, achchiq o‘tmish va jasorat haqidagi roman.
Urush ayollar ishi emas deyishadi.
“Asaxiy Books”da Kristin Hannahning "The Women" romanining o‘zbek tilida uchun mualliflik huquqini sotib oldik. Kitob o‘zbek tilida 2026-yilda chop etilishi rejalashtirilgan.
"The Women" Vyetnam urushi davrida xizmat qilgan hamshiralarning, ya’ni ko‘pincha e’tibordan chetda qolgan ayollarning taqdiri haqida hikoya qiladi. Asar bosh qahramoni Frenki MakGrat ismli yosh hamshiraning misolida AQSH hukumatining XX asrda qilgan eng katta siyosiy xatolaridan birini ko'rib chiqamiz. Bu razillik oddiy insonlar hayotida qanchalik aks etganligi haqida ta’sirli hikoyani o‘qish imkoni paydo bo‘ladi.
Bu shunchaki urush haqidagi kitob emas, bu vatan uchun urushga ketib, o‘z jamiyati nafratiga uchrab qaytgan insonlar taqdiri haqidagi kitob.
Hannah bu asari bilan Vietnam urushiga boshqacha nazar berib, uning ishtirokchilari nomini abadiylashtirdi.
O‘zbek kitobxonlari uchun zamonaviy adabiyotdan bu badiiy kitobning tarjima qilinishi, albatta, ulkan sovg‘a bo‘ladi deb o‘ylayman.
#kitob
👍 36❤ 9
01:01
Video unavailableShow in Telegram
" 10 yoshimgacha Armanistonda, 17 yoshimgacha Ozarbayjonda yashaganman, 30 yildan ortiq O‘zbekistonda yashayapman. Farzandlarim O‘zbekistonda tug‘ildi va ular bu bilan faxrlanadi, O‘zbekistonlikmiz deyishadi"
"Dunyo kezganman, aylanaman, sayohat qilaman, doim qayerliksiz desa O‘zbekistonlikman deyman. O‘zbekistondan ketgan boshqa millat egalari, O‘zbekistonga bir borishim kerak, hayotimga nimadir yetmayapti deydi"
Ozarbayjon milliy madaniy markazi raisi Mobil Momedovdan ajoyib fikrlar. Haqiqatda ko’p millatli tinch, go’zal vatanda yashaymiz.
🔗 https://youtu.be/PaLTyIGeIN0
#podcast
5.02 MB
❤ 35👍 18👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 509 сўмгача (-79,52) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
👍 11😢 9
Photo unavailableShow in Telegram
Касб байрамингиз муборак, ҳурматли солиқчилар!
Бугун, 12-август — Ўзбекистонда норасмий, аммо иқтисодиётимиз учун ғоятда муҳим сана — Солиқ хизмати ходимлари куни.
Давлатни ягона организм десак, шу организм ҳаракати учун зарур қонни тўплаш солиқчиларнинг иши.
Юраётган йўлларимиз, таълим олаётган мактабимиз, шифохоналар ва юртимиз тинчлигини таъминлаётган армиямизнинг қудрати — буларнинг барчаси сизларнинг хизматингиз билан шакллантириладиган бюджетга таянади.
Бу касб эгаларининг иши осон эмас. Одатда биз тадбиркорлар сиз билан қарама-қарши томонда бўламиз, эътироз ва танқид билдирамиз. Сиз ва биз шунчаки фаолият жиҳатидан шунақа тушиб қолганмиз. Сиз бир томондан давлат манфаатларини қатъий ҳимоя қилишни, иккинчи томондан эса тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилмасликни талаб этадиган нозик мувозанатни сақлашингиз зарур. Бу юксак профессионализм, билим ва адолатни талаб қилади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, соҳанинг барча фидойи ва ҳалол ходимларини бугунги касб байрами билан чин дилдан табриклайман! Сизларга куч-ғайрат, сабр-тоқат ва шарафли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман. Билингки, бизнес ривожи учун адолатли тизим бўлса, сиз ҳам, биз ҳам юксаламиз.
Ўзбекистонда солиқ тизими янада шаффоф, адолатли ва бизнесни рағбатлантирадиган бўлишига ҳисса қўшишдан чарчаманг.
