Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Open in Telegram
Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради. Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot Админ: @nuqtavergul Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059
Show more2025 year in numbers

18 988
Subscribers
-924 hours
-737 days
-24530 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
Дебиторлик қарзини қисқартириш бўйича махсус гуруҳга тўғри ёза оладиган ишчи керак экан. Ҳеч бўлмаса, бирор кимдан маслаҳат сўраш мумкинлигини тушунадиган битта ходим.
Барака топгурлар, мендан сўранглар, текинга кўриб бераман.
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
👍 62😁 20🤯 12🌚 8👏 4🔥 3🐳 2❤🔥 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
— Копирайтинг уммонидаги китлар
— Копирайтинг ўйинидаги суперқаҳрамонлар
— Копирайтинг оламидаги сайёралар...
Сиз қандай таъриф берган бўлардингиз?
Эртага YouTube'да интервью видеоси чиқади. Ўтказиб юбормаслик учун Background каналига обуна бўлиб қўйинг 👇
https://www.youtube.com/@background_uz
@xatoliklar
👍 32🔥 11🤣 10👏 4❤🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Маъсулият | Ma’suliyat
- Масъулият | Mas’uliyat
👍 69💯 24😱 20❤🔥 6🌚 3🔥 2😁 2👏 1🐳 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳозирги кунда оилавий мавзуда гапирадиган психологлар кўпайиб кетди. Лекин мен сизларни шу мавзуда дарс берган, китоблар ёзган мутахассис кишининг каналига таклиф қилмоқчиман. Бу – Ҳуббуна канали.
Каналда оила қуриш, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси бўйича савияли постлар, видеолар бериб борилади.
@Hubbuna
👍 38🤣 9🌚 4❤🔥 3🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Менеджмент | Menedjment
- Менежмент | Menejment
👍 57💯 24🔥 7😢 7😁 6❤🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Томга чиққиси келди | Tomga chiqqisi keldi
- Томга чиқгиси келди | Tomga chiqgisi keldi
👍 76💯 17😱 9😁 8🔥 7❤🔥 3😢 2
Бугун контент истеъмоли ҳақида
Ахборот манбалари ва хусусий медиа кўпайиб боргани сари маълумотлар сифати фақат ёмонлашиб боряпти.
Бу матнга қанча мазмун юклатилгани, кўтарилаётган мавзулар чуқурлиги ва сарлавҳалар сифатидан кўриниб турибди.
Аввал сифат эди, эни сонга эътибор; аввал матн моҳияти эди, энди тезлик муҳим. Муаллиф фактларда хато қилдими, ёлғон айтдими ёки қасддан бузиб талқин қилдими — муҳим эмас, ҳеч ким уларни текширмай қўйди. Текширса ҳам, узр сўраб қутулиб кетаверади. Интернет, албатта, ҳаммасини эслаб қолади, аммо унинг хотираси қисқа.
Контент истеъмол қилиш маданияти аллақачон фаст-фуд тамойилига ўтиб бўлди. Тез, осон, содда. Шунинг учун ҳам медиамаконга кириш талаби жуда оддийлашди. Энди ҳар ким ўзи учун медиа. Меъёрлар, ёзиш қоидалари, таҳлил ва фикрларни ифодалаш тартиби дейсанми? Бу муҳим эмас, ахир сен муаллифсан, сен масалани шундай кўряпсан ва ҳеч қандай тизим сенга бошқа фикрларни уқтиришга жазм қилолмайди.
Аммо бу тизим шундай қурилганки, маълумотни фақатгина муайян қолипда талқин қилиш мумкин. Ҳозирги замонда икки тараф рақобат қилмоқда: эски мактаб вакиллари, дипломли мутахассислар бир тараф, стандартларга тупуриб қўйган, соҳада ҳеч вақони билмайдиган, ўқимаган ишбилармонлар иккинчи тараф.
Бизга эса мослашишдан ва турли усулларни синаб кўришдан бошқа чора қолмайди, ахир ҳар қандай контент пул олиб келиши керак.
@xatoliklar
👍 26🔥 19❤🔥 6👏 5💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сайилгоҳ мавзусини алоҳида муҳокама қилгандик, аммо ҳали ҳам иккиланишлар бор экан.
Сайлгоҳ ❌
Сайилгоҳ ✅
Куз сайили ❌
Куз сайли ✅
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
👍 86🔥 13🤔 3🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Копирайтинг бўйича дарсларимдан бирида айтаман:
Инсонларда давлат идоралари ва ташкилотларга нисбатан ишончсизлик, қўрқув, шубҳалар бор. Бунинг сабабларидан бири — улар ўзларини инсонлар жамоаси эмас, давлат идораси, тўрт девордан иборат жонсиз ташкилот сифатида тақдим этишади.
Одамлар сенга ишонишини истасанг, ўзингни одам деб тасаввур қил ва бошқаларга шуни билдир, ҳатто ўта расмий ташкилот вакили бўлсанг ҳам.
Юқорида чап тарафда — тикувчилар, ўнг тарафда — автобус ҳайдовчилари ишга таклиф қилинаётганини кўришингиз мумкин.
Чап тарафдаги автобусда:
— матн жуда узун, ҳеч ким уни тўлиқ ўқиб тугатмайди;
— шрифт нотўғри танланган ва ноўрин қалинлаштирилган;
— ким кераклиги тўғридан-тўғри айтилмаган;
— сарлавҳага эътибор берилмаган, уни ўқиган одам дарҳол хабар мазмунини тушуниб олмайди...
