ELTUZ
Open in Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Show more2025 year in numbers

147 750
Subscribers
+9324 hours
+2 2997 days
+20930 days
Posts Archive
РИШТОНДА КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ХОДИМИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Риштон туманида кадастр агентлиги бўлими бош инспектори фуқаролардан ноқонуний пул талаб қилгани учун ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, инспектор фуқаронинг яшаш ҳудудида қўшимча ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллангани ва қурилиш қилингани учун 84 миллион сўм жарима солинишини айтган.
Шундан сўнг у фуқарога жарима қўлламаслик ва ерни қонунийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбир чоғида инспектор хизмат биноси олдида пулни қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолатда эса қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона 2025 йилнинг октябрь ойида “Фарғона сув қурилиш инвест” давлат муассасасининг маъмурий биносида 850 млн сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўтказилган шаффоф тендер танловида ғолиб чиқади.
Бироқ, ушбу давлат муассасаси бош муҳандиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, хусусий корхонада мукаммал таъмирлаш ишларини бошлаш учун рухсат бериш эвазига хусусий корхона раҳбаридан 5500 АҚШ доллари талаб қилишади. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида юқоридаги шахслар 5 минг АҚШ долларини олган вақтларида қўлга олинган.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 49👍 22😁 15🔥 2🤬 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АНГОР ТУМАН ҲОКИМИ БАЙРАМ КУНЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲАЛОВАТИНИ БУЗДИ
Ассалому алайкум, Элтуз! Сурхандарё вилояти Ангор тумани тадбиркорлари номидан мурожат йўллаяпмиз. Ангор туман ҳокими Мардонов айни байрам кунлари бизни ишдан қўйди.
Биз Ангор келажаги комплексида савдо қиламиз вилоят хокимининг топшириғи билан ҳозир бозордаги барча тадбиркорлар кўчага хайдалди. Мана икки кундирки бозорда тинчлик йўқ.
Биз ижара солиқларни ўз вақтида тўлаб келмоқдамиз. Байрам кунлари бизни қақшатиб кўчага қувса қувган ҳокимни тизгинлаб оладиган бирор ташкилот борми?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 35😁 23😱 17🤬 8👍 7🎉 5😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ОМОНАТ КИБЕРХАВФСИЗЛИК: МУАММОЛАР ОРТИБ БОРАЁТИР
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда киберхавфсизлик билан боғлиқ жиноятлар сони ва унинг оқибатидаги моддий зарар ортиб бормоқда. Ички ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда кибержиноятлар 68 баробар кўпайган. Хусусан, 2019 йилда 863 та кибержиноят қайд этилган бўлса, 2024 йилда бу сон 58 800 га етди.
2024 да умумий жиноятлар сони 132 298 тани ташкил этган ва бир неча йил ичида жиноят сони ҳар 10 минг аҳолига 28.3 дан 35.6 га кўпайди. 2024 йилда содир этилган жиноятларнинг тахминан 44.4 фоизи яъни қарийб ярмини кибержиноят ташкил этмоқда.
Кибержиноятлар асосан банк карта ва онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилган. Бу тахминан 98 фоизни ташкил этса, 60 фоиз жиноятларда зарарли ҳаволалар (malicious links) ёки программалар орқали қурилма (карта) контролини қўлга киритиш, 16 фоиз SMS-кодларни ноқонуний олиш, карта ёки мобиль иловадаги маблағларга яширинча кириш, онлайн кредит олиш, онлайн савдо платформаси (marketplace) орқали фирибгарлик ва алдамчи тижорат сайтлари орқали ўғрилик қилиш ҳолатлари кўпаймоқда
Шу фонда Ўзбекистоннинг ҳатто расмий веб-ресурслари, ахборот тизимлари ҳимояси етарли даражада таъминланмаган.
Киберхавфсизлик ва электрон хавфсизлик маданияти бўйича жамоатчилик атрофлича билимга эга эмас. Кибер жиноятлардан Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмаслиги ҳақида ҳеч ким кафолат бермайди. Аммо энг кўп учраётган шу кибер ҳужумлардан суғурталаш бўйича ҳукумат томонидан зарурий чора ҳам кўрилмаган.
Тўлов тизимлари, банклар ва молиявий тизимлар маълумотлар, мижозларни ҳимоя қилолмаяпти. Республика миқёсида ҳукумат ва масъул ташкилотлар томонидан чоралар кўрилмоқда албатта.
