ИБРАТЛИ ДУНЁ
Ir al canal en Telegram
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova
Mostrar más2025 año en números

121 615
Suscriptores
-35124 horas
+3 8267 días
+4 98630 días
Archivo de publicaciones
Хитой марказий телевидениеси илк маротаба узоқ қишлоқлик дехқонни ўз студиясига сухбат учун таклиф қилди.
Дехқоннинг ўғли Хитойнинг энг нуфузли Шингхуа университетига юқори кўрсаткич билан ўқишга киргани махсус интервьюга сабаб бўлди.
Тўғри-да, ўзига тўқ хонадонлар йиллар мобайнида энг зўр ўқитувчиларни ёллаб, фарзандларини бўлажак жиддий синовга тайёрласалару, узоқ қишлоқдаги камбағалнинг ўғли улоқни илиб кетса. Ноёб холда..! Лекин, қандай қилиб?
Нахотки, хаминқадар қишлоқ мактабида ўқиб шундай натижага эришиш мумкин бўлса?!
Журналист: "Ўғлингизнинг муваффақиятини нима билан боғлайсиз?"
Ота: "Бу ундаги харакатнинг натижаси. Ўғлим болалигидан талаба бўлиш орзуси билан яшар эди".
Журналист: "Бу орзу хаммада бор. Хитойдаги кучли рақобатда биринчи бўлиш мисоли мўъжиза. Ундаги кучли қизиқишда оиладаги муҳитнинг хам ўрни бор. Фарзанд вояга етказишда бирор ўзига хос усулингиз борми?"
Ота: "Менинг бирор усулим йўқ. Ўзим қашшоқ оилада ўсдим. Отамда менинг саводимни чиқариш учун хам ортиқча маблағ бўлмаган. Ўғлим мактабга кузатган илк кун ундан яхши ўқишини, нимаики ўрганса менга хам ўргатишини сўрадим.
У хар куни мактабдан қайтиб, ўқитувчисидан ўрганганларини менга катта хаяжон билан тушунтирар эди.
Кечки маҳал биргаликда дарс қилиш, ўғлимни тинглаш кундалик машғулотимга айланди.
Ўқиш-ёзишни ўргандим, шундай бўлса хам дарсларимиз тўхтаб қолмади: юқори мактабнинг сўнгги кунига қадар ўғлим менга устозлик қилди.
Эҳтимол шу воқеа унинг муваффақиятига сабаб бўлгандир.
Ўғлим бошида азбаройи менинг олдимдаги масъулиятни деб ўқишга жиддий қараган бўлса, бора-бора унда илмга бўлган иштиёқ бўй кўрсатди.
Тўғрисини айтсам, унинг учун қўшимча дарслар учун репититор ёллашга қурбим етмаган..."
Бу сухбат кўплаб хитойлик қашшоқларни илхомлантирди, бу иродали ота миллионлаб ота-оналар учун ибратга айланди.
📖 Telegram.me/IBRATLI
– Ҳикоя ва хаётий воқеалар
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Ҳурмат қилсанг ҳам, қадрламаса — хафа бўлма.
Инсон ўз табиатига ярашасини кўрсатади.
Сен инсоф билан муомала қилдинг, юракдан ҳурмат кўрсатдинг — аммо у қадрламади.
Бу сенинг эмас, унинг ютқузган жойи.
Сен қадрлисан. Сен ҳурмат қилишни билган инсонсан — ва бу сенинг устунлигинг.
Ҳақиқий қадрни билишади, фақат нотўғри одамга тушиб қолган бўлсанг — ўрган, кета бил, ва ўз қимматингни сақла.
Баъзан ҳаёт сени руҳан кучлироқ қилиши учун нотўғри одамлар билан учраттиради.
Улар сенга қадрлашни ўргатади.
Шуни унутма:
Ҳар бир инсон сени тушунишга мажбур эмас.
Лекин ҳар бир тўғри инсон сени ҳис қилади, сенинг қалбингдаги ниятни, сўзингдаги самимиятни билиб олади.
Шунинг учун ҳам...
Қимматингни тушунмаган одамга ўзингни исботлашга уринма.
