📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ir al canal en Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Mostrar más2025 año en números

24 650
Suscriptores
-4824 horas
-1577 días
-92630 días
Carga de datos en curso...
Canales Similares
Nube de Etiquetas
Sin datos
¿Algún problema? Por favor, actualice la página o contacte a nuestro gerente de soporte.
Menciones Entrantes y Salientes
---
---
---
---
---
---
Atraer Suscriptores
diciembre '25
diciembre '25
+795
en 5 canales
noviembre '25
+601
en 5 canales
Get PRO
octubre '25
+423
en 3 canales
Get PRO
septiembre '25
+1 157
en 4 canales
Get PRO
agosto '25
+1 215
en 2 canales
Get PRO
julio '25
+1 966
en 2 canales
Get PRO
junio '25
+2 080
en 4 canales
Get PRO
mayo '25
+3 509
en 3 canales
Get PRO
abril '25
+3 737
en 2 canales
Get PRO
marzo '25
+2 437
en 2 canales
Get PRO
febrero '25
+1 827
en 2 canales
Get PRO
enero '25
+1 084
en 11 canales
Get PRO
diciembre '24
+1 884
en 10 canales
Get PRO
noviembre '24
+2 615
en 3 canales
Get PRO
octubre '24
+2 769
en 8 canales
Get PRO
septiembre '24
+3 102
en 7 canales
Get PRO
agosto '24
+4 833
en 12 canales
Get PRO
julio '24
+4 388
en 14 canales
Get PRO
junio '24
+1 924
en 8 canales
Get PRO
mayo '24
+4 201
en 11 canales
Get PRO
abril '24
+2 560
en 22 canales
Get PRO
marzo '24
+1 169
en 1 canales
Get PRO
febrero '24
+4 720
en 21 canales
Get PRO
enero '24
+4 112
en 22 canales
Get PRO
diciembre '23
+1 043
en 2 canales
Get PRO
noviembre '23
+4 084
en 22 canales
Get PRO
octubre '23
+1 799
en 21 canales
Get PRO
septiembre '23
+1 717
en 20 canales
Get PRO
agosto '23
+2 999
en 19 canales
Get PRO
julio '230
en 6 canales
Get PRO
junio '230
en 5 canales
Get PRO
mayo '23
+6 121
en 29 canales
Get PRO
abril '23
+2 038
en 0 canales
Get PRO
marzo '23
+336
en 0 canales
Get PRO
febrero '23
+6 449
en 0 canales
Get PRO
enero '230
en 0 canales
Get PRO
diciembre '220
en 0 canales
Get PRO
noviembre '220
en 0 canales
Get PRO
octubre '22
+1 797
en 0 canales
Get PRO
septiembre '22
+3 144
en 0 canales
Get PRO
agosto '22
+287
en 0 canales
Get PRO
julio '22
+2 304
en 0 canales
Get PRO
junio '22
+4 289
en 0 canales
Get PRO
mayo '22
+4 750
en 0 canales
Get PRO
abril '22
+4 621
en 0 canales
Get PRO
marzo '22
+2 769
en 0 canales
Get PRO
febrero '22
+773
en 0 canales
Get PRO
enero '22
+43 570
en 0 canales
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 26 diciembre | +85 | |||
| 25 diciembre | 0 | |||
| 24 diciembre | 0 | |||
| 23 diciembre | 0 | |||
| 22 diciembre | 0 | |||
| 21 diciembre | +67 | |||
| 20 diciembre | +99 | |||
| 19 diciembre | 0 | |||
| 18 diciembre | 0 | |||
| 17 diciembre | 0 | |||
| 16 diciembre | 0 | |||
| 15 diciembre | 0 | |||
| 14 diciembre | 0 | |||
| 13 diciembre | 0 | |||
| 12 diciembre | 0 | |||
| 11 diciembre | 0 | |||
| 10 diciembre | 0 | |||
| 09 diciembre | +121 | |||
| 08 diciembre | +423 | |||
| 07 diciembre | 0 | |||
| 06 diciembre | 0 | |||
| 05 diciembre | 0 | |||
| 04 diciembre | 0 | |||
| 03 diciembre | 0 | |||
| 02 diciembre | 0 | |||
| 01 diciembre | 0 |
Publicaciones del Canal
00:08
🌙🌹 ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ
Энг яхши Садақа...Мехр...!
Уни хар доим хар қандай
инсонга улашиш мумкин...!
Зеро...инсон қанчалик кўп
Мехр кўрмасин...
