en
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Open in Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
39 376
Subscribers
-3724 hours
-2307 days
-85230 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Аҳоли семириб кетмаслиги учун 1 кг картошка чипси учун 15 минг сўм солиқ солинади Ўзбекистонда 2026 йилда картошка чипслари учун акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Бу таклиф Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026−2028 йиллар учун тақдим этилган бюджетномада илгари сурилган. Унга мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб истеъмолга тайёр 1 кг картошка чипслари учун 15 минг сўм миқдорда акциз солиғини жорий этиш таклиф этилмоқда. Ушбу акциз солиғи картошка чипсларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва Ўзбекистон ҳудудига товарларни олиб кирувчилар томонидан тўланиши белгиланмоқда. Таъкидланишича, мазкур таклиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ортиқча вазнга қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялари асосида ишлаб чиқилган ва бу бўйича бошқа давлатлар тажрибалари ўрганилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 17😁 17👎 10🤡 6 4😡 3🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️2026 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, лойиҳалаштириш, қурилиш ва жиҳозлаш учун қўйилмалар) 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 63,69 трлн сўм (59,5 трлн) 2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,36 трлн (6,6 трлн) 3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 6,80 трлн (5,1 трлн) 4. Маданият вазирлиги — 1,28 трлн (1,172 трлн) 5. Спорт вазирлиги — 1,22 трлн (1,135 трлн) 6. Қурилиш вазирлиги — 2,23 трлн (1,992 трлн) 7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 2,27 трлн (1,794 трлн) 8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,36 трлн (10,4 трлн) 9. Энергетика вазирлиги — 110 млрд (123 млрд) 10. Транспорт вазирлиги — 7,30 трлн (6,7 трлн) 11. Экология вазирлиги — 1,10 трлн (927 млрд) 12. Геология вазирлиги — 838 млрд (1 трлн) 13. Рақобат қўмитаси — 13,54 млрд (12,6 млрд) 14. Давактив агентлиги — 13,12 млрд (12,1 млрд) 15. Бандлик вазирлиги — 582,8 млрд (733 млрд) 16. Миллий статистика қўмитаси — 346,4 млрд (238,8 млрд) 17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1,117 трлн (1 трлн) 18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1,62 трлн (1,116 трлн) 19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 528 млрд (532 млрд) 20. Адлия вазирлиги — 350 млрд (322 млрд) 21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 105,9 трлн (95,9 трлн) 22. Солиқ қўмитаси — 176,7 млрд (169,4 млрд) 23. Вазирлар Маҳкамаси — 2,59 трлн (2,184 трлн) 24. Президент администрацияси — 3,05 трлн (1,673 трлн) 25. Сенат — 128,18 млрд (127 млрд) 26. Қонунчилик палатаси — 229,3 млрд (178,9 млрд) 27. Омбудсман — 24,56 млрд (18,6 млрд) 28. Бош прокуратура — 3,008 трлн (2,732 трлн) 29. Олий суд — 1,99 трлн (1,804 трлн) 30. Конституциявий суд — 13,19 млрд (12,9 млрд) 31. Судьялар олий кенгаши — 58,7 млрд (53,7 млрд) 32. Марказий сайлов комиссияси — 31,98 млрд (29,4 млрд) 33. МТРК — 887,6 млрд (881,4 млрд) 34. ЎзА — 44 млрд (40,7 млрд) 35. Маънавият ва маърифат маркази — 78,25 млрд (75,4 млрд) 36. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 17,45 млрд (16,1 млрд) 37. Касаба уюшмалари федерацияси — 400 млрд (350 млрд) 38. Фанлар академияси — 534,36 млрд (446,8 млрд) 39. Бадиий академия — 249,8 млрд (160,4 млрд) 40. Коррупцияга қарши кураш агентлиги — 35,69 млрд (33,2 млрд) 41. Ҳисоб палатаси — 136,99 млрд (116 млрд) 42. Бошқарув самарадорлиги агентлиги — 93,18 млрд (53,7 млрд) 43. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 27,12 млрд (20,3 млрд) 44. Болалар омбудсмани — 3,57 млрд (3,5 млрд) 45. “Соғлом авлод учун” жамғармаси — 910 млн (910 млн) 46. Болалар ижтимоий мослашуви маркази — 11,7 млрд 47. Миллий антидопинг агентлиги — 9,27 млрд 48. Дин ишлари қўмитаси — 172,65 млрд (163,7 млрд) 49. Маданий мерос агентлиги — 251,36 млрд (177,3 млрд) 50. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — 22,42 трлн (21,139 трлн) 51. Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш фонди — 1,441 трлн 52. Ёшлар ишлари агентлиги — 507,66 млрд (456 млрд) 53. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 166,69 млрд (105,7 млрд) 54. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 64,34 млрд (95,7 млрд) 55. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 57,22 млрд 56. Атом энергияси агентлиги — 46,38 млрд 57. Энергетика бозори агентлиги — 3,03 млрд 58. Ўзэнергоинспекция — 28,92 млрд 59. Агроинспекция — 8,72 млрд (9,3 млрд) 60. Миграция агентлиги — 50 млрд 61. Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси — 10,08 млрд 62. Энергия самарадорлиги агентлиги — 709,86 млрд 63. Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги — 7,23 млрд 64. Енгил саноат агентлиги — 47 млрд 65. Миллатлараро муносабатлар қўмитаси — 16,33 млрд 66. Бошқа ташкилотлар — 74,12 трлн (49,989 трлн) ⸻ Изоҳ: Қавс ичидаги рақамлар — ўтган йилги кўрсаткичлар. Ҳозирча бюджет лойиҳаси. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
30🤣 11👎 4👍 1🔥 1🤯 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Инсофини бўри еб кетган бозор Охирги кунларда Тошкент шаҳри ва бутун республика бўйича ҳаво сифатининг кескин ёмонлашгани нафақат саломатликка, балки асаб тизимига ҳам жиддий зарар келтирмоқда. Биринчидан, тез-тез йўтал ва бош оғриғи кўпчиликни қийнаб қўйди. Иккинчидан, ҳаво тозалагичнинг нархини бирданига осмонга чиқариб юборишибди. Ниқоб тақиш ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирди, аммо ниқоб нафасни енгиллатса-да, ҳавони тозаламайди. Мутахассислар ой охиригача ҳаво шундай қолишини айтишмоқда. Шу боис, кўпчилик ҳаво тозалагич сотиб олишга ошиқмоқда. Хабарингиз бор, куни кеча ҳаво тозалагичлар учун давлат божхона тўлови 20 фоизгача олиб ташланди, аммо нархлар шунга қарамай осмонга чиқиб кетди. Бизда савдогарлар “ўлик кўпайса кафанни пул қилишга тайёр”, деган гапни амалда исботлаб қўйишмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ўз таассуротини шундай баён этди: “Якшанба куни Малика бозоридан 2 та ‘Hoffman’ ҳаво тозалагичини 150 доллардан сотиб олдим. Орадан душанба ўтиб, бугун яна бордим. – Ўша матоҳингиздан яна битта беринг, – дедим. – Ока, ‘Hoffman’ 250 доллар бўлди, – дейди. – Ўтган куни 150 дан иккита олдим-ку! – Ока, нарх ошиб кетди! Ўша куни ‘Artel’ 2 миллион 600 минг сўм эди. – Унда ‘Artel’ беринг, – дедим. – ‘Artel’ 300 доллар бўлди, – дейди. Нега бизнинг устимизга ёмғир ёғмаслигини энди билдингизми? Шунақа... инсофини бўри еб кетган одамлармиз. Тағин 20 фоиз божхона тўловлари ҳам олиб ташланганмиш...” Ушбу қоралама тагида ёзилган изоҳларда ҳам нархлар кескин кўтарилганини тасдиқлашмоқда. Давлат енгиллик берса-да, савдогар нархни кўтарса, бу ҳолатда аҳоли саломатлигига бўлган эътибор яна ноль даражага тушмоқда. Бу воқеа орқали савдогарларнинг “ҳаво ифлосланса – нарх тозаланади”, деган ўзлари ўйлаб топган қоидаси яққол кўриниб турибди. Ҳаво ифлосланиши одамларнинг соғлиғига хавф солаётган бир пайтда, савдогарлар имкониятдан фойдаланиб, нархни кўтариш билан банд. Бу ҳолат нафақат иқтисодий адолатсизлик, балки ижтимоий инсофсизликнинг ҳам яққол кўриниши. Ҳаво тозалагич нархининг осмонга чиқиши – бугунги бозордаги “инсофсизлик индекси”нинг энг аниқ кўрсаткичи. Савдогарлар учун юртдошининг соғлиғи эмас, фақатгина даромад муҳим. Шунинг учун ҳам, “божхона тўлови олиб ташланди” деган хабар улар учун нархни пасайтириш эмас, балки яна кўтариш учун баҳона хизмат қилмоқда. Бу ерда нима қилишни, уларни қандай аташни билмайсан-да! Келаётган жума куни барча масжидларда ёмғир сўраб, истисқо намози ўқилиши ҳақида хабар бепилган эди. Бундай ҳолатлардан кейин киши ўйланиб қолади, ноинсофлар босган юртда дуолар қабул бўлармикин?.. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😢 34👍 31😡 11 10😁 1🤯 1🤣 1😇 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкентда бир марта сунъий ёмғир ёғдириш 50 минг долларгача харажат талаб қилади Ўзгидромет Тошкент шаҳрида сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш бўйича фуқаролардан биридан тушган мурожаатни кўриб чиқди. Бу ташаббус ҳавони тозалаш, ифлосланиш даражасини камайтириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида билдирилган. Экологик қўмита маълумотларига кўра, охирги йилларда ифлосланиш даражаси 150–200 мкг/м³гача кўтарилиб, «соғлиққа хавфли» даражада бўлган. Мурожаатчи Жаҳонгир Раимжонов томонидан таклиф этилган технология Хитой, БАА, АҚШ каби давлатларда самарали қўлланилаётгани қайд этилди. Бироқ Ўзгидромет бу амалиётни амалга ошириш учун муайян табиий ва техник шартлар кераклигини таъкидлади. Жумладан, булутларнинг мавжудлиги, ҳарорат ва намлик даражаси белгиланган меъёрда бўлиши лозим. Тошкентда бу каби шартлар асосан баҳор ва куз ойларида кузатилади. Сунъий ёмғирдан кейин ҳаводаги ифлос моддалар 20–40 фоизгача камайиши мумкин. Масалан, 2025 йил 4 ноябрдаги ёмғирдан сўнг Тошкентда ифлосланиш даражаси 60–70 мкг/м³ дан 5–10 мкг/м³ гача пасайган. Шу билан бирга, технология жуда қиммат — бир операция 25–50 минг долларга тушади. 1990 йилларда Тошкентда байрамлар пайтида ёмғирсиз об-ҳаво таъминлаш учун 1 млн доллар сарфлангани қайд этилган. Ўзгидромет директори Шерзодхон Хабибуллаев томонидан имзоланган жавоб хатида сунъий ёмғир ёғдириш технологиясининг афзалликлари қаторида ҳаво тозаланиши ва саломатликка ижобий таъсир қайд этилса, хавф сифатида вақтинчалик самара, ёмғирнинг нотекис тақсимланиши ва кимёвий моддаларнинг тупроққа таъсири санаб ўтилган. Шу боис, Ўзгидромет лойиҳани техник-иқтисодий асослаш, пилот тарзда синаш ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширишни таклиф этмоқда. Лойиҳа 2026–2030 йилларга мўлжалланган атмосфера ҳавосини яхшилаш дастури доирасида кўриб чиқилиши мумкинлиги қайд этилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
😁 16 9🤔 3👍 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅ Ҳеч қандай ташвиш ва қайғулар қалбимиздаги олижанобликдан бизни маҳрум қила олмайди. ✍️ Жон Стюарт Милль 🍁 Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
👍 7 6🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ҳоким ўринбосарига жиноят иши очилди Юқоридаги ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С.Х. Найман зовури атрофида дарахтлар кесилаётганини кўриб, бу ишни тўхтатишга уринган Экология қўмитаси инспекторининг қонуний талабларига фаол қаршилик кўрсатгани ва инспекторни ҳодиса жойидан куч билан олиб кетгани юзасин амалдор ва унга ёрдам берган бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинмоқда. Уларга қуйидаги моддалар билан жиноят иши очилган: 206-модда 1-қисми — мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; 219-модда 2-қисми — ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш; 198-модда 2-қисми — дарахт ва ўсимликларга зарар етказиш. Тергов бошлангани ва иш Бош прокурор назоратига олингани маълум қилинди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 69 8🥱 6🔥 2🤣 2👏 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Самарқанд вилоятига ҳоким тайинланди Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Шу пайтгача Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Адиз Бобоевни президент ҳокимликка номзод сифатида тавсия қилган. Вилоят фаолларининг номзод ҳақидаги фикрлари тингланганидан сўнг, ҳокимликка тайинлаш масаласи овозга қўйилиб, овоз бериш натижаларига кўра, Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди. Президент янги ҳокимга иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш, инвестиция ва экспортни кўпайтириш, таннархни камайтириш ва энергия тежамкорликни ошириш бўйича Самарқандни намунали ҳудудга айлантириши