en
Feedback
Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

Mᴏʟɪʏᴀ ᴜᴢ

Open in Telegram

Молиявий билимлар Асосий блог: @shohida_ibragimova Курс бўйича: @Shohida_Ibragimova_admin Реклама учун: @muxlisa_gan1yeva

Show more
2025 year in numberssnowflakes fon
card fon
11 024
Subscribers
-624 hours
-997 days
-28030 days
Posts Archive
🚨 Лекин шу маблағни ҳар куни сақлаб борсангиз, келажакда қуйидаги имкониятларга эришасиз: ➡️ 1. Молиявий хавфсизлик Ҳозир тежаган пулингиз келажакда кутилмаган харажатларда сизни қарздан қутқаради. Масалан: бола касал бўлса, машина бузилса, уйни таъмир қилиш керак бўлса. ➡️ 2. Эркин қарор қабул қилиш Жамғармангиз бўлса, қарор қабул қилишда бошқалардан қарздор бўлмайсиз. Масалан: Ёқмвйдиган ишда ишлайвераман, бошқа йўлим йўқ” деб эмас, бемалол “Кетаман, ўзимни топаман” дея оласиз. ➡️ 3. Катта орзуларни амалга ошириш Ҳар кунлик майда тежаб борилган пул, келажакда: ✈️ саёҳат 🎓 ўқиш 🏠 уй олди тўлови 💼 бизнес капиталига айланади. 💡Эсингизда бўлсин: Бугунги пулни назорат қилган одам келажакда пулни ўзи бошқаради. Ҳозир назорат қилмасангиз, эртага эркин яшай олмасиз. 🚀 Майда нарсаларга эмас, катта мақсадларга хизмат қиладиган одат яратинг! 💬 Сиз келажакда пулингизни нимага сарфламоқчисиз? Изоҳларда ёзинг! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
Кунига қандай харажат қиласиз?Anonymous voting
  • Ҳа, кунлик майда харажатлар қиламан
  • Йўқ, харажатларни назорат қиламан
0 votes
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
💭 Сиз ҳам кунлик майда харажатлар қиласизми? 🤔 📌 Кофе, фастфоод, такси, ичимликлар, шунчаки кераксиз майда харажатлар. 💰 Масалан кунига куринмас майда харажат 20–100 минг сўм атрофида... 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
💯 37😁 6❤‍🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Капсулали автоматлар ва ёқимли фигуралардан бошлаган компания бугун 40 миллиард доллар капитализатсияга эга глобал брендга айланди.
Лабубу поп-маданият феноменига айланди: уни рюкзакларга осиб юришади, коллекция қилишади, ҳатто минглаб долларларга қайта сотишади.
Кимдир ўйинчоқларни жиддий бизнес эмас деб ҳисоблайди — лекин кимдир шу орқали миллиардлаб даромад қилади. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
👍 22🔥 6
00:07
Video unavailableShow in Telegram
💼 Ҳар бир бизнеснинг сири — тўғри ёндашув ва қатъият! 📈 Муваффақият сари қадам-бақадам юринг: ✔️ Муаммоларни ечинг ✔️ Мижозларни тушунинг ✔️ Вақтингизни тўғри бошқаринг ✔️ Имкониятларни қўлдан бой берманг 💵 Бугун қилган қарорингиз эртага сизнинг 1.3 миллиардлик, балки 2.5 миллиардлик натижангиз бўлиши мумкин! 🔥 Яхши стратегия ва ҳаракат муваффақиятга олиб боради! Сизнинг даражангиз қайси? 🧑‍💼👇 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
1.55 MB
❤‍🔥 21🔥 4
📊 Риск: ҳиссиётми ёки ҳисоб-китоб? Сизнинг молиявий қарорийиз қанчалик тўғри? Ёки сизнинг кайфиятингиз ва ҳиссиётларингиз бу қарорни бошқаряптими? ✅ Жейсон Цвейгнинг «Мозг и деньги» китобидан 5 та муҳим хулоса: 1️⃣Рискни тестлар билан ўлчаймиз… лекин улар ишончли эмас Молиявий маслаҳатчилар мижозларни тестлар орқали консерватив, балансланган ёки агрессив деб баҳолашади. Лекин бундай тестлар кўпинча инсоннинг ҳақиқий ички ҳиссиётларини аниқлай олмайди. Сиз “ҳа” деб жавоб берсангиз ҳам, аслида ҳиссиётларингиз бошқача бўлиши мумкин. 2️⃣ Одамларнинг рискни ҳис қилиши ўзгарувчан Кайфият ва муҳит сизнинг рискга бўлган муносабатингизни узлуксиз ўзгартиради. – Ёмон кайфиятда сиз эҳтиёткор бўласиз. – Кулгули видеодан кейин эса жасур бўлиб қоласиз. – Қўрқув ва ёмон хотиралар эса сизни орқага тортувчи тўсиқдир. 