en
Feedback
ELTUZ

ELTUZ

Open in Telegram

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
147 752
Subscribers
+9324 hours
+2 2997 days
+20930 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ҚАМЧИҚ АВТОЙЎЛИДА УЧ ЙИЛЛИК ҚАРЗ ВА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР ҲАҚИДА Элтуз таҳририятига Қамчиқ автойўл ташкилотида сўнгги уч йил давомида йиғилиб қолган йирик қарздорлик, молиявий шаффофликнинг бузилиши ва ишчи-хизматчилар манфаатларига зид ҳолатлар ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаатда келтирилишича, корхонадаги вазият иқтисодий барқарорликка, ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдирмоқда. Мурожаат муаллифининг таъкидлашича, ташкилотда бажарилмаган ёки тўлиқ бажарилмаган ишлар “бажарилди” деб кўрсатилиб, давлат маблағлари ноқонуний равишда чиқариб юборилмоқда. Шу билан бирга, техникаларга ажратилган ёқилғининг бир қисми механизаторлар, бўлим бошлиқлари ва ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали қора бозорга чиқарилаётгани айтилган. Натижада бутун Қамчиқ довонида автойўл таъминоти ноқонуний схемалар орқали юритилаётгани қайд этилган. Молиявий юкламани янада оғирлаштираётган ҳолатлардан бири сифатида техникалар масаласи кўрсатилган. Мурожаатда айтилишича, корхона техник базаси етарли ва ҳатто ортиқча бўлишига қарамай, ойига 100 миллион сўмдан ортиқ ҳақ тўланадиган ижара техникалар сони кўп. Маблағ тушган тақдирда ҳам қарздорликни ёпиш ўрнига, раҳбарият уни техника ижарасига сарфламоқда. Бу эса солиқ, электр ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзларнинг ошиб кетишига сабаб бўлган. Ҳатто айрим техникалар Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан тортиб олингани, Жиззах вилоятида ҳам техникалар МИБ тасарруфида тургани билдирилган. Давлат харидлари билан боғлиқ ҳолатлар ҳам танқид остига олинган. Мурожаатда келтирилишича, айрим объектлар бўйича ишлар аукцион орқали хусусий фирмаларга берилган бўлса-да, амалда ишларни корхонанинг ўз ишчилари ва техникалари бажарган. Бунга Жиззахдаги кўприк ва Ангрендаги Қорабоғсой кўприги мисол қилиб келтирилган. Энг оғир ҳолат эса ишчи-хизматчилар ҳаётида акс этмоқда. Мурожаатга кўра, сўнгги уч йилда оддий ишчиларнинг ойлиги оширилмаган, айни пайтда раҳбарлар ва бўлим бошлиқларининг маоши йил сайин кўтарилиб, айрим ҳолларда 20 миллион сўм ва ундан юқори даражага етган. Уч йилдан бери “картошка пули” берилмаган, бу йил эса ёзги ва қишки пойабзал билан ҳам таъминланмаган. Кеча бўлган кучли қор ёғиши пайтида ишчилар тешик ва йиртиқ сапокда, икки сутка давомида лой ва қум-тўз аралашмаси ичида, самосвал бортларида ишлашга мажбур бўлгани таъкидланган. Мурожаат муаллифи ушбу ҳолатлар ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф солаётганини, корхонада молиявий барқарорлик йўқолиб бораётганини билдириб, ваколатли идоралардан Қамчиқ автойўл ташкилотидаги вазиятни назоратга олишни сўраган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
65😢 25🔥 10 6🤔 3😱 2👍 1
00:25
Video unavailableShow in Telegram
⚡️УМРА "ВАСВАСАСИ"ДАН ФОЙДАЛАНИБ ХАЛҚНИ ЛЎХ ҚИЛГАНЛАР ЖАЗОЛАНДИ Навоий ва Наманган вилоятида лицензияси бўлмаса ҳам "Умрага" обориб обекламан деган мошенник, дин тужжори фирмалар аниқланиб жазоланди. Текширувлар чоғида Навоийдаги “PANORAMA TRAVEL” ва “SHAFFOF KICHIKSOY” МЧЖлари лицензиясиз Умра хизмати таклиф қилиб келаётгани аниқланди. Наманганда эса “Umra Ihlos Sardor domla”, “YUKSAK AHSAN travel” ва “Express Parvoz Milliy sayyohlik Operatori” каналлари орқали шундай реклама тарқатилгани маълум бўлди. Ўзбекистонда Умра сафарини ташкил этиш ҳуқуқига эга қонуний компаниялар сони ҳозирча 14 та. Қолганлари қонун ташқарисида. Рижол ва қорияларни лўх бўлиб қонунни билмаслиги уларни жавобгарликдан озод қилмайди. Пул ухлатган апрс дин тужжорларидан ашинчаси ичкарига апкириб қўйилган. Саудия жорий йилда "айланма йўллар билан" келадиган хожилар устидан назоратни кучайтирди. Уларга катта жарима солинди. Ўн йил Саудияга кира олмайдиган қилиб депорт қилишди. Ашаддийларини эса олти ой қамабам қўйишди. Умрага борганда ўзини ерларга отиб, онтарилиб йиғлайдиган ўзбек хотинларни дубинка билан уриб ҳайдаш бўйича Макка ва Маддина хавфсизлик хизматига алоҳида йўриқнома берилди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