Байрам муносабати билан жиддий китоблар тўпламига ҳаммага 12 % чегирма эълон қиламиз: https://asaxiy.uz/product/birgalikda-arzon-siyosiy-iqtisodiy-mavzudagi-3-muhim-kitob
Купон коди: QQS
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун йиллик бир миллиард сўмгача айланмага солиқ 1 % этиб белгиланибди. Бундан олдин, айланма 100 миллион сўмдан ошганда бу солиқ 4 %га тенг эди. ЯТТлар учун катта енгиллик. Бу солиқ тизими 2026 йил 1 январдан амал қилади. Бу ҳақида президентнинг кеча имзолаган “Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим ҳам жорий этилади. Шунингдек, рўйхатдан ўтиш, ҳисобот, банки рақами ва солиқларни ҳисоблаш учун маҳсус платформа ҳам очилиши айтилган.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, бу жараёнларда “QR-код” ва “tap to pay” технологиясидан фойдаланилади. Ҳужжатларни масофавий биометрия ва “SMS хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаш мумкин бўлади. Бу маълумотлар қоғоз нусхадаги ҳужжатлар билан тенглаштирилади. “Кунлик тўлов” тартиби тажриба тариқасида жорий этилиб, ходимларга тўловларни электрон ҳамён орқали тўлаш имконияти яратилади.
Шунингдек, айланма 100 миллион Сўмгача бўлган имтиёзли қисм бекор бўлади. Айланмадан қатъий назар солиқ 1 %.
Бу кичик бизнес, айниқса оддий савдо дўконлари, сартарошхона ёки гўзаллик салонлари каби хизматлар, фрилансерлар, блогерлар учун катта ажойиб янгилик.
#biznes #soliq
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Шамс Табризий 13-асрда алломалар билан баҳсга кирар экан, шундай дейди:
“Сиз ўз билимларингиздан эмас, фақат Расулуллоҳ ёки бошқа олимлардан иқтибос келтирасиз. Наҳотки, сизда ўзингизнинг фикрингиз бўлмаса?”
Бу фикр иқтибосга асосланган илмни эмас, фикрни шакллантириш маданиятини талаб қилишдир. Тафаккур вақт билан эмас, оний чуқурлик билан ўлчанади.
🎧 Қурултой подкастида ушбу масалага Жалолиддин Румий контекстида жуда нозик ёндашилган.
Ҳавола бу ерда: https://youtu.be/ET-ASUck_ns?si=VVdQUCAYiv3Rd_7T
#podcast
7.24 MB
👍 27❤ 13
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 589 сўмгача (-83,46) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
👍 10👎 2❤ 1
00:57
Video unavailableShow in Telegram
Антарктида — инсоният кашф қилган сўнгги қитъа
Антарктида инсоният томонидан энг кеч кашф қилинган ва энг сирли қитъа ҳисобланади. Қадимги хариталарда "Теrrа Australis" номи билан номаълум жанубий ер сифатида тахмин қилинган бўлса-да, уни илк бор кўз билан кўрган одамлар 1820 йилларда пайдо бўлган. Бу қитъа жуда совуқ, музликлар билан қопланган ва одам яшашига яроқсиз бўлгани учун узоқ вақт давомида номаълум бўлиб қолган.
Бугунги кунда Антарктида илмий тадқиқотлар учун муҳим ҳудуд ҳисобланади. Турли давлатлар у ерда станциялар қуриб, иқлим ўзгариши, геология, биология ва ҳатто космос билан боғлиқ тадқиқотлар олиб боришмоқда.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/6cpnSbK_6vE?si=ULc_3phqXWVWCBM2
4.94 MB
❤ 11👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
Yaqinda Ilon Mask e'lon qilgan, imkoniyati jihatidan ko'pchilikni hayron qoldirgan sun'iy intellekt Grokning to'rtinchi versiyasini tekinga test qilish imkoni paydo bo'libdi.
Grok Ilon Maskning X Ai kompaniyasi tomonidan yaratilgan LLM bo'lib, u to'g'ridan to'g'ri ChatGPT va Gemini kabi sun'iy intellektlar bilan raqobatga kirishadi.
ChatGPTda obuna ololmay yurganlar bo'lsa, bemalol test qilib ko'rishsa bo'ladi. Grok X (twitter) ilovasi ichida, alohida grok ilovasida yoki kompyuterda grok.com domeni orqali ishlaydi.
