ELTUZ
Open in Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Show more2025 year in numbers

147 659
Subscribers
-4924 hours
+2617 days
+9230 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️УЧКЎПРИК АҲОЛИСИНИ ОҒИР САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ЗАҲАРЛАМОҚДА
Бутун Ўзбекистон шу кунларда заҳарли хаводан азият чекаётган бўлса, Фарғона вилояти Учкўприк тумани Қўқонбой маҳалла аҳли йиллар давомида заҳар ютишга мажбур.
2019 йил собиқ Фарғона вилоят ҳокми Шуҳрат Ғаниев узоғи билан 2022 йилда ҳавони зарарлайдиган қорхоналарни ёпиш ваъдасини берган.
«Минг афсуски бундай корхоналар сони шу кунгача ортса ортди, лекин камаймади. Бир неча марта Президентга мурожаат қилдик. Ҳеч нарса ўзгармади. Корхоналарга ҳатто фильтр қўйдирилмади. Шу ҳудудда кўп қаватли уйлар ҳам қурилмоқда. Заҳарли оғир саноат корхоналарига яқин жойда уйларни кўпайтириш қайси аҳмоқ амалдорнинг фикри?» – дейди Қўқонбой маҳалла аҳли.Қўланса ҳаводан тўйган Қўқонбой маҳалла аҳли Экология қўмитасидан зудлик билан чора кўришни сўрамоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 55🤬 29👍 13😁 9😢 7😱 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗЖОКУ РАҲБАРИЯТИ ТАЛАБАЛАРГА ҚАСДМА-ҚАСД БОСИМНИ КУЧАЙТИРМОҚДА
Шерзод Қудратхўжанинг икки асосий мавзуси бор: Каримов – диктатор эди, ҳурфикрлилар унинг даврида эзилган. Россия – бизга душман. Икки хулоса ҳам тўппа-тўғри.
Лекин Шерзод Қудратхўжа ўзи гапирган гапга ишонмайдиган, ўзи тарғиб қиладиган демократик идеалларга беписанд, икки юзли пропагандистга айланиб бораётир.
Демократия куйчиси бўлган ректорнинг университетида талабалар дарсга сув олиб киришига рухсат йўқ. Чанқоқ ректор учун муаммо эмас. Бино совуқ, илиқ радиаторлар аудиторияни яхши иситолмайди. Лекин талабалар курткасини ечиши шарт.
«Итдек қопиб, талашади бизни. Бир талаба қора жемпер кийиб юрганини кўриб қолган проректор Санжар Рашидов уни ҳаммани олдида ҳақоратлади. 8 кундан бери бир хил кийимдасан, нега қора киясан? Қора кийим кирлиги билинмайди-да а, дейди у. Бечора талаба жуда уялди, ўзи контрактда ўқийди ва ижара тўлови бор. Турли-туман кийинишга қурби етмайди» – дейди гувоҳлар.Боз устига, ижара пули икки ойдан бери тўлаб берилмаяпти. Аввал Алоқабанкка ўтилаётгани баҳона қилинди. Сўнг бу пулни асли вазирлик тўлаб беради, университет алоқадор эмас дейилди. Энди эса тарқатилган Алоқабанк карталари активация қилинмаяпти. Университетда маънавий тадбирларга қатнашмаган талабалар тушунтириш хати ёзади. Ҳайфсан олади. Бу тартиб эски Ўзбекистонни эслатяпти. Тадбирбозлик, маъмурий босим – ўлиб кетган автократга хос эди.
«Одоб-ахлоқ қоидаларида йўқ нарсаларни талаб қилишади. Проректор Санжар Рашидов ўзича покдомон, маънавиятли фаришта. Лекин шу проректор ва бир факултетнинг аёл декани бирга меҳмонхонада қилган секс ижодлари видеоси талабалар орасида тарқалиб кетган. Санжар Рашидовнинг хотини университетга жанжал қилиб келган. Проректор ҳалиям ўша декан хотин билан ошиқ-мошиқ. Интим видео ва иккови қучоқлашиб, ялашиб тушган расмлари тарқалиб кетгач, декан опой ҳижобсифат рўмолга кирволдилар. Биз проректорнинг кир тўшагини ҳидламоқчи эмасмиз. Лекин ўзи ахлоқсиз бўлган одам қандай қилиб бизга тарбия, одоб ҳақида гапиради? Ўзини кети шалтоқ бўлган маънавият проректори бизга нега тушунтириш хати ёздиради? Ўзининг тушунтириш хати қани?» – дейди талабалар.Куни-кеча университет талабаларни Янги Ўзбекистон боғига спорт мажмуаси очилишига жўнатган. Барча университетлар ўз талабаларини автобусларда олиб борган бўлса, Журналистика университетидагилар ўзлари жамоат транспортида, сўнг пиёда етиб олишган. Афтидан, университет Элтуздаги ҳар бир мақола учун талабалар билан қасдлашмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😱 141❤ 110🤬 62👍 39😁 31⚡ 5🤩 2🤯 1😢 1
⚡️БОШ ВАЗИРНИНГ «ЗАМИ»ДАН ҚУЙИ ПОҒОНА МУЛОЗИМЛАР НОРОЗИ
Бош вазир ўринбосари, шу билан бирга Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновадан қўл остидаги мулозимлар ранжиди.
Зулайҳо Маҳкамова 27 ноябр куни ZOOM орқали мажлис ўтказиб мулозимларни ҳақорат қилгани хабар берилмоқда.
