en
Feedback
Асанов формати

Асанов формати

Open in Telegram

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
12 816
Subscribers
-724 hours
-557 days
-18830 days
Posts Archive
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Airlander 10 дунёдаги энг катта ҳаво кемаларидан бири бўлиб, Буюк Британияда ишлаб чиқилган. У самолёт, ҳаво шар ва вертолётнинг хусусиятларини бирлаштирган. Узунлиги 91 метр бўлиб, 100 тагача йўловчи ёки 10 тонна юк таший олади. Airlander 10 дизель двигателларда ишлайди, лекин келажакда уни электр моторларга ўтказиш режалаштирилган. У одатий самолётларга қараганда 75–90% камроқ углерод чиқиндиси чиқаради, шунинг учун экологик жиҳатдан жуда фойдали ҳисобланади. У узоқ вақт ҳавода қолиши, ҳар қандай жойга қўниши ва кам инфра-тузилмага эга ҳудудларда ҳам ишлаши билан ажралиб туради. Шу сабабли у туризм, юк ташиш, қутқарув ва кузатув ишлари учун жуда қулай. Видеога ҳавола: https://youtu.be/sThUpIDaNVs?si=OTsQjFk3Qm8zQgiI
Show all...
video_2025-08-03_20-04-42.mp416.49 MB
12👍 1
01:13
Video unavailableShow in Telegram
#InnoWeek_2025 Йилнинг инновацион ҳафталиги Ўзбекистоннинг илм-фан ва инновацион фаолият соҳасидаги натижаларини ўз кўзингиз билан кўришни истайсизми? Унда 9-11 октябрь кунлари CAEx кўргазмалар залида “Чегарасиз ғоялар” шиори остида бўлиб ўтадиган InnoWeek-2025 инновацион ғоялар халқаро ҳафталигига ташриф буюринг. InnoWeek – маҳаллий ва халқаро компаниялар, давлат идоралари вакиллари, инвесторлар, олимлар, стартаперлар ҳамда экспертларни бир нуқтада бирлаштирувчи платформа. InnoWeek-2025 – кўргазмалар, танловлар, форумлар, мастер-класслар, стартап питчинглар, хакатонлар – барчаси шу ерда. InnoWeek-2025 | 9-11 октябрь | CAEx Батафсил: https://innoweek.uz
Show all...
IMG_2424.MP46.40 MB
3👍 3🔥 3
00:43
Video unavailableShow in Telegram
"Болаларга умуман ўсмирлик пайтларигача ҳамма экспериментларга рухсат бериш керак. Бу жудаям муҳим этап. Улар ҳозир бу даврда яшаб ўтмаса, 40 ёшда яшаб ўтишига тўғри келади. 20 ёшда ҳамма нарса ярашаверади, хато қилиш ярашаверади". Шу фикрларга қўшиламан. Қўштирноқ подкастда психолог билан суҳбатни албатта кўринг. 🔗 https://youtu.be/yFgmIK1WBDI
Show all...
IMG_3039.MP43.46 MB
👍 16👏 8 7💯 4
Талабалигимда ғирт бекор, пул йўқ, ётоқхонада ўтириб (сўз этимологиясига қарасак, ўтириш эмас, ётиш керак), бир тарихий қисса бошлаб қўювдим. Табиийки, чала ташлаб кетувдим. Шунинг файлини топволиб, бир ўқиб кўрсам, ўша пайтиёқ жуда циник бўлган эканман. Кириш қисмидан бир парча ташлайман, ўқиб кўринглар. Мана бу ерда. @AsanovEldar
Show all...
👍 52❤‍🔥 10👏 5 3
- Вазиятни кўрдингиз! – оёқ тираб олади йигит. – Халқ сизга содиқ. Олампаноҳни кутволишга жон деб йиғилмоқда. Аммо бунақа назоратчи… одамлигимизни унутиб қўйди. Аёл кишига қўл кўтарди! – унинг овози баландлайди. – Одамдек муомала қилишсин. Ҳозир ҳамманинг қорни оч, силласи қуриган, уйқуси чала. Мана, буни кўринг, – у яқинида турган бобойни кўрсатади. – Бир қарашда қовурғаси нечталигини билиб олса бўлади. Тишлари ҳам қовурғаларидан кўп бўлмаса керак. Лекин шу ерда. Аёллар, болалар… Ҳеч бўлмаса шулар тинч қўйилсин. Бизга молдай бефаҳм назоратчи керак эмас. Кетаверсин… молхонасига. Ҳамма ҳайратда. Ажабтовур исён. Битта одамнинг исёни. Одамларни ўйлаяпти-ю, назоратчи-қўриқчилар тугул одамларам бепарво. Бир-иккитаси ачиниб қўяди, бир соатдан кейин эсидан чиқиб кетади. Йўқ, эсидан чиқмайди – бирор ҳафта қовоқхоналарда қўшиб-чатиб бир-бирига айтиб беришади. - Афтидан, парчалашади, – пичирлайди боя гаров ўйнаган қўриқчилардан бири. - Соҳибим, амр этинг, бу бетамизнинг жазосини берай! – ҳайқиради назоратчи. Каралрагнинг чап қўли кўтарилади. Жимлик. Миҳраман йигитга қарайди. Терга ботиб кетган юзини