#ai
👍 24❤ 7👎 1
Repost from TgId: 1430610689
Бугун велосипедда саёҳат вақтида Naval Ravikant’нинг Joe Rogan билан интервьюсини тингладим. Шундан сўнг унинг яна бир неча подкастларини ҳам эшитдим. Менга унинг фикрлаши жуда ёқади.
Бугунги веломаршрут Mountain View кучаларидан ўтиб, шаҳар четида жойлашган 1 Oz Coffee'гача бўлди.
Қулоғимга чалинган фикрлардан бири:
"A calm mind, a fit body, and a house full of love — these things cannot be bought. They must be earned."
— Хотиржам ақл, соғлом тана ва муҳаббатга тўла уй — буларни пулга сотиб олиб бўлмайди. Уларга эришиш керак.
Хотиржамлик айримларда берилган қобилият бўлса, айримлар уни устида ишлашлари керак. Ҳар қандай стресс ва ноаниқликда тиниқ фикрлай олиш ва хотиржамликни сақлаш — эришиладиган хусусиятлардан бири.
Яна бир неча унинг фикрлари:
Socialism comes from the heart; capitalism comes from the head. When you’re young, if you’re not a socialist, you have no heart. When you’re older, if you’re not a capitalist, you have no head.
I always like Naseem Taleb’s framing on this, where he said, ‘With my family, I’m a communist. With my close friends, I’m a socialist. At my state level politics, I’m a democrat. At higher levels, I’m a republican. At the federal level, I’m a libertarian.’
If you want to see who rules over you, see who you’re not allowed to criticize.
People who get easily outraged are the stupidest people on social media.
The good news is that physical sciences have reality on their side. At the end of the day, your aircraft still has to fly, your microprocessor still has to compute.
If all of your beliefs line up in to one political party, you’re not a clear thinker.
I think it was Pascal who said, ‘All of man’s problems arise because he cannot sit by himself in a room for 30 minutes alone’.
@paiziev24
IMG_8087.MOV18.74 MB
👍 27❤ 13
Бренд Кучи: “Art de Vivre” (Яшаш санъати)
Энг муҳими, Франция ўзининг номоддий активини — брендини мукаммал даражада сота олади. "Франция" сўзининг ўзи одамлар онгида романтика, гўзаллик, мода, санъат, нафосат ва "ҳаётдан завқланиб яшаш" (art de vivre) каби тасаввурларни уйғотади. Одамлар шунчаки саёҳатга бормайди, улар "Француз орзуси"га ошно бўлиш учун боришади.
102 миллион турист — бу тасодиф эмас. Бу — тарихий мерос, табиий бойлик, бетакрор ошхона, стратегик режалаштириш, диққат марказидаги воқеалар ва кучли бренднинг бирлашмасидир. Франция ўз ютуқларига шунчаки эгалик қилиб ўтирмайди, балки уни доимий равишда ривожлантиради ва бутун дунёга сотади.
Мамлакатда муаммолар ҳам етарли. Жуда кўп ҳажмдаги турист ортидан нарх-наво кескин ошиши, йилдан-йилга жамоат транспорти сифати пасаяётганлиги, Парижда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар. Лекин, шунга қарамай Франция туристик мамлакат сифатида ўз брендини йилдан йилга яхшиламоқда.
Бу эса туризмни ривожлантиришни истаган ҳар қандай давлат, жумладан Ўзбекистон учун ҳам ўрганишга арзийдиган муҳим дарсдир. Демак, битта Женифер Лопеснинг концерти билан Ўзбекистонда туризм ривожланиб қолмайди. Лекин, бу мамлакат брендини танитиш учун муҳим ҳодиса. Дунё эътиборини тортадиган маданий, сиёсий ёки спорт тадбирлари кўпайгани, мамлакатдан жаҳон таниган инсонлар чиққани яхши. Лекин, ундан ташқари туризмни ривожлантириш учун ўнлаб йўналишларда ишлаш, инфраструктурани (транспорт, йўл, отель ва ҳоказо) доимий ривожлантириш, фақат тарихий эмас, бир неча йўналишларда таклифлар шакллантириш, шунингдек мамлакат брендини яхши маркетинг қилиб сотиш зарур.
#mulohaza #turizm
👍 28❤ 13😁 2
JLo келди, энди туризм ривожланиб кетадими?
