Асанов формати
Open in Telegram
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Show more2025 year in numbers

12 825
Subscribers
-724 hours
-557 days
-18830 days
Posts Archive
Анголани Исроил-Фаластин урушидаги Ливанга ўхшатиш мумкин: 1975 йилда мустақилликка эришган Анголада бир қанча маҳаллий сиёсий кучлар ўртасида фуқаролик уруши бошланди; Анголага намибиялик исёнчи кучлар кўчиб, ҳарбий базаларини яратиб, у ердан туриб ЖАР кучларига ҳужумлар уюштира бошлади; ЖАР Анголадаги баъзи кучлар билан иттифоққа кириб, фуқаролик урушида уларни қўллай бошлади; ЖАР Анголага қўшин киритиб, катта ҳудудларни эгаллади; ЖАР армияси мамлакат пойтахти Луанда остоналарига келганида, Кубадан (кутилмаганда — узоқ Америкадаги социалистик давлатдан) ташланган кучлар ЖАР қўшинларини қайтарворди. Ливандаги фуқаролик уруши, Фаластин қаршилик ҳаракатининг Иорданиядан қувилиб, Ливанда ўрнашиши, Исроилнинг Ливанга бостириб кириши, 1982 йилда пойтахт Байрутни қамал қилиши, фуқаролик урушида христиан жангари гуруҳларини қўллаши — мана сизга параллеллар.
Исроил-Фаластин можаросидан кейинроқ бошланган ЖАР-Намибия можароси олдинроқ тугади — 1989 йилда ЖАР Намибиядан қўшинларини олиб чиқиб кетди, мамлакат мустақилликка эришди. Бунинг сабаблари қаторида — Намибияга кубалик аскарлар кўрсатган ёрдам, халқаро босим, ЖАРнинг ўзида апартеид сиёсати тугатилиб, Нельсон Мандела бошлиқ маҳаллий қора танли аҳоли манфаатларини ҳимоя қилувчи Африка миллий конгресси ҳокимиятга келди.
Яна бир параллель — халқаро ташкилотлар ва жаҳон сиёсатчилари ЖАРни оккупацияда айблаб, Намибияни тарк этишини талаб қиларди; медиада ЖАР босқинчи давлат сифатида танитиларди; ЖАРнинг Намибиядаги қонхўрликлари, мамлакат ичидаги апартеид муҳокама қилинар ва кескин танқид қилинарди.
Шунча пареллелларга қарамай, Исроил-Фаластин можароси бундай ечим топиши даргумон: яҳудийлар ЖАРдаги оқ танлилар каби озчилик эмас, кетадиган метрополияси ҳам йўқ. Лекин бошқача ечимлар бор — яҳудийлар ва араблар учун иккита алоҳида давлат ташкил этилиши ёки иккиси тенг ҳокимиятга эга ягона давлат ташкил этилиши.
@AsanovEldar
Жанубий Африка Республикаси Исроилни Ғазода геноцид уюштиришда айблаб, Халқаро судга бергани ва бунинг сабаблари ҳақида ёзгандим. Шу мавзуга сал чуқурроқ тўхталсам.
ЖАР Исроилга қарши курашаркан, ўзининг ўтмиш фантомларига қарши курашади қайсидир маънода. Жанубий Африканинг (жумҳуриятнинг эмас, минтақанинг) яқин ўтмиши кўп жиҳатдан Шом минтақасининг яқин ўтмишини эслатади. Баъзи тарихчилар, экспертлар ЖАРни Исроилга ўхшатиши бежиз эмас. Колониал даврга қайтайлик.
Ўтган асрнинг 60-йиллари. Жанубий Африкада аксилмустамлака ҳаракати авж олган. Баъзи метрополиялар мустамлакаларидан воз кечмоқда. Лекин Португалия қўйвормади, натижада унинг мустамлакаларидан Ангола ва Мозамбикда қуролли қаршилик ҳаракатлари авж олди. Узоқ йиллар давом этган урушдан сўнг 1975 йилда Португалиянинг ўзида инқилоб рўй бериб, бу мустамлакаларга озодлик берилди. Бу ердаги оқ танли аҳоли ҳокимиятни йўқотиб, кўчиб кета бошлади.
