Allaev Uz
Open in Telegram
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor. Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b Reklama: @asaxiymedia
Show more2025 year in numbers

12 318
Subscribers
+124 hours
-487 days
-23130 days
Posts Archive
Аргентина тажрибаси: Милейнинг "бензоаррали" шок терапияси ишлаяптими?
2023-йил охирида Аргентина иқтисодий жаҳаннам ёқасида эди: йиллик инфляция 211% дан ошиб, пул деярли ўз қийматини йўқотган, бюджет доимий дефицитда, аҳолининг қашшоқлик даражаси эса тобора ошиб борарди. Айнан шундай шароитда сайловларда эксцентрик либертариан, ўзини "анархо-капиталист" деб атайдиган ва қўлига бензоарра кўтариб, давлат харажатларини "кесишга" ваъда берган Хавьер Милей ғалаба қозонди.
Орадан бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Хўш, Милейнинг радикал "шок терапияси" қандай натижа бермоқда? Бу Аргентина учун нажот йўлими ёки ижтимоий фалокатга олиб борувчи жарликми? Келинг, ушбу йирик иқтисодий экспериментни холис таҳлил қиламиз.
Касалликнинг энг юқори чўққиси
Милей касал иқтисодиётни мерос қилиб олди, қанчалик касаллигини тасаввур қилиш қийин. Ўнлаб йиллар давом этган популистик сиёсат, давлатнинг иқтисодиётга ҳаддан ташқари аралашуви, пул босиш орқали бюджет дефицитини қоплаш ва назоратсиз ижтимоий харажатлар мамлакатни гиперинфляция гирдобига олиб кирган эди. Оддий қилиб айтганда, ҳукумат ўзида боридан кўпроқ пул сарфлар, фарқни эса Марказий банк станогини ишлатиш орқали қоплар эди. Бу эса миллий валюта — песонинг қадрсизланишига ва нархларнинг коинот тезлигида ўсишига олиб келди.
“Бензоарра” терапияси: Ислоҳотларнинг моҳияти
Милей ва унинг жамоаси иқтисодиётни даволаш учун энг радикал ва оғриқли усулни танлади. Унинг стратегияси бир нечта асосий йўналишлардан иборат:
Бюджет харажатларини кескин қисқартириш: “Бензоарра”нинг асосий нишони давлат аппарати бўлди. Вазирликлар сони икки баравар қисқартирилди, минглаб давлат хизматчилари ишдан бўшатилди, давлатнинг йирик инфратузилма лойиҳалари тўхтатилди.
Субсидияларни бекор қилиш: Аргентиналиклар ўрганиб қолган энергия ва транспорт учун арзон нархлар бекор қилинди. Бу аҳоли учун оғриқли бўлса-да, бюджетдаги улкан "тешик"ни ёпиш учун муҳим эди.
Песонинг девальвацияси: Миллий валюта курси бирданига 50% дан ортиққа қадрсизлантирилди. Бу экспортни рағбатлантириш ва валюта бозоридаги сунъийликни йўқотишга қаратилган эди.
Дерегуляция ва либераллаштириш: Бизнесга қўйилган юзлаб чекловлар ва нарх назорати бекор қилинди. Мақсад — эркин бозор механизмларини ишга тушириш ва иқтисодиётга инвестициялар жалб қилиш.
Пул эмиссиясини тўхтатиш: Милей бюджет дефицитини қоплаш учун Марказий банкдан "қарз олиш" амалиётига чек қўйди.
Ижобий натижалар: Макроиқтисодий мўъжизами?
Рақамларга қараганда, Милейнинг радикал қадамлари кутилмаган самара берди.
Инфляция жиловланди: Энг катта ютуқ — инфляциянинг кескин пасайиши. 2023-йилдаги 211% лик йиллик кўрсаткичдан сўнг, 2025-йилнинг ёзига келиб ойлик инфляция 2% атрофигача тушди. Бу катта ғалаба.
Бюджет профицитига эришилди: Ўнлаб йилларда биринчи марта Аргентина бюджети даромадлар харажатлардан ошган ҳолатга, яъни профицитга эришди. Бу давлат молияси соғломлашаётганидан далолат беради.
Иқтисодий ўсиш бошланди: Дастлабки оғриқли рецессиядан сўнг, 2025-йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб Аргентина иқтисодиётида ўсиш кузатилмоқда. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки каби ташкилотлар йил охиригача 5% атрофида ўсишни прогноз қилмоқда. Милей келишидан олдин 2023 йилда мамлакат - 1.68 % ўсиш (пасайиш) билан рецессия ҳолатида эди.
Терапиянинг ижтимоий бадали: Халқ тўлаётган нарх
Аммо бу ютуқларнинг бадали жуда оғир бўлди. "Шок терапияси"нинг асосий зарбасини оддий аҳоли ўз елкасида ҳис қилди.