Вилоятлардаги ҳоким ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ЗАМнинг мажлисида қатнашиб «қаёқдаги савиясиз кадрлар, кераксиз кадрлар» деган иссиқ-иссиқ танбеҳлардан эшитишди.
«Зулайҳо Маҳкамова ўзини катта одамман деб бизни писанд қилмайди. Бир топшириқни бажариб тугатмасимиздан бошқасини беради. Шанба, якшанба кунлари ҳам иш бор. Тинимсиз ZOOM мажлис бўлади» – дейди мурожаатчилар.
Уларнинг таъкидлашича, шу меҳнатга яраша рағбантириш ҳам йўқ. Бола-чақали аёллар ҳам қош қорайгунча ишда ўтиради. Бу тартибсизликни ким тўхтатади?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 128👍 66😁 46🤬 18🔥 5😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АБДУРАҲМОН ТАШАНОВ: ШАХМАТ ЧЕМПИОНИ СИНДОРОВНИНГ БОБОСИ АДОЛАТ ИЗЛАМОҚДА
Жавоҳир Синдоров миллатимиз фахри, у бугун шахмат бўйича жаҳон кубогини Ўзбекистонга олиб келди. Президент уни ғалаба билан қутлаб, қўнғироқ қилди. Жавоҳир ҳар қанча иззат, эҳтиромга муносиб.
Бироқ унинг бобоси, Адлия полковниги Фарҳод Шайманов адолат изламоқда. Фарҳод ака Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари сифатида газ конденцати мафиясига қарши курашган, ўша пайтдаги Бош прокурор Рашитжон Қодировнинг қасди билан қамоққа олинди. Сўнг оқланди, аммо на ишига тиклана олди, на маънавий зарарини ундира олди.
Бугун Фарҳод аканинг ҳужжат ва аризасини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига юбордим. У Ўзбекистонда Президентдан бошқа барча инстанциялардан ўтиб бўлди, президентнинг қабулига эса уни қўйишмади.
Фарҳод аканинг айтишича, Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлган пайтда уни мафияга қарши курашга сафарбар қилган, ўшанда Шавкат Миромонович "Сизга зарар етса, қайси йўл билан бўлса ҳам мени топинг" деган экан. Аммо ўша йўл топилмади, Шайманов охири БМТга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Эшитишимча, Синдоровлар хонадони ниҳоятда камтар, камсуқум одамлар, унча-мунча нарсадан истиҳола қилишади. Шу боисдан ҳам Фарҳод аканинг мурожаати президентга етиб бормаяпти. Шундай шукуҳли ва фараҳбахш онларда кимдир Фарҳод аканинг мурожаатини президентгача етказса, адолат қарор топармиш.
Билмадим, қонун ишламаган ерда давлат раҳбарини изоляция қилиш, ундан пастда бўлаётган адолатсизликларни яшириш жуда осон бир иш. Хуллас, вазият шунақа, невара миллат шаънини осмонларга кўтармоқда, унинг бобосининг оддийгина шикоятига ечим йўқ.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 241👍 129😢 35🤬 20😁 17🔥 6🤯 3😱 2🤩 2
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида чақалоқ жасади топилганлиги ҳақидаги хабар юзасидан расмий ахборот
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ер майдонига ҳомила кўмиб кетилганлиги аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида, ҳомила ўғил бола жинсига мансуб 3-4 ойлик эканлиги келтирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🤬 103❤ 29😱 24😢 5👍 2🤔 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗБЕКИСТОН ЖАМИЯТИ БОШИ ОЧИҚЛАР ВА ҲИЖОБЛИЛАР ҚУТБЛАРИГА АЖРАЛДИ
Ўзбекистон – эътиқод эркинлиги кафолатланган давлат. Қонунларда шундай ёзилган. Aммо амалдачи? Мактабларда, коллеж ва университетларда ҳижобда ўқиш мумкин эмас. Давлат идораларида ҳижобда ишлаш эса ҳали ҳам мушкул.
Кам сонли ўта радикал қатлам боши очиқ аёлларни фоҳишага тенглаштириб вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
Савол туғилади: инсоннинг шахсий танлови ва эътиқодига аралашишга қачондан йўл қўйиб бердик?
Хоразмдаги “Маъмун” хусусий университетида ўқийдиган талабалар хабарига кўра, ҳижобли қизларни йиғилишга чақиришган ва рўмолларини ечишга мажбур қилишган. Ҳаттоки, рўмолини ечиб расмга олишгача боришган.
Бу иш университет хотин-қизлар қўмитаси раҳбари бошчилигида амалга оширилгани айтилмоқда.
Қизларга эса:
рўмолни ечмасанг университетдан ҳайдаласан; контракт пули қайтарилмайди; ота-онанг чақирилади; прокуратурага олиб борамиз каби оғир таҳдидлар қилинган.Раҳбарият қизларни қўрқитган: кечқурун рўмолда юрган қизларни давлат ходимлари олиб кетиши, ариза ёздириши ва эҳтимол жазолаши мумкин эмиш. Бу қайси қонунда бор? Форма асосий ташвишимиз бўлар экан таълим сифати ривожланмайди. Чунки асосий эътибор илм, таълим сифати, фикрлаш доирасини кенгайтириш, малака оширишга эмас – соч ёйилгани, макияж, соқол бор-йўқлиги, рўмол бор-йўқлигига қаратилган.
