en
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Open in Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
147 769
Subscribers
+34424 hours
+2 0747 days
+630 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ФИРИБГАРНИНГ АХЛОҚИ ТУЗАЛАДИМИ? Cтивен ака Спилберкнинг эски бир киносида ўспирин бош қаҳрамон бутун дунёни алдаб, ашинча саргузашт ва пулга эга бўлади. Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги апрс Усмонов Шоҳруҳбек шу кинони кўрганми, йўқми – номаълум. Лекин унинг жиноят саргузашти ўша сюжетни эслатади. 1999 йилда туғилган Усмонов Шоҳруҳбек “Гениус счоол Термиз” ўқув марказининг иш юритувчиси. У бир қиз билан севишиб, заволлини алдаб Термиз прокуратураси ходими эканлигига ишонтирган. Қиз эса апрс йигитига Iphone 16 pro max телефонини олиб берган. Тўлов қарз эвазига, кредит қизнинг зиммасида. Йигит телефонни олиши билан ғойиб бўлган. Навбатдаги жиноятлар ўқув марказида содир бўлди. Усмонов Шоҳруҳбек таниш-билишларига ўзини ўқув маркази директориман деб таништириб юрди. Шу кимсалардан бирига ўқув марказдаги интерактив электрон доскани 24 миллионга сотиб юборди. Кейин эса майдалашиб ўтираманми дея ўқув марказдаги қўлга илинадиган барча жиҳоз ва техникаларни кўтарасига бир мижозга сотиб юборди. Жами 10 дона кондиционер, 1 дона электрон доска, 1 та комютер ва 4 телевизор 97 миллион сўмга нархланган. Апрс шу орада ўқув маркази жойлашган бинони ўзиники деб, учинчи қаватга ижарачи мижоз топиб 7 миллон ижара пулини олишга ҳам улгурди. Ангор туман суди ёш ва умидли жиноятчи Усмонов Шоҳруҳга 1 йил 4 ой 24 кун давомида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😁 75 61🤬 25👍 6😱 3
⚡️⚡️⚡️Хоразм вилоят ИИБнинг Жасур исмли ходими 17 декабр куни 30 минг АҚШ долларини пора сифатида олаётган пайтда қўлга тушган. Жасур ер майдонини олиб бериш эвазига Жасур ўз танишларини воситачи сифатида ишга солган. Бу ходим олдин ҳам қамалиб чиққан ва оқланиб ишга тушгани айтилмоқда. Кўр ҳассасини иккинчи марта йўқотди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😁 114 34🤬 22👍 13🤯 3😱 3😢 1
⚡️ БУХОРО ВИЛОЯТ КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ҚЎЛ ТЕЛЕФОНЛАРИ ТЎЛИҚ ТАҚИҚЛАНДИ Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг 2025 йил 15 декабрдаги 258-сонли буйруғи билан тиббий ходимларга иш вақтида қўл телефонларидан фойдаланиш тўлиқ тақиқланди. Мазкур қарор жамоатчилик ва мутахассислар орасида кескин саволларни келтириб чиқармоқда. Буйруққа кўра, тиббий ходимлар бемор қабул қилиш, муолажа ўтказиш ва тиббий манипуляциялар вақтида қўл телефонларидан умуман фойдаланмаслиги керак. Телефонлар ўчирилган ҳолда сақланиши ёки махсус белгиланган жойда қолдирилиши лозим. Қоидабузарлик ҳолатларини расмийлаштириш, далолатнома тузиш ва интизомий жазо қўллаш вазифаси кадрлар бўлими ва юристларга юклатилган. Шу билан бирга, ҳужжатда буйруқ ижроси доимий камера орқали назорат қилиниши, ахлоқ-одоб комиссиясига маълумот бериб борилиши белгиланган. Бу эса тиббий муассасада назоратнинг кескин кучайтирилганидан далолат беради. Бироқ мутахассислар эътибор қаратаётган асосий жиҳат мазкур буйруқнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқлиги масаласидир. Хусусан, Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра, меҳнат соҳасида камситиш тақиқланади. Ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган чекловларни жорий этиш камситиш сифатида баҳоланиши мумкин. Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 8-моддасида ҳар қандай ички ҳужжат ёки иш берувчининг якка тартибдаги қарори ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини амалдаги қонун ҳужжатларига нисбатан ёмонлаштирмаслиги шартлиги аниқ белгилаб қўйилган. Мутахассислар фикрича, қўл телефонларидан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш айнан шу меъёрларга зид бўлиши мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, тиббий амалиётда қўл телефонлари фақат шахсий мақсадда эмас, балки хизмат зарурати - шифокорлар ўртасида тезкор алоқа, шошилинч ҳолатлар, консилиумлар ва хизматга оид ахборот алмашиш учун ҳам қўлланади. Бу эҳтиёжни фақат стационар телефонлар билан тўлиқ қоплаш амалда доим ҳам имкони бўлмаслиги таъкидланмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
star reaction 111👍 88 57😁 24🤯 5🤬 5🔥 4 3😢 2
00:18
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ ЧОРТОҚ ТУМАНИ МАРКАЗИДАГИ КЎПРИК АҲВОЛИ Элтуз таҳририятига Наманган вилояти Чортоқ тумани марказида жойлашган кўприкнинг носоз ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, мазкур кўприкнинг қопламаси илма-тешик бўлиб ётибди, унинг ҳолати ҳам пиёдалар, ҳам автомобиллар ҳаракати учун жиддий хавф туғдирмоқда. Фуқароларнинг таъкидлашича, ушбу йўлдан туман ҳокими Илҳом Саттаров қачон охирги бор ўтгани номаълум. Мурожаат йўллаган фуқаролар масъул идоралардан ушбу ҳолатга бефарқ бўлмасликни, кўприк хавфсизлигини таъминлашни сўрашмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
Чорток куприк1.mp42.25 MB
45🤬 23😢 13😁 2🤯 2🔥 1😱 1
⚡️⚡️⚡️7 КУНГА ҚАМАЛГАН ХОТИНИНИНГ ЖАВОБИНИ БЕРДИ 18 декабрь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида қўлланган 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси бир оиланинг парчаланишига сабаб бўлди. 1996 йилда туғилган фуқаро Н.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш) асосида жазо тайинланди. Натижада суд залининг ўзида эр хотинининг жавобини берди, бир бола тирик етимга айланди. Маълумотларга кўра, суд қарори эълон қилинган пайтда Н.Д. хотинига уч талоқ берган. Шу тариқа, оддий маъмурий иш деб баҳоланган ҳолат тикланмас оилавий фожиага айланди. Ушбу маъмурий иш Ички ишлар органи участка нозири томонидан расмийлаштирилган, прокурор томонидан тасдиқланган, судя ҳукм ўқиган. Бироқ қарор қабул қилиш жараёнида унинг ижтимоий ва оилавий оқибатлари қай даражада инобатга олингани очиқ қолмоқда. Айни пайтда мамлакат раҳбарияти оила, маҳалла ва инсон қадрини давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб келаётган бир шароитда, жазони ислоҳ ва профилактикадан устун қўйиш оилавий қадриятларга зид экани таъкидланмоқда. Мутахассислар фикрича, агар суд қарорларида оила тақдири инобатга олинмаса, бундай ёндашув жамиятда ишонч инқирозига олиб келиши мумкин. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
👍 140😢 68 63🤬 27😁 11🤔 8🔥 5🎉 4 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️НАМАНГАН ИИБДА НИМА УЧУН НОРОЗИЛИК КУЧАЯПТИ? «Ассалому алайкум Элтуз. Сўнгги пайтларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси фаолияти ва унинг раҳбарияти ҳақида танқидий материаллар кўпайди. Бу ҳолатни тасодиф деб бўлмайди. Чунки ушбу тизимда қарийб 16 йилдан бери ишлаб келаётган ходим сифатида айтиш мумкинки, бугун кузатилаётган муаммолар аввалги йилларда бу қадар кескин бўлмаган. Наманган вилояти ички ишлар органлари учун ҳар доим кадрлар мактаби ҳисобланган. Бу ҳудуддан кўплаб тажрибали раҳбарлар етишиб чиққан, улар орасида мамлакат миқёсидаги юқори лавозимларда ишлаган шахслар ҳам бор. Шу нуқтаи назардан