Қашшоқликнинг кескин ўсиши: Дастлабки ойларда субсидияларнинг бекор қилиниши ва маошларнинг инфляциядан орқада қолиши натижасида қашшоқлик даражаси 50% дан ошиб кетди. Миллионлаб одамлар камбағаллик чегарасидан пастга тушди.
Истеъмолнинг қулаши ва рецессия: Аҳолининг харид қобилияти тушиб кетгач, ички савдо ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайди, бу эса ишсизликнинг ўсишига олиб келди.
Ижтимоий норозилик: Ислоҳотларнинг оғир ижтимоий оқибатлари бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишлари ва иш ташлашларга сабаб бўлди.
Давоми кейинги постда...
Repost from TgId: 1428084537
Uzum Nasiya оператори Solution Lab’нинг фойдаси кескин ошди
Uzum Nasiya операти ҳисобланган Solution Lab 2025 йилнинг биринчи ярмида 311,9 млрд сўм соф фойда кўрди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 175,9 млрд сўмга ёки 129,4 фоизга кўп.
Компаниянинг соф тушуми 1,4 трлн сўмга ошиб, 1,9 трлн сўмга етди (ўтган йили — 524 млрд сўм).
Шу билан бирга, харажатлар ҳам кескин ўсди — 371 млрд сўмдан 1,6 трлн сўмгача.
Жами активлар ҳажми эса 186,4 млрд сўмга кўпайиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди.
Шунингдек, компания ҳисобот даврида давлат бюджетига 5,7 млрд сўм даромад солиғи тўлади.
@bankir
👍 31👎 3❤ 2
01:02
Video unavailableShow in Telegram
💊 Тйленол фожиаси (1982)
АҚШда дорихоналарда сотилаётган оддий бош оғриғи таблеткалари — Тйленол капсулаларига номаълум киши цианид қўшган.
Натижада 7 киши ҳалок бўлди. Бу воқеа бутун мамлакатни ларзага солди.
Шундан сўнг, дориларни ҳимоя қопламасиз сотиш тақиқланиб, замонавий “тампер-эвидент” (очилганини билдирувчи) қадоқлаш тизими жорий қилинди.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/boBHj7mY8HQ?si=RvK6ij79hTi5dc96
4.99 MB
👍 12❤ 7
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 692 сўмгача (+100,85 ) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
👍 10❤ 5👎 5😢 2
Иқтисодий ва молиявий саводхонлик — бу танлов фани эмас, бу ҳар бир фуқаро учун ҳаётий заруратдир. Буни таълимнинг барча босқичларига сингдирмас эканмиз, биз популистлар учун осон ўлжа бўлиб, молиявий пирамидаларга алданиб, қарзга ботиб ва иқтисодий имкониятларни бой бериб яшашда давом этамиз. Бу — нафақат шахсий, балки миллат келажаги масаласидир.
#mulohaza #moliya
Айтиб чарчамаяпман, иқтисодий ва молиявий саводхонлик — жамиятимизнинг энг жиддий муаммоларидан биридир!
Аксарият кундалик муаммоларимиз, оилавий келишмовчиликлар, нотўғри қарорлар ва ҳатто жамиятдаги кескинликларнинг замирида бир фундаментал сабаб ётади: иқтисодиётни тушунмаслик ва молиявий саводхонликнинг пастлиги.
Биз фарзандларимизга ўқиш-ёзишни ўргатамиз, лекин уларни пул тили, яъни иқтисодиёт тилига ўргатмаймиз. Натижада, улар қўлига диплом олиб, лекин ҳаётнинг энг муҳим имтиҳони — молиявий бошқарувда "йиқилади". Бу борада ҳатто олий маълумотли зиёлиларимизда ҳам муаммолор бор.
Муаммони иккига ажратиб, содда мисолларда кўриб чиқайлик:
1. Шахсий молия: Жамғарма хатолари
Бу — ҳар бир инсон ва оиланинг кундалик ҳаёти. Бу ердаги саводсизлик тўғридан-тўғри турмуш сифатига уради.
Мисол: "iPhone синдроми". 3.5 миллион сўм ойлик оладиган одамнинг қиммат телефон олиши. У камида 2 млндан йил давомида тўлайди. Қоғозда ҳаммаси жойидадек. Амалда эса, у ўша ойларда оиласининг сифатлироқ овқатланишидан, фарзандининг тўгарагидан ёки ўзининг соғлиғидан "қирқиб", телефон учун тўлайди. Бу — активни пассивдан ажрата олмаслик ва "хоҳиш"ни "эҳтиёж"дан устун қўйишнинг классик намунаси.