«Энг ачинарлиси — ярим яланғоч, калта юбкада келадиган талабаларга ҳеч ким эътироз билдирмайди» дейди мурожаатчилар.Шу жойида шикоятнинг қисман тухматлигини айтайлик. Ҳар қандай тақводор кўзига боши очиқ қиз ярим-яланғоч кўринади. Университет йўлакларини синчиклаб кузатилса, бирор мини юбкалик, очиқ-сочиқ қизни учратмайсиз. Чунки ҳаво совуқ, мантиқни ишлатинг. Сиз боши очиқ қизларни очиқ-сочиқ, ярим-яланғоч деб иддао қилишда давом этаркансиз, ҳижобга муносабат ижобий томонга ўзгармайди
«Ҳижоб — жиноят емас. Ҳижоб — тўсиқ емас. Ҳижоб — шахсий танлов» дейди улар.Биз эса адолат билан айтамиз: соч – жинсий аъзо эмас. Боши очиқни ярим-яланғоч деб тухмат қилишни тўхтатинг. Оверсайз кийимлар урфга чиққан бир даврда кўчадаги 10 қиздан биттаси очиқ ва тор кийинади. Агар сиз барча боши очиқларни кўзларингиз билан ечинтириб ташлаётган бўлсангиз, сизга нисбатан муносабат салбий бўлиб қолаверади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 125❤ 105🤬 26😢 9🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️СЎХДА СОХТА ҚУРИЛИШ ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН ДАВЛАТ МАБЛАҒИ ЎЗЛАШТИРИЛДИМИ?
Фарғона вилояти Сўх туманидаги Шарқобод маҳалласида 1474000000 сўмлик талон-торож фош этилди.
Маълумотларга кўра, қурилиш ишлари тендер асосида амалга оширилиши керак бўлган ва "Муҳаммадссидиқ Қурилиш Инвест" хусусий корхонаси 300 миллион суми ишни бажармасдан талон-торож килган.
Объектда қурилиш умуман бажарилмагани фош бўлди. Иддаоларга кўра, ушбу ҳолатга Сўх тумани ҳокими ўринбосари Содиқжон Мирзоев алоқадор бўлиши мумкин. Эгаси унинг қариндоши деб тахмин қилинган фирма тендерда ғолиб чиққан ва ҳужжатлар расмийлашув жараёнида бевосита иштирок этгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан жамоатчилик ва фуқаролар мутасадди органларни зудлик билан чора кўришга, жиноят иши қўзғатиш ва мансабдорларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат буюртмалари асосида қурилаётган ҳар қандай объект, айниқса мактаб ва ижтимоий муассасалар инфратузилмаси, жамоатчилик ва давлат назорати остида бўлиши шарт. Мазкур ҳолат эса қонун устуворлиги ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши борасида жиддий шубҳаларни уйғотмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 69😁 15🔥 7🤬 4🤯 2👍 1🤔 1😢 1
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЁШ ШИФОКОРЛАР ТУНДА ТЕКИН ИШЛАТИЛАЁТГАНИ АЙТИЛМОҚДА
Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузурида бир неча йилдан бери давом этаётган мажбурий ва ҳақ тўланмайдиган навбатчилик муаммоси бўйича шифокорлар Элтузга мурожаат қилишди. Уларнинг айтишича, бошқарма раҳбарияти вилоятдаги турли шифохоналарда ишловчи ёш мутахассисларни ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз туну-кун навбатчиликка мажбурламоқда.
Шифокорларнинг маълум қилишича, навбатчилик бошқарма биносида соат 17:00 дан эрталаб 09:00 гача давом этади. Иш ҳақи тўланмайди, байрам кунлари ҳам истисно эмас. Бир неча дақиқа кечиккан шифокорлардан тушунтириш хати талаб қилинади.
Таъкидланишича, вилоятдаги шифохоналар навбатчи чиқаришга “топширилган режа” асосида мажбурланади. Навбатчи қилинаётган шифокорларнинг вазифалари бошқарма котибаси иш вақти тугагач бажарадиган вазифалар билан бир хил: телефонларга жавоб бериш, бошқарма бошлиғига ким керак бўлса у билан боғлаб бериш, соат 18:00 дан кейин вилоят бўйича келган беморлар сонини дафтарга ёзиб бориш.
Шифокорларнинг айтишича, навбатчиликка бормаган ёки вақтда кира олмаган ходимлар “интизом бузган” деб ҳисобланади. Мурожаатда бир ҳолат мисол тариқасида келтирилган: шифокор 30 дақиқа кеч боргани ва иситмаси кўтарилгани учун навбатчиликни соат 08:00 да тарк этган, раҳбарият эса унга 30 фоиз жарима қўллаш билан босим ўтказган.
Шифокорлар Соғлиқни сақлаш вазирига бир қатор саволлар билан мурожаат қилмоқдалар:
1. Олий маълумотли клиник ординатор ва магистратура битирувчилари туну-кун телефон қўриқлаб ўтираши қай даражада тўғри?
2. Агар бу иш учун ходим керак бўлса, нега бунга малакали шифокорлар жалб қилинмоқда?
3. Шу вақтгача мажбурий навбатчиликка турган ходимларга иш ҳақи тўланадими?
4. Агар тўланган бўлса, ким томонидан ва қайси ташкилот ҳисобига?
5. Агар тўлов бўлган бўлса, нега навбатчилик қилган шифокорларга етмаган?