Малави, Замбия, Ботсвана, Лесото, Свазиленд тинч йўл билан мустақиллик эришди — бу ерларда оқ танли мустамлакачилар ҳали мустаҳкам бошқарув институтларини ярата олмаган эди.
1965 йилда Жанубий Родезияда (бугунги Зимбабведа) оқ танли мустамлакачилар Британиядан мустақиллик эълон қилиб, бу ерда ўз давлатини яратди ва оқ танлиларнинг маҳаллий аҳоли устидан ҳокимиятини сақлаб қолди. 1980 йилгача давом этган фуқаролик урушида маҳаллий аҳоли ғалаба қозониб, тўлақонли мустақиллик эришди.
Атрофдаги давлатлар бирин-кетин мустамлакачилардан қутулаётган, мустамлакачилар кўчиб кетаётган минтақада ЖАР душман қуршовидаги оқ танли мустамлакачилар давлати бўлиб қолаётган эди (оқлар Родезияси қаторида). Бу Исроилнинг 1940-йиллардаги ҳолатини эслатади — атрофда бирин-кетин душман араб давлатлари пайдо бўлмоқда, Исроил уларнинг қуршовидаги ягона европаликлар давлати.
Тўғри, Исроилнинг риторикаси бошқачароқ ва бугун ҳам кўплар бу тарғиботга таяниб, Исроилнинг моҳиятан колониал давлат эканини тан олмайди: яҳудийлар бу ҳудудда 3,5 минг йил олдин яшаб, кейин сургун қилинган ва мана энди тарихий юртига қайтиб келди. Лекин, биринчидан, 3,5 минг йиллик ўтмиш бугунги сиёсий қарорларга асос бўлмаслиги керак; иккинчидан, Исроилни ташкил қилганлар барибир Европадан кўчиб келганлар эди; боболари Яқин Шарқдан бўлган тақдирда ҳам охирги 1,5-2 минг йил давомида Европада яшаганларнинг авлоди эди улар.
Қизиғи, бунақа риторикага руслар Марказий Осиёда, инглизлар Ҳиндистонда мурожаат қилган: биз — қадимги орийлармиз ва мана тарихий юртимизга қайтиб келдик. Холислик учун параллель юз фоиз бир хил эмаслигини айтиб ўтиш керак — яҳудийларнинг, инглизлар ёки руслардан фарқли, ўз давлати йўқ эди, улар Европанинг ўзида қатағонларга учраган ва Иккинчи жаҳон урушида азият чеккан эди; яъни колониал миллат эмас эди, фақат ўз давлатини яратишда колониал империялар методларидан фойдаланган эди.
Намибия эса Исроил оккупация қилган Фаластин ҳудудларига ўхшайди. Биринчи жаҳон уруши йилларида ЖАР Намибияни 1915 йилда босиб олган, урушдан сўнг у ерда ҳокимиятини сақлаб қолган эди. Фаластинликларга ва Исроил арабларига нисбатан бўлганидек, ЖАРда маҳаллий қора танли аҳоли оқ танлилардан ажратилган, ҳуқуқлари чекланган эди. ЖАРдаги ушбу сиёсат апартеид деб аталади ва бу атама бугун Исроилнинг фаластинликларга нисбатан сиёсатига ҳам қўлланади — сўл европаликлар Исроилни бугунги куннинг охирги апартеид давлати деб атайди.
Намибияда 1966 йилда қуролли қаршилик ҳаракати бошланди; ЖАР бошида полиция кучлари билан, сўнг армия билан исёнчиларга қарши курашди. Шу нуқтада Исроил-Фаластин уруши билан яна параллеллар чиқади:
- СССР бошчилигидаги социалистик кучлар Фаластинни қўллаганидек, Намибияни қўллади;
- қўшни араб давлатлари Фаластинни қўллаганидек, қора танлилар ҳокимияти ўрнатилган қўшни давлатлар (айниқса Ангола) Намибияни қўллади;
- қуршовда қолиб кетган Исроил минтақанинг энг илғор ҳарбий кучи бўлганидек, ЖАР ҳам минтақанинг энг илғор ҳарбий кучи эди.