қамчининг қонли изи кесиб ўтган, юзига азоб муҳр босган, аммо кўзларида қатъият чақнайди. Хавфли! - Ожиз қулимизнинг талабини эътиборга олиб, уни ваҳший назоратчи зуғумидан халос этгаймиз! – Назоратчининг ранги қув ўчади. Энди ҳукмронликни намойиш этиш навбати Миҳраманга келди. Унга ҳам фармонбардорлик ёқади. Ҳукмронликнинг қайси кўриниши кўпроқ роҳат бахш этаркин: барча сен қилган ишнин қилсами, ё сен айтган ишни қилсами? Йўқ, биринчисини ҳукмронлик деб бўлмайди. Лекин ҳозир ҳузурлана олмайди. Кўнглига сиғмайди. Каралраг назоратчига юзланади: - Уни зиндонбанд қилинг. – овозида қатъият ва қаттиққўлликдан кўра кўпроқ бепарволик эшитилди. Йигит миқ этмай нафрат тўла нигоҳини каралрагга қадаб тураверади. Умуман, шунақа бўлишини сезиб турувди. Чиқмаган жондан умид деб каралрагдан сўраб кўрди, шу холос. Ҳамма нарса ўз жойида, ўзгаришсиз. Шунга ич-этини емаса ҳам бўлаверади. Битта нарсадан ҳафа бўлиши мумкин: ичдан отилган исён пўртанасини тутиб тура олмаганидан. Назоратчи қувончини яширмай, йигитнинг ёқасидан судраб кетади. Одамларнинг руҳи янада чўккан, боши эгик. Қўриқчиларнинг юз ифодаси бепарво. Фақат биттаси ҳафа. - Зиндонга олиб кетди. Ўзи бўғизласа керак. Ютдинг, – қўриқчи қўйнига қўл солиб, шеригининг кафтига кумуш танга ташлайди. Дарвоза томондан «Келишяпти!» деган бақириқлар қулоққа чалинади. @AsanovEldar
Show all...
- Кучинг аёлга етдими, ҳўкиз?! Соҳибинг билан девлар оғушига йиқилгур! – ўзига ишонган овоз янграйди. Оний сукут чўкади. Миҳраманни ўраб олган қўриқчилар саросимада ортларига ўгирилиб қарайдилар. Мағрурлик йўлига. Каралрагнинг қўриқчиси бўлсанг-да, ҳар куни ҳам бунақасини кўравермайсан. Шаҳарда телбалар кўп. Бири бақир-чақир қилиб югуриб юради, бири бемаъни гаплари билан кўча чангитиб юрган бекорчиларнинг кулгисига сабаб бўлади, бошқасига масхараомуз ҳазил ташласанг, жаҳл билан: «Канишкани мазах қилишга қандай ҳаддинг сиғди?» деб ўшқиради. Яна бирови нуқул болалардан калтак еб, йиғлаб юради. Хуллас, телбалар шаҳар ҳаётига шу қадар сингиб кетганки, фақат ажнабийларгина тийрак кўзларини мўлтиратиб: «Инсоф бор. Арзон. Олиб қолинг» деб жар солаётган жиннини кўриб қолса, уни четлаб ўтишга ҳаракат қилади. Бошқаларнинг эса юзига ҳанда югуриб, «Эвазига бирор аъзойимни берайми? Ишламаса ҳам бўлаверадими?» деб қистириб ўтади. Лекин жонидан тўйганлар, соғми, жинними, жудаям кам. Йўқ деса ҳам бўлади. Шунинг учун бунақа воқеаларни диққат билан кузатишади. Эртага даврада ўтирганда «Мен кўрдим» дейиш нақадар тотли. Агар даврадагилардан фақат сен кўрган бўлсанг, янада яхши. Ҳикоянгга бир-иккита тўқима қўшиб кетасан. - Зиндонда сўйишади, – пичирлайди қўриқчилардан бири. - Терисини шилишларига дидраҳма , – жавоб беради бошқаси. - Келишдик. Миҳраман эса ҳеч нарса эшитмагандек йўлида давом этади. Тўғри, кўнглидан бир нима ўтди, лекин ҳеч кимга билдирмаслик керак. Яхшиси, вазиятдан чиқиб кетишни ўйлаган маъқул. Оғзи шалоқ ярамасни сазойи қилиш тугул, гапиришгаям эриниб турибди ҳозир. Қарғишнинг ўзи унча таъсир қилмади – кўп эшитган, тилига чиқармагани дилида айтади барибир. Сукунатга яна назоратчининг бўғиқ хириллаши ёриб киради: - Нима?! Нима дединг, итвачча? - Эшитганинг, – ўжарлик билан такрорлайди қарғиш муаллифи бўлмиш йигит, кифтига қўнган қайсидир сафдошининг қўлини силтаб ташларкан. Икки ой илгари итдай ишлаб ундирган ҳосилини солиқ сифатида ҳарбий харажат кўпайгани баҳонасида кўтариб кетишди, индамади. Бир ой илгари уруш ҳолати деб марраларда ўн кун эшакдай ишлатишди, индамади. Лекин энди чидай олмайди. Онасини ҳимоя қилолмаса, бош кўтариб юра олмайди. - Кучинг аёлга етдими? Назоратчи йигитга яқинлашади: - Қарғагинг келиб қолдими? - Шунақага ўхшайди. - Нега илгари жим эдинг? - Сен йўқ эдинг. - Ёқмадимми? - Севиб қолишади, деб ўйлаганмидинг? - Жонингдан тўйдингми? - Балки. - Жуда чиройли қарғадинг. Худолардан ваҳий келдими? - Балки. - Сенга ваҳийни кўрсатиб қўяман, ит! Йигитнинг юзига, кейин орқасига иссиқ қамчи зарбалари ёғилади. Қамчининг «шап-шуп» товуши Миҳраманнинг миясига беҳузур қадалади. Ҳеч нарса ёқмай турибди ўзи. Назоратчига эса биров қулоғига асал қуяётгандек ёқади. У роҳатланаяпти. Ҳукмдорлик! - Мана сенга! – бақиради у; роҳатдан қўл-оёғи қалтираб кетади. Катта одамларни, масалан, каралрагни савалаш роса маза бўлса керак. Шугина хаёлнинг ўзи қанчалар ёқимли. Ҳеч қачон кўрмаган отасини, «ҳароми» деб устидан кулган болаларни савалаётгандек бўлади. Назоратчи қамчига кўпроқ куч беради: - Мана сенга ваҳий! Ма, ол, Зардушт! Оғриқдан ақли озаётган йигит югуриб бориб ўзини Миҳраманнинг оёғи остига ташлайди. Учта иссиқ қамчи силашидан сўнг ақли кириб қолди шекилли. Миҳраман отининг жиловини тортади. - Раҳм қилинг, соҳибим! – аянчли бўғриқади йигит. - Соҳибим, – гап бошлайди унинг кетидан етиб келган назоратчи. – Танасига ёвуз Акамана қамалиб олган бу безбет қулингиз сизни омматан қарғади. Айтгандай, қарғиш шунчаки ҳақорат эмас, гуноҳ ҳам эди-я. Оббо омиларей. Миҳраманнинг энсаси қотиб кетади.
Show all...
Талабалигимда ғирт бекор, пул йўқ, ётоқхонада ўтириб (сўз этимологиясига қарасак, ўтириш эмас, ётиш керак), бир тарихий қисса бошлаб қўювдим. Табиийки, чала ташлаб кетувдим. Шунинг файлини топволиб, бир ўқиб кўрсам, ўша пайтиёқ жуда циник бўлган эканман. Кириш қисмидан бир парча ташлайман, ўқиб кўринглар. Саҳар. Кекса Хуршед эринибгина Вахш нинг ёқимли, жилвагар қўйнидан бош кўтаради. Уйқуси очилмаган одамдек, секин кўтарилади. У юқорилагани сари туннинг қора сояси деворлар остига чекина боради. Кейинчалик зулматни бутунлай даф қилган Хуршед осмон тоқига, ҳаммадан юқорига ўрнашиб олади. Аммо унинг ғурури узоққа чўзилмайди. Кун оёқлагач, боя девор остида ғойиб бўлган зулмат энди унинг бу томонидан бош кўтариб, нур лашкарини енгади. Сувдан бир амаллаб чиқиб олган Қуёш чекина-чекина ахийри барханлар ортига бекинади. Ёруғлик ва зулмат кураши ҳар куни шу тариқа кечади. Эндигина тонг отган бўлишига қарамай, шаҳар ари уясидек ғувиллайди. Одамлар паришонҳол ўтиб-қайтади. Аёллар шоша-пиша тош кўчани супуради, йиртиқ-ямоқ кийиниб олган эркаклар эса кўзлари қип-қизил назоратчилар нигоҳи остида ҳар ер-ҳар ерда уйиб қўйилган тош ва ахлат уюмларини инқиллаб-синқиллаб таший кетади. Ҳарбий кийиниб олган пакана одамлар ҳаммаёқни синчиклаб кўздан кечиради. Бирор камчилик бўлса, яқинидаги назоратчига кўрсатади, у эса, ўз навбатида, бешта ишчини ҳайдаб келади. Якка-якка отлиқлар кўча-кўйда уймалашиб юрган болалар, хотин-халаж, гадоларни бақир-чақир билан йўл четига ҳайдайди. Узоқроқда гуруҳ-гуруҳ найзабардорларнинг қораси кўзга ташланади-ю, кўп ўтмай гоҳ ўнгдаги, гоҳ сўлдаги торкўчаларда ғойиб бўлади. Қўриқчилари қуршовида тулпорининг қадамларига монанд силкиниб кетаётган каралраг Миҳраман безовталигини сездирмайди. Лекин ичидан нима ўтаётганини ўзи билади. Нима қилсин ахир, кутмаганди ҳаммаси бунақа тезлашиб кетишини. Шунча вақтини йўқотди. Боз устига, ҳалиги йиғилиш… Сал қолди ҳаммаси барбод бўлишига. Лекин эплади. Буёғига ҳам улгуради. Шаҳарда шундай тартиб ўрнатганки, подшонинг ўзи ҳавас қилса арзийди. Миҳраман мийиғида кулиб қўяди. Сўнг нигоҳини аста ердан узади. Атроф одамга тўла. Авом назоратчиларнинг нигоҳи остида йўл четига тизилмоқда. Авом норози. Албатта, ярим кечаси уйқунгни бузиб, кўчага олиб чиқишса, сенга ҳам ёқмайди. Барибир уйқу ширин. Гарчи похол устида ётган бўлсанг ҳам. Ярим кечаси похол устида пишиллаб ётган бирорта ялангоёқни шошилинч турғизсанг, у уйқуси очилмаган кўзларини