Катта даражада давомли муваффақиятни битта оддий сабаб билан тушунтирларини ёмон кўраман. Бунақа тушунтириш Илон Маск бир кунда 5 соат ухлайди, сен ҳам 5 соат ухласанг бой бўласан деган аргументга ўхшаб кетади.
Туризмни қандай қилиб ривожлантириш бўйича қанақадир назарияни эмас, дунёда бу борада 35 йилдан бери яққол чемпион Франция тажрибасини кўриб чиқамиз.
Қандай қилиб битта Франция 102 миллион туристни ўзига жалб қила олди?
2024-йилда Францияга ташриф буюрган сайёҳлар сони 102 миллион нафардан ошди. Бу шунчаки катта рақам эмас. Бу — Франциянинг ўзига энг яқин рақиблари бўлган Испания ва АҚШни анча орқада қолдириб, дунёнинг мутлақ туристик гегемонига айланганини англатади.
Хўш, бунинг сири нимада? Нега одамлар бошқа жойларга эмас, айнан Францияга боришга бунчалик интилади? JLo концерти бунга сабабми ёки чўлнинг ўртасида йўл бўйида сувенир сотадиган ларёк очилганими? Бу шунчаки Эйфель минорасининг сеҳрими ёки бунинг ортида чуқурроқ, пухта ўйланган стратегия борми?
Франциянинг муваффақияти бу — бир нечта кучли омилларнинг мукаммал уйғунлиги, ўзига хос "формула"сидир.
Маданий магнит ва тарихий чуқурлик
Биринчи навбатда, Франция — бу очиқ осмон остидаги улкан музей. Замонавий дунё яшаб турган давлатчилик тизими шаклланишига ҳам энн кўп ҳисса қўшганлардан бири французлардир. Француз революцияси инсоният тақдирини ўзгартирган ҳодиса. Иқтисоди қанақа бўлмасин, Франция ўта сиёсийлашган ва дунёга таъсир қиладиган қудрат.
Париж: Бу шаҳарнинг ўзи бутун бошли туристик олам. Лувр (дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган музей), Эйфель минораси, Нотр-Дам собори, Версаль саройи — бу объектларнинг ҳар бири алоҳида миллионлаб сайёҳни жалб қилишга қодир.
Тарихий Мерос: Франция тарихи ҳар бир қарич ерида муҳрланган. Нормандия соҳилларидаги Иккинчи жаҳон уруши изларидан тортиб, Луара дарёси водийсидаги ўрта аср қасрларигача, Рим империясидан қолган ареналардан тортиб, машҳур рассомлар яшаган шаҳарчаларгача — буларнинг бари тарихга қизиқувчилар учун битмас-туганмас хазинадир.
Географик ранг-баранглик
Франция бир вақтнинг ўзида бир нечта давлатни ўз ичига олгандек. У ҳар қандай дидга мос келадиган табиатни таклиф қила олади:
Денгиз: Ўрта Ер денгизининг мовий соҳиллари (Француз ривьераси/Лазур қирғоғи) ва Атлантика океанининг қудратли тўлқинлари.
Тоғлар: Альп тоғларининг қорли чўққиларида чанғи учиш ёки Пиреней тоғларида саёҳат қилиш.
Яшил водийлар: Прованснинг лаванда далалари, Бордо ва Бургундиянинг машҳур узумзорлари. Бу ранг-баранглик битта сафар давомида ҳам тоғда, ҳам денгизда, ҳам тарихий шаҳарда дам олиш имконини беради.
Гастрономик дипломатия (Таъм санъати)
Франция учун овқат — бу шунчаки танани тўйдириш эмас. Бу — маданият, санъат ва ҳаёт тарзи.
Юқори даражадаги ошхона: Дунёдаги энг кўп "Мишлен" юлдузига эга ресторанлар айнан Францияда жойлашган.
Маҳсулотлар культи: Пишлоқ, вино, багет (батон нон), круассан — бу сўзларнинг ўзи Франция брендининг бир қисми. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос маҳсулоти ва таоми бор. Одамлар Францияга нафақат кўриш учун, балки унинг таъмини татиб кўриш учун ҳам боришади.
Стратегик жойлашув ва тизим: Инфратузилма
Франция ўз активларидан қандай фойдаланишни жуда яхши билади.
