YURIST MASLAHATI
Open in Telegram
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Show more2025 year in numbers

291 830
Subscribers
+98124 hours
-2 6057 days
+17 23330 days
Posts Archive
Якксарой фуқаролик судидамиз.
Агар судларда эрталабдан мажлис (йиғилиш) бўлса, унда суд мажлиси вақтини 10:00 дан кейинга тайинлаш керак. Фуқаролар 9:00 дан келиб кутиб турмасин.
Судьялар ишни кўришни бошлади лекин ишни белгланган вақтга тайинлаган айрим бошқа судьлардан дарак йўқ.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 30❤ 7🤔 4
❗️Олий суд ахборот хизматига кўра, 2024 йилда Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан 3 020 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 806 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 214 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) жазолар тайинланган. 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
✔️Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида мазкур моддада назарда тутилган жиноятни содир этган 2 875 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 650 нафари озодликдан маҳрум қилинди ҳамда 225 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди. 5 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 17🙈 2😢 1
#Кадровик
Қайта ишга қабул қилиниш ҳуқуқи
Штат қисқаргани сабабли ишдан кетганман, аммо орадан бир неча ой ўтиб, худди ўша лавозимга яна бўш ўрин очилибди. Бундай ҳолатда мени қайта ишга олишлари шартми?Амалдаги меҳнат қоидаларига кўра, агар иш берувчи ходимни технологик ёки ташкилий ўзгаришлар, иш ҳажмининг камайиши сабабли қисқартирган бўлса, у ҳолда Меҳнат кодексида белгиланган муҳим талаб амал қилади. Хусусан, МКнинг 102-моддасида қайд этилишича, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган санадан бошлаб олти ой давомида ташкилотда ўша мутахассислик ёки малакага мос бўш иш ўрни пайдо бўлса, иш берувчи аввал қисқартирилган ходимни ишга қабул қилишни таъминлаши шарт. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, сиз қисқариш оқибатида ишдан четлатилган бўлсангиз, кейинги олти ой мобайнида ташкилотда сиз банд бўлган йўналишда қайтадан вакансия очилса, ариза билан мурожаат қилганингизда, иш берувчи сизга афзаллик бериши ва ишга олиши лозим. Масалан, ходим администрация бўлимида инспектор сифатида ишлаган. Иш ҳажми қисқаргани боис унинг лавозими тугатилган. Ортидан уч ой ўтиб, шу бўлимда яна инспектор вакансияси очилса, биринчи навбатда айнан ўша қисқартирилган ходим ишга таклиф қилиниши керак. Бу бевосита қонун талаби. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 27👌 4🔥 2
Рақобат қўмитаси нодавлат таълим марказларини огоҳлантирди
Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари соҳасида аҳолидан келиб тушаётган эътирозлар юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.
Таҳлиллар натижасига кўра, 2024–2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1 200 га яқин мурожаат қабул қилинган.
Уларнинг асосий қисми:
➖“NEWTON ACADEMY”, “NewTone school”;
➖“MyTeacher” онлайн инглиз тили курси;
➖“Prep.uz” онлайн рус тили курси;
➖“Бадавлат аёл” лойиҳаси;
➖“Qadam Education” ўқув маркази;
➖“Lerna”, “Skillbox”, “Geekbrains”;
➖“Interno Edu” МЧЖ;
➖“Englify” МЧЖ;
➖“Niyat Education”;
➖“Sevenedu” онлайн тил маркази каби ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тааллуқли экани аниқланган.
Мурожаатлар таҳлилига кўра, қатор нодавлат таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Шунингдек, “Uzum Nasiya”, "Shaffof moliya”, “Paylater” ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани, рекламада берилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани ҳақида ҳам эътирозлар билдирилган.
Қўмита юқоридаги каби таълим марказларини қонунчиликка, лицензия талабларига, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишга чақирган ҳолда, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилганлигини эслатиб ўтади.
