Burchak | Rasmiy kanal
Open in Telegram
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Show more2025 year in numbers

326 828
Subscribers
-1 29424 hours
-9 2957 days
+109 09230 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
‼️Коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилади - Президент
«Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!
Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.
Тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, буджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади ва Президент олдида ҳисобот берилади.
“Коррупция – давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026-йилда «фавқулодда ҳолат» эълон қиламиз”, – деди давлатимиз раҳбари. Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади. Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади“, - деди давлатимиз раҳбари.INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 12❤ 5
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 Россия, Хитой ва АҚШ билан тенг муносабатда бўлинади! Биттасига устуворлик берилмайди. Ўзбекистон Ғарб ва Шарқ ўртасида кўприк бўлади - президент Шавкат Мирзиёев.
Жаҳонда мураккаб геосиёсий ва иқтисодий муаммолар тобора авж олиб бормоқда. Бундай мураккаб вазиятда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва конструктив муносабатларни янада мустаҳкамлаш, мутаносиб очиқ ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган фаолият давом эттирилади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
Photo unavailableShow in Telegram
#ТЕЗКОР #РАСМАН
🔥17 турдаги текширувларда “Боди-камера”дан фойдаланиш мажбурий бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилда яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича туб бурилиш бўлишини таъкидлади.
2026 йил: ⚫️барча давлат хизматлари ва коммунал тўловлар, ёқилғи, алкоголь ва тамаки, автомобиль ва кўчмас мулк сотуви тўлиқ нақдсиз шаклда бўлади; ⚫️солиқ, божхона, СЭС, стандарт, карантин, ГАСН, ёнғин хавфсизлиги каби 17 турдаги текширувларда “Боди-камера”дан фойдаланиш мажбурий бўлади. Соядан ихтиёрий чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар бухгалтерия, статистика, солиқ ҳисоботларини юритиш бўйича бепул ўқитилади. Умуман, дастур доирасида келгуси беш йилда: ⚫️яширин иқтисодиёт улуши 2 карра қисқартирилади; ⚫️савдо ва сервис соҳаларида нақд пулсиз тўловлар улуши 75 фоиздан оширилади; ⚫️расмий секторда банд аҳоли сони ҳозирги 8,5 миллиондан 14 миллионга етказилади.Бир сўз билан айтганда, “Ҳалол меҳнат – хотиржам ҳаёт ва фаровон жамият гарови” шиори асосида бу ишлар жамиятимизда умуммиллий ҳаракатга айланади. INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 104🔥 9❤ 6👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Президент Шавкат Мирзиёев мурожаатномада экологик муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди
Катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланади.
Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга фильтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.
Эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
Фильтр ўрнатиб, зарарни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчилар учун харажатларининг бир қисми бўйича субсидия ажратилади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 132❤ 50🔥 36
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистон илк бор космосга чиқмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихида илк бор миллий сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш ишлари бошланганини маълум қилди. Бу қадам Янги Ўзбекистоннинг илмий ва технологик тараққиётида янги босқич бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, 2028 йил Самарқандда Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш режалаштирилган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 317❤ 57🔥 46👏 16
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿 “Беш йил олдин аҳолимиз йилига 210 мингта квартира, 600 мингта автомобил харид қилган бўлса, бу йил 270 мингта уй, 1 миллионта машина сотиб олди. Агар аҳолининг даромади, харид қобилияти ошмаганида, биргина кўчмас мулк ва автомобил бозори 20 миллиард долларга етарми-ди?” — президент Шавкат Мирзиёев.
Ўтказилган сўровлар ҳам, халқаро экспертлар таҳлиллари ҳам 75 фоиз аҳолининг молиявий ҳолати кескин яхшиланганини тасдиқламоқда.
2026-йилда уй-жой ипотекасига 23 трлн сўм ресурс ажратилади. Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2 трлн 700 млрд сўм субсидия берилади. Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 17❤ 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🆕Жорий йилда 5 миллион аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушди. Қарийб 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиқди, илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айланди.
Камбағал оилаларга мансуб 168 минг нафар бола давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинди. Бу йилдан бошлаб 208 та боғчада биринчи марта инклюзив таълим тизими жорий этилди.
Юртимизда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушди.
