Bank va Mijoz
Open in Telegram
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov
Show more2025 year in numbers

52 526
Subscribers
No data24 hours
+6047 days
+50930 days
Posts Archive
00:33
Video unavailableShow in Telegram
🎓 Ўқитувчи ва мураббийлар учун байрамона акция!
🗓 Фақатгина 1-октабрдан 31-октабргача Агробанк Uzcard ойлик картангизда 1 000 000 сўмни ишлатмай сақлаб турсангиз:
🚗 Chakana.uz маркетплейсида харид қилиш учун 3 000 000 сўмлик 350 та сертификатдан бирини,
✈️ Ёки чет элга саёҳат учун 30 та сертификатдан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз!
🎁 Акцияда иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлдан бой берманг!
❗️ Ғолиблар random.org орқали тасодифий танланади.
🔗 Акция ҳақида батафсил билиб олинг!
Реклама
@bankmijoz
IMG_9691.MP412.11 MB
❤ 22👍 7👎 4🆒 2
Қарздорлик (кредит, микроқарз) тўлиқ сўндирилганидан сўнг
Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
• гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
• гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.
3030-низом.
⚠️ Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.
3492-низом (илова, 2.21 банд).
@bankmijoz
❤ 28👍 12⚡ 2🆒 2
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 SQB билан орзудаги уйингизга эга бўлинг!
Қуйидаги ипотека кредитлари SQB ҳар бир мижозининг эҳтиёжига мос равишда тақдим этилади:
• Ҳамкор Ипотека – ҳамкор қурувчилар лойиҳаларидан уй харид қилиш учун, 1,0 млрд сўмгача, йиллик 18% дан бошлаб.
• Универсал Ҳамкор Ипотека – исталган уйга улуш киритиш орқали, кредит 420 млн сўмгача, йиллик 18% дан бошлаб.
• Эксклюзив Ипотека – юқори даражадаги қулайлик ва шаффофлик, 1,0 млрд сўмгача, йиллик 18% дан бошлаб.
• Янги Ипотека – янги қурилишдаги уйларни сотиб олиш учун, 420 млн сўмгача, йиллик 17% дан бошлаб.
• Бирламчи уйга ипотека – орзудаги янги квартирангизни тезроқ қўлга киритинг, 800 млн сўмгача, йиллик 20% дан бошлаб.
• Уй-жойни таъмирлаш – эски уйингизни таъмирланг, 200 млн сўмгача, йиллик 31% дан бошлаб.
• Яшил таъмир – энергия тежовчи ва экологик таъмирлаш учун махсус кредит, 140 млн сўмгача, йиллик 19% дан бошлаб.
Қўшимча маълумотни 1180 рақами орқали олиш мумкин.
@bankmijoz
👍 22❤ 16🔥 4😁 4😡 3
Photo unavailableShow in Telegram
💵 “Ҳатто банкоматдан ҳам ўтади” – Туркиядан келаётган ва аслидан фарқ қилмайдиган қалбаки доллар
Кун томонидан қалбаки долларлар, уларнинг Ўзбекистонга кириб келиши ва муомалага киритилиши, шунингдек улардан сақланиш бўйича фойдали контент тайёрланибди.
@bankmijoz
😁 33👍 14❤ 11🔥 5😢 2
❗️Агар Сиз тижорат банклари хизматларидан фойдаланаётганингизда, яъни,
➖ кредит олиш;
➖ омонат расмийлаштириш;
➖ нақд пул билан боғлиқ;
➖ валюта операциялари;
➖ тўловларни амалга ошириш ва бошқа шу каби банк хизматлари кўрсатилишида
қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингизни бузилган деб ҳисобласангиз Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки 71-200-00-44 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Шунингдек, шу каби мурожаатлар юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 қисқа рақамига ҳам телефон қилишингиз мумкин.
@bankmijoz
👍 18❤ 10👎 5🐳 3😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
APEX TAKAFUL ва APEX MOLIYA – Ислом молиясининг Ўзбекистондаги етакчиларига айланишмоқда!