Умра васвасаси.MOV4.89 MB
65👍 45😁 27😱 19😢 9🤔 5🤬 4
Photo unavailableShow in Telegram
ХАЛҚ БАНКИНИНГ “ҚОНУНИЙ” КОРРУПЦИОН СХЕМАСИ 2024-йилнинг февраль ойида Халқ Банк ва “Group city tower” МЧЖ қурилиш компанияси ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан давлат банки ҳисобланмиш Халқ банк Тошкент шахар филиали Яккасарой банк хизматлари марказидан юқоридаги МЧЖга эксклюзив шартлар асосида қурилиш учун йиллик 8% дан 4 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади. Қизиғи, мижоз кўп қаватли уйнинг қурилишини битқазганидан кейин, банкдаги яқин алоқалари воситасида уйнинг 1 ва 2-қаватини яна ўша Халқ Банки Тошкент шахар филиалига 10 йил муддатга, ойига 51 минг АҚШ доллари эвазига ижарага берибди. Қарабсизки, банкдан олинган кредит кафолатли 10 йил давомида, банкнинг қайсидир манфаатдор Раҳбарларининг тайёр пассив даромадга эга бизнесига айланади. Мана сизга “қонуний” коррупцион схема. Мижоз билан олдиндан тил бириктириб, қонунларни четлаб ўтадиган схеманинг Банк Бошқарувидан кимлар манфаатдор эканлиги кейинги мақолаларимизда эълон қиламиз. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
👍 61 37😁 22🤬 9😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЧИНОЗДА МАКТАБЛАР ДИРЕКТОРЛАРИ КОММУНАЛ ИДОРАЛАРГА ЮБОРИЛДИ Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Район халқ таълими бўлими (РайОНО) номидан мактаб директорларига эски услубдаги топшириқ тарқатилди. Ҳужжатда 13 декабрь куни соат 12:00 гача барча ходимлар сув ҳисоблагич кўрсатгичи ёзилган “книжка”си ва паспорти билан “Водхоз” ҳамда “Тоза ҳудуд” идораларига бориб, коммунал қарздорликни бартараф этиши шартлиги айтилган. Топшириқ матнида қарздорлик мусор ва сувдан бўлса ҳам, электр ўчирилишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида “эслатиб ўтаман” деган огоҳлантириш бор. Шунингдек, кеч соат 17:00 да барча директорлар ZOOM орқали ушбу масала юзасидан ҳисобот беришга тайёр туриши кераклиги қайд этилган, ҳавола эса гуруҳга ташлаб берилиши билдирилган. Ҳужжат Олимжон Хушвақтов номидан юборилгани кўринади. Мазкур ҳолат директорлар эътирозига ва шикоятига сабаб бўлди. Элтузга мурожаат қилган директорлар “нега коммуналчилар в“нега коммуналчилар ва таълим тизими ўқитувчининг ойлигига ёпишиб оляпти?а таълим тизими ўқитувчининг ойлигига ёпишиб оляпти?”, “барча тизим рақамлашиб бораётганда нега ўқитувчи совуқда чиқинди ва сув книжкасини кўтариб идорама-идора юриши керак?” деган саволларни ўртага ташламоқда. Улар бундай талаб таълим ходимларини асосий вазифасидан чалғитиши ва масала рақамли тарзда ҳал қилиниши мумкинлигини таъкидлаябди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
68👍 43🤬 29😁 14🤔 1🤯 1
⚡️МАЛИКАНИНГ ИШҚИ ҚУРБАҚАГА ТУШГАН ЭДИМИ? Журналистика сариқ, қизил, расмий, танқидий дея ажратилмайди. Бу универсал маслак. Яхши ва ëмон журналистика бўлади. Яхши журналистика эса доим «ойнинг кўринмас» томони ва учинчи фикрга диққат қаратади. Кеча шоëн журналист юртдошим Ҳулкар Умарова ўзини бир нуқтага жамлаб nigoh.uz деган сайт очганини олқишлаб ҳавола қўйгандим. (Сўз эркинлиги деган «сағри терисининг» кун сайин кенгайиб боришини севишимни Ҳулкар билади) Хуллас бугун кўплар Ҳулкар Муртазоева дея қизлик исми билан таниган журналист кўпчиликни қизиқтирган мавзуни таҳлил қилибди. 👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
Show all...
