Асанов формати
Open in Telegram
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Show more2025 year in numbers

12 812
Subscribers
-1424 hours
-617 days
-19030 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
Qurultoy обуначилари сони 40 мингга етди дўстлар.
Бу аслида унчалик катта рақам эмас, лекин илмий подкаст учун жуда яхши кўрсаткич. Ҳеч қандай хайпсиз, оммабоп мавзуларсиз, фақат олимлар билан вазмин суҳбат орқали ўзбек интернетида 40 минг киши тўплаш, менимча, осон эмас. Узоқ йиллик илмий блогер сифатида буни биламан.
Лекин 10 минг бўладими, 40 минг бўладими, қанчадир одам ижодимизни кузатиб бораётгани бизни хурсанд қилади. Биз билан бирга эканингиз учун раҳмат!
@AsanovEldar
👍 102👏 25❤🔥 12🕊 6
Qurultoy обуначилари сони 40 мингга етди дўстлар.
Бу аслида унчалик катта рақам эмас, лекин илмий подкаст учун жуда яхши кўрсаткич. Ҳеч қандай хайпсиз, оммабоп мавзуларсиз, фақат олимлар билан вазмин суҳбат орқали ўзбек интернетида 40 минг киши тўплаш, менимча, осон эмас. Узоқ йиллик илмий блогер сифатида буни биламан.
Лекин 10 минг бўладими, 40 минг бўладими, қанчадир одам ижодимизни кузатиб бораётгани бизни хурсанд қилади. Биз билан бирга эканингиз учун раҳмат!
@AsanovEldar
photo_2025-06-10_15-41-28.jpg1.69 KB
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Автомобилсозликда хавфсизлик тарихи, авария пайтидаги аҳволингиз (Худо кўрсатмасин) ҳамда Ўзбекистоннинг энг машҳур автомобилларининг краш-тести!
Технопловда янги қизиқарли видео:
https://youtu.be/yatHjUmvqF4?si=bXsiT8UqP-g28sEj
IMG_7709.MOV28.07 MB
👍 6🔥 4❤ 3👎 1
Qurultoy секин ўтмишдан бугунга ўтмоқда, ва ўзининг махфий мақсадларини ошкор қилмоқда! Шок!!!
Туркий халқлар ва уларнинг қўшнилари тарихи ҳақида кўп гаплашдик, мана энди бугунги кун, Туркий давлатлар ташкилоти ва Марказий Осиё доирасида уйғунлашиш масалаларига келяпмиз. Бу мавзуларда профессионал сиёсатшунослар (ўзи умуман сиёсатшунослар) топиш қийин бўляпти. Лекин тарихчилар биланам бошида шунақа бўлганди — роса қидирардик, ҳозир ўзлари ҳам таклиф билан келади, қаердан қидиришни ҳам биламиз, жараёнлардан, тадқиқотлардан, керакли ташкилотлардан хабардормиз.
Энди бошқа билим соҳалари вакилларини ҳам кўпроқ олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Сиёсатшуносларимиздан навбатдагиси кўпчилик танийдиган устоз Фарҳод ака Толипов бўлди.
Мен бу кишини талабалик йилларимдан, Centrasia.org'даги баҳслардан танийман, лекин ўзбек тилли интернет фойдаланувчилари акани энди-энди, турли подкаст ва каналлар орқали таниб боряпти.
У киши билан Марказий Осиё интеграцияси борасидаги суҳбатимиз жуда мазмунли бўлди. Ҳақиқий эксперт барибир бошқача, биз эътибор қилмаган деталларга қараб хулосалар чиқариб беради.
Албатта томоша қилинг. Линк.
@AsanovEldar
👍 26❤ 5😁 5🤔 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Суюқ ва қуюқ қон
Сигма подкастда янги лойиҳа. Шифокорлар хонаси — замонавий тиббиётдаги миф ва ҳақиқатларга бағишланган подкастлар серияси.