👏 27❤ 26👌 6🤔 3
#Кадровик
❗️Тиббиёт ходимларига малака тоифаси бериш тўлиқ рақамлаштирилди
Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан малака тоифаси беришнинг мутлақо янги — шаффоф ва рақамли тизими жорий этилди.
Янги тизимга кўра:
🗣ҳужжат топшириш тўлиқ электрон шаклга ўтказилди;
🗣имтиҳонлар онлайн тарзда, аудио-видео кузатув асосида ўтказилмоқда;
🗣“Тиббий малака ахборот тизими” (tibtoifa.ssv.uz) ишга туширилди;
🗣тест ва амалий синовлар учун ягона саволлар базаси яратилди;
🗣қоғоз шаклидаги сертификатлар бекор қилиниб, электрон сертификатлар жорий этилди.
Натижада ҳужжатлар сони қисқартирилди, тиббиёт ходимларининг пойтахтга келиш эҳтиёжи барҳам топди.
2025 йилдан тажриба-синов тариқасида 15 та туман (шаҳар)да малака сертификатига эга тиббиёт ходимларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама автоматик тарзда қўшилмоқда. Электрон сертификатлар базаси UzASBO-2 тизими билан интеграция қилинди.
Шунингдек, клиник ординатура ва интернатурага қабул жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилди.
2025 йилда 86 та туман (шаҳар)да 117 минг нафарга яқин тиббиёт ходими рақамли кўникмалар бўйича ўқитилиб, сертификатланди. 2026 йилда бу жараён давом этади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 58🔥 47❤ 34👏 15
#Бизнес_солиқ
Камерал текширув қачон ўтказилади?
Камерал солиқ текшируви солиқ идораси томонидан ҳужжатлар ва ахборот тизимлари асосида масофадан туриб ўтказиладиган текширувдир. Солиқларни ўз вақтида тўлаш бу текширувдан бутунлай озод этмайди, чунки қарор маълум белгилар аниқланганда қабул қилинади.
Биринчидан, солиқ хавфини бошқариш тизими далилларга кўра қонун бузилиши хавфи бор деган хулосага келса, камерал текширув тайинланиши мумкин. Иккинчидан, солиқ тўловчи тақдим этган декларация ва ҳисоботларда ҳисоб-китоб хатоси ёки маълумотлар ўртасида тафовут топилса, шу асоснинг ўзи текшириш учун етарли бўлади. Бундан ташқари, жисмоний ёки юридик шахслар мурожаатида аниқ қонунбузарлик ҳолатлари кўрсатилган бўлса, ёки аввал берилган ҳисоботга нисбатан солиқ суммасини камайтирувчи ёки зарарни оширувчи аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этилса, солиқ органи камерал текширув ўтказишга ҳақли.
Амалиётдан мисол. Масалан, ҚҚС декларациясида сотув айланмаси сизнинг божхона ёки банк маълумотларингиз билан мос келмади. Ёки сиз аниқлаштирилган ҳисобот юбoриб, аввалгига қараганда солиқ суммасини пасайтирдингиз. Бу ҳолатлар вақтида тўлов бўлган тақдирда ҳам камерал текширувга асос бўлади. Одатда бундай текширув идорадан чиқилмасдан ўтказилади, натижа бўйича хабарнома юборилади ва сиздан изоҳ, тузатиш ёки қўшимча ҳужжат талаб қилиниши мумкин.
Норматив асос: 07.01.2021 йилдаги 1-сон қарор билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, 21-банд.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 20👍 4🎉 1
#Кадровик
Ходим ариза ёзган куни ишдан бўшаши мумкинми?
Ишдан бўшаш масаласи иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатда муҳим ўрин тутади. Айниқса, ходимнинг ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишида вақт жиҳатида аниқлик бўлиши талаб этилади. Лекин амалиётда ва қонун нормаларида бунга оид айрим мураккабликлар бор.
Агар ходим 10 июль куни иш берувчига ўз ташаббуси билан ишдан бўшаш ҳақида ариза тақдим этса, у шу куни ишдан бўшай оладими?
Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш ниятида иш берувчини ёзма равишда кеча ёки кунда эмас, балки 14 календарь кун олдин огоҳлантириши лозим. Демак, ариза берилганидан сўнг 14 кунлик огоҳлантириш муддати ўтиши керак.
Шу билан бирга, 160-модданинг 4-қисмида “икки томон келишган ҳолда огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ҳам шартнома бекор қилиниши мумкин” дейилган. Аммо бу жумла бир қарашда ишдан дарҳол бўшатиш имконини берса-да, уни тўғри талқин қилиш зарур.
Модданинг 3-қисмига эътибор қаратсак, “огоҳлантириш муддати” ариза олинган кундан кейинги кунда, яъни 11 июльдан бошланади. Бу — муҳим юридик факт. Демак, огоҳлантириш муддати 10 июльда эмас, балки 11 июльдан ҳисобланади. Шу туфайли 10 июль куни “муддат тугашига қадар” деган шарт ҳали вужудга келмаган бўлади. Мос равишда, 160-модда 4-қисмида назарда тутилган келишув ҳам фақат 11 июльдан бошлаб қонуний кучга эга бўлиши мумкин.
Амалиётда эса, ходим 10 июльда ариза ёзади ва шу куниёқ ишдан бўшатилмоқда. Бу эса қонун талабларига зид ҳолат ҳисобланади.
Бироқ, истисноли вазиятлар ҳам бор. Масалан:
☝️ МК 160-модда 8-қисмида айтилишича, агар ходимнинг ишдан кетиш сабаби оғир ҳолатлар (соғлиқ, кўчиш, бошқа ташкилотга ўтиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бўлса, у ҳолда ариза берилган куниёқ меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.
☝️ Шунингдек, 157-моддада қайд этилган ҳолат – икки томон келишуви асосида шартномани бекор қилиш – бутунлай бошқа ҳуқуқий асос ҳисобланади. Агар иш берувчи ва ходим ўзаро келишиб, махсус тартибда расмийлаштирилган келишув тузишса, меҳнат шартномаси исталган куни, жумладан ариза берилган куниёқ бекор қилиниши мумкин.
Масалан, агар ходим 10 июль куни ариза бериб, иш берувчи билан расмий қўшимча келишув (157-модда асосида) имзоласа, у ҳолда меҳнат шартномасини ўша куни бекор қилиш мумкин.
Хулосаки, ходимнинг аризаси билан ўша куни ишдан бўшатиш фақат икки ҳолатда қонуний ҳисобланади:
👉 Агар сабаблар 160-модда 8-қисмида келтирилган ҳолатлардан бирига тўғри келса.
👉 Агар иш берувчи ва ходим ўртасида 157-модда асосида махсус келишув имзоланган бўлса.
Акс ҳолда, ариза берилган кун меҳнат шартномасининг бекор қилиниш куни бўла олмайди. Бу масалада иш берувчилар қонун талабларига қатъий риоя этишлари шарт. Суд амалиётида бу каби хатолар кўпинча ходим фойдасига ҳал этилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 31👍 4
❗️ Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади⛔️ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ҳукумат қарори билан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид 1600 та мажбурий талаблар бекор қилинди. ✅ Таъкидлаш жоиз, бундай катта ҳажмдаги чекловларнинг бекор қилиниши илк бор амалга оширилмоқда. 📋 Хусусан, Ҳукумат қарори билан ветеринария хизмати назорати остидаги 1 568 та товар позицияси бўйича маҳсулотга мувофиқлик сертификати олиш, шунингдек, туризм хизматларини кўрсатишда мазкур фаолиятга хос бўлмаган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун фаолият турини амалга оширишда айрим ортиқча чекловлар билан боғлиқ жами 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинмоқда. ❗️ Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги импортни амалга оширишда товар қийматига қўйилган 5 000 АҚШ долларлик чеклов, туристларга уй-жойни 30 кунгача ижарага бериш, ёғочдан мебель тайёрлашга доир талаблар бекор қилинди. 📜 Бунинг натижасида, тадбиркорларга маъмурий органлар билан муносабатга киришишда ортиқча бюрократик тўсиқлар камайишига ва уларнинг харажатлари, вақти ва ресурси тежалишига эришилади. 📋 Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига 36 мингдан ортиқ мажбурий талаблар киритилган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан соҳалар кесимида доимий равишда тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 📝 Манба: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори (https://lex.uz/docs/7919147)
❤ 30👍 3🎉 2🤔 1
Тошкент шаҳрида:
➖халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколати берилади.