😁 81 58👍 26🤬 7🤔 5😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
КАРИМОВ ФЕНОМЕНИ: СТОКГОЛЬМ СИНДРОМИ ВА ШАХСГА СИҒИНИШ ҲАҚИДА ОЧИҚ ГАП 2002 йилдан 2005 йилгача Озодлик радидоси ўзбек хизматининг Тошкент бўлимида директор бўлиб ишлаган журналист, адабиëтшунос, шоир ва шу кунларда Данғарада фермерлик қилаëтган Раҳматжон Қўлдошев ўз кўзи билан кўрганларига асосланиб Каримов даврини танқид қилади. "Каримов ҳақида танқидий фикр билдирган машҳур кишиларни сўкаётган, маломат қилаётган оломон аслида ташвиқот ва шахсга сиғиниш қурбонларидир. Улар Каримов ҳақида холис фикр билдиролмайди, чунки саводсиз, иккинчидан ташвиқот қурбонларидир. Гитлернинг мафкура бўйича ёрдамчиси Геббельс: " Матбуотни менга берсангиз мен унинг пропагандаси ëрдамида ҳар қандай халқни бир йил ичида тўнғизлар подасига айлантираман", деганди. Бизда матбуот "Геббельс" ларга бир йил эмас, 26 йилга берилди. 26 йилда халқни чўчқадан минг баттар махлуққа айлантириш мумкин. Пайти келиб давр алмашади, Каримов мафкураси чўчқага айлантирган авлод ўрнига бошқа авлод келади, улар нарсаларни ўз номи билан атайди. Ҳозирча чўчқаларни "ҳуриллаши" ни тинглашга мажбурмиз. Стокгольм синдроми ҳақида гапиргандим. Одам кутилмаганда ўзига зулм қилган одамни ҳимоя қила бошлайди. Каримов бутун ҳокимиятни ўз қўлига олган, қаттиқ сиёсий цензура ўрнатган, муфолиф фикрли кишиларни репрессия қилган типик диктатор эди. Диктатор — оломонннинг, жаҳолатнинг отаси. Оломон ва жаҳолат диктаторни албатта ҳимоя қилади. Аслида диктаторни қуллар яратади ва ҳимоя қилади. Мен илгари ҳам ёзганман: эркинликни тарғиб қилган инсон биринчи галда ўз халқи жаҳолати қаршилигиига учрайди." 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
142👍 32😁 25🤬 18🔥 8🤯 2😢 2🎉 2
01:13
Video unavailableShow in Telegram
ДЎХТИРНИ УРИШ КЕРАКМИ? Дўхтирларни калтаклаш борасида аҳоли фикри иккига бўлинади. Ҳатто беш минут олдин ўлган касални "ҳали ўлмади" деб дори учун пул оладиган¸ ўқимагани учун оддий бурун полипини олиш операциясида одам ўлдирадиган "мол духтрлар"ни ўлмайдиган қилиб уриб тайласа бўлади, дейдиганлар бор. Бу духтрларда айб йўқ. Уларни иккичи бўлишини таъминлаб имтиëзлар ва супперконтракт тизимини яратган Янги Ўзбекистон раҳбарларини ўлмайдиган қилиб уриш керак деганлар ҳам бор. Менга қолса ҳеч кимни уриш керакмас. Ўзимизни ўзимиз урайлик. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
калтакланган доктор.MP414.50 MB
👍 135 47😁 19🤬 19😱 14😢 8 3🎉 3🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
СУРХОНДАРЁДА ЧАҚАЛОҚ ЎЛИМИДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ АЙБЛАНМОҚДА Сурхондарёда 28 ёшли М.Т нинг чақалоғи қорнида нобуд бўлган. Шу кунгача бўлган текширувларда боланинг ва онанинг ҳолати яхши бўлган. Ҳодиса Шўрчи туманида содир бўлган. Жабрланувчининг синглиси Элтузга маълум қилишича, сўзларига кўра, 4-ноябр куни шифохонага олиб келинган аёлнинг аҳволи бир кун ичида ёмонлашган. Бироқ тиббиёт ходимлари керакли ёрдамни кўрсатишмаган ва бола она қорнида вафот этган. Мурожаатчининг сўзларига кўра, туман туғруқхонасида аввал ҳам шундай фожиалар содир бўлган. Аёлнинг таъкидлашича, ўша куни ўтказилган ултратовуш текшируви, шунингдек, бутун ҳомиладорлик давридаги скрининглар ва ҳужжатлар ҳомила тўлиқ соғлом, тўғри жойлашган ва туғруққа тайёр эканлигини тасдиқлаган. 5-ноябр куни тушдан кейин аёлнинг аҳволи кескин ёмонлашди, кучли оғриқлар бошланди. Қариндошларининг мурожаатларига қарамай, шифокорлар унинг аҳволига эътибор бермаган ва беморни текширмаган. Қайд этилишича, шифокорларнинг бефарқлиги туфайли 2-3 соат ичида соғлом ҳомила суюқликсиз қолиб, бачадонда нобуд бўлган. Кейинчалик онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар кесарча кесиш операциясини ўтказишга розилик олишди. Мурожаатчининг сўзларига кўра, агар кесарча кесиш ўз вақтида амалга оширилганида, болани сақлаб қолиш мумкин эди. Унинг фикрича, шифохона ходимлари масъулиятсизликка йўл қўйган ва керакли маълумотларни беришдан бош тортган. Хусусан, туғруқхона ходимлари қариндошларига ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича тиббий ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини беришдан бош тортган. Аёл фақат ултратовуш текширувининг сўнгги натижаларини суратга олишга муваффақ бўлди. Ҳомиладор аёлнинг аҳволи оғирлашган пайтда УТТ ўтказган шифокор ҳам унинг синглисига ҳеч қандай тушунтириш бермаган. Тиббий экспертиза чақалоқни дафн этиш учун рухсатнома бериш билан чекланган. Прокуратурага жабрланувчининг мурожаати келиб тушган, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолатга алоқадор туғруқхона ходимларига нисбатан текширув бошланганини маълум қилди. Самарқандда ҳамшира янги туғилган чақалоқни ўғирлаб, 6 млн сўмга сотганди. Ҳуқуқбузар руҳий носоғлом сифатида рўйхатда турган аёлнинг чақалоғини ўғирлаб кетган. Ангенда ўтган йили чақалоғи ўлдирию кўйган туғруқхона ходимлари калтакланиб, ҳар иккала томон жазога тортилган эди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