Мурожаатчиларга кўра, муаммо йиллар давомида давом этмоқда ва ҳеч бир расмий орган уни тўхтатишга уринмаган.
Элтузга мурожаатнинг асосий мақсади шундан иборатки, бу вазият Соғлиқни сақлаш вазири ва вазирлик масъулларига етиб борсин.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❗️Тезкор хабар
⚡️⚡️⚡️Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводида чақалоқ ўлиги топилди
Инсайдерларга кўра, чақалоқ завод ҳудудидаги 12 цех ёнига кўмиб кетилган. Дайди итлар гўдакни ғажиётганда одамлар эътиборига тушган.
Айни дамда барча маъсуллар прокуратура ИИБ ходимлари завод ҳудудида дейди манбаа.
01:34
Video unavailableShow in Telegram
⚡️АҲОЛИ МАСЖИД ИМОМИНИ НЕГА ҚИШЛОҚДАН ҚУВДИ?
2025 йилнинг январ ойи бошида Тошкент вилояти Паркент туманида бош имом хатиб лавозимида ишлаб келган Мансурхон Мансуровнинг қип яланғоч ҳолда эркак ўйнаши билан секс қилишга тайëр алпозда турган видеоси тарқалди.
Бу видео ортидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси имомни ишдан бўшатди. У ишга қўйилганида даврада жой бериб, дастурхон тўрига ўтқазган қишлоқ аҳли эса имомнинг уйи олдига тўпланиб икки соат ичида кўчиб кетишини талаб қилди. Имом ўша куни тирик қолгани учун Тошкент вилоят Ички Ишлар Бошқармаси ходимларидан ўла-ўлгунча миннатдор.
Қишлоқ аҳолиси орасида имомнинг бесоқолбоз пасасив гей экани, алоҳида ясатилган квартирада эркаклар билан учрашиб туриши ҳақида гап сўз урчиган бўлса ҳам, исботини топмаган эди. Бу гаплар тарқалган пайда имом масжидда ваъз қилиб «душманлар мусулмонларга қарши тўқиган питна бу» дея вазиятни андавалаб юрди. Ўша вақтда тарқалган видео сокин денгизда кўтарилган бўрон каби бўлди ва аҳоли имомни хотин-бола чақаси билан қишлоқдан юзига тупуриб ҳайдаб юборди.
Бу видеонинг келиб чиқиш тарихи бор. Паркентлик тадбиркор бой йигит масжидга катта суммада пул ëрдами беради. Имом бўлса бу йигитга қараб «Оллоҳим бойликни сиздай ҳушрўй йигитга берган. Келинг, бир ҳилватда учрашайлик» деб хушомад қилади. Йигит бир неча марта имомни бу йўлдан қайтаради. Аммо ошиқнинг кўзи кўр, қулоғи кар эди. Имом бир неча марта ўзининг яланғоч танаси расмларини йигитга юбориб «ҳилватда учрашайлик» дея тавалло қилади. Шунда бу тадбиркор йигит учрашувга «кўнади». Аслида, мақсад – гей имомни ифшо қилиш эди.
Белгиланган вақтда, айтилган квартира (хата)га борганда эшикни имомнинг ўзи очади. Тадбиркорнинг айтишича, имом қип яланғоч ва лабини помада билан бўяб олган эди.
Тадбиркор ўз назарида бу қадар «разолат»ни кутмагани учун имомни уриб ташлаб видеога олади. Шу видео тўлалигигча Элтуз тасарруфида мавжуд.
Қизил гилам ва мўл-кўл кўрапача ëстиқлар билан тўлган электр иситгич чўғдай қизиб турган хонадаги қип яланғоч имомни сўкиш ва калтаклашдан иборат аянчли манзара. Имом бир сафар илкис туриб тадбиркорга ташланмоқчи бўлади, аммо эплай олмай вазелин суртиб ҳозирланган кетини камерага қаратиб кўрпачага узун тушиб ëтиб олади.
Суратга олувчи ва имом ўртасида мана бундай «мулоқот» бўлиб ўтади:
👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
12.78 MB
01:08
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ЯШАСА МАЙЛИМИ ШУ ҚИЗ?
Ўзбекистондагилар учун параллел бир дунë, параллел бир ҳаëт бор. Бу - инстаграм деган коинот.
Ўз ҳаëтини инстаграмсиз тасаввур қила олмайдиганлар аашшинча. Инстаграмнинг ўз юлдузлари, фариштаю демонлари бор.
Шулардан бири Шахатик исмли блогер қиз. У ўзининг расмлари ва баъзи бир машҳур қўшиқлар фонидаги тақлид, кесатиқ ва кинояли чиқишлари ва рақсларини қўяди.
Уни софт эротик контентлари инстаграмда машҳур.
Айни пайтда сўлагини оқизиб унинг рақсларини томоша қилиб бўлганлар дунëдаги энг уят, энг разил сўзлар билан сўкишади.
Шу пайтгача блогер қиз бу ҳақоратларни игнор қилиб келди.
Лекин охири уям бу тоқатсиз ва жоҳил оломон булингига чидолмай ëрилди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
yashasa maylimi shu qiz.MOV24.91 MB
😁 118❤ 103🤬 44👍 15😢 5
⚡️РАССОМ ТУЗ: ДИЛЕММА. МУСУЛМОН ОДАМ ИМОМНИНГ КЎТЛИГИНИ БЕРКИТИШЛИГИ ЖОИЗ АМАЛМИ?