шартлигини кўрсатиб ўтган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👏 9 6🤣 5😁 4👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона вилояти Бувайда туманидаги қишлоқлардан бирида зовур атрофида дарахтларнинг ноқонуний кесилгани ва жараён вақтида туман ҳокими ўринбосари томонидан Экология қўмитаси инспекторига қаршилик кўрсатилгани акс этган видеотасвир ортидан мазкур амалдор ишдан олинди. Мазкур ҳолат юзасидан мутасадди идоралар томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ўрганиш ишлари олиб борилган ва ўрганиш натижасида Бувайда тумани ҳокими ўринбосари С. Хизиров лавозимидан озод этилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 52😁 6 4🤣 2🤨 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Самарқанд шаҳрига қўшилаётган 17,5 минг гектар ҳудуд бўйича лойиҳалар маълум қилинди Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Тойлоқ ва Самарқанд туманидаги 17,5 минг гектар ҳудуд Самарқанд шаҳрига қўшиб берилади. Бунинг ҳисобига Самарқанд шаҳри аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етади. Бу ҳақида Ургут туманида президент иштирокида ўтказилаётган йиғилишда маълумот берилди. Аҳолиси ва даромади ўсиб бораётган Самарқанд шаҳрида замонавий уй-жойларга бўлган талабни таъминлаш учун 3 та йирик массив танлаб олинди. Жумладан, «Ширин» массивида 180 минг, “Темирйўл орти” ҳудудида 100 минг, «Қорасув-2» массивида 30 минг аҳоли учун 700 дан ортиқ замонавий кўп қаватли уйлар барпо этилади. Бу ерларда мактаб, боғча, олийгоҳ ва шифохона, замонавий бизнес ва савдо маркази, меҳмонхона ва ресторан, кўнгилочар масканлар ҳам қурилади. Самарқанд шаҳридаги 49 та вилоят ташкилоти келаси йил «Ширин» массивига кўчади. Шу йил охиригача бу массивни шаҳар маркази билан боғловчи «Қорадарё» устидан ўтган 577 метрли кўприк ишга туширилади. Испаниялик инвесторлар билан хусусий шериклик асосида ушбу 3 та массивнинг канализация тизими янгиланади. Шаҳарда юк транспорти ҳаракатини камайтириш мақсадида Оқдарё, Тойлоқ ва Самарқанд туманидан ўтувчи магистраль йўл бўйида 4 та логистика маркази барпо этилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 102 23🔥 12🤔 2
01:22
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Қатъий чорага қарши чора: Экология посбонини ҳоким ўринбосари калтаклади Экологияга қарши амалдорга кучишлатар тизимлар хам ёрдамлашган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
IMG_0377.MP416.34 MB
😡 60 13🤔 5🔥 3🤣 3😁 1😱 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Мусулмонлар идораси барча масжидларда ёмғир сўраб намоз ўқилишини маълум қилди Жума куни барча масжидларда ёмғир сўраб намоз ўқилади,  бу ҳақда мусулмонлар идораси куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани сабаб 28 ноябрь куни жума намозидан кейин Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб, намоз ўқилишини хабар қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ташаббуси билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин Ўзбекистондаги барча масжидларда Аллоҳдан ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади. Вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатм қилиниши айтилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 31😁 11 8🥴 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Тошкентда тоқ-жуфт тартиби жорий этилади, юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланади Президентнинг экологик вазиятни яхшилашга қаратилган фармонига кўра, пойтахтда транспорт ҳаракати бўйича кескин чекловлар жорий этилмоқда. Фармонга мувофиқ, махсус комиссия қуйидаги чораларни белгилайди: Тошкент шаҳрида юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Енгил автомобиллар ҳаракати давлат рақамидаги тоқ-жуфт тартиб бўйича бошқарилади. Яъни, тоқ саналарда рақами тоқ бўлган автомобиллар, жуфт саналарда эса рақами жуфт бўлган автомобиллар ҳаракатланиши мумкин бўлади. Электромобиллар ушбу тартибдан мустасно. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 77🔥 25 17👏 10😁 10👎 2🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