Масалан, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу борада медиа контентлар яратилиб ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиляпти. Аммо бу чоралар соҳадаги муаммоларни камайтирмади. Аҳоли етарли даражада огоҳ эмас. Биз шубҳа қилишни, SMS-кодларни сир тутишни, шубҳали сайт ва иловалардан ўзини чеклашни “кибер одоб” деб қабул қилишни тушунишимиз ва бу бўйича барча йўл-йўриқларни билишимиз керак. Акс ҳолда, жиноятчи учун осон ўлжа бўлиб қолаверамиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 64👍 28🤬 5🤯 2😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ШОФИРКОНДА НАВБАТДАГИ «ХАТА» ЗАПАЛ БЎЛДИ
Шофирконнинг Муғалон қишлоғида икки боланинг отаси бўлмиш мардум ўйини секс учрашувлар учун ижарага бериб келган. Ўша эски схема: жуфтлик учрашувдан олдин уй эгаси билан алоқага чиқиб нархни келишади. Сўнг кичик тадбиркор уйидан бир хонани тайёрлайди. Бу «хата» нархи – 200 минг сўм.
Тадбиркорни қўлга олиш схемаси ҳам ўша-ўша. ИИБ уйда секс отел ташкиллаштирган мардумни «подставной» мижоз орқали фош қилди.
Шофиркон туман суди бу ишсиз бечоранинг озодлигини 2 йил 6 ойга чеклади. Кечаси уйда ухлайди
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 74😁 45👍 8😢 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️НОМАРД ТЎШАКДОШ: ЁТАДИЯМ, СОТАДИЯМ
Бек барака бозорида сотувчи бўлган 26 яшар Каримқулов Иззатжон Умиджон ўғли телеграмда бир хотин билан танишиб ишқий муносабат бошлади. Йигит аёл билан бир неча марта учрашиб ўртада бўлган жинсий алоқани видеога ёзиб олган.
Сўнг ушбу видеоларни тарқатиб юбориш, аёлнинг эрига жўнатиш билан шантаж қилиб ундан 500 доллар пул олган. Орадан вақт ўтиб яна босим билан пул талаб қила бошлаган. Апрс ва шантажчи ёбир бу сафар собиқ маъшуқадан 1000 доллар пул олганида уни ИИБ ходимлари ушлади.
Чилонзор туман суди секс шантажчини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Қамағда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
02:16
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗБЕКЛАР ЧЕТ ЭЛГА ЎЗИ БИЛАН БИРГА ЭНГ ËМОН ОДАТЛАРНИ ОРҚАЛАБ КЕЛМОҚДА
Шу кунларда Чехия социал медиаси такси ҳайдовчиси бўлган ўзбек хотиннинг "майда фитибгарлик уринишини" муҳокама қилди.
Тарқалган видеода BOLT (уберга ўхшаш тизим) таксичиси бўлган ўзбек хотин нақд пул тўлаган йўловчидан буюртмани бекор қилишни сўрайди (солиқ тўламаслик учун). Чек буни хитлаб хотинни уялтиради. Бу ўзбек хотин бўлса бузуқ ўзбек тилида яна биннасалар деб ўзини оқлаб бир арава ëлғон гапиради.
Прага матбуоти бундан олдин ўз пулини ўзи ўмарган ўзбек хақида ëзган эди. Чехия турмаси қанча қанча ўзбекларни кўрди. Улар орасида ëш қизни ўлдирган қотил, фирибгар ва ўғрилар бор.
Мана шу кунларда Трамп тоға "Учинчи дунë ўлкасида яшайдиганлар ўз давлатини бўққа ботириб бўлиб шу иллатларни Америкага ўзи билан олиб келаëтгани" ҳақида гапирди.
Бузуқ соат ҳам бир кунда икки марта вақтни тўғри кўрсатади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
uzbek uber driver.mp43.41 MB
❤ 90😁 33🤬 23👍 17😢 6
00:10
Video unavailableShow in Telegram
⚡️“КЎПРИКҚУРИЛИШ” ИШЧИЛАР МАОШСИЗ, ТРЕСТ ЭСА “ҚАРЗИМИЗ ЙЎҚ” ДЕЙДИ
6 декабрь куни Элтузда Тошкентдаги “Кўприкқурилиш трести” ишчилари юборган мурожаат чоп этилди. Уларда 2024 йил декабридан буён бир сўм ҳам ҳисоб-китоб, касаллик варақаси ёки меҳнат таътили пули берилмагани айтилади. Бир йил. Кўприк қурган одамларга давлат маблағини эмас, ўз меҳнатининг ҳақини беришолмаяпти. Ишчиларнинг сўзига кўра, бормаган идора, сўрамаган эшик қолмаган. Аммо натижа нол.