ишқалаб, «Каттакон раҳмат уйғотганинг учун. Белимни зах ернинг ёвуз қучоғидан халос этдинг», деб миннатдорлик билдирмайди, табиийки. Шу боис авом норози. Лекин чидашади. Мана, каралрагнинг ўзи ҳам бедор-ку. Дилхушнуд пар ёстиқларни бегона қилиб келди. Бу похолдан ажралишдан кўра қийинроқ бўлса керак. Яна ким билсин. Чумолига жон қанчалар ширинлигини англаш учун чумоли бўлиб туғилиш керак. Каралраг одамлар арзимаган, паст нарса – уйқу туфайли норозилигини, ўзи эса негадир беихтиёр айнан шу ҳақда мулоҳаза юритаётганини ўйлаб, халқдан ҳам, ўзидан ҳам нафратланиб кетади. Буюк ишлар олдинда турганда-я? - Бўла қолсаларинг-чи! Тезлашинглар! – ўшқиради баджаҳл назоратчи, сабрсизлик билан ер тепинаркан. Одамларнинг қўрқа-писа тезлашганларини кўриб, ўзининг кичкина ҳукмронлигидан лаззатланади. – Тезроқ , тезроқ! Уч қатор бўлиб! Каралраг овоз келган томонга қарайди. Назоратчи ва унинг қаршисида уймалашаётган йигирматача одам ёнидан ўтаётган Миҳраман кўз қири билан жараённи кузатади. «Пасткаш» кўнглидан ўтказади каралраг, «Соҳибим, содиқ қулингиз!» деб оёғига йиқилган назоратчига жирканиб қараркан. Юзида бу муносабатини ифодаламай, бамайлихотир ўзиб кетади. Яна назоратчининг овози эшитилади: - Ана, соҳибимизнинг ўзлари шу ерда! Чаққон-чаққон қимирласаларинг-чи, қўйлар суруви! – кўзига кўринган биринчи аёлни итариб юборади, аёл оломон оғушига йиқилади.
Show all...
#этимология Қрим топонимининг келиб чиқиши ҳақида ҳар хил тахминлар бор. Энг асослисини келтириб ўтаман. Қрим ҳудудида яшаган ва манбаларда тилга олинган энг қадимги халқ таврлардир. Уларни бу ердан сиқиб чиқариб, ўрнашган халқ эса эроний тилли киммерийлардир. М.ав. IX асрда ярим оролда ўрнашган киммерийлар номи билан бу ҳудуд Киммерия деб аталган. Параллель равишда Таврида номи ишлатилган. Қрим сўзи ана шу Киммериянинг турклаштирилган вариантидир. Кўриб турганингиздек, ном жуда қадимий, лекин шундаям ярим оролда биринчи ўрнашган эмас, иккинчи ўрнашган халқ номига қўйилган. Ундан кейин ярим оролда кимлар яшамади — юнонлар, меотлар, скифлар, сарматлар, готлар, генуяликлар, турклар, русинлар. XVII асрдан кейингина ярим оролда аҳоли бир хиллаша бошлади, унгача генуяликлар, ҳатто готлар бор эди (ярим оролнинг бир қисми Готия деб аталарди). Юнонлар эса XVIII асрда Россия ичкарисига кўчириб кетилди. Ўша асрнинг охиридан қримтатарларнинг асосий қисми Усмонли салтанатига кўчиб кетди, бугун ярим оролда ва Украинада қолганлари кичик бир озчилик холос. @AsanovEldar
Show all...
👍 39 6👎 4🥴 3
Март ойида эълон қилинган янги сўзлар ниҳоят истеъмолга киритиляпти. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлисининг 30 июлдаги 62-сон баёнига биноан бу сўзлар ниҳоят муомалага киритилди. Унгача бу сўзлар ойлар давомида қанча комиссия, экспертлар муҳокамасидан ўтганини тасаввур қилолмайсиз. Анча иш қилинди. Баҳслар келиб чиқди. Олимларнинг фикрлари доим ҳам бир жойдан чиқмади. Якунда таклиф қилинган сўзларнинг 40 таси тасдиқланди. Яна бир қисм сўзлар кўриб чиқиляпти, қайта ишланяпти. Жараёнларда, муҳокамаларда мен ҳам қатнашдим, қилинган ишни кўрдим. ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ва Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамкорлик қилган бу ишда жуда кўп мустақил эксперт ва олимлар ҳам иштирок этди, ижтимоий тармоқлар, халқнинг жонли тили ўрганилди, хуллас, профессионал ишлашга ҳаракат қилинди. Департаментда иш бошлаган янги ва яхши кадрлар меҳнати секин-асталик билан кўзга кўринади деб умид қиламан. Бу сўзлар қай даражада муомалага кириб кетади, деган савол бор. Аввало, қонун ҳужжатлари, расмий баёнотлар тилига кирса, улардан медиага кўчса, секинлик билан жонли истеъмолга ҳам ўтиб кетса керак. Буёғини кузатамиз. @AsanovEldar
Show all...