Пойтахтда 12 та сунъий кўл ва сув ҳавзаси қурилиши бошланади Президент «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармонда экологик вазиятни яхшилаш бўйича бир қанча чора-тадбирлар кўзда тутилган бўлиб, пойтахтда экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича махсус комиссия тузилган. Шунингдек, фармонга кўра, вазиятни яхшилаш учун: Тошкентда қурилиш майдонлари назорати кучайтирилади. Бир ҳафта ичида 500 м² ва ундан катта майдонларда комплекс текширувлар ўтказилиб, майдонларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани, сув пуркагичлар ўрнатилгани, кириш-чиқиш йўлларида автотранспорт гилдераклари ювиладиган ҳавзалар мавжудлиги ва материаллар брезент ёки ПВХ қоплама билан ёпилган ҳолда ташилаётгани текширилади. Чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишига йўл қўймаслик талаблари қатъий назоратга олинади. Катта қурилиш майдонларида мониторинг станциялари мажбурий бўлади. Майдони 1 000 м²дан ортиқ объектларда мониторинг ускуналарини ўрнатиш ва Экология қўмитаси тизимига улаш қурилишни давом эттиришнинг асосий шарти этиб белгиланди. Шунингдек, йўл бўйларида дарахт ва буталарни мунтазам ювиш, кўп квартирали уйларда суғориш учун резервуарлар ўрнатиш чоралари кўрилади. Пойтахтда микроиқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича йирик лойиҳалар бошланади. Уч ой муддатда шаҳарнинг тўрт йўналиши бўйлаб камида учтадан сунъий кўл ва сув ҳавзаси барпо этилади. Шу билан бирга, икки ҳафта ичида Тошкентдаги фавворалар сонини камида икки бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади ва тақдим этилади. Иссиқхоналар бўйича назорат кескин кучайтирилади. Бир ҳафтада иссиқхоналарни табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузилади. Шунингдек, 200 м²дан ортиқ иссиқхоналарда чанг тарқатиш ва экологик талабларни бузиш билан боғлиқ қонунбузилишлар учун жарималар оширилади, ёқилғи ёқилиши ҳолатларида эса объектларни давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик тартиби жорий этилади. 2025 йил охиригача атмосфера назорати тўлиқ модернизация қилинади. 347 та автоматлаштирилган станция харид қилиниб, “Air Monitoring Tashkent” тизими Экология қўмитаси бошқарувига ўтказилади ва умуммиллий “Air Monitoring Uzbekistan” платформасига интеграция қилинади. Гидрометеорология хизмати станциялари ва “Замин” фонди ўрнатган постлар ҳам ягона мониторинг тизимига уланади. Қолаверса, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 850980) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, божхона божидан озод этилилиши белгиланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 87 76🔥 17😁 6🤡 5🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Судьялар энди аввал 5 йилга, кейин эса муддатсиз тайинланади Ўзбекистонда судьялар фаолияти бўйича муҳим тартиб ўзгарди. Бу ҳақда ПФ–227-сонли фармонда келтирилган. Фармонга кўра: 10 йиллик муддатга қайта тайинлаш бекор қилинди. Энди судьялар аввал 5 йиллик муддатга тайинланади. Дастлабки фаолиятидан кейин судья муддатсиз даврга тайинланиши мумкин бўлади. Туман ва шаҳар судлари раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари очиқ танлов орқали, судьялар орасидан танланади. Судьяларни баҳолашда ҳалоллик, касбий лаёқат ва судьялик одоби бўйича аниқ мезонлар қонун билан белгиланади. Судьялар олий кенгашининг доимий асосда ишлайдиган судьялари учун номзодлар малака ҳайъатлари томонидан тавсия қилинади. Бу лавозимга, одатда, камида 7 йиллик тажрибаси бор судьялар кўрсатилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 72🔥 47 23💯 20👌 17👏 13👎 10🤣 4🤔 3😁 1😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅ Бизлар бир-биримизни тасодифан учратмаймиз. Биз аллақачонлар онгостимизда мавжуд бўлганларни учратамиз. ✍️ Зигмунд ФРЕЙД 🍁 Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Show all...