3️⃣ Психологик тажрибалар: қарорлар ҳиссиётларга боғлиқ Оддий парфюм ёки бирор ҳид, қўрқув уйғотувчи видео ёки ёқимли мусиқа — сизнинг қарорийизга таъсир қилади. Бизнинг миямиз рационал эмас, эмотсионал ишлайди. 4️⃣ Ҳайвонлардан сабоқ Асаларилар ҳам, қушлар ҳам хавфсиз вариантни танлаб, ҳаётларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишади. Инсонда ҳам ана шундай эҳтиёткорлик инстинкти бор. 5️⃣ Риск ҳақида нотўғри тушунча “Одамда доимий рискка чидамлилик бор” деган фикр нотўғри. Рискга муносабат доимо ўзгаради: кайфиятингиз, муҳитингиз ва вазиятга қараб. 📌 Умумий хулоса: Риск — бу шунчаки ҳисоб-китоб эмас, балки инсоннинг психологик жавобидир. Ҳақиқий молиявий қарорлар — ҳиссиётларни эмас, мақсадларни тинглаган одамникидир. 📝Нима қилиш мумкин? ✅ Турли вақтларда турли тестлар ўтиб кўринг. ✅ Қарорларингизни мақсадга асослантиринг, ҳиссиётларга эмас. ✅ Қачон хавотирли, қачон жасур эканингизни кузатиб ёзиб боринг. 📝 Сизнинг рискга муносабатингиз қандай? Изоҳда ёзинг 👇 Қарорларимизни биргаликда онгли қилайлик! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
👍 14
Сиз молиявий риск қилишга тайёрмисиз?Anonymous voting
  • Мутлақо тайёрман. Имкониятни бой бермайман!
  • Тайёрлигим бор, лекин хавфсиз вариантни ҳам кўриб чиқаман.
  • Вазиятга қарайман, ўртача.
  • Рискдан қўрқаман, эҳтиёткор йўлни танлайман.
  • Йўқ, мутлақо хоҳламайман.
0 votes
❤‍🔥 7
Photo unavailableShow in Telegram
🔻 Сизнинг ҳаётингизда молия учун риск қилишга қанчалик тайёрсиз? 🔎 Ўйлаб кўринг: 📍Кимдир риск қилиб катта бойлик орттиради. 📍Кимдир эса хавфсиз йўлдан юриб йиллар давомида бир жойда қолади.
📝 Тадқиқотларга кўра, одамларнинг рискка бўлган тайёргарлиги ҳар доим бир хил эмас. Бугунги кайфият, қўрқув, ишончсизлик — сизни ортга тортади. Яхши кайфият, ижобий энергия эса — сизни ҳаракатга ундайди.
💡Савол: 🔹 Бугун молиявий риск қилишга тайёрмисиз? 🔹 Ёки ҳис-туйғуларингиз сизни енгиб қўйяптими? 🫵 Жавобингизни биз билан бўлишинг ва ўзингизни текшириб кўринг 👇 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
❤‍🔥 20
00:09
Video unavailableShow in Telegram
🎯 Молия ҳаётингиздаги 5 босқич (сиз қайси биридасиз?) 1️⃣Молиявий хавф Қарзлар, жамғармасиз кунлар, ноаниқ келажак… 2️⃣Молиявий барқарорлик Одатларингиз ўзгара бошлайди. Қарздан чиқиб, жамғарма тўплай бошлайсиз. 3️⃣Молиявий эркинлик Ўзингизни таъминлай оласиз. Кичик сармоялар билан орзулар сари қадам ташлайсиз. 4️⃣Молиявий мустақиллик Пассив даромадлар эҳтиёжларингизни ёпади. Сиз ишламасангиз ҳам, пул ишлайди. 5️⃣Молиявий фаровонлик Энди бойлигингиз наслингизга етади. Ўзингизни ва бошқаларни бахтли қиласиз. 🌱 Бугун биринчи қадамингизни қўйинг. Ҳали кеч эмас! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
RTYUJ.mp47.96 MB
🔥 37😍 4 3👍 2
Repost from TgId: 2632053203
⚡️«Ayol by CAU» 23-iyun sanasidan boshlab xotin-qizlar uchun o‘quv kurslarini boshladi Olmazor tumanida yashovchi tadbirkor hamda tadbirkorlik faoliyatini boshlash istagidagi 50 nafar xotin-qizlar uchun «Biznes-trening» o'quv kurslariga start berildi. Mazkur o‘quv faoliyati qatnashchilarga tadbirkorlik asoslarini chuqur o‘rgatish, ularni amaliy bilim va ko‘nikmalar bilan ta’minlashga yo‘naltirilgan. O‘quv mashg‘ulotlari yakunida imtihondan muvaffaqiyatli o'tgan ishtirokchilar sertifikatlar va mikromoliya bilan ta’minlanadi. 📱 Telegram | 📱 Instagram
Show all...