👍 56🤣 5😭 2🤝 2
01:36
Video unavailableShow in Telegram
Ploss подкастда Ҳикматилла Убайдуллаев Meta компаниясининг вице-президенти Саймон Миллер билан учрашгани ва сунъий интелект орқали ижтимоий тармоқларда фирибгарларликка қарши курашишнинг янги стратегияси ишлаб чиқилаётгани ҳақида гапириб берибди. Маълумотга кўра, эндиликда ижтимоий тармоқларнинг алгоритмида сунъий интелектдан фойдаланилади. Бу эса фирибгарлар томонидан сунъий интелектда яратилган сохта видеоларни аниқлаш ва блоклаш, умуман олганда, сохта контентга қарши кураш олиб бориш, яъни технологиянинг ўзи яратган муаммони ўзи ҳал қилади дегани. Подкастни тўлиқ кўриш учун линк: https://youtu.be/sFZfKw51sGs
Show all...
video.mp48.44 MB
👍 11 4🥱 1
#этимология Қирим кимники? Русларникими, украинларникими, қиримтатарларникими? Шаҳарлар ёшини аниқлашдаги каби, бир ер кимга "тегишли"лигини аниқлашга ҳам ҳар хил ёндашув бор. Шаҳарлар билан бўлганидек, бу ҳам тарихий эмас, сиёсий масала — қадимийлаштириш легитимлаштиришга бўлган бир уринишдир, қолаверса, даъвогарларнинг ҳар бири ўзига керакли тарихий нуқтадан бошлаб тарихда ким кўпроқ эгалик қилганини ҳисоблайди. Масалан, 2014 йили Россия Қиримни эгаллаганида Путин ўз нутқида Русь Қиримдаги Корсунда (бугунги Херсонда) христианликни қабул қилганини айтиб, буни легитимлаштириш йўлидаги бир тарихий нарратив сифатида ишлатган эди. Лекин бу нарративни кўриб чиқсак, кўп муаммолари чиқади: - Корсундан бошқа шаҳарлар ҳам князь Владимир Святославич христианликни қабул қилган жойлар сифатида тилга олинади, яъни баҳслар бор; - Корсунни Владимир яқиндагина босиб олган эди, яъни 988 йилда (христианлик қабул қилинган йилда) у Руснинг доимий ери эмас эди; - орадан кўп ўтмай, Корсунь яна Византия измига ўтганди; - қолаверса, Кўҳна Русь фақат Россия эмас, Украинанинг ҳам давлатчилигига тамал тошини қўйган тузилма ҳисобланади — у пайти рус-украин бўлиниши йўқ эди. Қиримтатарлар эса асосни Олтин Ўрдадан, Қирим хонлигидан қидиради. Хуллас, ёндашувлар ҳар хил. Халқаро сиёсатда ва илм-фанда бу каби баҳсларга йўл қўймаслик учун нисбатан нисбатан холис принциплар ишлаб чиқилган: - ер яшаб турган одамникидир, ким қачон кўчиб келгани, ўтмишда ким нимага эгалик қилгани аҳамиятсиз, зеро давлатлар, халқлар йўқолиб бораверади, ўрнига янги давлатлар, янги халқлар шаклланиб бораверади, "сеники-меники" қилишга асос йўқ; отанг бошқа давлатдан кўчиб келди, сен шу ерда туғилдинг — ер сеники; ўзинг кўчиб келиб, фуқаролик олиб, ҳаётингни шу ўлкага бағишладинг — сеники; - қайсидир миллат "титул", яъни "хўжайин" ҳисобланиши керак бўлса, унда у миллат мана шу ҳудудда шаклланган бўлиши керак; дейлик, қиримтатарлар турк эмас, олтинўрдалик эмас, айнан қиримтатар сифатида Қиримда шаклланган, лекин руслар рус сифатида бошқа ҳудудда шаклланиб, секинлик билан Қиримга миграция қилган. @AsanovEldar
Show all...