Photo unavailableShow in Telegram
Ажойиб намуна. Қадимги уйғур тилидаги христиан матни. Ўзбекча адабиётларда русча адабиётлардан таржима қилиб, "Волхвларнинг топиниши" деб аталади бу парча. Бу парча Исо Масиҳнинг туғилиши билан боғлиқ бир воқеага бағишланган: Шарқда волхв деб аталган уч нафар донишманд осмонда бир юлдузни кўриб, Яҳудия шоҳи туғилганини билади ва Қуддусга келади. Улар шоҳ Иродга мурожаат қилиб, чақалоқни кўрсатишни илтимос қилади. Ирод ўзига рақобатчи туғилганини тушуниб, волхвлар ёрдамида гўдак Исони топишга ҳаракат қилади ва уларнинг изидан Вифлеемгача боради. Давомини айтиб бериб ўтириш шартмас.
Терминологияга келсак. Волхвлар деганда Библияда зардуштий роҳиблари назарда тутилгани тахмин қилинади. Ўзи волхв деган атама фақат русча Библияда қўлланади — бу эски славянчада афсунгар маъносидаги бир сўз. Лотинча, юнонча матнларда маг деб аталади, маг эса, биламизки, зардуштий диний ходимларининг бир унвонидир. Арабча, форсча, туркча христианча матнларда мажус ва мунажжим сўзлари ишлатилади.
Биз кўраётган эски туркча парчада моғоч атамаси ишлатилади. Шундай экан, парчанинг тўғрироқ номи "Моғочларнинг юкуниши"дир.
Матна яна бир қанча қизиқ атоқли от учрайди — улар орқали ислом даврига қадар даврда турклар Яқин Шарққа оид баъзи шаҳар номлари ва шахс номлари қанақа ишлатилганини билиб оламиз. Масалан:
- Исо Масиҳ — Мсиҳо; Малов шундай транскрипция қилган, менимча, тўғрироғи Мшиҳо бўлади — бу матнга сурёнича оригинал асос бўлган, сурёнийчада эса Мшиҳо бўлади;
- Ирод — Ҳиродисхон;
- Закариё — Зхария;
- Юсуф — Юсип;
- Қуддус — Урушлим;
- Смирна — Зумран;
- Вифлеем — Бидилҳим.
@AsanovEldar
👍 34❤ 21🔥 3
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Видео Ҳиндистоннинг “қашшоқ мамлакат” деган тамғадан қутулиб, қандай қилиб “янги глобал куч” сифатида эътироф этила бошлаганини ёритади. Технологик стартаплар, космик тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлар Ҳиндистонни энди жаҳон саҳнасида энг муҳим ўйинчилардан бирига айлантирган.
Тўлик видеога ҳавола:
https://youtu.be/LDsT8cYcRNs?si=qn1hV_HXmSudZwZ2
video_2025-08-30_23-08-45.mp421.08 MB
👍 11❤ 3
Ўзи шатранжни халифалик ҳудудида ёйишга ҳисса қўшган, номлари сақланиб қолган гроссмейстерларнинг аксарияти ё Эрондан, ё Марказий Осиёдан. Бу бежиз эмас — шатранж даставвал шу минтақаларда тарқалиб, оммалашиб, кейин мусулмон дунёсига, ундан эса Европага ёйилган; демакки, бу ҳудудларда олдиндан шатранж анъаналари, мактаблари ва усталари бўлган бўлиши керак. Фақат тарих уларнинг номларини сақлаб қолмаган.
Сулийнинг шогирди Лажлож ҳам бегона эмас — Эрондан. Устози сургунга учрагач, Бағдоддан Шерозга кўчган.
Машҳур гроссмейстер ал-Адлий ар-Румий устидан ғалаба қозониб, халифа ал-Мутаваккилалаллоҳ саройида шуҳрат топган ар-Розий ҳам Эрондан, Рай шаҳридан.
Яна бир машҳур шатранж устаси — Зайраб Қаттон Марказий Осиё вакили. Баъзилар ҳатто унинг нисбасини Қатой деб ўқиб, хитой қабиласига боғлайди. Дарвоқе, Хоразмийнинг замондоши ва алгебра асосчиларидан бири Абдулҳамид ибн Туркнинг нисбасини ҳам баъзи ҳамкасбларим Хутталий эмас, Хитойли деб ўқийди).