Сенинг ҳузуринг, сукунтинг, севгинг сазовор одам учун сақлансин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
AQPnjS8qKfj_S3iMRL7LHh_xRd8utZXbFAg4IKr96XVOcv6tprW5TGN9KhkOSljgMaT.mp46.65 MB
👍 86👏 18
Photo unavailableShow in Telegram
Зилзиларни таҳлил қилиб уларни олдиндан айтиш бўйича дунёда етакчи ўринда турувчи илмий олим Александр Горшков Туркиядан кейин ўрта осиё бўйича ҳайратланарли баёнат берди...😱
Тарихда жуда кўплаб дахшатли зилзилалар бўлган лекин замонавий тарихда биз кўрган энг баланд зилзила 9 бал бўлган ва бу келажакда бўладиган зилзилалар олдида ҳеч нарса эмас ҳусусан ўрта осиёда келажакда Қозоқистонда 8 баллдан юқори зилзилалар бўлиши мумкин Ўзбекистонда эса унданда.....
Давомини ўқиш👇
👍 5
👉 Давомини ўқиш...✅
Photo unavailableShow in Telegram
ҚАЛАМ
Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:
1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.
2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.
3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.
4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.
5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".
Ибрат излаганга ибратдир дунё...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 70👏 5
Photo unavailableShow in Telegram
9 йил давомида эри билан қайнона қайнотасини хизматида яшаган аёл авария сабаб эридан ажради. Йиллар ўткан сари қайнона ва қайнотаси келинни изини қуритиш пайига тушишди.
Бир куни келин овқат сузаётганида қаттиқ чарчагинини хис қилди. Таомни сузиб келди. Қайнотаси "тузи паст бўлибди" деса қайнонаси "яхши қайнамабди" деди. Келинни дили оғриди. Бир кўнгли "дастурхонга қўйилган овқатни мақтаб ейиш суннат" дегиси келдию, тилига чиқармади. "Узр ойижон, узр дадажон" деб индамасдан болаларини овқатлантирди, идиш товоқларни ювди. Болалари сочиб ташлаган уйларни тозалади. Қони камайганидан холсизланиб кетарди. Болаларини эртак айтиб ухлатди. Бир амаллаб ўқувчиларининг дафтарларини текшираёриб кўзи илиниб кетарди. Шу пайт кимдир елкасига кўрпа ташлаганини хис қилди. 😱 Аёл ўгирилиб ортга қараса ўлган эри... Батафсил ўқинг... 👈
👍 5👎 2
☑️ Тўлиқ хикояни ўқиш
Photo unavailableShow in Telegram
#Хикмат
Фарзандларга истаган нарсасини мухайё қилиб беришлик, уларни тарбиясини бузилишига олиб боради.
Ҳулқи бузилган фарзанднинг энг биринчи қурбони ота-она бўлади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 71😱 4
⚜️Мени уялтирган xитойлик бола....
💫 Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨✨
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.
⚜️ Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир…
Зебо Намозова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 50👏 23😢 11😱 1
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Фарзанд тарбиясида қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:
🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.
🔹 Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг.
🔹 Болангизни Қуръон ўқишини хоҳласангиз, Қуръон тафсири ҳақида уйда тез-тез суҳбатлар уюштиринг.
🔹 Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.
🔹 Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
8.34 KB
00:09
Video unavailableShow in Telegram
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:
Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
9.50 KB
👍 46👏 14😢 3👎 1
00:16
Video unavailableShow in Telegram
📲 Телефон рақамингизни оҳирги 4 та рақами тез орада сизни нималар кутаётганини билдирар экан
Телефон рақамингизни оҳирги 4 та рақамини кўринг ва сизга нималар чиқди билиб олинг👇👇
👉Жавобларни кўриш
4.55 MB
👏 12👍 3
👉Жавобларни кўриш
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!
Муродбаҳш тонг муборак бўлсин!
Сизу бизга ушбу тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдларимиз бўлсин!
Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!
Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, халол топганига барака ато қилсин!
Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
4.00 KB
👍 55👏 5👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртангиздаги ҳақиқий муносабатлар қандай эканлиги келиб чиқар экан, мен жавобни кўриб ҳайрон қолдим 👇
Январь ❤️
Февраль 💙
Март 🫀 ❤️ + ❤️ 👈
Апрель ❤️ ❤️ + 💙 👈
Май 💙 ❤️ + 🫀 👈
Июнь 🫀 💙 + 💙 👈
Июль ❤️ 💙 + 🫀 👈
Август 💙 🫀 + 🫀 👈
Сентябрь 🫀
Октябрь ❤️
Ноябр 💙
Декабр 🫀
Жавобларни кўриб хайратда қолишингиз аниқ👇
👍 11👎 6😢 1
✅ Барча жавобларни кўриш
Photo unavailableShow in Telegram
#Ассалому_алайкум
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” - деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти)
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
👍 61
Photo unavailableShow in Telegram
#ДИҚҚАТ#ТАРҚАТИНГ
Кўришни 7 кун ичида тикланг! Буни қўллаган инсон очки тақмайди...😍
"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ
https://dexpress-uz.shop/kristall-5
https://dexpress-uz.shop/kristall-5
https://dexpress-uz.shop/kristall-5
(Батафсил маълумот олиш учун юқоридаги хавола устига босинг)
✅ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА
БОСИНГ ВА СИЗНИ ҚИЙНАЁТГАН МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИНГ!
👩⚕️Сизга малакали мутахассисимиз БЕПУЛ консультация беришади!
👍 2👏 1😢 1
👉 Батафсил Маълумот олиш ✅
👉Бепул консулъултация олиш🧑⚕️
Photo unavailableShow in Telegram
Севган инсонингизни ёки турмуш ўртоғингизни туғилган ойига ўзингизни туғилган ойингизни қўшиб кўринг. Ўртангиздаги ҳақиқий муносабатлар қандай эканлиги келиб чиқар экан, мен жавобни кўриб ҳайрон қолдим 👇
Январь ❤️
Февраль 💙
Март 🫀 ❤️ + ❤️ 👈
Апрель ❤️ ❤️ + 💙 👈
Май 💙 ❤️ + 🫀 👈
Июнь 🫀 💙 + 💙 👈
Июль ❤️ 💙 + 🫀 👈
Август 💙 🫀 + 🫀 👈
Сентябрь 🫀
Октябрь ❤️
Ноябр 💙
Декабр 🫀
Жавобларни кўриб хайратда қолишингиз аниқ👇
✅ Барча жавобларни кўриш
00:13
Video unavailableShow in Telegram
#ХАЙРЛИ_ТУН
Ишонинг, гўзал ният қилганлар гўзал ҳаёт кечирадилар...
Балки вақт керак бўлар, балки бироз куч талаб қилинар, эҳтимол жуда чарчатар, аммо охирида албатта ҳаммаси гўзал якун топади ИншаАллоҳ...
Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!
Яхши дам олинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
1.68 MB
👍 63👏 9👎 3
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Айрим нарсаларнинг ўрнини айрим нарсаларга бўшатиб беринг.
Шикоят ўрнини шукрга бўшатинг.
Қайғу ўрнини умидга бўшатинг.
Нафрат ўрнини муҳаббатга бўшатинг.
Қарғиш ўрнини дуога бўшатинг.
Кечиролмасангиз кечирилмайсиз.
Севолмасангиз севилмайсиз.
Дунёга ғазаб кўзлари билан эмас муҳаббат кўзлари ила боқинг.
Муаззам Алиоғлу
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
6.61 MB
👍 66👏 7😢 1
00:21
Video unavailableShow in Telegram
#Гўзал_одат
Ишдан чарчаб келсам ёки кўп асабийлашган кунларим юрагимга ҳеч нарса сиғмайди. Ҳудди нимадир етишмаётгандай бир жойда ўтиролмайман. Шунда энг синалган усулга суянаман. ювиниш хонасига кираманда, обдон ювиниб, таҳорат қилиб оламан.
Одам покиза бўлса бошқача енгил бўлиб қолади-да.Уйқу ҳам бошқача туюлади шунда. Вужуд тиниқиб дам олади. Чарчоқлар чиқади.
Бахт ҳам худди шунақа!!!
У ҳам сиз ва бизга ўхшаб тоза ва покизаликни ёқтиради. Фақат унга нафақат жисмоний, балки қалбан тозалик ҳам мухим.
Юракни кенг қилинг, қалбни тоза сақланг, ниятни покиза қилинг! Қарабсизки бахт ўзи сизга ҳамроҳ бўлаётганини англаб етасиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
5.20 MB
👍 102👏 7👎 1
00:22
Video unavailableShow in Telegram
КИМНИНГ ҚАЛБИ ПОКИЗА БЎЛСА...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
3.09 MB
👍 91👏 14😢 12