👍 31👏 4
Photo unavailableShow in Telegram
🤔 Аёл нима қилса ҳаётидан рози бўлади?
Бугун жамиятимизда кўплаб аёллар ҳали ҳам молиявий жиҳатдан бошқаларга қарам. Уларнинг кўплари меҳнат бозорига чиқмайди, уларнинг ҳиссаси оилавий даромадга қўшилмайди. Натижада бу оилавий зўравонликка, ўзини паст баҳолашга, жамиятнинг қашшоқлашишига олиб келади.
💡 Аёл ҳаётидан рози бўлиши учун ўзининг эҳтиёжларини ҳам қадрлаши керак. 💡 Аёл ўзини ривожлантириш, ўрганиш, даромад топиш, орзуларига етишиш учун ҳам ҳаракат қилиши керак. Чунки ўзига ишонадиган, мустақил бўлган аёл оиласига ҳам, жамиятига ҳам кўпроқ фойда келтиради. ✅ У фарзандларига ёрқин келажак беради. ✅ У оиласини барқарор қилади. ✅ У жамиятга илм олиб келади. ✍️ Сиз бунга қандай фикрадсиз? Изохларда фикрингизни қолдиринг! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
👍 53🔥 10👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
🤔 Аёл нима қилса ҳаётидан рози бўлади?
Бугун жамиятимизда кўплаб аёллар ҳали ҳам молиявий жиҳатдан бошқаларга қарам. Уларнинг кўплари меҳнат бозорига чиқмайди, уларнинг ҳиссаси оилавий даромадга қўшилмайди. Натижада бу оилавий зўравонликка, ўзини паст баҳолашга, жамиятнинг қашшоқлашишига олиб келади.
💡 Аёл ҳаётидан рози бўлиши учун ўзининг эҳтиёжларини ҳам қадрлаши керак. 💡 Аёл ўзини ривожлантириш, ўрганиш, даромад топиш, орзуларига етишиш учун ҳам ҳаракат қилиши керак. Чунки ўзига ишонадиган, мустақил бўлган аёл оиласига ҳам, жамиятига ҳам кўпроқ фойда келтиради. ✅ У фарзандларига ёрқин келажак беради. ✅ У оиласини барқарор қилади. ✅ У жамиятга илм олиб келади. ✍️ Сиз бунга қандай фикрадсиз? Изохларда фикрингизни қолдиринг! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Берилган вақтдан тўғри фойдалана олмасак, мақсидимизга эришиш қийин бўлади.
Show all...
1.29 MB
🔥 41👍 14🙏 3
Photo unavailableShow in Telegram
💭 Кутилмаган харажатлар ҳаётнинг бир қисми Ҳеч ким бунақа ҳолатлардан қоча олмайди: 🚨 бола касал бўлади, 🚨 машина бузилади, 🚨 уйда таъмир ёки тўсатдан чиқадиган тўловлар… Аксарият одамлар тайёр эмаслиги учун шундай пайтларда қарзга ботиб қолади ёки орзу қилиб юрган маблағини сарфлаб қўяди. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
💯 15🔥 4😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
💭 Кутилмаган харажатлар ҳаётнинг бир қисми Ҳеч ким бунақа ҳолатлардан қоча олмайди: 🚨 бола касал бўлади, 🚨 машина бузилади, 🚨 уйда таъмир ёки тўсатдан чиқадиган тўловлар… Аксарият одамлар тайёр эмаслиги учун шундай пайтларда қарзга ботиб қолади ёки орзу қилиб юрган маблағини сарфлаб қўяди. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
🌅 Бугун янги кун, янги имконият! Аммо ҳаётда ҳамма нарса режалаштирилганидек кетадими?..