Марказий Жойлашув: Ғарбий Европанинг қоқ марказида жойлашгани уни қўшни давлатлардан келадиган сайёҳлар учун жуда қулай манзилга айлантиради.
Мукаммал Транспорт: Юқори тезликдаги TGV поездлари мамлакатнинг исталган нуқтасига бир неча соатда етиб бориш имконини беради. Йирик халқаро аэропортлар эса бутун дунё билан боғланган.
Глобал Ҳодисалар: JLo ҳам керак
2024-йилги Париж Олимпиадаси 15 миллиондан ортиқ қўшимча меҳмонни жалб қилди. Бундан ташқари, ҳар йилги Канн кинофестивали, "Тур де Франс" велопойгаси, гала концертлар ва шоулар, Париж мода ҳафталиги каби тадбирлар доимий равишда юқори даромадли туристлар оқимини таъминлайди. Футбол бўладими, теннисми, концертми, Франция доим омма диққатини жалб қиладиган воқеликларга асосий давогарлардан бири.
❤ 23👍 14
Repost from Rasul Kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
Cўнгги йиллар Ўзбекистонда рўй берган ижобий ўзгаришлар ҳақида гап кетганда аксар ҳолларда бир соҳа эътибордан четта қолиб кетади. У ҳам бўлса – мактабгача таълим соҳаси.
Яқинда айрим бир рақамларга кўзим тушиб, ростдан ҳам бу соҳада озмунча ишлар қилинганини сезиш мумкин. Лекин биз ўзгаришлар даврида яшаб туриб, уни баъзида сезмаётгандаймиз. Танқидлар албатта керак, лекин ижобий янгиликларни ҳам муносиб равишда қайд этсак адолатли бўларди. Мисол учун собиқ вазир Ҳилола Умарованинг қисқа бўлса-да фаолияти давридаги ижобий ютуқлар:
- илгари мактабгача таълим билан қамров атиги 27–30% бўлган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 77% га етибти;
- янги очилган давлат ва хусусий боғчалар сабаб минглаб аёллар ишга қабул қилинди ва аёллар бандлиги 12% га ошди;
- UNICEF ва ИТБ билан ҳамкорликда 11 та ҳудудий педагогик маҳорат маркази ташкил этилмоқда, 6 500 дан ортиқ педагог ва менежерлар замонавий стандартларга мувофиқ малака оширди. Яна 120 000 дан ортиқ таълим ходими ушбу дастурдан фойдаланади;
- 3 ёшгача бўлган болаларни боғча таълимига қўшимча тўлов эвазига жалб қилиш имкони яратилди.
Овқатланиш соҳасида:
- мавсумий ягона меню тизими жорий этилиб, барча овқатланиш хизматлари аутсорсинг асосида шаффоф тендер орқали танланади;
- боғчаларда озиқ-овқат сифати “ISUDO” ахборот тизими орқали назорат қилиш бошланмоқда;
- шакар ва туз миқдори камайтирилди, ёдланган туз, сабзавотлар, толали маҳсулотлар асосида соғлом рецептлар ишлаб чиқилди ва болалар рациони яхшиланди;
- болани ривожлантириш картаси ва электрон сертификатлар жорий қилинмоқда...
Бу рўйхатни яна давом этиш мумкин. Ўзим гувоҳ бўлганим яқинда Янги-Ҳаёт туманида очилган корейс боғчаси. Ажойиб лойиҳа ва ёндашув.
Бундай ультразамонавий боғчалар тез орада кўплаб жойларда тадбиқ қилиниши айтилмоқда. Одийгина хусусий боғчаларга имконият яратилгани соҳада рақобат муҳитини яратиб, боғчаларнинг сифати ошмоқда.
Тўғри айрим жойларда нопок шахслар билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳам мавжуд. Гуруч курмаксиз бўлмайди албатта. Лекин сўнгги ўзгаришлар ва айниқса, собиқ вазир Ҳилола Умарованинг ҳаракатлари билан ўзбек боғчалари янги даражага кўтарилганини ҳам тан олиш керак. Зеро, айнан сўнгги йилларда болаларимизнинг боғчада вақт ўтказиши сифати ошмоқда. Давлат боғчалари ҳам буни хусусийлардан бир неча карра арзонроққа амалга оширмоқда.