Унда онколог Рустам Нарбаев ва терапевт Жавоҳир Холмуҳаммедовлар тиббиётнинг турли соҳаларидаги етакчи мутахассислар билан суҳбатлар олиб боради.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/bjS0MO22i5A?si=GvX-tj0x3ur0FdMe
IMG_5506.MP411.75 MB
👍 16❤ 7💊 2
Таржимонлар учун яхши имконият!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танловини эълон қилади.
Танловга эълон берилган санадан бошлаб ўтган беш йил давомида китоб ҳолида чоп этилган ёки босма даврий ва электрон адабий нашрларда эълон қилинган таржима асарлар қабул қилинади.
Номинациялар:
- ўзбек адабиёти насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида ўн босма табоқ;
- ўзбек адабиёти шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ;
- ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ;
- хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида ўн босма табоқ;
- хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ;
- хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима – камида беш босма табоқ.
Танловга аризалар 2025 йил 1 сентябрга қадар Ёзувчилар уюшмаси томонидан қабул қилинади.
Телефон: (71) 231-83-51, (71) 231-83-49
@AsanovEldar
👍 18❤ 9👎 5⚡ 1
00:37
Video unavailableShow in Telegram
“Кўк зиндон” оддий спорт анимеси эмас. Бу — футбол ва баттл роял жанрларининг ўзига хос аралашмаси. Аниме 2018 йилги жаҳон чемпионатидаги Япония терма жамоасининг мағлубиятидан сўнг, энг яхши ҳужумчини яратиш мақсадида ташкил этилган Blue Lock лойиҳасини тасвирлайди.
Йоичи Исаги ва яна 299 нафар ёш футболчи ушбу лойиҳада иштирок этиб, фақат биттаси Япониянинг асосий ҳужумчиси бўлиш имкониятига эга бўлади.
Аниме 2022 йил октябридан 2023 йил мартигача эфирга узатилган бўлиб, 24 қисмдан иборат. Унинг анимацияси, персонажлар ривожи ва мусиқаси томошабинлар томонидан юқори баҳоланган.
🎥 Susambil каналида “Кўк зиндон” анимесининг тўлиқ таҳлилини томоша қилинг:
👉 Видеога ҳавола: https://youtu.be/9bwP-pnMph4
video_2025-06-04_18-00-42.mp47.81 MB
❤ 5👍 2🔥 2👎 1
01:57
Video unavailableShow in Telegram
Фарзандларимиз таълимда тенглик оляптими?
Болаларни мактабгача тайёрлаш бу нафақат таълим, балки келажак учун инвестиция. Лекин бу соҳадаги ҳолат жиддий ўйланишга мажбур қилади.
Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида шундай масалага эътибор қаратди:
- нодавлат боғчаларда болалар мактабга пухта тайёрланмоқда. Бироқ умумий қамровда уларнинг улуши 10 фоизга ҳам етмаяпти;
- шу билан бирга, давлат бюджети ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун 3,3 трлн сўм ажратилган. Лекин бу маблағ натижаларда сезилмаяпти.
Фракция вакилининг фикрича, болалар мактабгача таълимни турли даражада оляпти. Кимдир яхши тайёргарлик билан, кимдир ундан маҳрум ҳолда мактабга келяпти. Натижада мактабда тенг таълим бериш қийинлашади. Шунинг учун ҳар бир болага баробар шароит яратиш жуда муҳим.
Кам қамров, катта маблағ — бу қайсидир жойда тизим ишламаётганини кўрсатади.
@AsanovEldar
IMG_9955.MP441.87 MB
💯 13👍 7⚡ 2❤ 2
Ахлоқ ҳақида бир узун пост ёзмоқчийдим, эриндим. Қисқача.
Хуллас, ахлоқ ҳақидаги баҳсларда Шарқнинг юксак ахлоқи, чириган Ғарбнинг ахлоқсизлиги ёки қўштирноқ ичидаги ахлоқи кўп гапирилади.