94🤬 28🤯 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ФАРҒОНА ГЕОФИЗИКА ЭКСПЕДИЦИЯСИ ХОДИМЛАРНИ ТЕКИН ТАЪТИЛГА СУРГУН ҚИЛМОҚДА Фарғона геофизика экспедицияси аъзолари ноябр ойида мажбуран тўловсиз таътилга чиқарилди. Экспедиция раҳбарияти буни «юқоридан келган топшириқ» эканлигири рўкач қилмоқда. Ҳолбуки ўша юқоридагиларнинг топшириғи бирор расмий хат-ҳужжатда йўқ. «Декабр ойида ишсиз ва таътилсиз уйда ўтирамиз. Ўзи иш жойида минимал шароит йўқ, ҳатто сувни сотиб оламз. Энди бир ой қозон қандай қайнайди, номаълум. Таниш биродардардан қарз кўтарай десанг, бу ёғи байрам арафаси – ҳамманинг харажати ўзига етиб турибди» – дейди экспедиция аъзолари. Афтидан, ташкилот тугаётган йилги камомадни ходимларнинг ойлиги ҳисобидан ёпмоқчи. Акс ҳолда, ўша юқоридан келган топшириқ расман тасдиқланган ҳужжат шаклида бўларди. Айни пайтда ойликни ойликка амал-тақал қилиб улайдиган фуқаролар бир ой даромадсиз қандай яшайсан деб ўзидан сўрамоқда... 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
40👍 19😁 16🤬 13 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️РАССРОЧКА БИЛАН АҲОЛИНИ ҚАРЗГА БОТИРАЁТГАН БАНКЛАР СХЕМАСИДАН МАРКАЗИЙ БАНК БЕХАБАР БЎЛИШИ МУМКИНМИ? Ўзбекистонда қатор тижорат банклари — Алоқабанк, Хамкорбанк, Оsiyа Alliance Bank ва бошқалар — автосалонлар билан ҳамкорликда “рассрочка” деб аталувчи яширин қимматлаштириш схемасини йўлга қўйганига анча бўлди. Схеманинг номи «ҳалол насия». Қарзлар расман “фоизсиз” деб кўрсатилса-да, амалда улар аҳолини жиддий қарз ботқоғига тортмоқда. Автосалонларда машиналар нархи аввалига сунъий равишда бир неча фоизга оширилади, шундан кейин банк мижозга «фоизсиз кредит» таклиф қилади. Аслида эса кредитнинг фоизи машинанинг ўз нархига яширин ҳолда қўшиб қўйилади – исломий банк деган форточка бу. Мижоз фоизсиз кредит олдим, деб ўйлаган пайтда, автосалон орқали фоизни тўлаб бўлган аслида. Натижада автомашина ҳақиқий нархидан қимматга тушади, тўлов кечикса, қарз бир неча бараварга ошиб кетади. Бу айниқса даромади паст ҳудудлардаги фуқароларни оғир аҳволга соляпти. Масалан, 400 миллион сўмлик автомашина учун 120 миллион сўм бошланғич тўлов қиладиган мижоз 15 ойга 280 миллион сўм «фоизсиз» кредит олади. Ойлик тўлов 18,6 миллион сўмни ташкил этади. Бир-икки ой кечиктирилган тўлов эса учинчи ойда мижознинг елкасига 55,8 миллион сўмлик қарз юклайди. Бу юк қишлоқ жойлардаги кўплаб оилалар учун ҳақиқий фожиага айланади. Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, бу кредитларда кўрсатилган 17,5 фоиз ўрнига амалда йиллик 30 фоизгача яширин фоиз шаклланяпти. Аҳоли бу схеманинг моҳиятидан мутлақо бехабар қолмоқда. Уларнинг иқтисодий саводхонлик даражаси жуда паст. Шикоятчилар Марказий банк раиси Темур Ишметов бу ҳолатдан хабар топишини, жойига чиқиб текширишини ва банклар билан автосалонлар ўртасидаги ушбу алдамчи механизмга чек қўйишини сўрамоқда. Уларнинг фикрича, “рассрочка” ни жадал тарғиб қилаётган тижорат банкларига ўз вақтида стоп дейилмаса аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи бутунлай йўқолади. Марказий банк бу схемаларни билмаслиги мумкин эмас. Ҳалон насия деган фирибни зудлик билан тугатиш, аҳолини молиявий қопқонлардан ҳимоя қилиш ва минглаб оилаларнинг келажагини қарз ботқоғига қулаётган ҳолатдан сақлаб қолиш шарт. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
👍 124 76🤬 14😁 10🔥 5😢 5 2
⚡️⚡️⚡️ҚЎШИБ ЁЗИШ ҚОНИГА СИНГИБ КЕТГАН УЧКЎПРИК АМАЛДОРЛАРИ Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимининг маънавий ишлар бўйича ўринбосари Ш. Позилов 10 декабр куни соат 15:00 да барча мактаб директорларини зум орқали йиғиб, “тез бажарилиши шарт” бўлган навбатдаги топшириқни берган. Талаб битта: 3-синфдан 11-синфгача бўлган болаларга “сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича индивидуал машғулот ўтилди” деган мазмунда 2800 дона сертификат тайёрланиши керак. Ҳеч қандай дарс ўтилгани йўқ, лекин “берилди” деб ҳужжат тўлдириш буюрилган. Топшириқни бажариш муддати қисқа. Шунинг учун мактабларда ким компьютерни билса “ҳашар”га солинган. Сертфикатлар сони кам чиқса, директор сўкиш эшитади. Бу сохта қоғозлар кимнинг жонига оро кирмоқда? Учкўприкда қўшиб ёзиш оддийгина ишсизлик рақамларидан таълимга ҳам кўчган. Берилмаган дарс “берилди”, ўтилмаган машғулот “ўтилди” деб расмийлаштириляпти. Учкўприкка хуш келибсиз - бу ерда статистика реал ҳаётдан эмас, ҳокимият топшириқларидан туғилади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
60😁 38🤬 20🤯 6😢 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ОДАМСИМОН РОБОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида  мамлакатда гуманоид (одамсимон) роботлар ишлаб чиқариш йўлга қойилиши мумкин. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон-Корея бизнес давра суҳбати давомида вазирлик вакиллари Жанубий Кореянинг ROBOTIS компанияси вакиллари билан биргаликда тегишли келишувни имзолади. Қайд этилишича, хорижий компания робототехника соҳасидаги йирик ўйинчи бўлиб, ўзининг гуманоид ва таълим роботлари, шунингдек, интеллектуал актуаторлари билан машҳур. Ҳужжат Ўзбекистонда гуманоид роботлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, технологик ва ишлаб чиқариш базасини яратиш, янги соҳа учун малакали мутахассисларни тайёрлашни назарда тутади. Идоранинг таъкидлашича, ROBOTISнинг роботларни яратиш ва тижоратлаштириш бўйича кўп йиллик тажрибаси Ўзбекистон учун ўз юқори технологиялар саноатини жадал ривожлантириш имкониятини очади. Ҳамкорлик меморандуми иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш ва мамлакатнинг инновациялар соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Ушбу роботлар инсон ўрнига жисмоний ишларни қила олади. Юк ташийди, буюртма хизматларини  бажаради. Инсон омили бориши мумкин бўлмаган, портлаш хавфи бор жойларга боради. Қутқарув ишлари ва бошқа хавфли вазифаларни бажаради. Инсон билан табиий мулоқот қила олади. Хизмат кўрсатади, йўл кўрсатади, бино ёки мажмуалар билан гид сингари таништиради. Аввалроқ Ўзбекистонда халқаро рақамли технологиялар маркази пайдо бўлиши ҳақида хабар берилганди. Ташкилот соҳага кенг кўламли инвестицияларни жалб қилиш билан шуғулланишни мақсад қилган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😁 86 39🔥 8👍 6🤬 3
⚡️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ АВТОБУС СИРЛАРИ Қорақалпоғистонда президент халқ учун ажратиб берган 100 та “Исузу” автобусининг тақдири катта муаммога ишора қиляпти. 2018 ва 2019 йилларда Президент ташрифи чоғида халққа хизмат қилиш учун ажратилган автобуслар Ипотека банк кредити асосида олинган, тўловнинг асосий қисми “Шимбай Автотранс” зиммасига юкланган. 2021 йилда хусусийлаштириш тўғрисидаги фармон чиқди ва шу асосда автобуслар аукционга қўйилди, дастлабки баҳоси 2,7 млрд бўлса-да, нарх 8,5 млрд сўмга чиқди. Элтузга келган маълумотга кўра, агентлик раҳбари М. Раджапов автобуслар учун 5 кун ичида маблағнинг 30 фоизини тўлашни талаб қилган, бу бажарилмаганидан кейин автобуслар “Шарҳ Нукус”га уч йиллик тўлов билан сотилган. Аммо “Шарҳ Нукус” битта тўловни ҳам ўз вақтида амалга оширмаган, ҳатто 2024 йилгача давлат ғазнасига бир тийин ҳам тушмаган. Шундан кейин Раджапов судга мурожаат қилиб, 8,5 миллиард сўмлик тўлов мажбуриятини бекор қилдиргани айтилади. Бугунга келиб, Ипотека банк қарзи 14 миллиардга, Транспорт вазирлигига қарз 6 миллиардгача етган, аукцион пуллари ҳам йўқ. Автобуслар эса абгор ҳолда ётибди, хизмат кўрсатиш ўрнига темир-терсакка айланяпти. 2025 йилда “Автотранс Шимбай”нинг ўзи 1,9 миллиардга сотилгани, лекин бу пул ҳам бюджетга тушмагани айтилади. Бу жараёнларни назорат қилиши керак бўлган масъул раҳбар мансаб ваколатини суиистеъмол қилгани ҳақида даъволар бор, юборилган расмий мурожаатлар эса жавобсиз қолган. Натижада халқ учун мўлжалланган 100 та автобус ҳам, улар ортидан юрган миллиардлар ҳам йўллари йўқолган бир пирамидага айланди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
92😁 33😱 26👍 9🤬 9🔥 3🤯 2 1