👍 44💯 10🔥 4🤔 2
00:52
Video unavailableShow in Telegram
Коллектор ва мижоз ўртасидаги алоқа Коллекторлар қарзни эслатиш учун мижоз билан боғланиши мумкин. Бироқ улар фақат ҳурмат билан, иш вақтида ва меъёрий йўллар билан мулоқот қилиши керак. Қўрқитиш, босим ўтказиш, ҳақорат қилиш ёки шахсий ҳаётга аралашиш мумкин эмас. Қарздор бундай ҳолатларга дуч келса, тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Видеога ҳавола: https://youtu.be/5ZtBvtmPrYk?si=SwM5tgP6pWZvosP1
Show all...
video_2025-07-29_21-47-43.mp48.33 MB
6👍 2🤔 1🗿 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Баҳодир Ялангтўш"да қатнашган яна бир тарихий шахсга эътибор қаратмоқчи эдим. Сюжетга кўра, Бухоро хони Имомқулихоннинг жияни Абдулазиз СултонЯлангтўшбий Баҳодирнинг шогирди ва энг яқин одами. Улар бирга юришларда қатнашади, бир-бирини қўллайди ва ҳ.к. Абдулазиз Султон жуда мард, олийжаноб образ сифатида гавдалантирилган. Реал Абдулазизхон Аштархонийларнинг энг муваффақиятли вакилларидан биридир. Ëшлигида Ялангтўшбий унга оталиқ бўлган, уларнинг муносабати яхши бўлган. Имомқулихон тахтдан укаси Надр Муҳаммадхон фойдасига воз кечгач, Ялангтўшбий Самарқанд ҳокимлигидан туширилади. Самарқанд ҳокимлигини Надр Муҳаммадхоннинг ўғли Абдулазиз Султон эгаллайди. Аммо Надр Муҳаммадхон узоқ ҳукм сурмайди — уч йилдаёқ аҳоли ва аъёнлар исён кўтаради. Исённи бостириш учун Хўжандга юборилган Абдулазиз Султон дастлаб асирга олинади, сўнг Бухорога олиб келиниб, хон деб эълон қилинади. Бир неча ойлик қамалдан сўнг Надр Муҳаммадхон пойтахтни топширади, сўнг Бобурий Шоҳжаҳондан ёрдам сўрайди. Аммо Шоҳжаҳоннинг ўғли Муродбахш ёрдам баҳонасида келиб, Балхни эгаллаб олади. Абдулазизхон Ялангтўш билан яна бирлашиб, Балхни қайтариб олади. Бобурийлар билан можаро икки йил давом этади, якунда Ялангтўшбий бошлиқ қўшин Шоҳжаҳон лашкарини енгиб, ҳинд-ўзбек урушида узил-кесил ғалаба қозонади. Бу сафар ўзбекларга қозоқ хони Жангирхон ёрдамга келади. Абдулазизхон кўп урушлар олиб бориб, ғалабаларга эришади (ҳокимиятининг дастлабки йилларида Ялангтўшбий билан бирга ҳаракат қилади); Рус подшолиги, Бобурийлар, Сафавийлар, Усмонлилар билан алоқалар ўрнатади; бунёдкорлик ишларини амалга оширади; маданиятга ҳомийлик қилади. Абдулазизхон ҳозирча кам ўрганилган ҳукмдорлардан биридир. @AsanovEldar
Show all...
👍 95 14🔥 3👏 3
Янги ўзбек фильмлари бирин-кетин YouTube'га жойланмоқда. Икки кун олдин "Баҳодир Ялангтўш" фильми жойланди (ўзбек ва рус тилларида). Қозоқ тақризчилардан эътирозлар бўлишини кутиб турганимда, руслардан норозиликлар ўқидим. Тақризчи озгина тарихни ўрганиб кўрмай, Ялангтўш ўйлаб топилган шахс деган қарорга келгани майли, империалистик ёндашув қилиб, осиёча "варварлик"ни тиқиштиргани кўнглимни айнитди. Майли, бошқа мавзуда ёзмоқчи эдим. Фильмнинг Самарқанддаги премьерасида қатнашгандим. Унда Бухоро хонлиги қудратли қилиб кўрсатилгани менга ёққан эди — сиёсий буюртмадир, тарихни бузишдир, лекин, очиғи, совет пропагандасидан қолган қолоқ хонликлар, аҳмоқ хонлар, лаганбардор вазирлар, бесўнақай аскарлар каби образлар жонимга теккан. Бу фильм ўша пропагандистик клишеларнинг тескариси — Бухоро хонлиги қудратининг чўққисида, Бухоро жуда улуғвор, чиройли шаҳар, ўзбек қўшинлари қудратли, хонлар жиддий, вазирлар ақлли, саркардалар жасур. Ўша йилларда минтақада бўлган геосиёсий воқеалар (жунғорлар ҳужуми, Ўрбулоқ жанги) ҳам катта аҳамиятга эга, кенг кўламлидир, дунёнинг бошқа давлатлари (Сафавийлар, Мин империяси, Рус подшолиги) диққат билан кузатмоқда. Реал тарихга қарайдиган бўлсак, у даврда Марказий Осиё ҳали қолоқлик домига тушмаган, лекин илгаригидай қудратли ҳам эмас эди. Фильмда кўрсатилган давр — XVII аср 40-йиллари Аштархонийларнинг энг гуллаган палласи эди. Аштархонийларнинг энг кучли вакили — Имомқулихон тахтда эди, ҳам шимолда, ҳам жанубда ғалабаларга эришаётган эди. Аштархонийлар даврининг икки энг машҳур сиёсатчиси — Ялангтўшбий Баҳодир ва Нодир Девонбеги ҳам шу даврда фаолият юритган. Фильмда тилга олинган бу шахсларнинг бари ақлли, тажрибали ва қудратли қилиб кўрсатилган. "Баҳодир Ялангтўш"нинг яна баъзи диққатга сазовор жиҳатлари бор: - қозоқ тарихий пропагандасига ўзига хос "жавоб" кўрдим унда — Ялангтўшбий ўзбек тарихига "қайтариб" олиняпти, ҳатто қозоқлар жуда фахрланадиган Ўрбулоқ жанги ўзбеклар ғалабасига айлантириляпти; ўзи у жангда 600 қозоқ ва 20 минг ўзбек жангчиси қатнашганига қарамай, шу пайтгача нега ўзбек тарихчилари эътибор қаратмаган, ҳайронман; - умуман, сиёсий мессижлар кўп — масалан, кадрдаги қозоқлар "ўзбеклар оғамиз" дейиши, шахсан хоннинг ўзи келиб, фитнани ҳал қилиб кетиши ва ҳ.к.; - хотирамда биринчи марта тарихий фильмда "ўзбек" деган ном бемалол, ғурур билан ишлатилиши — одатда ўзбек тарихий картиналарида бу номдан қочилади ("унча қадимий эмас, ўтмишда турк бўлганмиз, бухоролик бўлганмиз" каби мулоҳазалар натижасида бўлса керак). @AsanovEldar
Show all...