Аслида гап кимдир ахлоқли, ахлоқсизлигидамас, ахлоқ ҳар хил тушунилишида. Ғарбликлар "ҳа, ахлоқсизмиз" демайди, балки бу тушунчани бошқачароқ идрок қилади. У ерда ҳам ахлоқ ҳақида баҳслар кетади, уларда ҳатто битта жамият ичида ахлоқни ҳар хил тушунадиганлар кўплиги англашилади.
Ахлоқ одамларда ва жамиятларда ҳар хиллигини тан олган ҳолда, баъзи бир ахлоқий принциплар универсал ҳисобланади. Постмодерн асрининг ахлоқий тамойилларидан баъзилари:
- бировга зарар келтирмаслик;
- инсон ҳаёти, хавфсизлиги ва саломатлигини ҳурмат қилиш, унга дахл қилмаслик;
- турли қараш, эътиқод, ирқ ва жинсларни ҳурмат қилиш, уларга тоқат қилиш (ҳуқуқларини бузмаслик), иложи бўлса ҳурмат қилиш;
- табиатни асраш;
- зўравонликка қарши бўлиш (оилавий зўравонликдан тортиб урушларгача); ўзини ҳимоя қилиш бундан мустасно;
- имкон бўлса, хайрия ва ёрдам кўрсатиш.
@AsanovEldar
👍 55❤ 16🔥 7👏 5
01:01
Video unavailableShow in Telegram
"Ўзбек тили йўқ бўлиб кетмайди, дунё бўйича 50 млн одам гаплашадиган тил йўқ бўлиб кетмайди, лекин тил бой бўлишга, оламшумул бўлишга интилади, тилни муваффақияти мавжудлиги билан белгиланмайди. Тил яшаб қолиши учун ривожланган бўлиши керак, контент бўлиши, гўзал санъат асарлари бўлиши керак, илм қилиш мумкин бўлиши керак, мана шулар ўзбек тили олдидан туриши керак бўлган муҳим масала".
Қўштирноқ подкастда мен ҳурмат қиладиган яхши филолог мутахассислар — Шаҳноза Соатова ва Ситора Барлибоева билан суҳбат.
▶️https://youtu.be/U2fnZgwycOc
IMG_9939.MP45.00 MB
❤ 7👍 6👏 5🥴 1
59:13
Video unavailableShow in Telegram
Кеча бир контекстда илмий-оммабоп ҳужжатли фильмларни ўзбек тилига ўгириш ҳақида гаплашгандим. Ўша пайтнинг ўзида бир хусусий жамоа ана шундай ишга қўл ургани ҳақида маълумот етиб келди.
"Мажолис ун-нафоис" жамоаси "Суқрот: Қадимги дунё даҳоси" номли ҳужжатли фильмни ўзбекчага таржима қилиб, тақдим этди. Кўринг, фойдаланинг, жамоанинг меҳнатига баҳо беринг.
@AsanovEldar
364.64 MB
👏 37❤ 6👍 5
Китоб ўқи деган жуда яхши канал бор. Ўзбек интернетида ноёб бўлган мавзулардан бири — жанглар реконструкцияси билан шуғулланади.
Масалан, каналда Синд жанги (Жалолиддин ва Чингизхон ўртасида), шунингдек, Ғиждувон жангининг (Убайдуллахон ва Нажми Соний ўртасида) хариталари келтирилган. Хариталарга қўшимча қилиб бу жангларнинг бориши тикланган.
Бундай қизиқ маълумотларни топиш жуда қийин, кўпи ҳатто тадқиқотларда учрамайди. Эринмай бу реконструкцияларни қилаётган канал жамоасига раҳмат.
Кириб, албатта танишиб чиқинг, жуда қизиқ.
@AsanovEldar
❤🔥 37🔥 17❤ 10🕊 2
00:59
Video unavailableShow in Telegram
🌞 Меланин пигменти нима?
Меланин тери, соч ва кўз рангини белгиловчи табиий пигментдир. У қуёш нурларидан келаётган зарарли ультрабинафша нурлардан терини ҳимоя қилади.