“Бир йиллик маошни топиб бериш учун уларни экскаватор билан уйғотиш керак бўляпти,” деб ёзди Элтуз. Бу ҳазил эмас, ҳақиқатнинг аччиқ сояси. Чунки ҳар куни кўприклар қурилаяпти, лекин ишчиларнинг маоши ўша кўприк остида ғойиб бўлиб кетгандай.
Шу куннинг ўзида “Кўприкқурилиш” АЖ расман муносабат билдирди ва энг қизиғи, уларнинг баёнотида шундай дейилади: “Иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас.” Яъни бир йил маош олмаган ишчи бор, бухгалтерия бор, ведомость бор, шикоятлар бор, лекин трест учун буларнинг ҳеч бири “мавжуд эмас”. Улар фақат “қайси ташкилотга тегишли эканингизни айтиб” деб шарт қўймоқда. Гўё ишчилар бир йил давомида ўзини қаерда ишлаганини эсдан чиқариб қўйгандек.
Бу баёнотдан кейин Элтузга яна мактуб келди. Унда шикоятчилар ўзларини танитганлар: “Биз 67-отряд ишчилари. Бир йилдан бери ниҳоятда оддий масалалар - расчёт, касаллик варақаси, отпуск пули - бирортаси берилгани йўқ. Нахотки катта трест ўзининг қайси отряди маош олмаганини билмаса? Бу ерда бухгалтер бор, ведомость бор. Айбни қаердан излаш керак?”
Натижа шу. Бир тарафда бир йил маошсиз қолган ишчи. Иккинчи тарафда “ҳаммаси яхши, ҳеч қандай қарз йўқ” деб баёнот бериб турган “Кўприкқурилиш” АЖ.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
кукриккурилиш.mp41.87 MB
❤ 50👍 15🤬 10🤯 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️HUMANS АБОНЕНТЛАРИ: “ҚАРЗИНИ ЁПИШ УЧУН ПУЛ ЕЧИЛДИМИ?” ОПЕРАТОРДАН ИЗОҲ ЙЎҚ
Элтузга келган навбатдаги мурожаатда Humans мобил оператори абонентлари шанба куни соат 18:28 да карталаридан ноконуний равишда пул ечилганини айтмоқда. Даъво қилнишича, хизмат кўрсатувчи компанияга мурожаат қилингандан кейин “бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бера олмаймиз” деган жавоб қайтарилган.
Абонентлар ҳолатни тасодиф деб қабул қилмаяпти. Улар Humans бу амалиёт соҳадаги ўз қарзларини ёпиш учун қилинган найранг бўлиши мумкинлигини айтиб, вазиятни текширишни сўрамоқда.
Уларнинг сўзига кўра, ечилган пулларнинг қайси хизматга кетгани, нега оммавий равишда содир бўлгани ва нима учун оператор тушунтириш беришдан бош тортгани номаълум.
Шу ўринда савол туғилади абонентлар пулларининг оммавий ечилгани техник хатодирми ёки ҳақиқатан ҳам “ёзилмаган қарз”ни халқ ҳисобидан тўлаш амалиётими?
Элтуз мазкур даъвони халқ номидан назоратга олишини маълум қилади ва Humans-дан очиқ жавоб кутади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 57👍 29🤬 16🤯 10😱 8😁 6
⚡️СУДЬЯ САЙЁР ҚАБУЛДА ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАКМИ?
Бухоро туманлараро фуқаролик суди судьяси Давлат Туробович Ҳакимов Бухоро шаҳар ҳокимлигининг сайёр қабулида иштирок этибди. Қабул давомида 21 нафар хотин-қиз – мол-мулк, мерос, ажрим, соғлиғини тиклаш ва ногиронлик гувоҳномасини расмийлаштириш каби масалаларда йўл-йўриқлар берибди.
Фуқаролик процессуал Кодексининг 8-моддаси ва “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига асосан тарафлар, яъни фуқаролар ва ташкилотларнинг қонун ва суд олдида тенг эканлиги белгиланган. Судья мол-мулк, мерос, ажрим, соғлиғини тиклаш ва ногиронлик гувоҳномасини расмийлаштириш каби масалаларда учрашувлари судьянинг айнан уларга йўл-йўриқлар кўрсатиши қарама-қарши тарафдагиларнинг эса, суддаги имкониятини кескин пасайтиради. Бу бўлиб ўтадиган судларда нотенгликни юзага келтиради.
