en
Feedback
Bank va Mijoz

Bank va Mijoz

Open in Telegram

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар. Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot Реклама учун: @meenov

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
52 526
Subscribers
No data24 hours
+6047 days
+50930 days
Posts Archive
❗️2025 йил 1 августдан бошлаб: ✔️ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилади; ✔️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилади; ✔️ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди. @bankmijoz
Show all...
👍 43😁 13 12👎 10🔥 6🐳 6🎉 4
Photo unavailableShow in Telegram
Давлат банклари қачон хусусийлаштирилади? Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган "2026−2028-йилларга мўлжалланган фискал стратегия"га кўра давлат банклари хусусийлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши кўзда тутилган. Унга кўра, “Ўзсаноатқурилишбанк”ни хусусийлаштиришни якунлаш 2025-2026 йилларга мўлжалланмоқда. Асакабанк, Алоқабанк ва Туронбанкнинг хусусийлаштирилиши эса 2026-2027 йилларга қолдирилди. Ўзмиллийбанк, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва “Бизнесни ривожлантириш банки” устав капиталларидаги давлат улуши эса сақлаб қолиниши режалаштирилган. @bankmijoz
Show all...
😁 38👍 19 17🎉 3🐳 3👎 2😢 2
❗️Нобанк кредит ташкилотларининг устав капиталининг энг кам миқдорлари: ● кафолатлар бериш ташкилоти учун – 100 млрд сўмни; ● ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти учун – 25 млрд сўмни; ● факторинг ташкилоти учун – 2 млрд сўмни; ● микромолия ташкилоти учун – 2 млрд сўмни; ● ломбард учун – 500 млн сўмни ташкил этади. @bankmijoz
Show all...
👍 30 7🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
🏦 "Асакабанк” АЖ Ustabor.uz'нинг янги стратегик ҳамкорига айланди “Асакабанк” АЖ томонидан хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Ustabor.uz лойиҳасига 2,3 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритилди. Банк лойиҳанинг 15 фоиз улушини қўлга киритиб, компаниянинг расмий инвестори ва стратегик ҳамкори мақомини олди. Ҳамкорлик мамлакатда хизматлар секторида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга қаратилган. Лойиҳа доирасида фаол мутахассислар сонини ошириш, хизмат сифатини яхшилаш ва замонавий ечимларни жорий этиш кўзда тутилган. Келгусида MyID орқали усталар маълумотларини тасдиқлаш, банк ва тўлов иловаларига мини-сервисларни интеграция қилиш ҳамда репетиторлик, дизайн ва спорт мураббийлиги каби янги хизматларни жорий этиш режалаштирилган. @bankmijoz
Show all...
star reaction 1 18👍 9👏 8🐳 4🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тенге банк ўзини-ўзи банд қилганлар учун автокредит таклиф этмоқда. Автокредит Uz Auto Motors янги автомашиналарини (Damas, Onix, Tracker) сотиб олиш учун 5 йил муддатга 500 млн сўмгача миқдорда ажратилади. Фоиз ставкалари ва бошланғич бадал миқдорини қуйидаги расмда кўриш мумкин. @bankmijoz
Show all...
👎 81👍 33 12🐳 6🔥 5
Банк тизимидаги етакчи банклар Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги натижалари бўйича банк тизимида асосий йўналишларда етакчи бўлган банкларнинг топ учлигини келтирамиз. 👉 Активлар бўйича • Ўзмиллийбанк (141,8 трлн сўм) • ЎзСҚБ (97,2 трлн сўм) • Агробанк (95,6 трлн сўм) 👉 Кредит портфели бўйича • Ўзмиллийбанк (109,3 трлн сўм) • Агробанк (73,9 трлн сўм) • ЎзСҚБ (68,9 трлн сўм) 👉 Чакана кредитлар портфели бўйича • Ипотека-банк (24,9 трлн сўм) • Халқ банки (22,4 трлн сўм) • Ўзмиллийбанк (20,2 трлн сўм) 👉 Капитал бўйича • Ўзмиллийбанк (19,3 трлн сўм) • Агробанк (13,7 трлн сўм) • ЎзСҚБ (10,8 трлн сўм) 👉 Корпоратив депозитлар қолдиғи бўйича • Ўзмиллийбанк (30,6 трлн сўм) • Халқ банки (20,5 трлн сўм) • Ипотека-банк (20,0 трлн сўмдан) 👉 Аҳоли омонатлари қолдиғи бўйича • Капиталбанк (24,3 трлн сўм) • Ўзмиллийбанк (13,9 трлн сўм) • Агробанк (12,0 трлн сўм) 👉 Соф фойда бўйича • Ўзмиллийбанк (1005,3 млрд сўм) • ЎзСҚБ (808,6 млрд сўм) • Hamkorbank (806,8 млрд сўм) 👉 Муомалага чиқарилган карталар бўйича • Халқ банки (10,0 млн дона) • Агробанк (7,7 млн дона) • Ипотека-банк (5,0 млн дона) 👉 Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар бўйича • Халқ банки (3 104 дона) • Агробанк (2 030 дона) • Капиталбанк (1 478 дона) 👉 Ўрнатилган терминаллар бўйича • Hamkorbank (47,4 минг та) • Ўзмиллийбанк (39,6 минг та) • Халқ банки (39,0 минг та) @bankmijoz
Show all...