Зайраб Қаттон Абу Наим ал-Ходим ва Жобир ал-Куфий билан бир қаторда номи сақланиб қолган биринчи гроссмейстер ҳисобланади. Улар Байт ул-ҳикма асосчиси бўлмиш халифа, Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли ал-Маъмун даврида (813-833) яшаган.
👍 27❤ 7🔥 4✍ 2
Photo unavailableShow in Telegram
Шатранж ўйини Сосонийлар Эрони ва Марказий Осиёда исломгача бўлган даврда тарқалиб, VII—VIII асрда халифалик ҳудудида тарқалган. Халифаликда шатранжнинг олтин даври халифа Ҳорун ар-Рашид замонига (786—809) тўғри келади. Ундан кейинги халифалар давридаям шатранж ривожланган, кўп ўйналган, китоблар ёзилган, ҳатто машҳур гроссмейстерлар етишиб чиққан. Ана шундайлардан бири Абу Бакр Муҳаммад ибн Яҳё ас-Сулийдир.
У даврда яшаган қатор шатранж усталари орасида айнан шуни ажратиб кўрсатишимнинг сабаби — унинг келиб чиқиши. Сулийлар — халифаликда обрўга қозонган машҳур сулола бўлиб, келиб чиқиши Марказий Осиёдан, бизнинг минтақадан. Этник жиҳатдан эса турклардир (яъни бизлардан).
Султегин авлодидан чиққан давлат арбоблари халифаликда яхши карьера қилган. Аммо давлат арбобларидан ташқари, бу сулоладан зиёлилар ҳам етишиб чиққан. Масалан, шоир Иброҳим ибн ал-Аббос ас-Сулий. Биз юқорида тилга олган Абу Бакр Муҳаммад ибн Яҳё ас-Сулий эса бу шоирнинг жиянидир.
Марказий Осиёнинг ҳам айнан қайси ҳудудидан келиб чиққан, деган саволига ҳар хил жавоб берилади. Фарғона ва Журжон (бугун Эрон бўлса ҳам) деган вариантларни кўрганман. Лекин Туркманистонда у шу республика ҳудудидан етишиб чиққан ва келиб чиқиши туркман қабилаларидан ҳисобланади; ҳатто Ашхободда ҳайкали бор.
Ас-Сулий уч халифага хизмат қилган — ал-Муқтафийбиллоҳ, ал-Муқтадирбиллоҳ, ар-Розийбиллоҳ саройларида шатранж бўйича мутахассис ва тенгсиз ўйинчи ҳисобланган. Ал-Муттақийлиллоҳ даврида эса сарой аҳлининг кўзидан қолиб, Бағдоддан Басрага қочишга мажбур бўлган ва ўша ерда 946 йилда вафот этган.
Сулий шатранж бўйича икки рисола ёзган. Лекин у фақат шатранж билан шуғулланмаган, балки замонасининг бир зиёлиси бўлган ва кўп соҳаларда чуқур билимга эга бўлган. Жумладан, у "Китоб ул-авроқ" номли араб шеърияти бўйича кўп жилдли китоб муаллифи ҳисобланади.
Шунга қарамай, у тарихда биринчи навбатда афсонавий шатранж устаси сифатида қолган. Афсуски, унинг шатранж рисолалари сақланиб қолмаган; шогирди Абулфараж Муҳаммад бин Убайдуллоҳ ал-Лажлож устозининг назарий ишланмалари, ишлаб чиққан партиялари ва айрим фикрларини ўз китобларида келтириб ўтади. Лажлож Сулий мактабини, унинг ишланмаларини давом эттириб, ўзи ҳам таниқли шатранж устаси сифатида ном чиқарган.
@AsanovEldar
👍 43❤ 19🔥 5
01:06
Video unavailableShow in Telegram
2004 йили Беслан терактида 1 100 ўқувчи ва ўқитувчи гаровга олинди. Улар уч кун давомида террорчиларнинг қўлида, очлик, шафқатсизлик ва психологик босим остида қолди.
Баъзи тутқунлар сув ва овқатдан маҳрум бўлиб, пешобларини ичишга мажбур бўлган. Портлашлар, отишмалар ва қўлланган зўравонликлар туфайли катта травмалар олишган. Кўплаб асирлар жисмоний ва руҳий жиҳатдан жиддий зарар кўрган.