Меланинни асосан меланоцитлар деб аталувчи махсус ҳужайралар ишлаб чиқаради. Меланин миқдори ва тури одамлар орасида фарқ қилади, шу сабаб тери, соч ва кўз ранглари хилма-хил бўлади.
Меланиннинг иккита асосий тури бор:
эумеланин — қора ва жигарранг рангларни беради;
феомеланин — қизил ва сариқ рангларга сабаб бўлади.
Кўпроқ меланин терида қуёшдан ҳимоя қилади, шунинг учун қуёшда кўпроқ вақт ўтказган одамларнинг териси қораяди.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/4g_RofmAeq8?si=lh6eWcqWBwECHfkf
video_2025-06-03_22-06-49.mp420.50 MB
👍 10😁 2❤ 1
Ниҳоят биринчи танловни эълон қилиб олдик!
Дастлаб ёш болаларга мўлжалланган китоблардан бошладик. Яқинда ўсмирлар ва катталарга ҳам етиб борамиз. Содда китоблардан бошлаб, секин мураккабларига ўтамиз.
Нашриётингиз бўлса, нашриётда ишласангиз, қатнашинг. Нашриётингиз бўлмаса ҳам хафа бўлманг, биз билан боғланинг, муносиб бўлсангиз, сифатли ишласангиз, нашриётлар билан боғланишга ёрдам берамиз. Ҳамжамиятимизда сифатли таржимон ва муҳаррир қанча кўп бўлса, шунча яхши!
@AsanovEldar
👍 37❤ 10🔥 4👎 2
"Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамалар тўхтагани йўқ. Ана шу муҳокамалар ҳақида батафсилроқ. Лойиҳанинг қайси жиҳатлари журналист ва блогерларнинг хавотирига сабаб бўляпти?
Асосий муаммолардан бири — терминологиядаги ноаниқликлар. Аслида бир савол бошидаёқ берилган эди: "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонун турганда янги қонун нега керак? Бу саволга аниқ жавобим йўқ, ўзим учун бундай тушунтириш топгандим: янги интернет майдонидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, янги атама ва тушунчаларга таъриф бериш мақсадида.
Лекин ана шу тушунчаларга берилган таърифлар шубҳа остига олинмоқда: "блогер" атамаси жуда кенг маънода талқин қилинган, лойиҳага кўра, ижтимоий тармоқларнинг ҳар қандай фойдаланувчиси блогер ҳисобланади.
"Ноқонуний контент" атамасига аниқ таъриф берилмаган. Контентнинг ноқонунийлигини ким аниқлайди? Бу баҳонада давлат ташкилотидан олинмаган ҳар қандай ахборот ноқонуний контент деб топилмайдими? "Ëлғон ахборот" атамасининг таърифи ҳам жуда умумий ва ҳар хил талқин қилиниши мумкин.
Кейинги масала — лойиҳа цензуранинг кучайишига хизмат қилмайдими? Цензура — ўзбек медиасининг энг оғриқли нуқталаридан бири. Тан оламизми, йўқми, хоҳлаймизми, йўқми, у бор, лекин тутқич бермайди: журналист ва блогерларга босим ўтказилганини эшитамиз, қандайдир материаллар ўчиб кетади, лекин ким нега контентни ўчиртирди, ким устидан кимга шикоят қилиш керак — аниқлаб бўлмайди. Медиа тўлиқ "бўш қўйворил"маса ҳам, ҳеч бўлмаса тизимга солингани яхши: контентни ўчириш, ресурсни тақиқлаш расмий асосда амалга оширилса, ҳеч бўлмаса шикоят қилиш ёки аниқ сабаб ва чегараларни билиб, шунга қараб ишлаш имконии туғиларди.