➖Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади.
➖«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилинади.
➖2026 йилдан Тошкент шаҳрида «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.
❤ 33🤔 5🥰 3🙈 2
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланиладиган товарлар рўйхати 55 тадан 70 тага кенгайтирилибди.
Рўйхат асосан уй-рўзғор ва ошхона буюмлари ҳисобига кенгайтирилган.
Рўйхатдан қаҳва “0” фоизлик ставка билан ўрин олган. Қаҳвага нисбатан бошқа қарор билан жорий этилган “0” %лик божхона ставкаси жорий йил охирида тугаши керак эди.
7912240.pdf2.97 MB
❤ 17🤩 1
Қандай турдаги қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди?
Амалдаги тартибга кўра, икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бинолар ва иншоотларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Бундай ҳолатларда фуқаро туман (шаҳар) қурилиш бўлими билан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиб олиши кифоя. Ана шу келишилган ҳужжатлар қурилиш ёки реконструкция ишларини бошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Шу билан бирга, лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда келишмасдан қурилиш ёки реконструкция ишларини амалга ошириш тақиқланади. Бундай ҳолатда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ бўлмаган деб топилиши ва масъулият юзага келиши мумкин.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 16👌 2👍 1
Шахс ҳақида оммавий ахборот ёки ижтимоий тармоқларда маълумот тарқатишда эҳтиёт бўлинг.
Янги қабул қилинган Олий суд пленум қарорига кўра, Шахсий номулкий ҳуқуқларга тажовуз қилинган ёки ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, обрўсизлантирувчи маълумотлар тарқатилган шахс бундай маълумотларни тарқатган шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 126¹ (оммавий (машҳур) зўравонлик), 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш), 141 (фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш), 141¹ (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 141² (шахсга доир маълумотлар тўплашнинг қонунийлигини бузиш), 141³ (шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда инсон ҳаётининг сир тутилган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш), 143 (хат-ёзишмалар, телефонда суҳбатлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларни сақлаш тартибини бузиш) моддаларига кўра жиноий, ёки Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 (туҳмат), 41 (ҳақорат қилиш), 59² (оммавий (машҳур) зўравонлик), 202² (ёлғон ахборот тарқатиш) моддаларига кўра маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли.
Судлар тушунтиришича, жиноят ишини қўзғатиш рад этилганлиги, жиноят иши тугатилганлиги ёки жиноят таркиби мавжуд эмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш рад этилганлиги ёки қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилганлиги шахсни номулкий ҳуқуқларни фуқаролик тартибида ҳимоя қилиш тўғрисида даъво қўзғатиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Шахснинг бундай ариза билан мурожаат қилмаганлиги ёхуд жавобгарнинг ҳаракатларида жиноят таркиби ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган-аниқланмаганлигидан қатъи назар, судлар Фуқаролик кодексининг 99-, 100-моддалари билан қўриқланадиган шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида, аниқланган иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиши лозим.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 24🔥 1
Кредит ва гаров муносабатларидаги ўзгаришлар
Олий суд Пленумининг 2025 йил 24 ноябрдаги 23-сонли қарорига асосан, банк ва мижоз ўртасидаги низоларни ҳал қилишда муҳим янгиликларни жорий этди
1. Агар кредит шартномасида бошқача тартиб тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, Банк энди тўғридан-тўғри бутун суммани талаб қила олмайди. Бунда, банк аввало фақат кредитнинг муддати ўтган (тўланмаган) қисмини суд орқали ундириши шарт. Агар шу қисм ундирилмаса, кейингина кредитнинг қолган қисмини муддатидан олдин талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади.