Иккала компания Тошкентда бўлиб ўтган ХХ Халқаро исломий молия олимлари форумининг (IISF 2025) платина ҳомийлари бўлишди. Форумда ислом молиясининг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Шу ўрнида таъкидлаш жоизки, APEX MOLIYA кичик бизнес ва аҳолига исломий молиявий хизматлар кўрсатади. Улар орасида исломий ижара, муробаҳа (насия савдо), музораба (фойдани тақсимлаш), мушорака (шерикчилик) ва салам (олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш) каби хизматлар мавжуд.
APEX TAKAFUL эса бизнес ва жисмоний шахслар учун исломий суғурта маҳсулотларининг кенг танловини таклиф этади. Барча маҳсулотлар шаръий талабларга мувофиқ бўлиб, Фатво марказининг ижобий хулосасига эга.
📞 Боғланиш учун:
• APEX MOLIYA: 55 510 33 33 | @apexmoliya
• APEX TAKAFUL: 94 997 08 08 | @apextakaful.uz
👉 Батафсил | Реклама
👍 22❤ 14👎 6🔥 4🐳 2
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 Ўзмиллийбанкнинг Milliy иловасида бошқа банклардаги карталарни кўриш имконияти яратилибди.
@bankmijoz
👍 125👎 13❤ 7🔥 3🥰 1👏 1🎉 1🐳 1
🏦 Халқ банки тижорат ипотека кредити фоиз ставкасини туширди
Мазкур ипотека кредити бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун тақдим этилади.
Кредит шартлари:
• муддати – 15 йилгача;
• бошланғич бадал – 25 фоиз;
• фоиз ставкаси – 24% (иш ҳақи лойиҳаси учун 23%);
• миқдори – 1,2 млрд сўмгача.
Мазкур ипотека кредити расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга 40 фоиз бошланғич бадал билан йиллик 24% ставкада ажратилади.👉 Батафсил. @bankmijoz
👍 60👏 28❤ 24🥰 21🎉 19🔥 11👎 10😡 5🐳 3
Энг юқори фоизли миллий омонатлар
(2025 йил 24 сентябрь ҳолатига)
🏦 Hayotbank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 23%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 500 минг сўм;
◦ жойлаштириш шакли – аралаш;
◦ қисман ечиб олиш – мумкин (минимал миқдордан камаймаган ҳолда);
◦ қўшимча маблағ киритиш – бор.
🏦 Poytaxt bank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 23%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм;
◦ жойлаштириш шакли – оффлайн;
◦ қисман ечиб олиш – йўқ;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.
🏦 Anorbank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 22%;
◦ муддати – 13 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм;
◦ жойлаштириш шакли – онлайн;
◦ қисман ечиб олиш – йўқ;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 60 кун давомида.
🏦 TBC Bank
◦ йиллик фоиз ставкаси – 22%;
◦ муддати – 13-24 ой;
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ жойлаштириш шакли – онлайн;
◦ қисман ечиб олиш – йўқ;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.
Шунингдек, қатор банкларда йиллик 20-21% ставкада муддатли омонат очиш мумкин.
⚠️ Бир банкда кафолатланадиган омонатнинг максимал миқдори 200 млн сўмни ташкил этади.
@bankmijoz
👍 25❤ 23👎 3🐳 2😁 1
Repost from Ipak Yuli Bank
Photo unavailableShow in Telegram
Ipak Yuli Bank Osiyo Taraqqiyot Bankining savdo moliyalashtirish dasturi doirasida tasdiqlovchi bank sifatida e’tirof etildi
Ushbu qaror bankning savdoni moliyalashtirish va hujjatli operatsiyalar sohasidagi muvaffaqiyatli faoliyatining e’tirofi bo‘ldi.
Yangi maqom mijozlar va hamkorlar uchun xalqaro savdoda ko‘proq imkoniyatlar ochadi va bankning global maydondagi mavqeini mustahkamlaydi.
Ipak Yuli Bank – katta maqsadlar sari
———
Ipak Yuli Bank заключил сотрудничество с Азиатским банком развития и получил статус Confirming Bank в программе торгового финансирования ADB
Это решение стало признанием успешной работы банка в сфере торгового финансирования и документарных операций.