Бу теракт нима сабабдан юз берди? Видеодан батафсил билиб олинг: https://youtu.be/Su8iWm6IImM?si=ZsxDiTmXOLQ1leHt
shorts7.mp47.35 MB
😢 11❤ 2🤔 2👍 1
Сув хўжалиги соҳасида илмий янгиликлар амалга ошириш учун 10 млрд сўм грант ажратилди
Тошкентда сув хўжалиги соҳасида янги ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва инновацион технологияларни қўллаш масалаларига бағишланди.
240 нафар хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокидаги учрашувда турли лойиҳалар кўздан кечирилипти. Эътиборимни тортгани, тақдимотда сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида яратилган 13 та илмий ишланмалар ҳам намойиш этилган. Бу лойиҳалар учун 10 млрд сўм грант ажратилган экан.
Экспертларга тақдим этилган 180 та ишланмалар орасида сув тежовчи суғориш тизимлари, замонавий сенсорлар ва рақамли бошқарув ускуналари бор. Айрим қурилмалар сув сарфини 15–20 фоизгача тежаш имконини бериши қайд этилди.
Тадбир якунида илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, уларни харид қилиш ва молиялаштириш бўйича келишувлар имзоланган.
@AsanovEldar
👍 13🤣 5❤ 2🔥 2
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Роҳинжалар мусулмон бўлиб, Мьянмада кўпчилик бўлган буддистлар билан узоқ тарихий қарама-қаршиликка эга. Буддистлар кўпинча роҳинжаларни ўз юртларида бегона, яшаш ҳуқуқига эга бўлмаган халқ деб билади. Мьянма ҳукуматининг расмий сиёсати ҳам бу халқни фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум қилади. Буддистларнинг роҳинжаларга нисбатан қўллаган дискриминацияси, асосан, дин ва этник фарқлар билан боғлиқ.
Бу ҳақда батафсил видеода билиб олинг: https://youtu.be/BpaFnM9sowo?si=j1ErJ6u452L81OZz
Video_synced_5.mp46.81 MB
😢 17❤ 7😡 7🤨 1
Ақл, зеҳн, зако, фикр (тафаккур), фаҳм. Ислом давридан олдин бу тушунчалар туркий тилда қандай сўзлар билан ифодаланган, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ўзи, туркий тилларнинг бир муаммоси бор — улар маълум диний қарашлар ёки маданий ҳодисаларни одатда бошқа маданиятлардан ўзлаштирган ва уларнинг терминологиясидан фойдаланган. Яъни туркий тилларнинг ўзи кўпинча интеллектуал терминология яратмай, бошқалардан ўзлаштирган. Бунинг натижасида туркий тиллар гўёки бошқа тиллар ёрдамисиз маданий, диний мавзуларда фикр юритишга яроқсиздай туюлган (туюлади ҳам).
Лекин тарихда истиснолар бўлиб турган. Ҳатто ислом билан танишувнинг илк йилларида исломий терминологияни туркийлаштиришга ҳаракатлар бўлган — Қорахонийлар даври манбаларида кўп диний атамалар туркий тилга ўгирилганини кўриш мумкин. Аммо бу атамалар мустаҳкамланиб қолмай, тез орада форсча ва форс тили орқали ўзлашган арабча атамаларга жой бўшатиб берган.
Аммо шарқроқда бошқа динлар билан танишган турклар ўз терминологиясини ишлаб чиқишга муваффақ бўлган. Буддизмда, монийликда, қисман христианликда бу ҳолатни кўришимиз мумкин.
Айниқса туркий халқларнинг монийлик билан боғлиқ тарихи жудаям муҳим маданий аҳамиятга эга. Айтайлик, буддизм матнлари туркий тилларга ўгирилган, жараёнда баъзи санскритча атамалар қабул қилинган, атамаларнинг бир қисми туркий тилга ўгирилган. Лекин барибир буддизм матнларининг асосий матнлари бошқа тилларда — палида, санскритда, хитойчада, тибетчада. Шу боис туркий тилдаги буддизм матнлари бу динни ўрганишда катта аҳамиятга эга эмас.