шунчалик унга
мухтожлик
сезаверади...!!!
Азизларим...бир - биримизга
Мехрли бўлайлик...!!!
Зеро... дунё ўткинчи...
Умр ...Ғанимат...
Яхшилик қилайлик
Билингки...дунёда
Яхшилик қолади
Фақат...!!!
🌙🌹ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЛЛОҲГА ОМОНАТ ҚИЛДИМ
855170
| 2 | Қабрдаги илонлар 🐍 (ҳаётий воқеа)
Гўрков қайта-қайта кетмон солар, аммо 5 дақиқа ўтар-ўтмас илонлар атрофида пайдо бўла бошлар эди. Гўрков қабрдан чиқиб, кетмонни отиб юборди. Қабрни қазигани бошқалар тушиб ҳам дод дея ортига қайтиб чиқишди. Марҳумнинг ўғиллари зудлик билан масжид имомига бориб, бўлган воқеани айтиб беришди. Имон тинглаб бўлган шундай савол берди:
— Марҳум нима қилар эди?
Ўғиллари бир хўрсиниб, шундай жавоб қилишди... 😢
Давомини, албатта, ўқинг. Сиз ҳам бу ишни қилишдан эҳтиёт бўлинг! ⤵️ | 951 |
| 3 | #Қарғалар_маҳкамаси
199-қисм
Салондаги аёл сочимни бир озини кесиб, орқага қўнғироқ шакл берди. Яна худди шу орқага, гулли бир кичик чамбарга ўхшаган нарса тақди. Ўзимиз томондан тубдан фарқ қиладиган пардоз тури билан бугун умуман бошқа кишига айланган эдим.
Оқ ипакдан зариф кўйлагимни кийдим. Ҳеч бир ерида безаги йўқ эди. Ёқаси кемасимон ва этаги балиқдек ёйилган фасондаги либосимни худди шу рангдаги туфли билан кийдим.
Тўйимиз тезлашгани учун ҳали загсга улгурмаган эдик. Лекин бошлиқларнинг илтимоси билан бугун банкетда расмий никоҳимиз ҳам рўйхатдан ўтказардик. Ҳилола болаларини онасига қўйиб келади.
Кафедрадаги бирга ишлаганлар,асперантурадаги курсдошларим. Ишхонадагилар бир- икки бошқа танишларим ҳаммаси айтилган эди.
Юзма-юз айтиб чиқишнинг иложи бўлмаганидан ё яқинларимиз ёки телеграм иловаси орқали онлайн таклифномалар тарқатган эдик.
Катталаримиз ва қариндошлар банкетга боришмайдиган бўлишди. Чунки деярли ҳамма бир соҳадан бўлганлар орасида зерикиб қоламиз дейишди.
Шаҳарнинг машҳур ресторатларидан бирида, ҳашаматли дастурхон ёзилганди. Анча танилган қўшиқчилар ҳам бор эди. Меҳмонлар келиб бўлишган Юсуф иккаламиз машинада кутиб ўтирар эдик.
Тўғрироғи мен кутардим, Юсуф телефонда камчиликларни тузатиш билан овора эди.
Меҳмонлар олдига кирганимизда ҳамма қарсаклар билан бизни қарши олди. Санаткорлар қўшиқ куйлашарди. Биз эса замонамизнинг услубига хос қўл ушлашиб шунчаки ҳаммани бош билан саломлаб бизга ажратилган ерга ўтдик.
Ўйин кулги бу ерда ҳам давом этди. Меҳмонлар гуруҳларга бўлиниб ҳамма ҳар хил совға саломлари билан бизни ичдан табриклашди.
Махсус хизматдан келганлар алоҳида бир даврада ўтиришарди. Ичларида Нодирани кўрмадим хурсанд бўлдим. Фақат кўришини ҳам истаган ерим бор эди.
Юсуф бир ора чиқиб телефонда гаплашиб келди. Асабийлашганини кўрсамда, уни ҳамманинг олдида тергаб нима бўлди дейишга тортиндим.
Аммо кўзларидан безовталиги маълум эди. Яна бир оёғи тинмай ҳаракат қила бошлади. Худди шу банкет тугасинда тезроқ дегандек турарди. Бошлиқ билан четга ўтиб бир нималарни муҳокама қилганини кўрдим.
