es
Feedback
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

Ir al canal en Telegram

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
35 258
Suscriptores
-1624 horas
-757 días
+5230 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Тафаккур қилмайдиларми? 📜Денгизда эриб кетмайдиган сут: олимларни ҳайратга солган она китнинг сири 🟢Сув остидаги ўзига хос эмизиш тизими Океанлар тубида, қуёш нуридан ва қуруқлик шовқинларидан узоқда, жонзотлар оламидаги энг ҳайратланарли оналик манзараларидан бири намоён бўлади. Китлар улкан танаси билан ҳайбатли ва қўрқинчли кўриниши мумкин, аммо улар она бўлганида, жуда меҳрибон жонзотга айланади, у боласини гўзал меҳр билан парвариш қилади. 🟢Сув остидаги она — чексиз меҳр Ҳаммамизга маълумки, китлар — сутэмизувчилардир. Яъни улар ҳам инсон ва бошқа қуруқлик ҳайвонлари каби бола туғиб, сут билан эмизади. Бироқ бу ерда катта фарқ бор: кит сувда яшайди ва унинг боласи онасига ёпишиб эма олмайди, шундай қилса, дарҳол ғарқ бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло китларда сув остида эмизишнинг ўзига хос, ажойиб тизимини яратган. Она кит танасидаги махсус каналлар орқали сутни тўғридан-тўғри сувга чиқаради, чақалоқ эса онаси яқинида сузиб, шу сутни ейди. Гўё бу жараён денгиз муҳитида қийин кўринса-да, унинг муваффақияти сутнинг таркибида яширилган. 🟢Сув билан аралашмайдиган сут Кит сути инсонникидек енгил суюқлик эмас — у крем ёки тиш пастаси каби қуюқ тузилишга эга. Ёғ миқдори тахминан 45–50 фоизгача етади, шу сабабли у жуда ёпишқоқ ва сиқ миқдорда бўлиб, сув билан аралашиб кетмайди. Бу юқори қуюқлик туфайли сут сувда кичик оқ қатламчалар кўринишида қолади; она кит уни чиқарган заҳоти, унинг боласи тезда етиб бориб, шу қатламни ейди. Шундай мослашув туфайли, кит боласи сув остида ҳам озиқланишни муваффақиятли амалга оширади — ҳеч бир қатра йўқолмайди, ҳатто кучли тулқинлар ичида ҳам. 🟢Ёғли “таом” — тез ўсиш учун Кит сути ер юзидаги энг тўйимли сутлардан бири ҳисобланади. У фақат ёғга бой эмас, балки оқсиллар ва минерал моддаларга ҳам жуда бой. Шунинг учун чақалоқнинг ўсиш суръати ҳайратланарли: у бир кунда 45 килограммгача вазн қўшади! Бир неча ой ичида заиф чақалоқ улкан денгиз жонзотига айланади — мустақил сузишга қодир бўлган кучли китга айланади. 🟢Севги тили — сўзсиз муҳаббат Китларда эмизиш фақат озиқланиш эмас, балки она билан бола ўртасидаги ҳиссий мулоқотдир. Она кит эмизиш вақтида паст товушлар чиқаради, чақалоғига танаси билан тегиниб, гўё уни тинчлантираётгандек “ҳирсиллайди”. У уни илк сафарларида ҳамроҳ қилади, денгиздаги ҳужумчи ҳайвонлардан ҳимоя қилади — то бола мустақил ҳаётга тайёр бўлгунча. 🟢Қийин муҳитга мослашиш Китларнинг кўп турлари совуқ океанларда яшайди, айрим фаслларда сув ҳарорати ҳатто нол даражадан паст бўлади. Шу сабаб она китлар чақалоққа энергияга бой сут беришга муҳтож — бу сут болага иссиқликни сақлашга ёрдам беради ва унинг танасида қалин ёғ қатлами (blubber) ҳосил қилади. Бу ёғли қатлам болани совуқдан ҳимоя қилади ва унинг ўсишини тезлаштиради — дунёдаги энг қийин муҳитлардан бирида ҳам тирик қолиш имконини беради. 