Bank va Mijoz
Open in Telegram
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov
Show more2025 year in numbers

52 526
Subscribers
No data24 hours
+6047 days
+50930 days
Posts Archive
Кредит олишга тақиқ ёки Freeze хизмати?
⛔ Кредит олишга тақиқ – жисмоний шахсларга ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имконини беради.
Бу хизмат кредит ташкилотларига кредит тарихини ўрганишни чекламайди.Кредит ташкилотлари кредит ажратишидан аввал жисмоний шахс ўзига кредит ажратилишига тақиқ қўйганлигини ўрганди. Тақиқ аниқланса, кредит ажратилмайди. ❄️ Freeze хизмати – мазкур хизмат жисмоний шахсларга уларга тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини тақиқлаб қўйиш имконини беради.
Бу эса хизмат ёқилган шахслар номига кредит олишни имконсиз қилиб қўяди.⚠️ Freeze хизмати пуллик, кредитга тақиқ қўйиш эса бепул амалга оширилади. @bankmijoz
❤ 27👍 9🔥 4🐳 3
🏦 Марказий банкда матбуот анжумани ўтказилади
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни асосий ставка кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтади.
Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан шу куни банк биносида соат 14:00 да Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
@bankmijoz
👍 19😁 6⚡ 4🐳 4❤ 3🔥 3👏 2
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун микроқарзлар
Айрим банклар томонида ўзини-ўзи банд қилган (расмий даромадсиз) жисмоний шахслар учун микроқарз ажратилиши йўлга қўйилган.
Қуйида уларнинг қисқа шартлари билан танишишингиз мумкин.
🏦 Ипак Йўли банки
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 24,9%;
– 36 ойгача йиллик 25,9%;
– 60 ойгача йиллик 27,9%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 Трастбанк
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 24 ойгача йиллик 29%;
– 36 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 50 млн сўмгача.
🏦 БРБ
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 27%;
– 24 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
– 48 ойгача йиллик 30%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦Ziraatbank
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 28%;
– 36 ойгача йиллик 29%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 InfinBANK
• муддати – 9 ойдан 36 ойгача;
• фоиз ставкаси – 26,99-32,99%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
🏦 ЎзСҚБ
• муддати ва фоиз ставкаси:
– 12 ойгача йиллик 31%;
– 24 ойгача йиллик 32%;
– 36 ойгача йиллик 33%;
– 48 ойгача йиллик 34%;
• миқдори – 100 млн сўмгача.
Мазкур микроқарзлар банкларнинг ички талабларига мувофиқ келадиган ликвидли гаров (автотранспорт, кўчмас мулк) асосида банк офислари орқали ажратилади.
Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.
@bankmijoz
❤ 249👎 14👍 6🔥 6😁 3🐳 1😡 1
01:29
Video unavailableShow in Telegram
«.apk» вирус орқали ўғирлик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази маълумотига кўра, Тошкентда «.apk» вирусли дастурлар орқали фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлаб келган гуруҳ фош этилди.
Тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг 11 нафар аъзоси аниқланиб, улардан 5 нафари қўлга олинди. Гуруҳ турли давлат вакилларидан иборат бўлган.
Текширувларда 133 та банк картасидан 2,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ўғирлангани маълум бўлди.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. @bankmijoz
716316019.mp412.12 MB
👍 79❤ 14😡 4😢 3🐳 3
Марказий банк томонидан ўтказилган сўровномада банк хизматларининг қайси турида коррупция хавфи юқори деган саволга респондентларнинг 49,4 фоизи кредит маҳсулотларини белгилаган.
Шунингдек, банк ходимлари томонидан коррупцион ҳаракатлар содир этилишига дуч келганмисиз деган саволга иштирокчиларнинг 94,1 фоиз "йўқ" ва 5,9 фоизи "ҳа" деб жавоб беришган.
Иштирокчилардан банк хизматларидан фойдаланишда таниш-билишчилик қилганлар улуши 9,6 фоизни ташкил қилган.
@bankmijoz
❤ 24👍 15🐳 3👎 2😁 2🔥 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Комиссиясиз пул ўтказмалари
Бугунги кунда қуйидаги банк иловалари орқали Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини бир ой давмида белгиланган лимит доирасида бепул амалга ошириш мумкин.