“Нима бўляпти? Нега бунақа безовтасиз?”,-деганимда
“Ҳеч нима, сен менга эътибор берма. Ҳилола қани?Ундан сўрачи бирор камчилик йўқми?”,-деб менинг диққатимни бошқа нарсага чалғитмоқчи бўлди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ | 1 120 |
| 4 | #Қарғалар_маҳкамаси
198-қисм
“Эй, рост мен қайнонали келинман. Эрталаб туриб кўчаларни супиришим керак эди”,-деганимда кулди.
“Супиришга улгурасан ҳали. Икки уйда ҳам яшаймиз ҳисоб. Онамнинг ёнида иш гаплаша олмаймиз,биласан-а? Шунга бу ерга ишлагани келамиз”,-деб кўзини қисди.
Уялганимни билдирмасликка ҳаракат қилиб, мавзуни бошқа ёққа бурдим.
“Мени нима деяпти марказдагилар? Ҳали ҳам сотқин деб ўйлашяптими?”,-деганимда юзи тезда жиддий тус олди.
“Бунинг тагига етаман”,-деганди, гапини бўлдим.
“Етамиз! Бирга етамиз. Мен Чарос ишини ташлаб қўймайман”,-дегандим чуқур нафас олди.
“Биламан сени танийман яхши. Сени у ишдан ҳеч ким қайтара олмаслигини ҳам кўриб турибман. Ҳатто ўзинг ёлғиз рыцарь бўлиб аллақачон жанга ҳам отлангандирсан?”,-деб илмоқли қараш билан менга қараб турарди.
“Ҳа, шунчаки бир-икки кичик суриштирувлар қилган бўлишим мумкин”,-деб нигоҳларимни қочирган эдим.
Устимдаги ёпинчиқни тортиб мени жазолатираётган эди.
“Бўлди энди! Холмс хоним бўлдингиз Зумрадхон. Ёдингдан чиқмасин азизам, нима қилсанг айтиб маслаҳат қилиб иш қил. Менинг хабарим бўлсин”,-деб танбеҳлади.
Бошим билан майли деб сўз бергандек қилдим кулди.
“Унда сен тайёрлан бирга чиқамиз. Шу банкетни ўтказиб олайлик. Ишлар сал енгиллашсин. Кейин асал ойига сени бир ерларга олиб боришни режа қилиб қўйдим”,-деб хонадан чиқди.
🐦⬛️
“Э, кўп яшанг бахтли бўлинг қизим”
“Ували- жували,серфарзанд бўлинг илоҳим”
Юсуф билан катта ҳовлига келганимизда, қўшнилар ва меҳмонлар бор эди уйда. Уларга салом солгандан белим оғриб кетганди.
Эртага банкетда келин бўлиб берсам, кейин икки ҳайитда яна бир -икки бел оғриғи ундан сўнг бу янги келин муассасини расман ёпамиз.
Қайнсинглларим билан тилимиз яхши қовушди.
“Келинойи, акамнинг кўзлари бахтдан чақнаяпти,бизга бошқа ҳеч нарса керак эмас”,-деди катта қайнсинглим.
“Акамни шу ичкилик балосидан қутқардингиз.Онам билан қийналиб кетгандик”,-деб кичик қайнсинглим боласини қўлида ўйнатиб гапирди.
Бечора ошиқ алкаш ҳаммани юрагини олиб қўйган экан-да?
Қайнонам билан ҳовлининг ҳар бурчагини танишиб чиқдим. Уйда,рўзғорда тартиби қандайлигини нима- қаерда туришини ҳаммасини бирма-бир кўрсатди. Булар ҳаммаси янги келиннинг иши-да. Лекин менинг тергов ишларим нима бўлади?
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ | 1 323 |
| 5 | БИЗНИ РАМАЗОНГА ЕТКАЗ
Аллоҳ таолодан Рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилайлик.
Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар.
Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ”, деб дуо қилишга одатланганлар. | 1 451 |
| 6 | Deganlar bormi 😁😁😁🤦🏻♀️🤦🏻♀️ | 1 613 |
| 7 | Ассалому алайкум!
Ҳайрли кеч!
Ҳурматли каналимиз обуначилари ҳамда каналимизни зимдан кузатувчилари!
Омонат дунёда омонмисиз?!
Каналимиз орқали мен билан ёнма туриб мени қўллаб қувватлаб турганликларингиз учун сизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман!
Аллоҳ барчангизни умрингизни зиёда қилсин!
Яхши инсонларим борингизга шукур!