Кеча савобталаб мусулмон биродаримиз (Тангрим ундан рози бўлсин) Тошўблдаги битта туман имом хатибининг саҳиҳ видеоларини юборибди.
Видеода ëмғир дуоси қилиш, одамларни инсофу тавфиққа чорлаш билан шуғулланиб келган бу кап катта эркак яна бир кап катта эркак билан "жимоъ" (жума эмас жимоъ. Айириш белгиси бор аннақса) қилаëтгани аниқ тиниқ акс этган.Айтичи ҳинди бачага кўрсатсам, фейк эмас, деди.
Бу имом катта катта минбарларда Ғарб жамияти элгебети бузуқ, ҳар дарахт тагида эркак эркак билан эр хотин бўлади деб, додлаб ëқа йиртганларнинг олд сафида бўлиб келган.Бирор муллани бесоқолбозлик, педофиллик ëки секс разврати ҳақида кимдир факт билан гапирса, "фитна" бу деб чиқиб юрган тип.
Ўзбекистон жиноят кодексида бесоқолбозлик, эркакнинг эркак билан сикишишлиги жиноят деб малакаланган. Лекин дунëдаги аксар давлатларда бу жиноят эмас.Диний идорадагилар билан гаплашсам, "бу имомни моливий растрата (эҳсон қутисини ўмаргани) учун январ ойида ишдан олдик, лекин асосий сабаб жинсий ориентацияси (кўтлиги) дейишди. Мана сарой мулласини аҳволи дея Маликадаги салафийлар кўт йиртмасин дея бу воқеани элга ошкор қилишмаган.
Диний идорадаги братлардан "бу видеони эълон қилсам, бу имом номусдан ўзини ўлдирадими?" десам, "Йўқ асло. Номус нима қилсин унда", дейишди.Элтуз нашрида Ўзбекистонда жазо ўтаган журналист, блогер ва мулла имомлар, шунингдек, ИИВ ходимлари орасидаги гейларнинг ИИВ ички хавфсизлиги шакллантирган ва доимий тўлдирилиб бориладиган рўйхати бор.
Шу рўйхатдаги рақамлар чўтга солинса муллаларнинг 21 фоизидан кўпи ҳамжинсбозликка мойил. Қодирий фош қилган Калвак Махсум ва Абдураҳмон дўмлалар ҳануз тирик. Майли тирик юраверсин. Либерал демократлар уларга ўлим тиламайди.Аммо шулар ëмғир дуоси ўқийдими?
Энди нима дей? Жума муборак дейми ëки жимоъ муборак? Имомбердилар ўз орасида келишиб олсин форма поведенияни.Дўмланинг жимоъ тафсилоти ва видеоси эртага Элтуз телеграм каналида нашр этилади. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 201😁 101😱 41🤯 36👍 26🤬 12😢 11🤩 4🤔 1
⚡️“REAL SANJIK” ҲИБСГА ОЛИНДИ. ТИНТУВ, АЙБЛОВЛАР ВА МАНБАЛАР ТИЛГА ОЛАЁТГАН БАҲСЛИ ҲОЛАТЛАР
26 ноябрь куни “Real Sanjik” номи билан танилган блогер Санжарбек Каримов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган махсус тадбир пайтида ҳибсга олинди.
Расмий маълумотларда у товламачилик ва бошқа жиноятларда гумонланаётгани айтилган. “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов блогернинг 19:00 ларда ушланганини маълум қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини процессуал қоидаларга қатъий амал қилишга чақирди.Элтуз манбасига кўра, воқеалар расмий маълумотлардан бутунлай бошқача кечган. Манба айтишича, Санжарбек Каримов 26 ноябрь куни соат 20:30 да Тошкент шаҳар ГУВДга ўз хоҳиши билан борган. Уни “Шахзодани онасини сўккансан” деган иддао асосида Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми билан иш қўзғатилган. Манба таъкидига кўра, блогер ҳеч кимдан қочмаган ва чақирувга ўз вақтида етиб борган.
Ундан бир неча соат ўтгач, кечаси соат 01:00 да опер ходимлар блогернинг офисининг эшигини бузиб кирган, ҳамма жойни титишган ва унинг уйини ҳам тинтиришган. Офис ёнидаги квартирада блогернинг марҳум отаси яшаган бўлган. Манба айтишича, тинтув жараёнида Санжарбек Каримовнинг яқинларидан ҳеч ким иштирок этмаган. Кейинчалик Тошкент ИИББнинг “махсус шахсларидан” гувоҳ сифатида имзо қўйиб олинган.Манбага кўра, Санжарбек Каримовнинг уйидан қурол топилмаган. Иддаоларга кўра, тинтув пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларидан бири блогернинг отаси кийган пальто чантасига 10 грамм гиёҳванд модда солган ва бу модда Санжарбекга тегишли экани сифатида баённома расмийлаштирилган.