қаралганда, бугунги ҳолат вилоят салоҳиятига мос келмаяпти, деган фикр ходимлар орасида тобора кучайиб бормоқда. Айрим раҳбарлар фаолияти даврида шахсий таркиб билан ишлаш, ички тизимни сақлаб қолиш ва уни ривожлантириш масалалари етарли даражада эътибор марказида бўлмади. Илгари шаклланган ишлаш механизмлари изчил қўллаб-қувватланмади, натижада тизим аста-секин заифлашди. Кейинги текширувлар вақтида аниқланган камчиликлар ҳам айнан шу жараённинг оқибати сифатида баҳоланмоқда. Кейинги йилларда вилоятга тайинланган раҳбарлар фаолияти ҳам ходимлар хотирасида сезиларли ижобий ўзгаришлар билан боғланмаяпти. Шахсий таркиб билан ишлаш, жамоани бирлаштириш, хизмат самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар етарли даражада сезилмаган. Айрим раҳбарларнинг вилоятдаги фаолияти вақтинчалик тус олгани, кейинчалик эса бошқа лавозимларга ўтиб кетгани тизимда узлуксизлик йўқолишига сабаб бўлган. Айни пайтда ҳам кадрлар сиёсати билан боғлиқ саволлар кўпаймоқда. Ходимларни лавозимларга жойлаштиришда тажриба ва соҳавий билим эмас, бошқа омиллар устун келаётгандек таассурот уйғонади. Натижада ўз соҳасини яхши биладиган мутахассислар бошқа йўналишларга ўтказилмоқда, бу эса хизмат сифатига бевосита таъсир қиляпти. Ички ишлар тизимида эса айнан узлуксизлик ва мутахассислик энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Наманган вилоятидаги ички ишлар органларида ишлаган ва ишлаётган кўплаб ходимлар бу ҳолатдан норози эканини очиқ айта бошлади. Вилоятда тажрибали ва билимли кадрлар камайиб бораётгани, ёш ходимлар эса етарли устозликсиз қолиб кетаётгани ҳақида хавотирлар билдирилмоқда. Бу жараён давом этса, тизимга бўлган ишонч ҳам, унинг самарадорлиги ҳам пасайиши мумкин. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун Ички ишлар вазирлиги томонидан Наманган вилояти ИИБ фаолиятини чуқур ва холис ўрганиш, кадрлар сиёсатига танқидий ёндашиш ва жойларда мавжуд салоҳиятдан тўғри фойдаланиш зарур. Бу мурожаат кимнидир айблаш учун эмас, балки ички ишлар органларининг обрўсини сақлаб қолиш ва уни янада мустаҳкамлаш ниятида билдирилмоқда. Яхши ўзгаришлар бўлишига умид қиламиз ва сабр билан кутиб қоламиз.» 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
97👍 28😁 12🤔 7🔥 5🤯 4😢 2🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ДЕНОВДАГИ ЙЎЛ ҚЎРҚИНЧЛИ ТУШГА ЎХШАШДИ Бу йу‌л Сурхондарё вилояти Денов туманида жойлашган. Давлат балансидаги Д 171 йу‌налишнинг энг абгор ушбу қисми 45-55 километрга тўғри келади. Аҳоли асфалт кутмай ҳам қўйган. Улар бир неча бор мана шу йўл кесмасига шағал тўкишни сўраб ҳокимликка мурожаат қилишди. Мутасаддиларнинг баҳонаси ўзгармас: йўлни таъмирлашга бюджетда маблағ йўқ эмиш. Ўзбекистонда ёқилғи нархи рекорд даражада қиммат. Америкада ҳам бензин биздан арзонроқ ҳатто. Шу заҳардан қиммат бензин нархига акциз ва йўл солиқлари ҳам қўшилган. Бюджетда йўл учун пул йўқ дейишга уялинглар, амалдорлар. Ҳеч бўлмаса, йўлнинг пулини фестивалга сарфладик денг. Мадвазир Озод бирад олқишлаб мақтаб қўяди сизларни. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
51👍 30😁 14😢 8🤯 2🤬 1
02:12
Video unavailableShow in Telegram
ХОРАЗМДАГИ МУСТАҚИЛ ALC ТЕЛЕКОМПАНИЯСИ КАРИМОВНИНГ СИËСИЙ ҚАРОРИ БИЛАН ËПИЛГАН Таниқли публицист ва собиқ депутат Карим Баҳриев деярли икки ярим соат давом этган Лолазор подкасти охирида Ислом Каримов давридаги цензура ҳақида сўз юритиб, қарийб 25 йил ўзбек матбуоти учун тақиқда бўлган мавзу Урганчдаги Эй Эл Си телекомпаниясининг ёпилиши ҳақида илк бор гапирди.