🟢 Яратувчининг ўзига хос ноёб тизими Бу жараённи кузатган киши табиатдаги мувозанатнинг нақадар аниқ ва мўъжизавий эканини англайди: — сувда эримайдиган махсус сут, — уни аниқ бурчакда чиқарадиган она, — уни инстинкт (фитрий ҳолда) билан тезда тўплаб ейдиган кит боласи Бунинг барчаси денгиз тубида содир бўлади ва бунинг бари фақатгина фитрий илҳом орқали амалга ошади. Бу эса Аллоҳнинг раҳмати ва Унинг яратувчилик қудратининг ёрқин намунасидир. 🟢Олимларнинг сўзларидан Мисрлик биолог доктор Муҳаммад Банна шундай дейди: “Китларнинг оналик усули биологик мослашувнинг энг олий даражасидир. Табиатдаги бу мукаммал тизим Аллоҳ томонидан қўйилган ва тасодифий бўлиши мумкин эмас.” Экология бўйича тадқиқотчи доктор Аҳмад Мужоҳид қўшимча қилади: “Агар биз фақат китлардаги эмизиш механизмини ўргансак-да, табиатдаги мукаммал тизим ва ижодий ечимлар олдида ҳайратда қоламиз. Бу жараён илмий жиҳатдан ҳамон сирли бўлиб, олимларни ҳайрон қолдирмоқда.” 🌊"Бу Аллоҳнинг яратганидир.." Луқмон сураси 11-оят.. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
163👍 39🔥 24😢 23🤩 4😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13248. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Денгизда Сулаймон (алайҳиссалом) боғлаб қўйган зиндонбанд шайтонлар бор. Яқинда улар чиқиб, (алланималарни) кишиларга «Мана шу Куръон» деб ўқиб беришади». Имом Муслим ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
😢 121 26👍 9😱 8🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
13247. Ибн Касир ўзининг "Тарих" китобида (6/357-бет) шундай дейди: “Ямома кунида Бану Ҳанифа қабиласи Мусайлиманинг шерикларига қарши мисли кўрилмаган жанг қилди. Токи Холид ибн Валид мусулмонларнинг шиори билан нидо қилгунча бир қанча саҳобалар шаҳид бўлишди”. Ибн Касир деди: «Ўша куни уларнинг шиори: «Ё Муҳаммадоҳ», эди». Шундан сўнг айтади: «Боғда ва жангда ўлдирилганларнинг жами сони, яъни, душмандан ўн мингга яқин жангчи бўлган. Баъзилар: йигирма бир минг, деганлар. Мусулмонлардан эса олти юз киши, баъзилар: беш юз киши ўлдирилган», дейди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
63😢 29🔥 12👍 10😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Мавъиза 📜Каҳф сурасидан нималарни ўрганамиз? 🟢1. Фитналар вақтида динга маҳкам ёпишиш ва (иймонни сақлаб қолиш учун) у билан қочиш лозимлиги. (Асҳоби Каҳф - ғорга яширинган йигитлар қиссаси мисолида). 📿Каҳф сураси, 9-26- оятлар мазмуни. 🟢2. Мол-мулк ва фарзандлар, шунингдек, дунёнинг бошқа зийнатлари вақтинчалик ўткинчи матоҳ экани, боқий қолувчи солиҳ амаллар эса энг яхши хайр экани. (Икки боғ эгасининг қиссаси мисолида) 📿Каҳф сураси, 32- 46- оятлар мазмуни. 🟢3. Илм талабида камтарлик, сабр ва одоб зарурлиги ҳамда ҳар бир билимли кишининг устида билувчи (Аллоҳ) борлигига иймон келтириш. (Мусо алайҳиссалом ва Хизрнинг бирга кечган сафари қиссаси) 📿Каҳф сураси, 60-82- оятлар мазмуни. 🟢4. Барча келажакдаги ишларни Аллоҳнинг хоҳиш-иродасига боғлаш вожиблиги. 📿Каҳф сураси, 23-24- оятлар мазмуни. 🟢5. Қувват ва салтанат фақат яхшиликка хизмат қилиш ва уни заифларга ёрдам бериш учун ишлатиш кераклиги. (Зулқарнайн қиссаси) 📿Каҳф сураси, 83-98 - оятлар мазмуни. 🟢6. Ҳақ устида ёрдам берувчи солиҳ дўстларнинг суҳбати, дўстлигининг муҳимлиги. 📿Каҳф сураси, 28-31 - оятлар мазмуни билан танишиш тавсия этилади. 📝Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади», дедилар». Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган. 📝Сура ҳақида: У Маккада нозил бўлган. 