Билмадим Ўзбекистонга ўхшаб боғча ва мактабни қарийб текинга тақдим этаётган давлатлар дунёда нечта? 5 та, 10 та, балки 20та. Нима бўлганда ҳам бошқа соҳада оқсаётган бўлсак-да, лекин айнан бу соҳа ривожланиб, барқарорлашмоқда.
👉 @r_kusherbayev
❤ 11👍 10👎 9
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 672 сўмгача (+79,04) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
👎 12❤ 7👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 593 сўмгача (+90,78 ) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
👎 9❤ 5😁 4
AI ҳақида давом этаман:
AI оламида ўта муҳим 2 шахс бор: OpenAI (ChatGPT) асосчиси Сем Алтьман ва DeepMind (Google Gemini) асосчиси, Нобель совриндори Демис Хассабис. Уларнинг рақобати ҳақида “Supremacy” номли ажойиб китобни ўқиб чиқдим.
Шу учун уларнинг қарашларини катта қизиқиш билан кузатмоқдаман. Бугун шу қарашлардан бирини тушунтириб бераман.
Демис Ҳассабис башорати: “Радикал мўл-кўлчилик” (radical abundance) даври
СИ ҳақида гап кетганда, кўпинча хавотирлар тилга олинади: иш ўринларининг йўқолиши, назоратдан чиқиб кетувчи технологиялар... Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор. Демис Ҳассабис яқинда берган интервьюсида айнан шу иккинчи томон — бизни кутаётган ақлбовар қилмас келажак ҳақида гапирди.
Унинг марказий ғояси — “Радикал мўл-кўлчилик” концепциясидир. Бу шунчаки навбатдаги фантастик орзу эмас, балки "Умумий сунъий интеллект" (AGI) эшик қоқаётган бир пайтдаги жиддий илмий башоратдир.
“Радикал мўл-кўлчилик” ўзи нима?
Бу — AGI ривожланиши натижасида жамият учун энг зарур бўлган товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг нархи кескин арзонлашиб, деярли текин бўлиб қоладиган иқтисодий ҳолат. Бу биз минг йиллар давомида яшаб келган тақчиллик иқтисодиётининг тугашини англатади.
Ҳассабиснинг фикрича, AGI — бу шунчаки яна бир технология эмас. Бу — бошқа барча технологияларни яратиш ва ривожлантириш масштабини тезлаштирувчи "калит". Бу қуйидаги соҳаларда тек акс этади:
Энергия: AGI термоядро синтези муаммосини ечиши ёки қуёш энергиясини сақлаш ва узатишнинг супер-самарали усулларини яратиши мумкин. Бу энергиянинг деярли чексиз ва текин бўлишига олиб келади. Арзон ва тоза энергия ишлаб чиқариш учун чексиз имкониятлар очади.
Илм-фан ва тиббиёт: AGI бир неча ойда саратон ёки Альцгеймер каби касалликларга даво топиши, янги дорилар ва материалларни ихтиро қилиши мумкин. Бу инсон соғлиғи ва умрининг кескин узайишини англатади. Ундан ташқари, генлар инженерияси ва AI чойхонадош бўлиши ақлга сиғмас янгиликларни яратади.
Ишлаб чиқариш: AGI бошқарувидаги роботлар ва автоматлашган тизимлар барча ишлаб чиқаришни ўз зиммасига олади. Маҳсулотларнинг таннархи фақат хомашё ва сув-текин энергиядан иборат бўлиб қолади.
Интеллект хизмат сифатида: Ҳар бир инсон дастур орқали дунёнинг энг кучли шифокори, юристи, муҳандиси ёки олимнинг билимидан бир сонияда, деярли бепул фойдалана олади.
Албатта, Демиснинг гапи қулоққа жуда ёқимли эшитилади. У ҳамма осон Қора Жентрага бемалол етишиши мумкин демоқда. Лекин, Ҳассабиснинг ўзи ҳам бу йўлда улкан муаммолар борлигини тан олади:
Тақсимот муаммоси: AGI яратган мислсиз бойлик кимга тегишли бўлади? Агар у технология эгалари бўлган бир нечта корпорация қўлида жамланса, бу тарихдаги энг катта тенгсизликка олиб келади. Айнан шу ерда олдинги постда ёзилган Универсал базавий даромад (UBD) каби механизмлар ўртага чиқади.