⚡️БУХОРОДА СУДЯЛАР АРАЛАШУВИ ОҚИБАТИДА БЮДЖЕТ ЧЎКЯПТИ (2-қисм) 9 декабр куни чоп этилган материалимиздан кейин Бухоро вилояти фуқаролик суди, прокурият ва адлия бошқармаси шошилинч тарзда ҳисобот тарқатди. Ҳисоботда ҳамма нарса биноийдек: Когон туман суди 2023 йилда Қаюмов Шаҳриёр номли ходимга 33,8 млн сўм ундириб берган, бу ерда судя “аттестациядан ўтган-ўтмаган”ини текширмасдан қарор қабул қилгани айтилади. Ва, албатта, “бошқа бундай ҳолатлар йўқ” дейиш ҳам унутилмаган. Элтузни ёлғончиликда айблаган расмийлар бир нарсани ўйламади: ҳужжатлар бор экан, давоми ҳам чиқади. Ҳамма “бир марта бўлган техeник хато” деб ҳайрон бўлиб турганида, ўша судя 2025 йил 11 февралда айни ходимга яна бир марта — бу сафар 66,3 млн сўм ундириб бергани маълум бўлди. Аттестациядан ўтмаган ходим, бюджет манбаи бўлмаган тўлов, аммо суд қарори - яна бюджет ҳисобига. Буни тезкор талон-торож деб аташ қийин. Бу секин, кўзга ташланмайдиган “каламушдек кемириш”, аммо натижаси бир хил - давлат хазинаси ўмарилган. Когон суди - катта муаммонинг фақат бир бўлаги холос. Агар Бухоро вилояти фуқаролик суди, Бухоро туманлараро суди, Пешку туманлараро суди ва Қоракўл судининг ўхшаш қарорлари кўтарилса, ҳисобдан адашасиз - бюджетдан юзлаб миллион эмас, ўн миллиарддан зиёд пул чиқиб кетгани кўринади. Шу билан бирга, расмийлар Элтузнинг чарчашини кутаяпти шекилли. Бизнинг канал эса ҳар бир шубҳали қарорни алоҳида ёритишдан чарчамайди. Жамоатчилик саволлари эса ҳамон ўша-ўша:
1. Бухоро вилоят суди раиси қачонгача ёлғон маълумот тарқатиб, ҳамманинг кўзига тупроқ сочишда давом этади? 2. Судялар ПФ-5349, Меҳнат кодексининг 560-моддаси ва Адлия вазирлиги тушунтиришларини нега ҳисобга олмаган? 3. Бюджет пулларининг чиқиб кетиши — судялар манфаатдорлиги учун етарли исбот эмасми? 4. Прокуратура ва адлия бошқармаси назорат ўрнатмаган бўлса, яна қанча қарорни ошкор қилишимиз керак? 5. Судлар қачон қонун бўйича ишлайди, ва нотўғри қарорлар ортидан бюджетга етган зарар қачон тўхтайди?
Мурожаатчилар талаб қилаётган нарса аниқ. Барча шубҳали қарорларни бекор қилиш ва солиқ тўловчилар пулини бюджетга қайтариш. Шу амалга оширилмас экан, суд қарорларини жамоатчиликка чиқаришдан тўхтамаймиз. (Давоми бор) 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
50👍 20😁 12🤬 9😱 4🤯 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️“ЎЗБЕКИСТОН 24”ДА САФАРОВ ГУРУҲИ, ЯШИРИН ГОНОРАРЛАР ВА БОСИМ "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз, "Ўзбекистон 24" ижодий бирлашмасидан ёзмоқдамиз. Сизнинг постларингиз жуда ҳам ижобий таъсир қилмоқда. Мадамин Сафаров юмшоқ супургидек ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Танқидий йиғилишлар ҳам қилмай қўйди. Бунинг учун сиздан миннатдормиз. Бўлмаса бу инсон ўзини ўлаксахўрлардек тутар эди. Шунқор Чориев бошчилигдаги Сафаров гуруҳи эса пулхўрлар жамоаси бўлиб турибди. Раис гонорарларда ижтимоий адолатни таъминлаш борасида топшириқ бергани сабаб бугун уларнинг пайтавасига қурт тушган. Бу қарор ҳам айнан Элтуз постларидан кейин бўлди. Ҳозир Сафаров гуруҳи очиқчасига пул қила олмаябди, балки раисдан яшириб, гонорарини кимгадир ёзиб, ундириб олиш пайида юришибди. Шу кунга қадар ўртамиёна гонорар олган одамнинг гонорари бугунги кунда бирданига кўпайган бўлса, билинки, у пулни чиқариб бериш сиёсатида иштирок этмоқда. Аммо Шунқор Чориев энг катта рекламаларнинг фоизига ўтириб олган. Бу пулни у Ҳожи Мадамин билан бўлишиб олиши тахмин қилинади. Раис МТРКдаги мутаассиб раҳбарларга янги йилни ўтказиш топшириғини берибди. Шу сабаб янги йил байрамини ўтказиш эълон қилинди. Ҳожи Мадаминга қўйиб берсангиз фақат ҳайитни ва МТРКдаги Сурхондарё ва Қашқадарёликларнинг юбилей ёшларини байрам қиларди. Аммо шу ўринда бизда савол туғилмоқда. Рекламаладан миллиардлаб пул қиладиган телеканалимиз ходимлардан пул йиғмоқда. 300-400 минг сўмдан пул йиғиш сўралмоқда. Аммо Сафаров гуруҳи билан байрамга боргандан кўра ходимлар алоҳида бирон жойда ўтирамиз деган кайфиятдамиз. Бўлим бошлиқлари эса "катта айтган ҳамма қатнашиши шарт, Раис бирдамликни кўриб қўйиши керак, қатнашмасангиз ўзингиздан кўринг," дея огоҳлантирмоқда. Келди-кетди масаласи эса долзарб. Ҳамма ходимлар эрталаб 9-да ишда бўлиш талаб қилинмоқда. Аммо Мадамин Сафаров, Шунқор Чориевлар ҳам соат 9-да ишда бўлсин. Керак бўлса йиғилиш қилсин эрталабдан. Йўқ, улар гўёки ўзини ишдадек тутади. Қабулхонасидагилар ичкаридалар деб алдайди. Шунқор ҳам алдаб юборади. Чунки улар МТРК ҳудудига хизмат машинасида кириб келади. Ҳурматли Раис уларни ҳам назоратга оласизми ёки қарор фақат оддий ходимлар учунми? Кечги 8-9гача монтажда қолган кунларимиз ҳам эрталабдан 9-да ишда бўлаябмиз. Энг ачинарлиси, оилага меҳр бериш ҳаққини ўтай олмаябмиз. Чунки монтаждан чиқиб уйга келгунимизча соат 9-10 бўлиб кетади. Бу вақтда Болаларга қарайликми, турмуш ўртоғимизгами? Улар ҳам биздан норози... Раисга буни ким таклиф қилган бўлса ижодий муҳитни синдириш, ходимларни норози қилиш мақсадини кўзламоқда. Бундай одамларда албатта ҳамма нарсадан норози кайфият шаклланади. Яқинда Раис телеканалимиз ходимлари билан учрашар экан. Кўрамиз унда нималар дейилади." 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