SHIRIN DIYDOR:
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
«SH I R I N D I Y D O R»
𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠 ⤵️
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
@SHIRIN_DIYDOR_KANALI | 1 609 |
| 8 | #Қарғалар_маҳкамаси
197-қисм
Меҳмонхона бўлимига ўтиб, диванда ўтирдик. Бирга қаҳвамизни ичдик.
“Зумрадим, хурсандмисан?Ҳамма нарса кўнглингдагидек бўлдими?”,-деганда унга энг самимий ташакурим билан жилмайдим.
“Хурсандман. Энг сўнг, йиллар аввал хаёл сургандим бир кун тўйим бўлишини. Фақат ҳар гал куйов ерига бошқани тасаввур қила олмаганимдан, бундай орзуларга ҳавасимни ёпган эдим”
Бошим эгиб айтган гапимдан таъсирланди шекилли менга янада яқинроқ ўтирди.
Қўллари сочларимни силади.
“Зумрад, сенинг севгингни қаршилигини қандай қайтарман? Сени бир умр севишга ва эъзозлашга сўз берсам, қасам ичсам етармикан?”,-деганида кўзларимни икки сония юмиб бир қўшиқ сўзларини ҳиргойи қила бошладим.
Чин ошиқлар ёлғондан
Қасамлар ичмайдилар.
Кечиши мумкин жондан,
Севгидан кечмайдилар.
Кўзимдан оққан ёшларни,азобдан қолган изларни нафаси билан юпатарди. Балкида минг бора бу қўшиқнинг таъсирида йиғлагандирман. Ўзимни койиб, кимлигимни унутгандирман. Юсуфнинг ширали овозидан қўшиқ сўзлари тўкилар бошлади. Энд қўшиқни у куйлаётган эди.Куннинг якуни ва қўшиқ сўзларидан таъсирланган эдим.
Кўкрагига бошим қўйиб уввоз солиб йиғладим. Унинг овози ҳам бўғиқ чиқарди. Айниқса сўнги қаторларни қийналиб куйларди. Сўзлари эса юрагимни эзарди.
Синовдан қочмайдилар,
Ҳавасга учмайдилар,
Ўзгани қучмайдилар,
Севгидан кечмайдилар.
Биз эски икки ошиқ, бугун янгидан танишаётган эдик. Бир- биримизга қасамлар ичиб, севгимизнинг тожини тақдик. Қўлимизда эски ишқ харитаси ва янги кашфлар сари йўлга чиққандик. Унда Юсуф тажрибали, мен эса қўрқоқ эдим. Йилларнинг сабрини юзимнинг оқи билан кўрсатиб, энг дилдан ташакуррига дуч келган эдим.
“Исминг кабисан, биласанми? Сени, Худо мен учун яратиб ва мен учун асраган энг қийматли, бебаҳо ва ноёб аёлсан”
Уйқунинг энг чуқур тубларида кезар эканман қулоғимга эшитилган сўнги сўзлар бўлди.
🐦⬛️
“Зумрадим, нима ейсан? Ташқаридан айтирмоқчи эдим”,-деб Юсуф ётоқхонага кирди.
“Билмадим, ҳали ўзимга келганим йўқ. Иштаҳам ҳам йўқ”,-деб яна ухлашда давом этишни истагандим.
“Овқатланиб олсайдик, эртанги банкет учун танланган ерни кўриб келардик. Ёки ташқарида бира- тўла овқатланамизми?”,-деб сўради.
“Менинг кийимларим йўқ. Уйга ўтиб, кейин кетсакчи?,-деган таклиф бердим.
“Нарсаларинг ҳаммаси нариги уйимизга етиб келди. Онамлар, ҳамма уйда ҳозир. Хоҳласанг ўша ердан ўтамиз банкет залига”,-деганида кўзларим катта-катта очилди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ | 1 567 |
| 9 | Ayol makri 😁😁😁 | 1 660 |
| 10 | #ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
🆕2026-йил коррупцияга қарши курашиш бўйича фавқулодда ишлаш йили бўлади
ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ | 1 593 |
| 11 | 📹 Kimni farzandi shunaqa qigan | 1 900 |
| 12 | #Қарғалар_маҳкамаси
196-қисм
Чарчаган ҳолимизда машинада пойтахтга кетамизми, деб ичимда норозиликни бошлаган эдим. Эшик олдидаги таксини кўргач индамаган эдим.
“Қаерга кетяпмиз?”,-деб Юсуфдан сўрадим.
“Кўп савол берасиз, Холмс хоним. Бироз сабр”,-деганида,
Шунча сабр қилдим, кал бўлай дедим, деб пастроқ гапиргандим, гапимни эшитиб кулиб юборди.