👍 14 6🤔 6🔥 2💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Комил Алламжонов яна бир лавозимга тайинланди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди. Шу билан бирга, у Президент Администрацияси раҳбарининг маслахатчиси сифатидаги лавозимини ҳам сақлаб қолди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 68🔥 47 26💯 17👎 12👏 12🤣 12😁 8🤪 4🥴 2
Photo unavailableShow in Telegram
“Сизларнинг сусткашлигингиздан миллионлаб тирик одамлар азият чекяпти” Тошкент шаҳри Чилонзор тумани кенгаши депутати, хонанда Шоҳрух Шодмонов масъулларни ҳаво ифлосланишига қарши реал ҳаракатлар бошлашга чақирди. «Юртимизда ҳаво бузилишини очиқча айтайлик: бу “мавсумийлик” ёки “табиий жараёнлар” эмас, бу — бефарқлик натижасидир. Болаларимиз заҳарли ҳаводан нафас олмоқда. Одамлар ниқоб ва тозалагичлар билан ўз соғлиғини ҳимоя қилишга уринмоқда. Бироқ, ҳамманинг ҳам бундай нарсаларни сотиб олишга имкони йўқ. Аҳоли қўлидан келганини қилмоқда, лекин масъул тузилмалар ҳануз фақат ҳисобот ва изоҳлар билан чекланмоқда», — дея қайд этди депутат. Унинг таъкидлашича, экология масъуллари бу масалани тез, қатъий ва кескин тарзда ҳал қилиши керак. «Сизларнинг сусткашлигингиздан миллионлаб тирик одамлар азият чекяпти. Шу кунларда сизларга кенгайтирилган ваколатлар ва реал воситалар берилди. Бу сизлар учун қаҳрамонларга айланиш имконияти!» — дея ёзади у. «Агар шундан кейин ҳам ҳеч нима қила олмасангиз, унда билмадим сизларни нима деб аташни. Шунинг учун кўп гапирмасдан амалий жасорат кўрсатинг!» — деб постини якунлаган Шоҳрух Шодмонов. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
🔥 20👏 16👍 8 7😢 6😁 4🤣 3🥰 2🤔 1🤡 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда олинган дипломлар 38 та давлатда тан олиниши мумкин Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди. Агентликка кўра, ҳозирда Ўзбекистонда олинган дипломлар ЮНЕСКО ҳомийлигида қабул қилинган Глобал конвенцияга аъзо 38 та давлат томонидан тўғридан-тўғри тан олиниши мумкин. Ушбу ҳужжат олий таълим соҳасидаги биринчи халқаро миқёсдаги мажбурий нормаларни белгилайдиган конвенция ҳисобланади. Конвенция иштирокчилари бўлган давлатлар ўзаро дипломларни тан олиш мажбуриятини олади. Европa, Осиё, Африка, Америка ва Океанияни қамраб олган ушбу рўйхатда Франция, Британия, Финляндия, Норвегия, Швеция, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Жанубий Корея, Грузия, Литва, Эквадор, ЖАР, Тунис каби мамлакатлар бор. Агентлик таъкидлашича, халқаро конвенция фақат унга аъзо давлатлар ўртасида амал қилади. Шу боис Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳозирча конвенция иштирокчилари рўйхатида йўқ. Мазкур давлатларда олинган дипломлар Ўзбекистонда аввалгидай — нострификация жараёни орқали тан олинади. Дипломларни тан олиш тартиби ҳозирда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 620-сон қарори билан тартибга солинади. Агентликка кўра, айрим ҳоллардагина хорижий дипломлар махсус синовларсиз тан олиниши мумкин. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
👍 9 8😁 3🤔 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Олий таълимда контракт тўловлари муддатлари янгиланди Адлия вазирлиги олий таълим муассасаларида контракт тўлови тартибини белгилайдиган низомга ўзгартишлар киритди. Янги тартибга кўра: абитуриентлар контракт тўловининг камида 25 фоизини 15 сентябргача, юқори курс талабалари эса 1 октябргача тўлаши керак; тўловнинг 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача, 100 фоизи эса 1 майгача амалга оширилиши шарт. ОТМ ректорлари ушбу муддатларни узайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Давлат комиссияси ҳам тўлов муддатларини узайтиришни маъқуллаши мумкин. Контрактдан тушган маблағлар ёш ўқитувчилар ва илмий ходимларни хорижий таълим муассасаларида малака оширишга йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари, ОТМлар йилиga бир талабага энг кам иш ҳақининг 6 бараваригача моддий ёрдам бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу маблағ ҳам контракт тушумларидан ажратилади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
8😁 4👎 1🤔 1
⚡️Рақобат қўмитаси пулли парковка бўйича ўрганиш бошлади Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхонани аниқлади. Улар устун музокара кучи деб эътироф этилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бориляпти, — Рақобат қўмитаси. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Show all...
8👏 8🤣 5😁 3👍 2