Элтузга тақдим қилинган маълумотларга кўра, тинтув вақтида гиёҳванд модда аниқланган икки жой бўлган. Биринчиси, стол тортмасида топилган бир қутича наша, иккинчиси эса блогернинг отаси шкафда турган пальтосидан целофанга ўралган ҳолда топилган 9 грамм гашиш. Манбанинг таъкидига кўра, ҳар икки моддадан ҳам бирон-бир тирик тер изи, яъни Санжарбек Каримовга тегишли бармоқ изи чиқмаган. Бу ҳолат моддаларнинг қаердан келиб қолгани ҳақида янада кўпроқ савол туғдирмоқда.Шундан кейин эълон қилинган Миробод туман суди ҳужжатларида Санжарбек Каримовга нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси 1-қисми, шунингдек 25 ва 273-моддалари бўйича айблов қўйилгани қайд этилган. Суд материалларига кўра, тинтув вақтида олинган ўсимлик моддалари экспертизадан ўтказилган ва уларда тетрагидроканнабинол борлиги аниқлангани айтилган.
Бироқ Элтуз манбаси қўшимча бир муҳим маълумотга эътибор қаратишни айтади. Манбаларга кўра, Санжарбек Каримов қонининг лаборатор таҳлили ўтказилган ва унинг таркибида бирон-бир гиёҳванд модда аниқланмаган. Манба бу ҳолат моддаларнинг ҳақиқатан ҳам блогерга тегишли эканига шубҳани янада кучайтиришини таъкидламоқда.Санжарбек Каримов уч ойга қамоқда қолдирилди. Суд қарори дарҳол ижрога қўйилган. Қарор устидан 72 соат ичида шикоят бериш мумкин.
Блогер исми аввалроқ 240 минг долларлик уй билан боғлиқ можародда ҳам тилга тушганди. У пайтда никоҳ ваъдаси билан алдовга учган Ш. А.нинг уйи блогерга сотиб юборилгани аниқланган. Санжик уйни болалар уйига эҳсон қилишини айтган, аммо нотариал ҳужжатлар тақдим этилмагани расмий идора томонидан маълум қилинган. Бу ишда Ш. Р. кейинчалик суд қилиниб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.Ҳозирги ишда эса расмий айбловлар ва Элтуз манбаси айтаётган даъволар ўртасида кескин қарама-қаршилик мавжуд. Расмий идоралар ҳозирча тинтув вақтидаги баҳсли ҳолатлар, айниқса гиёҳванд моддаларнинг пайдо бўлиши ҳақида изоҳ бермаган. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 165😱 43👍 27🤬 16😁 13🤯 3
УЧКЎПРИКДА 700 ХОНАДОН ХАВФ ОСТИДА
Учкўприк туманидаги Бешкапа МФЙда жойлашган ташлама-канал ҳоким қарори билан “зах канал” сифатида қайта расмийлаштирилиб, тадбиркорга қурилиш ишлари олиб бориш учун берилгани маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Элтузга шикоят қилган бешкапаликларга кўра, мазкур қарорнинг қабул қилинишига Палахон МФЙ раиси розилик берган ва бу ҳудудда яшовчи 700 та хонадонга захлаши, тупроқ ва уйларга шикаст етиши мумкинлиги инобатга олинмаган.
Ҳозирда каналда сув йиғилиб, аҳоли учун хавф янада кучайган.
Бешкапаликларнинг таъкидлашича, аҳоли ҳашар йўли билан қуриб берган болалар йўлаги ҳам қурилиш ишлари баҳонасида бузиб ташланган.
Маҳалла ва аҳоли томонидан ҳокимга йўлланган ариза эса ҳанузгача кўриб чиқилмагани айтилмоқда.
Аҳоли мутасаддилардан вазиятга жавобгарона ёндошишни, ҳудуд хавфсизлигини таъминлашни ва қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Бешкапа 1.mp419.36 MB
Бешкапа 2.mp416.16 MB
Бешкапа3.mp418.18 MB
❤ 55🤯 14🤬 12👍 7
Photo unavailableShow in Telegram
ТОШКЕНТДА "РОМАНТИК" НАРКОФУРУШ ҚЎЛГА ТУШДИ
Тошкентда истиқомат қилувчи эркак бир қути ширинлик ичида қарийб бир килограм гиёҳванд модда билан қўлга тушди.
У 800 грамм гиёҳванд моддани конфет қутисига яшириб, сотмоқчи бўлган вақтда ашёлар билан қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, воқеа Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак 1 кг гиёҳванд модда учун буюртма олган, бунинг учун унга 10 минг доллардан кўпроқ тўлаш ваъда қилинган. Шу билан бирга, эркак партиянинг фақат бир қисми билан учрашувга келган, у тўлиқ ҳажмни тўплай олмаган.
Натижада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни Раффаелло конфетлари қутисига яширган 800 граммга яқин гиёҳванд моддаларни сотмоқчи бўлганида қўлга олишди. Тартиб посбонлари томонидан қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Навоийда ДХХ ходимлари синтетик гиёҳванд моддалар контрабандачиларини қўлга олгани ҳақида хабар берилганди. Моддалар Қозоғистон орқали Россиядан олиб келинган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 67😁 24⚡ 5👍 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️БУХОРОДА ИСИТИШ МАВСУМИ РАСМАН БОШЛАНДИ, АМАЛДА ЭСА УЙЛАР ҲАНУЗ СОВУҚ
Бухоро вилояти ҳокимининг 5 ноябрдан шаҳар кўп квартирали уйларида иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги қарорига қарамай, уйларга иссиқлик ҳалиям етиб боргани йўқ. Фуқароларнинг айтишича, иссиқлик бир кун берилади, уч кун тўхтайди, иссиқ сув таъминотида ҳам узлуксиз муаммолар кузатилмоқда.
