Rasul Kusherbayev
Open in Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
Show more2025 year in numbers

201 856
Subscribers
-1 44224 hours
+1 4797 days
-46430 days
Posts Archive
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Андижон вилояти ҳокими диққатига!
Олтинкўллик жаҳон чемпионига ҳокимлик эътибор ҳам бермади
Россиянинг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2005-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Андижоннинг Олтинкул тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Акбаржон Собиржонов олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланган.
Афсуски, чемпионнинг отаси Олтинкўл тумани ҳокимлигига бориб, бу хабарни ҳоким жаноблари етказишга, Олтинкўл фарзанди жаҳон чемпиони бўлганини айтиб, қувончига шерик қилмоқчи бўлибди. Бироқ ҳокимлик масъуллари ҳокимни ҳозир вақтлари йўқ, дея бир неча бор эшикдан қайтариб юборган.
Такси ҳайдовчиси бўлган ота ҳокимиятнинг бу муносабатидан хафа бўлиб юрибди. Биз эса ҳафа бўлманг деймиз: бу гап вилоят ҳокимига етиб борса ўзлари билади нима қилишни.
Аввало бу ютуқ нафақат Олтинкўл ёки Андижон, балки бутун Ўзбекистон халқиники ҳамдир. Мана биз сизни қувончингизга шерикмиз. Шундай фарзанд тарбиялаб, юзага чиқарган сиз ва Акбаржоннинг устозларига катта рахмат! Бор бўлинглар!
👉 @r_kusherbayev
5.55 MB
Ҳокимлар "подшоҳ"га айланмаслиги учун кучли тийиб турувчи механизм керак!
Ҳокимлар ичида ақлли, халқпарвар, бировни ҳақидан қўрқадиганлари кўп. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, фаросат ва ақлдан қисган, одамларни рўзасини мажбурлаб очтирадиган, нафси хакалак отганлари ҳам учраб туради.
Сўнгги вақтларда давлат очиқликдан сал ортга чекиниши билан айрим ҳокимлар ўзини давлат ё халқ хизматчиси эмас, ҳудуднинг мутлақ феодал ҳукмдори сифатида тутишга ўтиб олишди. Буни подшоҳлик истаги деса ҳам бўлади.
Масалан, Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини расвосини чиқарган шахс бугун Косонда ҳоким. Энди ваколатидан фойдаланиб тадбиркорларни расвосини чиқариш билан банд.
Албатта аждарҳодек ваколатга эга, қўлида ички ишлар, прокуратура, архитектор кабилар бўлганидан сўнг ҳокимга ким ҳам қарши чиқа олади. Подшоҳ бўлиш истагида юрганлар, юридик жиҳатдан подшоҳ бўлмаса-да, амалда шундай мақомда бўлади.
Ҳокимларни тайиб туриш механизми бўлиши керак! Айниқса тадбиркор ва оддий фуқароларни ҳимоя қилувчи кучли, мустақил механизм зарур!
https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/4008
😢 121👍 105🤯 26👎 9🔥 7😱 5👏 4👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Экостиккер бўйича жарималар 2026 йилдан қўлланилмайди
Ижтимоий тармоқларда 2026 йилдан “экологик ҳудуд”га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, “Экологик транспорт” (экостиккер) тизими доирасида жарима чоралари фақат 2028 йилдан бошлаб жорий этилади.
🔹 2026 йил — тизимни йўлга қўйиш;
🔹 ҳайдовчиларни хабардор қилиш;
🔹 экологик маданиятни шакллантириш даври ҳисобланади.
Шу боис, 2026–2027 йилларда экостиккер бўйича жарималар қўлланилмайди.
👉 @r_kusherbayev
👍 77👎 50
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини огоҳлантирди
Янги йил арафасида аҳоли томонидан талаб кескин ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш масаласи юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан йирик чакана савдо тармоқларига тегишли кўрсатмалар юборилди.
Жумладан, “Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит” савдо тармоқларига етказиб берувчи корхоналар томонидан: ➖ нархларни ўзгартириш ҳолатлари; ➖ логистика харажатлари; ҳамда нарх ошишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа омиллар ҳақида. Рақобат қўмитасини тезкор равишда хабардор қилиб бориш вазифаси юклатилди. Шунингдек, савдо тармоқларига етказиб берувчилар томонидан асоссиз равишда нархларни оширишга йўл қўймаслик бўйича доимий огоҳлантириш ишларини олиб бориш топширилди.Қўмита томонидан бозорда соғлом рақобат муҳитини сақлаш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун ҳам соат 10:00 дан 16:00 га қадар, республика бўйича барча «метан заправка»лар одатдаги режимида фаолият юритади.
Фарғона водийсида эса «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади. (Энергетика вазирлиги)
👉 @r_kusherbayev
"Ҳамма аҳмоқ, битта булар ақлли..."
Ҳоким ваколатидан четга чиқиб, “Миллий электр тармоқлари” АЖнинг мухофаза ҳудуди бўлган ерни ободонлаштириш бахонасида "Moderen Green Servis" МЧЖга доимий фойдаланишга ажратиб берибди.
Ҳамма аукцион орқали ер олса, булар ҳоким ёрдамида ободонлаштиришга, деб биз обод қилган ерни оволишган. Энди шу ерга секин "дом" қураркан. Ҳамма аҳмоқ, битта булар ақлли...