Шунингдек, судьянинг холислиги йўқолади. Мазкур тадбирда иштирок этган судья Бухоро туманлараро судида иши кетаётган ва айнан шу судга мурожаат қиладиган фуқаролар билан фаол мулоқотда бўлди, муаммолари юзасидан ўз фикрларини билдирди. Ўз-ўзидан, бу судья сифатида у мулоқотда бўлган фуқаролар муаммоларига доир суд ишларини холис олиб боришига тўсқинлик қилади.
Бундан ташқари, судья Давлат Ҳакимовнинг мустақиллиги сўроқ остида қолди. У қабулда булган фуқароларга суд ишлари юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатишда ташаббускор бўлди дейиш мумкин. Табиийки, судья фуқароларга муаммоларига (мерос, мулк, ажрим ва х.к) оид суд ишлари юзасидан тегишли кўрсатмалар беради.
Судья ушбу хатти-ҳаракати билан “Судьялар одоб кодекси”ни бузди. Тадбирда иштирок этган судья иштирокчи фуқароларнинг муаммоларига, яъни мерос, мулк, ажрим ва бошқа холатлар бўйича суддаги иштирок масалаларида ўз фикрларини билдирганлиги Бухоро вилоят судининг телеграм каналида эълон қилинган мақоласи бу ҳолатга исбот.
Бу вазиятда судьянинг муайян суд ишлари юзасидан маслаҳат бериши конун талабларига зид. Чунки, тадбирда иштирок этганларнинг барчаси айнан Бухоро туманлараро судидаги ўз муаммосини айтади. Фикр билдираётган судья гарчи ўша ишга алоҳида тўхталмай, умумий мазмунда гапирсада, барибир амалда ўша иштирокчига маслаҳат берган бўлади. Натижада, судья “Судьялар одоби кодекси”нинг 13-моддасини қўпол равишда бузди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 80😁 20👍 17🤔 6🤬 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️НКМКДА ФОЖЕА ВА УНДАН ҲАМ ОҒИРРОҚ АДОЛАТСИЗЛИК
Пахтачи туманида яшовчи Ҳасан Эргашевнинг бошига тушган мусибатга тоғ ҳам бардош бераолмаса керак. Унинг яккаю ёлғиз фарзанди иш жойида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли бевақт оламдан кўз юмди. Ўғил уйлантириш тараддудини бошлаган онаизорнинг сарпо-суруқлари ҳам эгасиз қолди.
Бахтсиз ҳодиса туфайли фарзанддан айрилиш - инсон умридаги энг оғир синовлардан бири. Бундай машъум кезларда иймонли инсонлар марҳумнинг яқинларига далда бериб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга интиладилар. Вафот этган шахс меҳнат фаолиятида бўлгани ва унинг ўлими иш жойидаги бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ бўлса, қонунчилик ҳам иш берувчи зиммасига қатор жавобгарликлар ва моддий мажбуриятлар юклайди. Аммо амалиётда баъзи инсофсиз иш берувчилар қонун талабларини бажармаслик, уни четлаб ўтишга уринаётгани кузатилмоқда.
Бунга Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятида содир бўлаётган воқеалар яққол мисолдир.
Ҳасан Эргашев ўғлининг иш жойида юз берган бахтсиз ҳодиса тафсилотлари ва сабабларини ўрганиб чиққан комиссия хулосаси асосида тузилган далолатномани олгач, қонун билан белгиланган бир марталик нафақа пулини ва зарар тўловини расмийлаштириш мақсадида иш берувчи - Навоий кон -металлургия комбинатининг Жанубий кон бошқармаси маъмуриятига учрашди.
Низомга кўра, иш берувчи вафот этган ходимнинг яқинлари ёки манфаатдор шахсга зарур ҳужжатларни, хусусан, бир йўла бериладиган нафақа учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи ва шу асосда ҳисобланган олти йиллик даромади тўғрисида далолатнома бериши ҳамда зарар тўловини расмийлаштириш учун керакли хужжатларни тўплаш юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши керак эди.
Афсуски, коррупция ва мафиялашган бу ташкилотдан марҳумлар учун бирор ёрдам олиш ойдан илиқлик кутишдай гап. Негаки, бу ерда ҳар йили ўнлаб одамлар ер ости конларида содир бўлаётган турли бахтсиз ҳодисалар туфайли ўлиб кетаяпти.
Қонунларга оғишмай риоя қилинса, уларнинг оилаларига салмоқли тавон тўлашга тўғри келади. Шу боисдан бу ерда қонунларни четлаб ўтиш, манипуляция қилиш, ўзгача талқин этиш сингари ярамас ҳолатлар авжига чиққан.