Ака-ука Шуҳрат Бобожоновларнинг чет элга чиқиб кетишларига сабаб уларнинг ALC телевидениеси самолётнинг портлаганини кўрсатгани бўлган-да энди. Урганчда самолёт қулаган. Буни кўрсатиш мумкин бўлмаган. «Ўзбекистон Ҳаво йўллари»нинг сертификати бўлган, энг хавфсиз компания деган. Бунақа хабарлар УзАга келарди. Олдин ЎзАнинг тексти чиқиши керак эди. Қандай талқин қилиш, кимни айбдор қилиш керак? Булар съёмка қилишганда берворишган Эй Эл Си дан энди. У пайтдаги цензура сабаб олдин УзАдан чиқмаса, ҳақ сўзни чиқара олмасди. Шундан сўнг булар чет элга кетиб қолишди. Бирови «Озодлик», бирови «Элтуз» қилиб кун кўриб юришибди. Буларнинг кетишига шу сабаб бўлган
деди Карим Баҳриев «Лолазор» подкастидаги кўрсатувда. 1994 йили Шуҳрат, Ғайрат ва Қудрат Бобожоновлар Урганч шаҳрида мустақил мустақил телестудия ташкил этишган эди. Очилган кунидан буён аслида уни тугатишга ҳокимият амалдорлари томонидан кўплаб уринишлар бўлган ва ALC мустақил телекомпанияси ташкил топганидан беш йил ўтиб у тугатилган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
alc.mp480.30 MB
82👍 35😢 26🤔 12🤬 2
Photo unavailableShow in Telegram
КИТОБ ЎҚИЙДИҒОНЛАРНИ ЕЛКАСИГА ШАППОТЛАШ ЙИЛИ Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан. Ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам китоб босадиганларга чиқади дейишди. Майли, бўса шуларга бўсин. Аммо бугун бир катта ҳақиқатни билиб қолдим. Ўзбекистоннинг китоб саноати замонавий жараëндан беш юз йил орқада турибди. 500 йил! Беш юз йил олдин қоғозга босма мошина билан текст босиб муқовалаб китоб қилиб дўконда сотишган. Бугунги Ўзбекистонда ҳам шундай. Қоғозга текст босиб муқовалаб дўконга элтишмоқда. Ҳатто 120 йил олдин Хивадаги Отажон босма дойи ҳам хозиргилардан сифатлироқ муқовада китоб босган. Президенти «ўқи, ўқиш ва яна ўқишиб таша» дейдиган, давлат ҳисобидан ëстиқдай-ëстиқдай китоблар чиқадиган мамлакат замонавий китоб ўқиш тизимига интеграция бўлмаган! Бирорта ўзбекча китобни амазондан сотиб олиб киндлда ўқишнинг иложи йўқ. Ўзбек китоб саноати дунë жараëнларидан узилиб ўша Отажон босма даражасида турибди. Замонавий Отажон босмалардан бирининг айтишича, ўзбек китобини киндлга қўшиш учун камида икки миллион долларлик харажат лозим. Бу харажат йўқ. Давлат эса варрак учириш билан оввора. Буларга ҳеч ким айтмадими «замон илгарилади, ҳеч ким қоғоз китоб ўқимайди» деб. Ҳатто қўлидаги ўн олтинчи айфонидан ор қилиб югуриб бориб ўн еттинчини оладиган вазиру-вузаро «Нега халқим ҳануз ғознинг пати билан китоб ëзяпти? Нега итнинг арқа аяғи бўлиб қолдик китоб чиғоришда» деб ўйламайди. Нега? Йилнинг отини қўйишдан олдин ўйлаб кўриладиган гап бу. Мендан ойтш. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😁 86 71👍 35🤬 11🔥 6😢 4🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️Тошкентлик 27 яшар куспуруш мама рўза икки ўзбек қизни Тайландга жалаплик учун юбораëтганида Тошкент аэропортида ушланди. Куспуруш қамағда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😁 156👍 56 26 7🤬 7😢 4🤩 3😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим даргоҳининг ўқув хоналарини таъмирлаб берган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм пул маблағини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