Новый статус открывает для клиентов и партнёров больше возможностей в международной торговле и укрепляет позиции банка на глобальной арене.
Ipak Yuli Bank — ради больших целей
Доллар курси 12 200 сўмдан пастга тушди
Эртага - 24 сентябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 171,03 сўм (-86,10 сўм) этиб белгиланди.
Охирги марта доллар курси бу кўрсаткични 2023 йил сентябрь ойида қайд этган эди.
Шу билан бирга, доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан (13003,95 сўм – 14.02.2025й) 830 сўмдан кўпроққа пасайди.
@bankmijoz
Президент қарорига асосан, миллий инвестиция жамғармасига тегишли Бизнесни ривожлантириш банки ва Микрокредитбанк акциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилади.
Шунингдек, ЎзСҚБнинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли 30 фоиз акция улуши жамғармага ўтказилади.
Қарор билан киритилган ўзгаришларга кўра, 2025 йилда ЎзСҚБни хусусийлаштириш масаласи кун тартибидан олинмоқда.
@bankmijoz
ПҚ-289 жамгарма.pdf2.04 MB
👍 133❤ 18👎 11😁 4🐳 4👏 2
❗️Ипотекани қайта молиялатириш компанияси бугундан бошлаб норасмий даромадга эга жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитларини ҳам қайта молиялаштиришини маълум қилди.
Бу тижорат банкларига компания маблағлари ҳисобидан қопланадиган ипотека кредитларини норасмий даромадга эга фуқароларга ҳам ажратиш имкониятини яратади.
Бугунги кунда банклар томонидан бирламчи ва иккиламчи бозор учун 20 йил муддатга 800 млн сўмгача (ҳудудларда 500 млн сўм) йиллик 20-25% ставка оралиғида ипотека кредитлари фақат расмий даромадга эга жисмоний шахсларга тақдим этилмоқда.@bankmijoz
👍 33❤ 12🐳 3
Photo unavailableShow in Telegram
Сўнгги вақтларда фирибгарлик билан боғлиқ бўлган каналлар телеграм рекламадан фойдаланган ҳолда ўзларини ишончли ва йирик каналларда тарғиб қилиб келмоқда.
Шу каби рекламаларга дуч келиб қолсангиз, уларни расмий реклама деб қабул қилманг ва шу каби каналлардаги маълумотларга ишонмаган.
Фирибгарлик ҳолатларига дуч келганда, ушбу тавсияларимизга амал қилинг.
@bankmijoz
👍 16❤ 7🐳 4👏 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
ASIA ALLIANCE BANK дан «YANGI TADBIRKOR» кредити билан бизнесингизни кенгайтиринг!
▫️Миқдори: 300 млн сўмгача, лекин сўнгги 3 ойдаги даромадларнинг 50 фоизидан ошмаган ҳолда;
▫️Муддати: 24 ойгача;
▫️Йиллик фоиз ставкаси: 24% дан 27,99% гача (сўмда), 12% дан 16% гача (АҚШ долларда);
▫️3–5 та янги иш ўрни яратиш талаб этилади;
▫️Таъминот: суғурта полиси
📱 Батафсил маълумот: сайтда, 1270 рақами, шунингдек, маҳалла банкири ёки ёрдамчи агенти орқали олишингиз мумкин.
IMG_4859.MP412.04 MB
👍 30🔥 26👎 25❤ 22🎉 15🥰 10😢 1🐳 1😡 1
02:23
Video unavailableShow in Telegram
🏦 Хизмат сифати янги поғонада: Асакабанкда махсус департамент ташкил этилди
Ҳар доим айтилади: “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилиши керак”. Мана шу тамойилни Асакабанк яна бир бор амалий ишлари билан исботлаяпти.
Асакабанкда банк хизматлари марказлари (БХМ) фаолиятини мувофиқлаштирадиган алоҳида департамент ташкил этилди. Бу дегани — энди банкнинг барча хизмат кўрсатиш марказларида ягона стандартлар жорий этилади, хизмат вақти тежалади, навбатлар қисқаради, жараёнлар рақамлаштирилиб автоматлаштирилади.