-Ўғлингиз иш жойида эмас, балки ишлаб чиқариш жараёнида олган тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган. Шу боис унга бир марталик нафақа пули тўлашнинг ҳуқуқий асоси йўқ. Зарар тўловига келсак –у ҳали уйланмаган, бола-чақасиз, ота-онаси– яъни сиз ҳам, хотинингиз ҳам пенсия ёшига етмагансизлар,– деган важ билан отанинг аризасини рад этишди. Шу аснода, ўлганнинг устига чиқиб тепгандек, судга мурожаат қилиш зарурлигини ҳам эслатишди.
Ёлғиз фарзанд доғида куя-куя адо бўлай деган жабрдийда ота суддан адолат кутган эди. Афсуски, Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман суди, иш берувчи билан тили бир шекилли, адолат тарозисини тўғри ушламади. Ўргатилган тўтиқушдек, иш берувчининг сўзларини такрорлади, холос. Апелляция ва тафтиш инстанциялари ҳам фарзандининг вафоти туфайли бир йўла бериладиган нафақа пули ҳамда зарар тўловини ундириш бўйича даъво аризасини қаноатлантирмадилар.
Дарвоқе, суд жараёнлари шу қадар юзаки ўтказилганки, даъвогарни чалғитиш мақсадида бир марталик нафақа ва товон пули атрофида мавҳум фикрлар юритилган, холос. Холбуки, бир марталик нафақа ва товон пулининг аниқ миқдорлари мавжуд. Хусусан, бир марталик нафақа пули вафот этган ходимнинг олти йиллик даромади– 1.525.325.000 сўмни, товон пули эса ҳар ой учун камида 10. 000.000 сўмни ташкил этади. Суд адолатли қарор чиқарганда эди умиди сўнган ишсиз ота ва касалманд онанинг мусибати бир оз бўлса-да енгиллашган, моддий таъминоти изга тушган бўлармиди?
Хуллас, ёлғиз ўғлидан-келажагидан, боқувчисидан ажралган Ҳасан отанинг белини мусибат бир буккан эди, суддаги адолатсизлик иккинчи бор букди. Энди у додини кимга айтсин? Олий суд эшитадими ёки қонунларнинг ҳамма учун бир хилда ишлашини назорат қилувчи Бош прокуратура?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 124🤬 53😢 38🤯 4👍 3⚡ 2😱 2😁 1
⚡️“БАНКИР ҲОКИМНИНГ ЗОВУР УРУШИ”
Фарғона вилояти Учкўприк туманида бир неча ойдан бери аҳоли орасида бир мавзу муҳокамаси тўхтамаётир. Бу зиддият ниҳоятда содда: туман аҳолиси учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган зах қочириш зовури кўмиб ташланди.Саволга жавоб эса янада ғалати манзарани очади. Туман раҳбари Қодиржон Эркабоев ўзининг банкчилик йилларида шаклланган “банкирча” услубини ҳокимликка ҳам олиб кирган, қонунни айланиш, тартибни чекиниш, ўз манфаатини ҳимоя қилиш каби одатлар ҳокимлик муҳитининг бир қисмига айлангани кўринади.
Эркабоев банк соҳасидан келгани сир эмас. Банкдаги ҳар бир ҳаракатни ҳисоб-китоб билан бажариш, тизимдаги ҳар бир заиф нуқтани топиб, ундан фойдаланиш одати одамнинг тутумини белгилаб қўяди. Учкўприк аҳолиси унинг бу одати ҳокимлик лавозимида ҳам ўзгармаганини айтишмоқда. Қонун ва электрон тартиблар устидан шундай осон ва жон ҳолатда ўтиладики, ҳатто тизимнинг ўзи ожиз қолади. “Банкир” феъли тумандаги давлат бошқаруви услубига айланган.Муаммонинг марказида турган зовурни кўмиш воқеаси эса одамлар ғазабининг энг кучли сабаби. Бу иншоот - аҳоли соғлиғи учун зарур бўлган гидротехник объект. Зовур сувни чиқариб туриши керак, тупроқнинг намлигини меъёрда сақлайди, уйлар йўғон сув остида қолмаслигининг кафолати. Лекин туман ҳокими бу иншоотни ўзбошимчалик билан кўмдириб, ўрнига фақат номига сув ўтказувчи палитилин труба қўйдирган. Бу ерни сақлаб қолиш, ҳокимнинг айрим шериклари билан боғлиқ “банкирча” келишувлар борасида халқ орасида турли тахминлар айланмоқда. Зовур эса ҳозир ташландиқ ҳолатда, ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолда ётибди.