52😁 26😱 16🤬 3👍 1🔥 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️Алиментдан қарздор ота бошқа хотинининг уйидан топилди У шаръий никоҳдаги аёлига тегишли кўп қаватли уй балконига яширинган вақтида топилган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
Қарздор ота.mp43.16 MB
😁 136😱 21 20👍 10😢 8🤬 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️Черчилни ўша гапи - ўша гап: "Коллектив ақлсизлик учун коллектив жазо лозим". Бу гапни Черчилл фашизм ўлатига чалинган Дрезденни кўрпа кўрпа қилиб бўмбалаш қарорини олганида айтганди. Кейинги воқеалар кўрсатдики яхши ўрисни ўзи йўқ. Путинизм бу ўрис ва ўзбекча гапирадиган ўрисқулларни миясини фалаж қилган. Ëппасига ақлдан озганларни ëппасига жазолаш керак. Бу Россиянинг энига ва бўйига тенг бўмба ясаб устига ташаш дегани. Фақат иккита бўмба ясаш керак. Биринчисида тирик қолган ўрис фашист, ўрисқуллар иккинчи бўмба тагида ўлиши керак. Ота эналаримиз битлаган кўрпани ëқиб юборишган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
👍 139 57😁 19🤬 12🔥 4🤯 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
МАРКАЗИЙ ОСИЁНИ ЯНА ҒУССА БИРЛАШТИРДИ 10 ёшли Қобилжоннинг ўлдирилиши — тасодифий фожиа эмас, бир ўсмирнинг қуйишқондан чиқиши ҳам эмас. Россияда сиёсатчилар ва давлат институтлари йиллар давомида шакллантириб келаётган миллатчилик муҳитининг натижаси шундай бўлди. Мактаб боласи “қайси миллатдансан?” деган саволдан кейин ўлдирилди. Демак, энди миллатчилик вакуумдаги жиноят эмас, оддий ҳолга айланган. Масалан, фашист Сергей Миронов мунтазам равишда мигрантлар ва уларнинг болалари муаммо эканини, уларга Россия мактабларида “жой йўқ” лигини айтиб келади. Миллатчилар етакчилари Вячеслав Володин ва Пётр Толстой эса тизимли равишда “бегона” деган тушунчани илгари суриб, уларни чеклаш, ажратиш, сиқиб чиқариш керак деган ғояни тарғиб қилади. Улар шовинист ғояларини катта минбарлардан бемалол айтишади, уларнинг сўзлари эса ОАВда иқтибос қилинади ва ижтимоий тармоқларда тарқалади. Шундан кейин ҳам кимдир нега ўсмирлар одамларни миллатга қараб ажрата бошлаётганига ва зўравонликни мумкин деб ҳисоблаётганига ҳайрон бўляптими? Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин гумонланувчиларнинг ижтимоий сабаблари ва профилактикасига эмас, балки миллатга урғу берганда, у ҳам шу риториканинг бир қисмига айланади. Давлат жамиятни инсонга фуқаро ёки бола сифатида эмас, “этник категория" деб қарашни ўргатмоқда. Бугунги Россия миллий сиёсати интеграцияни эмас айирмачиликни танлади. Мигрант ёшлар қўллаб-қувватланмайди, улар учун турли тўсиқлар яратилади. Ота-оналар текширувлар билан қўрқитилади. Мактабларда таҳқирловга қарши тизимли иш йўқ, аммо “мигрант таҳдиди”, “мигрантлар хавфи” ҳақидаги сиёсий шиорлар бор. Шунча ишдан кейин раҳбарлар ўсмирлар радикаллашуви ва шафқатсизлик қаердан пайдо бўляпти, деб ўзларини билмасликка олишади. Бу тизимда тожиклар қулай нишонга айланди (90-йилларда чеченлар, кейин доғистонликлар билан ҳам шундай бўлган). Улар иқтисодий жиҳатдан зарур, аммо сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум. Ижтимоий сиёсатнинг мағлубиятини, таълимдаги муаммоларни, экстремизмнинг олдини олишдаги камчиликларни тан олишдан кўра, уларни айблаш осонроқ. Шунинг учун ҳам бундай фожиалар