Ўнг тарафдаги автобусда:
— афзаллик ёки камчиликларини ўзингиз ёзинг 👇
@xatoliklar
👍 49🔥 8💯 6👏 2❤🔥 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Оқава сув | Oqava suv
- Оқова сув | Oqova suv
👍 75😱 63🤔 21👌 9😁 8💯 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
#маълумот
Бир кун қолди!
«Маҳорат мактаби»нинг навбатдаги дарси адабиётшунос олим, моҳир таржимон, публицист, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зуҳриддин Исомиддинов иштирокида бўлади.
«Таржима ва таҳрир»га оид ушбу силсилавий машғулотда бадиий ва илмий таржиманинг ўзига хосликлари, таржимада ўзбек тилининг миллий табиатига риоя қилиш ҳамда таҳрир қилишдаги муҳим хусусиятлар ҳақида назарий ва амалий билимларга эга бўлишингиз мумкин.
8 та умумий дарсдан иборат бўлган силсилавий курс ҳафтада икки кун: чоршанба (19:00) ва шанба (10:30) кунлари бўлиб ўтади.
Дарсга бевосита қатнашиш имкониятига эга бўлмаганлар чегирмали тўлов (1 000 000 сўм) эвазига дарсни онлайн шаклда кузатишлари ҳам мумкин.
Жами курс учун тўлов миқдори: 1 200 000 сўм.
Биринчи дарс эртага 25 октябрь, чоршанба куни соат 19:00 да бошланади.
📍 Манзил: «Гранд Таълим» Чилонзор филиали
📝 Рўйхатдан ўтиш учун: 1321 (Гранд таълим)
☎️ Қўшимча маълумот учун: +998712175999 (Hilol Nashr)
✈️ Телеграм: @grand_onlayn
@hilolnashr
@xatoliklar
👍 15🔥 9😁 7👏 2
Repost from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Имлодаги ноодатий ва/ёки кўпчилик билавермайдиган 10 та қоида
1. Пробел қўйиш қоидалари
2. Осма дефис
3. Sin-gil yoki si-ngil?
4. Изофали бирикмалар
5. Қатъи назар
6. Нима учун «авф» сўзи хато?
7. Ўқилинган китоб, ёзилинган гилам
8. Пулли ёки пуллик?
9. Чизиқчанинг турлари
10. Тавтология ва плеоназм
@xatoliklar
👍 48🔥 4💯 2
Биласиз, муҳаррирлик ва мусаҳҳиҳлик билан ҳам шуғулланиб турамиз. Аммо инсон қанчалик моҳир бўлмасин, баъзида кўз хатоларни илғамай қолиши, майда ҳолатларни ўтказиб юбориши мумкин.
Шунинг учун бундай монотон ишларни имкон қадар сунъий интеллектга топширавериш керак. Ҳозир бизда Tahrirchi лойиҳаси тезлик-да ривожланиб боряпти. У энди нафақат имловий, балки грамматик, паронимик, ва пунктуацион хатоларни ҳам текширадиган бўлди.
Ўзбек тили байрами муносабати билан барча фойдаланувчиларга бир ойлик Premium обунаси бериляпти. Аъзо бўлиб, ўзингиз бемалол синаб кўришингиз мумкин.
Ундан ўзим ҳам фойдаланяпман. Китоблар тасҳиҳида жуда қўл келяпти.
https://tahrirchi.uz
👍 45👏 7🔥 5🌚 2💯 1
Repost from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Тилдан ёмони борми? У орқали ёлғонлар айтилади, хоинликлар амалга оширилади, адолатсиз ҳукмлар ўқилади, у туфайли одамлар душманга айланади, низолар ўткирлашади, мамлакатлар уруш бошлайди.
Тилдан яхшиси борми? У орқали туйғулар изҳор қилинади, қонунлар ёзилади, муаммолар бартараф қилинади, келишувларга эришилади, одамларга илҳом бағишланади, унинг ёрдамида илмлар баён қилинади, маданиятлар тараққий этади.
Тил — бу шунчаки восита, ундан қандай фойдаланиш эса ўзимизнинг қўлимизда. Келинг, ундан тўғри ва фақат тўғри йўлда фойдаланайлик.
Ўзбек тили байрами куни барчангизга муборак бўлсин.
@xatoliklar
👍 84🔥 32💯 5👏 4❤🔥 3🕊 1
Repost from TgId: 1680119342
Photo unavailableShow in Telegram
Помидорларни тайёрланг
Бугун соат 21:00 да «Алоҳида мавзу»нинг «Тилимиз ҳақида дилимиздагилар» номли сони премьераси бўлади.
Кўрсатувда алифбо ислоҳи масаласи ҳам кўтарилган, шунинг учун айтилган гапларни ўзингизга жудаа жиддий олманг, асабийлашманг. Помидор отгингиз келиб қолса, изоҳларда помидор эможисини жўнатсангиз бўлаверади
🍅
@Abduazim_uz😁 39👍 29🔥 9❤🔥 4👏 1
Қай бири тўғри?Anonymous voting
- Офис | Ofis
- Оффис | Offis
👍 75💯 11🔥 10😁 10🤔 4🌚 3🤯 2❤🔥 1
Саволингиз борми?
Копирайтингга оид саволларингиз бўлса, уларни менга йўлланг. Background лойиҳаси интевьюсида уларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Савол йўллаш: https://forms.gle/VUH77vXhJ878LG5Q6
👍 23❤🔥 5👏 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
«Тирилган педиатрия», қандай қизиқарли! 😁
*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar
😁 82👍 17🤯 14🤣 8😱 6❤🔥 3👌 1🌚 1