110 оятдан иборат. «Каҳф» сўзи «ғор» маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари – Роббларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳининг зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи шундан олинган. Каҳф сураси Қуръони Каримдаги «Ал-ҳамду» лафзи билан бошланган беш суранинг биридир. Бу сурада асосий урғу қиссаларга берилган. Бир юз ўн оятдан иборат бўлган Каҳф сурасининг етмиш бир ояти қиссалардан иборат. Сураи каримада каҳфга кириб олган йигитлар, икки боғ, Одам ва иблис, Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда ҳамда Зулқарнайн қиссалари келади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
105👍 33😢 19🔥 5🤩 5
Photo unavailableShow in Telegram
13246. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло қиёмат куни зинокор қария ва зинокор кампирга қарамайди”, дедилар. Имом Табароний ривояти. Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, покламайди ҳам – (Ровий) Абу Муовия: «Уларга назар ҳам солмайди», деган – ва уларга аламли азоб бордир: зинокор қария; ёлғончи подшоҳ; мутакаббир камбағал». Имом Муслим ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
😢 91 46🔥 14😱 6👍 5🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
Раҳмат 📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ шундай дейди: «Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллар билан яқинлашаверади ва ниҳоят Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга албатта беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни албатта паноҳимга олажакман. Қиладиган ҳеч бир ишим хусусида мўминнинг жони(ни олиш) ҳақида иккиланганимдек иккиланмадим. У ўлимни истамайди, Мен эса унга азият истамайман». Имом Бухорий ривояти. 🟢Изоҳ: Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: "Бу ҳадисдаги "тараддуд" (иккиланиш) ҳақиқий иккиланиш эмас, зеро Аллоҳ ҳеч нарсада шубҳа қилмайди (яъни, Аллоҳнинг илми мукаммал ва У Зот ҳеч нарсада шубҳа қилмайди). Бу - мажозий иккиланиш, яъни менинг мўминнинг жонини олишга иродам бор, лекин у ўлимни ёмон кўради, мен эса унга эҳсон қилишни хоҳлайман. Шунинг учун гўё икки ирода ўртасида иккиланиш бордек кўринади", деди. (Аллоҳнинг раҳмати ва лутфи шунчалик буюкки, мўминнинг ўлимидан гўё иккилангандек бўлади, унинг озор чекишини хоҳламайди) @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
94😢 62👍 12🔥 7😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13245. Йигитларга насиҳат Баъзан йигит худди ойнинг бир парчасидек (гўзал) бир аёлга уйланиши мумкин. Шунда у ўзини улкан муваффақият, омадга эришгандек ҳис қилади. Лекин бир-икки ойдан сўнг унинг кўринишига ўрганиб қолади ва аввал тенгсиз бўлган гўзаллиги оддий бўлиб қолади. Аммо дин эгаси бўлган аёлнинг динининг гўзаллиги кундан-кунга янгиланиб бораверади. Сиз унинг самарасини уйингизда, ўзингизда ва фарзандларингизда кўрасиз. “Сен диндорини олгин, қўлинг тупроққа белангур..Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аёл киши тўрт нарсаси учун никоҳга олинади: моли учун, насл насаби учун, жамоли учун ёки дини учун. Сен диндорини олгин, қўлинг тупроққа белангур». Имом Муслим ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