Аҳоли 3–6 ноябрдаги аномал совуқни ҳам иссиқликсиз ўтказган. Элтузда чиққан мақоладан кейин қисман иссиқлик берилган бўлса-да, бу узоққа чўзилмади. Ҳозирга келиб шаҳарнинг “Энергомарказ”дан иситиладиган ва “Бухорокомунал сервис” бошқарувидаги кўп квартирали уйлар ҳануз тўлиқ иситилмаяпти.Шу йил ёзида бюджет маблағлари ҳисобидан уйларда ваннахоналарга сочиқ иситгичлар ўрнатилгани, улар қишда хоналарни иситиши лозим экани айтилган эди. Аммо иссиқлик таъминоти етарли эмаслиги сабабли ускуналар ҳам деярли ишламаяпти.
Аҳолига кўра, “Энергомарказ” ва коммунал сервис айбни бир-бирига юкламоқда. Мавсум якунида эса иситиш хизматлари учун тўлов 5 ноябрдан ҳисобланади, аммо ноябрь охирлаб қолганига қарамай, кўпчилик иссиқликни кўрмаган. “Нега иситилмаган кунлар учун ҳам пул тўлашимиз керак?” дея норозилик билдирмоқда фуқаролар.Телеграмда вилоят ҳокими Ботир Зарипов номига очилган мурожаат гуруҳида ҳам ҳар куни иссиқлик билан боғлиқ юзлаб шикоятлар ёзилмоқда, аммо аҳоли идоралардан амалда натижа кўрмаяпти. 22 ноябр куни “Энергомарказ” электр энергияси ўчирилгани сабабли иссиқлик таъминоти тўхтагани ҳақида эълон қилди. Фуқаролар эса нега аҳоли учун муҳим бўлган иссиқлик тизимида электр узилиши тез-тез юзага келади-ю, ҳокимият биноларида электр узилишлари деярли кузатилмаслигини савол остига қўймоқда.
“Яхшики ўша куни аномал совуқ эмас эди. Агар қаттиқ совуқ пайтида электр ўчса, аҳвол қандай бўлади? Масъуллар иссиқ кабинетларда ўтириб бу муаммоларни сезмайди”, дейди фуқаролар.Аҳоли Бухоро шаҳар ҳокимияти ва вилоят мутасаддиларида вазиятни тез фурсатда барқарорлаштиришни сўрамоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 54😢 9👍 4😁 3⚡ 2🤯 1
“БУХОРОНЕФТГАЗПАРМАЛАШ”ДАГИ 13 МИЛЛИАРД СЎМНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛДИ?
“Бухоронефтгазпармалаш” АЖ ишчи-ходимлари 2024 йил 1 ноябрдан бери ноқонуний тарзда “бессодержание”га чиқарилгани ҳақида Элтузга маълум қилдилар. Улар шунингдек бунга сабаб бўлган асосий молиявий омиллар ҳақида янгича маълумотларни очиқладилар.
Ходимларнинг маълум қилишларича, жамият раҳбари Бакаев Баxтиёр Мирзаевич ва бош ҳисобчи Исматова Матлуба Қаландарова томонидан Бескала-11 ва Жанубий Кемачи-169 нефт-газ қудуқларида бажарилган ишлар учун корхона ҳисоб рақамига тушган 13 миллиарддан кўпроқ маблағ мақсадсиз йўналтирилган.
Иддаоларга кўра, ушбу маблағ давлат бюджетига фойда солиғи тўланмасдан, тўғридан-тўғри “захира фонди”га ўтказилган.
Бухоро вилояти солиқ бошқармаси 2025 йил 18 августдаги 30/2-99025-сонли хатида 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағнинг захира фондига олинганини тасдиқлаган, аммо захира фонди миқдори ва унинг қонунийлиги улар ваколатига кирмаслигини айтиб, масалани четлаб ўтган.
Ходимлар эса “13 миллиард сўмдан ортиқ тушум захира фондига ўтказилишидан олдин давлат бюджетига фойда солиги тўланиши шарт эди. Бу норма мутлақо бузилган,” дея таъкидлашмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, давлат бюджетига: 5 163 749 144 (беш миллиард бир юз олтмиш уч миллион етти юз қирқ тўққиз минг) сўм миқдорида зарар етказилган.
Ходимлар яна бир муҳим саволни ўртага ташламоқда:
“51,2 фоизи давлат улушига тегишли корхонани назорат қиладиган Давлат активларини бошқариш агентлиги бу ҳаракатлардан хабардорми?”
Мурожаатда айтилишича, корхонада миллиардлаб маблағ “захира фонди”да туриб, оддий ишчиларни ноқонуний равишда ҳақсиз таътилга чиқариш мантиқан изоҳ талаб қилади.
Шунингдек, кузатув кенгаши тавсияси ҳам, акциядорлар умумий йиғилиши қарори ҳам бўлмаган ҳолда, тушган пулларни захира фондига ўтказиш мутлақо қонуний асосга эга эмаслиги айтилмоқда.
Ишчи-ходимлар ва акциядорлар бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматидан текширув ўтказишни, шунингдек Президент Администрацияси томонидан вазият назоратга олинишини сўрамоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 82👍 15😁 10🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ ИНТИҲОСИ ЯҚИН
Олти ой аввал Ўзбектелекомнинг вилоят филиаллари, Uzmobile ва Телекоммуникация транспорт тармоғи филиаллари бир тизимга бирлаштирилди.