Мисол: "Кутилмаган харажатлар". "Топганимиз рўзғордан ортмайди" деб жамғарма шакллантирмаслик. Бир ойда 500 минг сўмдан четга олиб қўйиш "қийин" туюлади. Лекин бирор яқин инсон касал бўлиб, тўсатдан 5 миллион сўм керак бўлиб қолса, бутун оилавий бюджет инқирозга учрайди, қарзга ботилади. Ваҳоланки, ўша 5 миллион — атиги 10 ойлик жамғарма эди. 5 миллион маош у йоқда турсин, ҳатто 10 миллиондан ортиқ даромал қиладиган бир неча миллион ҳамюртимиз ойдан-ойга пул орттирмайди.
Молиявий саводхонлик — бу фақат бойлар учун эмас. Бу — ойлигингизни кейинги ойликкача етказиш, қарз ботқоғидан чиқиш ва келажак учун "хавфсизлик ёстиқчаси" яратиш санъати. Пулни бошқариш бу фақат кўпроқ пул топиш эмас, имкониятга қараб харажатни бошқаришдан бошланади.
2. Жамият иқтисодиёти: "Катта оила"даги тушунмовчиликлар
Мамлакат — бу катта оила. Унинг иқтисодий қонунларини тушунмаслик популизмга, нотўғри талабларга ва охир-оқибат, умумий турмуш даражасининг пасайишига олиб келади.
Мисол: Инфляция ва "кўпроқ пул босиш". "Ҳукумат нега кўпроқ пул чоп этиб, ойликларни 5 баравар ошириб қўймайди?" деган гапни эшитамиз. Иқтисодиётни тушунмаган одам учун бу мантиқли. Аслида эса, бозордаги нон сони пул чоп этиш билан кўпаймайди. Пул кўпайса, ўша нонга талабгорлар сони ва нархи осмонга сакрайди. Натижада, 5 баравар кўп ойлик олсангиз ҳам, аввалгидан камроқ нарса сотиб оладиган бўласиз.
Мисол: Солиқлар ва "текин" хизматлар. "Нега бунча солиқ тўлаймиз?" деб нолиймиз-у, лекин ҳар куни юраётган йўлимиз, фарзандимиз бораётган мактаб ва боғча, бизни ҳимоя қилаётган армия ва шифокорлар айнан шу солиқлар ҳисобига мавжудлигини ўйламаймиз. Солиқлар — бу "катта оила"нинг умумий харажатларидир. Уни тушунмаслик — давлатдан ҳамма нарсани талаб қилиб, умумий хазинага ҳисса қўшишни истамасликка олиб келади. Аксинча, тўлаган солиғига нисбатан сифатли хизмат ва инфраструктура сўрамаслик ҳам пули ҳавога учишига ёки тўлаган пулига мос хизмат олмасликка сабаб бўлади. Айтганча, текин нарса бўлмайди, сиз текинга олган нарса учун, солиқлар орқали ўзингиз ёки бошқа жойда кимдир тўламоқда.
Мактабда нималарни ўргатиш керак?
Мураккаб формулалар керак эмас. Ҳисоб-китобни билган ҳар бир инсонга қуйидаги фундаментал тушунчаларни ҳаётий мисоллар билан ўргатиш шарт:
Талаб ва Таклиф: Нархлар қандай шаклланади? Нега пиёз баъзан шафтолидан қиммат, баъзан эса текин?
Инфляция ва Фоиз: Пулнинг бугунги ва эртанги қиймати. Нега 1 миллион сўмни ёстиқ тагида сақлаш — аслида уни йўқотиш дегани?
Шахсий Бюджет ва Жамғарма: Даромад ва харажатни бошқариш. "Орзу" учун қандай пул тўплаш мумкин?
Кредит ва Қарз: Унинг фойдаси ва хатари. Қачон кредит — имконият, қачон у — қопқон? Пулнинг реал нархи қанча?
Солиқлар: Улар нима учун керак ва қаерга кетади?
Рақобат: Нега рақобат ҳамма учун (истеъмолчи учун) фойдали?
00:47
Video unavailableShow in Telegram
Тугунлар эквивалентлиги — бу икки тугун бир хил деб ҳисобланиши учун уларни ипни узмасдан, фақат чўзиш, бураш ёки эгиш орқали бир-бирига айлантириш мумкин бўлишидир.
Агар бундай ўзгартиришлар орқали бир тугунни иккинчисига айлантириб бўлса, улар эквивалент тугунлар дейилади. Бу тушунча тугунлар назариясида жуда муҳим бўлиб, аслида кўриниши турлича бўлган тугунлар бир хил бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/74-__wAbkTA?si=o2nMo_Pe3G91pxRC
3.23 MB
❤ 11😁 2👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 591 сўмгача (+91,56 ) кўтарилди.