Лекин Азамат Шомузаффаров расмий механизм яратилиши ўрнига цензура кучайишидан, ҳар бир изоҳ модерациядан ўтказилишидан, баъзи ижобий ташаббуслар ҳам чекловларга ва назоратга тушиб қолишидан, АОКАнинг ваколатлари фавқулодда кенгайишидан хавотирда.
Ниҳоят, асосий эътироз — мен олдинроқ ёзган кўп нарсалар, чекловлар, жазо чоралари, ҳуқуқлар бошқа қонунларда аллақачон бор. Шунга бу қонуннинг ўрнига олдинроқ ташаббус қилинган Ахборот кодексига қайтиш таклиф қилинмоқда.
Бу эътирозларнинг бир қисмига АОКА жавоб берди. Унда хавотирлар ўринсизлигини, аслида қонун контент яратувчилари ва фойдаланувчиларини ҳимоя қилишини уқтирди.
Жавоб берилгани яхши албатта, лекин бу билан иш битмайди. Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинадиган бўлса ҳам, аввал медиа соҳаси вакилларининг ва юристларнинг хавотирлари, эътироз ва таклифларини инобатга олган ҳолда тузатишлар киритилиши керак деб ўйлайман.
@AsanovEldar
👍 14🤔 5💯 3🤝 1
"Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамалар тўхтагани йўқ. Ана шу муҳокамалар ҳақида батафсилроқ. Лойиҳанинг қайси жиҳатлари журналист ва блогерларнинг хавотирига сабаб бўляпти?
Асосий муаммолардан бири — терминологиядаги ноаниқликлар. Аслида бир савол бошидаёқ берилган эди: "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонун турганда янги қонун нега керак? Бу саволга аниқ жавобим йўқ, ўзим учун бундай тушунтириш топгандим: янги интернет майдонидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, янги атама ва тушунчаларга таъриф бериш мақсадида.
Лекин ана шу тушунчаларга берилган таърифлар шубҳа остига олинмоқда: "блогер" атамаси жуда кенг маънода талқин қилинган, лойиҳага кўра, ижтимоий тармоқларнинг ҳар қандай фойдаланувчиси блогер ҳисобланади.
"Ноқонуний контент" атамасига аниқ таъриф берилмаган. Контентнинг ноқонунийлигини ким аниқлайди? Бу баҳонада давлат ташкилотидан олинмаган ҳар қандай ахборот ноқонуний контент деб топилмайдими? "Ëлғон ахборот" атамасининг таърифи ҳам жуда умумий ва ҳар хил талқин қилиши мумкин.
Кейинги масала — лойиҳа цензуранинг кучайишига хизмат қилмайдими? Цензура — ўзбек медиасининг энг оғриқли нуқталаридан бири. Тан оламизми, йўқми, хоҳлаймизми, йўқми, у бор, лекин тутқич бермайди: журналист ва блогерларга босим ўтказилганини эшитамиз, қандайдир материаллар ўчиб кетади, лекин ким нега контентни ўчиртирди, ким устидан кимга шикоят қилиш керак — аниқлаб бўлмайди. Медиа тўлиқ "бўш қўйворил"маса ҳам, ҳеч бўлмаса тизимга солинса бўлар эди: контентни ўчириш, ресурсни тақиқлаш расмий асосда амалга оширилса, ҳеч бўлмаса шикоят қилиш ёки аниқ сабаб ва чегараларни билиб, шунга қараб ишлаш имконии туғиларди.
Лекин бу ягона муаммо эмас. Азамат Шомузаффаров цензура кучайишидан, ҳар бир изоҳ модерациядан ўтказилишидан, баъзи ижобий ташаббуслар ҳам чекловларга ва назоратга тушиб қолишидан хавотирда.
Ниҳоят, асосий эътироз — мен олдинроқ ёзган кўп нарсалар, чекловлар, жазо чоралари, ҳуқуқлар бошқа қонунларда аллақачон бор. Шунга бу қонуннинг ўрнига олдинроқ ташаббус қилинган илгари сурилган Ахборот кодексига қайтиш таклиф қилинмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинадиган бўлса ҳам, аввал медиа соҳаси вакилларининг ва юристларнинг хавотирлари, эътироз ва таклифларини инобатга олган ҳолда тузатишлар киритилиши керак деб ўйлайман.