Лекин монийлик динига оид туркий матнлар муҳим аҳамиятга эга: бу дин буддизм ёки ислом даражасида кенг тарқалмаган, унинг матнлари ҳам у даражада кўп сақланмаган. Бунинг натижасида турк тилидаги монийлик матнлари бу диннинг аҳкомларини, ақийдасини, амалиётини ўрганишда ўта муҳим манба ҳисобланади. Монийлик бўйича мақолаларни, китобларни кўрсангиз, унда кўплаб диний атамаларнинг хитойча, сурёнийча, парфча ва туркча вариантлари келтирилади!
Яъни турк тили монийлик эътиқоди ҳақида маълумот сақлаб қолган тўрт асосий тилдан биридир. Бу манбаларни диншунослар ўрганади, бошқа тилдаги манбаларга қиёслайди, туркий терминологияни фаол ишлатади. Туркий тилларнинг маданий тарихида бунақаси жуда кам учрайди.
Айни пайтда монийликка эътиқод қилган турклар ўз тилини ҳам маданий терминология билан бойитган. Бу тайёр сўзлардан бугунги кунда ҳам фойдаланса бўлади — асоси монийлик бўлишига қарамай, биз бугун ҳам ишлатадиган кўп тушунчаларни ифодалайди улар.
Мисол — пост бошида келтирилган, онгий саъй-ҳаракат билан боғлиқ тушунчалар. Бугун арабча сўзларни ишлатамиз. Монийликдаги турклар эса туркча ўзаклардан фойдаланган.
Монийлик эътиқодига кўра, Коинот яратилганида илк инсон қоронғулик кучларига қарши курашиб, мағлуб бўлгач, Коинотни қутқаришга аёл қиёфали беш шеҳина бошчилик қилган. Улар бугунги кунга қадар ёруғликни қоронғуликдан ҳимоя қилиб келади. Ҳар бир шеҳина бир ақлий фаолиятни ифодалайди (яъни, содда айтганда, бу дунёда ёруғликни ақл-зако ҳимоя қилади).
Шеҳиналарнинг номлари сурёний тилидан бошқа тилларга, шу жумладан, турк тилига ҳам ўгирилган. Булар:
- ақл — qut (қут);
- зеҳн — ög (ўй);
- зако — köngül (кўнгил);
- фикр, тафаккур — saqinç (соғинч);
- фаҳм — tuymaq (туймоқ).
@AsanovEldar
👍 54❤ 23🔥 8🤔 4
01:04
Video unavailableShow in Telegram
2002 йил 23 октябрда Москванинг "Норд-Ост" театрида юз берган теракт ўз даврининг энг даҳшатли фожиалардан бири бўлди. Террорчилар 850 дан ортиқ одамни гаровга олиб, катта талаблар қўйди. Уч кун давом этган қамал 129 одамнинг ҳалок бўлиши жамиятни шок ҳолатга туширди.
Бу видеода терактнинг юз бериши сабаблари ва воқеа натижалари ҳақида маълумот берилади: https://youtu.be/XCMwGMICzQo?si=tIpXorqOsIjOaJQV
0.2_1.mp47.13 MB
👍 7🤔 4❤ 2😱 2
00:57
Video unavailableShow in Telegram
Антарктида сайёрамиздаги бориш қийин бўлган нуқталардан бири ҳисобланади. У ерга фақат хавфли денгиз бўғозлари ва километрларга чўзилган музликлар орқали етиб бориш мумкин. Бу ерда табиат ўз қонунларини ўрнатган, ҳар бир қадам эҳтиёткорликни талаб қилади. Пингвинлар колониялари қояли қирғоқларда яшаб, тошлардан ин қуради. Китлар совуқ сувларда ов қилади, уларнинг тепасида эса денгиз қушлари айланиб учади.
Бир пайтлар бу ерда ўрмонлар ўсган. Лекин иқлим қитъани таниб бўлмас даражада ўзгартириб юборган. Топлес экспедицияси лава абадий музликлар билан ёнма-ён жойлашган ноёб манзараларни тасвирга олди. Хурмо лойиҳасининг YouTube-каналида томоша қилинг.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/6cpnSbK_6vE?si=ULc_3phqXWVWCBM2
video_2025-08-24_18-26-13.mp419.57 MB
👍 12❤ 3🔥 1
Умуммиллий байрам олдидан “Ватан” қўшиқлари тўплами яратилди
Мусиқа одамнинг психологияси ва кайфиятига бевосита таъсир ўтказиши бор гап. Баъзан битта қўшиқ инсоннинг болалик хотираларини ҳам, Ватанга, халқига бўлган муҳаббатини ҳам уйғотиши мумкин. Шу жиҳатдан, яқин орада тақдим этилаётган “Ватан” қўшиқлари тўплами жуда яхши лойиҳа бўлиши кутиляпти.