70👍 49🔥 17🤔 5
Photo unavailableShow in Telegram
Qurultoy'нинг янги сонида тарихчи Феруз Бобоев билан суҳбатлашдик. У киши совет даврида босмачилик, мустақиллик даврида истиқлолчилик деб аталган ҳаракатни ўрганган. Ва илмий жиҳатдан анча нейтрал ном ишлатган — қуролли қаршилик ҳаракати. Қўрбошилар ҳаракати деса ҳам бўлади. Мавзу асосан 1918-1925 йиллардаги воқеаларга бошланди. Ундан кейинги воқеаларга улгурмадик. Лекин анча қизиқ чиқди. Кўринглар: https://www.youtube.com/watch?v=mddpgGHV9Ts&t=4839s&ab_channel=QURULTOY
Show all...
👍 21🔥 6 4❤‍🔥 3
Самарқанд шаҳрининг ёши қайта кўриб чиқилиб, 3 минг йил деб топилибди. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессиясида бу ҳақда қарор қабул қилинибди. Эътибор беринг — қарорни депутатлар қабул қилган. Лекин улар ўтказилган археологик қазишмалар натижаларига асосланади. Ўзи шаҳарларнинг ёши қандай аниқланади? Нимага асосланилади? Бунга ҳамма олим ҳар хил ёндашади. Асосий ёндашувлар: - шаҳар тарихи шаҳар номи учрашидан бошланади; бунинг мураккаблик томони — шаҳар номи бир неча бор ўзгариши мумкин ёки, аксина, шаҳар бузилиб кетиб, ёнидан худди шу ном остида янги шаҳар қурилиши мумкин (масалан, Самарқанд шунақа бўлган — эски шаҳар вайроналарини Самарқандга кириб келишда тепаликлар ҳолида кўрган бўлсангиз керак); - маълум бир ҳудудда узлуксиз одам яшашидан ҳисобланади — ном, тил ўзгарса ҳам, ҳудудда одамлар бор, демак, шаҳар тирик; - шаҳарнинг бугунги ҳудудидаги энг эски археологик манзилгоҳлардан ҳисобланади — совет даврида кенг қўлланган ва бугунги Ўзбекистонда қўлланадиган ёндашув. Масалан, Тошкентнинг ёши Мингўрик, Чоштепа археологик ёдгорликларининг ёшига асосланади, Самарқанднинг ёши Афросиёб ва Кўктепа манзилгоҳларига асосланади. Лекин буларнинг бари нисбийдир. Айтайлик, Сосонийлар пойтахти Ктесифон бузилиб кетгач, унинг ёнидан Бағдод қурилган; шунда Бағдод Ктесифоннинг давомими? Кўктепа бир муддат мавжуд бўлиб, йўқолиб кетган, Самарқанд эса алоҳида шаҳар сифатида бунёд этилган. Бугунги шаҳар ҳудудига тўғри келгани учун Кўктепани шу шаҳарнинг илк бобокалони деб билиш тўғрими? Шаҳар номини ориентир қилиб олсак, Бухоро тарихи эфталийлардан бошланади. Лекин унинг ҳудудида олдинроқ Нумижкат шаҳри бўлган. Бу шаҳарнинг меросини унутиш адолатданми? Хуллас, олимлар бу борада баҳслашади, бири тан олган ёндашувни иккинчиси тан олмайди, вазиятга қараб ёндашувини ўзгартиради. Фан мана шундай ишлайди. Конкрет шаҳарнинг конкрет ёши эса тарихийдан кўра кўпроқ сиёсий масала, унга депутатлар ва кенгашлар, юбилейлар орқали расмий мақом берилади. @AsanovEldar
Show all...