Кутилмаган харажатлар ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
📊 Сизнингча, бундай вазиятларга тайёрмисиз?
Show all...
🔥 33 4🤩 3❤‍🔥 1💯 1
👨‍👩‍👧‍👦 Фарзандларингиз келажаги учун қандай режа тузиш керак?
Фарзандларингизнинг тинч, эркин ва мустаҳкам келажаги сизнинг бугунги қарорларингизга боғлиқ. Уларни нафақат пулга, балки молиявий маданиятга ўргатиб, мустақил ҳаётга тайёрлашингиз керак.
🚀 Мана оддий ва самарали 5 қадам: ✅ 1. Мақсад белгиланг Фарзандингиз учун қанча маблағ кераклигини аниқланг: таълим, уйланиш, бизнес учун. ✅ 2. Жамғарма фондини яратинг Ҳар ой оз-оздан уларнинг келажаги учун махсус ҳисоб очиб, маблағ йиғишни бошланг. ✅ 3. Қарзларни камайтиринг Оила молиясини соғлом тутиб, уларга қарзсиз ҳаёт учун асос яратинг. ✅ 4. Молиявий билим беринг Уларга тежаш, харажатни режалаш ва тўғри сарфлашни ўргатинг — бу энг катта мерос. ✅ 5. Фавқулодда вазиятга тайёр бўлинг Суғурта ва захира маблағ билан оилани ҳимоя қилинг. 💡Энг яхши совға — уларни ҳаётий синовларга тайёрлашдир. 💬 Сиз шу қадамларнинг қайси бирини аллақачон бошлагансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг! 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
❤‍🔥 25🔥 9💯 4🌚 3
Photo unavailableShow in Telegram
🤱 Фарзандларингиз учун қандай молиявий мерос қолдиряпсиз? 📈 Бугун ишлаётганингиз, тиришаётганингиз — фақат бугун учунми? Ёки эртага болаларингиз тинч ва обод ҳаёт кечириши учунми? 🤑 Пул топиш, пулни жамғариш, уни тўғри бошқариш — бу нафақат ўзингиз учун, балки уларни қарзсиз, мустаҳкам ҳаётга тайёрлаб қўйиш демак. 💡 Фарзандларингизга қолдирадиган энг яхши мерос: ✅ Молиявий маданият ✅ Соғлом жамғарма ✅ Қарзсизлик ✅ Молиявий мустақилликни ўргатиш Эсда тутинг: 👀 Улар сизнинг айтганингизни эмас, қилганингизни ўрганади. Бугуноқ молиявий режаларингизни кўриб чиқинг. 💬 Фарзандларингиз учун қандай молиявий мерос қолдиришни режалаштиряпсиз? Фикрингизни изоҳларда ёзинг. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
😍 24🔥 9 4❤‍🔥 3👏 2
Ассалому алайкум миллиардерлар! Бошланган ҳафтангиз ҳайрли ўтсин. Кунни яхши бошлаб олдингизми?
Show all...
🔥 48💯 14❤‍🔥 7 3😍 3
2:40:30
Video unavailableShow in Telegram
🎬 Молия Пирамидаси 📆 2022 йил 🇮🇳 Ҳиндистон фильми 🎭 Жанри: жангари мелодрама 🎞 Сифати: 480 🗣 Тил: ўзбек тилида  Асосан молиявий пирамида фирибгарлиги, одамларни алдаш йўли билан йирик даромад ваъда қиладиган фирибгар тизимлар ҳақида ҳикоя қилади. Ҳикоя ичида одамлар ушбу пирамидаларга ишониб қандай молиявий ҳалокатга учраши, баъзилар эса ундан қандай фойда олишга уриниши кўрсатилади. Ҳинд мелодрамаларига хос услубда, унда севги, оилавий қарама-қаршиликлар ва кураш ҳам бор. 📌 Шундай қилиб: бу фильм молиявий саводхонликни оширишга эмас, балки одамларни фирибгарликлардан огоҳ қилишга хизмат қиладиган бадиий фильм ҳисобланади. У молиявий пирамидаларни танқид қилади ва улардан эҳтиёт бўлиш кераклигини кўрсатади. 📩 TELEGRAM 🖼 INSTAGRAM 📹 YOU TUBE
Show all...
Bddb.mkv897.31 MB
🔥 23👍 8 6💯 5❤‍🔥 4