Аҳоли бу ишлар фақат ҳокимнинг ташаббуси билан амалга ошмаётганини, туман прокурори бу жараённи ё кўрмасликка олганини ёки унга имкон бераётганини айтишмоқда. “Прокурор қўллаб турибди дейиш тўғри бўлади”, дейди фаоллар.Жойдаги назорат органи ўз вазифасини бажармаса, ҳоким учун қонун қобиғи йўқолади. Шунинг учун ҳам бу ишда қонун бузилиши оддий маъмурий хато эмас, тизимли муаммо экани кўринади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу иншоотни қайта тиклаш ҳақида топшириқ берганига қарамай, Учкўприк ҳокими бу буйруқни бажаришга шошилмаяпти. Аксинча, топшириқни амалга ошмаслиги учун қайсидир йўлларни излаётгандек туйилади. Президент аҳоли соғлиғи, экологик хавфсизлик ва тоза ҳавони таъминлашни шахсан назорат қилиб турган бир пайтда, туман марказидаги мактаблар ва давлат муассасалари атрофида шундай ҳолат юзага келаётгани одамларнинг нафратини янада кучайтираяпти.Фаоллар “агар ҳоким халқни халқ деб билса, бундай ёндашувга бормасди” дейишмоқда. Аҳолининг манфаати устувор бўлган бошқарувда ҳоким авваламбор хавфни бартараф қилади, кейин ер масалаларини муҳокама қилади. Лекин бу ерда ҳаммаси тескари кетган. Чунки банкирлик махорати қонун устуворлигидан устун келган.
Учкўприкда ишсизлик масаласини сунъий равишда яхшилаб кўрсатиш ҳолатлари, бандлик бўлими ходими Дилшод Далиев томонидан очиқланган фактлар, бугунгача эътиборсиз қолгани ҳам шунга ишора. Ҳокимиятда сиртдан бошқа, амалда бошқа тизим шаклланган. Халққа бошқача кўринади, лекин ички жараёнларда банкирча ҳисоб-китоб устун туради.Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ҳолатни ўз назоратига олади, халқ соғлиги учун муҳим бўлган иншоотни тиклаш бўйича берилган топшириқ амалга оширилишини кузатади деган умид учкўприкларда ҳалиям йўқолгани йўқ. Учкўприк аҳолиси битта саволга жавоб изламоқда: Халқ учун зарур бўлган зовур нега кўмилди ва нима учун ҳоким уни тиклашдан қочяпти? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Учкўприк тумани фаоли.mp4181.43 MB
❤ 87👍 11😁 11🤬 9🤯 2😱 2
03:27
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ТРАНСПОРТ ВАЗИРИ КИМДАН ҚЎРҚАЯПТИ?
Транспорт вазирлигида яна шубҳали қарор. 2025 йил 14 ноябрда “QO‘QON PAMIR TRANSSERVIR” корхонаси билан қонуний тарзда тузилган 1417 сонли оммавий оферта шартномаси 2032 йилгача амал қилиши керак эди.
Корхона “Найманча-Данғара” йўналишида йўловчи ташиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Ҳамма нарса қонун доирасида бошлангандай эди, аммо 3 декабрь куни шартнома тўсатдан бекор қилингани маълум бўлди. Энг қизиғи, корхонанинг ўзига бу ҳақда ҳатто хабар берилмаган.
Видеодаги адвокат Акбарали Омоновнинг мурожаатидан бу ишда яна каттароқ муаммо борлигини англаш мумкин. Ўзбекистон қонунчилигида шартнома бекор қилинаётган бўлса, тараф олдиндан огоҳлантирилиши шарт.
Бу ерда эса бу талаб йўққа чиқарилган. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, шартномани уни тузган орган бекор қилиши керак. Агар Фарғона вилояти транспорт бошқармаси битимни тузган бўлса, бекор қилиш ҳуқуқи ҳам уларга тегишли. Амалда эса бутунлай бошқа манзара кузатилди.
Шартномани Фарғонадаги бошқарма эмас, Транспорт вазирлиги инспекцияси бекор қилган. Инспекция бундай ваколатга эгами? Бу саволга ҳозирча расмий жавоб йўқ.
Шу нуқтада ҳар қандай кишида табиий шубҳа туғилади. Нега марказдаги вазирлик вилоят даражасидаги оддий йўналишга аралашди? Нима учун қонун талаблари бир куннинг ўзида, бирор тушунтиришсиз четга сурилди?