Шаҳардаги аэропортга етиб келганимизда, тонг отишига озроқ қолганди. Россиядан воҳага келган йўловчи самолёти, қайтиб пойтахтга йўловчи олиб қайтар экан. Юсуф барчасини режалаб, олдиндан чиптамизни ҳам олиб, қўлида тайёр тутарди.
Барча назоратлардан ўтиб, самолётга чиқдик. Умримдаги энг чарчоқ, лекин ҳаяжонга бой бир сафар бўлди.Йўл бўйи Юсуф билан қўлларимиз узилмай, худди янги ошиқлардек юришимиз мени сал уятга солса-да, энди унга бегона эмаслигим юрагимга таскин берарди.
Тўйдан қолган пардозим юзимда.Сочимдаги оддий турмакни очганимда, худди атай шундай шакл олганга ўхшади.
Йўлда ухламайдиган мен, қандай қилиб пойтахт марказидаги бир уйга келганимизни бир ухлаб, бир уйғониб сезмай келдим.
Янги қурилган замонавий кўп қаватли бинонинг ичига кириб, энг юқоридаги қаватга чиқдик. Юсуф чўнтагидаги калити билан уй эшигини очди.
“Марҳамат!”,-деб мени ичкарига таклиф қилди.
“Бу уй кимники?”,-дегандим,
“Бизники”,-деб жавоб берди.
Уй янги жиҳозланганди. Ҳеч ҳам олдин биров яшаганга ўхшамасди. Шунча йил махсус хизматда ишлаб олган бўлса, ажаб эмас. Кўзим ҳар томонни кузатар экан,Юсуф ошхона деб билган томонимга кириб кетди. Мен уйнинг бошқа хоналарини томоша қилардим. Ўзимиз билан деярли нарсамиз йўқ эди.
Ювиниш хонасига қарадим. Қиммат шампун ва геллар бор эди. Икки янги тиш чўткасига кўзим тушди. Икки бет артадиган сочиқ. Бири пушти бири кўк. Яна икки халат осилганди катта сочиқлар олдида. Ҳаммасини Юсуфнинг ўзи ҳал қилганми?
“Нарсаларни сингилларим танлаган.Ёқмаса бошқасини оламиз”,-деб орқамда яқин масофадан гапирди.
Қўлида икки қаҳва финжони билан турарди.
“Умрингга йўлдош бўладиган киши, сен севган нарсаларни севишни бошлайди деганди,бири. Бу қаҳвани ёқтирган кунинг, умримга йўлдошлигинг яна бир бор тасдиқланди”,-деб табассум қилди.
“Қаҳва? Уйқумни қочиради”,-дедим.
Лекин пистали қаҳва ҳиди уфуриб турарди.
“Қочсин! Сизга уйқу йўқ эди, Зумрад хоним. Мени бедор қолдирган кунларингга ҳисоблаймиз”,-деганида яна унга айтган гапларим билан жавоб қайтарганди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤ | 1 717 |
| 13 | #Қарғалар_маҳкамаси
Бонус.
Бугунги актив учун ❤️
195-қисм
Ўнлаб шаҳарлик қизлар ичида мени кўзинг пайқардими, деган гапимни эслатди менга. У билан бир ўтмишим бор эди ва юзлаб хотираларим. Қўлига кириб, дуолар билан йўлга чиққанда, келажак сари қадам ташлаётган эдим.
Воҳам тўйлари ажойиб. Ўйин- кулги рақслар авжида. Тинмай ёнимизга келиб расмга тушганлар бор. Юсуф менга, мен Юсуфга, қариндош ва дўст- ёронларни таништириш билан овора эдик. Қайнонам ва онам бир даврада ўтиришарди. Иккисининг ҳам юзида табассум лекин кўзида ёш. Ҳар бирининг ичидан ўтаётгани ўқиса бўлади. Қайинсингллар билан танишдим. Кичик болалари билан,турмуш ўртоғлари-ю, оилалари билан келишганди.
Худди узоқ фироғимиздек тўй шодиёнамиз анча вақт давом этди. Кеч бўлди деб кетган ҳам йўқ. Уйда болам қолди деб ўйлаган ҳам кўринмайди. Қўйилган автобус қачон тўлса шунда ортга қайтишарди. Тоға сўзга чиққанлар орасида энг узун табриклади. Сен калтош тоға, мени ҳар қанча мақтама, барибир сени кечирмадим ҳали.