тезда унутилади. Чунки қурбон — “ўрис эмас”. Агар тизимли муаммо тан олинса, бу Путин ҳокимиятининг жавобгарлигини тан олиш билан баробар. Депутатлар сўзлари билан қонунийлаштирилган нафрат амалга кўчади. Бугун мактаб йўлагида пичоқбозлик, эртага эса яна янги қурбон. Агар давлат кўз юмавериб, буни “алоҳида ҳодиса” деб аташда давом этса, қон тўкилиши яна такрорланади. Бунинг учун жавобгарлик фақат қотил зиммасида эмас, балки йиллар давомида бундай нафрат учун замин яратганлар зиммасида ҳам бўлади. Мени қувонтирадиган битта нарса бор. Қобилжон билан боғлиқ фожиа нафақат тожик халқини, балки постсовет ҳудудидаги бошқа миллатларни ҳам чуқур ларзага солди ва бирлаштирди. Дарду мотам бирлаштиради. Одамлар, яшаш жойи, миллати ва диндан қатъи назар, умумий ярани ҳис қилишди - гўё ўзининг яқин инсонларидан бирини йўқотгандек. Дард билан уйғонган бу ҳамжиҳатлик ҳисси вақтинчалик бўлиб қолмасин. Қобилжон хотираси Марказий Осиё халқлари ўртасида биродарликни мустаҳкамласин. Қардошмиз, биримизнинг оғриғи бошқалар учун бегона бўлиб қолмасин. (Журналист Сирожиддин Ислом) 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
245😢 113👍 35🔥 4😁 2🤯 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️Ассалому алайкум, ҳурматли Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович. Бугунга келиб маҳалла раислари ойлик маош олмаганига икки ой бўлди. Маош қачон берилиши ҳақида аниқ маълумот берилса, жуда яхши бўлар эди. Маҳалла раисларининг ҳам оиласи, рўзғори бор. Ҳозир барча маҳалла раислари оғир аҳволда қолиб, жуда қийналишяпти. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
🤬 82 39😁 35👍 32😱 10😢 9🤔 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️КИРАКАШЛАР БОЙКОТИ ЯНДЕКСГА КОР ҚИЛАДИМИ? 15 декабрь куни “Yandex” такси хизматига нисбатан оммавий бойкот эълон қилиш, яъни айнан шу куни ишга чиқмаслик ҳақидаги чақириқларини Ўзбекистондаги ҳайдовчилар қўллаб-қувватлади. Мақсад — ушбу сана орқали компания сиёсатига нисбатан норозиликни очиқ намойиш қилиш эди. Ўзбек хайдовчиларнинг таъкидлашича, бундай қарорга келишга компаниянинг тариф сиёсати, хизмат ҳақининг пастлиги ва ҳақиқий харажатларни қопламаслиги сабаб бўлган. Шу орқали улар «Yandex» раҳбарияти эътиборини муаммоларга қаратиш ва ўз талабларини билдиришни мақсад қилган. Яндекс марказларда такси бозорини деярли монополлаштириб олди. Солиқлар тўлови масаласи ҳам шаффоф эмас. Рақобатчи йўқ бўлгач истаган нағмасини чалаверади. Бу бойкот давомли бўлсагина наф бериши мумкин эди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
👍 103 37😁 15😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
OТА ВА ЎҒИЛ ИС ГАЗИДАН ВАФОТ ЭТДИ Карманада ёш оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда 30 ёшли Севдиёр Ярашев ҳамда унинг 4 ёшли ўғли Самиржон вафот этди. Оила бекаси ва кичик фарзанд шифохонада жонлантириш бўлимида. Ҳолат Сардоба маҳалласидаги 2 қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Ушбу маҳаллада 2 қаватли уйлар кўп. Элтузга келган маълумотларга кўра, ушбу “дом”лар қишда марказлашган ҳолда иситилади. 2-3 йилдан буён бу кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситишда муаммолар бўлган. Шу сабабли, у ерда яшовчи оилалар уйларини алоҳида иситиш чораларини кўришади. Бу эса бир оилани пароканда қилди. Кармана тумани ҳокимлиги бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😢 174 44🤬 17😱 5👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