81👍 28😁 16🤔 8🔥 4🤯 3🤬 3
ЖУРНАЛИСТ РАҲМАТЖОН ҚЎЛДОШЕВ: КАРИМОВ ЁВУЗ ЭДИ Кариимовни фақат диний экстремизм билан курашган дейишади. Йўқ, ундай эмас, у ҳокимиятга келган кунидан бошлаб дунёвий мухолифат, зиёлилар, эркин фикрли инсонларга ғазабини сочган, жуда қатттиқ цензура ўрнатган, матбуот ташвиқот қуролига айланган. 1999-йилгача диний гуруҳларга қаттиқ тегмаган, асосан мухолифат ва зиёлилар билан курашган. Нечта эркин фикрли зиёлиларни университетдан ҳайдаган. Каримов ўз ҳокимиятини яхши кўрарди, бошқа ҳеч нарсани. Каримов каби диктаторлар тарихда кўп ўтган ва ҳаммаси кейинчалик қораланган. Фаолияти тахлил қилинган. Каримов диктатураси янгилик эмас. Мен динга алоқаси йўқ ўнлаб қамалган фаолларни биламан. Қийноқлар даҳшатли тус олган. У мутлоқ диктатура ўрнатиш учун ҳамма ишни қилган. Матбуот Каримов шахсини улуғлашга сафар этилган. Яъни Сталин давридаги каби сиёсий диктатурани ўрнатган. Минглаб одамлар сиёсатдан ҳавфсираб ҳорижга чиқиб кетди. Каримов сиёсатини яхши биладиганлар унинг фаолиятига баҳо берса бўлади. Ҳатто вазирлар қамалиб қолишдан қўрқиб яшаган. Иқтисод вайрон бўлган. Аммо матбуот Ўзбекистонни жаннат деб аташдан уялмаган. Мана, ҳозир бир қадар эркинлик бўлди, гапларимизни қўрқмай гапиряпмиз. Каримов даври қўрқув даври эди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
🤬 154 137👍 72😁 21🤯 5😢 5😱 3🎉 2
00:15
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ЛАЙК УЧУН АРЧАГА ҚАРШИ ЖИҲОД Барча ўзбекистонликлар учун арча – бу янги йил байрам безаги. Қорбобо эса эртак қаҳрамони. Ҳали бирортамиз арча атрофида айланиб дуолару зикр қайтариб, қорбобо қаршисида сажда қилмаганмиз. Янги йил безаклари ва қаҳрамонлари насронийларнинг Рождествоси билан қоришиб, аралашиб кетгани рост. Лекин Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳеч бир шахс (қандай эътиқодда бўлишидан қатъий назар) арчадан умид қилиб, қорбободан мадад кутмайди. Буни ақли расо, адекват кишилар жуда яхши билади. Мана бу масхарабознинг видеосини олқишлаётган зомби муридлар эса тушунмайди. Видеодаги ақли ноқис кимса «Арчафоб» образига кириб пластмасса ўйинчоқларни темир кувалда билан мажақлаяпти. Мақсади лайк тўплаш ва просмотрни ошириш. Хўп, мана шу кўрмуридларнинг ўз мантиғидан келиб чиқиб фараз қилайлик: янги йил дунёвий (календар) байрами эмас, насроний копирлар куни. (Гарчи «китоб аҳли», жумладан, насронийлар ҳам кофир ҳисобланмайди аслида.) Хўш, буни христианлар байрами дейлик ҳам, арчани синдириш, қорбобони савалаш насронийфоблик эмасми? Ўзгалар ишончи, удумлари, одатларига мутлақо тоқатсиз, қалби нафратга тўла бу оми қатлам барча билан «тенг ҳуқуққа» эга бўлишга ҳақлими? Агар бирор насроний, атеист, копир Исломнинг муқаддас рамзларини бузиб вайрон қилса қандай аҳволга тушардингиз? Жамият ксенофобия иллатига чалинган. Ўзидан ташқари барча миллатлардан, бегона эътиқод ва маданиятлардан қўрқув дегани бу. Бугун ҳар қандай холис танқидчини «нажас», «исламофоб» деб атайдиган кўрмуридлар аслида мана шу ксенофобия иллатига чалинганлар. Улар ўзиникидан бошқа ҳар нарсадан, ҳар бир бегона гуруҳ ва анъаналардан қўрқади, нафратланади. Янги йилга икки-уч ҳафта қолди. Юқоридаги каби шантаж томошалар, ҳақорат ва таҳдидар акцияси ҳали давом этади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
AQPYd16zVC4l8HJaAIFWaAPi7NjLJW8qAFrd2xVO_M5jjBghcKH1gJTFcTv8rw0JKTQ.mp43.06 MB
😁 116 93🤬 51👍 47😢 18🤯 9 2😱 2🤔 1
⚡️МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ СУБСИДИЯМНИ ИККИ ЙИЛ ТЎЛАМАГАНИ УЧУН МИКРОКРЕДИТ БАНК УЙИМНИ ТОРТИБ ОЛАДИ Наманган шаҳар Алишер Навоий кўчасидаги янги уйлардан бирида яшовчи фуқаро Шерматова Шаҳзоданинг уй учун олган субсидиясини Молия вазирлиги 2023 йилдан бери Микрокредит банкига ўтказиб бермаяпти. Субсидия тўланмагани сабаб қарздорлик 44 миллион сўмга етган. Шерматова Шаҳзода 2021 йил 5 январ куни Наманган шаҳар Алишер Навоий кўчасидаги Микрокредит банкдан уй учун ипотека кредити олган. Давлат бу уй учун бошлағич тўловнинг ярми ва 7 фоиз кредитни 5 йил субсидия сифатида тўлаб бериши керак. Бироқ Микрокредит банкнинг таъкидлашича, Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан 2023 йил 11 ноябрдан бери субсидия фоизини тўламай қўйган шу 7 фоизлик қарз йиғилиб 44 миллионни ташкил қилмоқда. Энди банк шу қарз тўланмагани учун уйни мусодара қилмоқчи.