Хусусан, лимитлар:
🏦 BRB иловасида – 10 млн сўм;
💰 xazna иловасида – 5 млн сўм;
🏦 SQB MOBILE иловасида – 5 млн сўм;
📱 Mavrid иловасида – 5 млн сўм;
🏦 Smartbank иловасида – 5 млн сўм;
🏦 Hamkor иловасида – 5 млн сўм;
🏦 Davr Mobile иловасида – 3,5 млн сўм;
🏦 Milliy иловасида – 3 млн сўм.
Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни кўпчилик банк иловалари орқали комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган.
@bankmijoz
01:28
Video unavailableShow in Telegram
Азиз юртдошлар!
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк жамоаси Сизни Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги билан чин қалбдан муборакбод этади. Мустақиллик йиллари давомида юртимиз барқарор тараққиёт, улкан ислоҳотлар ва халқимиз фаровонлиги йўлида катта ютуқларга эришди. Биз, банк жамоаси, ушбу тараққиёт йўлида мамлакатимиз иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ва аҳоли учун ишончли ҳамкор бўлиб хизмат қилишдан фахрланамиз.
Байрамингиз муборак бўлсин! 🇺🇿
IMG_5075.MP431.28 MB
👍 19❤ 17🔥 9😁 6
00:06
Video unavailableShow in Telegram
Байрам муборак бўлсин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
@bankmijoz
6.21 MB
🗓 Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Булар:
● Аgrobank
● Aloqa bank
● Аpexbank
● Asaka bank
● Asia Alliance bank
● BRB
● Ipoteka bank
● Milliy bank
● Orient Finans bank
● Tenge bank
● Trastbank
● Hamkorbank
● Anor bank
● SQB
● Garant bank
● Hayot bank
● InFin bank
● Eron Saderot bank
● Universalbank
● Turon bank
● Xalq bank
● Ipak yo'li bank
● Mikro kredit bank
● Oсtobank
● Poytaxt bank
● Davr bank
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали банкларнинг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имконияти мавжуд.
@bankmijoz
❤ 25👍 9👎 2🐳 1
Долларнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?
Сиз мустақил равишда АҚШ долларини қуйидаги тавсияларга таянган ҳолда текширишингиз мумкин.
Хавфсизлик элементларининг мавжудлиги ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.
Хавфсизлик элементлари:
✔️ чизмаларнинг фон чизиқлари аниқ ва равон бўлиши керак;
✔️ чоп этилган тасвир банкнотнинг бутун олд томони бироз қавариқ бўлиши керак;
✔️ портрет банкнот марказидан бироз четга сурилган бўлиши керак;
✔️ қоғоз тегинганда дағал ва бахмал бўлиши керак, чунки унинг таркибида пахта ва зиғир толаси мавжуд;
✔️ сув белгилари портретнинг ўнг томонида жойлашган бўлиши ва иккала томонида бир хил бўлиши керак;
✔️ ҳимоя чизиғи ультрабинафша нурда яшил рангга айланади;
✔️ тасвир ранги узилишларсиз чизиқлар бўйлаб ўзгариши керак;
✔️ номинал ранги банкнотани бурчакка эгканда, пастки ўнг бурчакдаги рақамнинг ранги ўзгариши керак;
✔️ АҚШ Федерал захира тизимининг белгилари – банкнотани чиқарган махсус Федерал захира банкини кўрсатадиган ҳарф ва рақами бўлиши керак.
❗️Шунингдек, банкнотнинг ҳақиқийлигини тижорат банкиларида пуллик хизмат асосида ҳам текширтиришингиз мумкин.
@bankmijoz
❤ 219🔥 48👍 38🎉 36🐳 4
Бугун банклар учун ой ва ҳафтанинг сўнгги иш куни. Мустақиллик байрами муносабати билан тижорат банклари учун ҳам кетма-кет 3 кун – 30-31 август ва 1 сентябрь дам олиш кунлари ҳисобланади.
Барча банк ходимларига куч-қувват, сабр тоқат тилаймиз.
Кредит тўловларини тўлашга улгурмаганларга ўз вақтида тўлаб олишларини тилаймиз, кредит тарихингиз бузилишига йўл қўйманг.
❗️Байрам кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банкларнинг айрим банк хизматлари марказлари (ВАШ, пул ўтказмалари хизматлари) фаолият кўрсатади.
❕ Бугун қисқартирилган (короткий) иш куни эмас!
@bankmijoz
👍 37❤ 14😢 6🔥 5😁 3👎 2
Ҳурматли мижозлар ва ҳамкорлар!
Баъзи каналларда тарқалаётган нотўғри маълумотларга ойдинлик киритамиз: HUMO сервисларининг барчаси барқарор ва узлуксиз ишлаётганди ва ишламоқда.