Унда турли авлод вакиллари — бир вақтлар саҳналарда ватанпарварлик руҳи сингган қўшиқлари билан машҳур бўлган “Сетора” гуруҳи, Шаҳноз, Женисбек Пиязов, Муинзода иштирок этибди. Шунингдек, таркибда ёш талантлардан Хайринисо ва Фаррух Фазел, фольклор оҳанглар муаллифи сифатида танилган Ўктам Ҳакимов, фольклоршунос Фаррух Жаббор ҳам бор.
Тақдимотга мен ҳам боряпман. Лойиҳанинг қандай янгича йўналишда тақдим этилишини ўз кўзим билан кўриш, қўшиқларни жойида эшитиш, ижодкорлар билан фирлашиш менда катта қизиқиш уйғотяпти. Қўшиқлар яқин кунларда катта онлайн мусиқий платформаларда ҳам пайдо бўлади, сиз ҳам шунда бемалол тинглашингиз мумкин.
@AsanovEldar
4.67 MB
🔥 20❤ 8👍 6🥰 3
01:07
Video unavailableShow in Telegram
🖤 Уэнсдей қайтди, аммо...
Уч йил кутдик, ниҳоят Nevermore эшикларини яна очди. 🎬 Лекин иккинчи мавсум биринчи мавсум портлашини такрорлай олдими? Балки йўқ... балки ҳа. Бу жумбоқни очиш учун сизни янги қотилликлар, қарғалар тўдаси ва ҳатто... зомбилар кутмоқда! 🪦🪶
Тим Бёртон яна лойиҳада, лекин бу сафар диққат фақат Уэнсдейда эмас. Мортиша ва бутун Аддамслар оиласи ўз «қора жозиба»си билан ўйинни қўлга олади.
👉 Тўлиқ таҳлил ва кутилмаган сюрпризларни Сусамбил каналида томоша қилинг.
Ҳавола: https://youtu.be/vZhM8Qm_uYI
video_2025-08-21_10-41-54.mp414.19 MB
👍 9👎 5❤🔥 2👏 1
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА ИШЛАР ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Кеча, 2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлди.
Ҳодиса натижасида бинонинг 19 квадрат метр том қисми зарарлангани, энг муҳими, бинода фуқаролар жабр кўрмагани ҳамда ички қисми мутлақо шикастланмагани ҳақида хабар бергандик.
Батафсил — cisc.uz
👍 8🤔 4❤ 3💯 1
Ривоятга кўра, буюк ажунчи (нималигини ўзинглар топволинглар) Темурбек Ҳиндистон юришида бирдан зерикиб, юртини соғинади-да, Самарқанд нонидан егиси келиб қолади. Унинг буйруғига биноан Самарқанддан нонвойлар олиб келинади, масаллиқ келтирилади, ҳатто Самарқанд лойидан тандир тайёрлашади. Нон тайёр бўлганидан сўнг саркарда завқ билан тишлаб кўради-да, ўша таъмни топа олмайди ва ғазаб устида нонвойларни ўлимга ҳукм қилади. Шунда нонвойлар бошлиғи бир қошиқ қонидан ўтишни сўраб, тушунтириш беради:
- Биз Самарқанднинг ҳамма нарсасини олиб келдик, лекин ҳавосини олиб кела олмадик.
Бу чиройли ривоятнинг муаммоли томони нимада? Ноннинг таъмини ҳаво эмас, сув ва ун ҳал қилишини, мутахассис ошпаз янги табиий шароитда керакли таъмни репродукция қила олишини қўя турайлик.