#kurs
@allaevuzb
❤ 6👎 6😁 6👍 4
Ўзимизга ёқмаган ҳақиқатдан юз ўгириш – қисқа муддатда бизга хотиржамлик берадиган, лекин узоқ муддатда катта йўқотишларга олиб келадиган хавфли одатдир. Онгимизнинг бу ўйинларидан хабардор бўлиш ва уларни назорат қилишни ўрганиш орқалигина биз шахсий ҳаётда ҳам, профессионал фаолиятда ҳам анча оқилона ва муваффақиятли қарорлар қабул қилишимиз мумкин.
#mulohaza #psixologiya
Миядаги “Страус”: Нега биз ўзимизга ёқмаган ҳақиқатдан қочамиз?
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега одамлар жиддий муаммонинг аҳамиятини пасайтириб, эътиборга олишмайди? Ёки катта муаммо турганда ўзини бошқа муаммолар билан овора қилади? Нега тажрибали тадбиркор аниқ зарарга кетаётган лойиҳасига охиригача пул тикишда давом этади? Нега зарарли одатдан воз кечиш кераклигини билиб туриб, "бир марта ҳеч нарса қилмайди" деб ўзимизни овутамиз? Нега орамиздаги муносабатлар совуқлашиб кетганини сезсак-да, "ҳаммаси жойида" деб ўзимизни ишонтиришга уринамиз?
Буларнинг барчаси замирида инсон психологиясининг бир ажойиб, аммо хавфли хусусияти ётади: миянинг ўзи учун ноқулай, ёқимсиз ва оғриқли фактларни инкор қилишга ёки эътиборсиз қолдиришга мойиллиги.
Бу худди бошини қумга тиқиб, хавфдан яшириндим деб ўйлайдиган страуснинг ҳолатига ўхшайди. Биз ҳақиқатни кўрмаслик орқали муаммодан қутуламиз деб ўйлаймиз. Психологияда бу ҳолатни турли терминлар билан аташади: когнитив диссонанс, инкор этиш, мотивлашган фикрлаш.
Келинг, бу механизм қандай ишлашини ва унинг ҳаётимизга таъсирини содда мисолларда таҳлил қиламиз.
Нега миямиз бундай қилади?
Миямизнинг асосий вазифаларидан бири – бизни руҳий зўриқиш ва стрессдан ҳимоя қилиш. Қачонки бизнинг ишончларимиз, эътиқодимиз, қарашларимиз ва қадриятларимиз ташқи оламдаги фактларга зид келса, миямизда когнитив диссонанс – ички зиддият, ноқулайлик ҳисси пайдо бўлади.
Бу ноқулайликдан қутулиш учун мия энг осон йўлни танлайди: фактни эмас, ўзимизнинг фикримизни ҳимоя қилади. Фактни бўлса кўрмасликка, эьтибор бермасликка ҳаракат қилади
Мисол-1: Чекувчи одам. У чекиш саратонга олиб келишини жуда яхши билади (факт). Аммо у чекишни ташлай олмайди (ҳаракат). Бу иккиси ўртасида зиддият пайдо бўлади. Бу зиддиятдан қутулиш учун мия баҳоналар ўйлаб топа бошлайди:
"Бобом 90 ёшга кириб ҳам чекишни канда қилмасди, шу ёшида чойхонадан қолмасди, соппа-соғ ўтганлар" (бир-иккита истиснони умумлаштириш).
"Ҳозир ҳамма нарса зарарли, нимадандир ўлиш керак-ку!" (муаммони аҳамиятини пасайтириш).
"Чекишни стрессдан зарари камроқ" (ёлғон таққослаш).
Кўрдингизми? Мия ҳақиқатни ўзгартира олмагани учун унга бўлган муносабатни ўзгартирди.
Бизнес ва карьерадаги "страуслар"
Бу ҳолат айниқса бизнес ва молиявий қарорларда жуда қимматга тушиши мумкин.
Тасдиқлаш хатоси (Confirmation Bias): Биз ўзимизнинг дастлабки фикримизни тасдиқлайдиган маълумотларни излаймиз ва унга зид бўлганларини инкор қиламиз. Масалан, янги бизнес очмоқчи бўлган одам унинг фақат ютуқли томонларини ўрганади, аммо "бу иш ўхшамайди" деган танқидий фикрларни эшитгиси келмайди.
"Чўккан харажатлар" тузоғи: Бир лойиҳага кўп пул, вақт ва куч сарфлаб қўйганимиздан кейин, у ўзини оқламаётганини кўрсак-да, уни тўхтатишни истамаймиз. Сабаби, тўхтатиш – бу хато қилганимизни тан олиш дегани. Бу эса руҳан оғриқли. Шунинг учун, "яна озгина ҳаракат қилсам, ҳаммаси изига тушиб кетади" деб ўзимизни алдашда давом этамиз.
Қандай қилиб миядаги "страус"ни енгиш мумкин?