HUMO карталари орқали ҳеч қандай чекловларсиз товар ва хизматлар учун тўлов қилишингиз, нақд пул ечиб олишингиз, шунингдек HUMO картадан HUMO картага пул ўтказишингиз мумкин.
Бизнинг жамоамиз сиз мунтазам ва ишонч билан HUMO хизматларидан фойдаланишингиз учун ҳар куни максимал саъй-ҳаракат қилмоқда.
Ишончингиз учун ташаккур! Биз доимо сиз билан биргамиз.
😁 24❤ 12👏 11🔥 3😢 2
UZCARD хабарига кўра, 28 август куни тўлов тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан банкоматлар (ATM), E-POS ва POS терминаллари, халқаро банк карталари ва чет элда кобейджинг карталари ишида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.
Шунингдек, UZCARD сайти ишида ҳам вақтинча носозлик кузатилмоқда.
@bankmijoz
👎 58😡 17❤ 12👍 6😢 5🔥 2😁 2🆒 1
Photo unavailableShow in Telegram
Iskander buildings'дан 004 акцияси!
Mezbon лойиҳасидан Мустақиллик байрами муносабати билан 2 хил шартларда хонадон харид қила оласиз!
1. Бошлангич тўловсиз, хонадон тўловини 34 ойга болиб тўланг!
2. 20% бошлангич тўлов қилиб, қолган қисмини 4 йилга бўлиб тўланг!
Мисол учун:
20% бош тўлов - 81 млн
4 йиллик бўлиб тўлаш - 6,3 млн
📌Акция 20 августдан 10 сентябргача давом этади
Лойиҳа қулайликлар:
-16 қаватдан иборат
-2 та лифтга эга
-болалар майдончалари, спорт майдонлари, эко зоналар, ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв гача терассалар мавжуд
Телеграм бот орқали биз билан боғланинг!
Мурожаат учун:
+998787770011
Реклама
❤ 18👍 8🔥 2
Марказий банк "Евроосиё Банки"дан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олди
Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 27 августдаги 22/1-сонли қарори билан "Евроосиё Банки" акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.
Банкка 2024 йил январь ойида банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган эди.
@bankmijoz
👍 15❤ 8🐳 6🔥 3👏 2👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк Молиявий барқарорлик департаменти директори лавозимида ишлаб келган Махаммадиев Рустем Дилшодович Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари лавомизига тайинланди.
@bankmijoz
👍 43🔥 30🐳 10❤ 6👎 3😁 3😢 2
Қарздорлик (кредит, микроқарз) тўлиқ сўндирилганидан сўнг
Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
• гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
• гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.
3030-низом.
⚠️ Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади.
3492-низом (илова, 2.21 банд).
@bankmijoz
🔥 24❤ 19👍 7🐳 2
Имтиёзли таълим кредитлари
Айрим тижорат банклари томонидан таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли таълим кредитлари ажратиб келинмоқда.
✔️ Имтиёзли таълим кредити ажратилиши шартлари ҳақида батафсил бу ерда.
✔️ Имтиёзли таълим кредитини ажратаётган банклар рўйхати бу ерда.
❗️ Талабалар имтиёзли таълим кредитини банкларга ташриф буюрмасдан, онлайн равишда xazna иловаси орқали ҳам олишлари мумкин.
@bankmijoz
❤ 19👍 6🐳 4⚡ 2
01:12
Video unavailableShow in Telegram
Octobank AI — видео янгиликларни ишга тушурди.
Octobank янгиликларни матнлар ва пресс-релизлар кўринишида тақдим этиш анъанавий усулига қўшиб, энди ўзбек, рус ва инглиз тилларида Octobank-AI-TV’ни йўлга қўйди. Банкнинг асосий воқеалари сунъий интеллект ёрдамида ҳикоя қилинади!
Янги молиявий маҳсулотларнинг ишга тушиши, банкнинг бозордаги асосий воқеалари ва ютуқлари ҳақида маълумотлар берилади сунъий идрок ёрдамида ҳам кенг жамоатчиликка етказиб борилади.
Лойиҳанинг биринчи сони YouTube каналга жойлаштирилиб, унда «Аҳбор-Рейтинг» агентлиги талқинида Octobank кредит рейтингининг узА+ даражасига кўтарилгани ҳақида ҳикоя қилинади.
Octobank-AI-TV янги сонларини ўтказиб юбормаслик учун каналга обуна бўлинг!
Реклама
IMG_0947.MOV56.43 MB
🔥 17❤ 15🐳 5👍 4