Биринчидан, ўнлаб, балки юзлаб нонвой ҳамиша қўшин билан бирга юрган. Нон аскарлар рационининг асосий қисми ҳисобланган, ҳар куни ҳар бир аскарга маълум миқдорда буғдой берилган, нон тарқатилган. Қўшинларда ўнлаб, юзлаб кўчма тандирлар бўлган, нонвойлар кеча-кундуз ишлаган — юз минг одамни нон билан узлуксиз таъминлашнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун Темур Самарқанд нони егиси келса, Самарқанддан тандир ва нонвой чақиртирмас эди — ҳаммаси ҳамиша бирга эга; айни шу сабаб туфайли айнан Самарқанд нонини соғиниб қолишиям даргумон — катта эҳтимол нонвойларнинг аксарияти Самарқанддан, қўшин йўлга чиқишидан олдин йиғиб олинган.
Энг қизиғи, Темур даврида ҳозирги шаклдаги Самарқанд нони бўлмаган. Нон бошқачароқ шаклда бўлган (балки ҳозирги афғон нонига яқинроқ бўлгандир). Манбаларда Самарқанднинг қандайдир алоҳида, ўзига хос нонлари тилга олинмайди.
Бугунги Самарқанд нони — ё совет даври маҳсули, ё кечки хонлик даври кашфиёти. Бунисини бир ўрганиб кўриш керак.
@AsanovEldar
👍 105🤔 23❤ 14👎 2
Муҳримхон Самарқандга бориб, бир дунё таассурот билан қайтиб келибди. Нимаям дейман, Самарқанд Ўзбекистоннинг энг чиройли ва тартибли шаҳри деган қариндошим ҳақ эди.
Самарқандда бир неча тарихий қатлам бор: узоқ ўтмишдан қолган археологик ёдгорликлар, ўрта асрларнинг улуғвор меъморчилиги, Россия империяси даври, совет даври, бугунги кун. Нимадир бўлиб, шаҳарни яхши режалашган (ёки ўрта асрлар тузилишини сақлаб қолишганми, билмадим), тор, тартибли кўчалар, марказлар ва муҳим объектлар яқин жойлашган (пиёда зоналар ташкил қилса бўлади), кўп ёдгорликлар, тарихий нуқталар яхши сақланган, бугунги кун меъморчилиги ҳозирча ёмон эмас, марказий кўчалар равон, тартибли, яшиллик кўп; Бульвар сақлаб қолингани жуда зўр. Трамвай ва Регистон-Бибихоним орасидаги пиёда йўл айниқса ажойиб. Каримов даврида барча шаҳарларда ўхшаш қилиб қурилган бир хил қўнғир бинолар бироз кўнгилни хуноб қилади-ю, лекин ҳозир энди хилма-хиллашиб кетди, энг камида Самарқандда. Бошқа шаҳарларам бундай меросдан қутулиб, ўзига хос қиёфасини шакллантириб бориши керак.
Хуллас, Самарқанд ва Бухоро бежиз Ўзбекистоннинг дурдоналари эмас. Барибир тарихий бекграунд ўз сўзини айтади — улуғворлик кўланкаси сақланади, балки бугунги кун меъморчилиги ва шаҳарсозлигига ҳам таъсир ўтказар.
@AsanovEldar
❤ 46👏 19👎 5🥴 3
Замонавий ўзбек насрини мунтазам кузатиб юрган одам эмасман, лекин бир кузатувим бор, назаримда, ҳақиқатга яқин бўлса керак.
Совет даври адабиётида кенг тарқалган бир мавзу ҳозирги адабиётда ўрнини йўқотиб қўйгандек — қишлоқ ҳаёти. Совет адиблари жуда чуқур ишлаган колхозлар, деҳқонлар ҳаёти, тракторчилар, ҳосил йиғими, пахта терими, қишлоқ хўжаликларидаги ўзига хос интригалар, деҳқон ва чорвадорнинг ҳаёти ва ҳ.к.
Тўғри, ўз даври учун долзарб бўлган, бугун аҳамиятини йўқотгандир, лекин шу мавзуга шу қадар кирилгани кишини ҳайратлантиради. Балки бугун ҳам қайси бир ёзувчилар мавзуга бош суқиб кўрса, замонавий ўзбек қишлоғининг аҳволи, одамларнинг турмуш тарзи, ўзига хос драмалари чиқиб келардими.
PS: билмай қолган бўлсам, шу мавзуда яхши асарлар бўлса, айтинглар, танишиб кўрай.
@AsanovEldar
👍 42❤🔥 10❤ 3😁 3