Агар банк ушбу кетма-кетликни бузиб, дарҳол ҳамма пулни сўраса — суд кредитнинг қолган қисми бўйича даъвони РАД ЭТАДИ.
2. Банк судга даъво аризаси киритишдан олдин қуйидагиларни исботлаши шарт:
➖ Муддати ўтган қарз бўйича суд ҳужжати чиқарилганлигини;
➖ Ушбу ҳужжат бўйича МИБ (Мажбурий ижро бюроси) орқали 2 ой ичида тўлов амалга ошмаганлигини.
Даъво аризасига МИБдан ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотнома илова қилиниши ШАРТ. Акс ҳолда даъво қаноатлантирилмайди.
3. Гаровга қўйилган мулкни сотиб юбориш энди қийинлашди. Судлар қуйидаги икки ҳолатни текширади:
Қарз миқдори — гаров мулки қийматининг 15% идан кам бўлса; Тўлов кечиктирилган давр — 3 ойдан ошмаган бўлса.
Агар юқоридаги икки шарт бир вақтда мавжуд бўлса, суд гаровга (масалан, уй-жойга) ундирув қаратишни РАД ЭТАДИ.
4. Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган тақдирда янги қоида ишга тушади:
➖ Агар такрорий савдо ўтмаса;
➖ Ва банк 1 ой ичида мулкни ўзида қолдириш бўйича қарор қабул қилмаса;
➖ НАТИЖА: Ипотека (гаров ҳуқуқи) тугатилади.
5. Суд энди шартномадаги нархга қараб ўтирмайди. Суд мажбурий тартибда: Гаров мулкини баҳолатади; Бошланғич сотув нархини суд қарорида аниқ белгилайди; Мулкни тўлиқ идентификация қилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 26👍 5🎉 2😨 2
#Намуна_ҳужжат
Ходимга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда интизомий жарима қўллаш ҳақидаги буйруқдан намуна.
Ҳар қандай турдаги юридик ҳужжат наъмунаси учун @yuristgamurojaat гa ёзишингиз мумкин.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Буйруқ (50 фоизлик жарима).docx0.14 KB
❤ 13👍 2🙏 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қонун бир, лекин натижа ҳар хил
Биз кўпинча судларни танқид қилишга ўрганиб қолганмиз. Лекин тизимда ўз ишига чин кўнгилдан ёндашадиган, қонун берган имкониятдан фойдаланиб ишни чўзишга эмас, тезроқ ҳал қилишга уринадиган профессионаллар борлиги қувонарли.
ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судига меҳнат низоси бўйича 3 та даъво ариза киритган эдим. Ҳолат эса қизиқ.
2 декабрда топширилган бир аризам бўйича судья ва унинг ёрдамчиси ҳақиқий намуна кўрсатди. Ариза дарҳол ўрганилиб, 9 декабрь куни чақирув хати юбориб, 18 декабрь кунига суд куни белгиланди. Судья ёрдамчиси эринмасдан алоқага чиқиб, суд вақтини маълум қилди. Мана буни эътибор ва масъулият деса бўлади!
Қолганлари-чи? Айнан шу санада (02.12.2025) ва 4 декабрда топширилган қолган иккита иш ҳали ҳам "Тайёрлашда" мақомида турибди.
Бир судья "қонун менга 10 кун мухлат берган-ку" деб хотиржам ўтирмасдан, меҳнат низоси ортида инсон тақдири турганини ҳис қилиб, ишни тезлаштирди. Бунинг учун унга алоҳида раҳмат!
