en
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Open in Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
39 407
Subscribers
-5524 hours
-2307 days
-83930 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик назорати янги Инспекцияга ўтди Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва рақамли ахборот соҳасидаги назорат ваколатлари РТВ ҳузуридаги назорат инспекциясига топширилди. Бу ҳақда Президентнинг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ–371-сонли қарорида келтирилган. Инспекциянинг асосий вазифалари: Ахборотлаштириш, телекоммуникациялар ва рақамли технологиялар соҳасида давлат назоратини олиб бориш, сунъий интеллект тизимларини ҳам қамраб олиш; ОАВни рўйхатга олиш ва қонунга риоя этилишини текшириш; Ноширлик ва матбаа фаолиятини техник стандартлар ва қонун талаблари асосида назорат қилиш; Болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш ва унинг онлайн тарқалишини чеклаш. Шу билан бирга: «Хабар» газетаси давлат улушлари Президент Администрацияси ҳузуридаги контент тайёрлаш марказига топширилди. Фаолияти тугатилган АОКАнинг назорат функциялари янги Инспекцияга ўтказилади. 54 та қўшимча штат ажратилмоқда, ходимлар сони 172 тага етади. 2027 йил 1 январга қадар «Рақамли назорат» платформаси ишга туширилади ва барча ҳудудларда рақамли хизматлар мониторинг қилинади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
🤣 11 6👎 3🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️840 минг сўмлик обуна: айрим журналларда мажбурий обуна яна қайтдими? Rost24.uz сайтига республика бўйлаб “Ёшлик” ва “Ёш куч” журналларига мажбурий обуна қилдирилаётгани билан боғлиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, 2026 йил учун тузилган жадваллар асосида республика бўйича умумий 9005 та обуна режаси белгиланган. Жадвалда келтирилган рақамларга кўра: “Ёшлик” журнали бўйича — 4520 та, “Ёш куч” журнали бўйича — 4485 та обуна ажратилган. Мурожаатчи 840 минг сўм атрофидаги обуна пулидан норози. Аёллар ва кам даромадли оилалар учун бу миқдор сезиларли оғирлик қилиши таъкидланмоқда. Шу билан бирга, мажбурий тартибда обуна қилдириш амалиёти ҳали ҳам сақланиб қолгани жуда қизиқ. Масъул идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😡 14😱 3 2🤣 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар Барчамизда иқтидор бор. Лекин балиқни дарахтга тирмашиб чиқиш қобилияти бор-йўқлиги масаласида муҳокама қилсангиз, у ўзини бир умр лапашанг ҳис қилиб ўтади. Альберт ЭйнштейнКунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Show all...
1.48 MB
👏 12 9💯 2
01:15
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Иситишда газдан тўлиқ воз кечилади ва электрлашади Бунинг учун алоҳида махсус тарифлар ишлаб чиқилди, демоқда Энергетика вазири. Унинг айтишича, бундан буён кўпроқ электроэнергия ҳисобидан иситиш, барқарор таъминлашга ўтилиши лозим. Вазир бунда Норвегияни мисол қилиб, мамлакатда газ кўп бўлса-да, умуман газда иситилмаслигини айтди. Вазирга кўра, ҳозирда бу бўйича таклифлар тайёрланмоқда, бунинг учун магистрал тармоқларни ҳам  ривожлантириш лозим. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда  2022 йилдан буён электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ваъда бериб, бу бўйича бир қанча чоралар кўрилаётгани маълум қилиб келинмоқда. Жумладан, 2023 йилда ички тармоқларни янгилаш ва таъмирлаш лозимлиги, 2024 йилда эса, таннархга нисбатан тарифлар анча пастлиги айтилиб, тарифлар оширилган эди. Ҳар йили қиш мавсуми олдидан бериладиган ваъдалар ҳамон бажарилмади, чекка қишлоқлар тугул, ҳатто шаҳарларда ҳам электр узилиши ҳолатлари тез-тез кузатиб турилади. Энди эса, магистрал тармоқлар ҳам тузатилса, кейин электр энергияси барқарор бўлиши айтилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
narx.mp44.80 MB