«Уйнинг кредит тўлови ойига 3 миллион 750 минг сўм. 2 болам бор, ёлғиз онаман. Расман ҳеч қаерда ишламайман. Дўконларга пишириқ топшираман, ярим тайёр овқатлар сотиб тирикчилик қиляпман. Субсидия фоизи нега тўхтаганини билолмаяпан. Икки йил тўланмаган, мени эса шу пайтгача ҳеч ким огоҳлантирмаган. Ўзи ростан Молия вазирлиги тўловни тўхтатдими ёки Микрокредит банк мени алдаб уйимни тортиб олмоқчими, бунисини билмадим» – дейди фуқаро ўз мурожаатида.
Агар Микрокредит банк 44 миллион сўм қарздорлик сабаб уйни мусодара қилса, ёлғиз она қарамоғидаги икки боласи билан кўчада қолади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан субсидия бўйича масъул бўлим масалага аралашиб, банк билан муросага кела оладими? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
58😢 21👍 8🤬 5🔥 4😁 3🤯 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ДЕҲҚОНОБОДДА СЕКС-ОТЕЛЬ ЙЎҚ, ЛЕКИН «ХАТА» БОР Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида мобил алоқа ва газ каби цивилизация неъматлари охирги навбатда етиб келади. Табиийки, қақраган чўл, тоғ-тошлар орасида жинсий муносабатлар қилиш учун алоҳида меҳмонхона (ўзи, умуман, Оддий меҳмонхона ҳам) йўқ. Шундай шароитда севишганларга уйидан жой берувчи «тадбиркорлар» монополга айланган. Деҳқонободда секс учун ижара уй кираси 300 минг сўм. Туманидаги бир эр-хотин ўз уйини ижара бериб даромад қилиб келган. Суд ҳужжатларида исми сир тутилган ушбу эр-хотиннинг икки нафар фарзанди бор. Улар касалманд кенжа боласини даволатишга пул тополмай, иш тополмай шу йўлга ўтишганини таъкидлашди. Деҳқонобод кўз ёшларга ишонмайди. Эркак 3 йил 1 ойга, хотин эса 3 йилга озодликни чеклаш жазосига ноил бўлди. Кечаси уйда ухлашади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
😁 69 59😢 14🤬 7🤔 5👍 2🎉 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
ЎЗБЕКИСТОН НАҚД ПУЛНИ ЧЕКЛАШ БЎЙИЧА ДУНЁДА ЭНГ ОЛДИНДА Эндиликда квартира, машина, спиртли ичимликлар ва 25 млн сўмдан қиммат сувни Ўзбекистонда фақат карта ёки рақамли банк тизими орқали га сотиб олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати норасмий иқтисодиётга қарши курашиш ва нақд пулсиз тўловлар улушини ошириш мақсадида дунёда мисли кўрилмаган чекловларни жорий қилди. Халқаро ва маҳаллий ОАВлар, жумладан Bloombеrg нашрининг ёзишича, Ўзбекистон нақд пулга сотув тақиқланган товарлар рўйхати бўйича биринчи мамлакатга айланди. Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги товар ва хизматлар учун нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишга қатъий тақиқ ўрнатилади:
• Кўчмас мулк: Квартира, уй, бино ва иншоотларни сотиб олиш. • Автомобиллар: Барча турдаги (10 йилдан ошмаган) автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. • Қиммат харидлар: Нархи 25 миллион сўмдан (тақрибан $2000) юқори бўлган барча товар ва хизматлар (айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно). • Алкоголь ва тамаки: Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (нархидан қатъи назар). • Ёнилғи ва коммунал: АЁҚШда ёқилғи, электр энергияси, табиий газ ва ҳатто ичимлик суви учун тўловлар. • Давлат хизматлари: Барча давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар.
Расмийлар ушбу чоралар орқали коррупция ва нақд пул билан маош бериш каби норасмий иқтисодий фаолиятни кескин камайтиришни мақсад қилган. Фуқаролар энди юқорида келтирилган харидлар учун фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимларидан фойдаланиши шарт бўлади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Show all...
79🤬 64👍 33🤔 9😁 7🤯 6😢 2