Қолган ҳамкасбларидан ҳам айнан шундай — қонуний муддатларни охиригача кутмасдан, имкон қадар тезкорлик билан ишлашни кутиб қоламиз. Зеро, "E-sud" тизими ҳам, қонунлар ҳам аввало халқ розилиги учун хизмат қилиши керак.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍 65❤ 22👏 4🔥 3
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқи берилади, ўзбошимчалик билан эгалланган ерларга эса ижара ҳуқуқи берилади. (Қонун таҳлили 2-қисм)
👉 Биринчи қисм
Янги қабул қилинган қонун моддаларини шарҳлашда давом этамиз. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасига асосан Ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ер участкаларига нисбатан ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда Ва тартибда фақат ижара ҳуқуқи, ушбу ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилади. Бунда ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун тўқсон тўққиз йил, бошқа ер участкалари учун қирқ тўққиз йил этиб белгиланади.
Масалан сизнинг ўзбошимчалик билан қурган бино иншоотингиз 2018 йилдан аввал қурилган ва бу иншоот эгаллаган жой 10 сотихни ташкил қилса, иншоот уй-жойлар эгаллаган ер участкаси бўлса у жойлашган ер сизга 99 йилга ижарага берилади. Бошқа нотураржой бино бўлса, 49 йилга ижарага берилади. Бино-иншоотлар эса мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади.
Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қароридан
норози бўлган шахслар ушбу қарор устидан судга қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят қилиши, прокуратура ва адлия органлари эса қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ариза (шикоят) бериши мумкин. (Қонуннинг 3-моддаси 2-3-қисмлари)
Яъни сизнинг ерингизга бўлган ижара ҳуқуқи ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади. Мазкур моддада уларнинг қарорлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 30👍 7👏 4
#Бизнес_солиқ
Устав фондга киритилган улуш нега “реализация” деб ҳисобланмайди?
Устав фондига улуш киритиш амалиётида айрим солиқ инспекторлари жисмоний шахс томонидан пулсиз асосда мол-мулк ёки активларни устав фондига киритишни “реализация” деб баҳолаб, ЖШОДС ҳисоблашни талаб қилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Бундай ёндашув эса қонун нормалари ва мулкдор ҳуқуқларига зид.
Солиқ кодексининг 46-моддасида “реализация” тушунчаси аниқ белгилаб берилган. Унга кўра, товарга мулк ҳуқуқи тўлов эвазига ўтказилганда ёки хизматлар ҳақ эвазига кўрсатилганда реализация юзага келади. Шу билан бирга, гаров мажбурияти бажарилмаганида гаров объектини ўтказиш ҳам реализацияга тенглаштирилади.
Устав фондига улуш киритилганда мулк ҳуқуқи формал равишда юридик шахсга ўтгандай кўрингани билан, таъсисчи амалда ушбу мол-мулкнинг билвосита эгаси бўлиб қолаверади. Яъни у компания таъсисчиси сифатида актив устидан мулкдорлик манфаатини йўқотмайди.
Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 7 ва 14-моддаларида белгиланган иқтисодий мазмун устуворлиги принципи ҳам мавжуд: битим қандай расмийлаштирилишидан қатъий назар, унинг ҳақиқий иқтисодий моҳиятига қараб баҳоланади. Устав фондига улуш киритиш — реализация эмас, инвестиция ҳисобланади.
Инвестиция ва реализация ўртасидаги фарқ жуда катта. Реализацияда тараф дарҳол тўлов олиши керак, инвестицияда эса таъсисчи келгуси фаолиятдан фойда олиш умиди билан улуш қўшади. Дарҳол даромад шаклланмайди, кафолат ҳам йўқ.
Солиқ кодексининг асосий қоидасига кўра, солиқ фақат даромад мавжуд бўлгандагина юзага келади. Устав фондга улуш қўшишда эса таъсисчида ҳеч қандай даромад пайдо бўлмайди. Демак, бундай ҳолатга солиқ солиш аниқлик ва адолат принципларига зид.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65 ва 66-моддаларида мулкдорнинг ўз мол-мулкини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи ва иқтисодий фаолият эркинлиги кафолатланган. Тадбиркор фаолиятини бошлаш учун киритилаётган улушдан солиқ олиш эса ушбу ҳуқуқларга зид бўлади.