star reaction 2👍 33 26🔥 4🐳 1🆒 1
Қарздорлик (кредит, микроқарз) тўлиқ сўндирилганидан сўнг Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича: • гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш; • гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт. 3030-низом. ⚠️ Агар банк томонидан мазкур талаб бажарилмаса, банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундирилади. 3492-низом (илова, 2.21 банд). @bankmijoz
Show all...
👍 23 14🐳 4
00:11
Video unavailableShow in Telegram
🔥 ЁЗ, ШОШМА! 🔥 🇹🇷 АНТАЛИЯ — ЛЮКС ДАМ ОЛИШГА 55% ГАЧА ЧЕГИРМА Учиб кетиш саналари: 30 ва 31 июл Денгиз бўйида юқори даражадаги меҳмонхоналарда ёзги махсус нархларда дам олинг! 🌟 Сиз учун барча жиҳатлари ўйлаб чиқилган меҳмонхоналарни тўпладик: қулайлик, сервис, муҳит ва чегирмалар: 🏖 Sueno Hotels Golf Belek — 55% 🏖 Susesi Luxury Resort — 50% 👨‍👩‍👧‍👦 12 ёшгача 2 нафар бола бепул яшайди 🏖 Gural Premier Belek / Tekirova — 45% 👶 7 ёшгача 1 бола, 12 ёшгача 2 бола — бепул 🏖 Pine Beach Belek — 43% 🏖 Calista Luxury Resort — 42% 👨‍👩‍👧‍👦 12 ёшгача 2 нафар бола — бепул 🏖 Ela Excellence Resort Belek — 40% 🏖 Sueno Hotels Deluxe Belek — 40% 🏖 IC Hotels Santai Family Resort — 33% 🏖 The Norm Oriental — махсус нархлар 📍 Оилавий дам олиш, жуфтликлар ва юқори даражадаги сервисни қадрлайдиганлар учун идеал танлов. 📆 Охирги хоналар қолди, таътилингизни бугуноқ банд қилинг! 🌎 asialuxe.uz 📞 1111 — 24/7 алоқа маркази Web | Instagram | Telegram | Facebook | YouTube
Show all...
Untitled-5_4.mp415.51 MB
19👍 4😁 1
Банклар биринчи ярим йилликни қарийб 21,9 трлн сўмлик NPL билан якунлаган Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил июнь ойида банклардаги муаммоли кредитлар қолдиғи 1,6 трлн сўмга камайган. Ярим йиллик якунлари бўйича, банкларнинг кредит портфели 575,2 трлн сўмдан ошган ва муаммоли кредитлар қолдиғи 21,9 трлн сўмни ташкил қилган ҳолда жами портфелдаги улуши 3,8 фоизга тушган (ўтган ойда 4,1% эди). Муаммоли кредитларнинг камайиши асосан Ипотекабанк (-1,0 трлн сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (-419,1 млрд сўм), Агробанк (-168,3 млрд сўм) Асакабанк (-109,2 млрд сўм) ва МКБанк (-93 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган. @bankmijoz
Show all...
21👍 6👏 4😢 2🐳 2
❗️Банк томонидан қарз олувчига (биргаликда қарз олувчиларга) кредит (микроқарз) берилишида унинг (уларнинг) қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги лозим. Бироқ бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно: 👉 банк томонидан қарз олувчиларга берилган, бироқ сўндирилмаган барча кредитлар (микроқарзлар) сонининг: ✔️ энг кўпи билан 15 фоизигача банк томонидан қарз олувчиларга кредитлар (микроқарзлар) беришда уларнинг қарз юки кўрсаткичи 100 фоизгача бўлиши мумкин (бундан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига банкка мурожаат қилган санадан олдинги олти ойдан ошмаган қарз олувчилар мустасно); ✔️ энг кўпи билан 15 фоизигача ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига банкка мурожаат қилган санадан олдинги олти ойдан ошмаган қарз олувчиларга даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун кредитлар (микроқарзлар) беришда уларнинг қарз юки кўрсаткичи инобатга олинмаслиги ва (ёки) ҳисобланмаслиги мумкин. 3618-низом. @bankmijoz
Show all...