🤮 30😢 24👎 17 10😁 7🤯 3🥴 2👍 1🤡 1🤣 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўлдирилган, бедарак йўқолган ёки қамоқда: Дунёда журналистлар билан боғлиқ вазият қандай? Ғазо сектори 29 журналист ҳалок бўлган энг хавфли ҳудуд бўлиб қолмоқда. 9 журналист ўлдирилгани билан Мексика кейинги ўринда. Россиянинг кенг кўламли босқинидан ўзини ҳимоя қилишда давом этаётган Украина, шунингдек, Судан ва Суриядаги журналистлар ҳам айниқса юқори хавф остида. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2447 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😢 7 4😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Сизда ташаббус борми? Марҳамат, “Келажак учун” форумида қатнашинг! Хабарингиз борми, Ўзбекистонда соҳа ва ҳудудларни ривожлантиришга жамоатчиликни жалб этиш, аҳоли таклифларини юзага чиқариш, ислоҳотларнинг халқчиллигини таъминлаш мақсадида “Келажак учун” форуми ўтказилмоқда. Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил14 июлдаги “Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилади. Бунинг учун масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тизим йўлга қўйилди, kelajakuchun.gov.uz  крауд-платформаси ишга туширилди. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Келажак учун” форумининг асосий ҳамкорларидан бири сифатида форум  якунида танланган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун сармоялар ажратади. Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2448 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
8😁 5🕊 2
Repost from TgId: 2223535587
Photo unavailableShow in Telegram
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 11 декабръ куни бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14% даражасига ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 3 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Метан заправкаларга вақтинча чекловлар жорий этилди Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, қўшни давлат газ тармоғида юз берилган техник носозлик туфайли Ўзбекистонга импорт қилинаётган табиий газ ҳажми қисқарган. Шу боис аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ билан таъминлаш биринчи даражали вазифа этиб белгиланди. Газ босимининг пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тартибда “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чекловлар қўлланмоқда. Вазирликка кўра, бу чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😁 25🤯 11🤮 5😡 3 2🤡 1
02:52
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Шерзод Ҳидоятов: Тошкентда ҳаво ифлосланишига қурилишлар асосий омил эмас Қонунчилик палатасидаги ҳукумат соатида депутат Гулчеҳра Тожибоева Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қурилишлар катта таъсир кўрсатаётганини таъкидлаб, вазирликдан бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида сўради. Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов маълумотига кўра, қурилишлар ҳаво ифлосланишига бор-йўғи 6 фоиз таъсир қилади, шу қолган қисмни камайтириш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда. Вазирнинг «қурилишлар фақат 6 фоизгина таъсир қилади» деган рақами ҳақиқатга мос келмаяпти. Тошкентдаги асосий кўринган чанг манбалари айнан қурилиш майдонлари ва ёқилаётган мазут натижаси, заводлардан чиқаётган заҳарли ташламалар натижаси экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Қайси томонга қараманг, қурилиш ишлари кетмоқда. Демак, муаммо фоизларда эмас, назорат ва тартибга риоя қилинмаётганида. Ҳаво ифлосланишига ким қанча ҳисса қўшишидан қатъи назар, ҳар бир омилга қатъий чора ва очиқ ҳисоботлар талаб этилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
10.12.2025 Hukumat soati 5.mp427.89 MB
😁 17 12🤡 8👍 1🤔 1💯 1🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11-12 декабрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди. Икки кунлик ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон президенти Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ва 2025 йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади. Шунингдек, мазкур тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади. Шавкат Мирзиёев форумнинг "Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги" мавзусида ялпи сессиясида нутқ сўзлаши кўзда тутилган. Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 85 21🔥 16👏 16💯 15🤣 4👌 1🕊 1
00:55
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Олмазор туманида тадбиркордан 10 млн сўм талаб қилган икки солиқчи қўлга тушди Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори оилавий корхонадан ҳар ой кам солиқ тўланётганини баҳона қилиб, жарима қўлламаслик шарти билан 10 миллион сўм талаб қилгани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инспекторлар талаб қилинган пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди ва суд томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