“Нимадир дедингми?,-деб Юсуф мендан сўради.
“Ҳм, Меҳнат таътилига чиққанингиздан бери ишга бормаганингизни, лекин ҳаммага ишдаман деганингизни ўзимга эслатиб тургандим”,-деганимда мийиғида кулди.
“Демак севгили аёлим мени хавотир олиб орқамдан суриштириб юрибди –ҳа? Эластиб ўзингни қийнаб нима қиласан?”,-деб кулиб кесатди.
“Ўзи зўрға 32 га кириб эр этди,деган гап –сўз юрибди. Шунга индамай тўйни ўтказиб олай, кейин гаплашамиз бу мавзуни”,-деб оёғидан уйиб олдим.
“Майли-майли,лекин мунча қўлинг ёмон.Уйганинг жонимни оғритди”
“Шукур қилинг кўзингизни уймадим”,-деб жилмайдим.
“Бу қандай парадокс?(кутилмаган қарама-қаршилик)”,-деб бир қошини кўтарди.
“Парадоксмиш? Ҳали шошмай туринг”
“Шуни айтаманда.Никоҳда барака бор, каромат бор дейишарди. Бирдан сендан сизга ўтдик. Лекин энди мени қўрқитишлар бошланди Холмс хоним? Қани бу икки нарса орасидаги боғлиқлик?”,-деб яна кулди.
“Холмс хоним?”,-деб сўрадим ажабланиб
“Ҳм, Мr and Mrs Холмс бўлдик”,-деганида унга жавоб беришга улгурмадим чунки меҳмонлардан бир келиб расмга тушди.
Ўйин-кулги ва узоқ йиллар хаёлини курган кун тугаб, ҳамма билан хайрлашадиган пайт келганди. Йиллардан бери оилам билан хайрлашиб, пойтахтга кетардим. Фақат бу сафаргиси жуда туйғуларга бой бўлди. Дуолар тилаклар билан яқинларим билан хайрлашиб, Юсуф яқинларига тутган ерга келдик.
Тўй ўтади лекин унинг кети, муҳокамаси давом этарди. Ҳамма чарчагани учун эртага йўлга чиқадиган бўлди. Ҳатто кимлардир юк машинасида кетадиган бўлди. Юсуф эса менга қўярда- қўймай устимни алиштириб бир нарсалар еб ол деб қўймади. Ва ҳаммани уйда қолдириб ўзимиз йўлга чиқдик.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤ | 1 815 |
| 14 | Биз улғайдик аммо ичимизда ёшлигимиздаги кўчаларни соғинаётган бир бола яшайди... | 2 797 |
| 15 | Минг йилларки осмоним ўша,
Мовийлигини кўз-кўз қилади.
Янгиланар тоғлардан оша,
Бир ёш қўшиб, янги келади.
Қор бобо ҳам Қорқиз билан,
Болаларга совға улашиб.
Чарақлайди ям-яшил гилам,
Ёшимизга ёшларни қўшиб.
Келмоқдадир яна Янги йил,
Бўлиб келгин жуда яхши йил.
✍Севинчбегим Хизрзода | 2 182 |
| 16 | Бонус
194-қисм
Зумрадга ва бошқа инсонларга ортиқча зарар бермасин дея уни тезроқ йўқотиш керак деб ўйлади.
Аммо далил йўқ, исбот йўқ дея ҳеч нарса қила олишмасди. Сурияда хизмат қилганида, рус разведкаси ва махсус хизматлари билан кўп ишлар қилишганди. Руслар назоратидаги Сурия тупроқларидан кам одамни топиб, олиб чиқмади. Руслар билан ораси яхши эди.
Бир неча кун аввал тўданинг бир вакили жуда катта молиявий операция ишида қўлга олинди. Буни эшитган бошқалари турли инларга қоча бошлаганди. Рус махсус хизматига юборилган маълумотлар ишга яради ва кеча Москва аэропортида Фирдавс Турғунов қўлга олинди. Юсуф эса юрти томонидан сўроқда қатнашиш имконини қўлга киритганди. Жиноятчини ватанига олиб келиниб сўроқ қилишиниши учун эса махсус хизмат раҳбарияти жуда сирли амалиёт бошлаганди. Бошлиқ, Юсуф ҳамда яна бир ходимдан бошқа ҳеч ким нима бўлаётганини билмасди. Тоғаси ва бошқалар бу махфий операция ҳақида билиб иш бузилишини истамади. Чунки сотқин ҳали ҳам ораларида эди. Фирдавс Турғунов ҳуқуқшунослиги ва пулларини, ҳатто хафли танишларини ишга солиб, сувдан қуруқ чимаслиги учун Юсуф тўй ўтишини кутмай йўлга тушганди. Зумраднинг атрофидан у балони тозлаши керак. Бўлмаса иш жиддий тус олса ва Зумрадни тузоғига тушуриб унинг сотқин эканига ишорат қилса, ишлар боши берк кўчага кириб қоларди.