БАТАФСИЛ
👉 @r_kusherbayev
👎 451🤯 137😱 41👏 32🔥 12👍 9😢 6👌 2
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) маълумотларига кўра, декабрь ойида республика бўйича ноқонуний сигареталар бозорининг улуши 9,8% ташкил этди, бу ноябрь ойига (8,9%) нисбатан юқори. Ва бу айнан шундай ҳолатки, "озгина" фоиз жуда катта пулга ва жуда тушунарли таваккалчиликка айланади.
Фарғона водийси асосий муаммоли ҳудуд бўлиб қолмоқда: 21,3%. Шаҳарларда вазият баъзи жойларда оғир кўринади: Марғилонда - 44,1% (амалда акцизсиз деярли ҳар иккинчи қути), Наманганда - 34,7%, Қўқонда - 30,7%, Фарғонада - 25,6%.
Тошкент шаҳри бўйича ноқонуний сигареталар улуши - 10,6%. Энг юқори кўрсаткич Яккасарой туманида - 22,8%.
2025 йилнинг 11 ойи учун бюджетнинг тахминий йўқотишлари - 455,2 млрд сўм. Шундан 171,1 млрд. фақат Фарғона водийси бўйича. Бу мавҳум статистика эмас, бу ҳудудий бюджетларга етиб бормаган ресурслардир.
Яна бир жиҳатни негадир кўпчилик эътиборсиз қолдиради: акциз маркасиз сигарета сотиш жиноий жавобгарликка тортилади. Бу эса 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш билан якунланиши мумкин.
Нелегальная_продажаУзбУз.mp436.94 MB
👍 47😢 9👎 5🔥 4🤯 3
01:07
Video unavailableShow in Telegram
«Мен бу ҳолатдан шокдаман»!
Ва ниҳоят Россия президенти Владимир Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмонга тожикистонлик Қобилжоннинг ўлдирилиши билан боғлиқ масалада ҳамдардлик билдирди.
Қизиғи Россия президенти Қобилжоннинг ўлдирилиши ходисасини терактга тенглаштирди.
👉 @r_kusherbayev
4.73 MB
👍 291😢 101👎 59👏 16😱 11🤯 6🔥 3🙏 3👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тошкентда ФВБ инспектори ўз жонига қасд қилиб вафот этди
Маълум қилинишича, ҳодиса 21 декабрь куни Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ Себзор кўчасида жойлашган дала ҳовлида содир бўлган.
2025 йил 25 ноябрдан навбатдаги хизмат таътилида бўлган Тошкент шаҳар Учтепа туман ФВБ профилактика инспектори, катта лейтенант, 25 ёшли Х.Б. дала ҳовлида вафот этган ҳолда топилган.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
😢 111👍 25👎 12🤯 7😱 3
InfinBank Термизда янги Банк хизматлари марказини ишга туширди
InfinBank ўз фаолияти давомида ҳудудий тармоғини изчил кенгайтириб, замонавий ва қулай хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бугун банк имкониятлари яна бир муҳим босқичга кўтарилди.
Ана шундай муҳим қадамлардан бири – Термиз шаҳрида Банк хизматлари марказининг очилиши бўлди. Ушбу марказ ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорлар учун барча турдаги банк хизматлари ва молиявий маҳсулотларни тақдим этади. Янги марказ аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, молиявий имкониятларни кенгайтириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
InfinBank бундан буён ҳам мамлакат ҳудудларида молиявий хизматлар қулайлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган ташаббусларни изчил давом эттиради. Хусусан, банк яқин йилларда янги ҳудудий бўлинмаларни ишга тушириш, хизматлар географиясини кенгайтириш ва мижозлар учун замонавий молиявий ечимларни жорий этишни режалаштирган.
Реклама
👍 23👎 15🔥 3🤯 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Қашқадарёда 134 нафар талаба хотин-қизларнинг ОТМ шартнома тўловлари қоплаб берилмоқдa
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишига кўмаклашиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан тегишли қарор қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, вилоятдаги 134 нафар талаба хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун тўлов-шартнома харажатларига қарийб 1 млрд 128 млн сўм маблағ ажратилди.
👉 @r_kusherbayev
👍 206👏 7🙏 7👎 5😱 1
02:10
Video unavailableShow in Telegram
❗️Фарғона туманида оғир йўл-таранспорт ҳодисаси содир бўлди
Фарғонада ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлди.
👉 @r_kusherbayev
ЙТХ 2.mp437.48 MB
😢 64😱 10🔥 4🤯 2👍 1
💔 Ёрдам керак! Саидамин учун умид
Ассалому алайкум, азизлар!
Бизнинг суюкли фарзандимиз Султоналиев Саидамин оғир оқ қон (қон раки) касаллиги билан оғир аҳволда. Шифокорлар уни Хиндистонда даволаш зарурлигини таъкидлашмоқда.
Саидаминга даволаниш учун маблағ тўплашда ёрдам беринг! 🙏
💳 Ҳисоб рақамлари:
Турдалиев Дилшод
UzCARD: 5614 6816 0764 7991
HUMO
9860180101781987
Visa: 4463 0900 2581 3448
Тел: +998 97 410 04 43
Ҳар бир хайрия Саидаминни даволаш учун тўғридан-тўғри ишлатилади.
Илтимос, эълонни максимал даражада таркатишда ёрдам беринг. Сизларнинг меҳр-оқибатингиз фарзандимиз учун умид нури бўлади. ✨
https://t.me/saidamingaexson
😢 81🙏 73👍 25🔥 3👏 1