“Бу ишларни бошлаганимизда аҳолининг учдан бир қисми камбағаллик чегарасида яшарди. Кредит, субсидия, компенсация каби 100 дан зиёд хизматлар орқали ижтимоий ҳимоянинг мутлақо янги тизимини йўлга қўйганимиз ва буларни маҳалладаги “еттилик”нинг ўзига берганимиз натижасида 8,5 миллиондан зиёд одам камбағалликдан чиқди, ишсизлик 2 карра қисқарди. Натижада уч йил олдин камбағалликни 2026-йил якуни билан 2 карра қисқартириш бўйича олган маррамизни шу йилнинг ўзида уддаладик”,– деди Президентимиз. INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 49🤔 6🤣 5🤯 2❤ 1
Photo unavailableShow in Telegram
Европа пойтахти тарихий илдизларидан узоқлашиб бормоқда
🇧🇪 Брюсселдаги болалар ва ўсмирларнинг 72,9% миграция тарихи бўлган оилалардан, яъни ЕИга кирмайдиган давлатлардан кўчиб келган ота-оналар фарзандлари ҳисобланади — StatBel (Бельгиянинг расмий статистикаси)
Фақат 10,5% бола ва ўсмирлар Бельгиянинг этник аҳолисидан туғилган.
Бу рақамлар Брюсселдаги демографик таркибнинг қандай ўзгарганини очиқ кўрсатади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 13❤ 5👍 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇧🇪🇮🇱 Белгия Исроилга қарши геноцид иши бўйича халқаро судда очилган даъвога қўшилди
Жанубий Африка Республикаси 2023 йил БМТ Олий судида Исроилга қарши иш очиб, уни Ғазодаги уруш ҳаракатлари билан «Геноцид конвенцияси»ни бузганликда айблаганди. Ушбу даъвога Белгиядан олдин Бразилия, Колумбия, Ирландия, Мексика, Испания ва Туркия ҳам қўшилган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 50
Photo unavailableShow in Telegram
🔥 Chery Tiggo 7 Pro — фоизсиз муддатли тўлов!
Tiggo 7 Pro’ни ҳозироқ фойдали шартларда харид қилинг:
✅ Йиллик ставка: 0%
✅ Ойлик тўлов: 3 900 000 сўмдан
✅ Муддат: 36 ойгача
📞 Маълумот учун: +998555000955
❤ 3
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇬 Қирғизистонда 2026 йил 1 апрелдан педагог ва тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилади
Бу ҳақда Халқ қурултойида мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.
"Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз. Бу ўтакетган маданиятсизликдир. Биз бу икки муқаддас касбга ўз қадр-қимматини, жамиятдаги юксак мавқеини қайтариб беришимиз шарт", — деди президент.
Жапаровнинг сўзларига кўра, ҳозирда педагогларнинг ўртача маоши 26 минг сом (салкам 3,6 млн сўм)ни ташкил этади. 1 апрелдан бошлаб бу миқдор икки карра ошиб 52 минг сом бўлади. Шифокорларнинг ўртача иш ҳақи 31 минг 500 сом (4,3 млн сўм)ни ташкил этади, 1 апрелдан эса 62 минг 500 сомга етади.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ўртача ойлик маош 4 млн 188 минг сўмни, тиббиётда 3 млн 765 минг сўмни ташкил қилмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 14👏 4🤣 3❤ 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
❗️🇪🇸🇮🇱 Испанияда исроилликлар ресторандан қувиб чиқарилди
Испанияда яшовчи ливанлик ресторан эгаси овқатланиш масканига ташриф буюрган исроилликларнинг қўпол муомаласи сабаб улар билан тортишиб қолган. Кейинроқ улар ўзларининг исроиллик эканини айтиб, “Вива Исраел” деб бақира бошлаган.
“Йўқолинглар! Фаластинликларни ваҳшийларча ўлдириб, кейин бу ерга дам олишга келасизларми”, дея уларни қувиб солган ресторан эгаси.
INSTAGRAM | TELEGRAM
8RhVmxpU0kY6Q6AN.mp45.69 MB
👍 87🔥 9❤ 7👏 6🤣 2
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ Запорожье АЭСда майнингга қизиқмоқда
Бу ҳақда Владимир Путин тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Россия президентининг сўзларига кўра, АҚШ билан объектни Украина иштирокисиз қўшма бошқариш масаласи муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, Америка ташаббуси билан электр энергиясини Украинага етказиб бериш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Путин алоҳида таъкидлашича, украиналик мутахассислар станцияда ишлашда давом этмоқда, бироқ энди улар Россия паспортларига эга.INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 9❤ 5👎 3
Photo unavailableShow in Telegram
🎅☃️ Тошкентда Қорбоболар паради бўлиб ўтади
26 декабрь куни Миллий гвардиянинг Қорбобо кийимидаги ҳарбий оркестрлари Тошкент кўчалари бўйлаб юриш қиладилар. Парад қуйидаги учта манзил бўйича ўтказилади:
💎19:00 – Амир Темур хиёбонидан Марказий Янги йил арчаси томон сайр хиёбони бўйлаб;
💎20:30 – "Magic City" боғи: асосий кириш жойидан Янги йил арчаси томон;
💎21:30 – "Tashkent City Mall" савдо марказидан "Tashkent City" боғида жойлашган Янги йил арчасигача.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👎 40❤ 1👏 1