Бу когнитив тузоқлардан бутунлай қутулиш мумкин эмас, чунки улар миямизнинг бир қисми. Аммо уларнинг таъсирини камайтириш ва онгли қарорлар қабул қилиш мумкин.
Муаммо борлигини тан олинг. Биринчи ва энг муҳим қадам – ҳаммамиз бундай психологик мойилликка эга эканимизни тушуниш. Ўзингизга савол беринг: "Балки мен шунчаки ўзимни овутаётгандирман?"
Қарши далилларни қидиринг. Бирор муҳим қарор қабул қилишдан олдин, атайлаб ўз фикрингизга қарши далилларни қидиринг. Ўзингиздан сўранг: "Агар менинг фикрим нотўғри бўлса-чи? Бунинг қандай исботлари бўлиши мумкин?"
Бошқалар фикрини сўранг. Сиз ҳурмат қиладиган, аммо сизга қўшилмайдиган одамларнинг фикрини эшитинг. Сизнинг хатоингизни юзингизга айта оладиган холис маслаҳатчи топинг.
Эмоцияларсиз таҳлил қилинг. Қарорларингизни қоғозга ёзиб, унинг плюс ва минусларини холис таҳлил қилинг. Хоҳ оила масаласида, хоҳ иш!
Хато қилиш – нормал эканини қабул қилинг. Хато қилиш сизни ёмон инсон, ёмон ота, ёмон фарзанд ёки омадсиз тадбиркорга айлантириб қўймайди. Бу – ривожланишнинг бир қисми. Хатони ўз вақтида тан олиш – кучлилик белгисидир, заифлик эмас.
Photo unavailableShow in Telegram
Капитализацияси бўйича дунёнинг энг йирик 50та компанияси ва улар келиб чиққан мамлакатлар.
#biznes
👍 36❤ 12
Photo unavailableShow in Telegram
"Asaxiy Pro" доирасида яна бир ажойиб янгилик!
Биз Силикон водийсининг афсонавий мураббийи, Apple, Google, Amazon каби гигантлар лидерларининг устози Билл Кемпбелл ҳақидаги “Trillion Dollar Coach” китобини ўзбек тилида нашр этиш ҳуқуқини расман қўлга киритдик!
Бу китоб – Стив Жобс, Ларри Пейж, Эрик Шмидт ва Жефф Безос каби даҳо лидерлар таянган бошқарув сирлари, кучли жамоа қуриш ва одамларда ишонч уйғотиш ҳақидаги ҳақиқий дарсликдир.
Китоб Ўзбекистонда прогрессив тадбиркорлар, стартапчилар ўртасида анча машҳур. Бу китоб ҳақида илк марта Акмал ака Паизиев айтиб беришган эди. Ундан кейин Лазиз ака Адҳамов ҳам тавсия қилди. Бир нечта бизнес лидерлар айтиб беришган эди.
Энди бу бебаҳо билимлар билан ўзбек тилида танишиш имконияти пайдо бўлади.
Тез кунда таржима ишларини бошлаймиз ва сизларни жараёнлардан хабардор қилиб борамиз.
Ўзбек тилидаги профессионал бизнес адабиётлари жавони яна бир бебаҳо асар билан бойийдиган бўлди!
Эслатиб ўтаман, "Asaxiy Pro" лойихаси доирасида бизнес, банк, молия, IT, педагогика, тиббиёт, саноат, машинасозлик, давлат бошқаруви, қишлоқ хўжалиги, мудофаа, қурилиш, авиация ва бошқа муҳим соҳалар учун профессионал адабиётларни таржима қилишни кўзлаганмиз. Бироз олдин "Asaxiy Pro" доирасида ҳамма учун муҳим кўникма, музокара ўтказиш ҳақида китобга муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритган эдик.
"Asaxiy Pro" борасида ўз соҳаларида муҳим адабиётлар таржимаси учун вазирликлар, ташкилотлар, йирик компаниялар ва тадбиркорларни ҳамкорликка чақириб қоламиз.
#kitob #biznes
01:00
Video unavailableShow in Telegram
IQ тестлари маълум даражада аниқ, яъни улар мантиқий фикрлаш, нақш топиш, муаммо ечиш каби қобилиятларни яхши ўлчайди. Айниқса, тест шароити тўғри бўлса ва одам соғлом бўлса — натижалар ишончлироқ бўлади.
Лекин:
IQ ҳамма нарсани ўлчамайди — масалан, ижодкорлик, ижтимоий ақл, ҳиссий интеллектни эмас.
Турли маданиятлар ёки тиллардан келган одамлар учун баъзи тестлар нотўғри натижалар бериши мумкин.
IQ баланд бўлиши — бу доимо муваффақият кафолати эмас.