«Кутилган натижа катта эди, амалда эса деярли ҳеч қандай ижобий ўзгариш кузатилмади. Ушбу 3 та бир- бирига мос келмайдиган йўналишни мажбурий бириктириш бошиданоқ самара бермаслиги маълум эди» – дейди соҳа мутахассислари.Эски тизим раҳбарлари ҳали ҳам юқори лавозимларни эгаллаб турибди. Муҳим бўлимларни ҳам шу мансабдорларга яқин мулозимлар эгаллаган. Самарқандда ташкил этилган Жанубий-Ғарбий филиал Сирдарёдан Навоийгача бўлган катта ҳудудни қамраб олган. Ходимларнинг таъкидлашича, филиал ташкил этилиши жараёнида суҳбатлар ўтказилган бўлса-да, унинг натижалари ҳисобга олинмади. Суҳбатдан ўтмаганлар, паст бал олганлар эса, аксинча, энг яхши иш ўринларини эгаллади.
«Энг қийин аҳвол туманларда ишлаётган ходимларда. Бутун иш юки уларнинг бўйнига юклатилади, лекин айб топилганда ҳам айнан улар жазоланади. Вазифалар нотўғри тақсимланган, ходимларга алоқаси бўлмаган топшириқлар берилмоқда. Ойлик масаласига келганда эса айрим зам директорлар ходимларнинг ҳаққини кесиш билан овора» – дейди ходимлар.Ҳусусан, боғламаларда ойликларни даромад режаси ва дебитор қарзга боғлаб қўйиш амалда мутлақо ҳақли асосга эга эмас. Аҳоли модемдан тўйди, уларни мажбурлаб сотиб олдириш мумкин эмас. Компания эса мижозларга модем тиқиштириш билан банд.
Деярли барча хонадонлар интернетга уланган. Дебитордан қарз ундириш топшириғи эса умуман мантиқан нотўғри. Давлат ташкилотлари орасидаги қарзларни туманлардаги оддий ходим қандай ундиролади?Вазирликдан Ўзбектелеком компаниясида ишларни адолатли тақсимлашни йўлга қўйиш сўралади. Суҳбат натижаларини қайта кўриб чиқиш, одамларни қобилияти ва натижасига қараб иш ўрнига жойлаштириш зарур. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
ЖИЗЗАХ АГРОБАНКИДА КОРРУПЦИЯ ВА “ОТКАТ” ТИЗИМИ БОРМИ?
Жиззах вилоятидаги АТБ Агробанк филиалида коррупция, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пул талон-торожи авж олгани ҳақида банкнинг бир гуруҳ ходимлари номидан Элтузга мурожаат келиб тушди. Мурожаатчилар хавфсизлик сабабли ўз шахсини ошкор қилмасликни сўраганлар.
Ходимларнинг айтишича, банкдаги ҳолат тизимли муаммога айланган. Кредит бўлимида оддий мижоз ойлаб юриб кредит ола олмаслиги, аммо таниши бор ёки “улуш беришга” рози бўлганлар тезда кредит олаётгани таъкидланмоқда. “Кредит олиш учун ё танишинг бўлиши керак, ёки кредитдан маълум қисмни банкдагиларга ҳадя қилиш талаб қилинади”, дейилади мурожаатда.
Энг кўп айблов 20 йилдан бери “хўжалик мудири” сифатида ишлаб келаётган Низомиддин Шакаровга қаратилган. Ходимларнинг таъкидлашича, банкда умуман бундай штат бирлиги мавжуд эмас, аммо у, йиллар давомида барча раҳбарлар алмашганига қарамай, лавозимини сақлаб қолган.
Ходимлар Низомиддин Шакаровни банкнинг барча моддий харидлари бўйича “откат” тизимини йўлга қўйганликда айбламоқда. Компьютер ва техникадан тортиб, мебель, қоғоз, ҳатто дарахт кўчатларигача бўлган ҳар бир харид ортидан маблағ “қўшимча ҳисоб китоб” билан ўтаётгани иддао қилинмоқда.
Мурожаатда Низомиддин Шакаровнинг ҳалол маош билан қопланмайдиган бойлиги ҳақида ҳам саволлар ўртага ташланган. Шаҳар марказидаги икки қаватли замонавий ҳовли, бир нечта кўчмас мулк, ҳар кунги ресторан базмлари ва қиммат тадбирлар манбаи сифатида “давлат мулкини ўзлаштириш” тилга олинган.
Шунингдек, ходимлар Низомиддин Шакаров ўзининг тоғаваччаси Эралибойни банкка катта ҳисобчи қилиб жойлаштирганини, бу эса молиявий ҳужжатларни “тозалаш” учун қулай шароит яратаётганини иддао қилишмоқда.
Мурожаатда яна бир жиддий иддао бор: Жиззах шаҳар прокурори Музаффар Маматов “Шакаровнинг ҳомийси” сифатида тилга олинган. Ходимларнинг айтишича, “агар юқоридан соябон бўлмаса, бу қадар очиқ суиистеъмол мумкин эмас”.
Мурожаат охирида ходимлар Агробанкдаги вазият юзасидан мустақил ва жиддий текширув ўтказилишини талаб қилганлар. “Коррупцияга қарши кураш ҳақиқий бўлса, бу каби схема ва шахслардан бошланиши керак”, дейилади мурожаатда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 53👍 13🤯 9🤬 3🔥 1😁 1