IMG_1073.MP410.31 MB
👍 6😱 4 3🔥 3🤣 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Фермер ва деҳқонларга 2,2 трлн сўм субсидия ажратилди Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга ошиб боришини таъкидлади ва “Бундан кейин ҳам соҳага қанча маблағ керак бўлса, топиб берилади” деди. Субсидиялар очиқ ва шаффоф тизимда берилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Энди барча субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги орқали бир жойда ва тезкор равишда тақсимланади. Кейинги йил учун деҳқон ва фермерларга 2,2 триллион сўмлик субсидия ажратилади. Субсидия олиш жараёни 4 босқичдан 2 босқичга қисқартирилди, ва уни олиш вақти 1 ойдан 15 кунга туширилди. Энди субсидиялар фермерлар учун ҳар қачон энг зарур пайтда ва қулай шартларда берилади. Шунингдек, сув насослари учун электр энергияси субсидияси мева-сабзавот, мойли экин, картошка ва озуқа экинлари етиштирувчи фермерларга ҳам ажратилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 34 10🤣 7👎 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Тадбиркорлик фаолиятидаги текширувлар боди-камера орқали олиб борилади Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан назорат органлари тадбиркорлик субъектларида ўтказадиган текширувлар фақат боди-камералар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар кучга киради: 📌 Импорт озиқ-овқат маҳсулотлари 9 ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотлар 3 ой) давомида сотилмаган ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ошса — бу ҳолат сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўлади. 📌 Кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси энди бозор нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. 📌 Ўзбекистонда фаолият юритаётган, лекин солиқ органида рўйхатдан ўтмаган чет эл компанияларига 30 кунлик муҳлат берилади. Белгиланган муддатда рўйхатдан ўтмаса — уларнинг фаолияти чекланади. 📌 Камерал солиқ текшируви давомида тадбиркор томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар солиқ органлари томонидан албатта кўриб чиқилиши шарт бўлади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😁 10👍 6🤣 5 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅ Ниманидир ўрганишга бўлган кучли истак, бу — аллақачон эллик фоиз муваффақиятдир. ✍️ Дейл КарнегиКунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook Instagram | YouTube | Tezkor
Show all...
👍 16💯 7 3🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Энди ҳокимлар ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади Энди ҳоким ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади. Бу ҳақда жорий йилнинг 6 декабрь куни қабул қилинган “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради. Фармонга кўра, давлат органларининг вазифа ва функциялари қуйидаги 5 та даражага ажратилади: Конституциявий ва миллий даража; республика ижро этувчи ҳокимият органлари даражаси; ҳудудий даража; туман (шаҳар) даражаси; маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролар йиғини даражаси. 2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда: Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда қоида тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади; ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади; раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади; ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😁 15👍 14 9🤣 4🤡 3👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️1 январдан ягона тўлов QR-коди жорий этилади 2026 йил 1 январдан бошлаб, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи барча юридик шахслар учун электрон тўловларни қабул қилишнинг ягона QR-коди жорий этилади. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар электрон тўловларни ягона QR-код орқали қабул қилишга мажбур бўлади. 1 июлдан бошлаб эса, талабларга риоя қилмаслик савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади. Шу сабабли, 2025 йил якунига қадар барча савдо ва хизмат кўрсатиш юридик шахслари учун электрон тўловларни қабул қилишнинг ягона QR-коди жорий этилмоқда. 