Демак, IQ тестлари муайян ақлий қобилиятларни анча аниқ ўлчайди, лекин бу инсоннинг умумий салоҳиятини тўлиқ кўрсатмайди.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/dhPIabOxqcI?si=JHJpS7Ew0zozkVzM
4.47 MB
👍 13❤ 4
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 500 сўмгача (-14,33 ) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
❤ 10😁 4👍 3👎 3
НСТ – бу шунчаки маркетинг воситаси эмас. Бу сизнинг бизнесингизнинг стратегик компасидир. У сизга ким учун ишлашингизни, қандай ишлашингизни ва нима учун мижозлар сизни севиши кераклигини аниқ кўрсатиб туради. Агар сиз бозордаги "кулранг масса"дан ажралиб чиқиб, ўз соҳангизда йодда қоладиган брендга айланишни истасангиз, ишни айнан ўз Ноёб Савдо Таклифингизни ишлаб чиқишдан бошланг.
Хўш, ўйлаб кўринг: сизнинг бизнесингизнинг UTP иси нима? Мижоз нега айнан сизни танлаши керак?
#biznes
© Ҳозирда тайёрланаётган янги "Тадбиркор 2.0" китобимдан
Бизнесингизнинг "юраги": UTP ёки мижозлар нега айнан СИЗНИ танлаши керак?
Ҳар бир тадбиркор ўзига шундай савол беради: "Бозорда мен каби юзлаб, балки минглаб таклифлар бор. Нархлар деярли бир хил, сифат ҳам яқин. Хўш, мижоз нега рақобатчимни эмас, айнан мени танлаши керак?"
Агар сиз бу саволга бир нафасда, аниқ ва ишончли жавоб бера олмасангиз, демак, бизнесингизнинг энг муҳим элементи – UTP (Unique Selling Proposition), яъни Ноёб Савдо Таклифи (НСТ) мавжуд эмас.
НСТ ўзи нима?
Келинг, қуруқ назариядан қочиб, содда тилда тушунтираман.
НСТ – бу сизнинг бизнесингизни рақобатчилардан кескин ажратиб турадиган ва мижознинг онгида "Нега бошқасини эмас, айнан сизни танлашим керак?" деган саволга берадиган ягона, аниқ ва ишончли жавобдир.
Бу шунчаки чиройли шиор ёки реклама ваъдаси эмас. Бу – сизнинг бутун бизнес-моделингингиз қуриладиган пойдевор. У сизнинг маҳсулотингиз, хизматингиз, нархингиз ва маркетингингизда акс этиши керак.
Нима учун НСТ бугунги бозорда ҳаёт-мамот масаласи?
Ахборот шовқини: Мижозлар ҳар куни юзлаб реклама хабарларига дуч келишади. Агар сизнинг таклифингиз бошқаларникидан ажралиб турмаса, у шунчаки бу шовқин ичида "эриб" кетади.
Глобал рақобат: Интернет даврида сиз нафақат ўз кўчангиздаги дўкон билан, пойтахтдаги йирик маркетплейс, ҳатто баъзан Хитойдаги завод билан ҳам рақобат қиласиз. Ноёблик бўлмаса, мижозни осон йўқотасиз.
Нарх урушидан қочиш: Агар сизнинг ягона устунлигингиз "арзон нарх" бўлса, сиз доим нарх тушириш пойгасида яшайсиз. Эртага сиздан ҳам арзонроқ таклиф пайдо бўлади ва сиз мижозларингизни йўқотасиз. Кучли НСТ сизга юқорироқ нарх қўйиш орқали рентабилликни ошириш ва барибир танловда ютиб чиқиш имконини беради.
Брендга содиқлик: Ўзига хос таклифи бор брендлар мижозлар хотирасида узоқ сақланади ва уларда ҳиссий боғлиқликни шакллантиради.
Ўз НСТингизни қандай аниқлайсиз?
Ўзингизга қуйидаги уч муҳим саволни беринг ва чуқур таҳлил қилинг:
1-Қадам: Мижозингизни ўрганинг. Улар аслида нимани хоҳлайди?
Мижозларингиз учун энг катта "оғриқ" нима? Уларнинг қандай муаммосини ҳал қиляпсиз?
Улар учун нима энг муҳим: тезликми, сифатми, қулайликми, обрўми ёки тежамкорликми?
Улар рақобатчиларингиздан нима учун норози? Қайси эҳтиёжлари қондирилмаяпти?
2-Қадам: Рақобатчиларни таҳлил қилинг. Улар нима ваъда қиляпти?
Асосий рақобатчиларингиз ўзларини қандай таништиришади? Уларнинг шиори ва маркетинг хабарлари қандай?
Улар бозорнинг қайси сегментини эгаллаган?
Уларнинг заиф томонлари нимада? Улар эътибордан четда қолдираётган жиҳатлар борми?
3-Қадам: Ўзингизни холис баҳоланг: Бизнинг энг кучли ва ноёб томонимиз нима?
Сиз рақобатчилардан кўра нимани яхшироқ бажарасиз?