З у м р а д
Эҳ, бесабр кўнглим. Шунча йил кутдинг. Етмади устига сўнги уч кунни қўшиб мени шунчалар қийнадинг. Сен билан ҳисоблашадиган бир дардим бўлсин тентак кўнгил!
“Куёв келгунича бирор нима еб ол. Оч қоласан ҳали!”,-деб опаларим нарса олиб кирарди.
Онам бечора зўрға қийналиб бўлсада мен тайёрланиб кутиб турган хонага келди. Тинмай дуолар қиларди. Йиғлаб қучоқлашга тўймасамда, “келди, келди”-деган сўзларни эшитиб ўзимни тузатиб олдим.
Ҳилола менга бир нечта оқ кўйлак расмини жўнатди. Ичидан 4 рақамни танлаган эдим. Устимда оддий лекин асил турганидан шубҳам йўқ эди. Эшик олдида шовқин кўпая бошлади. Қўшни қизлар, қариндошлар ҳамма тамошабин. Мен ва Юсуф бир фильмнинг бош қаҳрамонидек ҳеч кимга қарамай, бир- бирмиз учун бичилган ҳаёт ролимизни ўйнардик.
Салом бериб хонага кирди. Ёнида Жамилни кўриб хурсанд бўлдим. Ҳилола уч боласи билан кела олмасди. Лекин қадрдон дўстим шу ерда эди.
“Юсуф, кетдик-кетдик! Бу бизни Пуаро хоним эмас. Ким бу а?”,-деб ҳазиллар қиларди.
Ҳамма унга ва бизга қараб ҳайрон. Кимдир жилмайса яна кимдир нима деяпти дегандек турарди.
“Мен уни йиллар аввал юзлаб талаба қизлар ичида танлагандим. Энди танимайманми?”,-деб Жамилга жавоб қайтарди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ | 2 045 |
| 17 | 193-қисм
Машинага миниб уйга қайтаётганимизда телефонимга бир расмли смс келди. Жўнатган Юсуф эди. Машина ичида устида қора костюм- шими, бир қўлида гулдастаси ўзи эса қўлидаги соатга қараб туради.Ва расм остида
“Бизни билган- ҳечдан кўра кеч дейди. Лекин мен сенга, доим сен ва яна сен дейман. Оз қолди келяпман”
,-деган ёзув бор эди. Юрагим ҳўпиқиб кетди. Шукур тушмади тилимдан. Қувончдан бир томчи сизилиб оқди. Энди қайтиб қарадим кўзгудаги аксимга.Танидим бу сафар Зумрадни. Юзида майин табассум ва кўзида қувонч излари.
М у а л л и ф д а н
Б и р н е ч а к у н о л д и н
“Алло! Бошладикми?”
“Бошладик! Қанчада етиб келасан?”
“4-5 соатда айтилган ерда бўламан”
“Яхши! Юсуф, Нўъмоннинг хабари йўқ а?”
“Йўқ бошлиқ. Тўй баҳонасида оилам олдида қолдирдим”
“Яхши! Унда оқ йўл!”
Юсуф гўшакни қўйиб тўғри шаҳарга ҳайдади. Уни маҳаллий аэропортда кутишарди. Машинасини ўша ердаги кишига бериб, ўзи тез юрганча ичкарига кирди.
Чунки самолётга етишиб,яна ортга қайтишига атиги уч куни бор эди. Душман дегани тугаб битадиган нарса эмасди. Унинг на томири қурир эди ва на боши чопилиб бутунлай йўқ бўларди. Узоқ йиллар курашди ҳар хил тўда-ю, одамлар билан. Фақат бу сафарги бошқа.Қабиҳ инсонларда ор- номус йўқлигини билар эдида, лекин бу галгиси унинг ёнидаги ва юрагидагигача узайган эди. Зумрадни қўрқитиб унга таҳдит солгани етмай. Қизни ухлатиб унинг ҳар хил расмларини олишгача борганди. Ифлослигининг чегараси йўқ эди. Сотқин ҳамтавоғи орқали, махсус хизматдаги хабарларни Зумраддан олаётганини етказиб, уни хоин эълон қилишларигача борди.