2026 йилдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик шахслар электрон тўловларни банклар томонидан шакллантирилган ягона QR-код орқали қабул қилади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб: Ягона QR-кодли тизим орқали тўловларни қабул қилиш савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик шахслар учун мажбурий бўлади; ягона QR-коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 11👎 9🤣 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Нақд пулга уй-жой олиш ва автомобиль олди-сотдиси бекор қилинмоқда Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади: давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар; алкоголь ва тамаки маҳсулотлари; транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар; қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар; кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. Булар президентнинг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида белгилаб қўйилган. Шунингдек, мазкур фармонга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан: — ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш; — савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан тўловларни нақд пулсиз амалга ошириш улушини 75 фоизга етказиш. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 71 9👎 8🤣 6😨 3😁 2🤔 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Фермер ва деҳқонларга 2,2 трлн сўм субсидия ажратилди Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга ошиб боришини таъкидлади ва “Бундан кейин ҳам соҳага қанча маблағ керак бўлса, топиб берилади” деди. Субсидиялар очиқ ва шаффоф тизимда берилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Энди барча субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги орқали бир жойда ва тезкор равишда тақсимланади. Кейинги йил учун деҳқон ва фермерларга 2,2 триллион сўмлик субсидия ажратилади. Субсидия олиш жараёни 4 босқичдан 2 босқичга қисқартирилди, ва уни олиш вақти 1 ойдан 15 кунга туширилди. Энди субсидиялар фермерлар учун ҳар қачон энг зарур пайтда ва қулай шартларда берилади. Шунингдек, сув насослари учун электр энергияси субсидияси мева-сабзавот, мойли экин, картошка ва озуқа экинлари етиштирувчи фермерларга ҳам ажратилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 53 5👎 1🤔 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Фермерларга ғалла ва пахта учун янги субсидия ва имтиёзлар белгиланди Президент Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқотда фермерларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида маълум қилди. 🔹 Энди ўз маблағи ҳисобига ғалла етиштирган фермерларга ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия берилади. 🔹 Пахта етиштириш учун фермерларга ҳар гектарга ажратиладиган маблағ 17,5 млн сўмга кўпайтирилади. 🔹 2026 йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлаш учун 35 триллион сўм ажратилади. 🔹 Пахтачиликда механизациялаш даражасини ошириш мақсадида 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг плёнка йиғадиган машина олиб келинади. 🔹 Ғаллачиликда ҳам сувсизлик ва иссиққа чидамли янги навлар яратиш, илмий институтларни модернизация қилиш ишлари давом эттирилади. Шунингдек, пахта ва ғалла етиштирувчи фермерлар рейтинг асосида қўллаб-қувватланади, кредит ва имтиёзли ставкалар рейтинг юқори бўлганлар учун янада пасайтирилади: пахта учун 8%, ғалла учун 10%. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 69 7👏 3🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Payme P2P ўтказмалар учун комиссияни яширинча оширгани маълум бўлди Payme тўлов хизмати мижозларга олдиндан огоҳлантиришсиз картадан-картага (P2P) ўтказмалар учун комиссия миқдорини оширгани аниқланди. Фойдаланувчилар томонидан сўнгги кунларда аввал 1% бўлган тўлов ҳозир 1,1% этиб белгилангани кузатилган. Payme call-маркази оператори ҳам тарифларда ўзгариш борлигини тасдиқлаб, бу икки ойдан бери амал қилиб келаётганини маълум қилган. Шу билан бирга, компания ҳалигача комиссия миқдори оширилгани ҳақида мижозларга билдиришнома ёки огоҳлантириш юбормаган. Қолаверса, Payme’нинг расмий сайтида ҳамон комиссия 1% деб кўрсатиб турибди. Расмий изоҳ ҳозирча берилмаган. Шунингдек, Халқ банкига қарашли иловада ҳам аввал 5 млн сўмгача ўтказма учун фоиз устама олинмаган бўлса, бугунги кунда тўлиқ фоиз билан ўтказмалар ўтказилаётгани айтилмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😡 25 8😁 8👍 4🤨 1