Сиз таклиф қилаётган қайси хусусият ёки фойдани бошқа ҳеч ким таклиф қилмайди? (Масалан, энг тез етказиб бериш, 100% табиий маҳсулот, 24/7 қўллаб-қувватлаш, фақат сизда бор бўлган технология).
Сизнинг ваъдангиз ишончлими? Уни исботлай оласизми?
Бу уч доира (Мижоз хоҳиши, Рақобатчилар таклифи, Сизнинг имкониятингиз) кесишган нуқтада сизнинг идеал НСТингиз ётади.
Кучли НСТга мисоллари:
Domino‘s Pizza: "Пиццани 30 дақиқада етказиб берамиз ёки бепул оласиз." (Бу "биз маззали пицца қиламиз" дегани эмас. Бу тезлик ва кафолат ҳақида).
M&M’s: "Қўлда эмас, оғизда эрийди." (Бу уларнинг шоколадли конфетини бошқалардан ажратиб турувчи ноёб хусусият).
Payme/Click (Ўзбекистон мисолида): Илк даврда уларнинг НСТиси "коммунал тўловлар ва пул ўтказмалари учун навбатда туришга ҳожат йўқ" ғоясига асосланган қулайлик ва вақтни тежаш эди.
Asaxiy да: “0-0-6, ҳақиқийси” ва “0-0-12, ҳақиқийси” акциялари. Мижозга ҳақиқатдан қўшимча тўловларсиз ва комиссияларсиз муддатли тўловга маҳсулотлар таклиф қиламиз.
Ўзбек бизнеси учун бошқа мисол:
Айтайлик, Тошкентда юзлаб қаҳвахоналар бор. Уларнинг кўпи бир хил қаҳва ва ширинлик таклиф қилади. Аммо бир қаҳвахона ўзини "Тошкентдаги ягона органик Сурхондарё нонуштасини таклиф қилувчи маскан" деб эълон қилса, у ўзига хос мижозлар сегментини жалб қила олади. Бу унинг НСТиси бўлади.
Хулоса
❤ 15👍 4
Янги GPT-5 Августда ишга тушади.
OpenAI ўзининг энг янги ва кучли тил модели бўлган GPT-5 ни август ойида тақдим этади. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди. Ушбу янгилик сунъий интеллект (AI) соҳасида катта ўзгаришларга сабаб бўлиши кутилмоқда. OpenAI нинг асосий ҳамкори Microsoft янги моделни қўллаб-қувватлаш учун ўзининг инфратузилмасини фаол равишда кучайтирмоқда.
Янги авлод GPT 5 фойдаланувчилар ва дастурчиларнинг турли эҳтиёжларини қондириш мақсадида уч хил вариантда тақдим этилади:
GPT-5 маин: Бу энг қудратли ва кенг қамровли версия бўлиб, тўғридан-тўғри ChatGPT платформаси ва API (дастурий таъминот интерфейси) орқали фойдаланувчиларга тақдим этилади. У энг мураккаб вазифаларни бажариш ва чуқур таҳлилий маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган.
GPT-5 мини: Бу соддалаштирилган ва тезкор версия бўлиб, у ҳам ChatGPT ва API орқали мавжуд бўлади. Кундалик вазифалар ва тезкор жавоблар учун оптималлаштирилган ушбу модель кенг оммага SI имкониятларидан самарали фойдаланиш имконини беради.
GPT-5 нано: Бу энг енгил ва ихчам модель бўлиб, фақат API орқали дастурчилар учун тақдим этилади. Унинг асосий мақсади – мобил қурилмалар ва кичик ҳажмдаги дастурларга SI функцияларини осонлик билан интеграция қилишдир.
GPT-о сериясининг тугатилиши ва функцияларнинг бирлашиши
Энг муҳим ўзгаришлардан бири – бу GPT-о сериясининг ривожланишдан тўхтатилиши. Бунгача алоҳида модель сифатида мавжуд бўлган ва мураккаб фикрлаш (реасонинг) қобилияти билан ажралиб турган GPT-о нинг асосий функциялари эндиликда янги GPT-5 тизимига тўлиқ сингдирилади.
Бу стратегик қарор бир нечта муҳим мақсадларга эга. Биринчидан, бу OpenAI маҳсулотлари қаторини соддалаштиради ва фойдаланувчилар ўртасидаги турли моделлар (GPT-4, GPT-4о, GPT-о) орасидаги чалкашликларга барҳам беради. Энди фойдаланувчилар вазифанинг мураккаблигига қараб турли моделларни танлашлари шарт бўлмайди – GPT-5 нинг ўзи керакли "фикрлаш" даражасини автоматик равишда аниқлай олади. Иккинчидан, бу ёндашув SI билан ишлаш жараёнини янада интуитив ва самарали қилади.