Афсуски содда севгилиси бу жирканч наҳангларнинг ўйинига келиб ҳар қаерда Фирдавс билан учрашиб қолганини махсус хизматга айтмаганди. Тоғасида ҳам катта хато бор эди. Қизни ишга олдириб унга махсус таълимдан ўтказиши зарур эди. Қиз ҳар ташлаган қадами ва гапирган гапини рапорт қилиши ва махсус хизматни хабардор қилиши лозим бўларди.
Афсус Юсуф кўп нарсани кеч билиб қолди. Сўнги томчи эса, қизнинг уйига бориб ҳамманинг кўзича унга жиркач ич кийим бериши бўлди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ | 1 850 |
| 18 | #Қарғалар_маҳкамаси
192-қисм
Икки кун бўлди Юсуф кетганига. Кўнглимга ҳар хил ғашликлар келса-да, ўзимни яхши нарсага йўналтириб турдим. Қайнонам, калтош тоға ва амма куёв томондан. Мен билан эса опам ва янгам бирга бозорга чиқиб менга тиллалар олдик. Пойтахтдан яна яхшиларидан олиб бераман деган қайнонам билан шаҳардаги дўконларни айланиб овқатлангани кирдик.
“Юсуфдан хабар йўқми ҳали ҳам?”,-деб хавотир билан сўради акасидан.
“Йўқ, менга қўнғироқ қилмади”,-деб жавоб берганида юрагим қўлимда бўлмай, тез ура бошлади.
Уйдагиларини бу ерда ташлаб, ўзи бир ерларга қочиб кетмагандир? Ҳеч биримизга хабар бермагани инсонни қўрқитарди. Тоға махсус хизматдагиларга қўнғироқ қилиб сўраганда, Юсуфнинг меҳнат таътили олганидан бери ишга келмагани айтилди. Зумрад ўзингни бос. Сенга шунча севги сўзлари айтган одам сени ташлаб кетмайди дердим ичимдан. Бу сафар кетмасди.
Уйдагиларимга билдирмасликка ҳаракат қилсамда, опам тинмай,”Келмаса-чи? Эски хотинини олдига борган бўлса-чи ?”,-дея миямни қоқиб қўлимга берди. Хотинига кетмасди. Айниқса Нигора бошқаси билан турмуш қурганда.
Эртаси куни бир машина, кўйлакни келтирди.
Юсуф ўзим олиб қайтаман деганди. Кўйлак келганига қараганда ўзи ҳам йўлда бўлса керак. Сабр қил Зумрад. Шунча йил кутдинг яна бир кун кутсанг ҳеч нима қилмайди. Қайнонам қўнғироқ қилиб меҳмонлар аста- секин келишни бошлаганини айтди. Меҳмонлари келаётган бўлса, аниқ ўзи ҳам келади.
Тўй куни етиб келди. Мени эса ҳеч ҳам уйқу тутмади. Кўзим тинмай йўлда қолди. Бир кун олдин келаман деганди келмади. Мен янада тайёргарлигимни кўриб салонга бордим. Қишлоқдаги ҳамма дугонларим оилали ва бола –чақали бўлиб кетишганди. Жияним ва янгам билан салонга келдик. Қўшни вилоятдан келин бўлиб тушган аёл, бугун унга пули тўланганини ва фақат мен билан шуғуланишини айтди. Соатлаб сурган пардоз ва соч иши давомида, Юсуфга бир неча бор қўнғироқ қилдим жаввоб бермади.
Ойнадаги аксимга қараб нафис пардози ва соч турмаги билан Зумрадни танимадим. Бу мен эмас эдим.
Дунёда куёвсиз тўйи бўлган ёлғизмасман. Охирги пайтлар куёв чет элда бўлса, келин ўзи даврага чиқиб турарди.
Тинчлан!
Сабрнинг сўнги саломат,Зумрад.
Машинага миниб уйга қайтаётганимизда телефонимга бир расмли смс келди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️ | 1 765 |
| 19 | ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН | 1 732 |
| 20 | Ишга отланаётган дустларим...💐
Барчангизга ёкимли ва хузурли
нонушта тилайман!💐
Бошлаётган ишларингиз хайрли ва баракотли булсин АЗИЗЛАРИМ!💐 | 1 880 |