131👍 44😢 15🔥 5😱 2🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Инсонийлик 📜Оқил киши оиласини ҳам, дўстларини ҳам синовга солмайди, натижасида улардан нохуш ёки номақбул хислатлар намоён бўлиб қоладиган вазиятларга уларни асло қўйиб қўймайди. Оқил киши севган инсонларининг заифлигини авайлайди, уларга меҳр-шафқат кўрсатади ёки оғир ҳолатларга тушишларидан асрайди. Уларни хижолатли вазиятлардан ҳимоя қилади ва уларни ўзининг ва ўзларининг кўз ўнгларида гўзал қиёфаларини (яхши номи, ҳурмати, шаъни-обрўси) сақланиб қолишига ёрдам беради. Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий 🟢Изоҳ: "Оқил киши аҳли ва дўстларини синовга солмайди" Бу ерда “синовга солиш” деганда, инсон атрофидагиларнинг садоқати ёки яхши хислатини текшириш учун уларни атайин оғир ёки ноқулай вазиятга қўйиш билан синамайди. Яъни оқил одам: “Кўраман, дўстим менга ёрдам берадими-йўқми?” деб уни синовга солмайди. “Аҳлим мен учун нима қилади?” деб уларни қийин ҳолатга туширмайди. Чунки шундай қилса, баъзан уларнинг заиф томонлари намоён бўлиб қолиши мумкин, бу эса муносабатларни бузади. Шунинг учун оқил одам одамларни синовдан ўтказмайди, балки уларни қўллаб-қувватлайди. 🟢"Уларни улардаги ёмон хислатлар кўриниб қоладиган ишларга мажбурламайди" Яъни оқил киши одамларни ёмон ҳолатга соладиган, уларни асабий ёки шармли ҳолатга туширадиган нарсаларни сўрамайди. Масалан, у дўстидан ёки қариндошидан имкони йўқ нарсани талаб қилмайди. Чунки шундай қилса, у одам рад этиши мумкин, бу эса муносабатни бузиши мумкин. 🟢"Оқил киши севган одамларининг заифлигини авайлайди ва уларни оғир ҳолатдан асрайди" Бу дегани, ҳақиқий оқил одам бошқаларнинг камчиликларини билса ҳам, уларни фош қилмайди, балки ёпиб, ҳимоя қилади. У севган инсонларининг ожизлигини кўриб, уларни ҳақорат қилмайди. Улар қийналиб қолса, ёрдам беради. Улар уялиб қоладиган вазиятга тушмасликлари учун ҳаракат қилади. 🟢"Уларнинг гўзал қиёфаларини (яхши номи, обрўсини) ўз кўз ўнгида сақлаб қолади" Яъни оқил киши атрофидагиларнинг обрўсини сақлайди. Улар хатога йўл қўйса ҳам, уларни ҳимоя қилади, ҳақорат қилмайди, чунки у инсонлар ҳақидаги яхши тасаввурни юрагида асраб қолишни хоҳлайди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
97👍 23😢 16🔥 4🤩 3
0.25 KB
Photo unavailableShow in Telegram
13244. Қалбинг ҳозир бўлган сажда шундай саждаки, унда то руҳингнинг очлиги, иштиёқини тўйдирмагунингча бошингни кўтармайсан. Кимга ибодат қилаётганингни билганингда эди, кўксингдаги ўша сирларни жойнамозинг устига сочиб ташлардинг! Сажда қилишга ва саждани узоқ қилишга муштоқ бўлардинг. Сен одамларнинг назарида пастламоқдасан, аммо ҳақиқатда эса кўтарилмоқдасан. Аллоҳим, бизни жисм билан бирга қалб саждасини ҳам насиб эт. Эй Сени кўрмасдан сажда қилганим, Сени кўрмасдан туриб дуо қилганим ва Сени кўрмасдан туриб ёрдам сўраганим Зот (Аллоҳ)! Сени кўрганимда Сен ила бўладиган лиқо, учрашувимни гўзал қил! Чунки қалб сажда қилса, яқинлашади ва юксалади. “Сажда қил ва қурбат ҳосил қил”, Алақ сураси, 19-оят. Аллоҳим! Бизни ва сизни қалб саждаси эгаларидан қилсин! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
139😢 56👍 31🔥 5🤩 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13243. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: “Одоб диннинг учдан икки қисми бўлишига яқинлашди”, дедилар. Ибн Жавзийнинг “Сифату софва” асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