👍 39🤔 13 4🔥 4
01:19
Video unavailableShow in Telegram
Stand Up — кулги ортидаги ҳақиқат. Одамлар кулаётганида, улар аслида энг аччиқ ҳақиқатларни осон қабул қилади. Шуниси билан ҳам бу формат жозибадор. Охирги пайтлар бизда ҳам шу форматда ижод қилувчилар кўпайди. Улардан бири — юморист Бекзод Юсупов Plossla подкастида бу жанрнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб берди. Тўлиқ подкаст: https://youtu.be/mFxvCWRsOhA
Show all...
IMG_7580.MP46.91 MB
👍 10 4 1
Ҳаётий ҳикоя. Ҳаётий бўлгани учун ҳам энг пафосли, драматик жойда тугамаган, хулосани ҳам ҳар хил қилиш мумкин. Халқаро конференция. Ўзимизда. Кўпчилик — ўз олимларимиз: тарихчилар, археологлар, тилшунослар, манбашунослар. Хориждан бир гуруҳ меҳмонлар келган. Россияликларнинг катта гуруҳидан ташқари, яна бир гуруҳ европаликлар ва бир турк олимаси бор. Конференциядан сўнг тантанали зиёфат уюштирилди. Олимлар чақчақлашиб, овқатланиб, тостлар айтди. Бир қувноқ ўзбек олими даврабошилик қилиб, ҳаммага сўз навбати бериб турди. Навбат Европадан ташриф буюрган бир ҳурматли олимага (адашмасам ўз институти директори эди) келди. Унга навбат беришдан олдин бизнинг олим "ўзбекларда аёллар алоҳида қадрланади, эъзозланади" деб айтиб ўтди. Европалик олима миннатдорлик билдириб, сўз навбатини олди. Ва шундай деди: "сиз ўзбекларда аёллар қадрланади, эъзозланади дедингиз. Лекин мен бир нарсага эътибор бердим: конференция давомида фақат институтда ишлайдиган ёш қизлар меҳмонларга чой дамлаб, қуйиб, узатиб турди, йигитлар бу ишни қилганини кўрмадим. Хизматда фақат қизлар бўлди". Ҳикоя шу ерда "ауф" бўлиб тугаши мумкин эди. Лекин ҳарқалай олимлар давраси. Олимимиз меҳмонга жавоб берди: "гапингиз тўғри. Қизлар меҳмонларга хизмат кўрсатди ва бу ҳам бизнинг одатимиз. Лекин йигитлар бекор ўтирди дегани эмас. Бизда маросимларда ва меҳмон кутишда меҳнат ўзига хос тақсимланади ва қизларга одатда жисмоний қийинчилиги камроқ ишлар топширилади. Йигитлар бозорлиқ қилиб келди, ош дамлади, жой тайёрлади, ҳозир ҳам тепамизда бел боғлаб турибди, сўраганимизни югуриб бориб олиб келяпти. Шунчаки уларнинг меҳнати орқа фонда ўтди, сиз кўрмадингиз". Мана шунақа, маданий контекстларга бой ва жуда чиройли баҳсча бўлган эди. Ким ҳақ, ўзингиз хулоса қилинг. @AsanovEldar
Show all...
👏 75👍 27 13🔥 10
01:04
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбеклар дунёни эгаллаганда нима бўларди? "Бирор ўзбек Америкада кўтарилиб, сенатор, олигархга айланса, биз ҳам фойдаланардик". Аслида бу ҳақда бир неча бор гапирилган. Хорижда ўзбеклар кўпайиб, кучайиши Ўзбекистон лоббиси шаклланиши демакдир. ▶️ https://youtu.be/QMudfWICJ5o
Show all...
IMG_2391.MP45.36 MB
👏 22 4👎 2🗿 2
01:00
Video unavailableShow in Telegram
Маҳалла — ўзига хос институт. У антропологиядагикичик миқёсли жамият тушунчасига тўғри келади. Уни институционаллаштириш ҳаракатлари кимгадир ғалати туюлиши мумкин, лекин у ҳар биримизнинг ҳаётимизда катта ўринга эга. “Менинг маҳаллам” фильмида бу институтнинг ана шунддай аҳамиятини бадиий воситалар билан очиб беришга ҳаракат қилинган. Бугун Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим. Бадиий картина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика маънавият-маърифат маркази ва “Ўзбекфильм” ДУК ҳамкорлигида суратга олинган. Фильм бугунги кун учун камёб мусиқали комедия жанрида. “Менинг маҳаллам” умуммиллий миқёсда — мамлакатнинг барча вилоятларида бир вақтда намойиш этилди. Фильм анча қизиқ ва таъсирли олинган, залда кулги ва қарсак кўп янгради. Уч-тўртта сюжет чизиғидаги қаҳрамонлар маҳаллада учрашиб, тақдирлари кесишиши яхши ўйланган. Шунингдек, “Маҳаллада дув-дув гап”га яққол аллюзиялар бор. Фильмда камчиликларам бор албатта, лекин улар ҳақда кейинроқ гаплашармиз. Бугун эса кино ижодкорларини муваффақиятли премьера билан табрикламоқчиман. @AsanovEldar
Show all...
12.79 MB
👍 27🤔 7 5🔥 3