Маъно ва мақсад муаммоси: Агар инсон меҳнат қилишга мажбур бўлмаса, у ҳаётининг маъносини нимадан топади? Ишсизлик инсон руҳиятига қандай таъсир қилади? Бу — фалсафий ва психологик муаммо. Олдинги постда одамлар волонтёрлик, жамоатга хизмат қилиш, ижод каби нарсалардан ўзини излаши мумкин бўлади дегандик.
Ўтиш даври хаоси: Эски иқтисодиёт ўлиб, янгиси тўлиқ шакллангунча бўлган ўтиш даври жуда оғриқли бўлади. Юз миллионлаб одамлар ишсиз, лекин мўл-кўлчилик ҳали етиб келмаган бўлади. Бу даврни қандай бошқариш катта бош оғриқ бўлади.
Бошқарув ва хавфсизлик: Бундай қудратли технологияни ким назорат қилади? Ундан ёвуз мақсадларда фойдаланишнинг олдини қандай олиш мумкин?
Ҳассабис бизга потенциал келажаг ҳақида ҳайратланарли, аммо илмий асосланган манзарани чизиб бермоқда. "Радикал мўл-кўлчилик" — бу кафолатланган келажак эмас, балки агар биз AGIни тўғри йўналтира олсак, эришишимиз мумкин бўлган улкан имкониятдир.
Натижа қанақа бўлиши бугун технологияни ривожлантириш, унинг фойдасини тақсимлаш ва хавфларини бошқариш бўйича қандай қарорлар қабул қилинишига боғлиқ. Демис Ҳассабис бизга манзилни кўрсатмоқда. Лекин ўша манзилга адолатли ва барқарор йўл билан, қон оқирмасдан етиб бориш — бутун дунё ҳукуматлари олдидаги катта вазифа бўлади.
#ai #mulohaza
❤ 28👍 24😢 6👎 1
Натижа утопия ёки антиутопия бўлиши бугун биз технологияни ривожлантириш, унинг фойдасини тақсимлаш ва хавфларини бошқариш бўйича қандай қарорлар қабул қилишимизга боғлиқ. Демис Ҳассабис бизга манзилни кўрсатмоқда. Лекин ўша манзилга адолатли ва барқарор йўл билан, қон оқирмасдан етиб бориш — бутун дунё ҳукуматлари олдидаги катта вазифа бўлади.
#mulohaza #ai
Cунъий интеллект ҳақида мулоҳаза ва хулосаларимни давом эттираман:
Сунъий интеллект оламида ўта муҳим икки шахс бор: Сем Алтьман ва Демис Хассабис. Биринчиси OpenAI (ChatGPT) асосчиси бўлса, иккинчиси Нобель мукофоти совриндори Демис Хассабис DeepMind (Google Gemini) асосчиси. Иккаласи ўртасидаги рақобат бугун дунёда революция қилмоқда. Иккаласи ўртасидаги рақобат ҳақида “Supremacy” номли ажойиб китобни ўқиб чиқдим. (Бу китоб бўйича музокараларни бошладик)
Шу учун ҳам буларнинг қарашларини катта қизиқиш билан кузатмоқдаман. Бугун шулардан бирини тушунтирию бераман.
“Радикал мўл-кўлчилик” (radical abundance) даври: Демис Ҳассабис башорати бизни қаерга етаклайди?
Сунъий интеллект ҳақида гап кетганда, кўпинча хавотирлар тилга олинади: иш ўринларининг йўқолиши, назоратдан чиқиб кетувчи технологиялар... Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор. Демис Ҳассабис яқинда берган интервьюсида айнан шу иккинчи томон — бизни кутаётган ақлбовар қилмас келажак ҳақида гапирди.
Унинг марказий ғояси — “Радикал мўл-кўлчилик” (Radical abundance) концепциясидир. Бу шунчаки навбатдаги футуристик орзу эмас, балки "Умумий сунъий интеллект" (AGI) эшик қоқаётган бир пайтдаги жиддий илмий башоратдир.
“Радикал мўл-кўлчилик” ўзи нима?
Бу — AGI ривожланиши натижасида жамият учун энг зарур бўлган товарлар, хизматлар ва ресурсларнинг нархи кескин арзонлашиб, деярли текин бўлиб қоладиган иқтисодий ҳолат. Бу биз минг йиллар давомида яшаб келган тақчиллик иқтисодиётининг тугашини англатади.