23👍 8🐳 4👎 2
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Қиммат кредитларнинг рекламасини тўхтатиш керак Иқтисодчи Отабек Бакиров қиммат кредитлар, хусусан юқори фоизли микроқарзларни, расмий даромади йўқ шахсларга бериладиган кредитларни реклама қилишни тўхтатишни таклиф этди. @bankmijoz
Show all...
3.39 MB
👍 216 17👏 16👎 7🔥 5🐳 3
06:45
Video unavailableShow in Telegram
AloqaBank стартапларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда Жиззахда AloqaBank ташаббуси билан "Инвесторлар куни" тадбири ўтказилди. Бу — республика бўйлаб апрель ойидан бошлаб ташкил этилаётган мазкур ташаббуснинг тўртинчи манзили саналади. 700 дан ортиқ ёшлар, стартап асосчилари ва тадбиркорлар бир майдонда учрашиб, инвестиция муҳитини ривожлантириш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди. Тадбир доирасида 11 стартап инвесторлар олдида тақдимот қилди. AloqaVentures венчур фонди энг истиқболли учта лойиҳага жами 60 000 доллар сармоя ажратди: ▪️Maqsaddosh – $20 000 ▪️MedMapp – $20 000 ▪️Mom+ – $20 000 @bankmijoz Реклама
Show all...
59.14 MB
17👍 10😁 2🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
HUMO ва SUNMI Ўзбекистон тўлов экотизимини ривожлантириш мақсадида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйдилар. HUMO тўлов ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири бўлган SUNMI терминалларининг эксклюзив етказиб берувчиси этиб танланди. Ҳамкорлик доирасида 3 та устувор йўналиш томонлар диққат марказида бўлади: • Инновациялар — энг янги тўлов технологияларини илгарилатиш. • Молиявий ҳаммабоплик — олдин етарлича қамраб олинмаган сегментларда корхоналарга рақамли тўлов воситаларини тақдим этиш. • Мижоз тажрибаси — харидорлар ва сотувчиларни тез, ишончли ва қулай транзакциялар билан таъминлаш. HUMO ер усти эквайринг паркини бутунлай янгилашни режалаштирмоқда. Сармоялар ҳажми — 20 млн АҚШ доллари. Батафсил малумот
Show all...
27👍 8🐳 2👎 1
💰 xazna иловасида Халқ банки HUMO карталарининг пин-кодини ўзгартириш функцияси ишга туширилибди. @bankmijoz
Show all...
star reaction 1👍 113🔥 11 7👎 2
🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликни бошлади Томонлар имзолаган меморандумга кўра, банк ходимлари бизнес маслаҳатлари, менторлик дастурлари ва билим платформалари орқали малакасини оширади. Ташаббус “Бизнесни ривожлантириш банки”ни мижозларга молиявий хизматлардан ташқари, ривожланишга қаратилган маслаҳат ва ахборот ечимлари таклиф этувчи институт сифатида шакллантиришни мақсад қилади. 2025 йил охирига қадар эса банкнинг барча офисларида номолиявий хизматларга масъул мутахассислар қамраб олинади. Манба @bankmijoz
Show all...
23👍 9👏 4🔥 2😁 2🐳 2
Photo unavailableShow in Telegram
2025 йил биринчи ярим йиллигида банкларнинг соф фойдаси 6,5 трлн сўмни ташкил қилган Тезкор маълумотларга кўра, тижорат банкларининг 2025 йил январь-июнь ойларидаги соф фойдаси 6 трлн 508 млрд сўмни ташкил қилган ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ёки 991 млрд сўмга кўпайган. Соф фойда ҳажми бўйича топ-3: • Ўзмиллийбанк – 1005,3 млрд сўм; • ЎзСҚБ – 808,6 млрд сўм; Hamkorbank – 806,8 млрд сўм; Шунингдек, ҳисобот даврида Ипотекабанк (-392,5 млрд сўм), Apexbank (-62,4 млрд сўм), Yangi bank (-55,6 млрд сўм), Eurasianbank (-51,6 млрд сўм) ва Garant bank (-9,7 млрд сўм) ўз фаолиятини зарар билан якунлаган. @bankmijoz
Show all...
👍 16 13👎 7🐳 6🔥 1😡 1
Таъмирлаш учун ипотека кредитлари Бугунги кунда қуйидаги банкларнинг расмий сайтларида уй-жойларни таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратилиши маълум қилинган. 🏦 Асакабанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 24,5%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1152; 🏦 Агробанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 25%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1216; 🏦 Туронбанк ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 25%; ◦ миқдори – 170 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1220; 🏦 Hamkorbank ◦ муддати – 6 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 26%; ◦ миқдори – 600 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1256; 🏦 БРБ ◦ муддати – 10 йилгача ◦ фоиз ставкаси – 26%; ◦ миқдори – 375 млн сўмгача*; ◦ колл маркази – 1254; 🏦 InfinBank ◦ муддати – 6 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 29,99%; ◦ миқдори – 187,5 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1214; 🏦 ЎзСҚБ ◦ муддати – 10 йилгача; ◦ фоиз ставкаси – 32%*; ◦ миқдори – 200 млн сўмгача; ◦ колл маркази – 1180. Мазкур ипотека кредитларини расмийлаштиришда бошланғич бадал талаб этилмайди. @bankmijoz
Show all...