Бу қарор ортида кимдир босим ўтказганми? Агар шундай бўлса, вазирликда кимнинг сўзи қонундан ҳам устун келмоқда? Транспорт вазирлиги бир кичик корхонанинг шартномасини бир оғиз буйруқ билан йўққа чиқара олаётган бўлса, унда қонун ҳимояси қаерда қолади?
Бугун битта корхона огоҳлантирилмай шартномасидан маҳрум бўлса, эртага бошқа тадбиркор ҳам худди шу ҳолатга тушмаслигига ким кафолат беради?
Ўзбекистон ҳукуматининг тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақидаги ваъдаларини бу амалиёт қай даражада тасдиқлаяпти? Бундай ҳолатлар мамлакат имиджига, айниқса, очиқлик ва қонунийлик тамойилларига даъвогар бўлаётган “Янги Ўзбекистон” образига соя ташламайдими?
Бу саволларга энг тўғри жавобни вазирнинг ўзи, Илҳом Маҳкамов бериши керак. Нима учун шартнома бекор қилинди? Нима учун тадбиркорга хабар берилмади? Нима учун инспекция ўз ваколатидан ташқарига ўтди? Ва энг муҳими, бу қарор ортида кимнинг манфаати ётади?
Транспорт вазиридан жавоб кутамиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Адвокат Акбарали Омонов.mp467.84 MB
❤ 76🔥 15😁 12🤬 8👍 3🤯 2🤔 1😱 1
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?
Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?
https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.
Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.
Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.
Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
❤ 35👍 13😁 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
МИРЗИЁЕВ 600 ДАН ОРТИҚ МАҲКУМНИ АФВ ЭТДИ
7 декабрь куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев «Жиноят содир этгани учун жазо ўтаётган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 109-моддаси 23-банди асосида жами 615 нафар маҳкум афв этилди. Улар орасида 220 нафар шахс асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафар шахс шартли равишда муддатдан илгари озод қилинди. Шунингдек, 97 нафар маҳкумга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди. 175 нафарга эса озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилди.
Афв этилганлар орасида 9 нафар хорижий фуқаро, 29 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 23 нафар эркак, 30 ёшгача бўлган 264 нафар шахс (улардан иккитаси ноболалар) ва фаолияти тақиқланган ташкилотларда иштирок этган 9 нафар шахс бор.
Афв этилганларни оиласига қайтариш, уларга ижтимоий мослашувда кўмаклашиш, меҳнатга жалб этиш, соғлом турмуш тарзига ўтказиш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига ёрдам бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга топшириқ берилди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 143❤ 124🔥 28🤬 21🤔 5😢 3🤯 2
00:12
Video unavailableShow in Telegram
ИШАНОРИЛАР....
ronaldo uzbekistan.mp41.89 MB
😁 360👍 100❤ 28🔥 13🤩 7🤯 6🎉 6😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️УЮШГАН ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ ҚОРА МОЛ ЎҒРИЛИГИ
Хатирчи қир тепаликларида чорва ўғрилари изғий бошлади. Бекорчи ва қашшоқ бўлган 26-22 яшар тўрт нафар ўғри йигит яйловда қаровсиз қолган қўй-қўзиларни, ҳўкиз-бузоқларни пайдарпай ўғирлаб юришди.
Йигитлар қора молни битталаб ўғирлаб Ласетти мошинга босиб бозорга олиб бораверди. Навбатдаги ўғирликдан кейин Каттақўрғон молбозорга олиб борилган ҳўкизнинг оёғи синди. Бу молга талабгор чиқмагач, ўғрилар уни бошқа бозорга олиб бориб, ўғирланган эканини айтиб 3 миллион 500 мингга пуллашди.
Харидор эса бу ўғриларни видеога олиб ИИБга мурожаат қилиб юборди.
Зарафшон шаҳар суди йигитларни 3 йилдан 5 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаш шартини қўйди.
Уюшган ўғрилар қамағда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 72👍 42😁 18🤯 8😢 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ МАНТИҚСИЗ ЖОНБОЗЛИГИ
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Президентнинг Сирдарёга ташрифи ортидан ортиқча ташаббускорликка берилди.
Зулайҳо Маҳкамова 5 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сирдарё вилояти Оила ва хотин-кизлар бошкармаси ходимларини дам олиш кунлари ишга сафарбар қилди.
Маҳкамованинг топшириғи эса жуда мантиқсиз:
«Дам олиш куни барча ходимлар чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллаларга юборилди. Тадбиркорларга ижарага ер олиш, аёл шогирд олишни тарғиб қилиш керак. Мантиқсиз, бефойда машғулот» – дейди ходимлар.