Энг муҳими, мижозларнинг таклиф ва мурожаатлари асосида сервис доимий такомиллаштирилади.
@bankmijoz
BXM lar foliyati rolik Final++.mp428.22 MB
❤ 31😁 12👎 9👍 7🔥 4
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари
Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган.
🏦 Асакабанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 24,5%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1152;
🏦 Халқ банки
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 300 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1106;
🏦 Агробанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1216;
🏦 Туронбанк
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 25%;
◦ миқдори – 170 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1220;
🏦 Hamkorbank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 600 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1256;
🏦 БРБ
◦ муддати – 10 йилгача
◦ фоиз ставкаси – 26%;
◦ миқдори – 412 млн сўмгача*;
◦ колл маркази – 1254;
🏦 InfinBank
◦ муддати – 6 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 29,99%;
◦ миқдори – 206 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1214;
🏦 ЎзСҚБ
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ фоиз ставкаси – 32%*;
◦ миқдори – 200 млн сўмгача;
◦ колл маркази – 1180.
Мазкур ипотека кредитларини расмийлаштиришда бошланғич бадал талаб этилмайди.
@bankmijoz
❤ 32👍 9👎 8🐳 5
Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг — маблағларингиз хавфсизлиги ўз қўлингизда!
Банк карталаридан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш ҳолатлари бугунги кунимизнинг долзарб масалаларидан бирига айланиб улгурди.
Бунинг барчасига шахсий маълумотларни ва смс-кодларни бегоналарга тақдим этишимиз, ишончсиз ҳаволаларга киришимиз, телефонимизга номаълум иловаларни ўрнатишимиз сабаб бўлмоқда.
⚠️ Ёдингизда тутинг
➖ ҳеч қайси банк ёки нобанк кредит ташкилоти телеграм орқали кредит ёки микроқарз тақдим этмайди — агар шундай таклиф бўлмоқдами, демак улар фирибгарлар;
➖ ҳеч қандай илова (ҳавола) орқали ўзидан-ўзи пул ишлаш имкони йўқ — агар шундай ҳаволаларни кўрдингизми, демак улар фирибгарлар найранги;
➖ қандайдир келишувлар орқали сизга қарз ёки пул таклиф қилиб, бунинг учун сиз уларга қанчадир миқдорда бошланғич тўлов тўлашингиз лозимлигини айтишдими — бу фирибгарларнинг яна бир пул ўғирлаш усули;
➖ кимдир (банкдан, Марказий банкдан, қандайдир хавфсизлик бўлимидан) телефон қилиб, сизнинг карталарингиздан маблағ ўғирланди, биз сизга ёрдам берамиз деб, шахсий маълумотларингизни сўрашни бошладими — гўшакни қўйинг, улар ҳам фирибгарлар;
➖ солиқ, суд ёки МИБдан қарзингиз бор, уни мазкур иловани ўрнатиб текширасиз деган хабарлар келса, шундай иловаларни ҳам ўрнатманг, қарздорликларни расмий манбалардан текширинг.
@bankmijoz
❤ 20👍 8🔥 5🐳 3
Бир томонлама ўзгартиришлар мумкин бўлмаган ҳолатлар
Банк омонати шартномаси шартларига омонатчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ўзгартиришларни банк томонидан бир томонлама киритилишига йўл қўйилмайди.
Банк кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилишига йўл қўймаслиги лозим.
@bankmijoz
👍 87❤ 59⚡ 3🎉 3🐳 2
Photo unavailableShow in Telegram
Iskander buildings'дан ажойиб таклиф!
✔️Бошланғич тўлов: 6600$
✔️Муддатли тўлов: 36 oy
📍Асосийси ишонч ва шаффофлик!
Mezbon лойиҳаси қулайликлари:
- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифт
-болалар майдончалари, спорт майдонлари, эко зоналар
-ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв гача террасалар gacha мавжуд
👉 Боғланиш учун 👈
🎁 Террасалар совға сифатида тақдим қилинади.
Лойиҳа манзили: Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида.
☎️Мурожаат учун:
+998787770011
Реклама
❤ 12😁 5👍 3👎 2🐳 2