32👍 7👎 7😢 2🐳 2
Халқ банки бирламчи бозордан UzAuto Motors автомобилларини сотиб олиш учун автокредит таклиф этмоқда. Кредит доимий даромадга эга ҳамда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга ажратилади. Шартлари: • миқдори – 600 млн. сўмгача • муддати – 5 йилгача; • фоиз ставкаси – 24%дан 26%гача; • бошланғич тўлов – 25 фоиздан бошлаб. 📌 Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга бошланғич 50 фоиз бадал билан йиллик 27% ставкада автокредит ажратилади. Батафсил: xb.uz @bankmijoz
Show all...
👎 128 15👍 14😁 9🐳 4😡 2🔥 1
Бугундан бошлаб “Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисида”ги низом (№3618, 22.04.2025й) кучга киради. Мазкур Низом билан банклар ва микромолия банкларида макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тарибга солинади. Банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича уларнинг қарз юки кўрсаткичига оид талаблар ҳам ушбу низом билан тартибга солинади. @bankmijoz
Show all...
11👍 9🐳 2😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
📊 CRIF Uzbekistanʼдан янги Портфель Аналитикаси — эндиликда барча кредит ташкилотлари учун мавжуд! Кучли рақобат, бозорнинг ўзгарувчанлиги ва кредит рискларини бошқаришга бўлган талаб ошиб бораётган бир пайтда, стратегик таҳлил бошқарувнинг ажралмас қисмига айланмоқда. CRIF Uzbekistan эса шунчаки маълумотларни таҳлил қилишни эмас, балки уларни аниқ ва ўз вақтида қарор қабул қилиш асоси сифатида ишлатиш имконини берадиган ечимларни таклиф қилади. ✅ Бу ечимлар мамлакатнинг етакчи банкларида — TBC Bank, Ipoteka Bank ва SQBда ўз самарадорлигини аллақачон исботлаган. 🔍 CRIF Uzbekistanʼдан портфель аналитикаси бўйича ҳисобот: шаффофликнинг ва бошқарувнинг янги босқичи
CRIF Uzbekistanʼнинг янги бозорга мослаштирилган аналитик ҳисоботи — Кредит Бюроси маълумотлари асосида яратилган илғор восита бўлиб, у мижозларнинг мазкур кредит ташкилотидаги ҳамда бошқа кредит ташкилотларидаги қарз олувчиларнинг молиявий хатти-харакатини қамраб олади.
Ҳисобот нимага асосланади:
▪️ Портфельнинг чуқур таҳлили: — Мижозларни риск даражасига кўра сегментация қилиш — DPD (тўлов кечикиши кунлари) динамикаси, реструктуризациялар сони, такрорий мурожаатлар таҳлили — Риск сегментлари ўртасида мижозлар ҳаракатини таҳлил қилиш ▪️ Бозор метрикалари билан таққослаш: — Қарз юки даражаси, ёш ва хатти-ҳаракатлар хусусиятлари, кечикишлар динамикаси — Бозордаги ўрни ва турли кўрсаткичлар бўйича рақобат ҳолати ▪️ Прогноз аналитикаси: — ML-моделлари сегментлар бўйича дефолт эҳтимолини прогноз қилади — "Яширин рисклар" — ташқи жиҳатдан барқарор кўринган, лекин потенциал дефолт хавфида бўлган мижозларни аниқлаш ▪️ Яширин тенденцияларни кўрсатиш: — Қайси мижозлар рақобатчиларга кетмоқда ва нега — Қайси мижозлар хавф ҳудудига яқинлашмоқда ва эътибор талаб қилади ▪️ Аниқ тавсиялар: — Лимит белгилаш, олдиндан маъқуллаш, ва таргетинг стратегияларини мослаш — Таргетни аниқлаш ва йўқотишларни камайтириш орқали ROI'ни ошириш
✅ Натижада, кредит ташкилоти шунчаки маълумотлар тўпламини эмас, балки энг актуал маълумотларга асосланган жонли ва динамик портфель манзарасини қўлга киритади. Аниқ маълумотлар ва пухта ўйланган қарор қабул қилиш тизимига эга бўлсангиз, нафақат бугун, балки узоқ муддатли истиқболда ҳам ютасиз. 📱 crif.uz 📱 Instagram 📱 LinkedIn 📱 Telegram Реклама
Show all...
21👍 5🐳 2🔥 1