БУХОРОДА АСРГА ТАТИЙДИГАН ЎҒРИЛИК Ярим тун. Бухорога Чоржўйдан дайдиб келадиган қанжиқ итларнинг совуқдан инграб улигани узоқ узоқлардан эшитилади. Бирдан “дод” овози эшитилди. Нима кўп - додлаган кўп. Кимнидир эри урган, кимни эса куëви апрслик қилиб қайнатани пулини ухлатган. Ҳозир Бухорода биров додласа яна биров эътибор ҳам бермайди. Ҳаммани дарди ўзига етади. Бировди дарди билан бировди иши йўқ. Аммо бу дод-войга ҳамма йиғилди. Ҳатто Қоровулбозордагилар ҳам етиб келиб, "вай билат" деб, бош чайқаб туришибди. Колбаса ўғирланганди. Янги Ўзбекистонда одамни уйи куйса куйсин колбасаси ўғирланмасин. Дод-вой Бухоро давлат техника университети ётоқхонасидан чиқаëтганди. Разолат, қиëмат. “Сариқатул қармин ҳадий вал асрийн” дея, ëтоқхонага Миср Араб Республикасидан келиб яшаëтган араб студентлар кўзида ëш, юзида нафрат билан бақирарди. Уларнинг дод-войидаги калимани арабчанинг Қоҳира шевасида “21 асрдаги энг вахший ўғирлик” дея таржима қилса бўлади. Араб студентлардан бири 102 қилди. Бухородаги Амир Жондор Урганжийга алоқадор миршаблар авлоди бўлган ИИВ полковник ва подполковниклари шоп-шалопларини шалдиратиб, бирин кетин уч мошинда вий-вий қилиб, сиветларини яхиб, воозз этиб келиб общежитни олдида тўхташди. Уларни илк қилган иши - видеокамера тасвирларини текшириш бўлди. Мана учта ўзбек студент Миср давлатидан келган қушма таълим факультети талабаларининг колбаса, гўшт, тушёнкасини ўғирлаëтгани видога муҳрланган эди. Улар қолган нон, шакардондаги шакар ва туздондаги туздни, хуллас ейиладиган нимаики бўлса, ҳаммасини ўмаришган. “Биз бечоралар бой эмасмиз. Оддий мисрлик қашшоқ оила фарзандимиз. Бой бўлганимизда Инглторияда Ўксфўрдда ўқирдик. Ота-энамиз пенсиядан орттириб юборган пулга олган колбасани манави ўзбек ўғри бачалар ўмариб еб ютди. Разолат. Қабоҳат. Сариқатул қармин ҳадий вал асрийн”. Шу ерга келганида колбасасидан айрилган араб студентнинг овози бўғилиб кўзи ëшга тўлди. Уларга қўшилиб бутун Бухоро аҳли ерларга онтарилиб йиғлади. Ҳатто дийдаси қаттиқ қоровулбозорликлар ҳам. Учта ўзбек ўғри талабани қўлига кишан солиб ИИБга обориб ифодасини олишди. Иш судга ошди. Мисрлик талабалар "оятул курси ўқиб" колбаса ўғрилари бу дунëда жазосини топишидан умид қилишмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😁 193 109😢 25🤬 11😱 5👍 3🤩 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛА АЖРАШСА, БОЛА ФАҚАТ ОНАНИНГ БЎЙНИДА ҚОЛАДИМИ? Фуқаро Примқулов Анвар Ачилдиевич тўрт боланинг отаси. Бу эркак ажримдан сўнг тирик етим қолган бир боласининг алиментини уч йил давомида тўламай келган. Огоҳлантириш, жарима ва бошқа маъмурий чоралар кор қилмади. Ишсиз ва кўп болали ота ойига бир миллион алиментни тўламасдан, қарзи 37 миллион сўмга етди. Қумқўрғон туман суди уни бир йилга озодликдан маҳрум қилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
36😢 24👍 10🤬 6😁 3
⚡️⚡️⚡️Бугун, 2025 йил 19 декабрь куни, Афғонистонда содир бўлган 6 магнитудали зилзила кучи Ўзбекистоннинг жанубий ва марказий вилоятларида (Сурхондарёда 4 баллгача) сезилди.
Show all...
😱 20🔥 9 7👍 4