@AsanovEldar
👍 2😁 1
Бир фараз эшитганман.
Унга кўра, ўтмишда диний қонунлар ишлаганига, ҳамма нарса динга асосланганига қарамай, аслида диндорлик янги даврда — XX асрда ўсган. Кенг омма орасида.
Ўтмишда оммавий саводхонлик бўлмаган, ҳозиргидай кенг пропаганда имкониятлари бўлмаган, қолаверса, одамларнинг ҳозиргидай кўп бўш вақти бўлмаган; дин аҳкомларига қонунга бўйсунгандай бўйсуниб яшашган, лекин матнлар билан танишиш имконияти кам бўлган, одамлар асосан ритуалларга амал қилган, қолганини таассуб, иримлар билан тўлдирган.
Савод даражасининг кескин ошиши билан матнлар билан танишиш имконияти кўпайган, кенг омма ортодоксал диний қоидаларга риоя этишни бошлаган. Диний тарғибот медиа орқали юритилиши жараённи тезлаштирган.
Бу фаразни текшириш учун тадқиқотларга кўз югуртирсам, уларда тескари манзара бериляпти; масалан, Индонезияда ўтказилган тадқиқот таълим диндорлик даражасини туширишини кўрсатган экан.
Бошқа бир тадқиқотда айтилишича, бунга таълим эмас, медиа орқали тарғибот кўпроқ таъсир қилади.
ChatGPT биродарнинг айтишича, гап таълимда ёки медиада эмас, улар орқали узатилаётган билим ва маълумотда. Сиз нима дейсиз?
@AsanovEldar
🤔 37👍 22❤ 12👎 3
Nature'да ўтган йили чиққан тадқиқотда айтилишича, АҚШда энг машҳур ва таъсирли шахсларнинг деярли барчаси энг юқори сифатли олий таълим олганлардир.
АҚШдаги 4 минг атрофидаги университетлардан 34 тасида ўқиганлар АҚШнинг сиёсий ва бизнес элитасини ҳамда зиёли қатламини ташкил қилади. Айниқса Гарвардда ўқиш муваффақиятга эришишнинг энг муҳим омилларидан ҳисобланади.
Бу нимани кўрсатади? "Олий таълим муҳиммас, мактаб муҳиммас, Стив Жобс ўқишни ташлаб кетган" деган, бизнес-мотиваторлар яхши кўрадиган гаплар ҳақиқатдан йироқ, ёлғон аргументлардир. Таълимсиз муваффақиятга эришган биттагина одамни мисол қилиб, айнан таълим туфайли кўтарилган ўн минглаб одамлар фаолиятини эътибордан қочириш демакдир.
"Мактаб ундай эди, университет мундай эди, ўқишни ташлаганлар бойиб кетган, ҳаммаси ўз қўлингда" деган гапларга ишонманг. Ҳаммаси ўз қўлингизда эмас. Барибир жамиятда шаклланган ижтимоий лифтлар ҳамма нарсани ҳал қилади.
Jonathan Wai, Stephen M. Anderson, Kaja Perina, Frank C. Worrell & Christopher F. Chabris. The most successful and influential Americans come from a surprisingly narrow range of ‘elite’ educational backgrounds
@AsanovEldar
👍 61💯 17🔥 5❤ 4
Айтгандай, Qurultoy'нинг яна бир сони қолиб кетибди. У сонда мен қатнашмаганим учун мутлақо эсга келмади. Кечагина кўриб чиқдим.
Кутганимдан ҳам яхши, қизиқарли сон бўлибди. Мавзу — Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик ва интеграция.
Ташқи сиёсий мавзуларда ҳам илмий гаплашишга ҳаракат қиляпмиз.
Линк.
@AsanovEldar
👍 19❤ 3👎 1🥰 1