Маҳкамова ташаббуси билан Оила ва хотин-қизлар бўлимидаги бош мутахасслари иш ставкасини 0,5 ҳажмга туширилди. Тизим ходимлари бемаъни топшириқлар кўпайиб, реал даромад тушиб кетганидан шикоятчи.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 119❤ 70🤬 38👍 32🔥 9😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️БУХОРО ПЕДИНСТИТУТИ РЕКТОРИ ҚОНУНДАН УСТУН
Бухоро давлат педагогика институтига 2023 йил сентябрда вақтинча ректор сифатида тайинланган Баҳодир Мамуров фаолияти атрофида кескин норозилик кучаймоқда.
Жамоанинг хабар беришича, Мамуровнинг бошқарув услуби фитна, манфаат гуруҳларини яратиш, ходимларни бир-бирига қарши қўйиш ва қонунбузарликдан иборат.
Манбага кўра, Мамуров институтга ўзига яқин, малакаси талабга жавоб бермайдиган шахсларни юқори лавозимларга жойлаштирган. Бюджет пулларининг мақсадсиз сарфи ҳам ортиб бормоқда.
Хусусан, ходимлар ва талабалар учун шароит яратиш ўрнига, раҳбарият ўзи учун 600 квадрат метрли кўркам хона, дам олиш ҳудудлари ва хизмат хоналари ажратиб олишди.
Бошқа томонда эса ўқув аудиториялари таъмирсиз ҳолда қолган.
Мамуровнинг институтда қўрқув муҳити яратгани, эътироз билдирган ходимларга босим ўтказаётгани жамоани бездирди.
Вақтинча ректор вазирликдаги айрим мансабдорлар томонидан ҳимоя қилинаётгани, шу боис расмий шикоятларнинг ҳам самара бермаётгани ҳақида иддаолар мавжуд. Демак, вазирликдан келган ҳар қандай текширув барибир беҳуда бўладими?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 82🤔 28🤬 17😱 10😁 7🤯 4👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ШАҲНОЗА СОАТОВА: ЎЗБЕК ТИЛИ – БАРЧАМИЗНИ БИРЛАШТИРУВЧИ НУҚТА
Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ва элатлар бизнинг бойлигимиз саналади. Ўзбекистоннинг ягона халқи учун фуқаровий ўзлик, тил ва маданиятни ривожлантириш ҳам табиий эҳтиёж.
Бугун Қонунчилик палатасида Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси Қаҳрамон Сариевнинг ахбороти тингланди. Унда “Ўзбекистоннинг ягона халқи” ғояси тилга олинди.
Менимча, бу бизни бирлаштирувчи ва ривожлантирувчи яхши миллий ғоя сифатида ҳам эътиборга лойиқ концепция.
Баъзида айрим фаоллар билиб-билмай миллатлараро тотувликка ёмон таъсир кўрсатувчи чиқишлар қилиб қўйишади. Бу борада жуда эҳтиёт бўлиш лозим, чунки миллатлараро тотувлик ҳар биримиз учун керак, бу – тинчлик ва барқарорлик масаласи.
Агар бизни бирлаштирувчи омиллар ҳақида сўрашса, мен биринчи бўлиб “Ўзбек тили барчамизни бирлаштирувчи омил” дейман, ҳар биримиз давлат тилини мукаммал билишимиз бизни давлат ва жамият ҳаётида янада фаол иштирок этишимизга имкон беради.
Қаҳрамон Сариевнинг ахборотида айтилишича, сўнгги йилларда юртимизда “Давлат тили бирлаштиради” деган ғоя асоси ўзбек тилини ўргатиш курслари кенгайтирилаётган экан. Мана шу тўғри йўл.
Бугунги миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик сиёсатининг йўналиши ана шундай либерал инсонпарварлик томон кетаётгани мени қувонтиради. Шу йўналишдан давом этавериш керак.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 86👍 41😁 9🤬 6🤔 2🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️СОБИҚ ХОТИННИ СЎКИШ – ЖИНОЯТ
Шофирконлик эркак собиқ хотинини ҳақоратлагани учун иккинчи марта судланди.
Эркак тўрт боласини кўргани, уларни уйга олиб кетгани борганда хотин тўсқинлик қилган. Болалар касал, бериб юборолмаслигини айтган. Бунга жавобан эркак уни оғир ҳақоратлар билан сийлади.
Аввал ҳам собиқ хотинини ҳақоратлагани учун судланиб 680 минг сўм жаримага тортилган эркак бу сафар 6 ой ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 58❤ 38🤬 19😁 15🤯 7😱 7🤔 5😢 2🤩 2