Бу ўзгаришлар нималарни англатади?
Фойдаланувчилар учун соддалик ва қулайлик: Эндиликда ChatGPT фойдаланувчилари учун ягона, аммо анча "ақлли" тизим пайдо бўлади. Моделнинг ўзи қачон тезкор жавоб беришни ва қачон чуқурроқ мулоҳаза юритишни ҳал қилиши SI билан мулоқотни табиийроқ қилади.
Дастурчилар учун янги имкониятлар: Уч хил (маин, мини, нано) вариантнинг таклиф этилиши дастурчиларга ўз маҳсулотларига мос келадиган энг мақбул моделни танлаш имконини беради. "Нано" версияси, айниқса, интернетга доимий уланишни талаб қилмайдиган ва қурилманинг ўзида ишлайдиган SI ечимларини яратиш учун кенг йўл очади.
Microsoft ва бозор рақобати: Миcрософтнинг янги модель учун ўз инфратузилмасини тайёрлаётгани, GPT-5 нинг нафақат ChatGPT, балки Copilot каби бошқа кўплаб Microsoft маҳсулотларига ҳам чуқур интеграция қилинишидан далолат беради. Бу эса Google (Гемини) ва Anthropic (Cлауде) каби рақобатчиларга қарши курашда OpenAI ва Microsoft иттифоқининг позициясини янада мустаҳкамлайди.
Сунъий интеллектнинг келажаги: GPT-о функцияларининг GPT-5 га сингдирилиши, SI нинг шунчаки матн яратиш ёки саволларга жавоб беришдан ташқари, ҳақиқий мулоҳаза юритиш ва мураккаб муаммоларни еча олиш қобилиятига эга бўлаётганининг ёрқин белгисидир. Бу умумий сунъий интеллект (АГИ - Artificial General Intelligence) яратиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлиши мумкин.
Хулоса қилсак, GPT-5 нинг ишга туширилиши шунчаки навбатдаги технологик янгиланиш эмас, балки сунъий интеллект ривожланишидаги янги босқичдир. Моделларнинг соддалаштирилган структураси, уларнинг турли ўлчамларда тақдим этилиши ва энг асосийси, фикрлаш қобилиятининг асосий моделга интеграцияси SI нинг ҳар бир инсон ҳаётига ва бизнес жараёнларига янада чуқурроқ кириб боришини таъминлайди. Яқин ойлар ичида биз ушбу янги авлод SI нинг амалий имкониятлари ва унинг дунёга таъсирини ўз кўзимиз билан кўришимиз мумкин бўлади.
Албатта, GPT-5 капкирни олиб ош пиширмайдию, лекин алоҳида шахснинг ёки компанияларнинг унумдорлигини янада ошириши мумкин.
#ai #si
00:32
Video unavailableShow in Telegram
Қисқа муддатли диққат — бу қисқа вақт давомида маълум бир объект ёки вазифага қаратилган диққат бўлиб, одатда бир неча сониядан дақиқагача давом этади. У янги маълумотларни тез қабул қилиш ва тезкор жавоб беришда муҳимдир.
Узоқ муддатли диққат эса узоқ вақт давомида барқарор диққатни сақлаш қобилиятидир. Бу кўпроқ мураккаб вазифаларни бажаришда, ўрганишда ва чуқур таҳлилда керак бўлади.
Ҳар иккиси ҳаётимизда муҳим бўлиб, қисқа муддатли диққат тезкор реакциялар учун, узоқ муддатли диққат эса самарали ўрганиш ва ишлаш учун зарурдир.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq
1.94 MB
❤ 4👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ доллари расмий курси 12 514 сўмгача (-67,39 ) пастлади.
#kurs
@allaevuzb
👍 12😁 3❤ 2
00:50
Video unavailableShow in Telegram
1500 - йилда португал денгизчиси Педро Алварес Кобрал Бразилия қирғоқларига етиб келган ва бу воқеа расмий равишда Бразилиянинг Европа томонидан “кашф этилиши” деб ҳисобланади. Кобрал Ҳиндистонга савдо йўлларини излаб Атлантика океанида сузаётган пайтда, кучли шамоллар таъсирида флот жанубга оғиб, ҳозирги Бразилия ҳудудига келиб қолган. 22 апрель куни у ерга етиб келган ва уни Португалия номидан эгаллаганини эълон қилган. Бу ҳудуд кейинчалик португаллар мустамлакасига айланган. Кобралнинг экспедицияси натижасида Португалия Жанубий Америкадаги ягона катта мустамлака – Бразилияга эга бўлган. Ушбу кашфиёт нафақат географик жиҳатдан, балки сиёсий ва иқтисодий томондан ҳам Португалия империяси учун муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/xbgLtsAnb88?si=OBEN5Lp_NRICUpUw
3.56 MB
❤ 7👍 6