96😢 43👍 19🔥 4🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13242. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Фатҳул Борий”да: “Албатта сидқ (ростгўйлик) соҳиби Аллоҳ билан биргадир. Унга фитналар зиён қилмайди”, дедилар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
108😢 42👍 23🔥 3🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13241. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар пайшанба, жума кечаси одамларнинг амаллари (Aллоҳга) кўрсатилади. Шунда, силаи раҳмни узганнинг амали қабул этилмайди”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
😢 120 50👍 17🤩 3🔥 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13241. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар пайшанба, жума кечаси одамларнинг амаллари (Aллоҳга) кўрсатилади. Шунда, силаи раҳмни узганнинг амали қабул этилмайди”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
1
Photo unavailableShow in Telegram
Жума фазилатли кун 📜Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди, шу куни қабз қилинди. (Сурга) пуфлаш шу кунидир. Қаттиқ қичқириқ шу кунидир. Бу кунда менга салавотни кўп айтинглар, чунки салавотларингиз менга намоён қилинади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз йўқ бўлиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга намоён қилинади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадини ҳаром қилган», дедилар». Абу Довуд ривояти. 🟢Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалаа саййидина Муҳаммадин ва олиҳи васаҳбиҳи ажмаъийн! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
103😢 41👍 19🤩 4🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
13240. Ҳар бир асрнинг ўз жоҳилияти бўлган. Бугун эса биз барча асрларнинг жоҳилиятини жамламоқдамиз. Изоҳ: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилишларидан олдинги Арабистон яриморолида ҳукм сурган давр ва ҳолатга жоҳилият даври дейилган. Яна бир маъноси, жоҳилият - бу Аллоҳ томонидан юборилган илм ва ҳидоят ўрнига, билимсизлик, ширк, зулм, асабийлик ва ахлоқсизлик ҳукмронлик қилган ҳар қандай замон, макон ёки ҳолатни англатади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
😢 127 31👍 25🔥 10😱 7🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13239. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: “Ўлим фариштаси мўминнинг руҳини олишга келганида, унга: «Роббинг сенга салом йўлламоқда», дейди. “Жомеъул улуми вал ҳикам” (Илмлар ва ҳикматлар тўплами) асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
153😢 120👍 11🤩 10🔥 3😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13238. Ким уламоларни ерга урса, хорласа, унинг охирати кетади (маҳрум бўлади). Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ “Сияру аъламин нубало”дан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
79👍 34😢 28🔥 9😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13237. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг (ичида) Аллоҳга энг севимлиси – одамларга фойдаси кўп бўлганидир», дедилар. Имом Табароний ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
178👍 50🔥 17😢 11🤩 6
Photo unavailableShow in Telegram
13236. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз биродарининг кўзидаги чангни (кичик айбни) кўради, лекин ўз кўзидаги йирик чўпни (катта айбни) унутади», дедилар. Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Абу Нуаймлар ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
😢 133👍 36 32🔥 4😱 2