Масалан, тадбиркор қиймати 100 млн сўмлик станокни ўзининг таъсис этаётган корхонаси устав фондига ўтказди. Бу ҳолатда у станокни сотмади, ундан даромад ҳам олмади. Станок фақат корхона фаолияти учун инвестиция сифатида ўтказилди. Демак, реализация йўқ — солиқ ҳам йўқ.
Хулоса қилиб айтганда, устав фондига улуш киритиш Солиқ кодексининг 46-моддасида кўзда тутилган “реализация” мезонларига мувофиқ келмайди ва жисмоний шахс учун солиқ мажбуриятини юзага келтирмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 18🙏 2
Биз билан ишлаш анчагина қулай.
Каналимиз деярли 6 йилдан буён фаолиятини юритиб, ўз обуначиси бўлган фуқаро ва тадбиркорларнинг шахсий ҳимоячисига айланган.
Нима сабабдан биз билан ишлаш қулай? Аслида кўпгина ҳуқуқий муаммолар битта тўғри ёзилган ариза ва аниқ йўлланма орқали ҳал бўлиши мумкин. Аммо одамлар кўпинча нон-пиширмас маслахатлар, оворагарчилик ва нотўғри йўналишлар туфайли ортиқча вақт, маблағ ва асабни йўқотишади. Биз эса ана шундай хавфларни олдиндан бартараф этамиз.
Биз ушбу лойиҳамиз орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг амалда учрайдиган ҳуқуқий муаммоларига тез ва самарали ечим таклиф қиляпмиз. Юборилган ҳар бир мурожаат 24 соат ичида таҳлил қилиниб, асосланган ҳуқуқий хулоса ва зарур ҳужжатлар — шартнома, ариза, суд ёки бошқа расмий ҳужжатлар — тайёрланади ҳамда электрон тарзда сизга етказилади. Бу орқали сиз ортиқча вақт ва маблағ сарфламасдан, мутахассислар ёрдамида муаммонинг ечимини оласиз.
Нима учун бизни кўпчилик танламоқда? Энг асосий сабаблардан бири 6 йиллик тажриба! Бу нима дегани? Шу йиллар давомида биз 10 000 лаб кейсларни кўрдик, кейсларни кўриш жараёнида амалий тажриба шаклланди ва катта масалаларга ечим бўлувчи юридик база яратилди. Шу сабабли юборилган масалага аниқ ва асосли жавоб топиш жамоага қийинчилик туғдирмайди. Бу эса сизга масалангиз юзасидан маълумот олишни тезлаштиради.
Бизга қандай боғланиш мумкин? @yuristgamurojaat ҳаволага масалангизни тўлиқ ёзасиз (ҳужжатлар бўлса барчасини юборасиз) ва мутахассисларимиз сизга алоқага чиқиб, масалангиз юзасидан тўлиқ тушунтиришлар беришади.
Агар жараён адвокат иштирокида ҳал бўладиган бўлса, бу хизматни ҳам ўзимиз таъминлаймиз.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
❤ 17👍 16🔥 3🎉 3
#Намуна_ҳужжат
Янги Меҳнат кодекси бўйича бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан намуна
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Бош_бухгалтерни_ишга_қабул_қилиш.docx0.14 KB
❤ 6👍 4👏 1
❗️ Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди“Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3724-сон, 12.12.2025 й.). 🔰 Йўриқномага кўра, график декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда божхона органига тақдим этилади: 🔹 товар(лар)ни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида тўлаш маълум қилинган тақдирда; 🔹 божхона тўловларидан шартли озод этиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан вақтинча олиб киришнинг кейинги муддатида даврий божхона тўловларини тўлаш лозим бўлганда. 📝 БЙД қоғоз шаклда божхона органига тақдим этилган тақдирда график қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ҳамда қуйидагича тақсимланади: ▪️ 1-нусха – божхона пости учун; ▪️ 2-нусха – декларацияловчи шахс учун; ▪️ 3- ва 4-нусхалар – декларант учун. ✅ Бунда, графикнинг ҳар бир нусхаси декларацияловчи шахс ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
❤ 7🔥 2👌 2