Ҳассабиснинг фикрича, AGI — бу шунчаки яна бир технология эмас. Бу — бошқа барча технологияларни яратиш ва ривожлантириш масштабини тезлаштирувчи "калит". Бу қуйидаги соҳаларда тек акс этади:
Энергия: AGI термоядро синтези (fusion energy) муаммосини ечиши ёки қуёш энергиясини сақлаш ва узатишнинг супер-самарали усулларини яратиши мумкин. Бу энергиянинг деярли чексиз ва текин бўлишига олиб келади. Арзон ва тоза энергия ишлаб чиқариш учун чексиз имкониятлар очади.
Илм-фан ва Тиббиёт: AGI бир неча ойда саратон ёки Альцгеймер каби касалликларга даво топиши, янги дорилар ва материалларни ихтиро қилиши мумкин. Бу инсон соғлиғи ва умрининг кескин узайишини англатади. Ундан ташқари, генлар инженерияси ва AI чойхонадош бўлиши ақлга сиғмас янгиликларни яратади.
Меҳнат ва Ишлаб чиқариш: AGI бошқарувидаги роботлар ва автоматлашган тизимлар барча ишлаб чиқаришни ўз зиммасига олади. Маҳсулотларнинг таннархи фақат хомашё ва деярли текин энергиядан иборат бўлиб қолади.
Интеллект хизмат сифатида: Ҳар бир инсон дастур орқали дунёнинг энг кучли шифокори, юристи, муҳандиси ёки олимнинг билимидан бир сонияда, деярли бепул фойдалана олади.
Албатта, Демиснинг гапи қулоққа жуда ёқимли эшитилади. У ҳамма осон Қора Жентрага бемалол етиши мумкин демоқда. Лекин, Ҳассабиснинг ўзи ҳам бу йўлда улкан муаммолар борлигини тан олади:
Тақсимот муаммоси: AGI яратган бу мислсиз бойлик кимга тегишли бўлади? Агар у технология эгалари бўлган бир нечта корпорация қўлида жамланса, бу тарихдаги энг катта тенгсизликка олиб келади. Айнан шу ерда олдинги постда ёзилган Универсал базавий даромад (UBD) каби механизмлар ўртага чиқади.
Маъно ва мақсад муаммоси: Агар инсон меҳнат қилишга мажбур бўлмаса, у ҳаётининг маъносини нимадан топади? Ишсизлик инсон руҳиятига қандай таъсир қилади? Бу — фалсафий ва психологик муаммо. Олдинги постда айтганимдек, одамлар меҳнат эмас волонтёрлик, жамоатга хизмат қилиш, ижод каби нарсалардан ўзини излаши мумкин бўлади.
Ўтиш даври хаоси: Эски иқтисодиёт ўлиб, янгиси тўлиқ шакллангунча бўлган ўтиш даври жуда оғриқли бўлади. Юз миллионлаб одамлар ишсиз қолади, лекин мўл-кўлчилик ҳали етиб келмаган бўлади. Бу даврни қандай бошқариш энг катта бош оғриқ бўлади.
Бошқарув ва хавфсизлик: Бундай қудратга эга технологияни ким назорат қилади? Ундан ёвуз мақсадларда фойдаланишнинг олдини қандай олиш мумкин?
Демис Ҳассабис бизга инсониятнинг потенциал келажаги ҳақида ҳайратланарли, аммо илмий асосланган манзарани чизиб бермоқда. "Радикал мўл-кўлчилик" — бу кафолатланган келажак эмас, балки агар биз AGIни тўғри йўналтира олсак, эришишимиз мумкин бўлган улкан имкониятдир.
00:59
Video unavailableShow in Telegram
"Open AI, Grok ёки Meta каби компанияларнинг энг катта хатоси шундаки, улар рақобатчиларидан тезроқ маҳсулот чиқариш мақсадида хавфсизликка охиригача эътибор беришмаяпти."
Ploss podcast'да Ҳикматилла Убайдуллаев турли гигант компаниялар бизга тақдим этаётган сунъий интелектларни хавфли томонлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишибди.
Подкастни тўлиқ кўриш учун линк: https://youtu.be/sFZfKw51sGs
#podcast
5.21 MB
❤ 8👎 4👍 2
